Саналар
21.12.2024
Баннер
Ҳожи Муин. Аскарлик тўғрисида (1923)
PDF Босма E-mail

Аскарсиз миллат жонсиз гавда ҳукмидадир. Ўзининг ерлик халқидан аскари бўлмаган бир юрт қўрикчисиз бир истеҳком кабидир. Аскарлик бир миллатнинг ҳаёт-мамот масаласини ҳал қилиш учун зўр рўллар ўйнайдурғон бир кучдир. Ҳар бир енгиш ва енгилишнинг боиси аскардир.

Николайни тахтдан туширган - аскар, шўролар ҳукуматини бу кунгача муҳофаза қилиб келган ҳам аскар бўлади, Бухорода золим амир ҳукуматини йиқитғон - аскар, Туркистонни босмачилардан қўриқлаб келган ҳам аскар эканлиги белгилидур. Туркистон турклари ҳам бир вақт урушқоқлиқда мумтоз ва машҳур эдилар. Фақат бу сўнгғи асрларда ўзларининг аскарий кучларини Оврупа жаҳонгирларига қарши ташламай, ўзаро урушға сарф этдилар. Охири, уларнинг юртимизни истило қилишлариға сабаб бўлдилар. Шунинг учун бундаги халқда бора-бора аскарлик руҳи сўниб кетди.

Ўктабр инқилобининг баракотидан бизда яна аскарлик қўзғала бошлағон бўлса-да, лекин биз бу фурсатдан истифода қила олмадик. Яъни 20-йилдан бошлаб ташви-қот ва тадбир юргузмай, бирдан даҳшатлик суратда ерлик халқдан мажбурий аскар олиб, натижада халқни ҳукуматдан нафратлантирдик. Шунинг билан баробар олинғон аскарларнинг ҳам қочишиға ўзимиз сабаб бўлдиқ. Халқнинг аҳволи руҳияси билан ҳисоблашмаганимиз учун бу тўғрида зўр хато қилдик. Ўшал вақтда фақат ихтиёрий суратда аскар олғонимизда, ҳозиргача ўн мингларча мунтазам аскарга эга булур эдик. Хайр, ҳар нима бўлди-ўтди. Бундай хатоларнинг қайси бирини санаб ўлтирурмиз...

Ана букун яна ерлик халқцан аскар олиш масаласи қўзғатилуб турадир. Ўртоқ Тротский ҳам ўзининг мактубида «ерлилардан секин-секин аскар олиш керак» мазмунида бир-икки сўз ёзиб ўтадир. Шундан ҳам маълум бўладирким, бу кунларда яна ҳукумат Туркистон халқидан аскар олишни тасвиб ва маслаҳат кўрган. Лекин бу дафъа қайси равишда, қандай шароит билан аскар олинадур? Бу ҳам билгулик эмас. Шояд бу тўғрида ҳукуматнинг юқори доираларида кенгаш ва музокаралар бўлиб турғондир. Ҳарҳодда, бу дафъа аввалги хатолар такрор воқеъ бўлмас, деб ўйлаймиз.

Ҳозир Туркистоннинг баъзи бир шаҳрида ерлик халқдан оз-моз қизил милитсияларимиз бор. Шулар ихтиёрлик суратда олинғонликлари учун чин кўнгил билан яхшигина хидмат қилиб турадурлар. Шуларни бир турлик қизил аскар демоқ ҳам мумкиндир. Чунки бир неча вактдан бери шу қизил милитсияларимизнинг қизил аскар билан бир сафда туриб босмачилар билан урушиб келаётғонлари маълумдир. Ҳатто, баъзи ўринларда буларнинг қизил аскардан кўра ортиқлик қаҳрамонлиқ кўрсатганликлари кўрилгандир.

Ана шу ҳолларни кўзда тутиб бу дафъа тартиблик ва кучлик ташвиқотдан сўнг мажбурий эмас, ихтиёрий суратда аскар ола бошласақ, оз бир замонда анчагина аскар тўплашимиз қийин эмасдур. Фақат бу аскарлик хидмати-нинг муддатини қисқа қўйиб, бунинг учун енгил қонун ва қоидалар тузишимиз лозим.

Бошлаб ерлик халқцан зобитлар етиштириш учун Туркистоннинг ҳар бир шаҳрида аскарий қурс ва мактаблар очиш керак. Аскарларнинг маишатларини яхши таъмин этиш ва баъзи урф-одатларга мудохала қилмаслиқ ва ўзларини Туркистондан бошқа шаҳарга юбормаслик каби қоида ва ён беришлар эълон қилингонда аскар олишнинг муваффақиятли чиқиши аникдир. Шунинг билан баробар ҳар бир кўнгилли аскарга ўз яқинларидан икки кишининг кафил бўлиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир тадбир шарт қилинса, келгусида ул аскарнинг қочишлиғи ва ё ҳукуматга қарши хиёнат қилмаслиғи учун бир амният ҳосил бўлур эди. Шун-дай тадбир кўрилган тақцирда, баъзи бир аскарнинг ўз қўлидағи яроғини янги бир йўдда ишлатиши мумкиндир.

Хулоса: аскарлик муқаддас бир хидматдир. Аскарлик хидматига кириши билан Туркистон халқи ифтихор қилишга ҳақлидир. Аскар бўлмоқ чин ҳуқуққа эга бўлиш демакдир. Туркистон халқи аскарлик хидматини зўр шодлиқ ва бутун ихлос билан қарши олар деб ишонамиз.

«Зарафшон» газетаси, 1923 йил, 21 июнь

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин