Саналар
28.03.2024
Баннер
Маҳмудхўжа Беҳбудий. Исмоилбек ҳазратлари (1914)
PDF Босма E-mail

ИСМОИЛБЕК ҲАЗРАТЛАРИ

Марҳум ходимул миллат Исмоилбек ҳазратлари 1268 ҳижрий, мутобиқ 1851 милодия санасинда Қиримнинг Ғаспра қариясинда дунёға келиб, Маскав эъдодий аскарий мактабинда ўқуган. Андан сўнгра Истанбул ва Парижга амалий ва назарий икмоли таҳсил этиб, Русияға қайтиб, «Русияда мусулмонлар» ном русча бир китоб ёзиб, Русия мусулмонларининг илмий, ижтимоий ва сиёсий ҳюлларидан баҳс ва Русия мусулмонларини ҳимоя этган.

Ҳижрий 1297, милодий 1880 санасинда Қиримнинг мусулмон мадрасасинда русча муаллим тайинлангандурлар. 1883 милодия 10 апрелдан бошлаб мўътабар «Таржумон» ғарро жаридасини миллати ислом ва турклик хизмати учун чиқарган, Ва мусулмонларни нодон қисми тарафидан изо ва жафолар чеккан. Қашшоқлиги сабабли ўзи ва хотини ила «Таржумон» ни ёзмоқ, тартиб этмоқ, ҳарф термоқ ва почтаға топширмоқ тўғрисиндаги оғир ишларни ишлаган ва ҳатто, баъзан босмахонанинг мошина чархини ўзлари куч ва қўл ила айлантурған. Ва ҳар нав меҳнат ва кулфатларни ўзиға раво кўруб миллатни уйғотмоқға, дунёдан, сиёсати оламдан, маданий миллатларни ҳолидан хабардор бўлмоқлари учун жисман ва руҳан ҳеч тинмасдан 35 сана ишлагандурлар.

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Тараққиёти замонияға ялғуз даъват эмас, фаълан ҳаракатда бўлуб, жамияти хайрия, қироатхона, тараққиюни ислом, таовун жамиятлари ва буларға ўхшаш асосларға тааллуқ низомномалар тузатиб, халқ аросинда нашр этиб, бу кун адади юзлар ила Русияда мавжуд илмий ва маданий жамиятларни барпо этдургандурлар.

Ал-он Русиядаги минглар ила низомлик мактаблар ва собиқ нашр бўлган ва ҳозир фаълан нашр бўлуб турган юзлар ила исломий мажалла ва жаридаларнинг барча муҳаррир ва мудирлари ул зоти студа сифотни шогирдидурлар. Шундайки, бу кунда Русия мусулмонла-ри ичинда ҳар бир жаридахон ва ҳар бир муаллим ва ҳар усули савтия мактабларининг шогирди ва ҳар бир жарида муҳаррири марҳумнинг билвосита шогирдонидандурлар. Яъни устози муаззамнинг букун Русия мусулмонлари аросинда милйўнлар ила уламодан муҳарририн ва муаллиминдан ва ўқувчилардан шогирди бордур. Ҳам қандай шогирд! Ўттуз санадан бери доимо онга дарс ўқийдургон шогирдлардур. Яна бу шогирдлар ўз охир умрларинча устоднинг анфоси қудсияси сабаби ила илалабад жорий афкори олиясидан дарс ва файз олмоқда бўлурлар.

Хулоса, Исмоилбек ҳазратлари сулс асрдан зиёда айём тадрисинда милйўнлар ила мусулмонларға доимо дарс берди. Энди илалабад анинг афкори ва руҳи ададсиз ва ниҳоясиз мусулмонларға дарси урфон берар... Хулоса, Русия мусулмонлари ичинда мундай бир зот келган йўқдур. Ана ушбу зоти ноёб ушбу сана бешинчи зулқаъда — 12 сентябрда бу олами фонийдан рихлат этиб, бутун дунё мусулмон уърафоларини асири ёс ва алам этди. Раҳматуллоҳи алайҳи раҳматан ва асъатан.

«Ойна» журнали, 1914 йил, 50-сон, 1186—1188-бетлар.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин