Саналар
21.12.2024
Баннер
Бангладешга Ислом ва Ҳадис кириб келиши тарихи
PDF Босма E-mail

Бенгализабон мусулмонлар араблардан кейин энг катта лингвистик гуруҳ ҳисобланади.

Минг афсуски, Европа, Канада ва Америкада ўсиб улғайган Бангладешликлар ўз халқининг тарихи, маданияти ва меросини, шу билан бирга ҳадисларнинг катта меросидан ҳам деярли хабардор эмаслар.

 

Оммада кенг тарқалган фикрга қарши мусулмончилик хозирги Бангладеш худудида Силҳетлик Шоҳ Жалолдан (ҳижрий 815 йилда вафот этган) бир мунча аввал кириб келган. Аслида, араб ва форс тижоратчилари Читтагонда VII асрда ҳам бўлганлар. Ражшахи ва Комиллада топилган Аббосийлар халифати даврида зарб этилган қадимги тангалар мусулмолмонлар билан савдо исломнинг биринчи асрларидан бошлангалигидан далолат беради.

Комиллада замонамизнинг энг нуфузли муҳаддислардан бири Муҳаммад Абдулмалик таваллуд топган.

Ҳадисшунослик Ғарбий Бенгалияда шайх Жалолуддин Табризий (ҳижрий 642 йилда вафот этган) туфайли ташкил топган, яъни Шоҳ Жалол дунёга келишидан анча олдин, деб таъкидлайди Уолсоллик (Англия) шайх Имдадулҳаққ Ҳобингонжи (Imdād al-Ḥaqq Hobigonji). Айнан Бангладешнинг худудига келсак, биринчи ҳадисшунослик маркази Сонаргаонда шайх Шарофуддин Абу Тавама (ҳижрий 700 йилда вафот этган) томонидан ташкил этилган.

Машҳур «Машариф ал-Анвар»ни ёддан билган таниқли муҳаддислардан ҳижрий 8-асрда яшаган шайх Ахи Сиража Бенгалийни эслаш мумкин. Унинг устози шайх Низомуддин Авлиё амри билан Ҳарбий Бангладешга бориб ушбу машҳур асарни ўрганган.

Кейинчалик бу жойларни ўз ташрифи билан, ҳадисни оммалаштириш билан машхур бўлмасада, икки буюк донишмандлар шарафлади: шайх Абдулқодир Жийлонининг невараси Саид Аҳмад Танури ҳамда кўпкина ҳиндуист ва буддистларни Исломга киришига сабаб бўлгани билан танилган шайх Шоҳ Жалол. Шунинг учун бўлса керак кўп аниқ маълумотга эга бўлмаганлар Исломни Бенгалияга шайх Шоҳ Жалол олиб келган деб ўйлайдилар.

Шайх Шоҳ Жалол номи ҳар бир Бангладешли мусулмонга таниш, уни хазрат деб билишади, у орқали Аллоҳ (ҳамду санолар бўлсин) талайгина мўжизалар яратган. Бу тўғрисидаги ҳиқоялар бир оз бўртирилган бўлсада, уларга гувоҳлар шоҳидлик беради. Имом Таҳавий ёзиши бўйича:

«Ишончли гувоҳлар тасдиқлаган бўлса авлиёлар қилган мўъжизаларга ишонамиз»

Дунёда биринчилар қаторида йўл давомида бўлган ходисаларни қайд этиш тариқасида битилган «Риҳла» асарининг муалифи Ибн Баттута Силҳетга ташриф буюрганда шайх Шоҳ Жалол бешта мўжизасига гувоҳ бўлган. Диққатни тортадигани шуки,  ўзининг келишини ҳам башорат қилган:

«Ушбу шайхни етиб боришимга икки кун қолганда мени тўртта  шогирдлари кутиб олди. Уларни гапига қараганда, шайх ёнидаги фақирларга: «Сизларга Марокашлик саёҳ келаяпти. Бориб кутиб олингар» деган. Унинг буйруғига биноан улар йўлга отланишган. У мен тўғримда аввал билмаган эди, унга ғоибдан белги берилган бўлса керак. Улар билан шайх томон йўл олдим ва у яшаган ғорга келдим. Мен кирганимда у туриб мени қучоқлади ва менинг мамлакатим ва саёхатим тўғрисида сўради. Мен таърифлаб бердим. У шундай деди: «сен араб ерларда саёхлик қиларкансан». Шогирдларидан бири: «Устозим, нафақат араб ўлкаларда» – деди. Унга «Тўғри, нафақат арабларникида. Уни муносиб мехмон қилинглар» – деб жавоб берди. Улар менга бошпана бердилар ва мен уч кун мехмон бўлдим».

У буюк донишманд бўлишига ва у туфайли кўпчилик мусулмончиликни қабул қилишига қарамай, шайх Шоҳ Жалол ҳадисларни тарғибот қилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. У замонлардан бери Бангладеш, фан ривожига ва ҳалқ маънавиятини юксалтиришига катта ҳисса қўшган, кўплар таниқли арбобларни кўрган.

Ал-Хаж Шария Аллоҳ (ҳижрий 1243 йилда вафот этган) ва мавлоно Карамат Али ал-Жаунпури (ҳижрий 1260 йилда вафот этган) ўз хаётларини халқни захарлаётган ширкни ёқотишга, уларда тавхидни уйғотишга бағишладилар. Мавлоно идрис ал-Сулҳети ва унинг ўғли Абд ал-Қодир «Жам ал-Жавоми», «Шарҳ ақид ан-насафия», «Ал-фиқҳ ал-Акбар» номли ҳадисларга изоҳлар ва ақидашунослик китоблар қолдирган.

Бангладешнинг Хатазариясида жойлашган “Дорул-улум муъин ул-ислам” “Бенгалия Азхар”и деб ном олган университети сиҳоҳи ситта (олтита энг таниқли хадис китоблар)ни 1908 йилда ўқиш дастурига киритган илк таълим масканларидан ҳисобланади.

1909 йилда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида таъсис этилган “Ал-Алия” ҳам шуни тадбиқ этди.

Шайх Имдадул-Ҳаққ Хобигожи ўзининг “Ҳидоят сари” асарида бу мавзуга 15 саҳифа бағишлаган ҳамда унга Бангладешнинг олтмишта нуфузли олим ва донишмандлар тўғрисида мақолалар хам жойлаштирган. Ўзининг камтарлиги туфайли улар орасида ўзини қайд этмаган. Лекин унинг шогирди «бўшлиқни» тўлдириб шайхнинг қисқа таржимаи ҳолини ёзди. Диққатни тортадиган томони шундаки, у ўқишни тугатганидаёқ мауллимлари бир овоздан “Сахиҳ ал-Бухорий” бўйича дарс беришга тайинладилар – одатда бундай шарафга кўпни кўрган сочи оқарган олимлар сазовор бўлар эди. Яна бир қиззиқ факт, Аллоҳ ижозати билан у Саудия раҳбаридан Макканинг Масжид ул-Ҳарамда хадисшуносликдан дарс бериш рухсатини олди.

Ўз фаолиятини жуда барвақт бошлаганлигига қарамай шайх ўз ғайратларини халиҳам йуқотмаганлар. Мен 1437 йил 12 шаввал (2016 йил 17 июл)ида 76 ёшли шайх билан учрашганимда савол бердим: «Сиз «Сахиҳ ал-Бухорий»га араб тилида изоҳлар ёзишни бошлаганизда неча ёшда эдингиз?». Улар «Мен унда энди 45га кирган эдим» – деб жавоб бердилар.

Унинг мисоли замонамиз ёшларини илҳомлантириши лозим, аҳир улар эрта кунимиз эгаларига айланишлари керак.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин