Саналар
21.12.2024
Баннер
Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (2-қисм)
PDF Босма E-mail

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Боғдодга йўл

2-қисм

 

 

Хулаго қўшинга бошчи этибўзининг энг моҳир саркардаси Китбуғу Нўённи тайинлайди. Моҳир қўмондон ва катта тажрибага эга бўлган Китбуғу Нўён насроний эди ва бу унга мўғул армияси таркибидаги насроний аскарлари, яъни арманилар, Антиохия французлари вабир неча ўн йиллар аввал Хоразмшоҳ томонидан Тбилиси фатҳ қилинганининг ўчини олиш мақсадидаги Грузия аскарлари устидан назоратни енгиллаштирар эди.Оқибатда ушбу улкан қўшинни мўғуллар тарихидаги энг тажрибали саркардалар: Хулаго, Китбуғу ва Байжолар бошқарган. Шунингдек, Хулаго Антиохия ҳукмдори Боэмунд ИВ ҳам хат юбориб, ундан ҳарбий куч сўраган. Лекин у етиб кела олмайди, чунки мўғуллар билан қўшилиш учун у Шом давлатини кечиб ўтиши керак эди. Лекин унинг қўшини тўлиқ ҳарбий тайёргарликда турар ва Боғдоднинг қулаши билан Шомни фатҳ этишда,хусусан,Ҳалабни қамал қилишда фаол иштирок этади. Боэмунд Боғдод фатҳида иштирок эта олмаган бўлсада, Дамашқ ҳукмдори Носир Юсуф ўз ўғлини, Мусул ҳукмдори Бадриддин Луълу ҳарбий гуруҳларни Хулагога ёрдамга юборишади. Бу гуруҳлар озчиликни ташкил қилишига қарамай, катта аҳамиятга эга эди, яъни мўғул қўшинида мусулмонларнинг борлиги ва улар мусулмонларга қарши мўғуллар томонида жанг қилишлари, ироқликлар мўғуллар билан иттифоқда «Ироқни озод қилишмоқда» деган маънони келтириб чиқар эди. Аслида эса бу ҳукмдорлар ўз ўринларини, бир қанча миқдордаги дирҳам ёки шунчаки ҳаётларини сақлаб қолиш ниятида бўлганлар. Улкан мўғул қўшини Эрондан Ироққа йўлга чиқди. Ниҳоят, Хулаго биринчи ҳарбий ҳаракатларни бошлайди ва ўз қўшинларига тактик вазифаларни юклайди. Ҳарбий вазиятни ўрганиб чиққач, Форс ғарбидаги тоғларда жойлашган исмоилий шиаларнинг мўғул қўшини ҳаракатланишига тўсқинлик қилиши мумкинлигини тушуниб етади. Исмоилий назарийлар (Ассасин ёки қотиллар номи билан машҳур), ўз ҳарбий санъати ва маҳорати билан машҳур бўлиб, улар бир неча қалъаларга эга эдилар ва ҳеч қандай келишувларни бажармасдилар. Ўша даврда аббосийлар ва исмоилийлар ўртасида жиддий зиддиятлар бўлган. Бундан ташқари, улар мўғулларга Хоразмшоҳга қарши урушда ёрдамларини таклиф қилишган бўлиб, аслида иккиюзламачи эдилар, қайси тараф кучли бўлса ўшанга оғиб кетишарди. Шунга қарамай мўғуллар орқаларида тажрибали, пухта қуролланган исмоилийлар қўшинини қолдириб кетиб ўзларини тўлиқ хавфсизликда сеза олмас эдилар. Чунки исмоилийлар мўғулларга катта талафот етказишлари мумкин бўлган. Бундан ҳам муҳими, мўғуллар ва исмоилийлар орасида қонли интиқом бўлиб, 30 йил аввал ЧингизхоннингEронга юришида исмоилийлар унинг ўғли Чиғатойни ўлдиришган эди. Мўғуллар эса буни ҳеч қачон унутишмаган. Бундан ташқари, барча саркардалар Чингизхон авлодидан бўлиб, ўч олишни ўзларининг бурчи деб билишган. Шунингдек, бу йўналишдаги барча юришларда Чиғатойнинг ўғли ҳам қатнашар ва ўз отаси учун ўч олишни мақсад қилиб олган эди. Буларнингҳаммасини инобатга олиб ва Мункехоннинг ер юзидан исмоилийлар изини ўчириш буйруғини бажариш мақсадида Хулаго уларни буткул йўқотишга қарор қилади. Мўғул қўшини исмоилий-назарийларнинг пойтахти бўлмиш Оламут қалъасига (Ҳасан Сабоҳ қалъаси – 2163 метр баландликда, Ташил ва Марказий Элбрус қўшиладиган жойда, Теҳрондан 100 км узоқликда жойлашган тоғ қалъаси)юришни бошлади. Узоқ бўлмаган қамалдан сўнг қалъа жангсиз мўғулларга таслим бўлади. Мўғулларнинг улкан қўшинини кўрган исмоилийлар имоми бўлмиш Рукниддин Ҳуршоҳ Хулаго билан шахсан кўришиш истагини билдиради.Қимматли вақтни тежаш мақсадида Хулаго таклифни қабул қилади, чунки ушбу уриш асосий мақсад бўлмиш Боғдодга юришдаги кичик бир тўсиқ эди. Хулаго билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг имом Рукниддин Ҳуршоҳ мўғулларга тўлиқ бўйсунишини билдиради, ғолибларнинг шавқатига ишониб уларга ўзининг даргоҳи бўлмиш Мўймунзин дарвозаларини очиб беради. Шунингдек, Хулагонинг талабига биноан барча қалъаларга таслим бўлиш ҳақидаги буйруқни юборади. 40 га яқин қалъалар таслим бўлади. Лекин Аламут қалъаси бошлиғи бўйсунишдан бош тортади. Қўлга киритиб бўлмас деб ҳисобланган қалъа маҳв этилади, унинг ҳимоячилари ва аҳолиси қиличдан ўтказилади, қалъа талон-тарож қилинади. Бундан сўнг Рукниддин Ҳуршоҳ Мункехон билан учрашиш истагини билдиради ва Хулаго уни пойтахтга юборади, лекин Мункехон уни қабулига кириш учун лойиқ эмас деб қабул қилмайди ва уни ортга, Эронга қайтариб юборишни буюради.Форсга қайтаётиб Мункенинг махфий буйруғига асосан Рукниддин Ҳуршоҳни ўлдиришади. Бундан кейин Хулаго тарихдаги энг даҳшатли ишлардан бирини қилади. Мўғуллар қўшинига қўшилишни сабаб қилиб исмоилийларнинг барча аскарларни бир жойга тўплашни буюради. Бир жойга тўпланган, ҳеч нарсадан хабари йўқ исмоилийларни битта қўймай қириб ташлашади. Шу билан 1256 (ҳижрий 655) йил исмоилийлар давлати йўқ қилинган. Аббосийлар пойтахти Боғдодга бўлган йўл барча тўсиқлардан озод қилинади ва мўғулларнинг юриши давом этади. Бу ислом олами пойтахти қулашига саноқли кунлар қолганини билдирар эди.

Санжар Қобил таржимаси


 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин