Саналар
20.12.2024
Баннер
Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (4-қисм)
PDF Босма E-mail

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Халифа Ал-Мутасим Биллоҳ Боғдоднинг сўнги кунларида

Боғдодга йўл

4-қисм

Ўша даврда шаҳар ва бутун халифаликнинг ҳукмдори Аббосийларнинг ўттиз еттинчи ва сўнгги халифаси Ал-Мутасим Биллоҳ бўлган. У нафақат бутун ислом оламининг энг қудратли ҳукмдори, балки мусулмонларнинг руҳий ва манавий етакчиси ҳам эди.“Тарих ал-Хулафа” (муаллиф Жалоллидин ас-Суютий) ва “Ал-Бидоя ва ан-ниҳоя” (муаллиф Ибн Касир) биографик китобларида халифа ҳукмдорликка лойиқ ва адолатли деб таърифланган. Ҳақиқатдан ҳам, халифа яхши инсон эди, аммоҳеч қайси ҳукмдор қилиши керак бўлмаган хатога йўл қўйган. Халифа давлат бошқарувини қўлдан чиқариб, халифаликнинг устидан назоратни йўқотган эди. Бундан келиб чиқадики, энг керакли вақтда халифа бундай қудратли душманга қарши мусулмонларни бирлаштира олмади. Умматларимизни бу фалокатдан сақлаб қолиш учун халифа томонидан нафақат диний маросимларни бажариш, камбағалларга меҳр кўрсатиш ва ҳоказо ишларни амалга ошириш, балки давлатни ва қуролли кучларни заифлаштирадиганлар билан курашиш ҳам лозим эди. Афсуски, вақт бой берилганди. Халифа бутун Боғдоддан Мағрибгача халифаликнинг ҳимояси учун бир тану бир жон бўлиб бош кўтаради ва Боғдодни босқинчиларнинг қўлига бериб қўйишмайди деб ўйлаган эди, лекин у адашганди.

Боғдоднинг сўнгги кунларида давлат бошқарув органлари

Давлат аппарати армия каби жуда заиф ва кучсиз эди. Бошқарув устида турган амалдорлар вазир ёки амирларнинг сояси каби эди. Уларнинг ўз бойлигини, обрўсини ва қудратини оширишдан бошқа мақсадлари бўлмаган. Уларни давлатнинг ривожланиши қизиқтирмас, ўзаро мансаб, ер, уй,ҳаттоки канизак учун ҳам курашишар эди. Бу бир ишга арзимас инсонлартепасида ўз юрти ва умматини душманга сотган бош вазир турган. Бу вазир ва амирлар аппарати душман устига эмас, аксинча мусулмон умматининг бошига кўтарилган қилич бўлиб, улар ўз халқига нисбатан шу қадар ёмон йўл тутишган эдики, ҳатто, энг қаттиқўл инсон ўзи қулига бундай қилмасди.

Боғдоднинг сўнгги кунларида халқнинг аҳволи

Кўриниб турибдики, ўша даврда халқнинг аҳволига ҳавас қилиб бўлмас эди. Аммо бошқарув табақаси боғдодликлар билан ҳисоблашмаслигига қарамай, халифа томонидан улоарга жабр-ситамлар етказилмаган. Ўша даврда Боғдод аҳолиси, қишлоқда яшайдиганларни қўшмаганда, 3 миллион кишидан иборат бўлиб, аҳоли сони бўйича дунёдаги энг катта шаҳар ҳисобланган. Боғдод аҳолиси халифаликнинг улкан пойтахтида муҳташам, ҳар томонлама қулай, тинч ва осоишта ҳаётга ўрганиб қолишган эди. Уларнингҳеч қайсисини шаҳарда юзага келган аҳвол ёки унинг атрофидаги ҳаёт қизиқтирмас эди. Ким динга яқин юрса, диний билимларни эгаллаш, намозларга бориш, Қуръон ўқиш билан чекланиб Аллоҳ Таоло олдидаги бошқа бурчларини унутиб қўйишган. Динга яқин бўлмаганлар эса, булар кўпчиликни ташкил қилар, ўз роҳатлари учун яшашарди: хилма-хил таомлар тановул қилар, чиройли либослар кийишар, кўплаб хизматкорлар тутишар, ҳашаматли саройларда яшаб, гўзал боғларда дам олишар эди. Қори ва илмли инсонлардан узоқлашган Боғдод аҳли тақиқланган мусиқаларни тинглар, улардан кўплари ҳамр истеъмол қилар, бировнинг мулкини ўғирлашар, Аллоҳнинг заиф бандаларига жабр етказишар эди. Бундан ташқари, қирқ йил давомида улар Афғонистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Озарбайжон ва бошқа мусулмон ўлкаларида юз берган ҳодислардан хабари бўлса-да, мусулмонлар мўғуллар томонидан қандай ёмон аҳволга солинаётганларини билиб туриб ҳам, бунга эътибор беришмаган. Боғдодда буни билишар, аммо ҳеч қандай мададга отланишмаган эди. Улар қўшнисининг уйи ёнаётганини кўриб, менинг уйимга ўтмайди деб оддий бир ёғоч деворга ишониб ўтирган одам каби эдилар. Яъники, бундай инсонлар, шу каби вазирларга лойиқ эди, мўғуллар босқини эса улар учун Аллоҳнинг жазосига ўхшарди. Мусулмон оға-иниларига беъэтиборлиги учун жазо вақти тез орада етиб келди. Мўғулларнинг улкан қўшини ва уларга қўшилган мусулмон ҳарбий гуруҳлари Боғдоднинг дарвозаси тагида туришар эди. Ўша кунгача Боғдод ўзини лоқайдлиги билан мўғулларга мусулмонларга қарши ёрдам берган бўлиб, энди ўша мусулмонлар мўғулларга ёрдам берар эди. Бу Аллоҳ таоло томонидан мусулмонлар учун бўлган улкан синов бўлиб, бу ҳақида бир масал ҳам етиб келган: “Бир куни Хулагонинг қизи Боғдодни (қулаганидан сўнг) айланиб юрганида, бир гуруҳ одамларни бир кимса атрофида тўпланиб олганини кўриб қолибди. Ўша инсон ҳақида сўраган экан, бу мусулмон олими дейишибди. Шунда у олимни олдига олиб келишларини буюрибди. Олим маликанинг олдида келганида, малика:

– Сизлар Аллоҳга ишонасизларми?, – деб сўрабди.

–Ҳа.

– Сизлар Аллоҳ ўзи хоҳлаган, истаганига ёрдам беришига ишонасизларми?

– Ҳа.

– Ахир, Аллоҳ сизларнинг устингларидан ғалаба қозонишимизга ёрдам берди-ку?

– Ҳа.

– Демак, бу биз Аллоҳ учун сизлардан кўра суюклироқ эканмизни билдирадими?

– Йўқ.

– Нимага?

– Сиз чўпон кимлигини биласизми?

– Биламан.

– Пода олдида итлар ҳам бўладими?

– Бўлади.

– Агар қўйлар чўпонга бўйсунмай қўйса, чўпон нима қилади?

– Ўша қўйларга итларини юбориб,яна қайтарибўзига бўйсундиради.

– Ўша итлар қачонгача қўйларни қувишади?

– Қўйлар қайтмагунича.

– Демак, сизлар ҳам Аллоҳнинг ердаги итлари бўлиб, биз мусулмонлар Аллоҳ йўлига қайтмагунимизча, Унга бўйсунмагунимизча ортимизда турасизлар, Аллоҳ Буюк ва Қудратлидир.

Барчаси айтилгандек бўлди, тез орада мусулмонлар Аллоҳнинг йўлига қайтишди ва мўғуллар биринчи бор Айн-Жалут яқинидаги жангда тор-мор этилди.

 

Санжар Қобил таржимаси


 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин