Саналар
03.12.2024
Баннер
Калигула ва маймун император
PDF Босма E-mail

Ўтмишда тараққий этган дунёнинг катта қисмини босиб олган мағрур Рим ер юзидаги или буюк империяга айланди. Айтилишича, 2 минг йил илгари Мангу шаҳар ва Рим империясига карам бўлган қадимги дунёнинг иатта қисмини бир кун мобайнида... маймун бошқарган! Ҳозирги кўплаб тарихчилар бир овозда ишонч билан таъкидлашмокда: бир пайтлар Римни бошқарган, ўзининг шафқатсизлиги билан шуҳрат қозонган император Калигула бир қатор тузалмас руҳий касалликпардан азоб чеккан ва вақти кел ганда умуман ўзини идора қилолмай қолган. Легионер-аскарлар сафида улғайган (унинг Калигула лақаби — «аскарларнинг оғир этиги» маъносини англатади) бўлажак император бошқалардан ҳайвонларга хос ваҳшийлиги, ўзининг ғайритабиий хатти-ҳаракатлари ва булар билан ғалати ҳолда уйғунлашган тулкиларча айёрлиги билан яққол ажралиб турган. Ҳозирги кунгача унинг ўнлаб ҳайкаллари-ю, портретлари етиб келган. Унинг чиройли кўзлари, кичик юз тузилишига қараб туриб юқорида бу одам ҳақида айтилган барча таърифларга ишониш қийин. Агар уни эстрада оламига шўнғитиб, телевидение орқали реклама қилишса, замонамиз аёллари ҳақли равишда Кали-гулани энг хушсурат эркак дея тан олган бўлишарди. Замонамизнинг кўплаб сиёсий арбоблари ёқимли юз тузилиши ва бир сўзлиликда унга ҳавас қилса арзийди. Лек Калигуланинг руҳий соғлиғи ҳақидаги баҳсни тарихчилар билан руҳшуносларга қолдирамиз. Яхшиси, Қадимги Римда рўй берган мўъжиза ҳақидаги афсонага эътиборимизни қаратамиз. Машҳур тарихчи Плутарх ўз асарларида бу ғароийб ҳодисанинг аниқ вақтини ҳам кўрсатиб ўтган: 3 март санаси!
Тўрт йил мобайнида катта империя ва Мангу шаҳарни бошқариш мобайнида Калигула кўплаб аҳмоқона ва ваҳшиёна ишларга қўл урди. Масалан, ҳаммага маълумки, у ўзининг отини сенатор деб эълон қилди ва унга ҳақиқий сенаторга каби иззат-икром кўрсатишларини талаб этди. Сенатор от ҳатто бир неча бор сенат йиғилишларида иштирок этганлиги тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган. Бироқўша куни, яъни 3 март санасида Калигула ақл бовар қилмайдиган яна бир ишга қўл урди. Импера тор сенатга ўзининг Ремус лақабли маймуни билан кириб келди Маймун сакрар ўмбалоқ ошар, афтини бужмайтириб, одамларга тишини кўрсатарди. Нима бўлса ҳам маймун маймун-да. Сенаторлар ҳукмдорга таъзим бажо келтирганча ўринларидан туришди. Бунга жавобан Калигула хўмрайганча, эринчоқпик билан қўлини силкиб қўйди. Буни ижозат маъносида тушунган сенаторлар ўринларига жойлашишди. Калигула сенатдаги император учун ажратилган махсус ўриндиқ ёнида тўхтагач, бор овозда шундай деди:
— Ҳаммаси, ҳа, ҳаммаси жонга тегиб кетди! Чин сўзим! Римни бошқариш халқумимга келди. Нима учундир мағрур дея номланувчи Рим ва империяни бошқариш — ўта зери-карли машғулотдир. Мағрур эмиш. Унинг мағрурлиги нимадан иборат?!
Бундай пайтда қаттиқроқ нафас олиши билан ҳам баджаҳл ҳукмдор эътиборига тушиши ва кўп ўтмай жаллод қаршисида пайдо бўлишини яхши тушуниб турган сенаторлар сукут сақлашни энг маъқул йўл деб топишди.
— Бундай Римни ҳар ким бошқара олади, — бироз тин олган Калигула бақиришда давом этди ва кутилмаганда император ўз ўрнига маймунини ўтқазди. —Айтайлик, мана бу. Бизнинг империя учун муносиб шахс! Яшасин, император Ремус I! Хўш, нега жимсизлар, янги ҳукмдорни олқишланглар!
Сенаторлар ҳайратга тушганча жойларида тахтадек қотишди: Рим ва бутун империяни маймун бошқарадими?! Қизиқ, ғаройиб, тушуниш қийин, лекин «император Ремус I» ҳақиқатан ҳам Рим ва империяни бир кун мобайнида бошқарди! Энг ҳайратланарлиси шундаки, Калигула сўзларининг барчаси аччиқ ҳақиқатга айланди: Ремус ўзига ҳақиқий император томонидан юклатилган мажбуриятларни аъло даражада бажарди.
Сенат итоаткорл ик билан навбатдаги хўрликка чидаганча маймун бошчилигидаги мажлисга тўпланди. Ремус I қонунларни маъқуллади, жиноятчиларга ҳукм чиқарди ва бошқа муҳим ишларни ҳал қилди. Қанчалик ғалати бўлмасин, четдан Караганда баъзан у ақлга таяниб ҳаракат қилаётгандек кўринарди. Кейин Ремус I ни олтин суви юргизилган аравада қуролланган қўриқчилар ҳамроҳлигида Колизейдаги император ўриндиғига олиб боришди. Ва император-маймун гладиаторлар жангини томоша қила туриб худди ҳақиқий ҳукмдордек жангчига ҳаётини совға қилиб ёхуд уни ўлимга маҳкум этганча бош бармоғини кўтарар ё туширарди. Яна бир ғалати ҳолат. Эртаси куни Калигула ўзини худди кеча ҳеч нарса бўлмагандек тутди. Балки ҳукмдор эс-хушини йиғиб олгандир? У яна ҳокимиятни ўз қўлига олди, бир кун Римни бошқарган маймун изсиз йўқолди. Маймуннинг тахтда ўтирганлигини исботловчи кўплаб тарихий далиллар мавжуд. Айтиш жоизки, римликлар Ремус I бор-йўғи бир кун давлатни бошқарганидан афсусланишди. Лекин улар бир кун бўлса-да, ўта ваҳший ва ўзига хос феъл-атвор соҳиби Калигуланинг тентакликларидан тин олишди.

ҚАЙҒУЛИ ҲАЗИЛНИНГ ДАВОМИ

Ремус I чиндан ҳам Римни бошқарганми? Бу савол азалдан тарихчиларга тинчлик бермай келмоқда. Рим ҳамда буюк империяни маймун бошқарганлиги ҳақидаги афсона кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Унга бировлар ишонди, бировлар эса йўқ...
Кўпчиликнинг фикрича, бу Қадимги Римда одоб ва ахлоқ меъёрларининг бузилганини ўзга халқларга кўрсатиб қўйиш мақсадида насронийлар томонидан ўйлаб топилган масалдир. Лекин Ремус ҳақидаги мўъжизада бир тўхтамга кела олишмади. Шу боис аксарият олимлар охир-оқибат маймун ҳеч ҳам император вазифасини бажара олмайди, деган тўхтамга келишди. Бироқ миланлик археолог Эмилио Ланчини уларга қарши чикди.
— Арқонни жуда олисга ташлаяпсиз, ҳамкасб, —  эътироз билдиришди олимлар. — Тўғри, Калигула отини сенаторга айлантирган. Лекин маймунни императорга айлантириш... Бу ишни ғалати Калигула ҳам амалга ошира олмасди!..
Одамлар хотирасида из қолдирган тарихий шахслар ҳақида кўплаб афсоналар, ҳикоялар, латифалар тўқилади. Калигула эса ўзидан қонли бўлса-да, из қолдирган. Аммо фан мўъжиза ва афсоналарга эмас, ҳужжатлару далилларга ишонишга одатланиб қолган. Ҳақлигини исботламоқчи бўлган Ланчини кўплаб ҳужжатларни ўрганиб чикди ва Плутон гувоҳлиги билан бирга бу воқеа ҳикоя қилинган римликларнинг номаларини топди. Лекин бу хатларнинг аксарият қисмида антиқа ҳодиса ҳақида қуйидаги иборалар эсга олинган-ди: «Айтишларича, Римда...» ёки «Савдогарларнинг ҳикоя қилишича...», «Қариндошимизнинг ёзишича»...
Албатта бу «Ремус ҳақидаги мўъжиза»га исбот бўла олмасди. Шунда Ланчини Қадимги Римнинг кўплаб императорлари дафн этилган сағаналарда қазиш ишларини олиб боришга рухсатнома олди. Маданият вазирлигида археологдан совуқ оҳангда сўрашди:
— У ердан нима топмоқчисиз?
— Римни чиндан ҳам маймун бошқарганини исботламоқчиман, — жавоб берди олим. —Ахир Калигула ўз аҳмоқликлари билан шуҳрат қозонган-ку!
Кўп ўтмай, Ланчини ишга шўнғиди ва қазиш ишлари узоқ вақт давом этди. Олимнинг умидлари сўна бошлаганда ишчилар сағаналардан бирида ғалати жасадга дуч келишди. Бу унчалик йирик бўлмаган маймуннинг мўмиёланган танаси эди! У мағрур Римнинг буюк ҳукмдорлари сағаналари билан ёнма-ён ётарди! Жасад ёнидан давлат тамғаси билан кумуш парчасини топишди. Кумушга «Император Ремус I га шон-шарафлар бўлсин!» деган ёзувлар ўйиб ёзилганди. Ҳаммаси ўз ўрнига тушди. Маймуннинг нега ғойиб бўлганлигига ҳам ойдинлик киритилди. Калигула ўзининг қайғули ҳазилини ниҳоясига етказишга қарор қилган ва севимли маймунини буюк императорлар ёнига дафн эттирган.

С.АЛИҚУЛОВ.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин