Саналар
21.12.2024
Баннер
Илк ўрта асрларда Индонезия
PDF Босма E-mail

Малай архипелаги ва Маллакка ярим оролидаги қадимги давлат бирлашмалари.
Бу територияда дастлабки давлатлар эрамиз чегарасида вужудга келган. Маҳаллий деҳқончлик қабилалари шоликорлик, бронза қуйиш, темир эритиш билан машғул бўлганлар. Аждодлар ва турли руҳларга сиғинилган. Малайлар ва австронезия тил оиласига кирувчи ҳалқлар қадимдан моҳир денгизчилар бўлишган.
Маллакка бўғизи ва қадимги Кусантара (Узоқ ороллар) сувлари орқали жаҳон савдо йўли ўтган. Тропик муссонлар доимий харакат (сузиш)га ёрдам берган. Бу район яқин, узоқ шарқ, Хиндистон ва Хитой савдо ва маданий алоқалари занжирининг муҳим халқаси эди.
Катта Зонд ороллари дарёлари водийлари ва Шимолий Малайда вужудга келган синфий жамиятлар териториясида Хинд, антик, Хитой манбаларида хабар берилган. Хиндистоннинг ёзуви, адабиёти, мифологияси, буддизм ва индуизм нормаларининг... қабул қилиниши давлатчилик ривожига ижобий таъсир кўрсатган. Қадимда ва ўрта аср бошлароида (I-IV асрлар) /арбий Индонезия ва «Олтие ярим орол» (грек авторлари Малайяни шундай атаганлар) територияларида ўнлаб шаҳар давлатлар бўлган. Улар хусусий ва транзит савдо, шоликорлик, тоғлик васаллар ҳисобга яшаганлар. Энг қадимги давлатлар таркибига Лангкасука, Тамбралинга, Таккола кабилар кирган. Улар ўз географик холатидан фойдаланиб, баъзан иттифоқларга бирлашиб халқаро саво коммуникацияларини назорат қилганлар.
III-V асрларда уларнинг кўпчилиги вассал князлик сифатида Бапном кхмер империяси таркибига кирганлар, у парчалангандан сўнг Хитой билан фаол дипломатик ва савдо алоқаларини ўрнатганлар. Улар орасида энг йириги ва кучлиси Лангкасука асосий динн буддизм.
Индонезия територясидаги қадимги миллат цивилизацияси муҳим районлари Шарқий ва Жанубий Суматра, айниқса Джамби ва Палембанга порт ва дарё водийлари эди. Бу ерда III аср бошларида ГЭИН давлати, VI асрда Малайю давлати бўлган. Улар Хиндистон, Эрон, Хитой билан саво қилганлар.
Ўрта аср бошларида /арбий Индонезия (V-VII асрлар).
Ява оролида иқтисодий ва сиёсий вазият қатор двлатларни вужудга келтирган. /арбий Явада Тарума давлати. Монарх-деспорт олий хукмронлиги Тарума териториясидан топилган V асрга доир санскрит ёзувларида раджа Турнаварман кўкларга кўтарилган. У қўшни князликларни бўйсундирган, унинг буйруғига бинаон кўп километрли суғориш канали қазилган. У ҳаёт ҳимоячиси-асровчи худо вишнуга тенглаштирилган.
V-VII асрлардаги Хитой йилномаларига кўра Явада 30 га яқин давлат бирлашмалари бўлган. Қўшнилари билан урушлар жараёнида улар йириклаша борган. Унга Ява халқи консалидацияси ҳамда буддизм ва индуизмнинг тарқалуви ёрдам берган.
VII асрнинг 40-70 йилларида Калинга подшолиги кенгайган.
Суматра, Калимантан ички территориялари ва Шарқий Индонезияда у вақтда ибтидоий жамоа тузуми хукм сурган. (Хозир ҳам папуаслар).

VII-X асрларда Шривиджая давлати

Бапном денгиз империяси парчалангач VI-VII асрларда Шарқий Суматрада таъсирчан давлат бирлашмалари шакллана бошлади. Малакка бўғизи зонасида бир неча територия мустақилликка эришди.
Бу вақтда Жанубий денгизлар орқали бўладиган халқаро савдо сезиларли даражада ўсди. Хиндлар, форслар, арабларни ўзига жалб этадиган товарлар: кумуш, олтиш, рангли тошлар, марварид, қимматбаҳо ёғоч, зираворлар, дориворлар, тропик ўрмон маҳсулотлари...
Малай портларининг аҳамияти ошди. Шарқ савдосидаги деярли барча товарлар шу ердан ўтган. (Перевалочнўй пункт). Транзит садодан катта фойда олинган. Савдо ва харбий флот имкониятлари оширилган. Индонезия давлатлари Хинд ва Тиня океанни бирлаштирувчи муҳи пунктларни назорат қилганлар.
Шу шароитда Шарқий Суматрадаги князлик Шривиджая кучайган. Қадимги малай тилидаги ёзувларга қараганда 682-685 йилларда Джаянаш хукмронли даврида бу давлат Малайю ва бошқа қўшнилар хисобига кенгайган.
Илк Шривиджайя монархлари (хаджи) асосий мақсади Малакка ва Зонд бўғизларини назорат қилиб, савдо монополиясини ўрнатиш эди. VII-VIII асрларда бу давлат Хитой билан доимий дипломатик ва саво алоқаларида бўлиб турган. Шайлендр сулоласи даврида хукмдорлар ўзларини махаража деб атай бошлаганлар. Кўпгина маҳаллий хукмдорлар (дату) буйсундирилган.
Ченли кхмер ерлари, тьям мулклари ва Хитойга тобе Шимолий Вьетнам територияси Шривиджайя ҳарбий экспанцияси объектига айланган. VIII-IX асрларда у ЮВА ва Узоқ Шарқдаги кучли денгиз империясига айланган.
Бу давлат антик талассократиялар каби воситачилик, бож, ўлпон ва талончилик ҳисобига яшаган.
IX-X асрлардаги араб географлари «Сабоҳ давлати»нинг иқтисодий ва сиёсий гуллаб-яшнаганлиги тўғрисида ёзганлар. 943 йили Маъсуди «махарожалар империяси» армияси, бойликларидан ҳайратланган.
Давлат идеалогияси-буддизм, унинг «кенг йўл» маҳаяна оқими. Маҳаяна маъбудалари ва унинг мистик маросимларидан монархнинг илоҳий ҳокимияти ғоясини сингдириш мақсадида фойдаланилган.
Шарқий Хиндистон, Шри Ланка, Хитой билан қадимий алоқалар туфайли Шривиджая буда илмининг дунё марказигай айланган. IX аср ўрталарида маҳаража Балапутра (Шайлендр сулоласи) Хиндистоннинг Наландр шарҳри будда университети яқинида манастир қурдирган.

VIII-IX аср бошларида  Матарам давлати. ривиджайя тараққиёти ва заифлашуви

VIII аср бошларида Марказий Ява аграр район орасида энг бойи Матарам эди. Унинг  хукумдори (рату) Санжайя маҳаллий князлар (рака) орасидан етишиб чиққан. У индуизмнинг Шива культига ҳомийлик қилган. Санжайя Матарама сулоласини бошлаб берган. У Ява, малай ва ҳатто кхмерлар територияларини бўйсундирган. Бу давлат Шривиджайя билан рақобатлашган. Иккала давлат Зонд бўғзи шарқидаги ерларга (Қадимги Тарума ерлари) даъвогарлик қилганлар. (Бу хақда Хитой буддисти И Цзин ёзиб қолдирган. У VII аср 70-90 йилларида Шривиджайяда бир неча йил яшаб, санскрит тестларини таржима қилиб, асарлар ёзган).
Яваликлар марказлашган давлат шаклланиши жараёни анча қийин кечган. (Вилоят ракалари орасидаги Ракаларнинг ҳар бири ўзаро урушлар) махарожа унвонини олишдан умидвор бўлганлар. Матарама хукмдорлари ўз сиёсий ниятларини йирик храм комплекслари (М: Барободур) куриш билан мустаҳкамлаганлар. Бу қурилишлар жуда кўп маблағ ва иш кучини ютиб юборган.
Матарама Бали фолини эгаллашга ҳам ҳаракат қилган.
Х аср ўрталарида подшо оиласи бошқарувида деспотзим элементлари кучайган, маъмурий-худудий тизим мураккаблашган ва марказлашган. Округларни олий чиновниклар, хукмдорнинг яқин қариндошлари бошқарган.
Х аср охири XI аср бошларида қонунлар тўплами яратилган, Шривиджайяга қарши ҳарбий юришлар уюштирилган. Яваликлар Суматрага ўтиб, Палембангни мажақлаб, тўлаганлар ва бир неча йил империяга хавф солиб турганлар.
Бу шароитда Шривиджайя Жанубий Хиндистоннинг Чолов давлатидан кўмак сўраган. Ўз васалларига таянган Шривиджайя қарши хужумга ўтган. 1016 йили Матарам тўсатдан хужумга дучор бўлган, хукмдор ўлдмирилган, давлат қатор майдо мулкларга парчаланган. 20 йилдан ортиқ давом этган феодал тарқоқлик, ўзаро жанглар бошланган.
Феодал ер эгалигининг узоқ давом этган эволюцияси Ява жамиятининг характерли белгисидир. VIII асрдан йирик феодаллар роли заифлашди, монарх ва ярим феодал элементлар кучайди. (чиновник ва руҳонийлар ҳам).
У даврда асосий ер совға қилувчилар (берувчилар дартитель) йирик дунёвий феодаллар: ракалар, ракарянлар. Асосий олувчилар:-храмлар. Ер бериш бўйича монарх ва унинг қариндошлари иккинчи ўринда турган. Йирик ер эгалари бир вақтнинг ўзида ер ва иммунитет инъом этганлар.
IX асрдан асосий ер берувчилар монархлар. Солиқ тўламайдиганлар (одатда храмлар) ерни деҳқонларсиз олганлар, имтиёз ҳам берилган.
Имтиёз олмаганлар ер участкаларини деҳқонлар билан бирга ёки иммунитетлар олганлар.
Х асрда Матарамда ҳунармадчилик ҳам ривожланган. Экспорт моллари: х/б материаллар, совуқ қурол (машҳур ханжар-крис), ёғоч ва ғаровдан ишланган буюмлар...
Молукка оролларидан зираворлар келтирилган.
Матарам устидан ғалаба қозонгач Шривиджайя ўз тараққиётининг чўққисига чиққан. Суматра-Малай империяси Нусантра денгизларида тўла хукмронлик қилган. Унинг будизмнинг жаҳон маркази сифатига обрўси ҳам ошган.
1011-1023 йилларда Атиша ўқиган.
Лекин XI аср бошларида Шривиджайя ва Чолов империя манфаатлари денгизларда тўқнашиб қолган. Сулолавий ва диний алоқалар рақобат билан алмашган. 1025 йили Ражендра Чола йирик флот билан хужум қилган. Шриваджайя савдо ва денгиз қудратига тузатиб бўлмас зарар етказилган.

Индонезия маданияти

Жанубий-Шарқий Осиё халқлари маънавий тараққиётга индонезия синфий жамияти илк ўрта асрларда ўзининг қайтарилмас тажрибасини қўшган. Қадимги Яван ва малай адабий ёзувлари ва тиллари шаклланган. У аввал расмий ва дин тили бўлган саскритнинг ўзига хос элементларини қайта ишлаш жараёнида юз берган. Маҳаллий тил ва ёзув системаси кенг тарқалган.
IX-X  асрларда Матарамда адабиёт гуллаб-яшнаган. Кави (қадимги яван тили) тилида эпик, мифологик, культ, фалсафий асарлар ёзилган. (сюджетлари қадимги хинд ва автохтон).поэма-какавинлар (қадимги яван «Рамаяна»си), нарвлар («Махабхорат»нинг прозалик қайта ишл), тутурлар (диний-мифологик адабиёт ва насиҳатлар) будда трактатлари таржималари машҳур ва маълум. Матарам махарожалари саройида шоирлар, актёрлар, музикантлар яшаган.
Ижоднинг турли жанрларини ўзида жамлаган машҳур қўғирчоқ-соя театри (ваянг) тамошалари кўрсатилган.
Классик архитектура ва тасвирий санъат шаклланган (VIII-X асрлар). ЮВАдаги энг йирик буддизм ва индуизм ансамбллари (Борободур ва Лоро Жанггаранг). Материал-культ меъморчилигининг индонезия типи – чанди.
Ява ва малай усталари бронза скультутура қуйиш техникаси, орнаментли ўймакорлик (тош, металл, ёғочга) сирларини олий даражада билардилар...

З. Мадраҳимов.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин