Саналар
12.12.2024
Баннер
Туркларнинг буюк ҳоқонлиги
PDF Босма E-mail

АРАФА (420-546)

Сариқдарё соҳилидага ўзгаришлар. Ҳолдан тойган Римни V асрда белини буккан Оврупо қавмлари силжишига ўхшаш ҳаракат Шарқий Осиёда 100 йил аввал бўлиб ўтган эди. Хитой тарихчилигида "беш ёввойи қавмлар даври" деб номланадиган (304-399) чоғда Шимолий Хитойни хунлар ва санбийлар босиб олган ҳамда готлар, бургундлар вандалларнинг ёввойи қироллигига ўхшаш қатор тезўтар давлатлар ташкил этган эдилар. Оврупонинг Болқон ярим оролида Шарқий Рим императорлиги сақланиб қолгани каби Хан империясининг вориси сифатида Янцзи ҳавзаси мустакил Хитой императорлигини ўзида сакдаб қолди. Бу императорлик ҳам ўз ўтмишига илк Византия Римининг гуллаган даврига ўхшаганидай ўхшаш бўлиб, шимолдан ва ғарбдан қаттиқ сиқувга олган кўчманчилар ҳужумидан ўзини аранг ҳимоялаб турарди. Тез-тез алмашиниб турувчи сулолаларнинг заиф ва нотавон императорлари "Ўрта текислик"даги Хитой аҳолисини ёввойи кўчманчилар бошчиларига бир қурбонлик сифатида ташлаб қўйгандилар. "Ўрта текислик" деб аталувчи Хуанхе воҳасида келгиндилар ўзаро уруши оқибатида қирғин ва зулм кучайиб кетганига қарамай, Шимолий Хитойда хитойлар уларни мағлуб этган қавмлардан миқдор жиҳатидан анча устун бўлганлиги боис ҳам VI асрда Хитой қайтадан ўзини тиклаб олди.
Рақибларининг барчасидан ғолиб келган тоба қабиласи Хитой маданияти комига тортилди. Тоба қавми тузган илк феодал давлати 420 йилга келиб, бутун Шимолий Хитойни бир императорликка айлантирди, бу императорлик хитойча Вэй номи билан маълум (386).
Бу Тоба хони томонидан ўз фуқароларининг асосий кўпчилигини ташкил этувчи хитойлиларга дастлабки ён босилиши ҳам эди. Кўчманчилар мағлублари билан аралашиб кетиши оқибатида V аср охирига келиб тобалар соч ўримларини кесдилар, қўл остидагилар билан мулоқот уларнинг кучини қирқди, анъаналарини йўқ этди. Тили ва кийим-кечаги билан бирга уларни зафарларга етаклаган даштга хос шижоат ва уюшқоқликни ҳам йўқотдилар, айни чоғда ўзининг мустақил давлатини тиклашга жон-жаҳди билан курашган хитойларга сингиб ҳам кетмадилар.
Саройдаги тўнтаришлар натижасида Вей сулоласи заифлашган заҳотиёқ, санбий импператорлари хизматида бўлган хитой саркардалари ўз хўжайинларига нисбатан ғайратлироқ ва қудратлироқ эканликларини кўрсатдилар. 531 йилда шимоли-шарқца Гао Хуан қўзғалон кўтариб тоба қўшинини тор-мор келтирди ва пойтахт Лоянни эгаллади. Аввалига у мавжуд сулола манфаати учун ҳаракат қилаётгандай кўриниб, шаҳзодалардан бирини император деб эълон этди. Бироқ бу шаҳзода ўз саркардасидан қўрқиб ғарбга — Чанъанга қочиб борди ва у ерда уни бошқа бир саркарда — хитойлашган санбий Йуйвин Тай қўллаб-қувватлади. Гоа Хуан Вей сулоласидан бўлмиш бошқа бир шаҳзодани тахтга ўтқазди. Шундай қилиб, империя иккига — Ғарбий Вей ва Шарқий Вейга бўлинди, лекин ҳар иккаласида ҳам ҳокимият шаҳзодаларни вақтинча тахтга ўгқазиб қўйган Хитой саркардалари қўлида эди. Бундай вазият узоқ давом этаолмас эди. Санбийларнинг қаттиққўл ҳукмронлиги хитойларни шу даражада шафқатсиз қилиб қўйган эдики, қудрат уларнинг қўлига ўтгач, мағлуб бўлганларни аяб ўтирмадилар. Йуйвин Тай қўғирчоқ императорларнинг бир неча нафарини заҳарлади, унинг ўғли эса ўзида шунчалар қудрат сездики, ёмон қўрган сулоласини мутлақо тугатиб, ўз сулоласи — Бэй Чжоуга асос солди.
Шимолий-шарқий Хитойда санбийларга янада шафқатсизроқ муносабатда бўлишди. 550 йилда Гао Хуаннинг вориси Гао Йан сўнгги императорни тахтдан воз кечишга мажбур қилди ва уни заҳарлаб ўлдирди. Императорнинг 721 нафардан иборат қон-қариндошлари қатл этилиб, кўмиш маросимидан маҳрум этиш мақсадида жасадлари сувга оқизилди. Янги сулола Бэй-Ци деб атала бошланди.
Мазкур шимолий икки подшолик ҳам иқтисодий ва сиёсий жи-ҳатдан анчагина бақувват эди. Ўзга қавмлар ҳукмронлигидан қутулган хитой қавми ўз маданиятини тиклаш учун астойдил киришди. Бироқ Бэй Чжоу ва Бэй-Ци сулолалари орасида пайдо бўлган рақобат уларнинг фаол сиёсат юргизишлари учун ҳалақит берарди.

Жанубда бўлса, Лян сулоласи императорлари бошбошдоқлиқ ва жиноятни идора услуби қилиб олган эдилар. Уларнинг ўрнига келган Чэн сулоласи эса, ана шу анъанани давом этгирди. 557 йилдаги сарой тўнтариши оқибатида Лян сулоласининг охирги императори дорга осилишига қарши унинг тарафдорлари қуролли қаршилик уюштирдилар. Исёнчилар Чэн сулоласи қўшинининг ҳужумини қайтариб, Хитойнинг қоқ ўртасида Хоу-Лян деган кичик бир давлат ташкил этдилар.
Хитой бир-бирига душман бўлтан тўрт давлатга парчаланиб кетди. Хитой қудратини кесиб қўйган бундай оғир вазият Жужанлар ўрдаси ва Тогон (Ту-йу-хун) подшоҳлиги каби кўчманчиларнинг икки заиф давлатини ҳалокат чоҳидан қутқарувчилик моҳиятига эга бўлди. Жанубдан бўлиб турадиган сиқувнинг бўшашиши билан улар Шарқий Осиё давлатлари орасида етакчилик мавқеига эга бўлиб қолдилар. Дашт хонлиги бўлмиш Жужан IV юзйилликнинг ўрталарида ташкил топиб, VI аср бошларига келиб ҳалокатли таназзулни бошидан кечирганди.
Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.
Тогон подшоҳлиги Цайдамнинг чўл пастгекислигига жойлашган эди. 312 йилдаёқ Муйун уруғидан бўлмиш беклар бошқарган санбийларнинг кичик бир қабиласи Жанубий Манчжуриядан ғарб томон кўчиб, Кукунор кўли теварагида қўним топган зди. Улар бу ерда оралари ола бўлган тибет уруғлари билан зафарли урушлар олиб боради. Тобалар билан тўқнашувларда эса муваффақиятсизликка учраб турадилар. Ушбу жараён натижасида Тогон Вэй империясига қарам бўлиб қолади, бироқ Вэйнинг парчаланиб кетиши тогонликларга эркинлик туҳфа қилади. VI асрнинг иккинчи чорагида Куалйуй деган бек ўзини хон деб эълон қилади ва 540 йилда Гао Хуанга элчи юбориш билан Йуйвин Тайни ўзига душман қилиб олади. Мана шу воқеа, қуйида баёнимиз давомида дуч келадиганимиз Тогоннинг тақдирини ҳал қилади. Жуда катта ҳудуддаги "шаҳарлар"4ни (мустаҳкамланган кентлар бўлса керак) бошқаришда шаклланган идора тартибига (бу идора усулини тобалардан ўзлаштирган бўлса керак) эга бўлишига қарамай, Тогои кучли давлат эмасди. Қурол кучи билан бўйсундирилган ткбст уруғлари ҳурлик ва қасосни орзу қилишар; бироқ иқтисоди миқдор кетидан қувувчи чорвачилик хўжалигига асосланган бўлиб, маданий сазия паст эди. Бунинг устига хонларнинг ўзбошимчалиги турли фитналарга, хоинликка, истибдодга сабаб бўлиб, ёнибтурган оловга ёғ қуйгандек бўларди. Ушбу ҳолатлар Тогоннинг имкониятларини бўғар эди ва кейинроқ нишонсиз йўқ бўлиб кетишига олиб келди.

Жужанлар ва телеутлар

Жужанларнинг қавм сифатида келиб чикиши масаласига кўп марта мурожаат этилишига қарамай, бу масалада узил-кесил тўхтамга келинмаган. Бу ўринда масаланинг қўйилиши унчалик тўғри эмасдай, чунки жужанлар халқ сифатида ягона бир этник илдизга эга эмасди. Уларнинг келиб чиқиши ўзига хос бир тарзда эди. Тўс-тўполон замонларда отдан туширилган ва номига доғ тушган кишилар доим бисёр топиларди. IV юзйиллик ўрталарида хам ана шундайлар талайгина йиғилиб қолган эди. Кимки тоба хони ўрдасида ёхуд хун шанйуйи пойтахтида қолишнинг имконидан маҳрум бўлса, даштга қочиб кетарди. Хўжайинлари зулмидан қочганлар, аскарлиқдан қочганлар, бор будидан айрилган камбағал-деҳқонлар — барчаси даштдан бошпана изларди. Уларни бирлаштирувчи нарса тил ҳам эмас, дин ҳам эмас, балки қашшоқликка маҳкум этган тақдир бўлиб, айнан ана шу тақдир уларни жипслашишга мажбур этганди.
IV асрнинг 50 йилларида санбий отлиқ аскарида хизмат қилиб юрган собиқ қул Йугйулуй деган кимса ўлимга ҳукм этилади. Аммо у тоққа қочиб қолишга муваффақ бўлади, ана ўша кимса теварагида юзлаб тақдири ўзига ўхшаш кишилар тўпланади. Бу қочоқлар ён-теварагидаги қабилалар билан қўшни бўлиб яшаш ҳақида келишиб олишга ҳам эришадилар.
Йугйулуйничг вориси Гуйлухўй тоба хонлари билан муносабатни йўлга қўйиб, ҳар йили от, силовсинлар билан тўлов тўлаб турадиган бўлади. Мана шу чоғда унинг ўрдаси Жужан номини олади. Жужанлар Халха бўилаб то Хингангача кўчиб юрганлар, хонининг қароргоҳи эса Хангайда бўлган. Уларнинг турмуши содда ва уюшмаси жуда жўн бўлиб, уруғчилик тузумига мутлақо ўхшамас эди. Ҳам ҳарбий, ҳам маъмурий бирлик минг кишилик бўлук (полк) ҳисобланган. Бўлук хон томонидан тайинланадиган саркардага бўйинсунган. Бўлуқда хар юз киши хисобига биттадан, жами ўн туғ бўлиб, ҳар бир туғнинг ўз бошлиғи ҳам бўлган. Жужанларда ёзув мутлақо бўлмаган, ҳисоблаш учун қўйнинг қумалоғидан ёки ёғочга кертиб қўйишдан фойдаланишган. Қонунлари уруш талабларига мувофиқлашган бўлиб, ботирларга ўлжанинг катта улуши теккан бўлса, қўрқоқлар калтакланган.
Жужанларнинг 200 йиллик мавжуд бўлиб туриши давомида ҳеч қандай ички тараққиёт сезилмайди: бор куч ва ғайратини кўшниларини талашга сарф этганлар.
Жужанлар ўзаро қайси тилда гаплашганлар? Бу борада Хитой манбалари ҳар хил маълумот берадилар: "Вэйшу" Жужанлар дунхуларнинг биртармоғи деса, "Суншу", "Ланшу", "Наншу" лар уларни хунларга қариндош қабила деб ҳисоблашади. Ва ниҳоят Бэй ши (?) Йуглуйуйни гаогуйлардан деб таъкидлайди. Жанубий Хитой тарихчиларининг хабарлари билвосита маълум бўлганлиги учун аҳамияти кам бўлса, Йуглуйуйнинг насл-насабининг ҳам аҳамияти унча эмас, чунки унинг атрофига турли-туман қавм Вакиллари йиғилишган. Жужанлар ўзаро мўғул тилининг лаҳжаларидан бири бўлмиш санбийча галашишган бўлса керак. Чунки уларнинг хонлари унвонларини хитой тилига таржима қилган тарихчи сўзларнинг аслида - "Вэй давлати тилида", яъни санбий тилида қандай айтилишини кўрсатади. Жужанлар ўзларини тобалар билан қариндош деб ҳисоблайдилар. Бироқ жужанлар турфа қавмлардан ташкил топганлигини назарда тутиб, уларнинг бу фикри учун асос келиб чиқиш эмас, балки тилдаги ўхшашлик бўлган, деб ўйлат мумкин.
Жужан хонлигининг асосий қудрати теле қабидаларини бўйсундириб туришни эплашида намоён бўлган. Тарихининг илк кунларида, яъни милоддан аввалги III юзйилликда телелар Ордосдан ғарбдаги дашт минтақаларида яшаган. 388 йилда улар тоба ҳонига бўйсундирилади, IV асрнинг охирларида эса шимол томон кўчиб, Жунғорияга борадилар ва Селенгагача бўлган Ғарбий Мўғулистон ҳудудларига ўрнашадилар. Тарқоқ бўлганлари учун ҳам Жужанларга қаршилик кўрсата олмай, уларга тўловлар тўлаб туриш зўрида қоладилар.
Теле қабилалари жужанлар учун ниҳоятда керак бўлгани ҳолда, телелар учун жужанлар ҳеч ҳам керак эмас эди. Жужан оғир меҳнатдан қочган кимсалардан ташкил топган бўлиб, болалари ҳам меҳнат қилиш ўрнига тўловлар олиш йўлини ўрганардилар Телелар чорвадор бўлиб, ўз молларини ўзлари боқиб, ҳеч кимга ҳеч қандай тўлов тўлашни истамас эдилар. Ушбу мойилликларига мувофиқ ҳолда ҳар икки халқнинг сиёсий тузуми ташқил топди:
аскарий қудрат воситасида қўшнилар ҳисобига яшаш учун жужанлар бир ўрдага уюшди; телелар эса ўзаро заиф боғланган қабилалар уюшмаси ҳолида қолдилар, бироқ бор кучлари билан мустақилликларини ҳимоя этдилар.
Телелар жужанлар билан ёнма-ён яшасалар-да уларга мутлақо ўхшамасдилар. Телелар Хун империяси таркибидан анча эрта ажралиб чиқишди — содда патриархал тузум ва кўчманчи турмуш тарзи сақланиб қолди. Уларни хитойлашиш жараёни ҳам четлаб ўтди. Чунки даштнинг ичкарисига жойлашган бу тўпори кўчманчиларнинг хитойликларни ўзигажалб этадиган ҳеч нарсаси йўқэди. Телеларнинг умумий бир ташкилоти бўлмаган. 12 уруғнинг ҳар бирининг ўз оқсоқоли бўлган, қариндош-уруғлар ўзаро иноқяшашган."
Телелар даштда катта ғилдиракли араваларда кўчиб юришган, жанговар, эрксевар бўлиб, уюшишга мойиллиги йўқ эди. Ўзларини "теле" деб атаганлар, бу сўз ҳамон Олтойдаги телеут этноними номида сақланиб келмоқда. Телеларнинг аждодлари ёқутлар, теленгитлар, уйғурлар ва бошқалардир. Уларнинг кўпчилиги ҳозиргача сақланиб қолмаган.
Жужан хонлиги. V асрнинг бошланишида Хингандан то Олтойгача бўлган даштларда Дэудай ("от чоптириб, ёйдан ўқотадиган") лақабли жужанларнинг хони Шелун ҳукмронлик қилди. Телеларни бўйинсундиргач, у Или дарёси бўйларида яшаётган ўрта осиёлик хунларга тўқнашди. Буларнинг саркардаси Жибасғи деган киши эди. Онгин дарёси бўйидаги шиддатли жангда Жибасги Шелунни енгди, лекин Жужан салтанатини тўлалигича мағлуб этишга қурби етмади ва "тобелик эвазига осойишталикка эришди",
Шелуннинг энг муҳим вазифаси ўзининг қувватидан анча қудратли бўлган Тоба — Вэй империясининг кучайиб кетишига йўл қўймаслик эди. Хитой жанубида тинимсиз давом этаётган уруш Тоба-Вэй императорига ўзбошимчалик билан ажралиб чиққан фуқароларининг танобини тортиб қўйишига ҳалақит бериб келарди, шунинг учун ҳам Шелун Тоба-Вэйнинг барча душманларини қўллаб-қувватларди. 410 йилда Шелун вафот этади ва унинг ўрнини укаси Хулйуй эгаллайди.
Хулйуй Тоба-Вэйни ўз ҳолига қолдириб, асосий эътиборни шимолга қаратади. Бу ерда у Енисей қирғизларини (иоу) ва хэвэй (сибир қабилаларидан бири)ларни бўйсундиради. 414 йилда Хулйуй фитна билан ҳалок этилади. Фитначилар бошлиғи Булучжен ҳам ўша йили ҳалок бўлади. Хонликка Шелуннинг амакиваччаси Датан кўтарилади, бироқ жужанлар босқини самарасиз бўлиб чиқади. Айни пайтда уларга қарши юборилган жазо бўлуги ҳам бирор натижага эришмай ортга қайтади. Вазият ўзгармай, аввалги ҳолича қолади.
418-419 йилларда жужанлар билан ўрта осиёлик хунлар ва юэчжилар ўртасида уруш қайтадан бошланади. Жужанлар Тарбағатойга суқилиб кирадилар ва бу ерда шундай бир ваҳимали қирғин ташкил этадиларки, юэчжилар катта бир гуруҳининг раҳномаси Цидоло (Кидара), жужанлар билан қўшни бўлишдан қочиб, жанубга кетади ва Қарши воҳасидаги Боло шаҳрини ишғол қилади. Бу ерда у форслар ва эфталитларга тўқнаш келади. Кидаранинг сафдошлари — кидарийлар — тарихда этник номлари билан эмас, балки ўз раҳномаларининг номи билан аталиб қолдилар.

давоми бор...

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин