Саналар
13.12.2024
Баннер
Кушон даври либослари
PDF Босма E-mail

Кушон (1-Ш аср боши) ва кушон-сосонийлар даври либослари ҳақида ашёвий далиллар оз сақланиб қолган. Бироқ Шимолий Бақтриядаги Далварзинтепа, Дилбержин ва Гулбаён саройлари, Фаёзтепа ва Уштур-мулло буддавийлик ибодатхоналари деворларидаги тасвирлар орқали либосларнинг етакчи таснифларини кўриш мумкин.
1-Ш асрларда кўйлак устидан олди очиқ эркаклар чопони кийилган. Гоҳо уларда қайтарма ёқа ва алоҳида бурма қилиб тикилган этак ҳам бўлган, улар кўкракка бир жуфт илмоқ билан доира ёки томчи шаклида тақиб қўйилган, баъзан чопон ихчам туриши учун белбоғ боғланган. Олди очиқ ва устидан белбоғ боғланган чопон «Гарвард Буддаси» (II аср) ҳайкали супасидаги эҳромлар илоҳи эгнида ҳам бор, унинг четларига энсиз жияк тикилган ва ён чоки бўйлаб кенг йўл тортилган; этаги тўртта кенг-кенг тик бўлакларга бўлинган бўлиб, бир қатор пистонли бурмалар ҳосил қилинган. Олтин тўқачалар чопон барлари ва этакларига зеб бериб турган. Енглар турли эн ва узунликда бўлган. Баъзан бутун юза бир хилдаги олтин тўқачалар билан тўлдириб чиқилган. Бундай ҳолни Вима Такто ҳайкалида кузатиш мумкин. Хувишка чопонлари енгининг юқори қисмидаги бой безаклари билан ажралиб туради.
Чопонларга қараганда калта камзулларнинг енг учлари ҳашамдор безалган. Камзуллар чап томонга бар урилган ва қалин мато ёки чарм белбоғ билан боғланган. Таксиладаги Дхармаражик будда ёдгорлигида (IV аср) ибодат қилаётган баъзи зиёратчиларнинг камзул этаклари пастдан юқорига қиялаб қирқилган. Фаёзтепа қадамжосининг шимолий деворида гўққизта эркакнинг қиёфаси тасвирланган, ўртадаги киши қизил камзул кийган бўлиб, камзул оч нофармон рангдаги гул билан безатилган. Бошқалар ҳам камзул кийиб, қопламали тўғрибурчактўқали, афтидан, олтин белбоғ боғлаганлар. Дилбержин саждагоҳининг 16-шимоли-шарқий қисми
хоналаридаги расмларда ҳам одамлар деярли бир хил кийимда тасвирланган. Уларнинг безакдор, гоҳо сидирға оқ, сариқ, жигарранг тусдаги камзуллари тиззагача тушиб турган. Камзулларнинг этаклари, кенг ман-жетлари, олдидаги тўғри йўллари, қайтарма ёқалари ва ён қийиқ (йирма)лари оч кўк, сариқ ва қизил рангдаги гулдор жияклар билан ҳошияланган. Белга энсиз белбоғ ўралиб, унинг чап томонига ханжар осилган.
Эркаклар олди ёпиқ кийимларининг одатда ёқаси ётиқ бўлган, гоҳо тик қирқимли ёқалар ҳам учраб турган, баъзида учбурчак ёқалар ҳам кўзга тапшанган. Фаёзтепадаги зиёрагчи йигитнинг уст кийими, афтидан, чап томонида тик қирқим бўлган ётиқ ёқага эга, унинг юқоридаги чеккаси елкадан калта қизил тасмали боғич билан боғланган. Кийим, одатдагидек, тиззагача тушиб турган, онда-сонда тақимга тушиб турувчи чопонлар ҳам учраб турган. Бундай кийимлар устки, баъзан ички кийим сифатида кийилган. Кўйлак кенг-ковул бўлиб, устидан чопон кийилганда ҳам кўпинча белбоғ боғланган. Енглар калта ҳам, узун ҳам бўлган (калта енгларга одатда жуда кўп безак берилган).
Плашлар калта ва тор бўлган. Улар кўпинча елкадан битта тўғноғич ёрдамида қадаб қўйилган. Афтидан, анча кенгроқ плашлар эса кўкракнинг юқори қисмига иккита тўғноғич билан қадалган (ҳар иккала плаш тури ҳам кўпроқ Кушон империясининг учинчи ҳукмдори Вима Кадфиз тангаларида учрайди). Канишка I плаш тагидан Кушон подшоҳлари учун ноёб саналган олди ёпиқ кийим кийган. Аёлларнинг кенг байрам ёпинчикдари Фаёзтепадан топилган уч зиёратчи аёл ҳайкалчасида учрайди. Ёпинчиқлар тақимгача тушиб турган ва кўкракнинг юқори қисмида бир жуфт гардишсимон тасмали илгак билан маҳкамланган.
Эркаклар бош кийимлари ғоят хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Чўққисимон бош кийимларнинг кўплаб турлари кенг тарқалган. Улар кигиз ёки қалин матодан тикилган бўлиб, тепа қисми учли ёки бир оз олдинга эгилган. Уларнинг айримлари оққа бўялган. Ҳукмдор-ларнинг кулоҳлари асосан турли шаклдаги тўқачалар тик қаторлари билан безатилган, қаторларнинг ҳар бирида қўшимча гардишча ҳам бўлган. Гоҳо пастки томонга, яъни манглай устига думалоқ олтин балдоқ осиб қўйил-ган. Далварзинте-падан топилган шаҳзоданинг боши кўринишидаги ҳайкалча бўлагидаги учли бош кийими қимматбаҳо тош-лар билан безатил-ган; бундай қал-поқларнинг тур-лари тангалардаги ва Матхура (Ши-молий   Ҳиндистон) ҳайкалларидаги кушон шоҳлари, шунингдек, Дилбержиндан топилган чавандоз лой ҳайкалчасида ҳамда «Канишка хазинаси» қалпоғида акс эттирилган илоҳга хос. Кулоҳ ясси чўққисимон, тепа ёки пастки чекка бўйлаб букилган қайирмага эга. Кўчманчилар анъаналари яна ёни бўртиқ бош кийимда ҳам намоён бўлади, улар даставвал кигиздан оган. Бундай кулоҳларни баъзида зодагонлар ҳам анлар.

Аёллар бош кийимлари у қадар ранг-баранг бўлмаган қисимон бош кийимларининг бир неча хилигина маъум, улар юмшоқ матодан тикилган бўлиб, чўққиси олдинга ё орқага осилиб турган. Пастга қараб йўғонлашиб борган конус ёки цилиндрсимон бош кийимлари ҳам учарб турган. Қулоқ ва энсани ёпиб турувчи ён томони чиқиқ қалпоқлардан ҳам кенг фойдаланилган. Эрли хотинлар киядиган бош кийимларнинг айрим турлари тагидан ихчамроқ ва энсизроқ ёпинчиқ ҳам ташлаб олинган. Узунроқ шойи рўмоллар онда-сонда учрайди. кўринишидаги баланд ва бирмунча қалинлашган кийимлари ва уч қаватли, ҳар бир қаватида шиниб турувчи учтадан қизил, оқ ва сариқ ранглар тожлар ўзига хосдир. Матодан тикилган, саккизта уч япроқли майда гултўп қаторлари билан безатилган саз беретлар ҳам маълум.
Эркаклар пешонабоғи — диадемаларни асосан дорлар ва афсонавий асар персонажларида учратиш мумкин. Герайникига ўхшаш диадема Кужула Кадфиз ва 1 Такто томонидан ҳам фойдаланилган. Холчаёнда лган эркак ҳамда йигитчанинг бошида ҳам Сампула андан жануби-шарқда,Синьцзян) қабрларидан бирида топилган I асрга оид Бақтрия жун матосидан тайёрланган шундай пешонабоғ тасвирланган. Дилбержиндан топилган сополдан ишланган эркак бошида, дан, доира кўринишида ва ҳар томонидан «томчи»га ўхшаш ёйиқ қаторли безаклар бўлган олтин тож фланган. Оқ матодан тикилган аёллар пешонабоғи баъзида гултўпли учта тўқа билан безатилган. Далварзин-шаҳарчасидан топилган аёл бошида ҳам пешона-бор. Бу қадимги анъаналар Месопотамия, аниқроғи, шумерларга бориб тақалади.
Эркакларнинг хилма-хил камарлари аксар чармдан бўлиб, йўғон қайишлардан, оқ ёки қора рангдаги лардан ўрилган. Бундай камарлар муқаддас «Геракл тугуни билан боғланган, уни олд ёки орқа томондан а бўлаверган. Зодагонларнинг чарм камарлари эига одатда гултўп ёки ҳайвон тасвири туширилган думалоқ шаклдаги бир жуфт олтин илгак маҳкамланган. Эркларга найза учи шаклидаги темир шокила осиб
қўйилган; бу унсур Канишка I ҳукмронлиги давридан бошланган. Кўпинча бундай камар чорси шаклидаги бир хил олтин тўқалар қатори билан безатилган; тўқа ичи гултўп ёки тўртбурчак шакл билан тўлдирилган, тўртбурчак учлари томчисимон, баъзан думалоқ ва тўртбурчак тўқачалар билан алмашиб турган.
Аёллар камари матодан тўқилиб (баъзан учлари попукли бўлган) «Геракл тугуни» усулида боғланган. Шимолий Бақтриядаги қабрлар талон-торож этилиши натижасида аёллар тилла безакларининг Ғарбдаги номи махфий сақланаётган хусусий жамламада жуда бой тўплами пайдо бўлади. Улар орасида мато камарга маҳкамланган энсиз тилла илтак ҳам бўлиб, у бир-бирига ошиқ-мошиқ билан уланган икки тўртбурчак жимжимадор пластинадан иборат. Ҳар иккала пластина ўртасида ўсимлик бутоқларидан ясалган «8» шакли мавжуд.
Эркаклар оёқ кийими кўпинча учи думалоқ шаклдаги этикчалар бўлган. Улар қўнж томонидан қайиш тасмача билан боғланган, тасмача ҳам қўнж каби олтин тўқачалар билан безатилган. Тиззагача етадиган этиклар бўлгани ҳам маълум. Зодагонлар гоҳо кушонларга хос тарзда юзаси бурмаланган учи ўткир ва узун этик кийишган. Чавандозлар баъзида матодан тикилган кенг ва жуда баланд (думбагача етадиган) этиклар кийишган, улар одатда иккита тасма билан камарга маҳкамланган. Фаёзтепа нақшу нигорларида эркаклар юмшоқ этик кийган ҳолда тасвирланганлар, этик устидан шалвар-намо шимлар туширилган бўлиб, тўпиққа сариқ, афтидан, тилла тўғноғич билан қистириб қўйилган.
Кўп ҳолларда енг қайтармасини дид билан безати-лишига катта эътибор берганлар. Кушон эркаклар либосида Парфияникидан фарқли ўлароқ, бир либос тўпламининг турли қисмларини безаш учун бир хилдаги гуллардан камдан-кам фойдаланилгани кузатилади. Бунда безак йўллари гўё «сирғалиб», пастга, шимдан оёқ кийимига ўтиб кетади (мил. I аср Бақтрия шим ва пойафзалларида, холос).
Шундай қилиб, Бақтрия либосида эркаклар ва аёлларнинг чопонлари, олди ёпиқ, этаги бурмали ёки тўлқинли яктаклар, ёқаси қийиқ очилиб, тасма билан боғланган кўйлаклар учрайди. Аёллар кўйлагининг ёқа ўмизи чуқур учбурчак шаклда бўлган, олди очиқ мўйна-дан тикилган шуба қирқими ҳам чуқур. Аёллар ва эркаклар устки либосида ҳам калта, эндор енгли ва узун енгли ички кийимлар чатишиб кетган. Эркак-ларнинг чопони кўпинча қўкрак устидан тўқа билан маҳкамланган, этаклари эса ҳар томонга ёйилиб турган. Эркаклар либосида кўйлакни матолар билан безаш расм бўлган, у учбурчак тўқалар қатори-дан вужудга келган. Либосларнинг рангида кўпроқ оқ ва қизил устунлик қилган.

Отабек ОРИФЖОНОВ (Moziydan sado)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин