Саналар
21.12.2024
Баннер
Дашти Қипчоқ
PDF Босма E-mail

Мовароуннаҳрнинг шимолида жойлашган Дашти Қипчоқ ҳудудининг географик чегаралари тўғрисида лимлар турлича фикр билдирадилар. Масалан, кадемик Б.Аҳмедов Дашти Қипчоқ ҳудуди деб, асосан, Сирдарёнинг қуйи оқими ва Балхаш кўлидан то Днепр дарёсининг қуйи оқимларигача бўлган жойларни ўрсатади. Бошқа олимлар, жумладан, Х.Бекмуҳаммедов, М.Исҳоқов, Л.Гумилевлар Дашти Қипчоқ чегаралари Сирдарёнинг қуйи оқими ва Балхаш кўлидан ортиб то Дунай дарёсининг қуйи оқимигача бўлган удудлар билан чегараланганини таъкидлашади.
Дашти Қипчоқ айрим илмий адабиётларда икки сисмга ажратилган ҳолда белгиланган. Унга кўра, Дашти Қипчоқ шарқий ва ғарбий қисмга ажратилган. Урал ва Ейиқ дарёси эса табиий чегара вазифасини ўтаган. Кейинроқ, шарқий Дашти Қипчоқ Олтин Ўрда таркибига кирган. Ғарбий Дашти Қипчоқ эса, рус ва парқий Европа манбаларида «Половецлар дашти» ёки «Куманлар ери» деб аталган.
Олима Р.Г.Муқимованинг фикрича, турли даврларда дашти Қипчоқ чегаралари ўзгариб турган. Улар қатъий челгиланмаган ва доимий бўлмаган. Ғарбда ва жанубда бу чегаралар Кавказ тоғлари, Қора денгиз ҳамда Каспий денгизи, Русия ва Волга булғорлари ерларигача етиб эорган. ХII-ХIII асрларга оид харитада Дашти Қипчоқ қабилалари ғарбда то Дунай дарёсигача етиб борганлиги қайд этилган. XII аср бошларида Дашти Қипчоқдаги печенег қабиласи Болқон ярим оролига кириб борган. Демак, Дашти Қипчоқнинг ғарбий чегаралари ХII-ХIII асрларга келиб Дунай дарёсининг қуйи оқимлари ва Қора денгиз бўйларига етиб борган. Шаркда эса Сибирь (Иртиш дарёси ва Балхаш кўли) билан туташган. Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳр чегаралари асосан, Туркистон, Саврон, Сиғноқ, Ўтрор, Тошкент ва Тароз шаҳарлари билан белгиланган. Тарихчи Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» асарида шундай маълумотлар учрайди: «828 йили (1424-1425) Буроқўғлон Ўзбек подшоҳи Муҳаммадхон ўрдуси устидан ғалаба
қозониб, 829 (1425-1426) йили Сиғноқ вилоятига ва Улуғбек мамлакати чегараларига етиб келди».
Самарқандий ўз асарида 1405-1427 йиллардаги воқеалар Ҳофиз Абрунинг «Зубдат ут-таворих Бойсунқурий» асаридан олинганлигини айтиб ўтади. Шу боис, «Зубдат ут-таворих»да Улуғбекнинг мамлакати чегаралари айнан Сиғноқ вилояти эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шарафиддин Али Яздийнинг маълумотича, Тўхтамишхон Ўрусхон тазйиқидан Темур даргоҳига қочиб келган вақтда, Темур унга Сиғноқ ва Саврон вилоятларини беради. Яна бир қизиқарли маълумот Ҳофиз Таниш Бухорийнинг «Абдулланома» асарида учрайди. Унда шундай дейилади: «... оқибатда қозоқларни истило қилиш мақсадида Буруч Ўғлон Дашти Қипчоқдан Туркистон ва Сиғноқ чегарасига келди...»
Маълумотнинг аҳамиятли томони шундаки, бу ерда Туркистон ва Сиғноқ вилоятлари Дашти Қипчоқдан алоҳида ҳудуд сифатида ажратиб кўрсатилмоқда. Демак, бу даврга келиб (XVI аср) Дашти Қипчоқ чегаралари ўзгарганлиги маълум бўлади. Афтидан, қозоқ хонликларининг ташкил топиши бу жараёнга таъсир кўрсатган бўлиши керак. Чунки, асарда таъкидланганидек, Буруч Ўғлон қозоқларни истило қилиш мақсадида Дашти Қипчоқцан Туркистон ва Сиғноқ вилоятларига келади.
Юқорида келтирилган манбалардаги воқеалар асосан ХV-ХVI асрларга тегишли бўлиб, бу даврда Тошкент, Туркистон ва Сиғноқ шаҳарлари Дашти Қипчоқ ҳудудига кирмаган.
Дашти Қипчоқ шимолий чегараларини, асосан, рус солномалари ва мўғуллар даври манбаларида келтирилган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин. Умуман олганда, Дашти Қипчоқнинг шимолий чегараларини туркий қабилаларнинг Ғарбий Сибирдаги бошқа туркий қабилалар ҳамда Русь князликлари билан бўлган сиёсий муносабатларидан билиб олиш мумкин.
IХ-ХII асрлар Тошкент, Тароз ва Ўтрор шаҳри кулолчилигига назар ташласак, бу давр кулолчилигида қуйидаги унсурлар: манзара, ҳайвон (от, каптар, эчки, архар, шер, йўлбарс, тулки, турли хилдаги балиқлар) ва ҳандасавий шаклларнинг ифодаланиши кўзга ташланади. Маълумки, VIII-IХ асрлар Самарқанд кулолчилигида ҳайвон суратларини солиш кенг суръатда расм бўлган. Бу ўхшашликлар юқорида номи зикр этилган шаҳарлар ҳамда Самарқанд кулолчилигидаги уйғунликни келтириб чиқаради.
Шу билан бирга, юқорида зикр этилган шаҳарлар ва Самарқанд кулолчилигида ва, умуман, Мовароуннаҳр кулолчилигида кўпинча мовий, яшил ранг ҳамда қўрғошин-қалай қопламасидан кенг фойдаланилган. Бундан ташқари, Сарвон, Сиғноқ ва, умуман, Сирдарё бўйида жойлашган шаҳарлардан топилган археологик ёдгорликлардан маълум бўладики, кўчманчи маданиятга нисбатан ўтроқ маданиятнинг таъсири катта бўлган.
Ўз вақтида археолог К. Байпаков Дашти Қипчоқнинг Сирдарё бўйларидаги ҳудудлари ҳақида фикр юритар экан, бу ҳудудлардаги моддий маданиятни «Шимолий Тошкент маданияти» деб аташни таклиф этган эди. Чунки, ўтроқ Тошкент маданиятининг таъсири шимолий ҳудудларга, хусусан, Туркистон, Сиғноқ, Ўтрор каби йирик маданий ҳудудларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.
Хулоса қилиб айтганда, Дашти Қипчоқ чегаралари, асосан, Мовароуннаҳрнинг шимоли ҳамда Балхаш кўлидан тортиб то Дунай дарёсининг қуйи оқимлари ва Крра денгиз соҳиллари билан белгиланган.

Дониёр БОЛТАБОЕВ, Фаррух БОЛТАБОЕВ

Мозийдан садо

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин