Тарих ибрати билан гўзалдир | ||||
Ёзувчи Фозил Зоҳиднинг келтиришича, 1873 йилнинг 29 май куни Хоразм тарихи саҳифасига қора ҳарфлар билан ёзилди. Босқинчиларнинг ҳарбий юришлар ва қирғинбаротлар оловида тобланган кўпсонли қўшинлари хонлик пойтахти Хива қалъасига бостириб кирди, муқаддас жойларни оёқ ости қилди, асосий зарба диний ва миллий қадриятларга қаратилди. («Мусулмонлар тақвим китоби», 1999 йил, 4-чорак) |