Золим ҳукмдор битта бўлади, халқ эса кўп. Миллионларни бошқараётган одам кўпинча ўз хотиржамлигини йўқотиб қўяди, чунки кимдир ундан шубҳалана бошлайди ёки у кимгадир ёқмайди. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам инсоният тарихида бошқача фикр қилувчиларга тоқатсиз бўлган золим ҳукмдорлар кўп бўлган ва улар "минг одамнинг ўлими – статистикадан бошқа нарса эмас", деб ҳисоблаганлар. Қуйида уларнинг энг ваҳшийлари билан танишасизлар.
Оливер Кромвель
Рўйхатни инглизлар билан бошлаймиз. Ўн еттинчи асрда яшаган сиёсатчи ва ҳарбий қўмондон — Оливер Кромвель. Унинг Шотландия ва Ирландия католикларга нисбатан қандайдир алоҳида бир нафрати бўлган. Иқтидорга келгач, Ирландияда 50 000 дан ошиқ одамни ўлдириб юборган. Данди шаҳрида эса бандаргоҳ билан қўшиб, шаҳарда яшовчи 2000 одамни ўлдирган.
Максимилиан Робеспьер
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини француз Максимилиан Франсуа Мари Исидор де Робеспьер эгаллаган. Кўпқиррали шахс бўлган: сиёсатчи, воиз, ҳуқушунос, инқилобчи ва энг золим ҳукмдорлардан бири. У Францияда бўлган "Террор асри" бошида турган. Франция инқилобида оқсуяк, руҳоний ва олдинги ҳукумат тарафдорлари оммавий равишда қатл қилинган. Унинг ҳисобида 40 000 дан ошиқ нобуд қилинган ҳаёт бор. 1794 йили у маҳкамага тортилиб, тартибсиз ҳукумлари учун бошидан айрилган.
Иван Грозный
Грозний Иван IV Васильевич — ўрислар подшоҳи деганда биринчи бўлиб ўйга келадиган одам. Уни ҳозирги Россия ҳудудининг асосчиларидан деса бўлади. Давлатда баъзи ислоҳотларни амалга оширгани билан у атрофидаги ҳаммани сотқинликда гумон қилган. Масалан, у бутун бир шаҳар аҳолисини Полша билан тил бириктирганликда гумон қилиб, уни қуршаб олади ва ҳар куни унинг қўшинлари 1500 одамни танлаб, қатл қилар эди. Мусулмон хонликларини босиб олиб, уларнинг аҳолисини ҳам қириб ташлаган. (Қозон хонлиги)
Влад III
Валахия ҳукмдори Влад Цепиш 40 мингдан 100 000 гача одамнинг ёстиғини қуритган. Руминиялик золим бундан роҳатланган бўлса керак. Валахияни ўз назоратига олиш мақсадида мамлакатга кирган турк қўшинлари бир шаҳарга кираверишда 20 000 дан ошиқ чириб кетган ўликларнинг бадбўй ҳидидан орқага қайтиб кетишади.
Иди Амин
1971 йили иқтидорни қўлига олган Уганданинг қора танли золим ҳукмдори нафақат мамлакатни тўлиқ инқироз ботқоғига ботирди, балки шу билан бирга давлатнинг 1,500,000 аҳолисини ҳам қириб юборди. Иди Амин Иван Грознийга ўхшаб атрофидаги ҳаммани сотқинликда гумон қилар эди.
Пол Пот
Камбоджанинг ўта золим ҳукмдори. Унинг «интеллигенция»га бўлган нафрати чексиз эди ва 4 йил ичида 1.5 миллион одамни йўқ қилди. Унинг бу жиноятлари расмий равишда геноцид деб аталган.
Леопольд II
Отасидан сўнг иккинчи қирол бўлган Леопольд Белгиядан етмиш олти марта катта бўлган Африка ҳудудларини босиб олиши билан машҳур бўлган. Конгода геноцид уюштирган.
Адольф Гитлер
Бутун тарих бўйича энг танилган шахс, десак муболаға қилмаган бўламиз. У ҳақида қанча гапирсак оз бўлаверади. Унинг режими турли мамлакатларда бир эмас, икки эмас, ўн миллиондан ошиқ одамнинг бошига етган.
Йосиф Сталин
Сталинга ҳам алоҳида таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Ҳисоб-китобларга қараганда сиёсий ёки бошқа қарашлари учун унинг режими 3 миллиондан ошиқ одамни ўлдириб юборган. Ундан ҳам кўп одамларни қамаган ва сургун қилган. Унинг ҳукмдорлик даврида Собиқ Иттифоқда олти миллиондан ошиқ одам очликдан қирилиб кетган.
Мао Цзэдун
Рўйхатнинг сўнггида ҳаққоний равишда энг қонхўр деб аталган Хитой ҳукмдори Мао Цзэдун турибди. Бир миллионга яқин одам қатл қилинган. Олти миллионга яқини эса меҳнат лагерларига бадарға қилинган. Унинг ўзича юритган сиёсати ва иқтисодий "ислоҳотлари" оқибатида турли хил маълумотларга қараганда мамлакатда 15 миллиондан 46 миллионгача одам очликдан ўлиб кетган. Аммо, бу азоблар шу билан якун топгани йўқ.
60 йиллардаги маданий инқилоб даврида яна 100 миллионга яқин одам қурбон бўлди.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади