Саналар
21.12.2024
Баннер
Қадимги турклар (туркутлар) тарихининг бошланиши
PDF Босма E-mail

Ҳар бир халқнинг тарихий илдизлари жуда қадим замонларга бориб тақалса-да, барча даврлар тарихчилари халқнинг вужудга келганлигини муайян санадан (албатта, ўз фикрига кўра) бошлашга интиладилар. Жумладан, римликларнинг тарихи боши жуда бир шартли бўлиб - Рим шаҳри асосланишидан, араблар Муҳаммаднинг Маккадан Мадинага ҳижрати - аниқ тарихий фактдан, рус йилномачилари 862 йилни танлаб олиб, рус тарихини шундан бошлашига кўникдилар, француз йилномачилари бошланиш деб Хлодвиг Меровингни олишса, тарихчилари Огюстен Тьерри ташаббуси билан Буюк Карл империяси бўлинган сана - 843 йилни оладилар. Туркутлар учун ана шундай сана 545 йилдир.
Шимолий Хитойда янги уруш авжида. Шарқий Вэй империясининг ҳукмдори Гао Хуан Жужан хони Анахуан ва Тогон шоҳи Куалйуй билан иттифоқца Ғарбий Вэй империясига ҳужум қилиб, рақиби Йуйвин Тайни сиқиб қўядилар. Ғарбий Вэйнинг императори Вэн-ди ўзига тарафдорлар излайди ва дўстлик муносабатлари ўрнатиш ниятида Ан Нопанто деган кимсани турк беги Бумин ҳузурига йўллайди.
Туркутлар даргоҳига 545 йилда етиб келган вакилни бу ерда яхши кайфият билан кутиб оладилар. "Ўрдада ҳамма бир-бирини табриклаб, бизга буюк давлатнинг вакили келди, энди бизнинг салтанатимиз ҳам тезда гуркираб кетади," дейишарди. Ушбу арзимас бир воқеа шуни кўрсатадики, жужанлар ҳукмронлиги туркутлар учун оғир кечган ва озодлик учун курашишдан улар чўчимаганлар.
Халқининг хўжаси бўлмиш жужан хонининг райига қарши, лекин халқ истагига мувофиқ равишда Бумин Ғарбий Вэйнинг пойтахти Чанъанга совға-саломлар билан жавоб элчилиги юбориб, хўжайинининг душмани билан иттифоқни мустаҳкамлайди. Аммо бу жужанлар билан муносабатнинг узилишига олиб келмаиди, зотан, музокаралар ниҳоятда махфий олиб борилган кўринади. Бу элчилик туркут давлатининг Ғарбий Вэй ва унинг ворислари бўлмиш Бэй-Чжоуларнинг Шимоли-Шарқий Хитойга (бу ерда 550 йилдан Бэй-Ци сулоласи ўрнатилади) қарши курашида иттифоқдош сифатида чорак асрлик сиёсатини бошлаб берди. Жаҳон сиёсатига кириб борар экан Бумин ҳам ўзи хирожтўлаб турадиган жужанларга қарши жангга киришга анча ожизлик килишини англарди. Бумин бир пайтнинг ўзида иттифоқдошлик ва вассаллик Ғарбий телелар Жужан ҳукмронлиги остида ниҳоятда мушкул ҳолатга тушиб қолишган эди. Ниҳоят уларнинг сабр косаси тўлди, қўзғолон кўтарилди, Ғарбий Жунғориядан жужанлар юрагига зарба бериш учун Халха томон юрдилар. Юриш шу даражада ёмон ташкил этилган, вақт шундай бир ноаниқ ҳисобланган эдики, режали ташкилланган урушдан кўра, кўпроқ саросимага тушган омманинг табиий бир кўтарилишига ўхшарди. Қўзғолон раҳбарларининг номлари ҳам тарихда сакданмаган. Телелар ҳали йўлнинг ярмида эканлар, Гоби Олтойи дараларидан тўртбурчак зирҳли совутларда ўткир найзалар тутган, яхшилаб боқилган отларда саф тортган туркутлар пайдо бўлдилар. Телелар ёндан бериладиган зарбани кутмагандилар, бунинг устига уларга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган туркутлар билан жанг қилиш хаёлларига ҳам келмаганди. Шунинг учун улар ҳеч иккиланмай, Буминга тўлиқ тобелик билдирдилар. Бумин тобеликни қабул қилиш билан иккинчи бор жужанларнинг раъйига қарши иш тутди.
Даштда бўйинсуниш икки томонга мажбурият юклайдиган тушунча. 50 минг ўтовни6 ўз ҳукмида сакдаш учун ўша ўтов ахдининг истагига биноан иш тутмоқ лозим.
Телелар бир нарсани - жужанларни йўққилишни истарди, уларни ўз ўрдасига қабул қилар экан, Бумин буни билган бўлиши керак. Айни чоғда буни унинг кабиладошлари ҳам хохдашгани учун урушдан чекиниб бўлмас эди. Қўл остидагиларнинг истак-хоҳиши хоннинг ҳам истаги билан уйғун эди, шунинг учун воқеалар шиддатли кечди.
Жужаннинг тор-мор этилиши. Жужанлар билан ихтилоф келтириб чиқаришга интилиб, айни чоғда, айбдор бўлиб қолмаслик учун Бумин айёрлик йўлига ўтди. Жужан хони Анахуанга мурожаат қилиб маликани хотинликка сўради. Дашт одати бўйича, маликага уйланса, хон билан мавқеи тенг бўларди, хон эса ўз мавқеини йўқотадиган бундай таклифга рози бўлмасди. Хон қаттиқ ғазабланиб қўпол жавоб қайтарди: "Эй менинг темир эритувчим (туркутлар жужанлар учун темир эритишарди), сен қандай қилиб менга бундай таклиф билдиришга журъат этдинг". Рад жавоби билан Бумин таҳқирланди-ю, аслида Буминга ҳам шу керак эди. Ярашиш йўлларини кесиш учун у Жужан элчисини дорга осишга фармон берди, шунда Ғарбий Вэй хонадони билан иттифоқлик иш берди. Вен-ди билан музокараларни тезда тиклади ва 551 йил ёзида Хитой маликаси Чанлени хотинликка олди, бу унинг даштдаги кўчманчилар орасида обрўсини кўтариб юборди. Бумин 552 йил қишида жужанлар устига юриш қилди ва ҳужумни тўсатдан уюштириши натижасида жужанлар устидан тўла ғалабага эришди. Анахуан ўзини ўлдирди, унинг ўғли Янлочен иттифоқцошлари цилар ҳузурига қочиб борди.
Бумин "Элхон" унвонини қабул қилди, бироқ 552 йил охирларида вафот этди. Тахтга унинг Қора Иссиқхон унвонини олган ўғли ўтирди.
Туркутлар томонидан тўсатдан мағлуб этилган жужанлар ўлган хони ўрнига унинг амакиси Диншуцзини кўтариб, курашни давом эттирдилар. Бироқ Лайшан тоғи ёнида бўлган жангда яна туркуглардан енгилдилар. Узоққа чўзилмаган бахтига қарши Қора Иссиқхон сирли равишда ўлади, унинг ўғли Шету тахтдан четлатилиб, ўрнига Қора Иссиқхоннинг укаси Кушу Муғанхон лақаби билан ўтиради.
Янгихон қатъиятли, шафқатсиз, жасур, ақлли бўлиб, жангдан бошқа нарса билан қизиқмас эди. 553 йилнинг кеч кузида у жужанларни яна мағлуб этди. Ци императори ўзининг бахти қаро иттифокдошларини қаноти остига олиб, қувиб келаётган туркутлар шаштини қайтарди. Бироқ жужанлар Хитойда яшашга кўника олмадилар. Мол-мулкидан ажралган, меҳнат қилиб яшашга ўрганмаганликлари учун қароқчилик йўлига ўтдилар ва Ци ҳукуматининг 554 йил кўкламида уларга қарши қўшин жўнатишдан бошқа чораси қолмадн. Жужанлар енгилдилар. Лекин бу уларга сабоқ бўлмади, 555 йил ёзида Ци императори уларни ўз ҳудудидан дашт томон ҳайдаб юборди. Бу ерда эса жужанларни шу кездаёқ туркутлар ва киданлар янчиб ташлади.
Диншуцзи ўрдасининг қолган-қутгани билан Ғарбий Вэйдан бошпана излади, аммо бу ердагиларда Ци империясига қарши курашиш учун иттифоқдошга — туркутларга муҳтожлик бор эди. Шунинг учун туркут элчисига уч минг оёқ-қўли боғланган жужанларни тортиққилишди. Элчи барча вояга етган асирларнинг калласини олишни буюрди, айни чоғда "болалар ҳамда бекларга эргашиб келган хизматкорларга" шафқат қилди. Жужанлар тугатилди ва туркутлар Буюк даштнинг шимолий қисмида якка хўжайин бўлиб олдилар. Жужанларни қирғин қилишдаги хизматлари учун туркутлар Вэй Ғарбий империяси билан ўша 556 йилнинг ўзидаёқ ҳисоб-китоб қилдилар. Жужанларнинг каллалари Чанъаннинг шарқий дарвозаси олдида думалаётган вақтда, туркут-хитой бирлашган қўшини Тогонга бостириб кирдилар, унинг аҳолиси Наншан тоғларидан паноҳтопишга мажбур қилинди. Ғолиблар Куалуй хоннинг қароргоҳи жойлашган Кукунор теварагидаги Шудун шаҳарчаси ва Хэмчен шаҳарчасини эгаллаб олдилар. Кейинги йилда тогонлар Хитой ерларига ҳужум уюштириб қасдини олмоқчи бўлдилар, бироққалъани қўлга кирита олмай, чекинишга мажбур бўлишди. Шимолдан киданларнинг (553 й.18), жанубдан Лян шоҳлигининг ҳужумларини (555 й.) қайтаришга бор кучини сарфлаб силласи қуриган Ци империяси ҳалок бўлаётган иттифокдошларига ҳеч қандай кўмак кўрсата олмай қолди. Йуйвин Тайнинг ўғли Йуйвин Цзю муваффақиятлардан илҳомланиб наслийлик удумини четга суришга журъат этади ва Вэй сулоласининг сўнгги императорини тахтдан воз кечишга мажбур этиб, ўзи тахтга ўтиради ва янги ўз сулоласини Бэй-Чжоу деб атайди.
Шарқдаги уруш. Жужанларни бир ёкдик қилиб туркутлар бошқа кўчманчи қўшниларига қарши жиддий ҳаракатлар бошлашди. 554 йил кичик бир бекликдан империя яратилган йил бўлди. Шимолдаги Цигу давлати босиб олинди. Хитойлар "Цигу" деб қирғизларними ёки чикларними атагани маълум эмас, туркутлар Саянни ошиб ўтолмаган бўлсалар-да, Муған хон шимолий чегараларини ўша вақтдан бошлаб анча мустаҳкамлаб олди.
Ўша вақтларда шарқда уч қавм: хитойлар хи деб атайдиган татаблар, киданлар ва хитой географларида Шивэй деб номланувчи ўттиз татарлар яшар эди. Учала халқ ҳам мўғул тилининг шеваларида гаплашадиганлар бўлиб, турмуши, маданияти яқин бўлишига қарамай, муттасил ўзаро уруш ҳолатида эдилар. Татаблар Хинганнинг ғарбий ёибағрида макон тутиб, Бэй-Ци билан иттифоқдош бўлиб келган. Киданлар Ляохе дарёсининг шимолидаги Манчжуриянинг чўл минтақасида яшаганлар. Улар татаблар билан доимо урушиб келган ва ўз-ўзидан Бэй-Ци билан чиқиша олмасди. 553 йилда Бэй-Цининг императори Вэй-ди киданларни тор-мор келтириб, бу қавмнинг катгта қисмини бўйсундирди. Қолган қисми ё Когурио (Корея)га қочди ёки ўша кезларда Сариқденгиз ҳавзасигача етиб борган туркутларга таслим бўлдилар.
Киданлар устидан қилинган ғалаба Бэй-Ци давлатини кучайтирмади, аксинча, унинг ташқи сиёсий ҳолати ёмонлашди, чунки шимолда у туркут чегараларига тақалиб келган эди. Санбийларнинг қолган қисмини шафқатсиз равишда қириб ташлаш, буддизмни очиқчасига қўллаб-қувватлаш жуда катта ҳаражат талаб этиб, ташқи душманга қаршилик қилиш салоҳиятини заифлаштирди. Айни чоғдатуркутлар билан иттифоқбўлганлиги, ўз аскарий табақасига суянганлиги учун ҳамда будда ва даос роҳибларига пул ҳаражат қилмаганлиги боис Бэй-Чжоу тобора мустаҳкамланиб, кучайиб борди. 579 йилда император У-ди буддизм ва даосизмни ман этиш ҳақида буйруқберди, Хитойнинг VIII Ҳенриси бўлмиш бу император "Само насли" унвонини олиб, тахтининг икки томонига Будда ва Лао-Цзи ҳайкалларини ўрнатади ва улар ўртасига ўтириб, итоатидагиларнинг таъзимини қабул қилади. Бу билан у динни ҳамманинг кўз-ўнгида обрўсизлантирмоқчи бўлади. Чжоу империяси Ғарбий Осиёда ҳам машҳур бўла бошлайди, бу ердаги турли ҳукмдорлар у билан алоқа ўрнатишга интиладилар. 553 йилда эфталитлардан, 555 йилда Эрондан элчилар келишади. Тогонлар яна бир бор фақат чжоуларнинг ўз кучлари билан мағлуб этилгач, 559 йилда Гаочан (Турфон)дан, 561 йилда Кучадан,564 йилда Карашардан элчилар ташриф буюришади.
Бэй-Чжоу империясининг асосий мақсади шарқий Бэй-Ци империясини янчиб ташлаш эди, лекин бу империя ички манбаларидан оқилона фойдаланадиган бўлсагина, мустақиллигини тўла сақлаб қолиш имконига эга эди. Масаланинг ечими туркут хони кимнингтомонини олишига боғлиқэди. 561 йилда ҳар икки томон император Муғанхонга элчилар жўнатиб маликани ўзларига сўрашадилар. Бой Бэй-Цинингтуҳфа-совғалари масалани ҳал этишга бир баҳя қолганида, Чжоу элчиларининг дипломатик усталиклари Муғанхонни иттифоқцошлик битимига содиқ қолишга мажбур этади. У совға-саломни қабул қилмай, қабул қилинмаган бойликнинг ўрнини ҳарбий ўлжа билан қоплашга қарор берди.
563 йилда иттифоқдошлар қўшинлари Цзинян шаҳрини қамал қилдилар, бироқ қамални охирига етказа олмадилар ва туркутлар ўша ерларни талаб, қадрдон даштига қайтдилар. Кейинги йилги юришда эса Лоян ёнида Чжоу лашкарининг бири цилардан тўла мағлуб бўлиши Муғанхоннинг ўз қўшинини орқага қайтаришга мажбур этди. Ушбу муваффакиятсизликларга карамай, Ци томонидан таклиф қилинган иттифоқ тузиш ҳақидаги таклифни рад этди. Бунинг сабаби иттифоқдошлик битимига биноан Чжоу империяси ҳар йили туркутларга тўлаб турадиган 100 минг парча ипак матолардир, деб билмоқ керак.
572 йилда Муғанхон вафот этди. Унинг вориси ва укаси Тобохон Чжоу империяси билан мулоқотни тўхтатмай, Ци империяси билан битим тузади. Чжоу империяси бериладиган тўловдан юз ўгиришга журъат этган чоғида туркутларнинг бир марта ҳарбий намойиш ўтказишининг ўзиёқ ваъдага вафо қилиб, тўловларни вақтида тўлаш мажбуриятини қайта бўйнига олишга етарли бўлди. Ци империяси эса, туркутларнинг босқинидан қўрқиб, тинчлик учун туҳфалар бериб, хазинасининг баракасини учирди. "Бизга жанубдаги икки бола (Чжоу ва Ци) итоатда бўлса бас, камбағалликдан қўрқмаймиз" дерди Тобохон.
Ци империяси билан иттифоқ туркутларнинг Хитой билан маданий мулоқотига йўл очди. Тобохон қароргоҳида буддавий роҳиблар пайдо бўлди ва хбнни ўз динларига киритди. Будда ташвиқотчилари буддизмнинг бошқадинлардан устунлигини жўнгина қилиб исботлар, Будда қонунларига амал қилган Ци империясининг бойлиги ва қудратини далил келтирар эдилар. Сал кейинроқ Ци империясининг енгилиши туркутларнинг буддизмга бўлган ҳурматига путур етказди ва Суй сулоласи тахтни эгаллагач 581 йилда буддавийлар Хитойга қайтиш зўрида қолдилар.
576 йилда чжоулар циларни мағлуб этиб, Пхинъян шаҳрини эгаллашгамуваффақбўлдилар. Цилар шаҳарни қайтариб олишгауриниб кўришди, бироқ омад чопмади ва Ечен шаҳрида қамалда қолган император, ушбу шаҳарни таслим Қилишдан олдин Гао Юан-цзун фойдасигатахтдан воз кечди, 577 йилда Гао Юан-цзун ҳам асир олинди.
Тор-мор этилганига қарамай, Тайюан шаҳрилик Гао Бао нин деган киши йиқилган сулоланинг серғайрат ҳимоячиси сифатида майдонга чиқди. 576 йилдаёқ, ҳали мағлубиятдан олдин у ҳозирги Чахар ўрнидаги Инчжоу чегара қалъасининг қутволи этиб тайинланган эди. Қисқа муддат ичида Гао Бао нин нафақат хитойларнинг, балки кўчманчиларнинг ҳам ҳурматини қозонди. Бу ҳолат мағлубиятдан кейин унинг мустақил иш юритишига имкон яратди. Гао Бао нин субутсиз сиёсий шуҳратпараст эмасди, унда Шимолий Хитойни қайта тикланиши учун зарур бўлган бурчга садоқат, ватанпарварлик, курашда қатъият каби ахлоқий хислатлар мужассам эди. У ғолибларнинг эҳтиром билан таслим бўлиш таклифини рад этди ва ўзини Ци сулоласининг туркутларга қочиб кетган сўнгги вакили Гао Шао-ининг тарафдори деб эълон қилди. Мана шу хизмати учун унга канцлер рутбаси берилди (бу мансабни эгаллай олиш имконц йўқ эди, албатта). Бэй Чжоунинг ҳаддан ташқари кучайиб кетишидан ўзича ҳадиксираган туркут хони мағлуб бўлган сулола томонини олди. Бу иттифоққа ўз императорига қарши исён кўтарган, Фанъянда (Пекин теварагида) мустаҳкам ўрнашиб олган саркарда Люй Чжан цзи ҳам қўшилди.
Гао Бао нин қўл остидаги барча кучларни тезда сафарбар қилиб, Гао Шао и тарафини олди. Бироқу кечикди. Унинг лашкари энди Ляохе дарёси қирғоқларига етганда, Фанъян вайрон қилингани ва қўзғолон бостирилгани ҳақида хабар келди. Гао Шао и туркутларга қайтди, Гао Бао нин ўз вилоятида мустаҳкамланиб олди.
Бэй Чжоу учун энг даҳшатли душман туркутлар бўлиб чиқди. 578 йилда Тобохон Хитойга бостириб кирди ва Чжоу қўшинини қириб ташлади. 579 йилда бошланган музокаралар тўхтатилиб, давом эттирилган ҳарбий ҳаракатлар туркутларга зафарли бўлди. Аммо Хитой элчиеи совға-саломлар билан Тобохонни ўзига ағдариб олишга муваффақ бўлади ва 580 йилда тинчлик битими тузилиб, унга биноан Гао Шао-и Чжоу давлатига топширилиб, пойтахти Чанъанга келтирилади. Гао Шао-и Сичуанга сургун қилинади ва ўша ерда оламдан ўтади.
580 йил туркут қудратининг чўққига кўтарилган йили бўлди. 581 йилда Тобохон вафот этади. Хитойда Чжоу сулоласини ағдариб, Суй сулоласига асос солган ҳарбий генерал Ян Цзян туркутларни ўлгудек ёмон кўрарди, бу ўз навбатида сиёсий вазиятни ўзгартириб юборди. Ўз душманларидан анча кўп яшаган Гао Бао нин Чахарда мустақил бек бўлиб қолади ватуркут хонлари билан иттифоқда яшайди.
Ғарбдаги уруш. Шарқий чегараларда фаоллик кўрсатаётган туркутлар айни чоғда ғарбга ҳам юришлар уюштириб турардилар. Афсуски, бу ниҳоятда муҳим воқеалар манбаларда етарлича ёритилган эмас, бироқ, шунга қарамай, воқеалар жараёнини умумий тарзда баён қилиш мумкин.
Ғарбга ҳарбий юришларни Буминнинг укаси Истами қоон бошқарган. Олдинги юришларда Истами қоон Бумин билан бирга асли угорлардан бўлиши эҳтимол бўлган Шимолии Олтой қабилаларининг ўн нафар оқсоқоллари устидан қўмондонлик қилган. Уларнинг ҳозирги насллари турклашиб кетган шорлар, кумандилар, ку кижи (лебедин)лар ва бошқалардир. Истами хоннинг исми ҳам турки эмас. Бу исм угорча бўлиб боболар руҳининг номланишидир. Хитойлар унинг аскари саноғини 100 минг дейдилар, лекин бу рақам аскарларнинг ҳақиқий ададини эмас, балки саркарданинг рутбасини ифода этади. Бу рутба энг олий бўлиб бу рақам унинг "баҳодир жабғу" унвонига мувофиқдир.
Истами ўз аскарий юришини 552 йилдан анча кейин бошлаган, чунки мазкур йилда абарлар ҳали мустақил қабила бўлиб, Буминнинг дафн маросимига тортикдар жўнатишган. Бу юриш 553 йил кузида - жужанлар узил-кесил тор-мор келтирилгандан кейин бўлган кўринади. Юриш бошланишининг энг ишонарли санаси 554 йилнинг баҳори бўлиши керак. Чунки бу пайтда жужанлар тумтарақай қилинган, отлиқаскарлар учун энг муҳими — дашт ўт-ўланлар билан қопланган эди.
Юришнинг шиддатига қараганда, туркутлар жиддий бир қаршиликка дуч келмаган. 555 йилда уларнинг қўшини "Ғарбий денгизга" етиб боради. "Ғарбий денгиз" деб Каспий денгизини эмас, Орол денгизини тушунмоқ керак, бинобарин Фирдавсий Истами салтанатининг чегараларини қуйидагича таърифлайди: "Чиндан (Хитойдан) Жайхунгача (Амударёгача) ва Чочнинг нариги томонидаги Гулзариунгача (Сирдарёгача)".
Ушбу иқтибосга асосланиб 555 йилги чегараларни анча аниқ белгилашимиз мумкин: чегарачизиғи Тошкентдан сал шимолрокдан, Сирдарёнинг шимол томон бурилиш нуқтасини кесиб ва кенглик (жуғрофий) йўналишида Амударёнинг қуйилиши ва Орол денгизининг жанубий қирғоқлари бўйлаб ўтган. Сўғдиёна ва Бухоро ўша вақтларда эфталитларга бўйсунарди, табиийки туркутлар улар билан тўқнашадилар. Шундай қилиб туркутлар бир ярим йил ичида бутун Марказий Қозоғистонни, Еттисувни ваХоразмни ишгол қиладилар.
Бироқундан уёғига юриш оғирлашиб борди. Орол денгизининг шимолий қирғоқларида туркутлар хуни (хионит), вар ва огор қабилаларининг қаршилигига дуч келишди. Фақат 558 йилга бориб бу қабилалар мағлуб этилди ва туркутлар бўйин эгишни хоҳламаган қавмларни олдига солиб қувлаган ҳолда Волга дарёсига етиб келишди. Бу қочқинлар вар ва хуни қабилалари қолдиқлари бўлиб, адади 20 минг кишини ташкил этади ва кейинроқ авар номи билан ягона қавм бўлиб уюшади.
Туркутлар Уралолди чўлларини забт этиш билан қаноат ҳосил қилиб, Волгадарёсини кечиб ўтмадилар. Истамининг ғарбга юриши шунинг билан чегараланди. Тўрт йил давомида эришилган зафарлар ҳоқонлик олдига қатор сиёсий янги масалаларни қўйди.
Осиёнинг бутун даштини қамраб олган янги салтанатнинг пайдо бўлиши Хитой, Византия ва Эрон дипломатияси учун катта бир аҳамиятли омил бўлди. Асосан, Византиянинг узоқни кўзлаган ва нозик сиёсати туфайли VI юзйилликнинг 50-йиллари охирида Қора денгиз бўиида сиёсий вазият анча мураккаб ва кескин эди. Қуйи Днепр ва Дон пасттекисликлари булғорлар тоифасидан бўлмиш кутургурлар томонидан эгалланган бўлиб, уларнинг қариндошлари утургурлар Кубанда яшардилар. Кутургурларнинг Фракияга босқинидан зада бўлган Византия тортикдару элчилар воситасида утургурларни кутургурларга гижгижларди. Юстинианнинг устамонлик билан тутган сиёсати бу икки қардош қабилаларнинг бир-бирини мутлақо қириб ташлаш даражасига олиб келди.
Утургурлардан шарқ томонда, Кума дарёси ҳавзаси ва Доғистонда ўта жангари қабила — сабирлар яшарди. Сабирлар Византия-Эрон урушида дастлаб Эрон томонида, сўнг эса унга қарши фаол иштирок этган эди. 552 йилда улар Агванияни босиб оладилар, бироқ 554 йилдаёқ форслардан зарба ейди.

...Бироқ кутургурлар етакчиси Заберган юнонларнинг душмани бўлиб, Византия ва унинг иттифоқчилари: утургур ва антлар билан курашиш учун янги иттифоқчи топилишидан беҳад хурсанд бўларди. Ҳақиқатдан ҳам, аварлар утургурларни яксон қилиб, кутургурлар жабҳа ортини хатардан холи қилган заҳотиёқ Заберган Болқон томон янги юриш уюштириб Константинопол кентдеворигача етиб борди. Айни чоғда Константинополга аварлар элчилари кетидан туркутлар элчилари етиб келди ва улар яхши кутиб олинди (558 й.). Юнон-авар муносабатлари совишида бунинг ҳам аҳамияти борлиги эътибордан холи эмас.
Шундай қилиб, 558 йилда Византия империяси учун янги қудратли душман пайдо қилиб ва хавфли қўшниларини ўз чегараларидан Болқон томон кузатиб форс дипломатияси катта ғалабага эришди. Кейинги воқеалар асносида маълум бўлдики, форс-авар иттифоқи то 628 йилгача давом этди, бу иттифоқ Византия империясини қулатишига сал қолди.
Антлар аварларга асосий вазифаларидан бири асирларни тўлов бериб қайтариб олиш бўлган Мезамирни элчи қилиб юбориб, улар билан келишишга интилишди. Аварлар ҳузурида Мезамир ўзини шу даражада ношуд, мағрур тутдики, элчилик мақомига ҳам қарамасдан аварлар уни ўлдиришди. Элчини ўлдиргач, аварлар антларни талаш ва қулларга айлантиришда давом эттилар.
Кутургур сардори Заберган қудратли иттифоқчисига таяниб, шарқдан унга ҳеч ким тахдид эта олмаслигига ишонч ҳосил қилди ва склавинлар билан иттифоқтузиб Византия ерларига бостириб кирди. 559 йил март ойида у Дунайдан муз устидан ўтиб лашкарини уч қисмга ажратди: бири Македония орқали Элладага қараб юрди ва Фермопиламга кириб борди, иккинчиси Фракия Херсонесини қўриқлайдиган истеҳкомларга таҳдид солди, унинг ўзи бошқарган учинчи қисм Узун деворнинг зилзиладан захм етган, лоқайдларча тикланмай қолган жойидан империя ичкарисига суқилиб кириб олди.
Константинополликларни ваҳима босди, ҳамма унутиб юборган кекса ҳарбий қўмондон Велизарий сафарбар қилинди, у варварларни пойтахтдан улоқтириб ташлади. Бошқа бўлуклари ҳам мағлуб этилди. Шунда ҳам Заберган Фракияда қароргоҳ бунёд қилиб, теварак-атрофни талашда давом этди. Бу ҳолат уларга ҳам утургурлар каби "туҳфалар" ваъда қилиниб, катта миқдорда пул тўланмагунча давом этди. Ана шундан кейингина кутургурлар Фракияни ташлаб чиқишди.
Юстиниан утургурлар сардори  Сандилх билан шошилинч хабарлашди ва утургурлар Фракиядан қайтаётган кутургурларнинг бир бўлинмасига ҳужум қилиб уларни қириб ташлади ҳамда Сандилх қўлга киритган ўлжаларни юнонларга қайтарди. Ана шу воқеадан кейин бу икки қавм орасидаги уруш уларнинг ҳар иккаласини ҳам толиқтириб қўйдики, бу аварларга жуда қўл келди.
565 йилда империяни қудратли деб ўйлаб II Юстин аварларга тўловни тўхтатиб қўйди. Бироқ аварлар қудрати ошгандан ошиб борарди. 565 йилда улар Тюрингияни янчиб, франк қироли Сигезберт билан уруш олиб борар ва қўли баланд келаётган эди. 567 йили аварлар лангобардлар билан иттифоқца Византиядан мадад олаётган гепидларни тор-мор этиб Тисса воҳасини эгалладилар.
Лангобардлар Италияга кетганидан бир йил ўтгач, аварлар бутун Паннонияни эгасига айланган ва Марказий Оврупани даҳшатга соларди. Уларнинг қудрати таркибида авар хонига сўзсиз бўйсунадиган антлар, ғарбий славянлар ва кутургурлардан иборат ёрдамчи қўшиннинг ҳам борлигида эди. Аварларнинг биринчи хони Баян 568 йилда Византияга дағдаға қилиб шундай дейди: "Мен Рим ерларига шундай кишиларни юбораманки, улар битта қолмай қирилиб кетса ҳам мен учун барибир" ва босқии учун 10 минг кутургурни юборади.
Баён этилган ҳодисалар VI аср 60-йилларидаги халқаро сиёсатнинг ҳаракатга келтирувчи кучларини намоён қилади. Эрон ва Византия бир-бирларига ашаддий душман эди. Аварлар Византиянинг душмани сифатида Эрон билан иттифоқчи бўлиши зарур бўлса, аварларнинг душмани туркутлар Византия билан жуда яқин муносабатларда бўлиши мумкин эди.
Кучларнинг бундай жойлашувини Эрон ва туркутлар душмани эфталитлардавлати мавжудлиги мураккаблаштириб турарди. Шунинг учун ҳам Истамихонга Юстиндан кўра Хусрав Ануширвон билан иттифоқчи бўлиш зарур эди. 560 йил атрофида форслар ва туркутлар ҳужумкор иттифоқ тузишади: биринчилари "шоҳ Парвиз60 учун хун олишни" исташса, иккинчилари Суғдиёнанинг гуллаб-яшнаган шаҳарларига эга бўлиш ниятида эдилар.
Эфталитлар икки жабҳада эмас, ҳатто уч жабҳада уруш олиб бориш зўрида. қолдилар. Эфталитлар шохи Михиракула Кашмир ва Панжобнинг эгаси сифатида ҳиндлар билан ҳам қатгиқжанглар олиб бормоқда эди.
Эфталитларюшг тор-мор этилиши. Сосонийлар Эронининг шарқ ўлкаларида юргизган сиёсати унча яхши ўрганилмаган бўлса-да, манбаларда яккам-дуккам учраб турадиган хабарларнинг ўзи ҳам тадқиқотчида бу сиёсат жуда нозик ва зукко бўлганлигига қаноат ҳосил қилиш учун етарлидир. Жумладан, Эрон Шимоли-Шарқий Хитойнинг кучая бошлаганини дарров пайқайди ва 556 йилдаёқ Чанъанга элчилик юборилади. Элчилик айни чоғда туркутларга ҳам юборилган бўлиб (табиийки, улар Хитой элчиларидан олдинроқ етиб келган), Истамихоннинг қизи ва Эрон шоҳи никоҳи билан мустаҳкамланган иттифоқ тузилади.
Эфталитлар иттифоқчиси бўлмиш жужанлардан маҳрум бўлгач, саросимага тушиб, 553 йилда Хитой билан мулоқот ўрнатишга интиладилар, бироқ Ғарбий Вэй императори Йуйвин Тай туркутлар билан итгифоқчи бўлгани учун ҳам эфталитлар таклифига эътиборсиз қараган бўлса керак. Эфталитларнинг ўз орасида ҳам ҳамжиҳатлик йўқ эди. Давлат арконларидан бири Катулф шоҳ Гатфарни уруш қилишига қаршилик қиларди, аммо оқибатда ҳақоратланган киши сифатида ўз қавмини сотиб Эрон шоҳи ҳузурига қочиб кетди. Жидций ҳарбий ҳаракатларни 560 йилда шоҳ Гатфарнинг ўзи бошлаб юборди. Ҳоқон ва шаҳаншоҳнинг ўзаро яқинлашувидан ҳадиксираб, бундай яқинлашувга имкони борича тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Суғуд ҳудудидан ўтаётган туркут элчилигининг ҳамма аъзолари, бир нафар отлиқцан бошқаси, қириб ташланди. Қочиб қутулган сувори бу машъум хабарни Истамихонга етказди. Истамихон мавжуд барча қўшинларни сафарбар қилди, уларнинг орасида аввал эфталитларга қарам бўлган хўтанликлар ҳам бор эди. Хусрав Ануширвон иттифоқчисидан олдинроқ ҳаракат бошлаб, 562 йилда эфталитларни мағлуб этди, бироқ уруш бу билан тугамаганди.
Туркут илғорининг биринчи қурбони Чоч (Тошкент) бўлди, бу ердатуркутлар қатлиом уюштирди. Кейин Чирчиқ дарёсидан ўтган туркутларнинг асосий кучлари Маймургда ўз илғори билан қўшилди.
Эфталитлар Бухорога ҳамма кучларини тўплади, бироқ Гатфар туркутларнинг ажойиб отлиқлари текисликдд устунликка эга бўлишини ўйлаб, жангни Насаф (Қарши)да тоғли жойда қабул қилишни лозим топди.
Фирдавсийнинг ёзишича туркутлар бостириб келар эканлар суғудлар кўп йиғлардилар, бироқ эфталитлар учун жанг қилишни истамас эдилар. Насаф ёнидаги жанг саккиз кун давом этиб, эфталитларнинг тўла-тўкис мағлубияти балан тугади (565 й.). Омон қолганлар Эфталит давлатининг мустақил яшаш куни тугаганлигини фаҳмлаб, Гатфарни ағдариб, унингўрнига Чағониён беги Фағонишни шоҳ этиб сайладилар ва туркутларга қарши тура олади, деб ўйлаб, унга Хусрав Ануширвонга бўйсуниш мажбуриятини юкладилар.
Бир пайтнинг ўзида ҳоқоннинг хати ва Фағонишнингтобелик ҳақидаги таклифини олган Хусрав на унга ва на бунга жавоб берди. Арбобларнинг ғарбий чегаралар бўш қолишидан чўчиб қаршилик қилишига қарамай Хусрав ўзи бошчи бўлиб бутун қўшини билан Хуросонга юрди. Умумий душман бартараф қилингач, иттифоқ-чилар душманга айланишди. Умумий душманни йўқ қилиш зарурати парда мисол тўсиб турган Ҳоқон ва Эрон орасидаги келишмов-чиликлар энди очилиб қолди. Бу келишмовчиликлар жуда чуқур экан, ҳатто чиқиштириб бўлмас даражада экан. Бу масалани кейинги бобда таҳлил этамиз, ҳозир эса эфталитларга қайтайлик.
Ўрта Осиёда ҳукмронликка қурол кучи ва шафқатсизлик натижасида эришган эфталитлар бу мамлакатлар аҳолиси наздида обрў қозона олмадилар.
Ўрта Осиё учун VI юзйиллик иқтисодий ва маданий юксалиш асри бўлди. Шаҳарлар бойиди, ўсди, зироат, хунармандчилик ва савдо гуллаб-яшнади. Суғудлар бу замонда тажрибали воситачи савдогарлар сифатида ўзларини кўрсатди. Улар Хитой ва Ўрта Ер денгизи орасида мулоқот ўрнатдилар, бунинг учун қадимий карвон йўлларидан фойдаланишди. Аммо мунтазам тижоратга жужанларнинг кароқчилиги, эфталитларнинг қўшнилари билан тинимсиз уруш олиб боришлари ҳалақит берарди. Суғдиёна ва даштни бирлаштирган туркутлар савдо учун кенг имкониятлар яратишди, суғуд савдогарлари туркут хонининг садоқатли фуқароларита айланди- Туркутларга ҳам ана шундай ўзларига мойил фуқаролар зарур эди. Шу тарзда Ўрта Осиё ҳоқонликнинг ажралмас бир қисмига айланди. Вужудга келган вазияг эфталитларнинг интиқом олишига йўл бермади ва улар ўзлари жойлашган тоғлардан нари силжий олмадилар, улардан соғ қолганларининг насллари ҳамон ўша ерларда яшамокдалар.

Лев Гумилев

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин