Саналар
30.12.2024
Баннер
Рус шохларининг бошидаги шаҳодатлар
PDF Босма E-mail
Эрон бош консули Саид Ғуломрез Майғуний Аштархон (Астрахан) шаҳридаги жанговар шон-шараф музейига қўйилган подшоҳ Иван Грозныйнинг дубулғасига ёзилган битикни ўқиб берди. Дипломатнинг таъкидлашича, шоҳона дубулғанинг тасмасига камёб араб лаҳжаларининг бирида “Аллоҳ Муҳаммад”, деб ёзилган. Бу икки сўз ҳаммага маълум “Аллоҳ ягона ва Муҳаммад Унинг қули” шаҳодат калимасининг қисқартирилгани бўлиши мумкин.
Аштархон шаҳри Иван IV-нинг қаттиққўл сиёсати ортидан Россия давлатининг таркибига 450 йил олдин қўшилган эди. Мазкур оламшумул тарихий ашё Россияга айнан шу санага бағишланган маросим учун Стокголм қурол-аслаҳа палатасидан махсус келтирилган эди. Олдинроқ дубулға Москва Кремлининг қурол-аслаҳа палатасида кўргазмага қўйилар эди.

Дубулғанинг Стокголм қурол-аслаҳа палатасига қандай бориб қолгани ҳақида бир қатор тахминлар мавжуд. Шуларнинг бирига кўра, дубулға Москвани чулғаб олган “фитнали 1611-1612-йиллар” пайтида қўлга киритилган бошқа хазина моллари каби қирол Сигизмунд қароргоҳи Варшавага жўнатилган. Кейинроқ, яъни 1655-йили, полякларни мағлуб қилган шведлар уни ўз ўлжаси қатори Варшавадан Швецияга олиб чиқиб кетган бўлишлари мумкин. Дубулға Стокголм шоҳона қурол-аслаҳа палатаси ашёси қатори биринчи марта 1663-йили рўйхатга киритилган.

Шоҳ Михаил Фёдорович дубулғаси

“... Дубулға 1621-йили уста Никита Давидов томонидан тайёрланган. Давидов қурол-аслаҳа палатаси тарихида энг моҳир усталардан бири бўлиб, у палатада қарийб 40 ишлаган ва XVII асрнинг 60-йилларида вафот этган. У мазкур дубулғани махсус Михаил Фёдорович учун турли маросимларда кийиладиган бош кийими сифатида ясаган. Биз ушбу дубулғанинг тарихини диққат билан ўрганганимизда унинг устига хоч ўрнатилганини кўрдик. Бошқача қилиб айтганда, бу оддий бир дубулға эмас, балки рус қиролларининг жанговар тожидир...

... Шох Алексей Михайлович эса отасининг дубулғасини кияр эди ва унинг ўзи учун дубулға ясалмаган эди. Дарвоқе, бу дубулға шунчалар чиройли ва хушбичимки, ҳатто XIX асрда у аввал Александр Невскийга тегишли бўлганлиги ҳақида афсоналар ҳам туғилган. Мазкур дубулға Россиянинг XIX аср ўрталарида киритилган расмий гербининг таркибига қўшилган. Агар Александр Невский номли нишонга (орден) разм солинса, расмда рус қироли ва авлиёсининг бошига айнан шу дубулға кийилгани кўрилади.

Дубулғага Қуръоннинг 61-сурасидаги 13-оятнинг бир қисми ёзилган: “Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер”.

Фёдор Иванович Мстиславский (XVI аср — 1622-йил) — Мстислав сулоласининг охирги Гедиминович подшоҳи, дума аристократиясининг бошлиқларидан бири, боярин (1576), қўмондон Иван Фёдорович Мстиславскийнинг ўғли.

Қирол Фёдор Иванович Мстиславскийнинг араб ёзуви туширилган дубулғаси:
Абу Муслим тайёрлади
 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин