Саналар
05.10.2024
Баннер
Турк-суғд муносабатлари тарихи ва унинг ўрганилиш ҳолати
PDF Босма E-mail

Суғд тарихи кўплаб тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб, ушбу масалага оид ёндашувлар ва асарларининг тарихшунослик нуқтаи-назаридан таҳлили муаммони ушбу гуруҳларга ажратиш имконини беради. Биринчи гуруҳни, Буюк ипак йўли тарихи тадқиқотлари ташкил этиб, муаллифлар ушбу йўл фаолиятида суғдийларнинг ўрни масаласига катта эътибор қаратганлар. Мил. авв. I минг йилликнинг IV–III асрларидан суғдийлар Буюк ипак йўлида фаолият бошлаб, савдо колониялари ташкил этишиб, ўтроқ ҳамда кўчманчи маданиятларини ўзаро яқинлаштирди. Бу йўлнинг халқаро аҳамияти суғдийлар ва туркийлар асос солган “турк-суғд савдо йўллари”да янада ошди. Ушбу масалалар В.В. Бартольд[1], кейинчалик К.К. Рисбергенова тадқиқотларида суғдий топономия таҳлили орқали кўрсатиб ўтилди. Т.Х. Мирбобоева[2] тадқиқоти эса суғдийларнинг Буюк ипак йўлидаги ўрни масаласига бағишланган эди.

Ўзбекистон олимларидан Э.В. Ртвеладзе, О.П. Кобзева, Ў. Мавлонов ва А. Хўжаев[3] кабилар ўз асрларида Буюк ипак йўлнинг функционал аҳамияти, унинг шаклланиш жараёни, йўналишлари, минтақа халқлари тарихида тутган ўрни унда суғдийларнинг фаолияти каби масалаларининг айрим жиҳатларини муайян даражада таҳлил этдилар.

Мавзу тарихшунослигининг иккинчи гуруҳи суғдийларнинг муайян тарихий-маданий ҳудудлардаги фаолиятини ёритишга қаратилган. Бир гуруҳ тадқиқотчиларининг бир қисми[4] суғдийларнинг Зарафшон водийси ва Қашқадарё воҳаларидан чиқиб, савдо муносабатларига киришиши жараёнлари дастлаб Уструшонадан бошлангани ва бу ҳудуд суғдийлашган вилоят бўлганлигини кўрсатиб берганлар. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар[5] суғдий савдо манзилгоҳлари шаклланишининг кейинги босқичи, хусусан, Чоч ва Илоқ (Тошкент воҳаси) билан боғлиқ жиҳатларини ёритганлар. Улар Чоч тарихи, ҳудуднинг турк-суғд муносабатлари доирасидаги аҳамияти масалаларига ўз эътиборларини қаратганлар.

Фарғона водийсидаги суғдийларни туркий қатлам билан муносабатлари масаласи ҳам кўплаб тадқиқотчиларнинг[6] диққат марказида бўлди. Улар Фарғона водийси археологияси ва водий тарихига оид ёзма манбалар таҳлили орқали бу ҳудудда кечган ижтимоий ва этномаданий жараёнларида туркий ва шарқий эроний аҳоли иштирокини бевосита кўрсатиб ўтдилар. Суғдийларнинг жанубдаги қўшниси ва савдо шериги Тохаристон мулки ва унинг Чағониён вилояти бўлган. Шу ҳудудлардан ўтган йўл орқали суғдийлар Хуросон, Ҳиндистон томон юрганлар. Ўз навбатида жанубдаги карвонлар ҳам Темир Қапуғ орқали Суғдга кириб келган. Бу ҳақда дастлаб маълумотни хитойлик сайёҳ Сюан Цзян беради. Бу ҳудуд тарихига эътибор қаратган олимлар ўзаро алоқалари талқинида турк-суғд муносабатларига оид маълумотларни илмий муомалага киритганлар[7]. Тохаристон археологияси ва санъат намиуналарии орқали турк-суғд муносабатлари масаласининг баъзи қирраларига эътибор қаратган бўлса, IX–XIII аср бошларидаги араб манбаларида Жанубий Суғд ва Тохаристоннинг иқтисодий алоқалари, Ўрта Осиёдаги туркий топонимларнинг ва туркий сулолаларнинг келиб чиқиши ва тарихдаги ўрнини белгилаш муҳим ўрин тутади[8].

Мавзу тарихшунослигининг учинчи гуруҳини суғдийларнинг колониал ҳаракати муаммоларидан бири – Еттисув тарихий-маданий вилоятидаги суғдий савдо колониялари тизими шаклланишига бағишланган. Бу ҳудуд тадқиқотчилари туркийларнинг ўтроқлашуви ва суғдийларнинг шаҳарсозлик маданиятига кўрсатган таъсири масаласига жиддий эътибор қаратганлар[9]. Тадқиқотларида илк ўрта асрларда Еттисувда кечган этномаданий ва диний-маънавий жараёнларга алоҳида урғу берилган.

Суғдийлар колониал ҳаракатининг кейинги босқичида Олтой, Шарқий Туркистон, Мўғулистон ва шимолий-ғарбий Хитой ҳудудларида савдо манзилгоҳларининг вужудга келиши билан характерланади. Бу ҳудудлардаги илк савдо йўллари, туркий қавмлар ва уларга бориб қўшилган суғдийларнинг манзилгоҳлари, уларнинг тарихий тақдири масаласи хитой манбаларида атрофлича ёритилгани боис хитойшунос олимлар бу масалага алоҳида урғу берганлар. Хитойшунослар[10], хитой манбаларидаги маълумотлар асосида суғдийларнинг шимоли-шарқий йўналишдаги колониал ҳаракатининг цивилизацион таъсир даражаси, Турк хоқонликлари ва Хитой тарихида суғдийларнинг фаол иштирокини изчил ёритиб ўтганлар. Улар қатор маълумотларни қиёслаб, суғдийларнинг туркийлар ичига кириб бориши минтақа тараққиётига ижобий ўзгаришларга олиб келганлигини таъкид этганлар.

Туркий давлатчилик масалаларига оид тадқиқотлар мавзу тарихшунослигининг тўртинчи гуруҳини ташкил этади. Илк ўрта асрларда суғдийлар Марказий Осиёда кечган сиёсий жараёнларда, туркий давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожида ҳам фаол иштирок этганлар. Ушбу масалаларда кўплаб олимлар[11] Марказий Осиё халқлари тақдирида туркийлар ва суғдийларнинг тарихий ўрнини хитой манбалари асосида ўрганиб, улар Турк хоқонлиги тарихини суғдийлар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслигини яна бир бор исбот эдилар. Уларда туркийлар ва эронийлар (суғдийлар)нинг Хитой тарихида тутган ўрни ҳам ўзининг объектив баҳосини топди.

Илк ўрта асрлардаги турк-суғд муносабатларида Турк хоқонлиги ва Суғднинг Буюк ипак йўли бўйлаб Эрон ва Византия билан олиб борган сиёсий ва иқтисодий алоқалари муҳим ўрин тутади. Сосонийлар Эрони ва Турк хоқонликлари ўртасидаги мураккаб вазият, Византия билан Турк хоқонликлари ўртасидаги иттифоқчилик, масалалар турли давр ва мактабларга масуб олимлар[12] томонидан ишланди.

Минтақада кўчманчи аҳоли давлатларининг вужудга келиши ва бу жараёнга ўтроқ воҳалар таъсири ҳам суғдшунослар эътибор қаратган масаладир. Бу жараёнда ўтроқ ва кўчманчи давлатчилик анъаналарининг синтезлашуви Турк хоқонлиги ва туркий давлатчилик анъанаси мисолида кўзга ташланиши тадқиқотларда[13] тарихда мавжуд туркий давлатлар тарихи ва мафкурасига бағишланган асарлар доирасида ўз аксини топди.

Илк ўрта асрлар тарихини ёритишда қатор олимлар[14] турк-суғд алоқалари фаол кечган Ғарбий Турк хоқонлиги мавзусига кўп маротаба мурожаат этганлар. Улар туркий давлатчилик суғдийлар иштирокисиз амалга ошмаганини эътироф этадилар. Аммо бу масаланинг Марказий Осиё сиёсий тарихидаги аҳамиятини янада изчил ўрганиш талаб этилади.

Мавзу тарихшунослигининг навбатдаги бешинчи гуруҳини араб истилоси даври турк-суғд муносабатларига оид нашрлар ташкил этади. Бу гуруҳга кирган адабиётларда Суғднинг Чоч, Фарғона, Шарқий ва Ғарбий Турк ҳамда Туркаш хоқонликлари билан биргаликда араб истилосига қарши курашини ўрганган тадқиқотлар[15] салмоқлидир. Хусусан, Араб халифалигининг Ўрта Осиёга юришининг илк босқичларидаги ҳарбий ҳаракатлар, жорий этилган ноиблик бошқаруви, ўзаро шартномалар, суғдий ва туркийларнинг истилога қарши кураш жараёнлари тадқиқотларнинг асосий мазмунини ташкил этади.

Туркий ва суғдий маънавий яқинлик, диний бағрикенглик масалаларини акс эттирган нашрлар муаммо тарихшунослигининг олтинчи гуруҳини ташкил этади. Суғдийлар Марказий Осиёнинг нафақат тужжор, моҳир дипломат, ҳарбий саркарда, балки диний бағрикенг - толерант аҳолиси вакиллари ҳам эди. Улар минтақа тарихий-маданий ўзларининг азалий динлари зардуштийликдан ташқари, буддавийлик, христианлик ва монийлик каби дунё динларини олиб кирдилар. Хусусан, зардуштийлик масалалари бўйича бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган ва манбавий ва археологик тадқиқотлари натижаларини эълон қилган[16].

Буддавийлик динининг минтақадаги ўрни масаласи шу кунга қадар долзарбдир. Соҳа тадқиқотчилари[17], Марказий Осиёда буддавийликнинг тарқалиши, унинг археологияси, санъати ва маданияти масалалари билан жиддий шуғулланганлар. Минтақага христианлик динининг кириб келиши, тарқалиши ва ёдгорликларини ўрганиш масалалари ҳам тадқиқотларнинг[18] муҳим жиҳати бўлиб, турк-суғд муносабатлари тарихшунослигида ўз ўрнига эга.

Монийлик таълимотининг шаклланиши, тарқалиши, тарғиботи ва диний-фалсафий мероси масалалари қатор олимлар[19] томонидан самарали ўрганилган. Улар моний таълимотининг туркийлар ва муҳожир суғдийлар орасида қабул қилиниши ва моний таълимоти адабиёти масалаларига алоғида урғу берганлар.

Мавзу тарихшунослигининг еттинчи гуруҳини ёзув маданиятига оид асарлар ташкил этади. Минтақада ёзув маданиятининг шаклланиши тарихи, ривожланиш босқичлари ва маҳаллий ёзувларнинг тараққиёти бир неча тадқиқотчиларнинг[20] диққат марказида бўлиб келган. Уларнинг тадқиқотларида ёзма маданиятининг цивилизацион аҳамияти очиб берилган.

Турк хоқонлигида расмий мақомга эга бўлган суғдий тил ва ёзувининг аҳамияти нафақат нумизматик материалларда, балки сўнгги йилларда топилган Култепа ёдгорлиги мисолида, суғдий тилли ва ёзувли тангалари тадқиқотида, Буғут ёдгорлиги тадқиқотларида изчил ўрганилган. Муаллифлар турк-суғд сиёсий ва этномаданий алоқаларни холис кўрсатиб ўтди. Минтақа ҳаётида рўй барча жараёнларни тадқиқ этган, туркий давлатчилик ва унда суғдийлар иштироки, турк-суғд муносабатларни манбалар асосида холис ёритган[21].

Гарчи, туркий давлатчилигида суғд ёзуви расмий аҳамият касб этса-да, туркий маданияти – қадим “руний” ёзувининг шаклланишига суғд ёзуви муайян даражада таъсир этди. Мазкур ёзув бўйича тадқиқотлар[22] турк “руний” ёзувининг шаклланиши, тарихий аҳамияти масалаларини очиб беради. Кейинги давр тадқиқотчилари[23] эса, Еттисув водийларидан топилган турк-руний ва суғдий ёзувларнинг минтақа ҳаётида тутган ўрнини холис баҳолаганлар.

Ўзбекистонда нафақaт суғдий ёзув намуналари, балки кўплаб туркий ёзма ёдгорликлар топилаётгани мисолида минтақадаги турк-суғд маданий муштараклигининг яна бир жиҳатини ўз илмий ишларида акс эттирмоқдалар[24].

Суғдий тил ва ёзувнинг минтақага таъсири натижасида VI–VII аср бошларидан то VIII асргача уйғур ёзуви шаклланиб, ўз такомилига эришди[25]. Мазкур ёзув ва суғдийларнинг маданий таъсири XIV асрда суғдий ёзувдан тармоқланган уйғур ёзуви негизида мўғул ва XVI асрда манжур ёзувлари вужудга келтирган тадқиқиотларда[26] таҳлил этилган.

Этник жараёнлар ва унинг турк-суғд муносабатидаги ўрни масаласига оид нашрлар саккизинчи гуруҳ адабиётларини ташкил этади. Марказий Осиё минтақасидаги этник жараёнларни, кўчманчи ва ўтроқ маданият вакилларининг ўзаро интеграциясини ўрганиш, этногенези масалалари, туркий этнослар ва уларнинг қўшни этник компонентлар билан муносабатлари,[27] минтақадаги сиёсий ва этник жараёнларининг илк ўрта асрлардаги босқичини таҳлил қилиш, олимларнинг асарларида[28] турк-суғд муносабатлари ҳақида ижобий фикрлар ва маълумотлар сифатида учрайди. Минтақадаги этник жараёнларда муҳим ўрин тутган, туркий ва суғдий этносларнинг шаклланишида иштирок этган кушонлар, хионийлар ва эфталлар масаласига алоҳида эътибор берган[29] ва туркий қабилаларнинг келиб чиқиши ва “турк”атамасини изоҳлашган олимлар [30] ўз асарларида турк-суғд муносабатларининг илдизлари масаласини очиқ қолдирганлар.

Ўрта Осиё археологияси, тарихи, этногенези тадқиқотчилари[31] этногенез муаммоларига бағишланган асарларида Ўрта Осиёдаги этник жараёнларда қадимий ва илк ўрта асрлар қатламининг узвийлигини илмий асослаш ҳаракат қилиб, шарқий эроний ва туркий халқларнинг шу заминда автохтон халқлар эканлигига ишора берганлар.. Улар ўз асарларида турк-суғд муносабатларига махсус тўхтамасалар-да, бу икки этноснинг ҳамжиҳат ва ҳамюрт эканлигини кўрсатувчи маълумотлар диққатга сазовордир. Кейинги йилларда ўтказилган археологик тадқиқотлар Ўрта Осиё нафақат шарқий эроний, балки туркий қавмларнинг ҳам азалий ватани эканлиги ҳақидаги фикрлар ўз тасдиғини топмоқда[32].

Сўнгги йилларда ўзбек олимлари[33] томонидан илгари сурилаётган концепцияларда ўзбек халқи этногенезининг асосини туркий қатлам ташкил қилгани ҳолда, халқнинг шаклланиш жараёнида Ўрта Осиёнинг шарқий эроний тилли, жумладан, суғдий этник компонентининг салмоқли ўрни борлигини асослаб берилмоқда.

Марказий Осиё учун кўп тиллилик муҳим ходиса бўлиб, тадқиқотларда[34] юэчжилар, тохарлар, эфталийлар тили масаласи баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда. Уларига кўра, минтақа халқларининг шаклланишидаги турли этник компонентлар иштирокини минтақадаги полиэтник ва полилингвистик ходиса сиқатида баҳолаш мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, илк ўрта асрлар турк-суғд муносабатларига ойдинлик киритувчи илмий заҳирани ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи тарихшунослик нуқтаи-назаридан таҳлилий ва танқидий ўрганишни талаю қилади.

ЎзР ФА Тарих институти

катта илмий ходими, фил.ф.н. А. Отахўжаев



[1] Бартольд В.В. Сугдак / Соч. – М.: Наука, 1965. – Т. III. – C. 489–490.

[2] Рысбергенова К.К. Древние топонимии по маршруту «Великого шелкового пути» / Шелковый путь и Казахстан. –Алматы: Жибек жолы, 1999. – С. 141–148; Мирбобоева Т.Х. Вклад согдийцев в Великом шелвовом пути. Автореф. дисс. … кан. истор. наук. – Хужанд, 2005. – 27 с.

[3] Ртвеладзе Э.В. Из истории Великого шелкового пути // Мозийдан садо, 1999. – № 3. – С. 813; Его же. Великий шелковый путь // Энциклопедический справочник. – Ташкент: Ўз МЭ, 1999. 277 с.; Его же. Цивилизации, государства, культуры Центральной Азии. – Ташкени, 2005. – 288 с.; Его же. Самарканд на Великом Шелковом пути // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. – Тошкент – Самарқанд, 2007. – С. 109–112; Хўжаев А. Буюк ипак йўли: муносабатлар ва тақдирлар. – Тошкент: ЎзМЭ, 2007. – 280 б.; Кобзева О.П. Великий шелковый путь: история и современность. – Ташкент: Фан, 2005. – 132 с.; Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари. – Тошкент: Akademiya, 2008. – 432 б.

[4] Негматов Н. Уструшана в древности и раннем средневековье. – Сталинабад, 1957. – 148 с.; Его же. Настенная живопись дворца афшинов Уструшаны // СА. – 1973. – С. 183–202; Пардаев М.Х. Северо-западная Уструшана в эпоху раннего средневековья. Автореф. … кан. истор. наук. – Ташкент, 1997. – 25 с.; Грицина А.А. Уструшанские были. – Ташкент, 2002.

[5] Буряков Ю.Ф. Горное дело и металлургия средневекового Илака. – М.: Наука, 1974. – 140 с.; Филанович М.И. Взаимодействие элитных субкультур Согда и Чача в раннем средневековье // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. – Тошкент – Самарқанд, 2007. – С. 65–68; Алимова Д.А., Филанович М.И. Тошкент тарихи (қадимги даврдан бугунги кунгача). – Тошкент: Art Flex, 2009. – 192 б.; Шагалов В.Д., Кузнецов А.В. Католог монет Чача III-VIII вв. – Ташкент: Фан, 2006. – 326 с.

[6] Заднепровский Ю.А. Тюрки в Фергане (по археологическим данным) // Новое о древнем и средневековом Кыргызстане. – Вып. 2. – Бишкек, 1999. – С. 77–79.; Бернштам А.Н. Древняя Фергана (научно-популярный очерк). Ташкент: Изд. АН Уз ССР, 1951. 46 с.; Его же. Древнетюркские рунические надписи из Ферганы // ЭВ. 1956.Вып. IX. C. 5458; Литвинский Б.А. Проблемы этнической истории древний и раннесредневековой Ферганы / История и культура народов Средней Азии (древности и среднее века). – М.: Наука, 1976. – С. 4965; Кляшторный С.Г. Древнетюркская руническая надпись на бронзовом перстие из Ферганы // Археологические работы в Таджикистане 1957 году. Вып. IX. – Сталинабад, 1959. – С. 167–171; Матбобоев Б. Қадимги Фарғона давлати (Давань) // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерки. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 27–42; Аширов А. Ўзбек халқининг қадимий эътиқод ва маросимлари. – Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. – 272 б.; Ўша муаллиф. Древние религиозные верование в традиционном быту узбекского народа (по материалам Ферганской долины). Автореф. дисс. ... док. истор. наук. – Ташкент, 2008. – 48 с.; Абдухолиқ Абдурасул ўғли. Қадимги Фарғона тарихидан. – Тошкент: Фан, 2002. – 108 б.

[7] Notes on Hwen Thsang’s account of the principalities of Tokharistan / By colonel H.Yule. C.B. // Real Asiatic Society Great Btitain and Irland. – London, 1872. P. 129; Пугаченкова Г.А. К исторической типографии Чаганиана // Научные труды Таш ГУ. Вып. 200. –Ташкент, 1963. – С. 59; Буряков Ю.Ф. Вопросу о связях Согда и Индии в древности и раннем средневековье // Индия и Центральная Азия (доисламский период). – Ташкент, 2000. – С. 161–162.

[8] Камалиддинов Ш.С. Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX – начала XIII вв. – Ташкент: Ўзбекистон, 1996. 422 с.

[9] Бернштам А.Н. Памятники старины Таласской долины. – Алма-Ата, 1949. – 21 с.; Кожемяко П.Н. Раннесредневековье города и поселения Чуйской долины. – Фрунзе: Изд. АН Кирг. ССР. – 1959. – 168 с.; Каримова Э.Н. Суяб и Талас – важные стратегические пункты на Великом шелковом пути // Shygys. – 2005. – № 2. – С. 2025; Мокрынин В.П. К вопросу о тюрко-согдийской интеграции в VIVIII вв./ Из истории дореволюционного Киргизстана. – Фрунзе: Илим, 1965.С. 152164; Его же. Византийский историк о согдийцах в Семиречье. В кн. Из истории дореволюционого Киргизстана. – Фрунзе: Илим, 1965. – С. 170180; Кызласов Л.Р. Историко - культурное взаимодействие иранских и тюркских народов в средние века (язык, письменность, религия) // Вести Московского Университета. – Сер. 8. – 2004. – № 3. – С. 5–20; Его же. Культурные взаимосвязы тюрков и иранцев в VI-XIII вв. ( язык, письменность, религия) // ЭО. – 2004. – № 6. – С. 3–13; Его же. Городская цивилизация срединной и северной Азии. – М.: Восточная литература, 2006. – 360 с.

[10] Chavannes E. Documtnts sur les Tou-kiue (Turcs) occidentaux // Сборник трудов Орхонской экспедиции. Вып. 6. – СПб., 1903. – 378 p.; Pulleyblank E.G. A Sogdian colony in Inner Mongolia // TP. – 1952. – vol. 41. – P. 317-356; ib. Chinese and Indo-Europeans // JRAS. – 1966. – 12. – Р. 25–30; ib. Chinese evidence for the date of Kanishka // Bhâratî. – BCI. XXI. Central Asia Number. – Banaras. – P. 166–168; ib. The consonantal system of old Chinese // AM. – N.S. vol. IX. – pt. 1. – 1962. – Pр. 58–144, 206–265; Schefer Ed. The golden peaches of Samarkand: A study of Tang exotics. – Berkley and Los Angeles, 1963. – 607 p.; Шеффер Э. Золотые персики Самарканда. Книга о чужеземных диковинах в империи Тан. – М.: Наука, 1981. – 587 с. + 17 с. илл.; Reischawer E.O. Ennin’s Traveli T’ang China. – New York, 1955. – P. 223234; Vaissière de la È. Histoire des marchands sogdiens. – Paris: College de France, 2004. – 377 p.; Laufer B. Sino-Iranica. – Chicago, 1919. – 530; Liu Mau-Tsai. Die chinesischen nachrichen zur Geschichte der ost-Turken (t’u-kue). Buch III. – Wiesbaden, 1958. – 831 p.; Бичурин Н.Я. (Иакиниф) Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. В 3-х томах. – М.Л.: Изд. АН СССР. – Т. I. – 1950. 382 с.; Т. II. – 1950. 335 с.; Т. III. – 1953. 327 с.; Чугуевский Л.И. Новые материалы к истории согдийской колонии в районе Дуньхуане // СНВ. – Вып. Х. –М.: Наука, 1971. – С. 147–158; Малявкин А.Г. Согдийский торговый союз // Информ. Блют. МАИКЦА, 1988. – № 15. – С. 53–60; Его же. Танский хроники о государствах Центральной Азии. Тексты и исследование. – Новосибирск, 1989. – 336 с.; Шакунов Э.В. Великий шелковый путь и соболья дорога согдийцев // Формирование и развитие трасс Великого шелкового пути в Центральной Азии в древности с средневековье. – Ташкент: Фан, 1990. – С. 73–74.

[11] Мори М. Политическая структура древнего государства кочевников Монголии // XIII Международный конгресс исторических наук. Москва, 16-23 августа 1970 г. – М.: Наука, 1970. – 8 с; Зуев Ю.А. Тамги лошедей из вассальных княжеств (перевод из китайских сочинений VIII-X вв. Тан хуйяо. 3, гл. 72. Стр. 1305-1308) // Труды ИИЭА Каз. ССР. Том 8. – 1960. – С. 93140; Его же. Китайские известия о Суябе //Изв. АН Каз. ССР. Серия истории, археологии, этнографии. Вып. 3(14).Алма-Ата, 1960. – С. 89–97; Тургун Алмас. Уйгуры. Часть 1. – Алма-Ата, 1989. – 146 с.; Часть 2. – Алма-Ата, 1994. – 198 с.; Ходжаев А. Китайский историк о Средней Азии / Исследования по истории, истории науки и культуры народов Средней Азии. – Ташкент: Фан, 1993. – С. 161–175; Его же. Наиболее ранние сведения китайских источников о государстве Шаш (Ташкент) // O’zbekiston tarixi. – 2005. – № 2. – С. 3–18; Хўжаев А., Хўжаев К. Қадимги манбаларда халқимиз ўтмиши. – Тошкент: Маънавият, 2001. – 39 б.; Камалов А. Положение иноземцев а Танской империи: восстание Ан Лу-шаня и Ши чао-и (755-762) // Shygys. – Алматы, 2005. – № 2. – С. 10–20; Его же. Тюрки в раннетанском Китае: жизнеописание Чжиши Сыли, Ашина Шэр и Циби Хэли (VII-VIII вв.) // Shygys. – 2006. – № 1. – C. 2735; Его же. Тюрки и иранцы в Танской империи (618-907 гг.). Автореф. дис.... док. ист. наук. – Алматы, 2008. 49 с.

[12] Marquart J. Erânšahr nach der geographie des Ps. Moses. Xorenaq’i. – Berlin, 1901. – P. 69–303; Morovcsik G. Byzantinoturcica // Die byzantischen Quellen der Gerschichte der Turk. – Vol. II, 2.Aufl., Bd. 1–2. – Berlin, 1958. – 67-78; Golden P.B. Khazar studies. An historical-philological inguiry into the origins of the Khazarrs. – Budapest. – vol. 2. – 1980. – 190 p.; Шювен П. О Византийских посольствах к первым Тюркским правителям Согда (проблемы ономастики и топонимики). Пер. с французского М.И.Филановича // ОНУ. – 1995. – № 1 – 3. – С. 3338.Массон М.Е. К вопросу о взаимоотношениях Византии и Средней Азии по данным нумизматики // Тр. САГУ. – 1951. – Вып. XXIII. – C. 91–104; Массон В.М., Ромадин В.А. История Ирана. С древнейших времен до начало XVII века. – М.: Наука, 1964. 204 с.; Дьяконов И.М. и др. Документы из древней Нисы (дешифровка и анализ) // материалы ЮТАКЭ. Вып. 2., 1951. – С. 36–37; Дьяконов М.М. Очерк истории древнего Ирана. – М.: Наука, 1961. – 344 с.; Пигулевская Н.В. Византийская дипломатия и торговля шелком // Вестник Востока. Том 1 (XXVI), 1947. – C. 184–196; Её же. Византия по пути в Индии. Из истории торговли Византии с Востоком в IV-VI вв. – М.Л., 1951. – 342 с.; Иерусалимская А.А. К вопросу о связях Согда с Византией и Египетом // НАА. – М.: Наука, 1967. – № 3. – С. 119–126; Маршак Б.И. К вопросу о восточныхпротивниках Ирана в V веке // СНВ. – 1971. Вып. Х. – С. 58–67.

[13] Golden P.B. An Introduction to the History of the Turkic People. Otto Harrassowitz. – Wiesbaden, 1992. – 189 р.; ib. Türk Halklari tarihine giris / Cev. O. Karatay, Karam. – Ankara, 2002. – S. 109; Wang H. Apa Qaghan. Founder of the Western Turkish Khanate, the Splitting up of Turkish Khanat and Formation of the Western Turkish Khanate // Social Sciences in China. – 1982. – N 2. – P. 124–147; Haussig H.W. Die Quelle uber der zentralasiatische Herkunft der europaischen awaren // CAJ. – 1956. – vol. II, pt. 1. – S. 21–44; Tezcan M. Kushan and their role in the Turkish history and culture // Ўрта Осиё археологияси, тарихи ва маданияти. – Тошкент, 2002. – Б. 1215; Togan A. Z. V. Umumî Türk Tarihi’ne giriş. Cild I / En eski devirlerden 16. asra kadar. 3 Baski. –Istanbul: Enderun Kitabevi. Aksiseda matbaasi, 1981. – 538 s.; O’aha: Oğuz destani / Reşideddin Oğuznâmesi. Tercüme ve Tahlili. – Istanbul: Ahmed Sait matbaasi, 1972. – 162 s.; Эрол Гунгўр. Тарихда туркий давлатлар. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2003. – 156 б.; Усмон Турон. Туркий халқлар мафкураси. – Тошкент: Чўлпон, 1995. – 104 б.; Kafesoglu I. Türk Milli kültürü. – Istanbul, 1993. – 108 s.

[14] Зуев Ю.А. Ранние тюрки: очерки истории и идеологии. – Алматы: Дайк-пресс, 2002. – 338 с.; Мокрынин В.П. Западнотюркский каганат и вассалы // Этнические и историко-культурные связи тюркских народов. – АлмаАта, 1976. – С. 7374; Кляшторный С.Г. Проблемы ранней истории племени турк (ашина) // Новое в советской археологии. – М.: Наука, 1965. – С. 278–281; Его же. Роль согдийцев в экономической жизни тюркского и уйгурского каганатов (VI–IX вв.) // Письменные памятники и проблемы истории культуры народов Востока. – Вып. IX. – М., 1973. – С. 19–22; Рахманалиев Р. Империя тюрков. М.: Прогресс, 2002. 912 с.; Байпаков К.М. Западнотюркский и Тюргешский каганаты: тюрки и согдийцы, степь и город // Изв. НАН РК. Серия общественных наук, 2009. – №1. – С. 105–146; Кычанов Е.И. Кочевые государства от гуннов до маньчжуров. – М.: Наука, 1997. – 115 с.; Mahmudov Q. Qadimgi Turkiston. – Toshkent: Ijod dunyosi, 2003. 192 s.; Раҳмонов Н. Турк хоқонлиги. –Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993. 144 б.; Садыков К. Титулы древнетюркских каганов и понятие «сын неба» // Shygys, 2005. – 2. – С. 157159; Камолиддинов Ш.С. Древнетюркская топонимия Средней Азии. –Ташкент: Шарк, 2006. – 192 с.; Бартова Л.С. Турк хоқонлиги ва унинг Ўрта Осиё давлатлари билан ўзаро алоқалари // Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б. 44–61; Бобоёров Ғ. Турк хоқонлигининг Мовароунаҳрдаги бошқарув тизими // O’zbekiston tarixi. – 2000. – № 4. – Б. 71–79; Ўша муаллиф. Ғарбий Турк хоқонлигининг бошқарув тизимига доир // Sharqshunoslik. – 2008. – № 13. – Б. 4–16.

[15] Wellhausen J. Das arabische Reich und sein Sturz. – Berlin, 1902. – 306 s.; Gibb H.A.R. The Arab conquests in Central Asia. – London, 1923. – 214 p.; Kurat A.H. Kuteybe bin Müslim’in Hvarizm ve Semerkend’I zebti (higri 93-94-miladi 712) / Ankara Universitesi Dil va Tarih – Gôgrafiya dergisi. Cilt VI. – N 4. – S. 387430; Höldeke Th. Gerchichte der Perser und araber zur Zeit der sasahiden aus der arabischen Chronik des Tabari / Übersetzt… von Th. Höldeke. – Leiden, 1879. – 119 p.; Frye R.N. The role of Abu Mualim in the “Abbasid Revolt” // The Muslim World. – Hartford. – vol. XXXVII. – P. 28–38; Крачковская В.А., Крачковский И.Ю. Древнейший арабский документ из Средней Азии // СС. – Л., 1934. – С. 7276; Большаков О.Г. История халифата. Кн. 1 / Ислам в Аравии (570-633). – М.: Наука, 1989. – 312 с.; Его же. История халифата. Кн. 2 / Эпоха великих завоеваний (633–656). – М.: Восточная лит-ра РАН, 2002. – 294 с.; Смирнова О.И. Из истории арабского завоевание Согда / Очерки из истории Согда. – М.: Наука, 1970. С. 199271; Её же. Из истории арабских завоеваний в Средней Азии // СВ. – 1957. – № 2. – С. 119–134; Её же. К истории Самаркандского договара 712 г. Договор арабского полководца Кутейбы с царем Согда Гуреком, заключенный в 712 г. // КСИВАН. 1960. – Вып. XXXVIII. – C. 69–79; Кляшторный С.Г. Из истории борьбы народов Средней Азии против арабов // ЭВ. – 1954. – Вып. IX. – C. 55–64; Ахунова Н. Тюрки в системе государственного управления арабского халифата. – Баку: Элм, 2004. – 168 с.; Джалилов А. Согд накануне арабского нашествия и борьба согдийцев против арабских завоевателей в первой половине VIII в. // Тр. ИИАЭ Тадж. ССР. – Сталинабад, 1961. – Т. ХХХ. – С. 82103; Кадырова Т. Из истории крестьянских восстаний в Мавераннахре и Хорасане в VIII начале IX в. – Ташкент: Фан, 1965. – 240 с.; Камолиддинов Ш.С. Новые данные о потомках царя Согда Гурака // ОНУ, 2003, №3. –С. 63-68; Его же. Из истории арабских завоевание в Средней Азии: к биографии Сулаймана ибн Абу-с-Сари / Цивилизации скотоводов и земледельцев Центральной Азии. –Самарканд-Бишкек: МИЦАИ, 2005. – С. 203209.

[16]Menges K.H. Manichaeismus, Chrisentum und Buddhismus in Zentralasien und ihr gegenseitiges Verhältnis // CAJ. – 1991. – vol. 35. – P. 81–92; Дьяконова Н.В., Смирнова О.И. К вопросу о культе Наны (Анахиты) в Согде // СА. – 1967. – № 1. – С. 74–84; Беленицкий А.М. Вопросы идеологии и культов Согда по материалам Пенджикентских храмов // Живопись древнего Пенджикента. – М., 1954. – С. 25–82; Беленицкий А.М., Маршак Б.И. Черты мировозрения согдийцев VII–VIII вв. в искусстве Пенджикента // Искусства и культура народов Средней Азии. – М.: Наука, 1976. – С. 75–89; Асқаров А. Бешкапа оссуарийлари // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар 2001. – Тошкент, 2002. – Б. 33-38; Миносянц Б.С. Новые находки оссуариев из Тойтепа // O’zbekiston moddiy madaniyati tarixi. 33-nashri. – Самарқанд, 2002. – С. 168–172; Грене Ф. Знание яштов Авесты в Согде и Бактрии по данным иконографии // ВДИ. – 1993. – № 4. – С. 149–160; ib. Zhan Guangha. The last refuge of the Sogdian Religion: Dunhuang in the Ninth and Tenth Centuries // Bulletin of the Asia Institute. – 1996. – vol. 10. – Ss. 175–186; Jiang Boqin. The Zoroasrtian Art of the Sogdians in China // China Archaeology and Art Digest. 2000.Vol. 4. – N 1. P. 3571; ib. An Iconological Suroey of the Decorative Elements on the Zoroastrian Temple in Jeixiu, Shanxi // China Archaeology and Art Digest. – 2000. – Vol. 4. – N 1. P. 85101.

[17] Chavannes Ed. Voyage de Song Jun dans l’ Udyana et la Gandhara (518-522) // BEFEO, 1903. – P. 379471; Beal S. Buddhist records of the Western World. – London, 1906. Vol. 1. P. 37–38; Rosenberg F.A. Deux fragments sogdian-boudhiques du Ts’ieng-fo-Tong (Mission S. d’Oldenberg 1914-1915) // ИРАН. – 1920. – Т. XIV. – С. 416425; Fuchs W. Huei-Ch’ao’s Pilgerreise durch Nordwest Indien Zentral Asien um 726 // APAW. – 1938. – vol. 30. – S. 450–462; Klimkeit H.J. Buddhism in Turkish Central Asia // Humen, vol. 37, 1990. – P. 5369; Литвинский Б.А. Буддизм / Восточный Туркестан в девности и раннем средневековье. Этнос, язык, религия – М.: Наука, 1992. – С. 442443; Его же. Буддизм в Средней Азии (проблемы изучения) // ВДИ. – 2001. – 4. – С. 188199; ib. Die Gerchichte des Buddismus in Ostturkestan. – Wiesbaden, 1999. – S. 37–39; Marshak B.I., Raspopova V.I. Buddhist icon from Panjikent // Silk Road art and Archeology, vol. 5. – Kamakara. 1997-1998. – Р. 95–101; Пугаченкова Г.А. Бактрийско-индийские связи в памятниках искусства // Древня Индия. Историко-культурные связи. – М., 1982. – С. 264–272; Мкритычев Т.К. Кувинский храм: проблема интерпретации // Верования и культы до мусульманской Средней Азии. – М., 1997. – С. 39–41; Тугушева Л.Ю. Уйгурская версия биографии Сюань-Цзана (фрагменты из ленинградского рукописного собрания Института востоковедения АН СССР). – М.: Наука, 1991. – 592 с.; Abdullaev K. Une image Bouddhique de’couverte a Samarkand // Archology Asia. – 2000. – t. 55. – P. 173–176.

[18] Mingana A. The Early of Chtistianity in Central Asia and the Far East. A New Document // Bulletin of the john Rylands Library. – Vol. 9. – № 2. – Manchester. 1925. – P. 296–310; Пигулевская Н.В. Сирийские и сиро-тюркский фрагменты из Хара-Хото и Турфана // СВ. – 1940. – № 1. С. 213234; Борисов А.А. Сирийская надпись на сосуде из Тараза // Изв. АН Каз.ССР / Сер. Археология. – 1948. Вып. I. – С. 105–108; Никитин А.Б. Христианство в Центральной Азии (древность и средневековье) / Восточный Туркестан и Средняя Азия. История, культура, связи. – М.: Наука, 1984. – С. 121–137; Джумагулов Ч. Язык сиро-тюркских (несторианских) памятников Киргизии. –Фрунзе, 1971. – С. 520; Буряков Ю.Ф. Христианство в Средней Азии в древности и средневековье // Культура народов Центральной Азии. Религия и демократия. – Самарканд: МИЦАИ, 1999. – С. 11–17; Иванецкий И.Ф. Христианская символика в Согде / Из истории древних культов Средней Азии. Христианство. – Ташкент, 1994. – С. 64–70; Богомолов Г.И. О христианстве в Чаче / Из истории древних культов Средней Азии. Христианство. – Ташкент, 1994. – С. 71–78; Раимкулов А. Подземные культовые сооружение христиан Средней Азии // Қадимги Қарши. Ўрта Осиё шаҳарсозлиги ва маданияти тарихи. – Қарши: Насаф, 1999. – Б. 8–10.

[19] Chavannes E., Pelliot P. Un traite manicheen retrou ve en Chine // JA. – 1911. – ser. 11. – P. 180223; Henning W.B. Zum Zentralasiatischen Manichäismus // OLZ. – 1934, 37/1; ib. A Sogdian fragment of the Manichaean Cosmogony // BSOAS. – 1948. – vol. 12. – pt. 2. – P. 9–14; Asmussen J.P. Xuastvanift // Studies in Manichaeism. – Copenhagen, 1965. – P. 11–234; Boyce M. А catalog of the Iranian maniscripts in Manichaen script in the German Turfan collection. – Berlin, 1960. – 136 p.; ib. A greater in Manichaen. Middle Persian and Parthian. Next with notes // Acta Iranica 9. – Teheran–Liege, 1975. – P. 94; Кызласов Л.Р. Символ креста у манихеев и сакральное прстранство города Суяба на реке Чу // Вестник МГУ. Сер. 8. История. – 2006. – № 2. – С. 138–150; Язбердыев А. Книжное дело в древней Средней Азии (доисламские период) // АН Туркменистана. Центральная научная бибилиотека. – Ашгабад: Ылым, 1995. – 324 с.; Литвинский Б.А., Сиагина Е.Б. Манихейства // Восточный Туркестан в древности. – М.: Наука, 1992. – С. 527–529; Дмитриева Л.В. Хуастуанифт. Введение, текст, перевод // Тюркологические исследованиею – М.–Л., 1963. – С. 214–232; Содиқов Қ. Туркий матннавислик тарихидан / Қадимги ёзма ёдгорликлар. – Тошкент: Ёзувчи, 2000. – Б. 117–202; Ўша муаллиф. Турк моний диний жамоаларида яратилган ёзма манбалар. Турк-моний шеърияти // Ўрта Осиё тарихи манбашунослиги масалалари. – Тошкент, 2003. – Б. 81–89.

[20] Лоуката Ч. Развитие письма. – М.: Изд-во иностранной литературы, 1950. – 320 с.; Фридрих И. История письма. – М.: Наука, 1979. – 463 с.; Дьяконов И.М. Письмо // Лингвистический энциклопедический словарь. – М.: СЭ, 1990. – С. 375–379; Ахунжанов Э. Письменная культура Средней Азии. – Ташкент: Изд-во народного наследия им. А. Кадыри, 2000. – С. 112.

[21] Кляшторый С.Г. Древнетюркские рунические памятники как источник по истории Средней Азии. – М.: Наука, 1964. – 215 с.; Его же. Древнетюркская письменность и культура Центральной Азии // ТС. – 1972. – М.: Наука, 1973. – С. 254264; Его же. Памятники древнетюркской письменности / Источниковедение Киргизстана (с древности до конца XIX в.). – Бишкек: Илим, 2004. – С. 4064; Кляшторный С.Г., Лившиц В.А. Согдийская надпись из Бугута // СНВ. Вып. Х. – М.: Наука, 1971. – С. 121–146; Они же. Открытие и изученик древнетюркских и согдийских эпиграфических памятников Центральной Азии // Археология и этнография Монголии. – Новосибирск, 1978. – С. 57–60; Подушкин А.Н. Новые памятники письменности культуры Южного Казахстана // Shygys, 2005. – № 2. – С. 133–139;. Azarpay G. Sogdian Painting. The pictoral epic in Oriental art / Berkeley. – Los–Angeles: University of California Press. – 1981. – Р. 124–128; Bazin I. Turcs et Sogdiens: les enseignements de l’inscription de Bugut (Mongolie) // Melanges linguistiques offerts a E. Benveniste. – Paris, 1975. – P. 46–87.

[22] Tomsen V. Ein Blatt in türkischen ‘runen’-schrift aus Turfan // SPAW. – 1910. – P. 296–306; Ядрецев Н.М. Путешествие на верховья Орхона, к развалинам Каракурума // Изв. Вост.-Сибирского отд. геогрaф. общ. – СПб. – 1889. – Т. 26. – Вып. 4. – С. 257–272; Радлов В.В. Атлас древней Монголии. – СПб., 1892–1899 // Труды Орхонской экспедиции. – Вып. 1-4. – табл. XVII, XXXII-XXXIII, XXXV; Радлов В.В., Мелиоранский П.М. Древнетюркские памятники в Кошо-Цайдаме // Сборник трудов Орхонской экспедиции. Том IV. – СПб, 1897. – С. 47–59; Малов С.Е. Памятники древнетюркской письменности. Тексты и исследования. – М. Л.: Изд. АН СССР, 1951. – 452 с.; Его же. Памятники древнетюркской письменности Монголии и Киргизии. – М. – Л.: Наука, 1959. – 111 с.; Gabain A. Von. Altturkische Grammatik. 2. Auflage. – Leipzeg, 1950. – 326 s.; Габен А.фон. Культура письма и печатания у древних тюрков // Зарубежная тюркология. Вып. 1. Древние тюркские языки и литература. – М.: Наука, 1986. – С. 156–190; Clauson G. Turks and wolves // Studia Orientalia. – Helsinki, 1964. – t. XXVIII. – № 2. – P. 1–22; ib. The origin of the Turkish “runic” alphabet // Acta Orentalia. – Kopenhagen, 1970. – v. 32. – P. 615675; Клосон Дж. Происхождение тюркского “рунического” письма // Зарубежная тюркология. Вып. 1. Древние тюркские языки и литература. – М.: Наука, 1986. – С. 135–158; Mori M. Historical studies of the ancient Turkis peoples. 1. –Tokyo, 1967. – S. 8–14; Rybatzki V. Titles of Türk and Uygur Rulers in the Old Turkic Inscription // CAJ. – 2000. – vol. 44. – P. 205292.

[23] Аманжолов А.С. Материалы и исследования по истории древнетюркской письменности. Автореф. дис. … док. филол. наук. – Алма-Ата, 1975. – 71 с.; Его же. К генезису тюрко-руническим // ВЯ, 1978, № 2. – С. 1724; Его же. К интерпритации Чуйских рунических надписей // Байыркы кыргыз тарыхынын суталдуу проблемлары: Эларалык илимий конгресстин воорунин тезистери. – Бешкек: Б.И., 2001. – С. 97–100; Его же. К генезису тюрко-руническим // ВЯ. – 1978. – № 2. – С. 17–24; Джумагулов Ч. Эпиграфика Киргизии. Вып.1. – Фрунзе, 1963. – 203 с.; Его же. Эпиграфические памятники Киргизии // Памятники Киргизстана. Вып. 1. – Фрунзе, 1970. – С. 3–96; Сыдыков С.Древние надпись в ущельях Кулансай и Терексай // Материалы по общей тюркологии и дунгановедении. – Фрунзе, 1976. – С. 102106.

[24] Исҳоқов М. Қадимий туркий ёзув қанчалар қадимий? // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1995, 20май; Ўша. Тарихий жараён ва холислик мезони // Тафаккур, 1999, № 1. – Б. 20–33; Его же. Преемственность в истории древних тюркских систем письменности (согдийско-тюркские контакты) // O’zbekiston tarixi. – 2000. – 4. – С. 4657; Его же. Центральная Азия в системе мировой письменной культуры. – Ташкент: УМЭД, 2008. 344 с. + CXXI табл.; Рахманов Н.А. Орхоно-Енисейские памятники и тюркские эпосы. Автореф. дисс…. филол. наук. – Ташкент, 1991. – 48 с.; Раҳмонов Н., Матбобоев Б. Ўзбекистоннинг кўҳна туркий-рун ёзувлари. – Тошкент: Фан. 2006. 66 б; Раҳмон Н. Иссиқ ёзуви // Мулоқот, 1994, № 11–12. – Б. 49–52.

[25] Содиқов Қ. Эски уйғур ёзуви. –Тошкент, 1989. – 44 б.; Ўша. Култегин, Билга хоқон битикларидан ўрин олган “хоқон сўзи”нинг бошланмалари ва ёдномаларнинг матн тузилиши ҳақида // O’zbekiston tarixi. – 1999. – № 3. – Б. 7–13;

[26] Бертельс Е.Э. История персидско-таджикской литературы. – М.: Наука, 1960. – С.84–87; Стеблева И.В. Поэзия тюрков VI-VIII веков. – М.: Наука, 1965. – С. 65–68.

[27] Гумилев Л.Н. Эфталиты и их соседи в IV в. // ВДИ. – 1959. – № 1. – С. 129–140; Его же. Хунну. М.: ИВЛ, 1960. – 291 с.; Его же. Древние тюрки . – М.: Наука, 1967. – 504 с.; Его же. Война 589 году и Гератская битва // ИООН АН Тадж.ССР, 1960. – № 2 (23). – С. 64–74; Его же. Хунны в Китае – М.: Наука, 1974. – 236 с.

[28] Bailey H.W. Hârahuna // Asiatica / Festschift Fr. Weller. – Leipzig, 1954. – S. 13–14; Ghirishman R. Les Chionites-Heptolites // MDAFA. – Le Caire, 1948. – t. XII. – P. 1021; Frey R.N., Sayili A.M. The Turks in Khorasan and Transoxiania at the time of the Arab conquest // The Moslem World. – Hartfort. – 1945. – P. 308–315; Enoki K. The Origin of the white Hung or Hepthalites // EW. – 1955. – vol. VI. – N 3. – P. 232–236; ib. The date of Kidârites // The Toyo Cakuho (Reports of Oriental Library). – 1958. – vol. XLI. – N 3. – P. 11–15; Тревер К. В. Эфталиты. Хиониты / История народов Узбекистана. – Ташкент, 1950. – С. 127–130; Его же. Кушаны, хиониты и эфталиты по армянским источникам IV-VII вв. (К истории народов Средней Азии) // СА. – Вып. XXI. – 1954. – 140 c.

[29] Грач А.Д. Хронологические и этнокультурные границы древнетюрского времини // ТС. – М.: Наука, 1966. С. 188193; Его же. Древние кочевники центре Азии. М.: Наука, 1980. 256 с.

[30] Кононов А.Н. Опыт анализа термина «турк» // СЭ. – 1949. – № 1. – С. 40–47.

[31] Толстов С.П. Тирания Абруя // Исторические записи. – 1933. – 3. – С. 3–53; Его же. Древная культура Узбекистана. – Ташкент, 1943. – 35 с.; Его же. Основые проблемы этногенеза народов Средней Азии // СЭ. – 1947. – № 67. С. 303–304; Его же. Древний Хорезм. Опыт историко-археологических исследования. – М.: Наука, 1948. – 352 с.; Его же. По древним дельтам Окса и Яксарта. – М.: ИВЛ, 1962. – 324 с.; Якубовский А.Ю. Ўзбек халқининг юзага келиши масаласи ҳақида. – Тошкент: ЎзФАН , 1941.20 б.; Его же. История народов Узбекистана. Том I. Ташкент: Изд. АН Уз ССР, 1950. 474 с.; История Узбекской ССР. Т. I. Кн. 1. –Ташкент: Изд. АН Уз.ССР. 1955. 543 с.; Бернштам А.Н. Среднеазиатская древность и ее изучение за 30 лет // ВДИ. – 1947. – № 3. – С. 8394; Его же. К вопросу об усун, кушан и тохаров (Из истории Центральной Азии) // СЭ. – 1947. – № 3. – С. 41–47; Его же. Древние тюркские элементы в этногенезе Средней Азии // СЭ. – 1947. – № 6–7. – С. 148–158; Его же. Тюрки и Средняя Азия в описании Хой Чао (726 г.) // ВДИ. – 1952. – № 2. – С. 187–195; Его же. Очерки истории гуннов. – Л., 1951. – 255 с.

[32] Маликов А. Тюрки в Среднеазиатском междуречье в VI-VIII вв. (по археологическим и письменным источникам): Автореф. дис. … кан. истор. наук. – Самарканд, 2000. – 24 с.

[33] Шаниёзов К. К вопросу расселения и родовой делений канглы // Этнографические изучение быта и культуры узбеков. – Ташкент, 1972. – С. 4–12; Его же. К этнической истории узбекского народа. – Ташкент: Фан, 1974. – 242 с.; Ўша. Қанғ давлати ва қанғлилар. – Тошкент: Фан, 1990. – 168 б.; Ўша. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. – Тошкент: Шарқ, 2001. – 462 б.; Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Университет, 2007. – 340 б.; Ходжаев А. О трансформации «юэчжи» из топонома в этноним // O’zbekiston tarixi. – 2005. – № 4. – С. 3–14; Камолиддинов Ш.С. К вопросу об употреблении географических названий «Мавераннахр» и «Туркестан» // O’zbekiston tarixi. – 2002. – № 4. – С. 61–68; Его же. Древнетюркская топонимия Средней Азии. – Ташкент: Шарк, 2006. – 192 с.;Бобоёров Ғ.Б. VI-VIII асрлардаги сиёсий-этник жараёнлар (Ўрхун-Энасой ёзувидаги манбалар асосида).Тарих фан. номзоди дис. ... автореф. – Тошкент, 2003. – 29 б.

[34] Pelliot P. Tokharien et Koutcheen // JA. – 1933. – P.23–106; Bailey H.W. Thaugara // BSOS, VIII. – P. 896–900; Рерих Ю.Н. Тохарская проблема // НАА, 1963. –С. 122–125; Иванов В.В. Языковые даннык о происхождении кушанской династии и тохарская проблема // НАА. – 1967. – № 3. – 110–112.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин