Аввало, шуни таъкидлаб ўтайликки, Америка қитъасини назарий ўлароқ илк кашф этган олим Абу Райҳон Беруний экани кўпчиликка маълум. Бироқ охирги йиллардаги тадқиқотлар Америками фақат назарий эмас, балки амалий кашф этган ҳам мусулмон олимлари эканини кўрсатмоқда.
Американинг илк кашфи ҳақида тадқиқотлар олиб борган олимлардан бири Нуриддин Дуркий бир журналда чоп этган илмий мақоласида охирги йилларда қилинган илмий изланишларнинг эски назарияларни рад қилиб, Америка қитъасининг мусулмонлар томонидан кашф этилганини юзага чиқаргани ҳақида езди. У Христофор Колумбнинг эски дунёдан янги дунёни зиёрат қилган илк инсон эмаслигини ва унга Американинг кашф этувчиси унвонини бериш ҳам янглиш эканини таъкидлайди. Америкалик олим Доктор Барининг илмий топилмаларига эътиборни қаратган Нуриддин Дуркий тадқиқотларнинг Колумбдан бир неча аср аввал эски қитъадан Америкага саёҳат қилганлар бўлганини кўрсатаётгани ҳақида ёзади. Бу тадқиқотлар Америкага илк борганлар ичида мусулмонлар ҳам бўлганини тасдиқламокда. Америкага борган илк мусулмонларнинг у ерда хотира санъат асарлари ва ёзувлари қолдирганлари ҳам қайд этилган. Абдуллоҳ Нуриддин Дуркий мусулмон бўлгандан кейин икки йил Макка университетида араб тилини ўрганди. Кейинчалик АҚШнинг Нью Мексика штатида 20 йил режалаш ва иншоот соҳасида ишлади. У ерда бўлган даврларда Американинг жанубий ўлкаларида қизил танлилардан қолган асарлар ва хотираларни тадқиқ қилиб изланишлар олиб борди. Дуркий яна Барининг ишлари билан танишди ва улардан фойдаланди. Дуркий ўз мақоласида қуйидаги муҳим саволга жавоб излагани ҳақида ёзади: «Мусулмон араблар Америкага Колумбдан олдин саёҳат килдиларми?» Ушбу саволга у қўйидагича жавоб берди: «Мен АҚШдаги ва Оврупадаги тенгдошларим каби болалигимда Америка қитъасини Колумб кашф этганига ишониб катта бўлдим. Кейинроқ эса 1492 йилдан аввал Сибирдаги қабилаларнинг Беринг бўғози орқали Америка қитъасига ўтишганларини билдим. Биз иккала Америка қитъасининг ҳам асрлаб дунёдан ажралган ҳолда қолган деб ўйлардик. Бунга бир нечта сабаб бор эди. Улардан бири, насронийлик эътиқодига кўра Ер текис деб қабул қилинар эди. Бу эътиқодга кўра денгиз ортига саёҳат қилмоқчи бўлган одам маълум вақтдан кейин бўшлиққа қулаб тушиши керак эди. 1492 йилдан олдин кемалар шунинг учун ҳам Америкага кетолмасдилар. Бироқ биз мусулмон сайёҳлари ва жўғрофия олимларининг номлари ва ишлари билан танишгач, ҳақиқатга янада яқинлашдик. Ҳижрий 337 йилда Мақдисийдан, Берунийга ва ундан Ибни Хуллага қадар кўпгина мусулмон олимлари хариталар чизишган. X асрда Беруний ва милодий 1275 йилда Ибни Хулла Мавсилий чизган хариталарда Ер курра шаклида тасвирланган эди. Қашғарий ҳам милодий 1333 йилда ўз харитасида дунёни курра шаклида чизган эди. Бирок 1492 йилгача Ернинг текис бўлиш эътиқоди насроний олимларининг зеҳнларидан ўчмади. Ҳолбуки, мусулмон жуғрофия олимлари, жуғрофий солиштиришлар ва ўзлари қурган расадхоналар воситасида ҳамда ўзларидан олдинги олимларнинг ишларидан фойдаланиб Ернинг курра шаклида эканини билгандилар. Замонавий тадқиқотлар Христофор Колумбнинг Америкага кетишида мусулмонлар чизган харитадан фойдаланганини кўрсатди. Бу мавзуда Колумбнинг энг кўп андалуслик ва Шимолий Африкалик мусулмон жуғрофия олимларидан, айниқса Умар Мароқашийнинг ишларидан фойдалангани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Мусулмон олимларининг асарларидан фойдаланган Колумб, ниҳоят Ернинг курра шаклида эканига ишонган эди. Буни тасдиқловчи далиллар ҳам бор. Улардан бири Колумбнинг биринчи ёрдамчиси Марокашлик бўлганидир. Албатта, бу ҳақиқатни Оврупанинг расмий ҳужжатлари ва архивлари инкор қилади. Лекин шуни таъкидлаш лозимки, 1492 йил, мусулмонлар 8 аср Иберия ярим оролида ҳукм сургач, Гибралтар (Жабали-Ториқ) орқали қайтишларига тўғри келган давр эди. Бу давр, айниқса, инкивизиторларнинг ақлни даҳшатга туширадиган ваҳшийликлари кучайган ва мусулмонларни зўрлаб насронийлаштиришга уринилаётган пайт эди. 1492 йилда Ернинг курра шаклида эмаслиги эътиқодидан халос бўлгач, Оврупа яна битта янглиш тушунчадан кутулиши керак эди. Йўқотилиши керак бўлган бу иккинчи хато - елканли кемаларнинг денгиз оша саёҳатга бора олмасликлари эътиқоди эди. Чунки замонамизда охирги йилларда океан ортига эски техника ва елканли кемалар билан қилинган саёҳатлар муваффақиятли амалга ошган. Ҳўкиз терисидан қилинган «Бардон» номли кема доктор Тумитий Сифиртан қўмондонлигида Эрондан Шимолий Америка соҳилларига етиб борган. Охирги даврларда яна қизиққон баъзи сайёҳлар кичик елканли кемаларда океан ортига саёҳат қилдилар ва бу кемалар ўша даврда ясалган елканли кемалар билан бир хил эди. Баъзи инсонлар ёлғиз ўзлари ҳам саёҳатлар уюштирганлар. Булардан бири ёлғиз ўзи Атлантика океанини ошиб ўтишга муваффақ бўлган. Бу далиллар, Христофор Колумбдан ҳам олдин ўша давр техникасида Америкага бориш мумкин бўлганини исботлайди. Топилган пуллар, кўл асбоблари ва бошқа меъморий асарлар ҳам буни тасдиқламокда. Булар орасида энг муҳимлари деворларга ўйилган нақшлар, рамзий белгилар ва қояларга ишланган суратлардир. Бу топилмалар Колумбдан аввал Америкага саёҳатлар қилинганини кўрсатмокда. Хитойликлар, японлар, Тинч океани оролларидаги халқлар, ўрта ер денгиз соҳилларининг аҳолиси, Шимолий Африка халқлари ва араблар милоддан аввал тўртинчи асрлардан эътиборан Американи мустамлака қилиб олган эдилар.
Бари Фелнинг кашфлари
Охирги йилларда «тахминий антропология» деган соҳа пайдо бўлди. Бу соҳанинг энг муҳим сиймоларидан бири Бари Фелдир. У ҳайвон териси бўйича мутахассис эди. 1976 йили чоп этилган «Милоддан олдин Америка» номли китобида милоддан минг йил олдин оврупаликлардан ва Шимолий Африкадан Американи мустамлака қилган илк Америка аҳолиси ҳақида сўз юритади. Кейинчалик Бари Фел «Америка ҳаётининг ҳикояси» номли бир китоб езди ва бу китобда шу минг йилнинг ҳикоясини тушунтирди. Ҳар иккала китобида ҳам Фел турли меъморий асарларни кашф қилгани, солиштириш орқали тилларни ва тилсим каби рамзларни ва чизиқларни изоҳлаб берадиган мутахассис кашфиётчилар ҳақида ёзади. Буларни у ўз назарияларига далил сифатида илгари суради. Муаллиф китобида энг аҳамиятли ўринни эгаллаган мавзулардан бири, унинг Колорадода қилган тадқиқотларидир. Фел бу водийда олиб борган изланишларида «қурт ёзуви» деб номланган ва қуртчаларнинг юрганда қолдирадиган изларига ўхшаш ёзувларни текширган. Муаллиф иккинчи китобини ёзгач, Шимолий Африкалик ва араб олимлари билан хат ёзишган ва учрашиб суҳбатлашган. Натижада у топган топилмалар араб мутахассислари ва олимларини таажжубда қолдиртан. Бу зиёратлар ва учрашувлар оқибатида улкан ҳақиқат юзага чиққан. Ўша водийда топилган ўймакор ёзувлар ва «қурт ёзувлари» Ливияда қўлланилган Бербери алифбосига жуда ўхшаши маълум бўлган. Ёзувлар айни пайтда Исломдан кейин пайдо бўлган Куфий, Насҳ ва Мағрибий ёзувларига ҳам жуда ўхшаб кетади. Ливиялик олим доктор Маҳмуд Жорий 1993 йилда Техасда тилла танга топилгани ва танга устига илк қарашда тушиниб бўлмайдиган, лекин эътибор билан қаралганда аниқлаб бўладиган арабча ёзувлар борлигини таъкидлаган эди. Тангада арабча «Ш», «М», ва «С» ҳарфлари бўлиб, арабчада «Шамо деб ўқилади ва «қуёш» деган маънони англатади. Араб тилида ўқиш ва ёзишни биладиганлар буни жуда яхши биладилар. Бу топилмадан кейин арабча ёзувли яна кўпгина топилмалар юзага чикди. Колорадода янада чуқур ўтказилган текширувлар натижасида, ёзувлар ичида баъзи диний ифодалар ҳам борилиги маълум бўлди. Булар: «Ла илаҳа иллаллоҳ», «Бисмиллоҳ», «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» каби барчамизга таниш иборалар бўлиб, уларнинг ёнида яна бир нечта шахсларнинг исмлари қам бор эди. Бундай тадқиқотлар борасида Бари Фелнинг ишлари илк қадам холос. Келажакдаги тадқиқотчилар янада қатъий натижалар кўрсатишига ишонса бўлади. Бугун шуни аниқ айтиш мумкинки, Американи илк бор Христофор Колумб кашф этмаган ва 1492 йилдан етти аср аввал мусулмон араблар бу қитьага сафар қилганлар.
ЗАМОНАВИЙ КАРТОГРАФИЯНИНГ ОТАСИ: ПИРИЙ РАИС
Пирий Раис машҳур турк денгиз сайёҳидир. У 1465 йилда Караман вилоятида туғилган. Пирий Раис дунёда замонавий картографиянинг отаси ҳисобланади. У чизган иккита дунё харитасининг бўлакчалари шу кунимизгача етиб келган. Пирий Раис чизган машҳур хариталарнинг биринчиси 1513 йилда чизилган. У 60x85 см. ўлчамда бўлиб, 1517 йилда Мисрда Ёвуз Султон Салимга такдим этилган. Харитада Испания, Ғарбий Африка, Атлантика океани, Американинг ўша даврларда билинган қисмлари ва Антил ороллари бор эди. Бу харита Христофор Колумб Америка қитъасига оёқ босгандан 10 йиллар кейин чизилган энг қадимий Америка харитаси ҳисобланади. Пирий Раисга оид иккинчи харита эса 1528 йилда чизилган ва 68x69 см. ўлчамда бўлган. Унда Атлантика океанининг шимолий соқиллари, Шимолий ва Марказий Американинг қуйи қисмлари тасвирланган эди.
Хариталар кандай топилди?
Пирий Раиснинг хариталари 1929 йилда Истанбулдаги Тўпқопи Саройида умумий тартибга келтириш асносида музейлар мудири Ҳалил Адҳам Элдам томонидан топилган. 1935 йилда Тарих муассасаси Юсуф Оқчуранинг изоҳлари билан хариталардан бирини рисола шаклида чоп этди. 1939 йилда турли мамлакатларнинг газета ва журналларида харита нашр қилинди. 1956 йилда Жоржтоун Университети Пирий Раиснинг харитаси мавзусида радиода очиқ мунозара ўтказди. Мунозарада иштирок этган барча олим ва мутахассислар Пирий Раиснинг харитаси фавқулодда ажойиб кашфиёт экани тўгрисида хулосага келдилар. Харита техник жиҳатдан мукаммаллиги билан бирга, ўрта аср хариталарида учрайдиган хато ва камчиликлардан ҳам холи эди. Харитада аниқланган жойлар чизилган, аниқланмаганлари эса бўш қолдирилганди. Бугун илмий давралар Пирий Раис харитасини Шимолий Американинг энг қадимги, энг оригинал ва илк илмий харитаси ўлароқ қабул қилишмокда. Пирий Раиснинг харитаси «Сунъий йўлдошлар ва фазо кемаларидан олинган Ернинг фотосуратлари билан солиштирилганда, унинг ҳақиқатга жуда яқин экани, ўлчамлари ҳам инсонни ҳайратда қолдирадиган даражада аниклиги маълум бўлган. Натижада кўпчиликда жуда катта қизйқиш уйғотган. Сунъий йўлдош ва ракеталар бўлмаган XVI асрда бундай хаританинг қандай чизилгани ҳозиргача кишиларни кизиқтириб келмоқда. Пирий Раиснинг харитаси олимлар томонидан жуда кўп текширилган: Америкалик картограф Арлингтон Малери ва Америка денгиз флотининг харита чизувчиларидан Волтерс, Вестей обсерваторияси мудири Лайнхам шулар жумласидандир. Барчалари хариталарнинг тўғри эканини қайд этганлар. «Science et vie» номли илмий журналнинг 1960 йил сентябр ойидаги сонида шундай ифодалар ёзилган: «Пирий Раис чизган илк харита устида Америка Гидрография марказининг олиб борган текиширув ва тадқиқотлари қам, бу хариталарнинг ҳозирги кундаги денгиз хариталари билан айнан бир хил эканини кўрсатди ва кўпчиликни таажжубда қолдирди». Профессор Чарлз Хепгуд ва математик олим В. Страчен харита устида охирги ишлаган олимлардандир. Улар фазо кемасидан олинган фото суратлар билан Пирий Раиснинг хариталарини солиштирганлар ва жуда кўп нуқтада айнан ўхшашлик топганлар. Хепгуд ва Страчен бу ҳақиқатнинг сирини билолмаганларидан, бу хариталар жуда эски ва манбаси аниқлаб бўлмайдиган хариталардан нусха кўчириб чизилганини фараз қилиб изоҳламоқчи бўлдилар. У эски хариталарнинг эса яна ҳам эскиларидан олинган деган ғалати иддаоларга ҳам боришган. Илк ва энг қадимги хариталарнинг қачон чизилганлиги саволи эса жавобсиз қолаверган. Баъзилари эса энг эски хариталарни 200-300 минг йил аввал яшаган, фазодан келган мавжудотларнинг цивилизацияси томонидан чизилганини хаёл қилганлар. Ҳатто Эрик Ван Данкен бу хариталарнинг Пирий Раис давридаги имконлар билан чизилишини акл ва мантиққа тўғри келмайди, дея бир китобда қуйидаги ифодаларни ёзишдан қам ор қилмаган: «Бу хариталар шунчалик аниқ шаклда чизилишига имкон бўлиши учун ё Пирий Раиснинг ёки ёрдамчиларнинг учишни билишлари ёхуд фотосуратга тушириш кобилиятлари бўлиши керак эди. Модомики, Пирий Раисда бундай имконлар бўлмаган экан, демак бошқа цивилизациядаги мавжудотлар чизган харитадан нусха кўчирган дейиш мумкин. Уларни XVI асрда чизилганини кабул этсак ҳам, қандай чизилгани қақида бундан бошқача изоҳ қилиб бўлмайди......
Пирий Раис ва Америка қитъаси
Пирий Раис денгиз йўлбошчилиги соҳасида илк асар бўлиш моҳиятини мужассамлаштирган машҳур китоби «Китобул-Баҳрия»да Америка қитъаси ҳақида шундай дейди: «Баҳри мағриб (Атлантика океани) Септа бўғозидан ғарбга томон 4000 мил кенгликдаги улкан уммон бўлиб бу уммоннинг бир учида Антилия (ҳозирги Америка) қитъаси жойлашган. Китобнинг 78-бетида эса Антилия қитьасининг (яъни Американинг) қижрий 870, (милодий 1465) йилда топилганини айтиб ўтган. Бу сана Христофор Колумбнинг Америкага саёҳатидан роса 27 йил олдинги санага тўғри келади. Демак, хулоса қилиш мумкинки, Америка қитъасини Колумбдан олдин мусулмонлар билишган ва боришган ҳам.
Манба: http://info.islom.uz/content/view/1667/1012/
|