Саналар
28.03.2024
Баннер
Дўппилар тарихидан
PDF Босма E-mail

Халқ амалий санъатининг энг оммабоп ва кенг тарқалган турларидан бири дўппи бўлиб, у эркаклар, аёллар ва болалар миллий кийимининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Дўппини эслатувчи бош кийимларнинг қадим ўтмишда ҳам мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи далилларни археологик ёдгорликлар, деворий ёзувлар, терракота ҳайкалчалар, ХV-ХVI асрларга оид шарқ миниатюраларида кўришимиз мумкин. Панжикент тасвирий санъатида ҳам бир нечта бош кийим тасвирлари сақланиб қолган. Мовароуннаҳр (ХV-ХVII асрлар) ва Самарқанд (XVI асрнинг биринчи ярми) миниатюраларида аёлларнинг турли-туман бош кийимлари учрайди. Қиз болалар ва ёш аёллар гардишли, қавилган думалоқ бахмал дўппиларни афзал кўрганлар.

Дастлаб дўппилар конуссимон ва кенг ҳошияли бўлган, уларни салла остидан кийишган. Кейинчалик ўткир учли, конуссимон, яримшарсимон, думалоқ, тўрт қиррали дўппилар тикила бошланди. Дўппиларнинг кенг тарқалгани тўрт қиррали, бир оз конуссимон шаклдагиси ҳисобланади. Ёрқин ранглар билан безатилган дўппилар нақш гулларининг нозиклиги ва гўзаллиги билан ажралиб турган. Безакларнинг кўплаб композициялари мавжуд бўлиб, улар авлодцан-авлодга ўтиб, доимий равишда янгиланиб борган. Дўппиларни безатишнинг бой тизими халқнинг маънавий ҳаёти, хулқ-атвори ва поэтик дунёқараши билан узвий боғлиқцир. Кашталардаги нақш услубининг асосий белгилари Ўрта Осиё амалий санъати ва ўрта аср миниатюраларида ривож топтан бой нақшу нигорларга ўхшаб кетади.

Ислом динининг тирик мавжудотларни тасвирлашни ман этиши ўз-ўзидан кашталарда аксарият ҳолларда ўсимликлар, гулларнинг тасвирланишига олиб келди. Ўсимликлар тасвири кўпинча ёрқин рангдаги қушчалар тасвири билан жонлантирилган.
Куй шохлари мотиви қўшалоқ спирал қатордан иборат бўлиб, жияк ёки ҳошияловчи безак сифатида қатор барглар шаклида учрайди. Бу қадимий мотив кўпгина туркий халқларда тарқалган бўлиб, у бутун борлиқ, доимий ҳаракат тимсоли ҳисобланган. Баъзида бу мотив бир вақгнинг ўзида бир нечта тимсолларни, масалан, қўйнинг буралган шохлари ва бир-биридан тармоқланган жуфт ўсимлик жингалаларини эслатади.

Дўппилар орнаментида тўлғаниб турган илон тасвири кенг тарқалган. Буни қадимда илоннинг сеҳрли кучи тўғрисидаги тасаввур ҳамда илонга сиғиниш билан боғлиқ деб тахмин қилиш мумкин.

У ёки бу минтақада дўппиларнинг муайян типи яратилишига фақат табиий шарт-шароитлар эмас, балки шу минтақада вужудга келган ва сақланиб қолган анъаналар, хўжалик ва маданият ривожланишининг умумий даражаси ҳам таъсир кўрсатган.
Фарғона водийси, хусусан, Чует, Андижон, Марғилон, Қўқон шаҳарларида тайёрланган дўппилар келиб чиқишига кўра дастлабки дўппилар ҳисобланади. Тепа қисми чорси бўлган бу дўппилар тахланганда учбурчак шаклга келган. Бу дўппиларга улар яратилган шаҳарлар-нинг номлари қўшиб айтилган: «тус (Чуст) дўппи», «қўқон (Қўқон) нусха», «андижон (Андижон) нусха» ва ҳ.к. Самарқандда дўппи «қалпоқ», «калапок» деб аталади, бошқа жойларда эса (Тошкент, Фарғона водийси, Хоразм ва ҳ.к.) «дўппи» атамаси кенг тарқалган. Маҳаллий дўппиларнинг 5 та асосий гуруҳи фарқпанади: Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм. Ҳар бир типнинг айрим турларида жуда аниқ маҳаллий фарқлар сезилиб туришига қарамай, ҳар бир гуруҳ асосида умумий услуб хусусиятлари, нақшнинг умумий мотивлари ётади.
XX асргача услуби ва турларининг кўплиги билан ажралиб турган Тошкент дўппиларининг шаклланиши маълум даражада шаҳар аҳолисининг этник таркибига ҳам боғлиқ эди. Бу ерда турли бадиий услублар, янги техника, янги каштачилик усуллари ишлаб чиқилар ва бу ердан Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига тарқалар эди. Тошкент дўппиларининг баъзи бирлари «чакматўр» техникаси бўйича тикилган бўлиб, уларнинг асоси катакчаларни ҳосил қилувчи майда нуқталар билан безатилган. Бу нуқталар доимо оқ рангдаги ипак билан тикилган. Дўппининг бу тури шимолий Тожикистон элементларининг (безак, ранглар уйғунлиги, дўппининг тўғри чизиқлар билан тўртта тенг бўлакка бўлиниши) Қўқон ва Тошкент дўппиларида учрайдиган (безакни ўраб турган нуқгалар) элементлар билан бирга қўшилиши сифатида 1920 йиллардан кейин пайдо бўлган. Кейинчалик бу нуқталар бутун тарҳ бўйича тикилиб, безаклар ўртасидаги ҳамма оралиқ тўрчалар билан тўлдирилган.
«Чаманда гул» безаги кенг тарқалган бўлиб, у гуллари барқ уриб гуллаган бутоқча тасвиридан иборат бўлган, кўпинча унинг шохларида яшил ва кўк қушчалар тасвирланган. 1940 йилларда «қизил гул» деб аталган тошкент дўпписи кенг тарқалди, у «чаманда гул» дўпписи билан умумий услубий белгиларга эга бўлганлиги сабабли ҳам унинг бир тури ҳисобланади. «Қизил гул» дўпписи учун дўппи гардишининг қора рангдаги жияги фонида яққол ажралиб турадиган қуюқ, равшан ва ёрқин мажор колорит хос. Безак композицияси 4 та бир хил қўшалоқ элементдан тузилган бўлиб, дўппи тўрт бўлагининг ҳар биттасида биттадан элемент жойлаштирилади. Безак катталиги бир хил бўлган анча йирик иккита тўпгулдан иборат, улардан бири дўппининг гардишига, иккинчиси эса тубига жойлаштирилади. Битта намунада бир нечта турли чокдан фойдаланилади. Тўпгул баланд қавариқ кашта тикиш усулида бажарилади, бунда фойдаланиладиган пахта таглик ҳажмийлик эффектини яратади; тарҳ «канда хаёл» чокининг қавариқ юза ҳосил қиладиган тури билан сидирғасига қопланади.

«Қизил гул» дўпписи бадиий жиҳатдан жуда чиройли, ранглари ҳам ёрқин ва ярқироқ бўлиб, малина рангидаги тўпгул баргларининг турли тусдаги яшил ранги ҳамда тўпгулни янада жилолантириб турадиган оч-яшил ёки оппоқ тарҳи билан ажралиб туради. Гардиши тўқ-қора рангдаги бахмал билан айлантириб тикиб чиқилади.

XX асрнинг 50-йилларига келиб Тошкентда ишлаб чиқилган ва хоч шаклидаги чок билан тикилган дўппи айниқса оммалашди. Бу дўппи безагининг асосий элементини ён томонда тасвирланган атиргул бутоғи ташкил этарди. Атиргул одатда тўқ-қизил ипак билан тикилган, тўқ-пушти рангдан ҳам фойдаланилган. Аксарият ҳолларда оқ, баъзан оч-яшил рангдаги тарҳ ҳам сидирғасига тикилади.

Тошкент ироқи дўппиларининг илк намуналарида атиргул бирмунча йирик бўлиб, дўппи тепасининг анчагина қисмини эгалларди, кейинчалик кашталарга бошқа мотивлар ҳам киритилди, яъни гул композициясига ипак қурти капалакларини кирита бошладилар ва бу безак «капалак нусха» номини олди. Атиргул билан бир қаторда композициянинг асосий мотиви сифатида дўппи марказида йирик гул — сарғиш-сиёҳрангдаги капалакгул пайдо бўлди. Бу дўппилар учун безак элемент-

колорит хос. Безак композицияси 4 та бир хил қўшалоқ элементдан тузилтан бўлиб, дўггаи тўрт бўлагининг ҳар биттасида биттадан элемент жойлаштирилади. Безак катталиги бир хил бўлган анча йирик иккита тўпгулдан иборат, улардан бири дўппининг гардишига, иккинчиси эса тубига жойлаштирилади. Битта намунада бир нечта турли чокдан фойдаланилади. Тўпгул баланд қавариқ кашта тикиш усулида бажарилади, бунда фойдаланиладиган пахта таглик ҳажмийлик эффектини яратади; тарҳ «канда хаёл» чокининг қавариқ юза ҳосил қиладиган тури билан сидирғасига қопланади.

«Қизил гул» дўпписи бадиий жиҳатдан жуда чиройли, ранглари ҳам ёрқин ва ярқироқ бўлиб, малина рангидаги тўпгул баргларининг турли тусдаги яшил ранги ҳамда тўпгулни янада жилолантириб турадиган оч-яшил ёки оппоқ тарҳи билан ажралиб туради. Гардиши тўқ-қора рангдаги бахмал билан айлантириб тикиб чиқилади.

XX асрнинг 50-йилларига келиб Тошкентда ишлаб чиқилган ва хоч шаклидаги чок билан тикилган дўппи айниқса оммалашди. Бу дўппи безагининг асосий элементини ён томонда тасвирланган атиргул бутоғи ташкил этарди. Атиргул одатда тўқ-қизил ипак билан тикилган, тўқ-пушти рангдан ҳам фойдаланилган. Аксарият ҳолларда оқ, баъзан оч-яшил рангдаги тарҳ ҳам сидирғасига тикилади.
Тошкент ироқи дўппиларининг илк намуналарида атиргул бирмунча йирик бўлиб, дўппи тепасининг анчагина қисмини эгалларди, кейинчалик кашталарга бошқа мотивлар ҳам киритилди, яъни гул композициясига ипак қурти капалакларини кирита бошладилар ва бу безак «капалак нусха» номини олди. Атиргул билан бир қаторда композициянинг асосий мотиви сифатида дўппи марказида йирик гул — сарғиш-сиёҳрангдаги капалакгул пайдо бўлди. Бу дўппилар учун безак элементларига ёзувлар, яъни дўппи эгаси ёки чевар номининг бош ҳарфлари киритила бошлади.

Дўппи тайёрлаш халқ декоратив санъати анъаналарини яхши эгаллаган бўлишни ҳамда юқори маданиятни талаб этади. Шунинг учун ҳам бу дўппилар одатда малакали рассом-декораторлар томонидан яратилади.

XIX аср охири - XX аср бошларида Фарғона водийсида дўппининг бир нечта турлари мавжуд бўлган. 1940-50 йилларда ироқи нусха дўппилари турли рангдаги ипак билан тикилган бўлиб, уларга гуллар, қушлар ва ҳайвонлар тасвири туширилган. Эркаклар бундай дўппиларни байрам ва тўйларда кийганлар, шунинг учун ҳам уларни «куёв дўппи», «наврўз гули» деб ҳам аташган.

Кейинчалик аёлларнинг оч кумушсимон рангдаги парчадан тикилган тўрт қиррали дўппиларининг янги типи пайдо бўлди, унинг ҳар бир бўлагида гуллаб турган бутоқча тасвири тикилган. Бундай шакл, яъни очиқ фон Фарғона, шунингдек, Тошкент анъаналарига тўғри келади.

XIX аср Самарқанд дўппилари учун безакларнинг турли-туманлиги ва нозиклиги, ранглар уйғунлигининг сиполиги ва мулойимлиги хосдир. XX асрда тайёрланган дўппилар ранглар уйғунлигининг маънодорлиги билан ажралиб туради. Самарқандда тайёрланган аёллар дўппилари ичида оч кумушсимон ёки зарҳал парчадан тайёрланган дўппилар ажралиб туради. Уларнинг тепа қисми диагонали бўйича қора йўлчалар билан аниқ тўрт бўлакка бўлинган ва ҳар бир бўлакка гуллаб турган бутоқчалар тасвири кашта билан туширилган.
Бухоронинг «каллапўши бухори» деб аталадиган дўппилари бошқа минтақаларнинг дўппиларидан фақат номи билан эмас, балки бир қатор ўзига хос белгилари билан ҳам ажралиб туради. Уни одатда сидирға бахмал ёки духоба матодан тикишган ва аксарият ҳолларда матоларнинг қора ёки тўқ яшил рангларидан фойдаланишган. Дўппининг четлари сидирға жияк ёки «зех» деб аталадиган тўқима тасма билан қопланган.

Юлдуз ГАЙБУЛЛАЕВА
"Мозийдан садо"

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин