Саналар
21.12.2024
Баннер
Гитлер аслида ким бўлган?
PDF Босма E-mail
Гитлер аслида ким эди? Уни ўзининг бетайин ғояларини жамиятга жорий этишга нима мажбур қилди? “Учинчи Рейх” асосчиси қандай қилиб бутун немис миллатини ягона бир мақсад йўлида бирлаштира олди? Иккинчи Жаҳон Урушининг юз беришида барча айб Гитлердами? Орадан салкам 80 йил (1933 йил – м.) ўтган бўлса ҳам, ўша пайтда Адольф Гилернинг даҳолик истеъдодини тан олмаган Ғарб олами вакиллари ҳанузгача ҳатто унинг номини эшитишдан ҳам қўрқишларини билинтириб қўйишмоқда. Яқинда Ғарб электрон нашрларида АҚШ олимлари томонидан ўтказилган ДНК текширувлари натижасига кўра, СССР вориси – Россия Махсус хизмати вакилларига фюрернинг жасади қолдиқлари эълон қилинганидек, куйдирилиб, хоки Эльба дарёсига оқизилмаганлиги ҳақидаги айб қўйилди. АҚШлик мутахассислар томонидан Россия Махсус хизмати архивида сақланаётган собиқ рейхсканцлернинг бош чаноғи парчаси аслида 40 ёшлар атрофидаги аёл жинсига мансуб кишига тегишли эканлиги ҳақидаги далиллар тақдим этилди. Ўз навбатида ФСБ РФ расмийлари буни инкор этиб қўя қолишди.

Хўш, руслар нима мақсадда фюрерга тегишли бош чаноқ парчасини яширишга ҳаракат қилишган ва АҚШ томонининг бундай шубҳага боришига нима сабаб бўлган? Бу худди нима учун Иккинчи Жаҳон уруши даврида бирга ҳаракат қилган иттифоқчилар уруш тугаши билан бир-бирига мухолиф бўлиб қолди, деган саволга ўхшаб кетади. Жаҳон сиёсат майдони намоёндалари 1991 йилда бизни “Совуқ уруш” тугаганига ишонтиришган эди-ку?!  Нега унда фикрлар қарама-қаршилиги ҳали-ҳануз давом этиб келяпти?
Аслида Гитлернинг ҳокимиятга келиши қандай омиллар билан боғлиқ бўлганини яхши англаган ҳолда айтиш мумкинки, уруш айбдорлари ҳақида гап кетганда кимлардир ўзини четга олгани маълум бўлади. Шундан келиб чиқиб, қандайдир яширин кучлар ўзларига тегишли сир очилиб қолишидан чўчиётган бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги тахмин вужудга келади.
Умуман олганда, агар Гитлер ва фашизм баҳона бўлмаганда, Америка сиёсати Европа ва Осиёга суқилиб кириши мушкул эди. Чунки коммунистик мафкура бутун Европани тобора ўз домига тортиб бормоқда эди. Айнан Адольф Гитлер билан коммунизмга қарши кураш учун иттифоққа бирлашган мунофиқ Ғарбни бугун бутун дунё танийди.

Ҳақиқатда ким эди Гитлер? Нима учун ёмон кўрарди яҳудийларни?
Фюрер шахсининг аслида ким бўлгани ҳам аниқ эмасга ўхшаб қолди. Матбуотда унинг аслида яҳудий ирқига мансуб эканлиги1ни исботловчи бир қатор далилий-ашёлар эълон қилингач, “холокост”нинг моҳияти ҳам қоронғилашиб кетди. Хўш, агар Гитлер ҳақиқатдан ҳам яҳудий бўлган бўлса, унинг антисемитистик сиёсатини қандай тушуниш мумкин? Ёхуд унинг яҳудий ирқидан эканлигини исботлашга уринаётган кучларнинг мақсади нимадан иборат? Кимлардир ўз изларини чалкаштиришга ҳаракат қилаётганлари йўқмикан? Тўғри-да, ўзи яҳудий бўлади-ку, нега яҳудийларни қиради, деган савол кўпчиликни мақсадидан чалғитиши табиий.

Манбаларда ёш Адольф қалбида яҳудийларга бўлган нафрат онаси Кларани кўкрак саратонидан даволашда самарага эриша олмаган яҳудий врачига адоват замирида пайдо бўлганлиги қайд этилади.

Гитлернинг қон ва ДНК таҳлиллари унинг хом-сом тиллари оиласига мансуб миллат вакили эканини тасдиқлаган. Бундан ташқари, фашизм ғояси тайёр кўринишда сионизм таълимотидан кўчириб олинганлиги ҳақидаги қарашлар ҳам мавжуд. Яна бир маълумотга кўра, Гитлер Хабирулар (яҳудий аристократияси) томонидан тузилган рўйхатдаги яҳудийларнигина йўқ қилган. Яҳудий аристократияси кимни муносиб кўрса, ўша холокост қурбонига айланган. Бой ва обрўли яҳудийларга Америка ва Исроилга кўчиб кетишга рухсат берилган. Ночор ва ўзлигини йўқотган яҳудийлар концлагерларга жўнатилган.

Хуллас, Гитлернинг бирдан яҳудийга айланиб қолиши кимнингдир сценарийси бўйича кетаётганига шубҳа йўқ.
Иқболжон Камолов
 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин