Саналар
21.12.2024
Баннер
Тадбирли Юнусхўжа
PDF Босма E-mail

Ўн саккизинчи асрнинг саксонинчи йилларига келиб Тошкент ҳокимлари ўзаро урушиб, охири Шайхонтоҳур хўжаси Юнусхўжа шаҳар ҳокими қилиб кўтарилди. Шу билан Тошкентда ягона сиёсий ҳокимият ўрнатилди. У 1716 йили Чимкент, Сайрам, Олтинтепа, Қорабулоқ, Сарепан, Қорамурт ва бошқа ўнга яқин шаҳар ва қишлоқларни, шунингдек, Катта жуз уруғларидан Уйсун, Санчкили, Сара, Сергели ва бошқа жойларни бўйсундирди. Шундан уч-тўрт йил кейин Юнусхўжа Улуғ жузга ҳам юриш қилиб, Туркистон ва унинг атрофидан то Чу дарёсигача бўлган майдонни Тошкент ҳукумати тасарруфига олди.

(Мираҳмад Мирхолдор ўғли, «Чимкент тарихи», Чимкент, 1997 йил, 21-бет)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин