Саналар
21.12.2024
Баннер
Савдогарлар юрти
PDF Босма E-mail

1741 йилда Тошкентда бўлган татар савдогари Шубай Арслоновнинг маълумотларидан: «Тошкент шаҳри қалин пахса девор ва зовур билан ўраб олинган. Шаҳар катталиги жиҳатидан Қозонга тенг келади. Унинг ўн икки дарвозаси бор. Бу ерда иморатлар тартибсиз ҳолда, пахса девор билан қурилган. Шаҳарда боғлар ва масжидлар кўп. Катта масжидларда ҳайит кунлари кўпчилик бўлиб намоз ўқилади. Дарвозалар олдида алоҳида хонада миршаб туради. Уларда тўп йўқ, узоққа отадиган милтиқ бор, холос. Бундай милтиқлар Тошкентда ясалади.
Бу вақтларда Хондайлиқ, Хўжакент, Паркент, Заркент, Нушния, Номданак, Қорамурт, Чимкент ва Сайрам Тошкентга қарашли эди. Шаҳарни ўн кишидан иборат Кенгаш бошқарган. Ҳукумат қароргоҳи Кўкча дарвозаси ёнидаги қалъада иш юритади.
Тошкент Бухоро, Самарқанд ва ўлкадаги бошқа шаҳарлардан ташқари Қашқар, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Русия ва бошқа жойлар билан савдо қилади. Тошкентдан Туркистонгача бўлган йўлни юк карвони олти кунда босиб ўтган, Иргиз дарёсидан Уфагача уч кун, Бухорогача ўн кун, Балхгача йигирма уч кун, Бадахшонгача ўн беш кун юрилган».

(Ҳамид Зиёев, «Тарих ўтмиш ва келажак кўзгуси», Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти, 2000 йил, 63-64-бетлар)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин