Саналар
21.12.2024
Баннер
Истибдод фожиалари
PDF Босма E-mail

Ҳиндистон Англиянинг мустамлакаси бўлган кезларда бир куни инглиз аскарлари велосипед ҳайдаб кетаётган инглиз қизига ҳурматсизлик қилишгани учун ерли аҳолидан етти юз кишини ўша ернинг ўзида отиб ташлашди. Кейин вилоят губернатори бутун шаҳар аҳолисини бир неча кун фақат эмаклаб юришга мажбур этди. Ундан нега бундай буйруқ берганини сўрашганида: “Улар Худоларига ишонишади, аммо битта инглиз аёли уларнинг барча илоҳларидан олийдир”, деб жавоб берди.

* * *

Туркистонни босиб олишда жонбозлик кўрсатган рус генерали, Фарғона генерал губернатори М. Скобелев бундай деган экан: “Тўкилган ҳар томчи рус қони учун душманнинг (ўрта осиёликларнинг) қонини дарё қилиб оқизаман” (Мажид Ҳасаний. “Юрт бўйнидаги қилич”, Тошкент, 1977).

* * *

Биринчи жаҳон уруши пайтида Мўсулда (Ироқ) халқ очликдан оғир аҳволда қолиб, ҳар куни қанчалаб инсонлар кўчаларда қийнала-қийнала жон берган ва бунинг олдини олишга ҳеч қандай чора топилмаган.
Энг даҳшатлиси, очликдан ўлган бечора ёш болаларнинг этларини  гўшт дўконларида қўй ва қўзи эти деб сотган ёки ошхоналарда пишириб, халққа едиришдек ваҳшийликка йўл қўйган ўн-ўн икки киши қатл этилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин