Саналар
30.12.2024
Баннер
Николай II ва шоҳ оиласининг фожиали тақдири
PDF Босма E-mail

ЦАРСКОЕ СЕЛОДАГИ БЕШ ОЙЛИК ҚАМОҚДА
(1917 йилнинг март-августи)

Шаҳаншоҳ оиласи Царское Селода 1917 йилнинг августигача қолиб кетади. Бу оила билан ўтказганим беш ой мобайнида мен бизнинг умумий ҳаётимиз кундалигини юргиздим. Одоб юзасидан мен ҳаётимизни бус-бутунича қайта гавдалантиришдан тийиламан. Имкони борича тирикларга тил теккизишдан эҳтиёт бўламан. Шаҳаншоҳнинг ўзи ёки унинг оиласи феъл-атворлари ёхуд шу бир қанча ойлик сурункали азоб-уқубатлар вақтида уларни руҳлантириб турган туйғуларга дахл қилувчи масалалрни ҳам тилга олишдан ўзимни тияман.
Якшанба, 1 апрел. Алексей Николаевич ўзини анча тетик ҳис этар эди. Эрталаб Ҳазрати Олийлари, маликаи олиялари Ольга ва Татьяна ҳамда биз билан қамоқ азобларини бирга баҳам кўрган аъёнлардан бир нечталари келиб жойлашган черковга йўл олдик. Роҳиб ва рус иттифоқдош қўшинлар муваффақиятини тилаб ибодат қила бошлаганида шаҳаншоҳ ва малика тиз чўкишди, барча ҳозир бўлганлар ҳам уларга эргашиб шундай қилдилар.
Бир неча кун аввал Алейсей Николаевия ҳузуридан чиқиб келаётганимда йўлак бўйлаб у ёқдан-бу ёққа кезиниб юрган ўн икки солдатга дуч келдим. Мен уларга яқин бориб нима кераклигини сўрадим.
-Биз валиаҳдни кўрмоқчимиз, - дейишди улар.
-У бетоб, кўриш мумкин эмас.
-Бошқалар-чи?
-Уларнинг ҳам тоблари йўқ.
-Шоҳ-чи, у қаерда?
-Билмадим.
-Сайр қилгани борар эканми?
-Билмадим, менга қаранглар, бу ерда турманглар, бу ерда касаллар бор, шовқин солиш мумкин эмас.
Содатлар бурилишди-да, паст овозда гапирганча оёқ учида юриб чиқиб кетишди. Собиқ шаҳаншоҳни ёмон кўрувчи ёвуз революционерлар ҳақида бизга сўзлаб беришган солдатлар, ажабки, мана шулар эди…
Сешанба, 3 апрел. Керенский бугун саройга биринчи марта келди. У барча хоналарни биттама-битта кўриб чиқди ва бизларни яхши қўриқлашаётганларига шахсан ишонч ҳосил қилиш ниятида соқчиларнинг барча постларини текширди. Кетишдан олдин у шаҳаншоҳ ва малика билан узоқ суҳбатлашди.
Чоршанба, 4 апрел. Алексей Николаевич кеча Керенский ва шаҳаншоҳ билан малика ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни ҳикоя қилиб берди.
Бутун хонадон вакиллари маликаи олияларнинг хоналарига жам бўлган эдилар. Керенский киради-да, «Мен бош прокурор Керенскийман», деб ўзини таништиради. Кейин у ҳамма билан қўл олишади-да, маликага бурилиб дейди: «Англия қироличаси собиқ малика борасидаги янгликлардан хабардор этишни сўраяптилар».
Ҳазрати Олиялари ўзига нисбатан биринчи марта бу тахлит мурожаат қилишаётганидан қип-қизариб кетди. У, ўзимни ёмон сезяпман-у, аммо одатагидек кўнглим хотиржам эмас, деб жавоб беради. Керенский давом этади:
-Мен бошлаган ишимни миридан сиригача куч ва имкониятим етганича ул зоти олияларига етказаман. Петрогардга ҳамма нарса ҳақида хабар етказмоқ имкониятига эга бўлмоғим учун мен ҳаммасини ўз кўзим билан кўрмоқчи, ҳаммасини ўзим текширмоқчиман ва бу биз учун дуруст ҳам бўлади деб ўйлайман.
Сўнг шаҳаншоҳга у билан яккама-якка суҳбатлашиш истаги борлигини айтиб, қўшни хонага марҳамат қилишини сўрайди. Хонага аввал ўзи, орқасидан шаҳаншоҳ киради.
У кетгандан кейин шаҳаншоҳ шундай ҳикоя қилади: Керенский билан холи қолгач, прокурор деди: «Биласизми, мен ўлим жазосини бекор қилиш учун келдим… Кўпчилик дўстларим улар эътиқодлари қурбонларига айланганига қарамай, мен шундай қилмоқдаман».
Гарча Керенский ўзи бунга арзимаса-да, бу билан у ўзининг олифжаноблигини кўз-кўз қилмоқчи, шаҳаншоҳ ҳаётини сақлаб қоляпман деб мақтанмоқчи бўлдимикин?
Сўнгра у бизнинг жўнашимиз борасида оғиз очди ва бу ишни қанча тез қилинса, шунча яхши бўлар эди, деган истакни билдирди. Аммо қандай қилиб ва қаёққа жўнашимиз керак – бу ҳақда унинг ўзи ҳам ҳеч нарса билмас эди ва бу ҳақда чурқ этмасликни илтимос қиларди.
Алейсей Николаевич учун бу жуда қаттиқ зарба эди, боз устига, у ҳозирча уларнинг янги аҳволи борасида ўйлаб кўриши хаёлига ҳам келмаганди. Отасининг топшириқ олаётганини ва хизматкордек қуллуқ қилиб туришини у биринчи кўриши эди.
Маълумот учун кичик бир далил. Керенский саройга шаҳаншоҳ гаражи ҳайдовчиси ҳайдаб келган, шаҳаншоҳга қарашли бўлган автомобилда келганди.
Жума, 6 апрел. Бугун шаҳаншоҳ менга, газета ўқиётиб қаттиқ қайғуга ботдим, деб айтди. Қўшинда парокандалик, на буйруққа бўйсуниш бор, на тартиб-интизом қолган. Зобитлар изларидан тушган жосус солдатлардан юрак олдириб қўйишган. Кўриниб турибдики, у жуда яхши кўрадиган қўшиннинг парокандаликка юз тутиши шаҳаншоҳни қаттиқ изтиробга солган.
Якшанба, 8 апрел. Тушликдан кейин Керенский шаҳаншоҳга уни маликадан ажратишга мажбурлигини, у алоҳида туриши кераклигини ва малика билан фақат тушлик вақтидагина кўриша олишини, шунда ҳам улар ўртасидаги суҳбат фақат ва фақат рус тилида бўлиши шартлигини маълум қилди. Чойни ҳам бирга ичишлари мумкин, аммо зобит уларнинг бошида туради, чунки хизматкорларга кириш ман этилади.
Бир мунча муддатдан кейин малика қаттиқ ҳаяжонга тушган ҳолда менинг олдимга келиб шундай дейди: «Ҳукмдор билан бу тариқа муомала қилиш — ахир бу пасткашлик-ку, ахир ҳукмдор ўзини қурбон қилди, фуқаролар урушининг олдини олиш учун тахтдан воз кечди… Бу қандай бемаънилик, қандай разолат! Шаҳаншоҳ ўзи туфайлидан лоақал битта рус фуқаросининг қони тўкилмаслигини хоҳлаб эди-ку. Агар Россия фаровонлиги учун хизмат қилишига амин бўлса, у ҳар доим ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр эди. Сўнг бирпас сукут сақлаб, қўшиб қўйди: «Ҳа, бошимизда ҳали бу аламли кунларни ҳам кўриш бор экан-да».
Душанба, 9 апрел. Кейин билдимки, Керенский даставвал маликани алоҳида сақламоқчи бўлган экан, бироқ унга бемор болалари билан онани бир-биридан жудо қилиш инсофдан эмаслигини тушунтиришибди ва шундан кейин у бу чорани шаҳаншоҳга нисбатан қўллабди.
Муборак Жума, 13 апрел. Кечқурун бутун оила ибодат қилади.
Шанба, 14 апрел. Эрталаб соат тўққиз яримда тушлик ва Қутлуғ Сирлар ибодатини ўтказдик. Кечаси соат ўн бирда ҳаммалари рўза тутишга тўпланишди. Сарой кеменданти ва Керенскийнинг дўсти полковник Коровиченко ҳам ҳозир бўлди, бундан ташқари уч нафар қўриқчи зобит бор эди.
Ибодат соат иккида тугайди, шундан сўнг одатдагидек бир-бирларини табриклаш учун ҳамма кутубхонага келади. Рус таомилига биноан шаҳаншоҳ бирча эркаклар — шу жумладан, унинг қошида қолган комендант ва қўриқчи зобит билан чўқинади. Комендант ва қўриқчи зобит гўзал хулқи одобдан ҳаяжонга тушганини яшира олмайди.
Сўнг ҳамма оғиз очишга доира стол атрофида ўтиради. Ҳазрати Олий ва Ҳазрпати Олиялари бир-бирига рўпарама-рўпара жойлашишади. Икки зобитни қўшиб ҳисоблаганда бизлар жами ўн етти нафар одам эдик.  Маликаи олиялари Ольга ва Мария шунингдек, Алексей Николаевич йўқ эдилар. Бошда ҳукм сурган жонланиш тез ғойиб бўлади ва суҳбатлар тинади. Айниқса малика қаттиқ сукутда эди. Бу қайғуданмикин ё толиқишданмикин?
Якшанба, 15 апрел. Биз Алексей Николаевич билан биринчи марта айвонга чиқамиз. Ажойиб баҳор куни.
Кечқурун соат еттида юқоридаги болалар хонасида ибодат қилинади. Биздан фақат ўн беш нафар одам иштирок этади. Коҳин Муваққат ҳукумат учун дуолар ўқиганида шаҳаншоҳнинг жуда тақводорлик билан чўқинганига эътибор қилдим.
Эртасига об-ҳаво ҳаддан ташқари ажойиб бўлди. Биз боққа чиқдик, у ерда зобитлар, қўриқчилар ва соқчилар ҳамроҳлигида сайр этишимизга рухсат берилганди.
Бир оз баданларимизни чиниқтириб олишимиз учун биз эрмакка баъзи ишларни бажарамиз, қўлтиқдаги дамбаларни муздан тозалаймиз. Бизнинг ишлашимизни томоша қилиш учун ҳаял ўтмай боғ деворлари ёқалаб солдатлар ва фуқаролар оломони тўпланади. Бирмунча муддатдан кейин қўриқчи зобит шаҳанщоҳга яқин борди-да, Царскосельский гарнизони коменданти ҳозиргина хабар йўллаганини, низоли намойиш ўтказилиши ёки ҳатто шаҳаншоҳ хонадонига қарши суиқасд уюштирилишидан хавотирланаётганини, шу боис бизлар ҳозирги турган жойимизни тарк этишимиз лозимлигини айтди. Бунга жавобан шаҳаншоҳ, мен ҳеч нарсадан хавотирланаётганим йўқ ва бу софдил одамлардан заррача хижолат бўлаётганим ҳам йўқ, дея жавоб қайтарди.
Чоршанба, 18 апрел. Ҳар гал чиқибкелганимизда бизларни найзали милтиқ тутган бир неча солдат зобит буйруғи остида қуршаб олади ва қадам-бақадам ортимиздан кузатиб юришади. Қўриқчилар орасида ўзимизни бамисоли қаторга қилинган маҳбуслардек ҳис этамиз. Ҳар куни йўриқномалар ўзгариб туради, ёки эҳтимол, зобитлар уларни ўз билганларича талқин этадилар!
Бугун тушликдан кейинги сайрдан сўнг биз саройга келганимизда эшик тагидаги соқчи шаҳаншоҳни тўхтатди-да, унга: «Полковник, йўл йўқ», деди.
Шунда бизга ҳамроҳлик қилаётган зобит аралашишга мажбур бўлди. Шаҳаншоҳ отасини аллақандай солдат тўхтатганини кўриб, Алексей Николаевия чўғдай қизариб кетди.
Жума, 20 апрел. Биз энди кунда икки марта сайр этар эдик: эрталаб, соат ўн бирдан ўн иккигача ва тушликдан кейин соат бешгача. Барчамиз яримдоира танобий уйга тўпланамиз-да, қўриқчилар бошлиғининг боққа олиб чиқадиган эшикни очишини кутиб турамиз. Кейин биз чиқамиз. Қоровул зобит ва солдатлар изимиздан юриб келишади-да, биз ишлайдиган жойни қуршаб олишади. Малика ва маликаи олиялари Ольга ва Мария ҳозирча чиқишгани йўқ.
Якшанба, 22 апрел. Қўлтиққа бориш тақиқлаб қўйилди. Биз сарой олдидан жилмаслигимиз ва бизга кўрсатлиган майдондан бир қадам ташқарига босиб ўтмаслигимиз керак. Узоқдан бизни кўрмоқни истаган бир неча юз нафар қизиқувчан одамлар тўдасини кўрамиз.
Чоршанба, 25 апрел. Керенский саройга келди. Бундан фойдаланиб доктор Боткин Керенскийдан болаларнинг тоби йўқлигини баҳона қилиб, шоҳ хонадонини Ливадияга жўнатиш имконияти бор ёки йўқлигини сўради. Керенский, бунинг ҳозир асло имконияти йўқ, деб жавоб берди. Кейин у Ҳазрати Олийлари ва Ҳазрати Олиялари ҳузурига йўл олди ва у ерда узоқ қолиб кетди. Керенский энди шаҳаншоҳ билан илгаригидек муомала қилмаётган ва овозидан судья оҳанги келаётган эди. Мен шу нарсага аминманки, у шаҳаншоҳнинг асли қанақалигини ва ахлоқу одобда ўзидан неча баробар устун туришини тушуна бошлаган эди. Шаҳаншоҳни яқиндан билган кишиларнинг барчаси буни эътироф этар эди. Керенский матбуотнинг шаҳаншоҳга ва айниқса маликага қарши ташвиқотига чек қўйиш ниятида унга мурожаат қилди. Бу барча бўҳтонлар оловга ёғ сепар эди, холос. Маҳбусларга нисбатан масъулиятни у ўз заммасига олгандек эди. Дарвоқе, бизнинг чет элга кетишимиз хусусида бир оғиз ҳам гап бўлмаётган эди. Бу унинг заифлигидан нишона эди.
Якшанба, 29 апрел. Кечқурун Жаноби Олийлари ва Олиялари билан Алексей Николаевичнинг машғулотларига тааллуқли узоқдан-узоқ суҳбат бўлди. Бу мушкул аҳволдан чиқиб кетиш чорасини топиш керак эди, чунки бизда энди бошқа ўқитувчи йўқ эди. Шаҳаншоҳ тарих ва жуғрофиядан, малика – Дин ақойидларидан дарс беришни зиммаларига олишди. Қоган фанларни қуйидаги шахслар ўзаро бўлишиб олишди: баронесса Буксгевден (инглиз тили), m-Iee Шнейдер (арифметика), доктор Боткин (рус тили) ва мен.
Душанба, 30 апрел. Бугун эрталаб шаҳаншоҳ мен билан кўришиб туриб, қуйидаги сўзлар билан саломлашди: «Салом, азиз ҳамкасбим». У Алексей Николаевичга дастлабки сабоқни бергани кетаётган эди. У ўша-ўша хотиржам, ўша-ўша ғамхўр эди – унинг бадқисмат тақдирига ҳамдард бўлганларга жонини фидо қилгудек, У биз учун намуна ва бардамлик тимсоли эди.
Мен Татьяна Николаевнага ота-оналари ўқишсин деб Огюст Говен 1917 йил 18 мартда ёзган Dibats даги мақолани бердим.
Биздаги тартиб-қоидалар тобора қаттиқроқ бўлиб бораётгани сезили турарди.
Сешанба, 1 май. Россияда Биринчи майни илк бора байрам қилашяпти. Қулоғимизга карнайлар овози чалинади ва боғ девори ёқалаб намойишчиларнинг узун сафи ўтиб бораётганини кўрамиз.
Бугун кечқурун шаҳаншоҳ менга Dibats журналидан олинган мақолани қайтариб берди, унда шаҳаншоҳнинг тахтдан воз кечгани ҳақида сўз юритиларди. У менга ўзи ва малика бу мақолани мамнуният билан ўқишганини сўзлади, мақолада шаҳаншоҳга нисбатан одилона сўзлар айтилган ва мақола руҳи инглиз журналалри руҳига бутунлай қарама-қарши бўлибди.
Пайшанба, 3 май. Шаҳаншоҳ кечқурун менга сўнгги кунлардаги хабарлар ғоятда аҳмоқона тус олганини айтди. Фаықулодда партиялар Франция ва Англиянинг тинчликни «аннексия ва контрибуцияларсиз» эътироф этишини талаб қилмоқда эдилар. Ҳарбий қочоқлик тобора авж олмоқда ва армиянинг тинкаси қуриб бормоқда. Муваққат ҳукумат урушни давом этиришга кучи етармикан?
Шаҳаншоҳ воқеаларни зўр қизиқиш билан кузатиб борарди. У ташвишланар, аммо мамлакат ҳали ўзини ўнглаб олишига ва садоқатли иттифоқдош бўлиб қолишига умид қиларди.
Якшанба, 13 май. Мана, икки кундурки, боғ кўлобларида полизлик ер очиш билан оворамиз. Чим ўйиб, унинг бўлакларини замбилда элтиб, бир жойга тахлар эдик. Барчамиз ишлардик: шоҳ хонадони, биз ва бирмунча вақтгача биз билан бирга чиқиб турган хизматкорлар. Бизга яна ёрдам бергани қўриқчилардан бир нечта солдат ҳам келди.
Сўнгги вақтларда шаҳаншоҳнинг авзойи ғоят ташвишли кўриниш олганди. Сайрдан қайтаётиб, у менга деди:
-Рузский истеъфога чиққанга ўхшайди. У ҳужумга ўтишни илтимос қилибди (энди буюришмаётганди) – солдат қўмиталари рухсат бермабди. Агар бу тўғри бўлса, ҳаммаси тамом бўлди деяверинг… Қандай шармандалик. Ҳимоялан, аммо ҳужумга ўтма – бу ўз жонига суиқасд қилиш билан баробар-ку. Биз иттифоқдошларнинг янчилиб кетишларига йўл қўйиб беряпмиз, кейин бизга ҳам навбат келади.
Душанба, 14 май. Кечаги суҳбатимизга қайтар экан, шаҳаншоҳ қўшиб қўйди: «Бизда муболаға қилишни яхши кўришлари бир оз умид пайдо қилади. Фронтда армия ҳозир гапиришаётган аҳволга туши қолганига сира ишонгим келмайди. У атиги икки ой ичида бу қадар парокандаликка учраши мумкин эмас-ку».         
Пайшанба, 17 май. Ҳн беш кун давом этган оғир ҳукумат бўҳронидан халос бўлишаётгандек туюлмоқда. Петрограддан анча кўнгилга таскин берувчи хабарлар олинмоқда. Солдат ва ишчилардан бир неча вакил кирган янги Министрлар Совети, э5тимол, ўз ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлар. Шундай бўлса-да, бошбошдоқлик кенг қулоч ёймоқда.
Шанба, 19 май. Шаҳаншоҳнинг туғилган куни (қирқ тўққиз ёш). Зиёфат ва қутловлар.
Якшанба, 27 май. Анчадан бери бизни ўтиндан қисиб қўйишган ва уйларимиз муздек. Наришкина хоним (Саройнинг стат-дамаси) оғриб 3олди ва уни бугун олиб кетишди, чунки унинг касалига яхши қарашмаса бўлмасди, бундай шароит эса бу ерда йўқ эди. У биз билан ажрашишига тўғри келаётганидан қаттиқ изтироб чекарди. Энди унга қайтиб келишга рухсат беришмаслигини у биларди.
Шанба, 2 июн. Биз ҳар куни полизимизда ишлаймиз ва шалма-галдан қатнаб бочкада сув ташиб, экинни суғорамиз.
Якшанба, 10 июн. Бир неча кун олдин болалар уларнинг оролчасида ўйнашди. (Кўлчанинг ўртасидаги сунъий оролча.) Алексей Николаевич жонидан ортиқ кўрадиган ихчамгина милтиқчаси билан андармон, бу милтиқчани шаҳзода болалигида отасидан олган эди. Бир зобит бизга яқин келиб, менга солдатлар шаҳзодадан милтиғини олиб қўйишга қарор қилишганини ва ҳозир улар ўз қарорларини бажаришга келишаётганини айтди. Буни эшитиб Алексей Николаевич милтиғини қўйди-да, биздан бир неча метрлар нарида чимзорда ўтирган онаси қошига борди. Бир дақиқа ўтиб навбатчи зобит икки солдат билан келди-да, милтиқни ҳақиқий эмас, ўйингчоқ эканини ушунтиришга ҳаракат қилдим. ҳаракатим беҳуда кетди – солдатлар милтиқни олишди. Алексей Николаевич йиғлай бошлади. Онаси солдатларга тушунтиришга яна бир уриниб кўринг, деб илтимос қилди, бироқ иккинчи уринишим биринчисидан ҳам муваффаққиятсизроқ чиқди ва солдатлар ўлжа билан у ердан узоқлашишди.
Ярим соатдан кейин навбатчи зобит мени бир четга олиб борди-да, шаҳзодага айтиб қўйинг, хафа бўлмасин, биз шундай қилмасак бўлмасди, деди. Солдатларни бундай қилмасликка кўндириш йўлини ўйлаб, унинг ўзи улар билан келишни мақбул деб топибди, акс ҳолда солдатлар милтиқни олишда бирон-бир қўполлик ишлатишлари ҳеч гап эмас.
Воқеадан хабар топган полковник Кобилинский норзилик билдирди ва мўъжазгина милтиқчани бўлакларга бўлиб, уни фақат хона ичида ўйнаш шарти билан Алексей Николаевичга қайтариб олиб келди.
Жума, 15 июн. Полиз ишларини тугатганимизга бир неча кун бўлди, полиз қулинг ўргилсин чиққан эди. Истаган сабзавотимиз ва беш юз бош карамимиз бор. Ҳз навбатида хизматкорлар боғнинг нариги томонида полиз очишганди, у ерда улар ўзларига ёққан нарсани етиштирар эдилар. Шаҳаншоҳ билан биргаликда биз уларга ёрдам бергани бордик.
Бўш вақтимизни тўлдириш учун, боғда ишларимизни тугатгач, биз боғдаги қуриган дарахтларни қирқишга рухсат сўраб олдик. Шу тариқа биз бир жойдан бошқа жойга кўчиб юрар, биз билан бирга ўтириб-турадиган қўриқчилар сири изимиздан қолмасди. Биз ажабтовур ўрмончи чиқиб қолдик ва келаси йилги қиш учун захирани жамлаб олдик.
Жума, 22 июн. Касалликдан кейин ҳазарати олияларнинг сочлари кўплаб тўкила бошлади, шундан сўнг уларнинг сочларини устарада тақир қилиб олиб ташлашди. Улар боққа чиққанларида бошларининг ҳе чбир жойи кўринмайдиган қилиб, шляпани бостириб кийиб олар эдилар.
Мен уларни сувратга олган вақтимда Ольга Николаевнанинг ишораси билан қизлар тезгина шляпаларини бошларидан олдилар. Мен, ундай қилманглар, дедим, бироқ улар ўзларининг бундай қиёфаларинию ота-оналарининг ҳайрат ва норозиликларини бир кўриб қўйиш ниятида эканликларини айтиб, сўзимга кирмадилар. Нима бўлганда ҳам улар вақти-вақти билан  ҳазил қилишар, бу уларнинг дуркун ёшлигига жуда ярашиб турар эди.
Якшанба, 24 июн. Бир-биридан заррача фарқ қилмайдиган кунлар дарслар ва сайрларда ўтиб борарди. Бугун шаҳаншоҳ менга бир воқеани сўзлаб берди, у анча кулгили бўлиб, ҳибсдалигимиздаги бирхилликка ранг киритгандай бўлди.
Кеча кечқурун шаҳаншоҳ қизил таноби уйда маликага ва маликаи олияларга овоз чиқариб китоб ўқиб берди. Шу топ соат ўн бирда қош-қовоғи ослиб хизматкор кириб келди ва қўриқчилар коменданти зудлик шаҳаншоҳга рўпара бўлажагини маълум қилди. Петроградда бирон воқеа содир бўлган деб ўйлаб — Муваққат ҳукуматга қарши большевикларнинг қуролли қўзғалонлари кутилаётганди — шаҳаншоҳ комендантни ичкарига киритинг, деб буйруқ берди.
Икки унтер-зобит ҳамроҳлигида зобить кириб келди ва мени боғдан туриб шоҳ хонадони жойлашган хонада қизл ва яшил сигналларни кўрган соқчи чақирди, деди. ҳамма ҳайрон. ғанақа сигналлар? Бу нимани англатади? Малика ва маликаи олиялари қаттиқ ҳаяжонга тушишди. Сўнг зобит нафасни бўғувчи жазирамага қарамасдан пардаларни зич ёпиб қўйишни буюрди-да, чиқиб кетди. Шу аснода ҳамроҳ бўлиб келган унтер-зобитлардан бири олдинга чиқди ва бу сирни изоҳлашга тушди. Маликаи олия Анастасия Николаевна дераза олдида иш тикиб ўтириб, у-бу нарсани олгани дам-бадам эгилар, шаҳаншоҳ олдида турган яшил ва қизил қалпоқли иккита чироқнинг гшоҳ унисини, гоҳ бунисини гавдаси билан тўсиб қўймоқда эди. Бундан ҳафсаласи пир бўлган зобит у ердан кетди.
Душанба, 2 июл. Тарнополь йўналишида ҳужум  бошланганини ва у муваффақиятли ривожлана.тганидан дарак топдик.
Сешанба, 3 июл. Афтидан катта ғалабадан дарак берувчи муваффақиятл и ҳарбий ҳаракатларга бағишлаб ибодат қилдик. Шаҳаншоҳ қувноқ кайфиятда Алексей Николаевичга оқшом рўзномаларини олиб келади ва энг муҳим хабарларни ўқиб беради.
Пайшанба, 12 июл. Фронтдан кўнгилсиз хабарлар олинган. Бошида муваффақиятли бошланган ҳужум руслар учун фойдасиз томонга бурилган.
Якшанба, 15 июл. ҳибсимизда ҳеч қандай янгилик йўқ. Сайр бирдан-бир эрмагимиз бўлиб қолган. Жуда иссиқ паллалар бошланди ва мана, неча кундирки, Алексей Николаевич болалар оролчасини қуршаб олган қўлтиқда чўмилади. Бу унга олам-олам завқ бағишларди.
Чоршанба, 25 июл. Муваффақиятсизликлар доираси кенгайгандан кенгайиб борарди. Чекиниш эҳтимоли юзага келмоқда ва бу шаҳаншоҳга кучли таъсир кўрсатмоқда эди.
Пайшанба, 9 август. Муваққат ҳукумат шоҳ хонадонини кҳчиришга қарор қилганидан дарак топдим. ғаерга бориш сир тутилмоқда эди. Барчамиз бу ғрим бўлади деган умиддамиз.
Шанба, 11 август. Бизга иссиқ кийимларингизни ғамлаб олингиз, деб хабар қилишди. Бизни жанубга жўнатма.тгани кундай равшан эди. Тарвузимиз қўлтиғимиздан тушди.
Якшанба, 12 август. (эски услубда 30 июл). Алексей Николаевичнинг туғилган куни (13 ёш). Маликанинг илтимоси билан зиёфат ўтказиш учун Знаменский черковидан Биби Марямнинг ажойиб сувратларини келтиришди. Эртага жўнаб кетишимиз керак. Полковник Кобилинский менга ўта махфий қилиб, бизни Тобольскка жўнатиша.тганини айтди.
Душанба, 13 август. Хабар беришларича, биз ярим тунда тайёр бўлишимиз керак экан. Поезд тунги бирда қўзғаларкан. Сўнгги тайёргарликлар. Болалар оролчаси, полиз ва ҳоказолар билан охирги марта хайрлашамиз. Соат бирга яқин барчамиз юклар ғарам қилиб қўйилган ярим доира таноби уйга тўпланамиз. Бироқ княз Михаил Керенский билан кириб келди ва жўнашдан олдин уксини яна кўрганидан ғоят мамнун шаҳаншоҳ билан мулоқотда бўлди.
Биз кетадиган поезд ҳали келмагна эди, афтидан, петроградлик темирйўлчилар билан қандайдир англашилмовчлик содир бўлган, улар поезд шоҳ хонадонига мўлжалланганини билиб қолишган бўлса керак. Бир соат вақтнинг ўтиши бир йилдан ҳам қийин бўлиб кетган эди. Жўнаб кета олармикинмиз? Шубҳа ичимизни тирнайди. (Бу воқеа ҳукуматнинг ожизлигини кўрсатарди.) Ниҳоят, соат бешларда бизга ҳамма нарса шай эканлигини хабар қилишади. Бизлар билан бирга кета олмайдиган ҳибсдошларимиз билан хайр-хўшлашамиз.
Кўплаб хотираларимиз билан боғлиқ Царское Селони тарк этишни ўйласам, юрагим бир тутам бўлиб кетади ва қаерга боришимиз номаълум бўлган бу жўнашимиздан чуқур ғамга ботмоқда эдик. Автомобиллар боғдан чиқиши ҳамон бизни суворийлар дастаси қуршаб олди, у бизни кичик Александровский вокзалигача кузатиб қўйди. Бу ерда биз шинам вагонларга жойлашдик. Ярим соатдан кейин поезд аста қўзғалди. Соат ўн дақиқаси кам олти эди.

Тобольскдаги маҳбуслик вақтимиз
(1917 йил август-декабр)

Шаҳаншоҳ хонадонини кўчиришга Министрлар Советини нима мажбур қилди? Бунга жавоб бериш қийин. Керенский жўнаш ҳақида эълон қилганида у бу жуда зарурий иш, Муваққат ҳукумат большевикларларга қарши зудлик билан чоралар кўришга қарор қилган, деди. Талотўп ва қуролли тўқнашувлар бошланиши керак бўлиб, бунда биринчи галда шоҳ хонадони қурбон бўлиши мумкин экан.
Муваққат ҳукумат шоҳ хонадонини воқеалардан холироқ ва хавфсизроқ жойга яширишни ўзининг бурчи деб билибди. Бошқа томондан, буни армияда шаҳаншоҳ фойдасига бўлган ҳаракатдан ташвишланган партиялар олдида ожизлик деб баҳолаш мумкин, улар шоҳни Сибирга сургун қилишни талаб қилар эдилар. Нима бўлганда ҳам шоҳ хонадонининг Царское Селодан Тобольскка кўчирилиши қулай шароитларда ва кўнгилсиз тасодифларсиз амалга оширилди. 14 август соат олтида жўнаб кетиб, биз Тобольск темир йўл станциясига энг яқин Тюменгача етиб бордик ва яна бир неча соатдан кейин “Русь” пароходига жойлашдик.
Эртасига биз Распутиннинг қадрдон қишлоғи .нидан ўтдик ва пароход палубасида тўпланган шоҳ оиласи қариянинг кулбалар орасида кўзга яққол ташланиб турган уйини кўришга муяссар бўлдик. Бу ҳол шоҳ хонадонига унчалик таъсир қилмади, чунки буни Распутин олдин башорат қилганди. Вазиятнинг тасодифий мос келиши унинг пайғамбарона сўзларини яна бир карра тасдиқлади.
19 август куни қиём чоғида биз кутилмаганда дарёнинг муюлишларидан бирида Тоболск узра савлат тўкиб турган Кремлнинг кунгурадор кўланкасини кўрдик ва бирмунча вақтдан сўнг манзилга етиб бордик.
Биз жойлашишимиз керак бўлган уй ҳали тайёр қилиб қўйилмаган экан ва бир неча кунгача келган пароходимизда туришга мажбур бўлдик. 26 августдагина янги қароргоҳимизга жойлашдик.
Шоҳ хонадони кенг-ковул ва серҳашам губернатор уйининг бутун биринчи қаватини эгаллади. Аъёнлар кўчанниг нариги томонида, деярли губернатор уйининг рўпарасида жойлашган, тобольсклик бой тижоратчи Корнилов уйини эгаллади.
ғўриқчилар Царское Селодан биз билан бирга келган олдинги подшоҳлик ўқчи полклари солдатларидан иборат эди. Улар меҳрибон инсон, ўзи кўз-қулоқ бўлиб турадиган шахсларга самимий хайрихоҳ полковник Кобилинский командасида турардилар. Полковник қўл остидагиларнинг оғирини енгил қилиш учун ҳеч кучини аямасди.
Аввалига ҳибсга келганимиздаги шароитлар худди Царское Селодагидек эди. Бизлар ҳеч нарсадан зориқмаётгандик. Фақат шаҳаншоҳ билан болалари жой танглигидан озор чекишаётганди. Бундоқ олиб қараганда, сайр учун уларнинг ихти.рида биргина полиз, кафтдеккина ҳовли бор эди, холос. У жануби-шарқий томондан турар-жой биносини айланиб ўтувчи кенг ва камқатнов кўчага олиб чиқадиган девор билан қуршаб олинганди. Бу кифоя қилмасди, албатта... Бундан ташқари мазкур полиз ва ҳовли солдатларга кафтдагидек кўриниб турарди. Уларнинг казармаси бизга атаб қўйилган бутун ҳудуд устидан ҳукмронлик қиларди. Аксинча, шоҳ ақориблари ва мулозимлар Царское Селодагидан кўра бу ерда кўпроқ эркинликдан фойдаланишарди, ҳеч бўлмаганда дастлабки вақтларда шаҳарга ёки яқин–атрофдаги жойларга бемалол бориб-келиб туришарди.
Сентябрда Тобольскка Керенский юборган комиссар Панкратов келди. У билан бирга илгари Панкратовга қўшиб сургун қилинган ёрдамчиси Никольский ҳам келди. Панкратов анча ўқимишли, юмшоқ табиатли, мурид-мутаассиб одам эди. У шаҳаншоҳда яхши таассурот қолдирган, кейин эса болажонлигини намо.н қилганди. Никольский эса ғирт тўнка эди, қилган ҳар бир иши одамнинг ғашига тегмай қолмасди. Дун.қараши тор ва қайсар бу одам худонинг берган куни бир қилиқ ўйлаб чиқарарди. Бу ерга келиши биланоқ полковник Кобилинскийдан бизларни сувратга олишни талаб қила бошлади. Бу ғирт ортиқча даҳмаза, чунки ҳамма солдатлар бизни билади, деб Кобилинский Никольскийни ниятидан қайтармоқчи бўларди. Дарҳақиқат, булар бизни Царское Селода қўриқлаган солдатлар эди. Бунга жавобан Никольский деди: ёБир вақтлар улар бизни шундай қилишга мажбур этар эдилар – энди навбат уларга”. Унинг айтганини қилишга тўғри келди ва шу аснодан бошлаб сувратли ва қайд рақами бўлган маҳбуслик варақчасига эга бўлдик.
Ибодат аввалига уйда, биринчи қаватнинг катта танобийсида бўлар эди. Благовешчание черкови раҳнамоси ўзининг диакони ва тўрт роҳибаси билан ибодат қилганги келиб туришга рухсат олишди. Бироқ бу ерда меҳроб бўлмаганидан ибодат чала-ярим адо этиларди. Бу шоҳ оиласи учун катта йўқотиш эди. Ниҳоят 21 сентябрда, Богородица Рождествоси байрами муносабати билан маҳбусларга биринчи марта черковга боришга рухсат берилди, бундан уларнинг бошлари осмонга етди аммо бу хурсандчилик ҳар доим ҳам бўлавермасди. Шу кунларда жуда эрта турардик ва ҳамма ҳовлига тўплангач, мўъжазгина эшикчадан чиқардик-да, икки қатор саф тортган солдатлар орасидан юриб, жамоатчилик боғига ўтардик. Биз фақат эрталабки ибодатларда иштирок этардик, бир нечат шам ғира-шира ёритиб турган бу черковда деярли биздан бошқа ҳеч ким бўлмасди, унга бошқа одамлар кириши қатъиян ман этилганди. Черковга бориш ёки қайтиш йўлида ҳазрати Олийлари ўтаётганда чўқиниб ёки тиз чўкиб турган одамларга тез-тез кўзим тушар эди. Умуман Тобольск аҳолиси шоҳ хонадонига хайрихоҳликни йўқотмаган эди ва бизнинг қўриқчиларимиз уларнинг деразалар олдида тўхташларига ёки шоҳ хонадони жойлашган уй олдидан ўтаётганда чўқинишларига йўл қўймаслик учун узлуксиз равишда чоралар кўриши керак бўларди.
Шундай қилиб, ҳаётимиз аста-секин изга тушиб бораверди ва кучимизни йиғиб, биз шаҳзода ва икки маликаи олия машғулотларни давом эттиришга киришдик. Сабоқлар эрталаб соат тўққизда бошланиб, ўн бирда, тушки сайр бошланишидан олдин тугарди. Сайрда шаҳаншоҳ ҳар доим иштирок этар эди. Синф хонаси йўқлигидан машғулотлар биринчи қаватдаги катта танобий хонада – Алексей Николаевичнинг хонасида ёки менинг хонамда ўтарди. Соат бирда нонуштага тўпланардик. Бироқ малика ўзини носоғлом ҳис қилган пайтларда у нонуштани ҳам, тушликни ҳам Алексей Николаевич билан бирга қиларди. Соат иккиларга яқин биз яна чиқардик ва соат тўртгача сайр қилар .ки ўйнар эдик. Шаҳаншоҳ жисмоний машқлар камчиллигидан қаттиқ изтироб чекмоқда эди. У Кобилинскийга шу ҳақда шикоят қилганида, у қарағай ғўлалари топиб келди, арра ва болталар сотиб олди ва биз ошхона ва печкаларга зарур бўладиган ўтин тайёрлашга киришиб кетдик. Бу Тобольскдаги тутқунлик пайтимизда очиқ ҳаводаги энг яхши эрмакларимиздан бири бўлиб қолди, маликаи олиялари ҳам бу янги спорт турига жон-жон деб бош қўшишди. Чойдан кейин машғулотлар қайтадан бошланар ва соат олтида ниҳоясига етарди. Тушлик бир соат ўтгандан кейин бўлар, ундан сўнг эса қаҳвахўрлик қилгани юқорига, катта танобий хонага чиқиб кетардик. Барчамизни шаҳаншоҳ хонадони билан бирга бўлишга таклиф этишарди ва кўп ўтмай бу ҳол аксариятимиз учун одат тусига кириб қолди. Тутқунликдаги якранглигимизни хилма-хил қилиш учун одат ўйинлар ўйнар ва янги-янги эрмаклар топишга ҳаракат қилар эдик. ғаттиқ совуқлар бошланиши билан катта танобий хона ҳувиллаб қолди ва биз ҳазрати Олияларининг хос хоналари бўлиб хизмат қилувчи қўшни хонадан паноҳ топдик – бу ушбу бинодаги шинам жиҳозланган ягона хона эди. Шаҳаншоҳ кўпинча овоз чиқариб ўқир, бу пайтда маликаи олиялари иш тика.тган ё бизлар билан ўйнаётган бўлишарди. Малика одатдагидек генерал Татишчев билан бир-икки қўл қарта ўйнарди ва кейин ўз навбатида юмушга тутинар ёки ўзининг катига бориб чўзиларди. Манна шундай тинч муҳитда биз қишнинг узоқ ялдо кечаларини ўтказар эканмиз, бу бепо.н олис Сибир қўйнида ўзимизни дилгир ҳис этар эдик. Тобольскадаги тутқинлик вақтимизда биз йўқотган энг катта нарса — бу янгиликлардан мутлақо бехабар қолаётганимиз эди. Хатлар бизгача аҳён-аҳёгнда ва жуда кеч келиб етар эди. Журналларга келсак, биз яроқсиз маҳаллий варақа билан қаноатланишга мажбур бўлардик, у паст навли қоғозда чоп этилиб, ичидаги гаплар бир неча кун аввалги, эски телеграммалардан иборат бўлар эди ва улар ҳам ўзгартирилиб, қисқартирилиб босиларди. Бироқ шаҳаншоҳ Россияда содир бўла.тган воқеаларни надомат билан кузатиб борарди. У мамлакатнинг ҳалокат сари кета.тганини тушуниб турарди. Генерал Корнилов большевикларнинг тобора таҳдилироқ бўлиб бораётган ташвиқотига барҳам бериш учун Керенскийга Петроградни босиб олишни таклиф қилганда унинг дилида умид учқуни йилт этганди. Муваққат ҳукумат жон сақлашнинг бу сўнгги имкониятини рад этганида шаҳаншоҳ қайғусининг чеки бўлмади. Бу, унинг билишича, хавф солиб кела.тган ҳалокатдан қутулишнинг ягона воситаси эди, ҳар қалай. Ҳшанда шаҳаншоҳнинг тахтдан воз кечиб чакки қилган эканман дея ёзғурганини биринчи марта эшитдим. У бир нарсага умид қилиб шундай қарорга келганди, яъни унинг дастидан ҳатто битта руснинг қони тўкилишини истамаганди. Энди тахтдан воз кечиши ҳеч қандай наф бермаганини ва фақат ватанининг иқболини назарда тутган бўлса-да, ҳақиқатда эса тахтдан кетиши билан унга зарар етказганидан шаҳаншоҳ қаттиқ изтироб чекмоқда эди. Бу фикр уни кўпинча таъқиб қилган бўлиши ва кейинчалик зўр руҳий изтироблар чекишига сабаб бўлган бўлиши керак.
Ноябрнинг ўрталарида Муваққат ҳукуматнинг ағдарилганини ва большевиклар ҳокимиятни қўлга олганини билдик. Бу ҳол ҳаётимизда бевосита ўз аксини топмади ва бир неча ой ўтгандан кейингина биз билан шуғулланаётганининг гувоҳи бўлдик.
ҳафталар ўтаверди, бизгача етиб кела.тган янгилклар эса тобора ҳунуклашиб борарди. Нима бўлганда ҳам воқеаларни кузатиш ва улар аҳамиятини аниқлаш ғоят мушкул эди, чунки биздаги маълумотлар на воқеалар сабабини тушунишга, на улар оқибатини аниқлашга имкон берарди.
Бугун ташқи оламдан шу қадар узоқ ва шу қадар узилиб қолган эдикки, қўяверинг! Борди-ю, Россияда нималар бўлаётганини билиш имкониятини топганимизда ҳам, аммо Европа борасида биз ҳеч нима билмас эдик.
Бу орада большевиклар доктриналари бизни қўриқлаётган ва шу пайтгача қайта ташкил этишга анча яхши қаршилик кўрсатиб келган отрядда қайта ташкиллаштириш ишларини бошлаб юборганди. У турли унсурлардан иборат эди: 1- ва 4-полк солдатларининг кўпчилиги шоҳ хонадони, айниқса болаларга жуда хайрихоҳ эди. Маликаи олифлари худди ўзлари каби ўзини ўтмиш билан боғлиқдай ҳис қилиб юрган бу одамларга мафтункор соддалик билан мурожаат қилар эдилар. Улар солдатларнинг оилалари, қишлоқлари ёки уруш вақтида иштирок этган жанглар ҳақида сўраб-суриштиришар эдилар. Улар учун “валиаҳд” бўлиб қолган Алексей Николаевич ҳам уларнинг хайрихоҳлигидан фойдаланиб қоларди ва солдатлар ҳам унинг кўнглини олишга ҳаракат қилар эдилар. 4-полкдан келган қўриқчиларнинг нуқул ёши катталрадан иборат бир қисми, айниқса шоҳ хонадонига айрича меҳр кўрсатар эди ва бу оқкўнигл кишиларни қоровулликда кўриб, бутун оила аъзолари яйраб кетишарди. Шу кунларда шаҳаншоҳ ва болалар қоровулхонага билдирмай бориб-келиб туришар ва солдатлар билан гурунглашар ёки турли ўйинлар ўйнашарди. Солдатлардан биронтаси қуюшқондан зиғирча чиқмас эди. Бир куни улар комиссар Панкратовнинг остонада тўхтаб кўзойнаги ортидан кутилмаган ҳолни томоша қилиб турганидан роса ҳайратда қолишди. Унинг хўмрайганини кўриб, шаҳаншоҳ унга ичкарига кириб, столга ўтиришга ишора қилди. Бироқ ўзини жуда ноқулай сезган комиссар нималарнидир ғудранди-да, товонларида ўгирилиб чиқиб кетди — у бу ҳолдан бутунлай ўзини йўқотиб қўйганди.
Юқорида эслатиб ўтганимдек, Панкратов мурид, инсонпарварлик тамойиллари қонига сингиб кетган одам эди. У аҳмоқ одам эмасди. Тобольскка келган кунидан бери у солдатларга сабоқ берар, уларни либерал ғоялар билан таништирар ва уларда ватанпарварлик ва фуқаролик бурчи туйғуларини ривожлантиришга ҳаракат қиларди. Аммо унинг барча саъй-ҳаракатлари кейин унинг ўзига қарши бўлиб қолди. Большевикларга тиш-тирноғи билан қарши турган бу одам шунга замин яратиб берди ва нари-берисини ўйлаб ўтирмай уларнинг тегирмонига сув қуйди. Бу ғояларнинг қурбонига айланиши керак бўлганини ҳали қуйироқда кўриб ўтамиз.
2-полк солдатлари дастлабки одимларданоқ ўзларининг инқилобий мойилликларини намоён этдилар ва Царское Селодаёқ улар маҳбусларни кўп қийнаб қўйдилар. Большевикча давлат тўнтариши уларнинг ўзбошимчалик ва сурбетлигини кучайтириб юборди, холос. Улар “солдат қўмитаси” тузишга муваффақ бўлдилар, қўмита бизнинг кун тартибимизга янги чекловлар киритишга ва ўз обрўларини полковник Кобилинский обрўси билан алмаштиришга уриндилар. Бизда уларнинг бемаъниликларини тасдиқловчи далиллар йўқ эмас эди, масалан, баронесса Буксгевден (декабр охириди) келганидаги воқеани олайлик. Хоним биз билан бирга Царское Селода ҳибсда эди, аммо соғлиғи .монлигидан биз билан бирга жўнаёлмаганди. Касали тузалиши ҳамоноқ у маликанинг ёнида бўлиши учун Керенский рухсати билан Тобольскка етиб келди. Солдатлар қўмитаси унинг шоҳ хонадони жойлашган уйга киришини кескин рад этди. Хонимнинг келишини сабрсизлик билан кутаётган шоҳ хонадони учун бу жуда катта зарба бўлди.
Ниҳоят узоқ кутилган Рождество ҳам етиб келди. Маликаи олиялар ва малика неча ҳафтадан бери ишлаб ўз қўллари билан бизлар учун ҳам, барча хизматкорлар учун ҳам совғалар тайёрлашганди. Малика ўзи тўқиган бир нечат юнг фуфайкани улашиб чиқди ва унга содиқ бўлиб қолган одамларга ўз миннатдорчилигини ана шу тариқа ифода этмоқчи бўлди.
24 декабр кун кечки ибодатни адо этиш учун уйимизга руҳоний келди. ҳаммамиз катта танобий хонага тўпландик. Бизга аталган совғалар келтирилганда болалар қандай қувонганини бир кўрсангиз эди! Гўё барчамиз бу катта оиланинг туғишган аъзоларидекмиз. ҳеч нарсани ўйламай, соф дўстлик, қалбларнинг ягоналиги дақиқаларидан баҳраманд бўлиш учун вақтинчалик ғам-қайғуларни унутишга тиришардик.
Эртасига Рождество байрами — бизлар черковга йўл оламиз. Руҳоний Руҳоний ишораси билан диакон умрбоқийлик (шаҳаншоҳ ҳукмронлиги кунларини узайтириш ҳақидаги дуо)ни ўқиди. Бу руҳоний томонидан оқилона иш бўлмади ва орқасидан қатағон қатағон келтириб чиқариши ҳеч гап эмасди. Солдатлар ўлдирамиз деган дўқ-пўписалар билан руҳонийни алмаштиришни талаб этдилар. Бу воқеа ушбу кун ҳақида сақланиб қолиши керак бўлган ёрқин таассуротларни маъюслаштириб қўйди. Маросим янги тазйиқлар қилиниши билан ниҳоясига етди ва устимиздан ўрнатилган назорат янада кескинроқ тус олди.

Тобольскдаги маҳбуслигимиз ниҳояси
(1918 йил январ-май)

14 январдан бошлаб яна кундалик тутишга киришдим, уни Тобольскка кўчиб кетаётганимизда тўхтатиб қўйгандим ва Царское Селодаги тутқунлигимизни тасвирлаганимда қилганимдек, бундан айрим иқтибосларни келтираман.
Душанба, 14 январ (эски ҳисобда 1-январ). Бугун эрталаб биз черковга бордик, бу ерда янги руҳоний бўлиб, бу чероквда биринчи марта имомлик қилмоқда экан. Руҳоний Василий отага келсак (олдинги бобда эслатиб ўтганимиз воқеа айбдори), у Гериоген архиепископи фармойиши билан Абалатск монатирига жўнатиб юборилган эди.
Чоршанба, 16 январ. Тушликдан кейин соат иккида гарнизонимиз солдатлар қўмитасига йиғилди. ғўмита юзтага саксон бешта қарши овоз билан зобит ва солдатларнинг погон тақиб юриши бекор қилиниши керак деган қарорга келди.
Пайшанба, 17 январ. Полковник Кобилинский бугун фуқаро либосида келди, чунки у погонсиз зобитлар либоси кийишни рад этганди.
Жума, 18 январ. Соат учда руҳоний ва қўшиқчилар келишди. ғўшиқ айтгани олдиндан келган тўрт роҳиба Тобольскдаги черковлардан бири хорининг қўшиқчилари билан алмаштирилган эди. Бугун табаррук сув сепувчилар ва янги руҳоний биринчи марта уйимизда ибодат қилишади. Ҳз навбатида Алексей Николаевч руҳоний тутиб турган хочни тавоф қилгани яқин борганида руҳоний унга томон энгашади-да, манглайидан ўпди. Ибодатдан сўнг генерал Татишчев ва княз Долгорукий шаҳаншоҳга яқин боришди-да, солдатларнинг сурбетларча қўполликларидан қочиш учун погонларини олиб қўйишни илтимос қилишди. Турган гапки, бу шаҳаншоҳнинг иззат-нафсига тегди, бироқ малика билан кўз уриштириб, қисқа сўзлашувдан сўнг у ўзини қўлга олади ва ўз одамлари тинчини ўйлаб, погнларини олиб ташлашга рози бўлади.
Шанба, 19 январ. Бугун эрталаб биз черковга йўл олдик. Шаҳаншоҳ эгнига ҳар доим погонсиз кийиладиган кавказ черкескасини илди. Алексей Николаевичга келсак, у погонларини тумоқ тагига яшириб олди. Бугун малика менга, сабоқлардан толиқмаган пайтимизда шаҳаншоҳ ва мен сизни кечки чойга таклиф қиламиз, деди.
Чойхўрлик тугагач маликаи олиялари ўз хоналарига йўл олганларидан кейингина у ердан кетдим. (Алексей Николаевич одатда соат тўққизда ётарди.)
Душанба, 21 январ. Бугун тунда қалин қор ёғди. Биз қор тоғи ясашга киришиб кетдик.
Жума, 25 январ (эски ҳисобда 12 январ). Фаришта Татьяна Николаевна куни. Уйда ибодат қиламиз. Ажойиб қиш куни, қу.ш чарақлаган, ўн беш даража совуқ.
Олдинги кунлар каби қор тоғини кўтаришда давом этамиз. Солдатлар бизга ёрдам бергани келишди.
Чоршанба, 30 январ. Бугун қоровулликка 4-полкнинг яхши солдатлари қўйилган. Шаҳаншоҳ ва болалари қоровулхонада солдатлар билан бир неча соат бирга бўлишди.
Шанба, 2 феврал. Йигирма уч даража совуқ. Княз Долгорукий ва мен бугун қор тоғига сув қуйдик. Биз ўттиз челак сув олиб келдик. ҳаво шу қадар совуқ эдики, сувни жўмракдан тоққа олиб келгунимизча музлаб қоларди. Челакларимиз ва қор тоғидан бўғ кўтариларди. Эртадан болалар муз тоғидан сирпанишса бўлаверади.
Душанба, 4 феврал. Айтишларича, бугун тунда термометр ўттиз даражадан ҳам тушиб кетибди. ғаттиқ шамол турди. Маликаи олияларнинг ётоқхонаси чинакам музхонага айланганди.
Чоршанба, 6 феврал. Маълум бўлишича, 2-полк ташаббуси билан солдатлар комиссар Панкратов ва ёрдамчиси Никольскийни ўз постларидан кетишсин деган қарорга келишибди.
Жума, 8 феврал. Солдатлар қўмитаси бугун тушликдан кейин Панкратовнинг ўрнига Москвадан чақириладиган большевик комиссарни тайинлашга қарор қилибди.
Ишлар борган сари пачавалашмоқда эди. Совет россяси бир томондан ва Германия, Австрия ва Болгария билан иккинчи томондан урушни тўхтатиш ҳақидаги ҳолат аниқланмоқда эди. Армия тарқатиб юборилган, аммо Ленин ва Троцкий ҳали сулҳга имзо чекмаган эди.
Чоршанба 13 феврал. Шаҳаншоҳнинг менга айтишича, армия тарқатиб юборилиши оқибатида кўплаб катта ёшдагилар уйларига қўйиб юборилган. Барча кекса солдатлар (энг яхшилари) бизни тарк этишлари керак экан. Ишнинг бундай тус олишидан шаҳаншоҳнинг авзойи ғоят тундлашиб кетганди, чунки ҳокимият алмашинуви биз учун кўнгилсиз оқибатлар келтириши мумкин эди.
Жума, 15 феврал. Солдатларнинг анчаси кетиб бўлганди. Улар шаҳаншоҳ ва унинг хонадони билан хайрлашгани келар эдилар.
ҳазрати Олийлари ҳузуридаги чойхўрлик чоғида вазият тақозо этган даражада шоҳ хонадони ҳаёти нечоғли аҳил-иноқлиги, бу ҳаёт шаҳаншоҳни малика ва болалари билан нечоғли жипслаштириб қўйгани хусусида ўх ҳайратини яширолмаган генерал Татишчев оқкўнгиллик билан эътироф этаркан, шаҳаншоҳ жилмайганча маликага қараб қўйди ва деди: “Татишчевнинг гапларини эшитдингми?” Сўнг одатдаги самимият билан, аммо билинар-билинмас кинояли оҳангда қўшиб қўйди. ёАгар менинг собиқ генерал-адъютантим бўлатуриб сиз, Татишчев, бизни шунчалик ёмон билан экансиз, малика билан мен газеталарда биз ҳақимизда ёзилган нарсалардан хафа бўлмасак ҳам бўлар экан”.
Чоршанба, 20 феврал. Шаҳаншоҳнинг менга айтишича, германлар Равелни, Ровнони, шунингдек, бошқа жойларни эгаллабди ва улар бутун фронт бўйлаб ҳужумни давом эттирмоқдалар. Унинг бундан қаттиқ қайғуг тушгани кўриниб турарди.
Душанба, 25 феврал. Полковник Кобилинский телеграмма олди. 1 мартдан бошлаб Николай Романов оиласи билан солдат паёгига қўйилмоқлари керак экан ва шоҳ хонадонининг ҳар бир аъзосига ҳар ойда унинг шахсий бисоти фоизларидан 600 рубл чегириб бериладиган бўлибди. Ша вақтгача барча харажатларни давлат тўларди. Шундай қилиб, бутун хонадон ойига 4200 рублга яшаши керак бўларди, чунки шоҳ хонадони етти кишидан иборат эди. Айни вақтда бир рубл ўзининг нақд нархининг бешдан бир қисми қийматини ташкил этарди.
Сешанба, 26 феврал. ҳазрати Олиялари мендан ўзига бутун хонадон бюджетини аниқлаш учун ҳисоб-китоб беришни илтимос қилдилар. Унинг бисотида илгари унга пардоз-андоз учун берилган пуллардан тежаб қолинган бироз маблағ қолган эди.
Чоршанба, 27 феврал. Шаҳаншоҳ бизга киноя билан энди ҳаммасини ҳайъат йўлга қўядиган бўлгач, ишни ётоқхонагача олиб боирш учун мен ҳам бир ўзим ишни йўлга қўяман, деди. ҳайъат таркибига княз Долгорукий, генерал Татишчев ва мен кирар эканман. Тушликдан кейин “йиғилиш” ўтказамиз ва .тоқхонамиз шахсий таркибини қисқартиришимиз керак, деган хулосага келамиз. ҳаммамиз маъюс тортамиз, чунки 10 нафар хизматкоримизни бўшатишимизга тўғри келарди-да. Уларнинг кўпчилиги Тобольскда ўз оилалари билан туришарди. Бу янгилик маликаи олияларига ҳавола этилаётганда уларнинг нечоғли қайғуга ботганини кўрамиз – хизматкорлар билан батамом хайрлашишга тўғри келарди, чунки уларнинг ихлоси бахтсиз воқеагача олиб бориши мумкин эди-да.
Жума, 1 март. Янги тартиб кучга киради. Бугундан бошлаб сариёғ ва қаҳва дабдаба нишони сифатида дастурхонимиздан олиб ташланди.
Душанба, 4 март. Солдатлар қўмитаси бизлар ясаган муз тоғни бузиб ташлашга қарор қилди (бу болаларнинг катта эрмаги эди), чунки шаҳаншоҳ билан малика 4-полк солдатларинниг жўнатилишини ўша ердан туриб кузатиш учун муз тоққа чиқишган экан. ҳам аъёнларга нисбатан, ҳам шоҳ хонадонига нисбатан янгидан янги тазйиқ ва чекловлар ҳар куни содир бўлиб турарди. Аллақачондан бери биз солдатлар ҳамроҳлигидагина чиқадиган бўлиб қолган эдик. Афтидан бизнинг бу охирги эркинлигимизни ҳам йўққа чиқаришадиган кўринади.
Сешанба, 5 март. Солдатлар бизникига кечқурун келишди, худди ёвузлардек (қилаётган ишлари бемаънилик эканини ўзлари билиб туришарди) чўкич билан қўпориб буза бошладилар. Болалар ғазабининг чеки йўқ эди.
Жума, 15 март. Бизнинг аҳволимиздан хабардор шаҳар аҳолиси турли йўллар билан бизга тухумлар, конфетлар ва пишириқлар етказиб турар эдилар.
Якшанба, 17 март. Масленица якшанбалиги. Бутун халқ яйрамоқда. Деразамиз тагидан чанғи аравачалар у ёқдан-бу ёққа тинмай ўтар, қўнғироқчалар, шақилдоқлар, гармонлар овози ва қўшиқлар қулоққа чалинарди. Болалар қувнаб яйра.тган бу одамларга хомуш тикилиб турар эдилар. Бирмунча вақтдан кейин улар зерика бошлашди, тутқунликда яшаш уларни эзиб ташламоқда эди. Чор атрофи яхлит девор билан ўралган ҳовлида айланиб юришарди. Муз тоғ бузиб ташлангандан бу.н уларнинг ягона эрмаги – ўтин аралаш ва ёриш эди.
Солдатларнинг сурбетлиги ҳаддан ошиб борарди. Кетган солдатлар ўрнига ахлоқи бузуқ йигитларни қўйишди. ғайғуси кундан-кун ортиб бораётганига қарамай, ҳазрати Олийлари ўзига содиқ одамлар ичидан уларни қутқаришга ҳаракат қилувчилар топилиб қолишига ҳамон умид боғлар эди. ғочиш учун ҳали ҳеч қачон бунчалик қулай пайт учрамаганди, чунки Тобольскда ҳали большевиклар ҳукумати вакиллари йўқ эди. Олдиндан бизнинг фойдамизни кўзлайдиган полковник Кобилинский ҳамкорлигида сурбет ва шу билан бир вақтда шарти кетиб, парти қолган қўриқчиларимизни алдаш анча осон иш эди. Ташқаридан туриб мунтазам ва қатъият билан ҳаракат қиладиган бир нечта ғайратча одам бўлса, олам гулистон эди. Биз ҳар қандай тасодифга тай.р бўлиб туринг деб шаҳаншоҳни огоҳлантирар эдик. Шаҳаншоҳ ишни қийинлаштирадиган икки шартни олдимизга қўйди: у шоҳ хонадонининг тарқаб кетишини зинҳор истамайди ва Россия империяси ҳудудини икки дунёда ташлаб чиқиб кетмайди. Бу хусусда малика бир куни менга шундай деди: “Ёруғ оламда кўрар кўзим Россия – уни ташлаб кетмайман, чунки менга шундай туюладики, агар чет элга кетишимиз керак бўлса, бу бизни ўтмиш билан боғлаб турган сўнгги ришта узилиши ва ўтмишимиз йўқлик қаърига маҳв бўлиши билан баравардир”.
Душанба, 18 март. Шоҳ хонадони, одатдагидек, Муборак рўзанинг биринчи ҳафтасида ифторлик қилмоқда. Ибодатлар эрталаб ва кечқурун адо этиларди. Малика ва маликаи олиялар дйакон билан биргаликда хониш қиладилар, чунки гўяндалар ҳаддан ташқари банд бўлиб, кела олмасдилар.
Сешанба, 19 март. Нонуштадан кейин яқиндагина имзоланган Брест-Литва шартномаси борасида сўз кетди. Шаҳаншоҳ бу масала бўйича чуқур қайғу билан шундай деди: “Бу Россия учун ўта шармандаликдир, бу ўз жонига қасд қилган билан баравардир. Шаҳаншоҳ Вильгельм ва Герман ҳукумати ўз ватанини сотган бу бадбахтлар қўлини сиқиш даражасида паст кетадилар деб сира ўйламагандим. Аммо ишонаманки, бу уларга яхшилик келтирмайди ва уларни ҳалокатдан сақлаб қололмайди”.
Бир оз муддат ўтгач, княз Долгорукий айтдики, журналларда гўё германлар шоҳ хонадонини тирик ва соғ-саломат ҳолда уларга беришни талаб қилмоқдалар деган гапларни ёзиша.тган эмиш. Бунга шаҳаншоҳ шундай деди: “Агар бу менинг обрўйимни тўкиш учун ўйлаб чиқарилган найранг бўлмаса, мен буни ўзим учун аламли ҳақорат деб биламан”, Малимка маҳзун овозда деди: ёШаҳаншоҳга панд бергандан кейин мен немисларни шундай ёмон кўриб қолдимки, улар ёрдамида қутулиб чи ққандан кўра Россияда ўлиб кетишни афзал биламан”.
Жума, 22 март. Кечки ибодат тугаши билан соат тўққиз яримда ҳамма Исо Масиҳ суврат олдида чўқинди: болалар, хизматчилар, аъёнлар ва ниҳоят ҳазрати Олий ва Олиялари. 
Шанба, 23 март. Бугун эрталаб соат етти яримда биз ғутлуғ Сирлар ибодатини адо этиш учун черковга йўл олдик.
Сешанба, 26 март. Омскдан юздан ортиқ қизиллар гуруҳи етиб келди. Бу Тобольскда гарнизонни эгаллаб турган дастлабки максималист (большевик) солдатлар эди. ғочиш имкониятига бўлган сўнгги умидимиз ҳам йўққа чиқди. Шундай бўлса-да, малика менга, бу одамлар ичида оддий солдат лавозимида кўплаб зобитлар борлигига аминман, деди ва қаердан билишини айтмасдан Тюменга уч юз зобит тўпланган, деди.
Сешанба, 9 апрел. Омскдан ҳарбий гуруҳ билан келган большевк комиссар, мени шоҳ хонадони турган уйга қўйинглар, деб талаб қилди. Бизнинг қўриқчи солдатларимиз рад этишди. Полковник Кобилинский тўқнашув келиб чиқишидан қўрқиб, жуда ташвишга тушди. Эҳтиёткорлик чоралари кўрилди, соқчи ва патруллар икки баравар кўпайтирилди. Биз тунни қаттиқ безовталикда ўтказамиз.
Чоршанба, 10 апрел. ғўриқчиларимизнинг большевик комиссар ўз ваколатини кўрсатган катта йиғилиши... Ваколатга кўра, у фармойишига қарши кўрсатганларни суд-пудсиз 24 соат ичида отиб ташлаш ҳуқуқига эга эди.
Жума, 12 апрел. Алексей Николаевич ўринга ётди, чунки кечадан бери қаттиқ зўриққанидан бутида ёмон оғриқ ҳис қилмоқда эди. ғишда у ўзини қандай яхши сезмооқда эди-я! Ишқилиб бир нима бўлиб қолмасин-да.
ғўриқчиларимиздан Москвага хизмат сафарига юборилган солдат бугун қайтиб келди ва полковник Кобилинскийга Большевиклар Марказий ижроия қўмитасининг қоғозини топширди, унга кўра бизга нисбатан янада кескинроқ тартиб қўлланишига кўрсатма берилганди. Генерал Татишчев, княз Долгорукий ва графиня Гендрикова бизнинг хонамизга жойлаштирилишлари ва маҳбуслар қаторида сақланишлари керак эди. Шунингдек, махсус ваколатлари билан бир комиссарнинг келиши ҳақида ҳам хабар бор эди, у ўзи билан бир ҳарбий гуруҳ олиб келар экан. М-llе Шнейдер, генерал Татишчев, княз Долгорукий ва жаноб Гиббс бизникига кўчиб ўтишди. Фқат докторлар Боткин ва Деревенколаргина эркинликда қолдирилган эдилар. Алексей Николаевичнинг дарди кечадан бери анча кучайганди.
Душанба, 15 апрел. Алексей Николаевич кеча ва бугун қаттиқ дард чекди. Бу гемофлиянинг кескин хуружларидан бири эди.
Сешанба, 16 апрел. Полковник Кобилинский, қўриқчиларимиз зобити ва бир неча солдат учимизни тинтув қилгани келишди. Шаҳаншоҳдан унинг ҳарбийча казак либоси билан тақиб юрадиган ҳанжарини олиб қўйишди.
Душанба, 22 апрел. Яковлев фамилияли москвалик комиссар унча катта бўлмаган ҳарбий гуруҳ билан бугун етиб келди. У комендантга ва солдатлар қўмитасига ҳужжатларини кўрсатди. Кечқурун мен ҳазрати Олийлари ҳузурида чой ичдим. ҳамма безовта ва ғамгин эди, комиссарнинг етиб келишидан мубҳам, аммо чинакам даҳшат ҳис қилмоқда эди.
Сешанба, 23 апрел. Соат ўн бирда окмиссар Яковлев келади. У бутун уйни айланиб чиқади, сўнг шаҳаншоҳга яқин боради ва у билан бирга ўринда .тган Алексей Николаевичнинг олдига боради. ҳали тайёр бўлмаган маликани кўриш имкони бўлмаганидан у яна бироздан сўнг ёрдамчиси билан қайтиб келади ва Алексей Николаевични яна бир карра бориб кўради. (У ёрдамчиси орқали яна боланинг касалини ҳам аниқламоқчи эди). Кетатуриб комиссар комендантдан, юкларимиз кўпми, бизнинг кетишимиз борасида ўйлаб кўрдингми, деб сўрайди.
Чоршанба, 24 апрел. Биз барчамиз қаттиқ қайғудамиз ва бутун дун. Бизни унутгандай, ўз-ўзимизни бир шу одамнинг мурувватига топшириб қўйгандек ҳис этмоқда эдик. Шоҳ хонадонини қутқариб қолишга ҳеч ким тариқча бўлса ҳам ҳаракат қилма.тганмикин?
Пайшанба, 25 апрел. Соат учдан сал олдин, йўлакдан ўтиб кетаётганимда ҳўнграб йиғлаётган икки хизматкорга кўзим тушди. Улар менга, комиссар Яковлев императорга уни олиб кетгани келганини айтибди, дейишди. Нималар бўляпти ўзи? То чақирмагунларича мен иккинчи қаватга кўтарилишга журъат этолмайман ва ўз хонамга кетаман. Бироздан сўнг Татъяна Николаевна эшигимни чертади. У йиғларди ва ҳазрати Олиялари сизни сўраяптилар, деди. Мен унинг ортидан эргашаман. Малика ёлғиз ва жуда ҳаяжонда эди. У Яковлев Москвадан шаҳаншоҳни олиб кетгани келганини, бугун тунда жўнаб кетишини айтди.
Комиссар: “Шаҳаншоҳга ҳеч қандай ёмонлик қилишмайди ва борди-ю кимдир унга ҳамроҳлик қилмоқчи бўлса, бунга ҳам монелик йўқ”, деб ишонтиради.
Мен шаҳаншоҳни ёлғиз қўйиб юборолмайман. Уни оиласидан жудо қилмоқчи бўлишяпти, унда... уни биронта бўлмағур ишга қўл уришга ундаб, қариндош-уруғлари ҳаёти учун ташвиш тортишга мажбур қилмоқчилар. Шаҳаншоҳ уларга зарур ва улар унинг бир ўзи Россия вакили ҳисобланади... ғаршилик кўрсатиш учун биз икковимиз кучлироқ бўламиз, бу синовда мен унинг ёнида бўлишим жуда зарур... Лекин ўғлимиз ҳали бетоб... Борди-ю, касал зўрайиб кетса... Э худо, бу қандай кўргулик... Умримда ҳеч бундай ҳолга тушмаганман, нима қилишимни ҳам билмайман. ҳар доим ҳар қандай ҳолатда ҳам қандай қарорга келишим керак бўлганда ўзимни бардам ҳис этар эдим, аммо ҳозир ўликдан фарқим қолмаган... Аммо Худойим унниг жўнаб кетишига йўл қўймас, у жўнаб кетолмайд ва жўнаб кетиши мумкин эмас. Бугун тунда дарёда муз кўчкилари бошланишига ишонаман...”
Татьяна Николаевна шу аснода гапга аралашди: “Лекин, ойижон, борди-ю, дадам барибир кетадиган бўлиб қолсалар, бир нима қилмасак бўлмас...”
Шунда мен Татяна Николаевнани қўллаб, лаексей Николаеви ўзини яхши ҳис қиляпти ва биз унга яхшироқ қарай бошлаймиз, дедим. ҳазрати Олиялари беқарорликдан қийнала.тгани шундоқ кўриниб турарди, у хонада у ёқдан-бу ёққа юрар, тинмай сўзланар, биздан кўра кўпроқ ўзига-ўзи гапирар эди. Охири у менга яқин келди-да, шундай деди: “ҳа, шундай қилсак яхши бўлади, мен шаҳаншоҳ билан жўнайман, Алексейни сизга ишониб топшираман...”
Бир дақиқа ўтиб, шаҳаншоҳ кириб келади. Малика унга томон талпиниб, дейди: “Келишдик, мен сиз билан кетадиган бўлдим, Мария ҳам биз билан кетадиган бўлди”. Шаҳаншоҳ: “Агар сен шуни истасанг, розиман!”, дейди.
Мен яна ўз хонамга қайтиб тушдим, бутун кун тараддуд кўриш билан ўтди. Княз Долгорукий ва доктор Боткин Чемадуров (шаҳаншоҳнинг камердинери), Анна Демидова (маликанинг оқсочи) ва Седнев (маликаи олияларнинг қароли) билан бир қаторда ҳазрати Олийга ҳамроҳлик қиладилар. ғўриқчиларимиздан етти зобит ва солдатлар улар билан бирга кетишга қарор қилинди. Шоҳ хонадони тушликдан кейинги вақтни Алексей Николаевич каровати олдида ўтказди. Кечқурун соат ўн яримда биз чой ичгани йўл оламиз. Иккала қизини .нига олиб, малика диванда ўлтирибди. Азбаройи кўп йиғлаганидан барчаларининг юзлари шишиб кетган. ҳар биримиз изтиробимизни яширамиз ва хотиржам кўринишга ҳаракат қиламиз. Агар ичимиздан биронтамиз ўзимизни тутолмасак, бу бошқаларга ҳам ўтишини чуқур ҳис этамиз. Шаҳаншоҳ ва малика ўта жиддий ва босиқ эдилар. Борди-ю, Худойим ўзининг тасодифларига тўлиб-тошган йўлларида мамлакатни қутқариш учун талаб этиладиган бўлса, улар жонини қурбон қилишга ҳам тайёр эканликлари яққол кўриниб турарди. ҳеч қачон бу йўллар бизга ортиқча эзгулик ва ғамхўрлик кўрсатган эмас. Улардаги чўнг хотиржамлик ва бу ҳайратомуз ишонч бизга ҳам юққан эди.
Соат ўн бир яримда хизматкорлар ҳазрати Олийлари ва Мария Николаевна биз билан хайрлашаётган катта таноби хонага тўпланишади. Шаҳаншоҳ барча эркакларни, малика эса барча аёлларни бир-бир ўпиб чиқадилар. Деярли ҳамма йиғларди. ҳазрати Олийлари ва ҳазрати Олиялари кетадилар ва биз менинг хонамга тушамиз.
Соат уч яримда аравалар ҳовлига кириб келади – булар баҳайбат тарантаслар бўлиб, фақат биттасининг томи очиб-ёпиладиган эди. Орқа ҳовлидан бироз похол келтирамиз ва уни аравалар тагига тўшаймиз, малика учун мўлжалланган тарантасга тўшак ёямиз. Соат тўртда ҳазрати Олийлари ва ҳазрати Олиялари ҳузурига кўтариламиз, бу пайтда улар Алексей Николаевичнинг хонасидан чиқиб кетишаётган экан. Шаҳаншоҳ, малика ва Мария Николаевна биз билан хайрлашадилар. Малика ва маликаи олиялар йиғлашарди. Шаҳаншоҳ хотиржам кўринарди ва ҳар биримизга далда сўзлари айтиб, бизларни ўпар эди. Мен билан хайрлашаётиб, малика мени пастга тушишимни ва Алексей Николаевич ҳузурида қолишимни илтимос қилади, шундай сўнг мен тўшакда йиғлаб ётган шаҳзода ҳузурига кираман. Бир неча дақиқадан сўнг жўнаб кетаётган аравалар шовқини қулоғимизга чалинади. Маликаи олиялар ўз хоналарига кўтарилишар экан, акалар ётган хона олдидан ҳўнграб йиғлаб ўтадилар.
Шанба, 27 апрел. Маликани биринчи станциягача олиб борган кучер Мария Николаевнадан хат келтиради, унда хабар қилинишича, йўллар ўйдим-чуқур бўлиб, саёҳат ҳаддан ташқари оғир кечибди. Бу саёҳатга малика бардош бера олармикан? Улар учун қанчалик ташвиш тортганимизни айтиш қийин!
Якшанба, 28 апрел. Полковник Кобилинский телеграмма олди, унда айтилишича барчалари шанба куни кечқурун соат тўққиз яримда Тюменга соғ-саломат етиб боришибди. Катта таноби уй – “хонаки черков”га жойлашишибди, бу ерда руҳоний тушлик ибодатини адо этар экан, чунки бу ерда меҳроб бор экан.
Кечқурун Тюмендан жўнаб кетишгандан кейин жўнатилган иккинчи телеграмма олинади. “Ажойиб шароитларда йўл юрмоқдамиз. Кичкинанинг аҳволи қандай? Худо сизларга ёр бўлсин”.
Душанба, 29 апрел. Болалар Тюмендан маликадан хат олишди, у сафар жуда оғир кечганини хабар қилибди. Кечувларда сув отларнинг кўкрагидан келибди. ғилдираклар тез-тез бузилиб турибди.
Чоршанба, 1 май. Алексей Николаевич турди ва Нагорний уни кўчма ўриндиққа ўтқазиб қўйди, энди у офтобшувоқда айланиб юра оларди.
Пайшанба, 2 май. Тюмендан чиқиб кетишганидан бери улардан на хат, на хабар бор. ғаерда экан улар? Улар аллақачон Москвага етиб олган бўлишлари керак эди-ку!
Жума, 3 май. Полковник Кобилинский телеграмма олди, унда мусофирлар Екатеринбургда ушланиб қолишгани айтилганди. Нима бўлди экан?
Шанба, 4 май. Пасханинг қайғули арафаси. Вужудни эзилиш туйғуси чулғаган.
Якшанба, 5 май. Пасха. ҳеч қандай хат ё хабар йўқ.
Сешанба, 7 май. Ниҳоят, болалар Екатеринбургдан хат олишди. Унда ҳаммалари соғ-саломат эканликлари, аммо ҳалиги шаҳарда тўхталиш сабабини англаб етолмаётганлари айтилганди. Сатрларда юракка ғашлик соладиган нимадир бордек туюларди.
Чоршанба, 8 май. ҳазрати Олийларига ҳамроҳлик қилган қўриқчиларимизнинг зобит ва солдатлари Екатеринбургдан қайтиб келишди. Уларнинг ҳикоя қилишларича, Екатеринбургга етиб келиши билан қизилармиячилар шаҳаншоҳ поездини ўраб олишибди ва шаҳаншоҳ, малика ва Мария николаевнани Ипатьевга қарашли уйга қамаб қўйишибди. Княз Долгорукий қамоқхонада экан ва уларнинг ўзларини ҳам икки кунлик тутқунликдан кеийнгина озод қилишибди.
Шанба, 11 май. Полковник Кобилинский ишдан четлатилди ва биз Тобольск совети ихтиёрадамиз.
Жума, 17 май. ғўриқчиларимизнинг солдатлари орқамиздан етиб келган комиссар Радионов буйруғи билан алмаштирилди. Генерал Татишчев ва мен жўнаб кетишимизни иложи борича орқага суришимиз лозимлигини сезиб турибмиз, бироқ маликаи олиялар ота-оналарини кўришга шунчалик муштоқ эдиларки, уларнинг қаттиқ соғинчларига қарши боришга биз ҳеч қандай маънавий ҳуқуққа эга эмас эдик.
Шанба, 18 май. Кечки ибодат. Руҳоний ва роҳиблар комиссар фармойиши билан ечинтирилдилар ва тинтув қилиндилар.
Якшанба, 19 май (эски ҳисобда 6 май). Шаҳаншоҳ Фаришта куни... Бизнинг эртасига жўнаб кетишимиз тайин қилинган. Комиссар руҳонийнинг бизнинг ҳузуримизга киришига рухсат бермади ва маликаи олияларга тунда хоналари эшикларини қулфлашни тақиқлаб қўйди.
Душанба, 20 май. Соат ўн бир яримда уйни тарк этамиз-да, “Русь” кемасига чиқамиз. Бу бизни ҳазрати Олийлари билан биргаликда саккиз ой муқадам бу ерга олиб келган ўша кема эди. Биз билан кетишга рухсат олган боронесса Буксгевден бизга келиб қўшилди. Эрталаб соат бешда биз Тобольскни тарк этамиз. Комиссар Радионов Нагорний билан Алексей Николаевични ўз каютасига қамаб қўяди. Биз норозилик билдирамиз, чунки бола касал ва исталган вақтда доктор унинг олдига кириши керак.
Чоршанба, 22 май. Эрталаб биз Тюменга етиб келамиз.

Екатеринбург. Шоҳ хонадонининг қатл этилиши

22 майда Тюменга етиб келишимиз билан бизларни бетўхтов кучайтирилган қўриқчилар назорати остида Екатеринбургга олиб бориб қўйиши керак бўлган махсус поездга жўнатишди. Ҳша пайтда ўқувчим билан вагонга кирганимда мени шаҳзодадан ажратиб олишди-да, бошқа соқчилар қатори қўриқланадиган тўртинчи тоифа вагонига ўтказишди. Тунда Екатеринбургга етиб келдик, бу ерда темир йўл станциясидан сал нарига бориб тўхтадик. Эрталаб соат тўққизларда бир неча экипаж етиб келди ва поездимиз теварагидан саф олиб жойлашишди. Кўзим болалар жойлаштирилган вагон томон йўл олган тўрт одамга тушди. Бир неча дақиқадан кейин Нагорний (Алексей Николаевичга қўйилган матрос) бетоб шаҳзодани қўлида кўтарганча вагон деразаси олдидан ўтиб кетди. Унинг ортидан жамодонларни ва майда-чуйда буюмларини кўтарганча маликаи олиялар борар эдилар. Мен чиқмоқчи бўлган эдим, бироқ соқчилар қўпол тарзда мени қайта вагон ичига туртиб киргаздилар.
Мен дераза олдига қайтдим. Татьяна Николаевна жажжи кучугини етаклаган ва қора рангли залворли жомадонини кўтарган кўйи энг охирда одимларди. Ёмғир ёғмоқда эди ва мен унинг дам-бадам лойга ботиб қолаётганини кўрдим. Нагорний унга ёрдамга талпинган эди, бироқ комиссарлардан бири куч билан уни орқага итариб ташлади. Бир неча дақиқадан сўнг болаларни шаҳар томон олиб кетганча экипажлар кўздан йўқолди.
Ҳшанда ёнларида шунча йиллар бирга бўлган одамларни яна кўриш насиб этишига деярли шубҳа қилмаган эдим. Мени қидириб опишларига ва биз ўша заҳоти шоҳ хонадони билан апоқ-чапоқ бирга бўлиб кетишимизга ишонган эдим.
Бу орада соатлар бир-бирини қувлаб ўтиб борарди. Поездимизни бир станцияга олиб боришди, кейин кўзим ўтиб кетаётган генерал Татишчев, графиня Гендрикова ва m-Iie Шнейдерга тушди, уларни ҳайдаб олиб кетишаётганди. Бирмунча кейинроқ навбати билан Волковни, маликанинг камердинери Харитоновни, баковул Трупни ва ўн тўрт яшар ошпаз, муштдеккина Леонид Седневни олиб ўтишди.
Кейинчалик бир бало қилиб қутулиб чиққан Волков ва айби кечирилган митти Седневдан бошқа бугун ҳайдаб олиб ўтилганлардан биронтаси большевиклар қўлидан омон чиқмаслиги керак эди.
Биз ҳар бир сонияни кутиб ўтказмоқда эдик. Бирон кор-ҳол бўлдимикан? Нима учун навбати билан бизни олиб кетгани келишмаяпти? Бизлар шу тариқа минг хил хаёлу тусмолларга бориб турганимизда соат ешларда орқамиздан Тобольскка етиб келган комиссар Родионов вагонимизга кириб келди-да, сизлар ҳеч кимга керакмассизлар ва озодсизлар, деб эълон қилди.
Озодмиз! ғизиқ, бизни улардан ажратиб қолишдими?! Бир зум севинчдан ўзимизни йўқотиб қўяёздик, бироқ ҳаял ўтмай севинч ўрнини чуқур мунг эгаллади. Хўш, энди нима қилишимиз керак? Не чора кўрмоқ керак? Биз гангиб қолган эдик!
Мен ҳалигача бир нарсани тушунолмайман: ҳаётимизни сақлаб қолишга большевик комиссарларни нима мажбур қилган эди? Нима учун, масалан, графиня Гендриковани қамоқхонага олиб кетишди-ю, айна вақтда маликанинг фрейлинаси баронесса Буксгевденни озодликда қолдиришди? Нима учун бизни эмас, уларни олиб кетишди? Бу исми шариф ёки лавозимларга боғлиқмимиди? Сир!
Эртасига эрталаб ва кейинги кунлар давомида мен бир ҳамкасбим билан Англия ва Швеция консулхоналарига йўл олар эдим. Франция консулхонаси йўқ эди. Нима қилиб бўлса ҳам маҳбусларга ёрдам бериш учун бирон чора кўрмаса бўлмас эди. ҳар икки консул ҳам, бу борада айрим қадамлар қўйилди ва хатар бартараф этилишига умид боғлаб турибмиз, дея таскин берар эдилар.
Мен Ипатьев уйи олдидан ўтиб кетаётган эдим. Бинога қамоқхона тусини бериб турган баланд тахта девор ортидан фақат деразаларнинг тепа қисми кўриниб турарди, холос. Бироқ мен бу уйга кириб боришдан ҳамон умидимни узганим йўқ эди, чунки шаҳзодани кўргани келиб туришга рухсат берилган доктор Деревенко доктор Боткиннинг шаҳаншоҳ номидан қўриқчилар бошлиғи комиссар Авдеевдан мени уларга қўшиб олинишимни илтимос қилганини эшитибди. Авдеев бу масала бўйича Москвадан сўраб кўраман, деб жавоб берибди. Шаҳарда уй олган доктор Деревенкодан бошқа мен ва менинг издошларим бизни бу ерга олиб келган тўртинчи тоифали вагонга жойлашдик. Биз бу вагонда бир ойдан кўпроқ вақт бўлишимиз керак эди.
26 майда биз таркибига Екатеринбург ҳам кирувчи Перм губернияси ҳудудини зудлик билан ташлаб чиқиш ва Тобольскка қайтиб кетиш ҳақида фармойиш олдик. Устимиздан назорат ўрнатишни енгиллаштириш ва барчамизни бир жойда ушлаб туриш учун бирйўла бизга умумий ҳужжат беришда ҳам жонбозлик қилишди. Бироқ поездлар юрмаётган эди, чунки большевикларга қарши рус ва чехлар ҳаракати тез ёйилиб бормоқда ва темир йўл излари Тюменга шошилинч йўл олаётган большевик эшелонларига бутунлай бериб қўйилган эди. Бу биз учун янги муҳлат эди.
Бир куни мен доктор Деревенко ва ҳамкасбим Гиббс билан Ипатьев уйи олдидан ўтиб кетаётгандим, шунда уй олдида кўпгина қизилармиячилар қуршаб олган икки извошга кўзимиз тушди. Биринчи экипажда икки конвоир ўртасида турган Седневни (маликаи олияларнинг қароли) кўрганимизда, шунақанги ваҳимага тушдикки, қўяверасиз. Нагорний иккинчи экипажга яқинлашиб келарди. Экипаж чеккасидан тутганча у узангига кўтарилди ва бошини кўтариб, ундан бир неча сония тикилиб турди-да, бизни сотиб қўйиши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракат қилмай, экипажга ўтирди. Экипажлар, кўриб турганимиздек, қамоқхона томон йўлга тушди. Бу иккала ҳалол одам кўп ўтмай отиб ташланган эди. Бор-йўқ гуноҳлари шундан иборат эдики, улар большевик комиссарлар Алексей Николаевич каравоти ёнидаги тепароқдан Тангри тасвири осиғлиқ тилла занжирни олиб қўйганларида ғазабларини яширолмаган эдилар.
Орадан яна бир неча кун ўтди ва мен доктор Деревенкодан менга нисбатан доктор Боткин кўтариб чиққан таклиф рад этилганини билдим.
3 июнда вагонимиз оч одамлар ортилган кўплаб поездлардан бирига уланди, бу поездлар озуқа олиб келгани Россиядан Сибирга йўл олган эди ва бизни Тюменга жўнатишганди, бу ерга талай саргузаштлардан сўнг 15 июнда етиб келдик.
Бир неча соатдан кейин мени большевикларларнин Бош қароргоҳида ҳибсга олишди, ўзим ва ҳамроҳларим учун зарур бўлган паспорт визасига мен айнан шу ерга келишим керак эди. Тасодифий ҳол билан бу гал кечқурун қутулиб чиқишга муваффақ бўлдим ва ҳамроҳларим мени кутиб турган вагонга қайтдим. Шундан кейин бизнинг келганимизни фош қилиб қўйган бир тасодиф туфайли ҳаддан ташқари серташвиш кунларни бошдан ўтказишимга тўғри келди. Бизни бир нарсагина сақлаб қолди, у ҳам бўлса Тюмен вокзалини тўлдириб турган қочоқлар орасига шўнғиб, уларга билдирмай ўтиб олганимиз эди.           

20 июлда большевикларга қарши оқларнинг гуруҳлари Тюменни эгаллашди, шунинг шарофати билан биз муқаррар ўлим чангалидан қутулиб қолдик. Бир неча кундан кейин рўзномаларда Екатеринбург кўчаларида ёпиштириб ташланган эълон пайдо бўлди, унга кўра “собиқ шоҳ Романов устидан чиқарилган ўлим ҳукми 16 дан 17 июлга ўтар кечаси ижро этилган ва малика болалари билан хавфсиз жойга кўчириб ўтказилган”.
Ниҳоят, 25 июлда ўз навбати билан Екатеринбург ҳам таслим бўлди. Фақат шундай хабар тарқалдики, бунга кўп вақт сарфлашга тўғри келган, чунки темир йўллар бузиб ташланган. Мен ва жаноб Гиббс шоҳ хонадони ва Екатеринбургда қолган ўртоқлардан битта-яримтасини қидириб топиш учн шошилинч етиб келдик.
Эртасига Екатеринбургга етиб келганимдан кейин биринчи марта Ипатьевнинг уйига киролдим. Шоҳ хонадонининг маҳбуслик жойи бўлиб хизмат қилган биринчи қаватдаги барча хоналарни айланиб чиқдим. Улар ҳаддан ташқари бетартиб эди. У ерда яшаган одамлардан ном-нишон қолмаслиги учун обдон ҳаракат қилинганлиги кўриниб турарди. Печкалардан ичида ярми куйган кўплаб майда-чуйда буюмлар бўлган кул чиқариб ташланганди, булар тиш чўткалари, соч қистирғичлар ва ҳоказолар эди, улар орасида қорайган фил суягида сақланиб қолган А.Ф.(Александра Фёдоровна) инициалли соч чўткасининг бир бўлагини топиб олдим. Агар маҳбусларнинг кўчирилгани тўғри бўлса, унда уларни ўзлари билан пардоз-андоз буюмларидан энг зарурини ҳам олиб олишга улгурмаган бир тарзда олиб кетишган бўлиши керак. Сўнгра мен ҳазрати Олийлари жойлашган хона деворида ва дераза раҳида маликанинг жондан яхши кўргани Sauvastika (ҳиндистонда диний рамзий белги бўлиб, тенг қисмли, учлари чап томонга қайрилган хочдан иборат. Агар учлари ўнгга қайрилган бўлса (айтидан қуёш йўналишида), белги Svastika деб аталади.)  тамғачасини кўриб қолдим, буни у қаерга борса ўша жойда бахт нишони деб қўйиб қўяр эди.
У бу нишонни қаламда чизган ва тагидан “17-30 апрел” – уларнинг Ипатьев уйига қамаб қўйилган кун қайд этилган эди. Худди шу нишон, фақат санасиз, яна, ҳеч шубҳасиз, Алексей Николаевич ётган каравот тепасига, девор гулқоғозига ёзиб қўйилганди. Шнча тиришиб-тирмашиб қидирганимга қарамай, шоҳ хонадони қисматидан дарак берувчи тирноқча далилни ҳам топишнинг асло иложи бўлмади. Шундан сўнг тагхонага тушдим, унинг ярми ер остида эди. Зўр ҳаяжон ичида мен ўшанда заррача шубҳа қилмаганим шоҳ хонадони қатл этилган уйчага кирдим. Уйча ичи ҳеч тасаввур қилиб бўлмайдиган тарзда даҳшатли аҳволда эди. Кундузги ёруғ у ерга девордаги одам бўйидан баландроқда жойлашган деразадангина кирарди. Девор ва полларда кўплаб ўқ ва штик зарбалари излари бор эди. Бир қарашдаёқ бу ерда даҳшатли жиноят содир этилгани ва бир қанча одам ўлим топгани яққол кўриниб турарди. Аммо кимлар? Ва нечта?
Мен шаҳаншоҳнинг ҳалок бўлганига шубҳа қилмадим, борди-ю шундай бўлса, маликанинг бунга бардош беришига асло кўзим етмасди. Тобольскдаёқ сезгандим буни: шаҳаншоҳни олиб кетгани комиссар Яковлев келганида малика энг зўр хатар рўй бериши мумкин бўлагн жойга ўзини отганди. Мен уни бир неча соатлик изтироблардан сўнг кўрдим, ўшанда унинг вужудида хотинлик ва оналик туйғулари аёвсиз курашарди, ўзини жон ҳолатда ташлаб кетаётган онада ва тан маҳрамини ажал ўз комига тортиб кетаётган хотинда ана шундай ҳол содир бўлиши мумкин. Албатта, уларнинг ҳар иккови ҳам шу ваҳшийлар қўлида жойи ростонига кетган бўлиши мумкин. Аммо болалар-чи? Улар ҳам ўлдириб юборилганмикан? Бундай бўлишига ишонмаган бўлардим. Шуни ўйлашим билан вужудим ларза келарди. Нима бўлганда ҳам бундаги ҳамма нарса қурбонлар кўп бўлганидан дарак бериб турарди. Унда!..
Кейинги кунларда мен Екатеринбургда, унинг чеккаларида, монастирларда ва бирон-бир изни топиш илинжида ҳамма жойда ўз қидиришларимни давом эттирдим. 14 июлда, яъни бу мудҳиш тундан бор-йўғи икки кун илгари Ипатьев уйида сўнгги ибодатни адо этган руҳоний Сторижевни кўрдим. Афсуслар бўлсин! У ҳам шоҳ хонадонидан биронтасининг тирик қолишига умида деярли йўқлигини айтди.
ғидирув жараёни жуда имиллаб борарди. У ҳаддан ташқари кескин вазиятда бошланди, чунки большевик комиссарлар 17 ва 25 июл оралиғида жиноятнинг деярли барча изларини йўқотиш учун етарли вақтга эга эдилар. Екатеринбургни оқлар олган вақтдан бошлаб ҳарбий ҳокимият Ипатьев уйи олдига қоровул қўйиб қўйганди ва суд терговлари бошлаб юборилганди. Бироқ калава шу қадар чигаллаштириб юборилган эдики, улардан бирон тайинли гапни билиб лиш амри маҳол эди. Екатеринбургдан 20 чақиримча шимоли-шарқда жойлашган Коптяка қишлоғи деҳқонлари жуда муҳим кўрсатмаларни беришди. Улар (қизиллар) келиб, 16 дан  17 июлга ўтар кечаси большевиклар уларнинг қишлоғи яқинида ўрмон ичидаги сайхонликни эгаллашгани ва у ерда бир неча кун қолиб кетишганини айтишди. Улар ташландиқ шахта ёнидан топиб олган нарсаларини келтиришган, шахтадан сал нарида эса катта гулхан қолдиқлари кўриниб турган. ҳокимият одамлар ўша сайхонликка боришган ва у ерда, худди олдингилари каби, шоҳ хонадони  аъзоларига тегишли деб эътироф этилган бошқа буюмларни топишган.
Тергов ишларини олиб бориш Екатеринбург суди аъзоси Иван Александрович Сергеевга топширилган ва одатдаги тьартибда олиб борилган, аммо кўп қийинчиликларга дуч келинга. Сергеев шоҳ хонадонининг қатл этилганига, аммо уларнинг жасадлари ҳали топилмаганига ва айрим гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра малика ва болалари олиб кетилган бўлиши мумкинлигига кўпроқ ишонгиси келарди. Екатеринбургда қолдирилган большевикларнинг айғоқчиларидан келиб чиққан эдли. Улар қисман мақсадларига эришганлар ҳам, чунки Сергеев кўплаб қимматбаҳо вақтини йўқотган ва ёлғон йўлда турганини узоқ вақтгача билмаган эди. ҳафталар ўтаверди, бироқ аниқ маълумот йўқ эди. Шунда мен Тюменга жўнашга қарор қилдим, чунки Екатеринбургдаги қимматчиликка чидаб бўлмасди.
Жўнашимдан олдин, агар тергов чоғида бирон-бир янги маълумот учраб қолса, менга хабар қиласиз, деб Сергеевдан сўз олдим.
1919 йилнинг январи охирида генерал Шанндан телеграмма олдим. Мен у билан Могилёвда, Рус қароргоҳи қошида француз ҳарбий миссияси бошлиғи бўлган вақтда танишган эдим. У мени Омскка келишга таклиф этарди. Бир неча кун ўтгач, Тюменни тарк этдим ва 13 июлда Франция ҳукуматининг Омск ҳукумати қошидаги француз ҳарбий мубашширлиги таркибига кирдим.
Шоҳ хонадонининг ғойиб бўлиши бўйича олиб борилаётган терговнинг тарихий жиҳатдан муҳимлигини эътироф этган ва бу тергов натижалари билан танишишни истаган адмирал Колчак январда генерал Дитрихсга унга Екатеринбургдан тергов ашёларини, шунингдек, топилган ашёвий далилларни олиб келишни топширди. 5 февралда у алоҳида муҳим ишлар бўйича суд терговчиси Николай Алексеевич Соколовни чақиришни буюрди ва унга тергов ишларини юргизишни зиммасига олишни таклиф этди. Икки кундан кейин адлия вазири Старинкивеч Соколовни сергеев бошлаган терговни давом эттиришга вакил қилди.
Айни шу вақтда Соколов билан танишдим. Биринчи учрашувимизданоқ шу нарсани англадимки, околовнинг ҳеч нарсага умиди йўқ. Менга келганда эса, бундай даҳшатларнинг содир бўлиши мумкинлигига ҳамон ишонгим келмасди. “Ахир болалар-чи, болалар?! – нидо солардим мен. – Болалар ҳам ота-оналари қисматига гирифтор бўлдилар. Бунга заррача шубҳа қилмайман. Бироқ жасадлари-чи? Сайхонликни яхшилаб қидириб кўрмоқ керак, у ерда сини очадиган калитни топамиз, чунки большевиклар у ерда уч куну уч тунни бир нечта кийимни ёқиш учунгина ўтказмагандир”.
Афсус! ҳозиргина Пермдаги қамоқхонага тушган асосий қотиллардан бири Павел Медведевнинг кўрсатмаларига биноан суд тергови хулосалари шуни тасдиқлаб турарди. Соколов Омскда эди.
Сергеев Медведевни 25 февралда Екатеринбургда сўроқ қилган. Медведев шаҳаншоҳ, малика ва бешала фарзанди, доктор Боткин ва учала хизматкор 16 дан 17 июлга ўтар кечаси Ипатьев уйининг тагхонасида ўлдирилганини узил-кесил тан олди. Аммо қотилликдан кейин жасадларни нима қилишгани борасида битта ҳам кўрсатма бера олмаган ёки кўрсатма беришни истамаган.
Мен Соколов билан бир неча кун бирга ишладим ва кейин Сергеев бошлаган терговни жойида давом эттириш учун Екатеринбургга отландим.
Апрелда адмирал Колчак топшириғи бўйича махсус юборилган генерал Дитрихс Владивостокдан қайтиб келгач, Соколовнинг ёнига кирди ва тергов ишларини олиб боришда унга ёрдам бера бошлади. Шу аснодан эътиборан тергов ишлари жўнашиб кетди. Юзлаб одамлар сўроқ қилинди ва қор эрий бошлаши ҳамон Коптяка қишлоғи деҳқонлари шоҳ хонадонига мансуб буюмларни қидириб топган сайхонликда ишлар қизигандан-қизиб кетди. Шахта тозаланиб, энг тубигача қараб чиқилди. Кул ва сайхонлик тупроғининг бир қисми ғалвирдан ўтказилди, атрофидаги барча ерлар диққат билан тадқиқ этилди. Иккита катта гулханнинг жойини аниқлашга муваффақ бўлинди ва учинчисининг излари унчалик аниқ эмаслиги маълум бўлди... Бу синчковлик билан олиб борилган қидирувлар фавқулодда муҳим кашфиётларга сабаб бўлди.
Бошланган ишга ўзини бутунлай бахш этиб ва битмас куч ва сабр-тоқат ила, Соколов бир неча ой давомида ҳайратомуз изчиллик билан жиноятни бутун икир-чикиригача тиклаш имконига эга бўлди.

Тергов тиклаган жиноятлар қандай содир этилгани хусусида

Кейинги саҳифаларда мен шоҳ хонадонига нисбатан қилинган қотиллик тафсилотларини гувоҳларнинг кўрсатмалари ва терговдан аниқланган ашёвий далиллар қандай белгилаб берган бўлса, ўшандай баён этаман. Тергов ашёларидан иборат қўлёзмаларнинг олти катта-катта жилдларидан бу воқеанинг энг муҳим ўринларини танлаб олдим, бунинг ҳаққоният эканига, э-воҳ! ҳеч қандай шак-шубҳа қолмаган. Бу ҳужжатларни ўқиш чоғида пайдо бўлган таассурот даҳшатли босириқ тушга ўхшайди, аммо бу воқеа даҳшатларини атайлаб бўрттириб кўрсатишга заррача ҳаққим йўқ.
1918 йил апрелининг ўрталарида Москвадаги МИғ раиси Я.Свердлов шоҳ хонадонини олиб келиш учун комиссар Яковлевни Тобольскка жўнатди. Яковлев шоҳ хонадонини Москва ё Петроградга олиб келиш фармойишини олди, бироқ топшириқ ижроси чоғиа қаршиликка дуч келди. Бу қаршилик Екатеринбургда жойлашган Урал Облсовети томонидан кўрсатилди. Мазкур Совет Яковлев учун кутилмаган тарзда ўтиб кетар чоғида шаҳаншоҳни қўлга олиш имконини берувчи тузоқ тайёрлади. Бироқ шундай хулоса чиқариш ҳам мумкинки, бу лойиҳа махфий тарзда Москвада қўллаб-қувватланган. Яна шу ҳам эҳтимолдан узоқ эмаски, Свердлов иккиёқлама ўйин ўйнаган, хусусан, у Германиянинг Москвадаги вакили барон Мирбах талабини бажараётгандай бўлиб, Екатеринбург комиссарлари билан шоҳни чиқариб юбормасликка келишиб олган. Шаҳаншоҳни қолдириш, нима бўлганда ҳам, унинг режасидан жой олган. Кундуз соат иккида савдогар Ипатьев ўз уйидан ҳайдаб чиқарилади ва дарҳол тахталардан баландлиги шу уйнинг иккинчи қавати деразалари тепасигача етадиган мустаҳкам девор тиклашга киришилади.
30 апрелда шаҳаншоҳ, малика, маликаи олия Мария Николаевна, доктор Боткин ва учала хизматкор ўша жойга келтирилади. Хизматкорларга ҳамроҳ бўлиб маликанинг оқсочи Анна Демидова, шаҳаншоҳнинг камердинери Чемадуров ва маликаи олияларнинг қароли Седнев келган эдилар. Аввалига солдатлар қўриқчилик қиладилар, уларни кутилмаганда постдан олиб ташлашар ва тез-тез алмаштириб туришар эди. Кейинроқ эса қўриқчиликка бутунлай Верхне-Исетск заводи ва ака-ука Злоказовлар фабрикаси ишчилари қўйиладиган бўлган эди. ғўриқчилар бошлиғи Ипатьевнинг “махсус вазифали уй” деб аталадиган уйнинг коменданти комиссар Авдеев эди.
Бу ерда маҳбусларнинг шароити Тобольскдагига қараганда анча оғир эди. Авдеев уччига чиққан ароқхўр эди ва ваҳшиёна табиатини бор бўйича намойиш қилар, у қўриқлаши керак бўлган шахсларни ҳар куни янгидан-янги хўрликларга дучор этарди. Хўрликларга чидашга, маҳрумиятларга итоат этишга, бу ифлос, разил махлуқларнинг талаб ва инжиқликларига тоқат қилишга мажбур эдик.
23 майда Екатеринбургга етиб келгач, шаҳзода ва унинг уч синглиси ота-оналари кутиб турган Ипатьев уйига йўл олишди. Даҳшатли эртанги куннинг муқаррар қайғуси ва номаълум истиқболига қарамай, узоқ айрилиқдан сўнг бу кўришув жуда катта қувонч бахш этган эди. Бир неча соат ўтгандан кейин яна Харитоновни (бош баковул), қария Труил (қарол)ни ва митти Леонид Седнев (ошпаз)ни ҳам келтиришди. Генерал Татишчев, графиня Гендрикова, m-IIe Шнейдер ва маликанинг камердинери Волков тўғри қамоқхонага жўнатиб юборилганди.
24 майда Чемадуров касал бўлиб қолди ва қамоқхона лазаретига юборилди. Уни эсадан чиқариб қўйишди ва шунинг шарофати билан ғаройиб тарзда ўлимдан жон сақлаб қолди. Бир неча кундан кейин навбати билан Нагорний ва Седневни олиб келишди. Маҳбуслар ёнида қолдирилган бу оз сонли одамлар тез камайиб борарди. Тутқинларнинг бахтига уларга доктор Боткинни қолдиришганди, унинг садоқатига гап йўқ эди, қолган хизматкорларга бу борада фақат балли дейсан, киши. Улар: Анна Демидова, Харитонов, Труил ва митти Леонид Седнев. Уқуюатларга тўла ушбу кунларда доктор Боткиннинг келиши маҳбуслар учун катта далда бўлди. У ҳаммага бирдек ғамхўрлик кўрсатар, улар комиссарларнинг ўрталарида воситачилик қилар ва уларни қўриқчиликдаги солдатларнинг қўполликларидан ҳимоя этарди.
Шаҳаншоҳ, малика ва шаҳзода майдонга ва Вознесенский кўчасига олиб чиқадиган бурчакдаги хонани эгаллашган. Тўрттала маликаи олия кириш эшиги олиб ташланган қўшни хонага жойлашишган. Каравоти йўқлигидан дастлабки тунларни улар полда ётиб ўтказишди. Доктор Боткин танобий уйда ухларди, маликанинг оқсочи эса боғ ва Вознесенский кўчасига қараган бурчак хонада турарди. ғолган маҳбуслар эса ошхона ва унга ёндош хонада жойлашишганди.
Оғир сафар Алексей Николаевични қоқиб қўйганди ва унинг соғлиғи баттар ёмонлашганди. Куннинг кўп қисмини у тўшакда михланиб ўтказар ва айлангани чиқишганда уни шаҳаншоҳнинг ўзи боққа олиб чиқарди.
Шоҳ хонадони, шунингдек, хизматкорлар ҳам шу қақатда турувчи комиссарлар билан битта дастурхонда ўтириб овқатланишарди, бунинг оқибатида маст-аласт юрадиган бу қўпол одамларга тинмай тўқнаш келар эдилар.
Уй тахталардан ясалган иккинчи девор билан қуршалган бўлиб, у чинакам истеҳком қамоқхонага ўхшарди. Ичкаридан ҳам, ташқаридан ҳам соқчилар қўйиб ташланганди. Уй ичида ва боғда Митральезалар қўйилган. Кираверишдаги биринчи комендантнинг хонасини комиссар Авдеев, ёрдамчиси Мошкин ва бир неча ишчи эгаллаган. ғолган қўриқчилар тагхона қаватда жойлашган8 Солдатлар эса хоҳлаган пайтларида юқориги қаватга кўтарилар ва шоҳ хонадони жойлашган хоналарга кириб борар эдилар.
Лекин диний кайфият маҳбуслар руҳи тетиклигини ҳайратомуз даражада кўтариб турарди. Улар ўзларига бўлган ишончни заррача йўқотмаганди, бу нарса Тобольскдаёқ атрофдагиларни ҳайратга солган ва мусибатли онларда уларга бу қадар зўр куч ва ирода бағишлаган эди. Кўпинча малика ва маликаи олияларнинг беихтиёр ғашига тегар эди.
Шундай бўлса-да, аста-секин қўриқчиликдаги бу солдатлар ўз маҳбусларига нисбатан хушмуомала бўлиб қолдилар. Улар маҳбусларнинг оддийлигидан, юмшоқ муомалаларидан ҳайратга тушиб, самимиятларига, нафсониятларига қойил қола бошладилар ва кўп ўтмай ўзларини қўл остиларида деб билган одамлар ихтиёрига топшириб қўйгандек ҳис қила бошладилар. ҳатто ароқхўр Авдеев ҳам бундай бағрикенгликни кўриб, ўзини ночор ҳис қилар, ўз хулқининг тубанлигига тан бера бошлаган эди. Бу одамлардан дастлабки шафқатсизлик чуқур раҳмдиллик билан алмашганди.
Екатеринбургда қуйидаги Совет ҳокимияти идоралари бор эди: 1) Урал вилоят кенгаши, ўттиз аъзодан иборат, раиси комиссар Белобородов; 2) Ижроия қўмита туридаги Президиум, бир неча аъзодан иборат: Белобородов, Голошчекин, Сирополотов, Сафаров, Воейков ва бошқалар; 3) “Чрезвычайка” (фавқулодда ҳайъат), аксилинқилобчилик ва сохта ватанпарварликка қарши кураш бўйича фавқулодда ҳайъатнинг халқ берган номи; унинг маркази Москвада жойлашган бўлиб, бутун Россияда бўлимларига эга эди. (...)
Екатеринбургдаги “Чрезвычайка”  ғоят кучли эди ва Юровский, Голошчекин ва бошқалар унинг энг қудратли аъзолари ҳисобланар эдилар.
Авдеев бевосита бошқа комиссарлар, Президиум ва “Чрезвычайка” аъзолари назоратида эди. Улар маҳбусларга нисбатан қўриқчиларнинг қарашларида содир бўлган ўзгаришни диққатдан қочирмадилар ва қатъий чоралар кўришга қарор қилдилар.
Москвадагилар ҳам бесаринжом эди, буни Екатеринбургдан Белобородов, Свердлов ва Голошчекинга (улар бу пайтда Москвада эдилар) юборган қуйидаги телеграмма кўрсатиб турарди: “Ишни марказ кўрсатмаларига мувофиқ тартибда ташкил этиш учун Сиромолотов яқинда Москвага кетди. Хавотир олишга ўрин йўқ. Ташвиш қилмаса бўлади. Авдеев чақириб олинди. Мошкин ҳибсга олинди. Авдеев Юровский билан алмаштирилди. Ички қўриқчилар олиб ташланди ва ўрнига бошқалар қўйилди”. Бу телеграммага 4 июл деб сана қўйилган.
Дарҳақиқат, шу куни Авдеев ва унинг ёрдамчиси Мошкин ҳибсга олинган, комиссар Юровский ва унинг ёрдамчиси Никулин билан алмаштирилганди. Юқорида тилга олинганидек, мутлақо рус ишчиларидан ташкил топган қўриқчилар Поповга қарашли қўшни  уйга кўчириб ўтказилганди.
Юровский ўзи билан ўн нафар одамни олиб келганди – деярли барчалари “Чрезвычайка”нинг жаллодларидан чиққан австрия-германия ҳарбий асирлари эди. Шу кундан бошлаб улар ички постларни банд этдилар, ташқи постларни эса рус қўриқчилари эгаллашда давом этдилар.
“Махсус вазифали уй” мутлақо “Чрезвычайка”га тобе бўлиб қолди, маҳбуслар ҳаёт эса азоб-уқубатлардан бошқа ҳеч нимани англатмасди.
Бу вақт ичида Москвада, афтидан, шоҳ хонадонини қатл этиш борасидаги масала ҳал бўлган эди. Юқоридаги телеграмма ҳам шуни тасдиқлаб турарди. “Ишни марказ кўрсатмасига мувофиқ тарзда ташкил этиш” учун Сиромолотов Москвага кетганди. У Свердлов тақдим этган йўл-йўриқлар ва кўрсатмаларни олиб, Голошчекин билан қайтиб келадиган бўлганди. Унгача Юровский ўз режалари устида бош қотирарди. Бир неча кун мунтазам у отга миниб чиқиб кетар эди ва уни қурбонларнинг жасадларини изсиз йўқотиш учун дидига мос жой қидириб, шаҳар чеккаларида айланиб юрганини кўришарди. Сурбетликда шайтонга дарс берадиган мана шу кас тўшакда ётган бемор валиаҳдни бориб кўришга отланади.
Орадан бир неча кун ўтди. Голошчекин ва Сиромолотов қайтиб келишди. ҳамма нарса шай қилиб қўйилганди.
14 июл якшанба куни Юровский руҳоний Сторожевни чақиришни амр қилди ва уйда ибодат қилишга рухсат берди. Маҳбуслар ўлимга ҳукм этиб бўлинган ва уларнинг диний ёрдам кўрсатиш борасидаги илтимосини рад этиш мумкин эмас эди.
Эртаси куни Юровский митти Леонид Седневни рус қўриқчилари турган Попов уйига олиб боришни буюрди.
16 июл, кечқурун соат еттилар, Юровский ўзи қаттиқ ишонган ва рус қўриқчилари тепасида турган Павел Медведевга рус қўриқчилари бисотида бўлган ўн иккита револьверни келтиришни буюрди. Ушбу буйруқ бажарилиб бўлиши ҳамон Юровский Медведвга бугун тунда бутун шоҳ хонадони қатл этилажагини эълон қлди ва унга бу ҳақда рус қўриқчиларига сал туриб эълн қилишни буюради.
Бироз вақт ўтиб ярим тундан сўнг Юровский шоҳ хонадони аъзолари турган хонага бостириб киради, уларни ўзлари билан ьига бошқа одамлар қатори уйғотади ва улраг, мен қаёққа олиб борсам ўша ёққа юрасизлар, чунки шаҳарда ғалаёнлар бўлиб турибди, ҳозирча хавфсизроқ бўлгани учун пастки қаватда тура турасзлар, дейди. Кўп ўтмай ҳамма шай бўлади ва айрим майда-чуйдаларини олганча ҳовлига олиб чиқувчи ва қуйи қават хоналарига олиб кирувчи ички зинопоядан пастга тушишди. Никулин билан бирга Юровский олдинда борар, ундан кейин Алексей Николаевични қўлида кўтарганча шаҳаншоҳ, малика, маликаи олиялар, доктор Боткин, Анна Демидова, Харитонов ва Трупп борарди.
Маҳбуслар Юровский кўрсатган хонада тўхташади. Улар ўтқазиб олиб кетиш учун извош ва автомобил тутиб келишларига юз фоиз амин эдилар. ҳали анча кутишга тўғри келгани учун маҳбуслар ўтиришга стуллар келтиришни сўрайдилар. Уларга учта стул келтиришади. Оёқ оғриғи туфайли тик туролмайдиган валиаҳд хона ўртасида ўтиради. Шаҳаншоҳ унинг чап ёнидан жой олади, доктор Боткин эса унинг чап ёнида сал орқароқда туради. Малика девор ёнида улар кириб келган эшикдан ўнг тарафда деразага яқинроқ жойда туради. Малика стулига, худи Алексей Николаевичга ўхшаб, ёстиқча қўйишади. ғизларидан биттаси – эҳтимол Татьяна бўлса керак – маликанинг ортида туради. ғўлида иккита ёстиқчани тутганча Анна Демидова ҳам хонанинг ўша томондаги бурчагида. ғолган учала маликаи олия хона тўрида, орқалари билан деворга суяниб туришарди, уларнинг ўнг тарафидаги бурчакда Харитонов ва Трупп турарди.
Кутиш узоқ давом этади. Тўсатдан хонага етти нафар австрия-герман асирлари ҳамроҳлигида Юровский ўзининг икки дўсти, комиссарлар Ермаков ва Ваганов, “Чрезвычайка”дан чақирилган жаноблар бостириб киришади. Медведев ҳам ҳозир бўлади. Шаҳаншоҳга яқин келаркан, Юровский унга қараб шундай дейди: “Сизникилар сизни қутқармоқчи бўлдилар, аммо қўлларидан келмади, биз сизни ўлдиришимиз керак”. Шартта револьверни кўтаради-да, тўппа-тўғри шаҳаншоҳга қараб ўқ узади, шаҳаншоҳ гурс этиб ерга қулайди. Бу ҳамманинг отиб ташланишига ишора эди, ҳар бири ўзига биттадан қурбонни танлаб олганди. Юровский ўзига шаҳаншоҳ ва шаҳзодани танлаганди. Кўпчилик маҳбуслар деярли тил тортмай ўлади. Фақат Алексей Николаевич паст овозда инграр эди. Юровский револьвердан ўқ узиб, унинг ҳам нафасини ўчиради. Анастасия Николаевна ярадор эди ва қотиллар яқинлашган заҳоти дод солиб қичқира бошлайди, сўнг уни штик зарбаси билан ер тишлатишади. Яна ёстиқчалар билан ўзини тўсиб олган Анна Демидова ҳам ўлмай қолган эди. ғотиллар зарбасидан ерга қулагунча у ўзини обдон у ёқдан-бу ёққа уради.
Гувоҳларнинг кўрсатмалари бу қотилликнинг даҳшатли манзарасини бутун тафсилотларигача қайта тиклаш имконини берди. Гувоҳлар – Павел Медведев, қотиллардан бири, Анатолий Якимов (гарчанд тан олмаса-да, бу воқеа устида бўлгани аниқ) ва Филипп Проскуряков, у бу жиноий воқеаларни кўзи билан кўрганлар тилидан ҳикоя қилиб берди.
ғотиллик ниҳоясига етгач, комиссарлар ўз қурбонларидан қимматбаҳо буюмларини ечиб олишади, жасадларини эса чойшабларга ўраб ва чанғи айил-пуштанларига боғлаб, ҳовли дарвозаси олдида, иккала ёғоч девор оралиғида уларни кутиб турган автомобилга ортишади.
Кун чиққунча ҳаммасини ниҳоясига етказмоқ лозим эди. Жанозалар ҳали донг қотиб ухлаб ётган шаҳар бўйлаб ўитб боради-да, ўрмон томон йўл олади. Комиссар Ваганов отда олдинда боради, чунки битта-яримта учраб кўзи тушиб қолмаслиги керак эди. ҳалиги сайхонликка етай деганларида Ваганов бир деҳқон аравасини кўриб қолади. Аравада Коптяка қишлоғилик бир хотин ўтирарди, у ўғли ва келини билан тунда балиқ сотгани шаҳарга кетаётган экан. Ваганов ўша заҳоти уларни изига қайтиб, уйга жўнашни буюради. Нари-берисини ўйлаб, ўзи уларга ҳамроҳ бўлади, уларнинг араваси атрофида отини ўйнатиб, “агар қайтиб шаҳарга йўл олсаларинг ё у ёқ бу-бу ёққа аланглайдиган бўлсаларинг, жонларингдан умид узаверинглар”, деб дўқ уради. Бироқ деҳқон хотинининг кўзи отлиқнинг ортидан келаётган кўпчилик одамларнинг қорасига тушиб улгурган эди. ғишлоққа қайтиб келгач, у кўрганларини оқизмай-томизмай одамларга ҳикоя қилиб беради. ғизиқиб қолган деҳқонлар нима гаплигини билгани ўрмонга йўл оладилар ва у ерда қоровулликка йқўйилган соқчиларга дуч келадилар. Йўл жуда ҳам ёмон бўлганидан автомобил сайхонликка зўр-базўр етиб борган эди. Жасадлар ерга олиб қўйилади, сўнг уларнинг кийимлари ечиб ташланади. Бу вақтда комиссарлар маликаи олиялар кийимлари остидан беркитиб тақиб олган жуда кўп қиматбаҳо тақнчоқларни топишади. Комиссарлар дарҳол уларни қўйниларига солиб олишади, бироқ шошқалоқлик туфайли айримларини ерга тушириб юборадилар ва тепиб-тепиб тупроққа қориб ташлайдилар. Шундан сўнг жасадларни ниматалаб чопиб, бензин сепиб ёқилган улкан гулханларга қалайдилар. Анчагина йирик ниматаларни сульфат кислотаси ёрдамида йўқотишади. Юровский ва унинг иккала дўсти, Ермаков ва Ваганов раҳбарлиги остида қотиллар уч кечаю уч кундуз жасадларни йўқотиш бўйича ўз ишларини дўндириб бажарадилар. Шаҳардан сайхонликка 175 килограмм сульфат кислотаси ва 300 литрдан кўпроқ бензин келтирилган эди.
Ниҳоят, 20 июлда ҳаммаси тугайди. ғотиллар гулханларни йўқотишади, кул шахта ичига ташланади ва бу ерда нималар бўлганини ҳеч ким билолмасин деб сайхонликка сочиб юборилади.
Нима учун бу одамлар қилган ишлари изларини бу қадар ҳафсала билан яширишга ҳаракат қилдилар? ғилган ишларимиз ҳақ деб даъво қилсалар, хўш, унда нима учун улар жиноятчилардай яширинишади? Хўш, кимдан яширинишади?
Павел Медведев буларни бизга ўз кўрсатмаларида тушунтириб беради. Жиноят содир этилгандан сўнг Юровский Медведевнинг олдига келди-да, шундай деди: “Халқ ғалаён кўтармаслиги учун ташқи постларни сақлаб тур”. Кейинги кунларда соқчилар гўё ҳеч нарса бўлмагандек ва гўё девор ортида ҳамон маҳбуслар бордек қоровуллик қилишда давом этавердилар.
Алдангандан рус халқи алданди ва у содир этилган жиноятдан бехабар қолди.
Бу воқеани тасдиқлайдиган яна бир далил бор, у ҳам бўлса Авдеевнинг четлатилиши ва рус қўриқчиларининг олиб ташланишига оид 4 июлда кўрилган эҳтиёт чоралари эди. Комиссарлар Верхне-Исетск заводи ва ака-ука Злоказовлар фабрикасидан келтирилган ишчиларга ортиқ ишонмай қўйган эдилар. Ишчилар ўз ихтиёрлари билан тўпланишган ва “ғонхўр Николай”ни қўриқлашни зиммаларига олган эдилар. Улар таклиф этилган бу ифлос ишни фақат каторга қилинганлар ёки ёлланма жаноблар, хорижликларгина бажариши мумкинлигини билар эдилар. Жаллодлар қуйидагилар эди: Юровский, Медведев, Никулин, Ермаков, Ваганов ва яна етти нафар австрия-германиялик ҳарбий асир.
ҳа, улар рус халқидан яширинмоқдалар, мазкур халқ вакиллигига даъво қилувчи муртадлар шулар бўлади. Улар рус халқидан қўрқадилар, улар интиқомдан қўрқадилар.
Ниҳоят, 20 июлда улар шу куни Екатеринбург кўчаларида ёпиштирилган варақалар ёрдамида шаҳаншоҳнинг ўлимига оид гапларни ошкор этишга жазм қиладилар.
Беш кун ўтгандан сўнг Пермь рўзномасида қуйидаги эълон чоп этилди:

ИШЧИЛАР, ДЕҲҚОНЛАР ВА ҚИЗИЛАРМИЯЧИЛАР ДЕПУТАТЛАРИНИНГ УРАЛ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ПРЕЗИДИУМИ
Қ А Р О Р И

Қизил Уралнинг пойтахти Екатеринбургга чехословак тўдаларининг таҳдиди ва тождор жаллоднинг халқ ҳукмидан қочиб қолиш хавфини назарда тутиб, (яқинда оқ гвардиячиларнинг бутун Романовлар хонадонини халос этиш мақсадида қилинган иғвоси фош этилди) халқ хоҳиш-иродасини бажара туриб Вилоят Кенгаши қарор қилди: халқ олдидаги кўплаб қонли жиноятларда айбланган собиқ шоҳ Николай Романов отиб ташлансин.
Вилоят Кенгаши Президиумининг қарори 16 дан 17 июлга ўтар кечаси ижро этилди.
Романов хонадони Екатеринбургдан хавфсизроқ бошқа жойга кўчирилди.
Урал ишчилар, деҳқонлар ва қизилармиячилар депутатларининг Вилоят Кенгаши Президиуми.

БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ 1918 ЙИЛ 18 ИЮЛДАГИ
Қ А Р О Р И

Ишчилар, деҳқонлар ва қизилармиячилар ва казаклар совет депутатларининг Марказий Ижроия ғўмитаси ўз раиси номидан Урал Кенгаши Президиуми кўрган чораларни маъқуллайди.

Марказий Ижроия
қўмитаси Раиси
Я.СВЕРДЛОВ

Ушбу ҳужжатда гўё шаҳаншоҳ Николай II га қарши Екатеринбург Кенгаши чиқарган ўлим ҳукми ҳақида гапирилмоқда. Ёлғон! (...)
Шаҳаншоҳ қораланмаган, ҳаттоки суд ҳам қилинмаган эди. Уни ким ҳам суд қилар эди? У ўлдирилган эди.
Малика, болалари, доктор Боткин ва улар билан бирга ўлиб кетган уч хизматкор борасида яна нима дейиш мумкин? Қотилларнинг улар билан неча пуллик ишлари бор? Улар ўзларининг бегуноҳликларига амин эдилар: ўқ ўлдирди, олов йўқотди, тупроқ эса олов йўқ қилолмаган нарсани қоплаб олди.
Ҳайҳот! Ўрага сичқон тушди – гулдир-гуп! ғани биронтасининг оғзидан бир дона калима чиқса! Чунки уларнинг қўли нопок ишлар билан булғанган Комиссар Воейков айтиши мумкин қуйидаги гап ҳаққонийдек туюлганди: “Биз уларни нима қилганимизни ёруғ дунёда ҳеч ким билмайди”.
Аммо бу одамлар янглишган эдилар.
Дастлабки қидирувлардан бир неча ой кейин суд тергови ўрмонда мунтазам қидирув ишлари олиб борди. ҳар бир қарич ер қазилди, тақиқ этилди, синчиклаб кўриб чиқилди ва кўп ўтмай шхта, сайхонлик тупроғи ва теварак-атрофдаги ўланлар уларнинг сирини фош қила бошлади. Сайхонликда катта қисми топтаб ташланган юзлаб буюмлар ва уларнинг сини3лари топилди, сараланди ва суд тергови томонидан тасни этилди. Белги қўйил чиқилган буюмлар ичида қуйидагилар бор эди: шаҳаншоҳ камарининг тўғаси, фуражкасининг бир бўлаги, малика сувратининг мўъжазгина рамкачаси (сувратнинг ўзи йўқ эди) бу сувратни шаҳаншоҳ доим ўзи билан олиб юрарди ва ҳ.к.
Маликанинг яхши кўрган сирғалари (биттаси синган), унинг кўйлаги парчаси, кўзойнаги шишаси, (уни ўзига хос шаклидан билиб олишди) ва ҳ.к.
Шаҳзода камарининг тўғаси, шинели тугмалари ҳамда лахтаклари ва ҳ.к. Маликаи олияларга тегишли кўплаб майда-чуйда буюмлар узуклари, пойабзалларининг бўлаклари, тугмачалар, кенгайчалар, пистончалар ва ҳ.к.
Сийнабандларнинг олтита темир планшеткаси (агар қурбонлар сонини эсга олсак, “6” рақамининг ўзи айтиб турибди: малика, тўрт маликаи олия, Анна Демидова ва маликанниг оқсочи).
Доктор Ботконнинг сунъий жағи, кўзгучи синиқлари, кийимларининг тугмалари ва ҳ.к.
Ниҳоят, суяклар ва куйган суякларнинг қолдиқлари, уларнинг бир қисми сульфат кислотасида эритилган, суякларда ўнта кескир қурол ёки арра излари бор эди. Револьвер ўқлари – улар, шубҳасиз, тана ичида қолган ва яна жуда катта миқдорда эритилган қўрғошин.
ҳеч қандай умид қолдирмайдиган ва унинг туфайли ҳақиқат ўзининг бутун ваҳшийлиги ва даҳшати билан фош бўлган қайғули рўйхат ана шулардан иборат эди.
Комиссар Воейков янглишди. Шоҳ хонадони аъзоларини нима қилишганини эндиликда бутун дунё билади.
Бу орада қотилларнинг патагига қурт тушиб қолади. Улар терговни чалғитиш учун Екатеринбургда қолдирилган агентлар қотилларни суд терговлари жараёнида ушлаб турадилар. ғадам-бақадам улар тергов муваффақиятларини кузатиб борадилар. Охири ҳақиқат юзага чиқаётганини ва бўлган воқеадан тезда бутун дунё хабар топажагини англагач, улар хавотирга тушиб қоладилар ва содир этилган қотиллик учун айбни бир-бирига тўнкашга ҳаракат қила бошлайдилар. Улар ўшанда социал революционерларни жиноят содир этишда айблайдилар, гўё бу билан большевиклар партиясининг обрўйини тўкмоқчи бўлишган эмиш.
1919 йил сентябрида улар Пермда шоҳ хонадонини қатл этишда дахлдорликда ёлғондан айбланган 28 нафар шахс қўлга олинган ва судга топширилган эди, шундай беш маҳбус ўлим жазосига ҳукм қилинган ва ҳукм ижро этилган эди.
Бундай жирканч томоша энг буюк тарихий  жиноятлардан бири жавобгарлигини зиммасига олишдан қутулиш учун тап тортмай бегуноҳ одамлар жонига қасд этувчи бу касларнинг нечоғли сурбет эканлигини яна бир карра тасдиқлайди.

* * *

Яна Екатеринбург фожиаси билан узвий боғлиқ шоҳ хонадонининг бошқа кўплаб аъзолари ўлми ҳақида ҳикоя қилувчи Алапаевск фожиаси борасида ҳам айтиб ўтишим даркор.
Маликанинг опаси, маликаи олия Елизавета Фёдоровна, буюк княз Сергей Михайлович, шаҳаншоҳнинг амаки укаси, князлар, княз Константиннинг ўғиллари Иоанн, Константин ва Игорь, буюк княз Павел Александровичнниг ўғли княз Палей 1918 йилнинг баҳорида ҳибсга олинган ва Екатеринбургдан 150 чақиримча шимолда жойлашган хийла ихчам Алапаевск шаҳрига жўнатиб юборилган эдилар. Варвара Яковлева деган бир роҳиба (маликаи олиянинг доимий ҳамроҳи) ва буюк княз Сергейнинг котиби С.Ремез улар билан ҳибсда бирга бўлганлар. Уларни мактаб хоналаридан бирида тутқунликда сақлашарди.
17 дан 18 июлга ўтар кечаси, Екатеринбург жинояти содир этилгандан 24 соат ўтгач, сизларни бошқа жойга кўчиришимиз керак, деган баҳонада маҳбуслар олдига кишилар келади ва уларни Алапаевскдан кўпи билан ўн икки чақиримча нарига олиб кетишади. Ҳша жойда уларнинг барчасини отиш ташлашади. Ҳлганларнинг жасадлари ташландиқ шахтага итқитилади, шу жасадлар 1918 йил октябрида топиб олинади. Улар қурбонларнинг азоб-уқубатларига чек қўйган қўл гранаталари портлаш оқибатида ўпирилиб тушган тупроқ тагида қолиб кетган эди.
Мурдаларни текшириб чиқилганда фақат буюк княз Сергей баданидагина ўт очувчи қурол излари топилган. Унинг шериклари қандай ўлдирилганини тергов аниқлай олмади. Афтидан, улар милтиқ қўндоқлари билан уриб ўлдирилган.
Ваҳшийлик билан кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бу жиноят Екатеринбург Кенгаши Президиумининг аъззоси комиссар Сафаров иши эди, у, дарвоқе, Москва фармойишларини ижро этувчи гумашта эди, холос.

* * *

Екатеринбургни аксилбольшевистик қўшинлар эгаллаб олгандан бир неча кун ўтгач, шаҳарда тартиб ўрнатиш ва ўликларни кўмиш ишлари олиб борилаётган бир вақтда қамоқхонадан сал нарида иккита жасад қазиб олинди. Жасадлардан бирининг ёнида фуқаро Долгорукий номига 80000 рубл пул олиш учун тилхат бор эди, гувоҳлар берган кўрсатмалардан яққол равшан эдики, бу княз Долгорукийнинг жасади бўлган. Иккинчи жасадга келсак, бу генерал Татишчевники эканига тўла асослар бор эди.
Униси ҳам, буниси ҳам, ўзлари олдиндан айтишганидек, ҳаётларини шаҳаншоҳга бағишлаган генерал Татишчев бир куни Тобольскда менга шундай деганди: “Тирик қолмаслигимни биламан. Мен фақат бир нарсани сўрардим: мени шаҳаншоҳдан ажратмасинлар ва у билан бирга ўлишимга имкон берсинлар”. У лоақал мана шу кичик ниятига ҳам ета олмай ўлиб кетди.
Графиня Гендрикова ва m-IIe Шнейдер Екатеринбургдан шоҳ хонадони қатл этилгандан бир неча кун кейин олиб келинган ва Пермга жўнатилган, 1918 йилнинг 3 дан 4 сентябрига ўтар кечаси отиб ташланган эдилар. Уларнинг жасадлари топилган ва 1919 йилнинг май ойида ҳақиқийлиги тасдиқ этилган эди.
Нагрний (Александр Николаевич пайтида матрос бўлган) ва қарол Иван Седневга келсак, уларнинг ҳар иккиласи ҳам 1918 йилнинг июни бошларида Екатеринбург атрофларида ўлдирилган эди. Икки ой ўтгач, уларнинг жасадлари улар қатл этилган жойдан топилган.
Генералдан тортиб матросгача бу барча одамлар ҳаётларини қурбон қилишдан заррача ҳайиқмаганлар ва жасорат ила ўлимга тикка борганлар. Мана шу содда-баёвгина матрос, украин йигитчаси ўлимдан жон сақлаб қолмоғи учун биргина сўзни айтса кифоя эди. У шаҳаншоҳдан воз кечдим деса бўлди эди. Худди шу сўзни у айтмаган.
Улар самимий ва жўшқин туйғулар ила ўзлари севган, атрофига ана шундай мард ва фидойи инсонлани тўплашга муяссар бўлган кишиларга жонларини қурбон қилдилар.

“Детектив и политика” (Москва)
нашрининг 1989 йил 4-сонидан олинди
“Жаҳон адабиёти”дан

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин