Саналар
04.10.2024
Баннер
Хрушев хотиралари
PDF Босма E-mail

Собиқ шўролар диёрининг учинчи рахнамоси Никита Сергеевич Хрушчёвнинг бири биридан довдир хатти-ҳаракатлари, бутун мамлакат экинзорларини жўхорипояларга айлантириш борасидаги сароб хаёллари сингари хангоматалаб воқеаларни кўп эшитгансиз. Аммо бир ёмоннинг бир яхшиси, бир яхшининг бир ёмони бўлганидек, Хрушчёв жаноблари хам алифни калтак дейдиган анойи бўлмаган.

Хуллас, 1964 йилга келиб КПСС марказий қўмитасининг биринчи котиби, 1958 йилдан эътиборан министрлар советининг раиси лавозимларида ишлаб келаётган Н.Хрушчёв истеъфога чикди. Тўғри-роғи, чиқарилди. Унинг ҳокимиятни тарк этиши билан боғлиқ тафсилотлар алоҳида бир мақолага арзигулик. Вақти келса, уларга қайтармиз. 1953 йили, яъни Сталин оёғини узатган пайтлари собиқ қизил салтанат жиловини қўлга олган Хрушчёв тождорликдан ажралди-ю, дарвешдек каловланиб қолди.
Нима қилмоқ керак?

Уззукун дала-ҳовлида ивирсиб юриш жонига теккан собиқ "биринчи" ниҳоят хотиралар ёзишга азму қарор қилди. Нега омади юришмади? Етакчилик йиллари қандай масалалар панд берди? Ёнидаги одамларнинг қайси бири садоқатли-ю, қайси бири садоқатсиз?! Ёзилажак хотира китобида шулар акс этмоғи керак. Бўлғуси китоб матни даставвал айтиб туриб ёздирилди. 1968 йилнинг ўрталарига келиб магнит тасмаларига муҳрланган барча хотиралар оқ қоғозга кўчириб бўлинди. Энди муҳим бир масала уларнинг олдида кўндаланг турарди. Хужжатлар КГБ қўлига тушиб қолмаслиги учун нима қилиш керак? Бу масалада унга ўғли Сергей Хрушчёв ёрдам берадиган бўлди. Кимсан "фалончи"нинг ўғли бўлгани билан дурустгина ақл-заковатга эга бу йигитча озгина ҳордиқ чиқариш учун Петрово-Дальнеега келади. Уйдагилар унга отасининг феъли айниб ўтирганини, таъби тирриқлигини айтади. Бунинг сабаблари бор эди. Собиқ "биринчи" бир кун олдин Сиёсий бюрога чақиртирилиб, пўстаги қоқилганди. "Хотиралар ёзишни тўхтатинг, бўлмаса оқибати ёмон бўлади", дейишди Хрушчёвга. Бу гап ҳеч қачон олди қайтмаган собиқ етакчига айилдек ботади. Оғзига келган маза-бемаза гапларни айтаверди. Аммо КГБ ходимлади, ҳам тинч ўтиришмаганди — Хрушчёвнинг дала-ҳовлисини эшитув-мосламаларига тўлдириб ташлаганди. Бу пайтда унинг ёнида булган ўғлига Хрушчёв бор дардини айтди. Хотираларни мамлакат ичида чоп этиш имкони йўқлиги ҳам таъкидланди. Эндиги ягона чора хориждан эди. Чет элдаги бирор яхшироқ нашриётни топиш ва чоп эттириш даркор! Тамом-вассалом. — Хавотир олманг, ота, — деди.
Сергей далда оҳангида. — Ўзим бирор йўлини топарман.

У бирор йўлини топишига умид бор эди, 60-йилларнинг охирларида В.Луи билан қалин ўртоқ бўлиб колган Сергей унга каттик умид боғлаётганди. Виталий Евгеньевич 37-йил қатағонларидан жабр-зулм курган, қамокдан чиққач, инглиз тилида чоп этиладиган газеталардан бирини мухбири сифатида иш бошлаганди. Шу боис у хориж билан алоқа-муносабат ўрнатиш имконига эга шахслардан бирига айланганди. Сергей Никитичнинг: "Отамнинг хотира китоби бор, шуни чет элда чоп эттириш керак", деган таклифига Луи ўйлаб ўтирмасдан розилик билдирди. Бунинг сабаби оддий эди. Узоқ йиллар хорижий давлатларда юриб, ишончли танишлар орттирган Луи учун бу иш хамирдан қил суғургандек оддий хал бўлиши мумкин эди. Шундай бўлди ҳам. Луи Хрушчёвнинг ўғлидан овоз ёзилган тасмалар, қўлёзмаларни қабул қилиб олгач, роппа-роса бир ой йўқ бўлиб кетди. Қайтиб келгач, мижозларига: "Ҳаммаси жойида, хавотирга ўрин йўқ", деди. Ота-боланинг юрагида вулқондекк ўйнаб турган ҳадик босилди.

Бу орада нашрни амалга оширишга АҚШнинг "Литтл, Браун энд Компани" нашриёти розилик билдирди. Аммо нашриёт хўжайини Жорж Браун қўлига етиб борган қўлёзмалар Хрушчёв қаламига мансублигига шубҳа қилаётганди. Шундай бўлиши табиии ҳол. Ҳали Совет-Америка можаролари битмаган ярага ўхшаб, қон силқиб турган бир маҳалда Брауннинг иштибоҳларини тушунса бўлади. Икки ўртадаги келишувлар ўтадиган жой Копенгаген шаҳри, деб белгиланди. Ниҳоят, ҳамма расмиятчиликлар оёқлагач, " Хрушчёв хотиралари" китоби босилиб чиқди. Собиқ "биринчи" тилла топгандек қувончини ичига сиғдира олмасди. Ахир унинг китобини АҚШ нашриёти босди. Бу бутун дунёга тарқаладиган китоб ва унинг муаллифини янада таниқрироқ бўлиши демак эди. Аммо не ажабки, Хрушчёвнинг дориламон қувончи кўпга чўзилмади. Уни Марказқўмнинг фирқавий назорат қўмитаси раиси А.Пельше қабулига чақиртирди-ю, гарчи Пельше бир пайтлар Хрушчёв ҳукмронлиги пайтида масъул лавозимларда ишлаган, халқона ибора билан айтсак, "кўзининг ёғини ялаган" эди. Бироқ у бу гал собиқ валинеъматига бошқача муомала қилди. "Қирол ўлди, яшасин қирол" қабилидаги муносабатда Пельше асосий эътиборни Хрушчёвнинг хорижда чоп этилгаи китобига қаратди. Гап орасида китоб босилмасдан олдин сиёсий бюро аъзоси Кириленко жабулида бўлган пайтида Хрушчёвнинг қаттиқ огоҳлантирилганини писанда қилиб ўтди, "Сизни огоҳлантиргандик, - деди Пельше қўрс оҳангда. - Лекин шуни била туриб, шўро давлатининг авра-астарини очиб кўрсатадиган китоб чоп қилдирибсиз. Бу айбларингизни қандай изоҳлайсиз?" Пельшенинг бу саволидан ўлим ҳиди уфурарди. Табиатан оилапарвар бўлган Хрушчёв оиласининг бус-бутун завол топишини истамасди,

"Бўлмаган гап, - деди у бош ирғаб, - мен ҳеч қаерда китоб чоп эттирган эмасман. Буни чириб адо бўлаёган буржуа матбуотининг навбатдаги найранги, деб биламан". Бу оқлов билан Пельшенинг темирдан қаттиқ дийдасини юмшатиш тўғрироғи, ишонтириш анча мушкул масала эди. У суҳбатдошини фавқулодда довдиратиб қўядиган саволлар берди. Хрушчёв ён беришга мажбур эди. Шундай килиб собиқ "биринчи" хорижий мамлакатга ҳеч қандай кўлёзма такдим этмаган", буларнинг бариси "ёлғон" бўлиб чикди. КГБнинг бу борада йиққан маълумотлари хам мавхумлик ботқоғига ботгани боис, Пельшенинг даъволари ҳам қумга сепилган сувдек бесамар кетди. Ниҳоят, Хрушчёв "иғвогар" хориж нашриётига маломат тоши ёғдирадиган баёнот эълон қиладиган бўлди. Баёнотда Хрушчёвнинг ҳёч қачон хотиралар ёзмагани, буларнинг бариси кизил салтанатга ғараз билан қаровчи ғаламис тўдаларнинг тубанлиги эканлиги кайд этилди. Масаланинг энг қизиқтомони бошқа ёкда. Гап шундаки, Сергей Никитич отасининг хотиралари хорижда чоп этилмасидан бурун ўшар пайтда КГБга раҳбарлик қилган Юрий Андроповга (Л, Брежнев вафотидан кейин биринчи котиб) таниш-билишлари орқали шама қилдирган, тўғрироғи, собиқ хавфсизлик хизмати бошлиғи бу машмашалардан тўла хабардор эди. Аммо китоб чоп этилиб, фирқавий назорат қўмитасидагилар айюҳаннос асолишлари билан Андроповнинг мудроқ виждони гўё "уйғонгандек" бўлди. У сиёсий бюрога шошилинч равишда ҳисобот тайёрлар экан,Хрушчёв хотираларининг реакцион моҳиятини "очиб" ташлади. Мана, қарийб чорак асрдан кўп вақт ўтди. Лекин Андроповнинг қутилмаганда тутун қайтаришинии ҳеч ким изохлай олмаяпти.

Хидирали ПАНЖИЕВ тайёрлаган

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин