Саналар
30.12.2024
Баннер
Жарроҳлик тарихидан
PDF Босма E-mail

«Жароҳат» арабча сўз бўлиб, урилгандан кейин қоладиган асоратга айтилади. Шунингдек жароҳат сўзи айблаш, камситиш маъносида ҳам келади, масалан: тили билан жароҳатлади дейилганда «айблади, нуқсонли санади» маъноси тушунилади. Жароҳат сўзининг мазкур маъноси мажоз туридан бўлиб, бу ўринда маънавий жароҳат назарда тутиляпти, яъни, у қурол билан жароҳатлаш каби моддий эмас. Жарроҳлик сўзи атама сифатида инсон баданининг ҳолатига қараб, уни текширадиган ҳамда ташқи ва ички аъзоларга бўлган таъсирни аниқлаб даволайдиган касб маъносини ўз ичига олади. Замонавий тиббиётда жарроҳлик атамасига шундай таъриф берилган: "Инсон баданига етган зарарни кетказиш ёки тикиш, йирингни ёки касалдаги зарарли моддани чиқариб ташлаш учун тешиш ёки бир аъзони олиб ташлаш мақсадида қилинган иш жарроҳликир".

Ислом тарихида жарроҳлик. Ўрта асрларда Европа қора зулмат ичида яшаётган бир пайтда ислом мамлакатлари илмий, маданий, маиший ривожланишларни қўлга киритар экан, бу билан ўзга миллатлардан устунлигини ҳам кўрсатган. Замонавий жаҳон тиббиёти Ислом олимлари тажрибаларидан фойдалангани ҳолда катта ютуқларни қўлга киритишгани бугун кўпчиликка маълум. Қуйида тиб илми бўйича ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан бебаҳо мерос қолдирган баъзи шарқ олимларининг фаолияти билан қисқача танишамиз.

Абу Бакр Муҳаммад Розий (ҳиж.251/ мел.830) Ироқнинг Рой шаҳрида туғилган. Ўттиз ёшларида Боғдодга гиб илмини ўрганиш учун сафар қилади. Таҳсил ҳосил қилганларидан сўнг Мористоннинг руҳий касаллар шифохонаси бошлиғи қилиб тайинланади. Тибда 130 дан ортиқ китоблар ёзиб қолдирган. "Таомларнинг фойда ва зарарлари" китоби жуда машҳур бўлган. У киши биринчилардан бўлиб синиқларни жарроҳлик орқали даволашни ва гипс қилишда ҳар хил услублардан фойдаланишни йўлга қўйган. Ички аъзоларга катетр (йиринг ва қолдиқ қонлар чиқиб кетиши учун қўйиладиган) асбобни ишлатган. Ҳайвон ичагидан тикиш ишларида ип сифатида фойдаланган (олдин ҳайвон қили ёки аёллар сочи ишлатилган). Ҳайвон ичаги жисм билан бирикиши, жароҳат ўрни қолмай тез битиб кетиши билан афзал ҳисобланган. Наркоз латтачаси ва зажим тампонни ҳам ўз жарроҳлик ишларида биринчи бўлиб қўллаган. Жарроҳпик пайтида ичдан ва томирдан кетадиган қонни биринчи-лардан бўлиб аниқ фарқларини баён қилиб, ички қон кетишини қандай тўхтатиш йўлларини аниқлаган. Ҳижрий 311(мелодий 890) йилда Боғдод шаҳрида вафот этган.

Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Абу Али ибн Сино (ҳиж.370 / мел.949) Бухоронинг Хурмуш қишлоғида туғилган. Илм ҳосил қилиш мақсадида Самарқанд, Хоразм, Исфаҳон, Ироқ ва Шомга сафар қилган. Изланишлари натижасида нафақат ўз замонасининг, балки келажак замонларнинг ҳам буюк олими бўлган десак, муболаға бўлмайди. "Тиб қонунлари" китоби ҳозирда ҳам Европа тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади ва юзлаб тилларга таржима қилинган. У киши биринчилардан бўлиб болани жарроҳдик йўли билан туғдириш ва буралган ичакларни тўғирлашни жарроҳлик амалиётида қўллаган.

Акмал Ҳўқандий

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин