Саналар
30.12.2024
Баннер
Шарқий Туркистон ва Уйғур халқи
PDF Босма E-mail

Геологик тадкикотларга кўра, Шарқий Туркистон худуди ўрнида тахминан бундан 1 миллиард йил илгари катта денгиз бўлган экан. 300 млн. йил олдин ерда юз берган геологик ўзгаришдан сўнг ушбу худуд қуруқликга айлана бошлаган. Ҳимолай ва Помир тоғларининг секин-аста ўсиб бориши бу заминга катта таъсир кўрсатган.

Жунғор пасттекислиги ва Такламакон чўли тагида катта микдорда нефть захирасининг аникланиши, Тангритоғ этакларидаги такирликларда тошга айланиб кетган ўсимликларнинг ва катта дарахтларнинг кўплаб учраб туриши, Турфон билан Кумул оралиғида динозавр устихонининг топилиши мазкур худудда катта географик ўзгариш юз берганлигини кўрсатади.

Ҳозирги Шинжон-Уйғур мухтор райони (хитойча Синьцзян вэйвуэр зичжи чюй) -ХХРнинг шимоли-гарбий қисмидаги миллий ўлканинг номи бўлиб, у 1955 йил 1 октябрдан бошлаб расмий жорий этилган. Шунгача мазкур ўлка рус ва ғарб адабиётида Шарқий Туркистон, Хитой Туркистони, Туркия адабиётида Дўғи Туркистон, Хитой адабиётида Шинжон (русча транскрипцияда Синьцзян). Қадимги хитой манбаларида Шиюй (Шиюй — Ғарбий замин, Ғарбий юрт, Ғарбий мамлакатлар), XIV асрга оид ҳужжатларда ва XVI—XVII асрларда битилган форсизабон қўлёзмаларда Уйғурия, Уйғуристон, деб номланган. «Шинжон» сўзи 1760 йилда пайдо бўлган бўлиб, у «янги чегара» ёки «янги ҳудуд» маъносини англатади.

Шарқий Туркистон бир неча минг йиллик тарихга эга. Такламакон чўли атрофида топилган жасадлар ва бошка ашёвий далилларга кўра, мазкур чўл атрофидаги худудларда 5—6 минг йил муқаддам анча юксак маданиятга эга ҳаёт мавжуд бўлган. Шу даврда яшаган одамлар баланд бўйли, қирра бурунли эди. Хитой манбаларининг гувоҳлигига кўра, бундан 4 минг йил илгари Шарқий Туркистонда рунг, рунг-ди ёки ди-рунг ғарбий рунг деб номланган туркий халқ яшаган. Мил. ав. III—II асрларда Шарқий Туркистонда Крурона, Турфон, Кучар, Кашкар— (Сули), Еркенд (Юйтян), Хўтан (Удун), Усун каби давлатлар мавжуд бўлиб, улар Кун хақонлиги таъсирида бўлган. шу замонда хитойда мавжуд бўлган Ғарбий ва шарқий Ханн империялари ушбу ўлкани қўлга киритиш ва Хитойдан Ғарбга борадиган Буюк ипак йўлини ўз назоратига олиш учун тинмай харакат қилди, айрим йилларда ўз максадларига вактинча эришган бўлса хам, аммо уни бутунлай хунлардан тортиб ололмади.

Шинжон маъмурий жиҳатдан марказга бевосита итоат қилувчи 2 та шаҳар (Урумчи ва Қорамой), 5 мухтор вилоят, 8 ҳудуд, 6 мухтор ноҳия, 68 ноҳияларга бўлинган. Ҳозир унда 57 миллат вакиллари, жумладан ислом динига итоат қилувчи 13 маҳаллий миллат яшайди. Расмий маълумотларга кўра, 1998 йилда Шинжоннинг аҳолиси 17,5 млн. кишидан иборат эди, жумладан 8 млн. уйғур ва жами 2 млн.га яқин қозоқ, дўнгон, қиргиз, ўзбек, тожик ва бошқалар яшайди. 1982—2000 йиллар давомида аҳолиси 5,5 млн. кишига кўпайган. Аҳолининг ярмига яқин қисми хитой (ханцзу) лардан ташкил топган. Шу хисобдан келиб чикканда, 2003 йилда Шинжоннинг аҳоли нуфуси 19 млн. бўлиши керак. Хорижли олимлар орасида айни замонда хан миллатининг кўчиб келиши ҳисобига Шинжоннинг аҳоли сони 30-35 млн. атрофида бўлиши керак.
Шинжоннинг атрофи Олтой, Монголия Олтойи, Ғарбий Тангритоғ (Тяньшан), Помир, Коракурум ва Тибет тоғлари билан ўралган. Ғарбдан шарққа караб чўзилиб кетган Шарқий Тангритоғ (баландлиги 7000 м дан зиед) унинг худудини 2 кисмга бўлиб туради. 1635 йилда тоғнинг шимолида Жунгор хонлиги деб номланган ойратлар давлати ташкил топгандан кейин унинг ҳудуди Жунгория, деб аталди. Тангритоғнинг жануби эса Қашқария деб номланди. «Шинжон» атамаси юзага келгандан сўнг хитойлар Шимолий-Шарқий Туркистонни, яъни Жунгорияни Бэйцзян (Шимолий Шинжон), Жанубий Шарқий Туркистонни Наньцзян (Жанубий Шинжон) деб аташни одат қилган. Жанубий-Шарқий Туркистонда дунёдаги энг катта чўллардан Такламакон чўли жойлашган.

Шу жойда таъкидлаб ўтмоқ жоизки, шарқий Туркистон Шарқ билан Ғарбни боғлаб турган Буюк ипак йўлидаги мухим худуд бўлганлиги туфайли доим йирик давлатлар, жахрнгирларнинг эътиборини, тортиб турган. Шу боис ўлкада халкдарнинг кўчиш (миграция) жараёни жиддий тус олган ва бу ердаги давлатчилик тарихининг ривожланиши доим сиртки таъсир остида бўлган. Мил. ав. 1-минг йилликнинг дастлабки 8 асри давомида Шарқий Туркистоннинг асосий кисми Тангритоғ яйловларини марказ килган Рузие (Юэжи) давлати назорати остида эди. Шундан кейинги бир неча аср давомида ўлкага хунлар хукмронлик килди. Шу орада ушбу ўлка вактинча Хан империяси кўлига ўтган фурсат хам бўлди. III—IV асрларда ўлканинг шимолий кисми сянби, V—VI асрларда журжан (руру) давлатлари назоратида бўлди. VI асрнинг 2-ярми — VII асрнинг ўрталаригача ўлка Турк хокрнлиги, VII асрнинг ўрталаридан VIII асрнинг ўртасигача Тан империяси, VIII асрнинг 70-йилларида унинг жанубий кисми (хрзирги Кучор, Хўтан, Корашахар, Кашғар) тибетликлар, IX асрнинг ўрталаридан XIII асргача Қорахонийлар Давлати, XIII—XIV асрларда мўғуллар назоратида бўлди. Карахонийлар Давлати даврида Шарқий Туркистоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий хаёти юксалди. 1465 йилда дуғлот авлодига мансуб бўлган Абу Бакр (1514 й.да ўлдирилган) бошчилигида Ёркенд шахрини марказ килган хонлик ташкил топди.

Ҳозирги даврда Шинжонда саноатнинг ривожланиши билан бирга йўл курилиш ишларига эътибор кучмокда. Шарқий Тангритог бўйлаб курилган темир йўли Шинжонни шарқда ХХРнинг ичкари ўлкалари ва Вьетнам билан, ғарбда Козогистон орқали Россия билан, Ўзбекистон, Туркманистон орқали Эрон билан ва Европа билан улаб туради. Якинда темир йўл Кашқаргача куриб битирилди. У яқин келажакда Кирғизистон орқали Ўзбекистонгача тортиб келинади. Замонавий тезюрар автойўллар ҳам курилмокда. Айни пайтда Шинжондан Покистонга ва Марказий Осиё давлатларига ўтадиган 2- ва 3-даражали автойўллар ишлаб турибди.

Орадан кўп ўтмай ушбу хонлик доирасига Хўтан ва Қашкар вилоятлари кирди. 1499—1504 йиллар давомида ушбу хонлик худуди таркибига Оқсув, Учтурфан вилоятлари кирди. 1514 йил Ёркенд тахтига Туғлук, Темур авлоди бўлмиш Султон Саидхон ўтирди. Шундан кейинги икки йил давомида Шарқий Туркистоннинг колган жойлари хам ушбу хонлик ихтиёрига ўтиб, шарқда унинг чегараси Буюк Хитой девори бошланган жой (Цзяюйгуан)гача етди. XVI аср ва XVII асрнинг 1-чораги давомида Ёркенд хонлиги хар томонлама юксалди.

Абдулкарим Сотуқ Буғрохон

Султон Қорахон (859—955) — қорахонийлар сулоласи асосчиси. 880 й. Торим водийсининг Лўп, Чарчан, Хўтан, Кучор ш.лари жойлашган х,удудида марказлашган ҳокимиятга асос солган. Ривоятларга караганда, у Кашкарга савдо карвони билан келган Хожи Абу Наср Сомоний воситаси билан ислом динини биринчи бўлиб кабул қилган ва 12—25 ёшларида Куръони Каримни ёд олган. Абдулкарим Сотук, Буғрохондан бошлаб ислом дини Қашқар, Ёркенд, Оқсув ва Хўтанга тарқалган. Унинг қабри Қашқарнинг Остин Ортуш мавзесида бўлиб, мусулмонлар орасида табаррук зиёратгох, сифатида машҳур.

1635 йилда Еркенд давлатининг шимолида, яъни Жунғорияда яшаётган ойрот кабилаларининг кучайиши натижасида янги хонлик ташкил топди ва у тарихда Ойрот давлати ёки Жунғор хонлиги деб номланди. XVII асрнинг охирида ойротлар Махдуми Аъзам авлоди бўлмиш Оффоқхўжани кўллаб-кувватлаб Ёркенд хонлиги тахтига ўтказиш йўли билан ушбу хонлик устидан ўз назоратини ўрнатди. Шундан сўнг Ёркенд хонлиги хокимияти хўжалар сулоласи кўлига ўтди.
XVIII асрнинг 60-йилларида Шарқий Туркистон манжурлар томонидан Хитойда ташкил этилган ва Цин деб номланган империя томонидан забт этилди, ушбу мамлакатда мавжуд бўлган Ёркенд ва Жунғор хонликлари йўк, килиб ташланди, тирик қолган тахт ворислари Пекинга олиб кетилди, Шарқий Туркистонда асрлар давомида мавжуд бўлган анъанавий давлатчилик тузумига чек кўйилди. Шарқий Туркистонга «Синьцзян» деб ном берилди. Шундан кейин бу ўлкада хўжалар бошчилигида Цин боскинчиларига қарши кўзғолонлар кучайди. 1864 йилда бошланган умумхалқ кўзғолони натижасида бирин-кетин Кучар, Кашкар, Хўтан, Урумчи хонликлари, Или султонлиги каби 5 мустакил давлат ташкил топди. 1867 йилда Ёқуббек бошчилигида олдинги 3 хонлик бирлаштирилиб Иетишар (Етти шахар) давлати тузилди, 1872 йилда унга Урумчи хонлиги кўшилди. 1871 йилда Или водийси рус армияси томонидан эгаллаб олиниши муносабати билан Или султонлиги тугатилди.
Шарқий Туркистонни қайтадан истило килиш мақсадида Цин империяси 60 минг кишидан иборат кўшинни сафарбар килиб, Иетишар (Еттишахар) давлатини йўк, килди, кўзғолончилар кирғинга дуч келди, тирик қолганлар хозирги Марказий Осиё республикалари худудига қочиб кутилди. Шарқий Туркистонга «Синьцзян шэн» («Шинжон провинцияси») макоми берилди. 1911—1913 йилларда юз берган миллий озодлик харакати натижасида Шарқий Туркистонда хам Цинлар хукмронлиги тугатилди. Мазкур вокеадан кейинги 40 йил Давомида Шарқий Туркистон кўп марта уруш алангасида ёнди, хокимият тез-тез ўзгариб турди. 1928—1933 йилларда мавжуд бўлган Хожиниёзхожи Хокимияти, ундан кейин юзага келган Шэн Шицай хукумати ва 1944 йилда бошланган "Уч вилоят инқилоби" натижасида ташкил топган Шарқий Туркистон жумхурияти» ана шулар жумласидандир. 1949 йил сентябрда ушбу жумхурият рахбарлари Пекинга учиб кетаётганида сирли равишда авиа халокатига учрадилар. Шундан кейин «Шинжянг шэнг» ХХР таркибига киритилиб, унга 1955 йил октябрда Шинжон-Уйғур автоном райони (Шинжянг-Вэйуэр зичжи чюй) номи берилди.

Ёқуббек

Муҳаммад Ёкуббек Бадавлат, Оталик ғозий (1820, Пискент — 1877, Шарқий Туркистоннинг Кўрла ш.) — Кўқон хонлигининг ҳарбий ва давлат арбоби, Еттишаҳар Уйғур давлатининг Ҳукмдори (1865—77). Тоғаси Тошкент қозиси бўлиб тайин-ланиши ва синглисининг Тошкент ҳокимига турмушга чиқиши муносабати билан унинг мавқеи тез ўсган, хон ўрдасида маҳрам, кейинчалик элликбоши, юзбоши, понсод (бешюзбоши) бўлган, Чиноз ва Авлиёота (1846)га, Оқмачит (1847)га бек килиб тайинланган. Ёкуббек Оқмачитда кушбеги лавозимига кў-тарилиб, рус босқинчиларига қарши курашда жасур саркарда эканлигини кўрсатган. 1864 йилда Шарқий Туркистонда Манжур империясининг зулмига карши мустақиллик учун кураш бошланиб, бешта хонлик юзага келади. Қашқар хонлиги мамлакатни бирлаштириш мақсадида Кўқон хонлигидан Ёркенд хонлигининг тахт ворисларидан бирини Шарқий Туркистонга юборишини илтимос килган. Ёкуббек Бузрукхўжага кушбеги қилиб тайинланиб Қашкарга юборилган (1865). У Бузрук-хўжанинг давлат ишларига қобилиятсизлигидан фойдаланиб, ҳокимиятни ўз қўлига олган. У бошда Бузрукхўжа ва б. хўжалар номидан иш юргизиб, Или султонлигидан ташқари (мазкур хонликни 1871 й. руслар босиб олган) 4 хонликни (Қашкар, Хўтан, Кучор, Урумчи хонликларини) бирлаштириб Етти-шаҳар Уйғур давлатини тузган. Ёқуббек Еттишаҳарнинг равнак, топиши ва дунёга танитиш учун катта ишларни қилган. Ёқуббек хонлиги даврида кўплаб масжид, мадраса, карвонсарой қурилган. Ёкуббекни энг яқин кишиларидан бири, Хўтан беги Ниёз Ҳаким заҳар бериб ўлдирган. Ёкуббек ўлимидан кейин тахт учун кураш бошланган. Хитой ички зиддиятлардан фойдаланиб, 1878 йилда Еттишаҳар давлатини тугатган. Шарқий Туркистонда манжурлар ҳукмронлиги қайта тикланган.

Шарқий Туркистон будда ва ислом динининг Хитойга тарқалишида воситачилик қилган худудлардан бири ҳисобланади. Буддизм Ушбу ўлкага мил. ав. II—I асрларда таркалган. Бу ўлкадаги Хўтан ва Кунар давлатлари ушбу диннинг марказлари сифатида намоён бўлган. Мил. 1-асрдан бошлаб бу ердаги буддавийлар Хитойга бориб ўз динларини тарғиб этганлар, диний асарларни хитой тилига таржима килиш билан шуғулланганлар. Будда дини таркалиши билан ўлкада серхашам ғор ибодатхоналар (Минг уй) курилган, шу билан бирга рассомлик ва хайкалтарошлик санъати ривожланган. Кучар ёнида ва Турфонда сакланиб колган будда ибодатхоналари ёдгорликлардан маълумки, рассомлик санъати асарлари — деворий расмларда хинд маданияти таъсири сезилиб туради. Бу расмлар услубий жиҳатидан Ўзбекистон худудидан топилган деворий расмлардан деярли фарқ килмайди.
Шарқий Туркистонга ислом VIII асрдан бошлаб таркалган. Аммо ушбу диннинг давлат динига айланиши X асрда содир бўлган. Шундан бошлаб ушбу худуд ислом динининг шаркга таркалишида мухим ахамият касб этган. Ислом дини таркалган жойларда масжид ва мақбаралар куриш хам тез ривожланган. Шу боис ўлка Ғарб билан Шарқ, маданияти ўртасида кўприк вазифасини ўтади, деб айтилиши тўла асослидир.
Буюк ипак йўлининг бу ўлка худудидан ўттанлиги махаллий маданият ривожига самарали таъсир кўрсатган. Шунинг учун ушбу ўлкада кимматбахр тошлардан буюм ясаш, пахтачилик ва ипакчилик, жун, пахта ва ипакдан мато тўкиш, бош кийим тикиш, жундан гилам тўкиш санъати яхши ривожланган. Сўнгги даврда Такламакон чўли атро-фидан топилган ашёвий далиллар ушбу минтакада тўқимачилик хунари бир неча минг йиллик тарихга эга эканлигини кўр-сатади. X—XI асрларда ипак матога, крғозга расм ишлаш, китоб миниатюраси ривож топган. XIII асрдан бошлаб, айникса Ёркенд хонлиги даврида шаҳар ансамбллари, серхашам саройлар қурилган. Ёркенддаги хон саройи ва У ердаги Омоннисахоним мақбараси, Қашқардаги хон ўрдаси, Ҳайитгоҳ мажмуаси, Юсуф хос Ҳожиб ва оффоқхўжа мақбаралари шулар жумласидандир. Уларда Ўрта Осиё меъморлиги таъсири кузга ташланади. Айнан шу даврда уйғур 12 мақоми (муқоми) яхлит бир асар сифатида тартибга солинган, тарихий, шеърий асарлар ёзиш, форс тилида битилган асарларни уйғур тилига таржима килит ишлари кенг ёйилган.
Шарқий Туркистон мусика санъати хам бир неча минг йиллик тарихга эга. Сўнгги 30 йил давомида ХХРда нашр этилган санъат сохасига оид бир нечта асарларда келтирилган маълумотларга кўра Ғарбий Хан сулоласи хукмдори Гаозу (мил. ав. 206—195 йиллар) даврида Хўтан мусикаси Хитой пойтахти Чанъанда янграган. Мил. ав. II—I асрларда бу ерда ўтказилган маросимларда «28 нағма», «Сариқ лайлак куши садоси», «Синган толлар», «Иўловчилар илтижоси» каби Шарқий Туркистон мусикаси ижро этилган ва махаллий халк, орасида катта кизикиш уйғотган. Турфонда топилган тош битикларда хам кадим замонда ушбу минтакада юксак савияга эга бўлган мусика санъати мавжудлиги акс эттирилган. VII—VIII асрларда яшаган йирик хитой шоирларининг асарларида хам Шарқий Туркистон мусикаси Кадимги Хитойда севиб эшитилганлиги кайд этилган.
Шарқий Туркистон адабиёти хам узок, тарихга эга. Аммо ушбу ўлка кўп марта уруш алангасида ёнганлиги туфайли ёзма адабий меросларнинг аксарият кисми йўкрлиб кетган. Ушбу ўлкада 24 хил ёзувда ва 17 тилда битилган кўлёзмаларнинг топилиши, ишлатилган ёзувларнинг кўплиги бу ердаги адабий жараён турли маданиятлар таъсирида бўлганлигини кўрсатади. X асрда араб алифбоси жорий этилиши билан мазкур жараёнга ислом маданиятининг таъсири кучайган.
Кррахонийлар даврида Шарқий Туркистон адабиётида катта кўтарилиш юз берди. Бунда Махмуд Кошғарий, Юсуф Хос Хожибнинг хиссаси катта бўлди. IX асрдан бошлаб овозсиз театр (пантомимо), ашула ва раксли театр (оперетта), ибтидоий драма театрларининг кенг қанот ёйилиши, булар учун сахна асарларининг ёзилиши, театр ва оркестрларнинг хорижга, жумладан Хитойга гастролга тез-тез бориб турганлиги бунинг далилидир. Қадим замондан сақланиб келаётган оғзаки адабиёт, серқирра, сермазмун ва шакллари кўп бўлиб, улар халқнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, ахлоқ ва тафаккури, дарди каби масалаларга бағишланган. Ушбу адабиётда хикоя, шеър, кўшик, достон, афсона, латифа, макол, насихат, тафсил каби жанрдаги мерослар асосий ўринда туради. V асрда айрим қўшиклар хитой тилига таржима этилганлиги маълум. Кадимий халк, кўшикларининг бир кисми Махмуд Кошғарий асарида сакланиб қолган. Қадимий ривоятлардан «Пир чангги», «Тангрикут хақида ривоят», «Бўкехон хакида ривоят», достонлардан «Ўғузнома», «Дадам Қўркут», «Алп Эртўнға» кабиларни тилга олиш мумкин. Улар VI асрда топилган тош битикларда сакланиб қолган.

Уйғурлар

Япон (Ютянхенг), француз (Клапрот) олимлари фикрича, уйғур атамаси мил. ав. III—II асрлардан маълум. Хитой олимларининг тадкикртларига кўра, мил. ав. III — мил. III асрлар давомида уйғурлар шарқий ва ғарбий кисмларга бўлинган. Ғарбий уйғурлар уху, ухэ, шарқий уйғурлар эса вэйхэ, юанхэ, деб аталган [120; 1-бет; 98; 11-бет]. Уху, ухэ деб номланган ғарбий уйғурлар Тангритоғ ва Иртиш дарёси билан Балхаш кўли оралиғида яшаган, вэйхэ ва юанхэлар деб аталган шаркий уйғурлар Сибирь, Байкал (Бойкўл) кўли атрофида ва кузатилган. Натижада улар уйғур иттифоқи доирасида устунликни қўлга олишга харакат килган. Аммо бу кураш уларга ғалаба келтирмаган. Шундан кейин қарлуқлар уйғур иттифокидан ажраб чикиб илгари яшаган Тангритоғ атрофидаги жойларни тарк этиб Жанубий Козоғистон ва Кирғизистон худудига кўчиб келишга мажбур бўлган ва бу ердаги Суёб (Суйе), Тароз (Данлоси) каби шахарларни марказ килиб олган. 840 йилда ички курашлар ва ташқи тазйик, натижасида Уйғур хоқонлиги емирилганидан сўнг шарқий уйғурлар таркибидаги 15 қабила ғарб томонга кўчиб бориб, карлукларга кўшилган. Бу шарқий уйғурларнинг Туркистонда таркалишида йирик воқеа бўлган. Шундан кейин Туркистонда юз берган мураккаб сиёсий вазият қарлукдар бирлигининг йўқолишига олиб келди. IX асрнинг ўрталарида қарлуклар 3 кисмга бўлиниб, уларнинг бири ўз жойида қолди, иккинчиси Шарқий Туркистоннинг Оқсу вилоятига, учинчи бир қисми
Тохаристонга (хозирги Жанубий Ўзбекистон ва Тожикистон, Шимолий Афғонистон) кўчиб борди. Шунинг учун «Девону луғотит турк»да қарлук„ басмил, қирғиз каби қабилалар на туркга, на ўғузга ажратилмаган холда келтирилган. Кейинчалик қарлук, ва басмиллар ўзбекларнинг катта бир кисмини ташкил этди.
«Уйғур» атамасининг луғавий маъноси ҳақида олимлар хамфикрдирлар. Мазкур атама «уй» ва «ғур» каби икки сўздан ташкил топган. Буларнинг биринчиси «уюшиш», «бирлашмоқ», «иттифоқ» маъносини билдиради, иккинчисининг маъноси хақида эса турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар «ғур» «ғуз» сўзининг ўзгарган шакли Дейдилар. Айрим олимлар тибет манбаларида уйғур атамаси «ўйхўр» Деб аталишини ва хитой манбаларида Кадимий Хитойнинг шимолий ва ғарбий томонида яшаган барча халкдар умумий ҳолда «ху» (ғуз ёки хўр) деб аталганини кўзда тутиб, «уйғур» айнан шу «ғуз» ва «хўр» сўзларига уюшмокни билдирувчи «уй»ни кўшиш асосида шаклланган, деб хисоблашади. Бошқа бир олимлар «ғур» кадимий туркий тилда сўз тузишда ишлатиладиган қўшимча эди, шунинг учун уйғур этноними уюшганлар маъносини англатади, деб хисоблайдилар.
Фэн Цзяшэн, Чэнг Суло, Му Гуангвэн каби уйғуршунос хитой олимлари XIV асрда ёзилган Рашид уд-диннинг «Жоме ат-таворих» асарига ишора килиб, уйғур этнонимининг маъноси уюшиш, бирлашишдан иборатлигини таъкидлаб ўтган.
Япония ва Европа мамлакатлари олимлари асарларида хам «уйғур» атамаси айнан шундай маънога эга эканлиги эътироф этилади.
Уйғурлар кўп авлоддан ташкил топганлиги «Шажарайи турк» асарида хам айтилган. Чунончи, асарда уйғурлар «Юз йигирма уруқ эл эрдилар... Чингизхоннинг набираларининг замонида Мовароуннахр, Хуросон ва Ирокда девонлар ва дафтардорлар барчалари уйғур эрди» деб ёзилган.

Кейинги даврларда уйғур иттифоқига кирган кабилаларнинг кўпчилиги ўзларининг илгариги кабила номини ишлатмасдан иттифоқ, номи — «уйғур» атамаси билан тарихда колган. Юкорида тилга олинган «Шажарайи турк»да уйғурлар «юз йигирма уруғ эл эдилар», деб таъкидланганлиги тўла асослидир. Келтирилган маълумотлар кўрсатиб турибдики, уйғур деганда бир кабиладан кўпайган халк, деб тушиниш тарихий хакикатга тўғри келмайди. Ушбу халқни туркий кабилаларнинг катта бир кисмидан иборат деб билиш лозим. Хитой манбаларидаги туркий кабилалар номини санаб чикканимизда, уларнинг умумий сони 58 тадан иборатлиги маълум бўлади. Шулардан 22 таси уйғурлар таркибига киради. Кейинчалик буларнинг кўплари ўзбеклар таркибига кириб кетган. Шунинг учун хам уйғурлар яшаган жойлар Шарқий Туркистон худуди билан чекланмайди. Уйғур тили билан Ўзбек тилининг, урф-одатларининг ва мусика санъатининг яқинлиги бунинг исботидир.
Маълумки, уйғурлар яхлит бир халқ сифатида шаклланган ва уларнинг аксарият кисми яшаган Шарқий Туркистон худуди Осиёдаги энг кадимий маданият марказларидан бири бўлган. Кунчи дарё водийсида топилган 6—6,5 минг йиллик тарихга эга бўлган жасадлар ва улар ёнида сақланиб тошга айланиб колган буғдой донлари хамда бошка буюмлар бунга исбот бўлади. Шу билан бирга ушбу ашёвий далиллар ўша жойда яшаган халқ дехқрнчиликни, жумладан буғдой экиш ва истеъмол килишни яхши билганлигини кўрсатади. Аммо тоғ ва далаларда яшаган уйғурлар чорвачилик билан шуғулланганлиги хакида хам маълумотлар кўп.
Ўзбек билан уйғур этник ва антропологик жихатдан нихротда яқин. Фарки шуки, ўзбекларнинг этник таркибига араб, эронликлар, покистонлик ва хиндистонликлар, тожиклар нисбатан кўпроқ аралашган. Уйғурлар таркибига эса Корея ярим оролига якин жойларда яшаган ва ўрта асрларда турли сабабларга кўра ғарб томонга кўчган монголоид ирқига мансуб шаркий ғузлар (дунгху) кўпроқ аралашган. Ушбу аралашиш уйғурларнинг шаркий ва шимолий кисмида кўпроқ бўлган.
Ўтмишда уйғурлар таркибига кирган бир қанча уруғ ва қабилалар кейинчалик ўзбеклар таркибига кириб кетган. Буни ўзбекларнинг 92 уруғи таркибига бир назар ташлаганда кўриб олишимиз мумкин. Ҳар икки халк, туркийзабон халклар тоифасига киради. Ўзбекистонда яшовчи ўзбеклар орасида уйғурлар билан аралашиб кетганлар кўп учраб туради. Икки халкнинг аралашиб кетиши кўп асрлар давомида юз берган вокеа бўлиб, бу жараён Фарғона водийсида фаолроқ бўлган.
Мавжуд адабиёт ва манбалар билан танишганимизда, шундай фикрга келиш мумкинки, Ўзбекистонда уйғурларнинг пайдо бўлиши анча қадим замонларга бориб такалади. Биринчидан, минг йиллар давомида ўзбек халки билан уйғур халки Буюк ипак йўли билан боғланиб келган. Ўзбек халки Помир ва Тангритоғ (хитойча Тяньшан)нинг ғарбий томонидаги Буюк ипак йўлида фаол харакат килган бўлса, уйғур халки Ушбу тоғларнинг шарк,ий томонидаги савдо йўлларида фаол харакат қилган. Маълумки, мазкур тоғларнинг икки томонидаги худудлар Осиёдаги энг қадимий маданият марказларидан хисобланади. Бунга Мовароуннахрда ва Торим вохасида топилган археологик маълумотлар исбот бўла олади. Шу боис хар икки халк, халқаро савдо ва маданий алоқаларда мухим ўрин эгаллаган. Улар орасидаги борди-келди муносабат тўхтовсиз давом этган. Турк хоқонлиги, Корахонийлар каби хонликлар даврида ўзбек ва уйғур халқлари яшаган худуд бир давлат доирасида бўлганида ва Амир Темур давлати замонасида уларнинг Буюк ипак йўлидаги борди-келди муносабатлари яна ҳам фаоллашиб кетган. Шунинг учун умумий бир тил, бир дин ва бир маданият вакиллари бўлган икки кардош халқ ўртасидаги этник аралашиш жараёни анча кадим замонлардан бошлаб жиддий тус олган Кадимий Буюк ипак йўли Кашкар шахридан ўтганлиги ва Ўзбекистонга келганлар асосан мазкур шахар оркали келганлиги туфайли ўтмишда ўзбек тилида «кашкарлиқ» деган атама хам пайдо бўлган. Мазкур атама асосида уйғурлар тўпланиб яшаган жойлар «Кашкар махалласи» деб айтилган.

Худди шундай ахвол уйғурлар орасида хам мавжуд. Ўзбекистондан шарқ томонга қараб кетадиган Буюк ипак йўли Андижон орқали ўтганлиги туфайли, Кашкарда ва бошқа қатор уйғур шахарларида ўзбеклар «андижонлик», улар тўпланиб яшаган жойлар эса «Андижон махалласи», деб айтилган.
Уйғурларнинг Узбекистонда қадимдан бери яшаб келишига сабаб бўлган иккинчи бир мухим омил шу бўлганки, юкррида айтиб ўтилгандек, «уйғур» катта бир гурух, туркий кабилаларнинг бирикмаси бўлиб, улар шаркда Мўғулистон, ғарбда Балхаш кўлигача, жанубда Шимолай тоғларигача бўлган улкан заминда харакат килганлиги туфайли, сиёсий ва иктисодий сабабларга кўра, улар орасидаги миграцион жараён тўхтовсиз давом этган. Айрим тарихий даврларда ушбу жараён тезлашган.
Корахонийлар хонлиги даврида хрзирги Узбекистон худудида яшаган уйғурлар нуфуси кўпайган. Чингизхон ва унинг авлодлари даврида хам уйғурларнинг Ўзбекистон худудига таркалиши кучайганлиги кузатилган. Бунинг сабаби шу бўлганки, Чингизхоннинг 4-хотини корахонийлар авлоди бўлган. Шу боис у ўзининг давлат ишларига, айникса ёзув-чизув ишларга уйғурларни кўп жалб этган. Шу муносабат билан кўп зиёли уйғурлар мўғуллар даврида Ўзбекистоннинг турли вилоят ва шахарларида жойлашиб крлганлар. Мазкур жараён унинг авлодлари даврида ҳам давом қилади. Бу ҳақда Абулғозихоннинг "Шажараи Турк" асарида қуйидагиларни учратиш мумкин: «Уйғур халкинда туркий тили бирлан ўқуғон кишилар кўп бўлур эрди. Чингизхоннинг набираларининг замонинда Мовароуннахр, Хуросон ва Ирокда девонлар ва дафтардорлар барчалари уйғур эрди».
XVIII асрнинг ўрталарида Или водийси ва Торим вохасида яшаган "ғурларнинг Ўзбекистонга кўплаб кўчиб келиши кузатилди. Сабаби, бу асрнинг ўрталарида Шарқий Туркистонда мавжуд бўлган Жунғор хонлиги (1635-1758) ва Ёркенд хонлиги (1465-1759) бирин-кетин Хитойда хукмронлик килаётган манжурлар сулоласи (Цин сулоласи - 1644—1911) кўшинлари томонидан йўқ килиб ташланди. Иккала хонликнинг тахт ворислари ва цинларга қаршилик кўрсатган бошқалар кирғинга дуч келди [79; 102-бет]. Шунда кўп уйғурлар жазодан қутилиш мақсадида Туркистонга, жумладан Узбекистон худудига кўчиб кетди.
Шундан кейинги 150 йил давомида Торим водийсида манжур маъмуриятига қарши кўп кўзғолонлар юз берди. Ҳар гал улар бостирилганда минглаб уйғурлар Кўқон хонлиги худудларига кўчиб кетдилар. Айниқса, 1826 — 1828 йиларда Жаҳонгирхўжа раҳбарлигида манжурлар маъмуриятининг зулмига қарши кўтарилган кўзғолон бостирилганда Торим водийсидан Ўзбекистонга кўчиб келганлар кўп бўлди. Козок, олими Чўкон Валихоновнинг маълумотига кўра, шунда «Фарғона ўлкасининг Қўқон, Шахрихон ва бошка шаҳарларига 70 мингга якин уйғурлар кўчиб келиб жойлашган. Ўша даврда Туркистонга кўчиб келган уйғурларнинг умумий сони 300 минг кишидан иборат бўлган.
XIX асрнинг ўрталарида Шарқий Туркистонда манжур истилочиларига қарши катта кўзғолон кўтарилган. Шу кўзғолон натижасида Шарқий Туркистон манжурлар назоратидан вақтинча озод бўлиб, у ерда тарихда «Етти шахар давлати» деб номланган давлат ташкил топди. Унга пискентлик Ёқуббек қушбеги бошчилик қилган эди. Аммо 1878 йилда ушбу давлат манжурлар империяси томонидан йўқ қилинди, ҳаёт колган кўзғолончилар ва уларнинг уруғ-аймоклари яна Туркистон худудига кочиб кутилди. Шунда Ўзбекистон худудига келганлар сони нисбатан кўп бўлди. Рус олими Г.Б.Никольскаянинг маълумотига кўра, 1878 йилгача бўлган бир неча кўзғолон даврида Туркистонга кўчиб борган уйғурларнинг умумии сони 500 мингдан ошиб кетган.
Келтирилган фактлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон уйғурлари анча кадимий тарихга эга. Улар ўзбек халки билан ёнма-ён яшаб бошидан кўп вокеаларни ва оғир кунларни ўтказган. Урушларда қон тўкишган, пахта далаларида ва завод, фабрикаларда ишлашган. Ўзбекистон мустақил бўлгандан сўнг, уйғурлар унинг ривожланиши ва келажаги учун харакат килмокдалар.

Аблат Хўжаев

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин