|

Салиб юришлари - Ғарбий Европа рицарларининг мусулмон, православ давлатлари ва турли хил христиан мазҳабларига қарши олиб борган давомий юришлари. Салиб юришларининг мақсади Фаластинни, биринчи навбатда, Қуддусни салжуқий турклардан озод қилиш эди. Бироқ салиб юришлари кейинчалик Балтиқбўйи мажусийларини христианлаштириш. Европада папа ҳукуматига қарши ҳаракатларни бостириш ёки папаларнинг сиёсий мақсадларини амалга ошириш воситаси бўлиб қолди.
«Салибчилар» атамаси, салиб юриши иштирокчилари ўз кийимларига салиб (хоч, крест) тикиб олишгани учун, пайдо бўлган. Юриш қатнашчилари гуноҳлардан покланади деб ҳисоблангани боис, юришда нафақат рицарлар, балки оддий аҳоли, ҳаттоки болалар қатнашган. Фаластин узоқ даврдан бери араб давлатлари ҳукми остида эди, улар христианларга бағрикенглик билан муносабатда бўлишган. Фаластиндаги христианлар учун муқаддас саналган масканларни зиёрат қилишларига монелик қилишмаган. Салжуқий туркпар эса бунга йўл қўймаган. Энди христианлар учун Қуддусга бориш олдингидек хавфсиз бўлмай қолди. Рим папалари Фаластинни Салжуқийлардан тортиб олишмаса, зиёратгоҳларга бориш умуман тўхтаб қолишидан хавфсирашди. Салиб юриши Рим папаси Урбан II ташаббуси билан Қуддус ва Фаластинни мусулмонлардан озод қилиш мақсадида амалга оширилган. Дастлаб папанинг мурожаати фақат француз рицарларига қаратилганди, лекин кейинчалик катта масштабдаги ҳарбий кампанияга айланиб кетди. Салиб юриши ғояси барча Ғарбий Европа давлатларини қамраб олди. Салиб юришининг сабабларидан бири Византия императори Алексей I нинг Рим папасидан ёрдам сўраши эди. Бир неча аср Византия ғарб христианлари учун жанговар мусулмонлар ҳужумларидан ажратиб турадиган буфер зона бўлиб келди. Бироқ 1071 йилдаги Манцикерт жангида енгилган империя Кичик Осиёдаги катта ҳудудидан ажралди. Мағрур Византия муқаррар ҳалокатдан қутулиш учун Рим папасидан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Биринчи салиб юришидан олдин Анатолиянинг катта қисми исломнинг суннийлик йўналишидаги Рум салжуқийлари ҳукми остида эди. Христианлар билан курашишга қараганда салжуқийларни ички қўзғолонларни бостириш, тахт талашишлар, шиаларнинг исёнлари қаттиқ ташвишга соларди. Фаластинни марказий ҳокимиятдан деярли мустақил амирлар бошқарарди. Мисрнинг катта қисми шиа йўналишидаги фотимийлар сулоласи қўлида бўлган. Салжуқийлар фотимийлар ҳудудининг бир қисмини босиб олишди. Шунинг учун Алексей Комнин салибчиларга фотимийлар билан иттифоқ тузишни маслаҳат берди. 1076 йили салжуқийлар Қуддусни эгаллаган бўлсада, 1098 йили фотимийлар шаҳарни қайтариб олди. Шиалар салибчиларни даҳшатли душмандан қутқарувчи халоскор деб биларди. Лекин уларнинг хомхаёллари қимматга тушди. Ўша даврда Ғарбий Осиёдаги мусулмон давлатлари тахминан бир вақтда ўз раҳбарларини йўқотиб қўйишди. 1092 йили салжуқий султон Маликшоҳ, вазир Низомулмулк, 1094 йили Бағдодда Ал-Муқтадий ва фотимий Ал-Мустансир вафот этди. Бу воқеалардан сўнг Мисрда тахт учун кураш, Салжуқийлар давлатида айирмачилик ҳаракатлари авж олди, Сурияда ўзаро урушувчи майда давлатлар вужудга келди. Юриш бошлангач, Византияга ёрдам бериш иккинчи даражали масалага айланди. Урбан истило қилинажак ўлкалар аҳолисини қатл этиш ва талашга рухсат берди. Унинг фикрича, қурбонлар динсиз ҳисобланарди. Испаниядаги реконкиста ҳаракати, Сицилиянинг норманлар томонидан босиб олиниши ва Шимолий Африка қирғоқларига босқин уюштириши Ғарбий Европанинг XI асрдаги ташқи сиёсатини белгилаб берарди. Биринчи бўлиб Қуддусни турклардан тортиб олиш ғоясини Рим папаси Григорий VII илгари сурди ва юришни ўзи бошқаришни хоҳлади. Унинг чақирувига 50 мингга яқин киши қулоқ осди. Лекин Германия императори билан кураш папанинг ғояларини амалга оширишга тўсқинлик қилди. Григорийдан кейинги папа Виктор III ўтмишдошининг ғоясини давом эттириб салибчилар гуноҳини кечишини маълум қилди, бироқ юришда ўзи қатнашмаслигини таъкидлади. Мусулмонларнинг денгиздан бўладиган босқинларидан азият чекаётган Пиза, Генуя ва Италиянинг бошқа денгизбўйи ҳудудлари аҳолиси флотни жиҳозлаб Африка соҳилларига юриш бошлашди. Босқин давомида Туниснинг иккита шаҳрига ўт қўйилди, лекин мазкур юриш оммани ўзига жалб этолмади. 1095 йил мартда Урбан II Пьяченца соборида қатнашди. Бунда христианларга тааллуқли масалалар кўрилган, йиғин сўнгида салиб юришини уюштириш ҳақида гап борган. Ўша йил ёзида папа Жанубий Францияда бўлди. 18 ноябрда эса Клермонда собор чақирилди. Унда христианларга оид барча масалалар кўриб чиқилди, жумладан, қирол Филиппнинг черковдан четлатилиши ҳам. Охирида салиб юришини ташкиллаштириш масаласи ўртага ташланди. Биринчи салиб юриши 1095 йил 26 ноябрь куни Франциянинг Клермон шаҳри соборида Рим папаси Урбан II томонидан эълон қилинди. Оммавий салиб юришига тарғиб этган киши пикардиялик тарки дунё қилган ҳеч вақосиз Пётр Амьенский бўлди. Патриархдан ижозат олгач Пётр Римга папа Урбан II ҳузурига ёрдам сўраш учун борди. Кейин оёқяланг, бошяланг ҳолатда бутун Европани кезиб чикди. Голгофда бўлганини ва маҳаллий христианларнинг аҳволини кўриб бу ҳолатдан қаттиқ азият чекаётганини айтарди. Шунингдек, тингловчиларга Қуддусни озод қилиш зарурлигини уқтирарди. Оддий халқ гапдонлигига маҳлиё бўлиб уни авлиё сифатида кўра бошлади. Ҳаттоки эшагининг жунидан қирқиб олишни улкан бахт деб билишди. Шундай қилиб, ғоя кенг омма орасида тарқалди. Кейинчалик Пётр Амьенскийнинг Фаластинда умуман бўлмагани ойдинлашди. Вальтер Готшальк номли киши эса бошқа ҳудудларда одам йиғишга киришди. Қишнинг охирига бориб 15 минг кишини тўплай олди. Аввал Пётр билан биргаликда ҳаракат қилди, кейинроқ ундан ажраб франк, шваб ва лотарингияликлардан иборат улкан оломон тўплади. Оломоннинг салиб юриши (1096 йил апрель - октябрь) биринчи салиб юришининг илк босқичи бўлиб, юриш 1096 йил апрелидан октябригача давом этди. Юриш Урбан II нинг 1096 йил 15 августдаги қароридан бир неча ой аввал бошланган. Салиб юриши ўтказилиши арафасида Европани ўлат ва очарчилик ларзага солганди. Натижада кўплаб кишилар қашшоқлашган, улар салиб юришида қатнашишни иқтисодий ҳолатларини яхшилашнинг бирдан-бир йўли деб билардилар. Бундан ташқари, 1095 йилдаги ой тутилиши, метеор ёмғири ва бошқаларни юришнинг муваффақиятли бўлишига ишорат сифатида қабул қилишди. Салиб юриши Ғарбий Европада катта қизиқиш уйғотиб, турли хил манбаларда айтилишича, унда 300 мингга яқин киши қатнашган. Юришда ҳаттоки аёллар ва болалар ҳам иштирок этган. Вальтер бошчилигидаги оломонда бор-йўғи 8 та от бор бўлиб, қолганлар эшакларда ва пою-пиёда эди. Баъзи тарихчилар мазкур юриш «ошиқча томоқлар»ни йўқотиш учун католик черкови томонидан уюштирилган тадбир деб таъкидлашади. Константинополгача йўлга чиққанларнинг ярми ҳам етиб келмади. Биринчи бўлиб салибчилар ҳужумига учраган кишилар, ҳимоялари учун шаҳар епископларига пул тўлашларига қарамай, европалик яҳудийлар бўлишди. Юриш айнан шу шаҳарлардан бошланди. Майнц шаҳри яҳудийлари салибчиларнинг болаларни ҳам аямай қираётганини кўриб оммавий равишда ўз жонларига суиқасд қилишди. Рейн. Пётр Амьенский издошлари Руан ва Кёльн шаҳарларида яҳудийларни қатағон қилди. Шунингдек, Рейн бўйидаги Трир, Майнц, Шпейер ва Вормс шаҳарларидаги яҳудийларни ҳам талон-торож этишди. «Соломон бар Симеон» солномасида айтилишича, «бир киши акасини, бошқаси ота-онасини, ота-оналар боласини ўлдирарди». Маҳаллий руҳонийлар ва ҳукумат вакилларининг қирғинни тўхтатишга уринишига қарамай, салибчилар томонидан минглаб яҳудийлар ўлдирилди. Ўз қилмишларини оқлаш мақсадида салибчилар Урбан II нинг Кпермон соборида қилич билан нафақат мусулмонларни, балки христианлардан бошқа диндаги барча кишиларни бўйсундириш ҳақида сўзлаган нутқини далил қилиб олишди. Черковнинг тинч аҳолини қирғин қилмаслик ва бошқа диндагиларни ўлдирмасдан уларни христианга айлантириш лозимлиги расман таъкидланишига қарамай, яҳудийларга қарши тажовузлар барча салиб юришларида кузатилади. Европа яҳудийлари салибчиларга қарши туриш учун мудофаа бўлинмалари ташкил этишди ёки ёлланма қўшиндан фойдаланишди, католик черковининг маҳаллий иерархлари билан битим тузишди. Шунингдек, салибчиларнинг навбатдаги юришидан диндошларини, ҳаттоки Кичик Осиё ва Шимолий Африкадаги мусулмонларни хабардор қилиб туришди. Бундан ташқари, маблағлар тўплаб салибчиларга қарши фаол курашаётган мусулмон амирларининг иқтисодий қувватини ошириш учун юборишди. Салиб остида тўпланган оломон 1096 йил баҳорида асосий ҳа-ракатга ўтди. Улар ўзлари билан таъминот захираси олишмаганди. Шунинг учун табиий эҳтиёжларини қондириш учун йўлида учраган-ки манзилгоҳни талашди. Венгрия чегараларига яқинлашишганда, одамлар у ерда эҳтиёт чорасини кўриб қўйишганди. Ўрта асрларда Европадан Фаластин зиёратига йўлга чиққан зиёратчиларга бепул овқат тарқатишарди. Лекин ҳеч вақосиз салибчилар бундай имтиёзга эга бўлмагани учун талончилик билан кун кўришдан бошқа чоралари қолмади. Қирол Каломан қўшини билан чегарада салибчиларни кутарди. Агар салибчилар тартибсизлик чиқармай тинчгина Венгрия ҳуду-дидан ўтишга рози бўлишса, уларни ўтказиб қўйиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш мажбуриятини олди. Биринчи бўлиб етиб келган Готшальк бошчилигидаги оломон граф Эмикон Лейнинген бошлиқ гуруҳнинг Чехияда князь Брячислав томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар олди. Бунинг учун ўч олишни мақсад қилган Готшальк гуруҳи Венгрияда талон-торожни бошлади. Дунай бўйлаб ҳаракатла-наётган салибчиларга Ниш яқинида болгарлар, венгерлар ва византияликларнинг бирлашган қўшини қақшатқич зарба берди. Оломоннинг тахминан тўртдан бири қирилди, қолганлар деярли талафотсиз августда Константинополга етиб келди. Кейинроқ бу йўлдан Пётр ва Вальтер бошлиқ оломон ўтди. Улар олдингилардан ибрат олиб Венгрияда тартибни бузишмади. Бироқ Болгария чегарасида душманона ўтиб олишди. Улар чегара бўйлаб Византия империясига келишди. Кўп йўқотишларга қарамай, салибчилар сони 180 минг кишини ташкил этарди. Алексей Комнин Пётрга элчи юбориб, тартибни сақлаган ҳолда Константинополга тезда келишса, барча зарур нарсалар билан таъминлашини билдирди. Ҳақиқатан ҳам салибчилар белгиланган жойларда озиқ-овқатлар билан таъминланди, ўша ер аҳолиси уларга яхши муносабатда бўлди. Пётр фақат Адрианополда икки кун тўхтаб, 1096 йил 1 август куни Константинополга етиб келди. Бу ерда унга Вальтернинг қолган-қутган гуруҳи бирлашди. Император уларга белгиланган жойда рицарларни кутишни, бу ҳолатда туркларни енгиб бўлмаслигини тушунтирди. Пётр билан суҳбатлашгач унинг бир хаёлпараст эканини тезда пайқади ва совғалар бериб қўшинига шаҳарда зўравонлик қилмасликни буюришини уқтирди. Салибчилар шаҳар кўчаларида юриб ажойиботлардан кўзлари ўйнаб кетди. Сотиб олишга пуллари бўлмагани учун, куч ишлатиб тортиб олишга ҳаракат қилишди. Шунингдек, хавфсизлик ходимлари билан жанжаллар уюштиришди. Салибчилар назарида, улар христианлар душманларига қарши курашдан куч билан ушлаб қолинганди. Византия императори безорилардан тезроқ қутулиш учун уларни Босфор орқали Кичик Осиёга ўтказиб қўйди. Салибчилар Никеядан шимоли-ғарбдаги Еленополга ўрнашишди. Бу ер салжуқийларга қарашли бўлиб, салибчилар эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этиларди. Лекин ўзбошимча оломон Пётрнинг буйруғига итоат қилмай атрофдаги манзилгоҳларни талашга тушди. Бир гуруҳ салибчилар Никея яқинида турк бўлинмаларини мағлуб этди. Пётр булар билан бирор натижага эришишга кўзи етмай рицарларни кутиш учун Константинополга қайтиб кетди. Орадан кўп ўтмай салибчилар ҳалокатга учради. Рено де Брей бошлиқ катта гуруҳ Салжуқийлар давлати пойтахти Никеяга юриш бошлади, йўлдаги оз сонли турк гарнизонини енгиб Ксеригордон қалъасини босиб олди. Лекин султон Қилич Арслон қалъани сув билан таъминлайдиган манбаларидан маҳрум қилгач, қалъани топширишга тўғри келди. Кейин султон салибчилар лагерига жосусларни юбориб Никея эгаллангани ҳақида маълумот тарқатишни буюрди. Еленополдаги салибчилар лагерида Никея турклардан тортиб олингани ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Ўлжалардан қуруқ қолмаслик мақсадида барча Никеяга ошикди. Салибчилар ҳийлага учиб 21 октябрь куни турклар томонидан Никея ва Дракон манзилгоҳлари орасидаги тор водийга қўйилган қопқонга тушиб қолишди. Тахминан 25 октябрь куни салибчилар батамом тор-мор этилди. Улкан оломондан фақат 30 минг киши қутулиб қолган, улар Босфор орқали грек қайиқларида Византия империяси ҳудудига аранг қочиб ўтишди.
Биринчи салиб юриши (1096 - 1099)
Юриш учун қўшин тўплаш. Биринчи салиб юришида қироллар иштирок этмади. Графлар, герцоглар ва князлар қатнашди. 1096 йилги оломон уюштирган салиб юриши давом этаётган пайтда, Европанинг турли ерларидан йиғилган рицарлардан тузилган мунтазам қўшин юришга тайёрлана бошлади. Граф Раймунд Тулузский папа легати Адемар Монтейльский ва епископ Ле-Пюи билан биргаликда Прованс рицарларига, князь Боумэнд Тарентский ва унинг қариндоши Танкред Жанубий Италия норманларига, ака-ука Готфрид, Эсташ ва Болдуин Булонский лотарингияликларга, Роберт Фландрийский, Роберт Нормандский, граф Стефан Блуаский ва Гуго Вермандау (Франция қироли Филипп I нинг кичик укаси) Шимолий Франция рицарларига қўмондонлик қилди. Константинополдан йўлга чиққан ҳарбийларнинг умумий сони 300 мингга етарди. Қўшинга хизмат қиладиган яна 300 мингга яқин қора ишчилар, аёллар ва болалар ҳам бўлгани ҳисобга олинса, ҳар ҳолда, салибчиларнинг умумий сони ярим миллиондан ортган. Турли хил қўшинлар тўртта йўналиш бўйлаб Константинополда тўпланди. Готфрид ва Болдуин ўз қўшинлари ва бошқа немис бўлинмалари билан Дунай водийси бўйлаб Венгрия, Сербия ва Болгариядан ўтишди. Йўлда маҳаллий қўшин билан тўқнашувлар юз берди. Бу гуруҳ биринчи бўлиб Константинополга етиб келди ва қиш бўйи шаҳар ташқарисида турди. Епископ Адемар, граф Раймунд ва бошқалар Жанубий Франциядан йўлга чиқиб Шимолий Италия орқали Константинополга келишди. Гуга, иккала Роберт ва Этьен ўз қўшини билан Англия ва Шимолий Франциядан йўлга тушиб Алп орқали ўтишди ва Италия бўйлаб жанубга юришди. Ҳамроҳларини Жанубий Италияда қишлаш учун қолдириб Константинополь томон юрган Гуго кемаси ҳалокатга учради, уни византияликлар қутқариб қолишди ва пойтахтга жўнатишди. Гуго императорнинг қўлида гаров бўлиб қолди. Баҳорда иккала Роберт ва Этьен Адриатикадан ўтиб Дураццода тўхташди ва Константинополга йўл олишди. Худди шу йўл орқали Сицилиядан Боумэнд ва Танреднинг норманлардан иборат қўшини ҳам юрди. Турли йўллар орқали Константинополда тўпланган салибчилар сони 300 мингга етди. Салибчилар Алексейга истило қилинажак ҳудудлар Византия империясига ўтишини айтиб қасамёд этишди. Ўз бўлинмасини бошқараётган феодал бошқасига бўйсунишни хоҳламасди ва ўзича мустақил ҳаракат қиларди. 1097 йил апрелда салибчилар Босфордан ўтди. Кичик Осиёни кесиб ўтаётган салибчилар иссиқдан ва сувсизликдан қаттиқ азият чекишди. Баъзилар қийинчиликларга дош беролмай ҳалок бўлди, кўплаб отлар қирилди. Салибчилар маҳаллий христианлар ва ўз юртларидан юборилган маблағ эвазига кун кечиришди. Лекин улар кўпинча йўлларида учраган манзилгоҳларни талаб эҳтиёжларини қондиришди. Қўшиннинг умумий бошлиғи ҳақида кескин тортишувлар борарди. Болдуин Булонский салибчилар сафини тарк этиб, Киликия орқали 1098 йил бошида Эдессага келди ва маҳаллий ҳукмдор Тортосанинг ишончига кириб унинг вориси этиб тайинланди. Ўша йили Тортосани эдессаликлар ўлдиришди, Болдуин эса салибчиларнинг биринчи тузган давлати ҳукмдори бўлиб қолди.
Никея қамали (1097 йил 14 май - 19 июнь)
Никея (ҳозирги Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Изник) шаҳар-қалъаси жуда мустаҳкам эди. Авваллари Никея Византия империясига қарашли эди, лекин 1077/1078 йили салжуқийлар шаҳарни эгаллаб Рум султонлигининг пойтахтига айлантиришди. 1096 йили оломон салиб юришини осонликча мағлуб этган Қилич Арслон салибчиларнинг иккинчи юришини писанд қилмай Шарқий Анатолиядаги донишмандийлардан Мелитен шаҳрини тортиб олиш учун кетганди. Оиласи ва хазинаси эса қолганди. Қамал. Тирик қолган салибчилар Пётр бошчилигида 1097 йил апрель ойи охирида Константинополдан йўлга чиқишди. Дастлаб Шаҳар остоналарида 6 май куни Готфрид Бульонский пайдо бўлиб, Шаҳарни шимолдан қамал қилди. Кейин Боумэнд Тарентский, унинг жияни Танкред (улар Никея жанубидаги лагерни тор-мор этишганди), Роберт Нормандский, Роберт Фландрийский ва юришнинг бошқа Иштирокчилари келишди. Охири 16 май куни Раймунд Тулузский келиб шаҳарни жанубдан қамал қилди. Бироқ Никеяни қуршаб киритишнинг иложи бўлмади. Салибчилар фақат қуруқликдаги йўлларда Назоратни қўлга олишган, кўлда назорат ўрната билишмади. 21 май куни, қамалдан бир ҳафта ўтгач, шаҳарга салжуқийлар қайтди. Граф Тулузскийнинг келганидан бехабар туркпар салибчиларга жанубдан ҳужум қилишди. Лекин Роберт Фландрийский Боумэнд Тарантский ва Готфрид Бульонский гуруҳлари билан тўқнашишди. Салибчилар 3000 киши йўқотди, турклар эса 4000 кишидан ажралди. Салибчиларнинг шаҳарни олиш учун кейинги ҳаракатлари фойда бермади. Улар, туркларга тўхтовсиз ёрдам келиб турган Аскан кўлида назорат ўрнатилсагина, шаҳарни олишларини пайқаб қолишди. Бунинг учун Византия императори флот билан ёрдам берди ва 17 июнда Мануил Вутумит ҳамда Татикий бошчилигида бўлинма жўнатди. Кўлда тўлиқ назорат ўрнатилди. Шундан сўнг салибчилар яна ҳужумга ўтишди. Шу вақтда Мануил Вутумит Алексей Комниннинг буйруғига биноан қамалдагилар билан шаҳарни топшириш ҳақида келишиб олди, келишув салибчилардан сир тутилди. Император салибчиларга унча ишонч билдирмади. 19 июнь куни император режасига кўра Татикий ва Мануил салибчиларга қўшилиб шаҳарга ҳужум қилди, қамалдагилар кутилмаганда таслим бўлиб, Мануил бўлинмаларини шаҳарга киргизишди. Гўёки византияликлар қалъани қўлга олишди. Византияликларнинг шаҳарни олиши, аҳоли император ҳимоясига ўтиши салибчиларни қониқтирмади, улар шаҳарни талон-торож этиб таъминот захираларини кўпайтиришни максад қилишганди. Мануил Витумит буйруғига кўра шаҳарга салибчиларнинг ўн кишидан ортиқ гуруҳи кириши тақиқланди. Қилич Арслоннинг оиласи Константинополга келтирилиб тўловсиз қўйиб юборилди. Император салибчилар ғазабини босиш учун уларга отлар ва катта маблағ берди. Босқинчилар шаҳарни ўзлари қўлга олишганда бундан кўпроқ нарсага эга бўлишларини гапириб юришди. Қолаверса, Мануил Константинополда императорга содиқликка қасамёд қилишдан бош тортганларнинг шу ерда қасамёд этишларини сўради. Танкред Тарентский мазкур талабни анча вақт бажармади, охир-оқибат у ва Боумэнд қасамёд қилди. Салибчилар 1 июль куни Дорилей жангида Қилич Арслонни узил-кесил мағлуб этишди ва Кичик Осиё орқали ўзларига йўл очишди Илгарилаган салибчилар туркпарга қарши Кичик Арманистон князларидан иттифоқчи топди. Бундай иттифоқчи салибчиларга ўта зарур эди.
Салибчиларнинг Антиохияни қамал қилиши (1097 йил 21 ктябрь - 1098 йил 2 июнь)
Антиохия Ўрта ер денгизидан 20 км узоқликда -Оронт дарёси бўйида бўлиб, Шарқий Ўрта ер денгизининг энг муҳим шаҳарларидан бири эди. Шаҳар 1085 йили салжуқийлар томонидан эгалланган, 1088 йилдан бошлаб амир ёғий Сион қўл Востида эди. У салибчилар томонидан бўладиган хатарни ҳис қилиб I қўшни мусулмон давлатлардан ёрдам сўради. Лекин ёрдамни тезда олгани йўқ. Ибн Асирга кўра, Антиохия патриархи Иоанн Окситни ҳибсга олди ҳамда православ грек ва арманларни қувди. Салибчилар 1097 йил октябрда Оронт дарёси водийсига келишди. Раймунд Тулузский Антиохияни зудлик билан ўққа тутишни таклиф қилди. Готфрид Бульонский ва Боумэнд Тарентский эса қамални маъқул кўрди. Ахийри 1097 йил 21 октябрь куни Антиохия қамали бошланди. Салибчилар шаҳар умумий деворининг бор-йўғи чорак қисмини қамал қилишди, бу эса шаҳардагиларнинг бутун қамал давомида озиқ-овқат билан таъминланишига ёрдам берди. Қамал. Дастлаб қамал муваффақиятли давом этди. Ноябрь |ўрталарида эса Антиохия остоналарига Боумэнднинг жияни Танкред Тарентский етиб келди. Бутун куз давомида салибчиларда озиқ-овқат танқислиги бўлмади. 17 ноябрь куни 14 та Генуя кемаси салибчиларга қўшимча озиқ-овқат келтирди. Лекин қиш бошланиши билан, вазият ўзгарди. Декабрда Готфрид Бульонский касалланиб қолди. Декабрь сўнгида Боумэнд Туринский ва Роберт Фландрийский вазиятни ўнглаш учун кетишди. 29 декабрь куни қалъа ҳимоячилари шаҳар деворларидан тушиб Раймунд Тулузский лагерига ҳужум қилди. Салибчилар кутилмаган ҳамладан катта талафот кўришларига қарамай, ҳужумни қайтара олишди. Айни вақтда, Боумэнд Тарентский ва |