Шажарайи тарокима. Абулғозий Баҳодирхон | ||||
XVII асрда Туркистон Хива хонлиги, Бухоро хонлиги, Қўқон хонлиги, Улуғ жуз, Ўрта жуз, Кичик жуз ҳамда Қашқария (Шарқий Туркистон) хонликларига бўлиниб кетган эди. Сиёсий тарқоқлик ҳамда эски савдо йўли ёки ипак йўли ўз йўналшини ўзгартириб, денгиз муҳитларига кўчиши Туркистоннинг иқтисодий, маданий жиҳатдан тушкунликка олиб келган сабаблардан биридир. Иккинчидан, хонликлар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар ҳам барча хонликларда хўжалик ва маданий ҳаётни орқага кетишига олиб келди. Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм Сипос ва стойиш ул эгага ким анинг ҳеч аввали ва охири йўқ ва юртининг заволи йўқ ва отаси ва онаси йўқ ва хотини ва ўғули ва қизи ва кенгаша турған кишиси йўқ турур, ошни ва сувни андақ улаштурғувчи йўқ турур ким гадойдин то подшоҳғача ва қумрсқадин то пилғача (филғача) ва чибиндин то семруғгача барчасининг аҳволиға лойиқ берур. Бир кун ҳеч қаюсининг улушини кам қилмас, агар ер юзинда кўкарган йиғачларнинг барчаси қалам бўлса ва тенгизлар сиёҳ бўлса, барча одам фарзанди битикчи бўлса тақи юз минг ва юз минг йил анинг сифатини битса тенғиздан бир қатра ва тоғдин бир мисқол тошни битгандин азрақ бўлгай. Бас менинг айдганим не бўлғай Дўруд ва таҳл бешумор ул пайғамбарға ким барча пайғамбарларнинг яхшиси ва худой дўсти ва барча одам фарзандига юборган элчиси турур. Анинг ёрон ва ўғлонлариға кўпдин кўп тангри раҳмати бўлғай. Эмди мундин сўнг Чингиз авлодиндин Урганчи Араб Муҳаммадхоннинт ўғли Абулғозийхон айтатурур ким кўп эмгаклар кўргандин сўнг ёшимиз ўттуз тўққузға етганда тарих минг тақи эллик бирда йилон йилинда Хоразм мамлакатинда отамиз тахтинда ўлтуруб, юрт ишига машғул бўлдуқ. Ул вақтда туркман Мангқишлоқ ва Абулхон ва Тежан сувининг ёқасида ўлтуруб эрдилар. Хоразмда ўлтурганлари ҳам бизнинг келуримизни эшитиб қочиб, бу айтилған уч юртға бордилар. Андин сўнг бир нечаси кўч бирлан ва нечаси йўл бирлан уч юртда бир эвли қолмай барчаси Хоразмға келдилар тақи яхшилари навкар ва ёмонлари раъиятлари ва беклари менинг тарихни яхши билуримни эшитиб турурлар тақи бир кун барчалари келиб, арз қилдилар ким бизнинг ичимизда Ўғузнома кўп турур, аммо ҳеч яхшиси йўқ, барчаси ғалат ва бириси бирисинға мувофиқ эрмас, ҳар қайсиси бир турлук ва бир дуруст эътибор қилғудек тарих бўлса эрди, яхши бўлур эрди теб ўтун қилдилар эрса, онларнинг ўтунларини қабил қилдим. Анинг учун ким бу китобни айтқандин ўн етти йил илгари барча туркманлар бизга ёғи бўлуб эрдилар. Ул сабабдин биз анларни кўп чопдуқ ва бир каррат Хуросонда Дурунға таъаллуқ Бурма теган сувнинг ёқасинда бизнинг бирлан саф тортиб (6-бет) урушдилар. Тангри бизга берди. Аввалдин то охирғача биз сабабли яхши ва ёмондин йигирма минг чоқлик кишилари ўлди, анинг ичинда гуноҳкорлари ҳам бор эрди ва бегуноҳлари ҳам бор эрди. Пайғамбар айтиб турурлар ким-қалан набийю алайҳиссалом адхалассурури фи қалбиа мўминни хайр мин ибодатис сақалини маъниси бу турур ким агар бир киши бир мусулмон кишининг кўнглини хушҳол қилса, анинг савоби барча Одам фарзандларининг ва жинларнинг тангрига бандалик қилған савобиндин кўп турур. Бас неча минг кишилар менинг бу сўз айтқанимға билмаганларин билиб кўнгиллари хуш бўлатурур. Худойи таолодин умидим бор ки мунинг савоби агар ул қатлъомда гуноҳ бўлған бўлса, анға ғолиб келгай теб ва тақи ул ким бир кун бир киши бу китобни ўқуб билмаганини билса, бизнинг руҳимизга фотиҳа ўқуғай тедук тақи китобни айтмаққа ружуъ қилдуқ тақи бу китобға «Шажарайи тарокима» теб от қўйдуқ. Барча билинг ким, биздин бурун туркий тарих айтқанлар арабий луғатларни қўшуб турурлар ва форсийни ҳам қўшуб турурлар ва туркийни ҳам сажъ қилиб турурлар, ўзларининг ҳунарларин ва устодлиқларини халқға маълум қилмақ учун биз мунларнинг ҳеч қайсисини қилмадук, анинг учун ким, бу китобни ўқуғучи ва тинглағучи албатта турк бўлғуси турур. Бас, туркларга туркона айтмак (айтмоқ) керак, то уларнинг барчаси фаҳм қилғайлар бизнинг айтған сўзимизни (7-бет) билмасалар андин не ҳосил агар анларннг ичларида бир ва ё икки ўқуған ақл киши бўлса ул билса, билмаган кўпнинг қайси бирина айтиб билдурур. Бас, андақ айтмақ керакким, яхши ва ёмон барчалари билиб кўнгилларига маъқул бўлғай. Эмди Одамдин то бу вақтғача ким тарих мингда етмиш бирда турур туркманларнинг ва сўнг туркман отин кўтариб, туркманга қўшилған элларнинг анча билганимизни бир-бир айталинг, билмаганимизга илож не. ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЗИКРИ Худойи таоло фаришталарга айтдиким, турпақдин киши ясаб, жон бериб, ер юзинда ўз ўрнумға халифа қилиб қўя турурмен теди эрса, фаришталар айтдилар: анлар юқориғи тўшак бирлан қуйиғи тўшакни забт қила билмаслар. Ул сабабдин сенга осий бўлурлар, яратғанинг ўла турур тедилар. Худойи таоло айтди: мен билганни сизлар билмассизлар, баринглар! Турпақдин бир кишининг суратин ясанглар теди. Азроил алайҳиссалом худойнинг амри бирлан барча ер юзингдаги ҳар турпақдин олиб, Маккайи Муаззама бирлан Тоифнинг орасинда турпақни балчиқ қилиб, Одамнинг суратини ясаб ётғуздилар, бир неча йиллар ўтгандин сўнг Худойи таоло анга жон берди ва минг йил дунёда турди. Одам демаклик араб тили турур, араб терини одам дер, ҳар нимарсанинг тошини тери дерлар, фаришталар турпақни ерни қазиб, ичиндин олмадилар тошиндин олиб, (8-бет) Одамнинг суратини ясадилар, анинг учун одам тедилар анларнинг беҳиштға борғанлари ва андин чиққанлари ва ер юзинда юрганларининг ҳикоятлари халқ ичинда машҳур турур, анинг учун айтмадуқ. Одам ўлар бўлди эрса, Шис отли ўғлига айтди ким, мендин сўнг, сен менинг ўрнўмға ўлтуруб ўғлонларимға бош бўлғил, теб кўп насиҳатлар қилди. Бу дунёдин ул дунёға кетди. Андин сўнг Жаброил алайҳиссалом Худойи таолодин Шисга китоб олиб келди. Шис ҳам пайғамбар ва ҳам подшоҳ бўлуб, элга адолат қилиб, тўқуз юз ўн икки йил бу дунёда туруб, жаннат саройиға кетди. Шиснинг маъниси Худойнинг ҳайбати демак бўлур. Шис ўлар вақтида ўғли Анушни ўрнинда ўлтуртуб кетди. Ануш тақи отаси ва улуғ отасининг шариъатиға амал қилиб ул тақи отаситек тўққуз юз ўн икки йил бу манзилда ўтуруб, ул манзилга кетди. Анушнинг маъниси содиқ темак бўлур. Ануш тақи ўларинда ўғли Қайнанни ўрнинда ўлтуртуб, кўп насиҳат ва васият қилди. Ул тақи секиз юз қирқ йил отаси юрган йўлда туруб, ўғли Махлойилни ўз еринда ўлтуртуб, Тангри яқиниға кетди. Махлойил замонинда Одам фарзанди кўп бўлди, ўлтурған ерга сиғишмадилар, ул сабабдин Махлойил Бобил иқлимига бориб бир шаҳар солди, отини Сус қўйди ва том, эв солди ва кендлар қилдурди, андин илгари шаҳар ва кенд ва эв йўқ эрди, тоғларнинг қавоқинда ва ё чангалда (9-бет) ўлтурур эрдилар, халқға ҳукм қилди, ер юзига ёйилинг теб, барча Одам фарзандлари Махлойилнииг амри бирлан бориб, ҳар қайда муносиб ер бўлса, кендлар солдилар. Махлойил тўқуз юз йигирма йил сўзлайтурған шаҳарда туруб, ўғли Бардни ўз еринда ўлтуртуб, дам урмас шаҳрига кетди. Бард тақи тўқуз юз олтмиш йил бу юртда ўлтуруб, ўғли Ахнуни ортинда қўйуб кўчмас ва қўнмас юртға кетди, ўғлининг оти Ахнух эрди ва лақаби Идрис. Худойи таоло ани пайғамбар қилди, саксон икки йил пайгамбарлиқ қилди, халқни тўғри йўлга унлади, андин сўнг Тангрининг амри бирлан Азройил келиб Идрис алайҳиссаломни парнинг устида қўюб, беҳиштга олиб борди. Ул кундин то бу вактғача беҳиштда турур. Идрис беҳиштга боргандин сўнг ўғли Матушалах отаси ўринида ўлтурди, дод ва адл қилди, умриннинг сони маьлум эрмас, ул тақи отаси барган ерга борди, андин сўнг Матушалахнинг ўғли Лимак отаси еринда ўлтуруб, кўп йиллар дод ва адл қилди тақи отаси кетган йўлға тушуб кетди, анинг ҳам умри маълум эрмас, андин сўнг ўғли Нуҳ пайғамбар отаси ўрнинда ўлтурди. Худой таоло икки юз эллик ёшиға етганда пайғамбарлик берди, етти юз йил халқни тўғри йўлға ундади, эр ва хотундин саксан киши имон келтурдилар, етти юз йилнинг ичинда саксандин ортуқ (10-бет) киши имон келтурмаганига ачиғланиб халқға дуоибад қилди. Жабройил келди тақи айтди ким Худой таоло сенинг дуонгни қабул қилди, фалон вақтда халқни сувға ғарқ қилур бўлди, сен кема ясағил теб, кемани нечик ясарин кўрсатди, ердин сув чиқдн, осмондин ёмғур ёғди ер юзиндаги жонлининг барчаси ғарқ бўлди. Нуҳ пайғамбар уч ўғли ва имон келтурған саксан киши бирлан кемага минди, бир неча ойдин сўнг ер Худой таолонинг амри бирлан сувни ўзига тортди, кема Мўсул теган шаҳарнинг тақи яқинида Жуди теган тоғдин чиқди, кемадин чиққан кишиларнинг барчаси бемор бўлдилар, Нуҳ пайғамбар уч ўғли ва уч келини бирлан яхши бўлдилар, андин ўзга кишиларнинг барчаси ўлдилар, андин сўнг Нуҳ пайғамбар уч ўғлининг ҳар қайсисин бир ерга йиборди. Хом отли ўғлини Ҳиндистон ерига йибарди, Сом отли ўғлини Эрон заминга йибарди ва Ёфас отли ўғлини қутб шимоли тарафига йибарди тақи учига ҳам айтди ким Одам фарзандлариндин сиз учунгиздин ўзга киши қолмади, эмди учунгиз уч юртда турунг, ҳар қачон ўғлон ушоқингиз кўп бўлса, ул ерларни юрт қилиб ўлтурунг теди. Ёфасни баъзилар пайғамбар эрди деб турурлар ва баъзилар пайғамбар эрмас деб турулур. Ёйиқ сувининг ёқасига борди, икки юз эллик йил анда турди тақи вафот бўлди, саккиз ўғли бор эрди, авлоди бисёр кўп бўлуб эрди, ўғлонларнинг отлари мунлар турур: Турк, Хазар, Сақлаб, Рус, Минг, Чин, Камари (11-бет) Тарих, Ёфас ўларинда улуғ ўғли Туркни ўрнинда ўлтур теб ўзга ўғлонлариға айтдиким, Туркни ўзунгизга подшоҳ билиб, анинг сўзиндин чиқманг теди, Туркка Ёфас ўғлони теб лақаб қўйдилар, бисёр араблик ва оқил киши эрди, отасиндин сўнг ерларини юрди ва кўрди.... тақи бир ерини хушлаб, анда ўлтуруб, бу кун ул ерини Иссиғкўл дерлар, хиргоҳ (харгаҳ) эвни ул чиқарди, турклар ичида ким баъзи расмлар (русумлар) бор андин қолди, Туркнинг тўрт ўғли бор эди, аввал Тутак, иккинчи Чигил, учунчи Берсачар, тўртунчи Имлақ (Амлақ). Турк ўлар бўлғонида Тутакни ўз ўрниға подшоҳ қилиб, узоқ сафарға кетди. Тутак ақлли ва давлатли, яхши подшоҳ эрди, турк ичинда кўп расмларни ул пайдо қилди. Ажам подшоҳларининг аввали Қаюмарс бирлан маъаср эрди. Кунларда бир кун овга чиқиб кўп ўлтуруб, кабоб қилиб еб ўлтуруб эрди, элкидин бир тўғрам эт ерга тушади, ани олиб еди эрса, оғзиға бисёр хуш келди, анинг учун ул ер тузлақ эрди, ошқа туз солмақни ул чиқарди, бу намакин расм андин қолди. Икки юз қирқ йил умриндин ўтгандин сўнг, ўғли Амулчахонии ўз еринда ўлтур деб, Борса келмас теган шаҳарга кетди. Амулчахон тақи кўп йиллар подшоҳлик қилиб, ошларини ошаб ва ёшларини яшаб отаси (12-бет) кейиндан кетди, ўлар вақтинда ўғли Бақуй Дебхонни ўрнида ўлтуртди. Дебнинг маъниси тахтнинг ери, Бақуйнинг маъниси эл улуғи демак бўлур. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилиб, дўстларнинг кулганин, душманларнинг йиғлаганин кўриб, севинуб, андин сўнг ўлар бўлғанда ўғли Кўкхонни тахтинда ўлтур деб ўлди. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилди, отаси йўлиндин ташқари чиқмади, хаста бўлди эрса, ўғли Алинчахонни ўз еринда ўлтуртуб узоқ сафарға кетди. Ул тақи кўп йиллар подшоҳлик қилди, оталариндин вилоятлари, эл, улуслари кўп бўлди, анинг эгиз ўғли бўлди, бирининг оти Татар ва бирининг оти Мўғул, отаси қари бўлғандин сўнг юртини икки бўлуб, икки ўғлиға бериб вафот бўлди. Алинчахон ўлгандин сўнг, Татар ва Мўғул ҳар қайсиси ўз ерларинда подшоҳлиқ қилдилар, Мўғулхоннинг тўрт ўғли бор эрди, аввалғининг оти Қорахон, иккинчи Қўрхон, учунчи Қирхон, тўртунчи Урхон. Мўғулхон(нинг) улуғ ўғли Қорахонга юртини бериб, барчанинг боратурған юртига кетди. Қорахон Ўр тоғини ва Кўр тоғни ёйлар эрди, бу чақда ани улуғ тоғ ва кичик тоғ дейтурлар, қиш бўлғанда Сир сувининг азақи ва Қорақум ва бурсуқни қишлар эрди. ЎҒУЗХОННИНГ ДУНЁҒА КЕЛГАНИНИНГ ЗИКРИ Қорахоннинг улуғ хотинидин бир ўғли бўлди. Кўрки ой, кундин ортиқ, уч кеча-кундуз онасини эммади, ҳар кеча ул ўғлон онасининг тушига кириб айтур эрди: эй, она мусулмон бўлғил, агар бўлмасанг, ўлсам ўлармен, сенинг эмчакингни эммасмен теб эрди, онаси ўғлини қия билмади тақи Тангрининг бирликина имон келтурди ва андин сўнг ул ўғлон эмчакни эмди ва онаси кўрган тушини ва мусулмон бўлғанини кишига айтмади тақи яшурди, анинг учун ким турк халқи Ёфасдин то Алинчахон замониғача мусулмон эрдилар. Алинчахон подшоҳ бўлғандин сўнг халқнинг боши ва моли кўп бўлди, давлатга эсирдилар тақи Тангрини унутдилар ва барча эл кофир бўлдилар ва Қорахон замонида кофирликда андағ маҳкам эрдилар ким, агар отаси мусулмон бўлғанин эшидса ўғли ўлтурур эрди ва ўғлининг мусулмон бўлғонин эшидса отаси ўлтурур эрди, ул чақда мўғулнинг расми андағ эрдиким то ўғлон бир ёшга етмагинча анға от қўймаслар эрди, ўғлон бир ёшға етди эрса, Қорахон элга савун солди тақи улуғ тўй қилди, тўй куни ўғлонни маърака ичига келтуруб Қорахон бекларга айтди: бизнинг бу ўғлимиз бир ёшиға етди, эмди мунға на от қуюрсиз теб, беклар жавоб бермасдин бурун ўғлон айтди: менинг отим Ўғуз турур теб, ўшал бир ёшар ўғлон анда равон келиб (14-бет) тилга, теди: билинглар аён, отим турур Ўғуз, Хисров номвар, билинглар яқин барча аҳли ҳунар, тўйға келган улуғ ва кичик барча ўғлоннинг бу сўзига тонг қолдилар тақи айтдилар ким бу ўғлоннинг ўзи отини айта турур, мундин яхши от бўлурми теб, отини Ўғуз қўйдилар тақи айтдилар ким бир ёшар ўғлоннинг мундақ сўзни сўзлаганини ҳеч замонда ҳеч ким эшитган ва кўрган йўқ турур теб ани ирим этиб айтдилар, ким бу узоқ умрли ва улуғ давлатли учи (авжи) ўзаған ва ёни ёнлаған бўлғуси турур тедилар. Ўғузхоннинг тили чиқиб юрганинда олло-олло теб ҳамиша айтур эрди, ани ҳар ким эшидса, айтурлар эрди, ўғлон турур, тили келмасликиндин не айтурин билмай турур дерлар эрди, анинг учун ким лафз олло араб тили турур, мўғулининг ҳеч отаси араб тилини эшитган эрмас, Ўғузни Худой таоло модарзод валий яратиб эрди, анинг учун кўнглина ва тилина ўзининг отини солатурур эрди. Чун Ўғуз йигит етишди эрса, Қорахон иниси Қўрхоннинг қизини олиб берди, Ўғуз киши йўқда, қизға айтди: оламни, сени, бизни яратған бор, анинг оти олло турур, ани бор билгил ва бир билгил, анинг буюрғаниндин ўзга ишни қилмақил теди эрса, қиз ани қабул қилмади, шул замон қўпди тақи қиздин бошқа ётди, кечалар бошқа ётиб, кундуз сўзлашмас эрди, бир неча вақтдин сўнг Қорахонга айтдилар ўғлингиз кўчини севмай турур, севмасликиндин олған куниндин бери бир ерда ётмай турур тедилар эрса, Қорахон бу сўзни эшитгандин сўнг (15-бет) тақи бир иниси Қирхоннинг қизини олиб берди, анға ҳам имон арз қил теди. Ул қиз ҳам қабул қилмади, анинг бирлан ҳам бир ерда ётмади, воқиатдин бир неча йиллар ўтгандин сўнг, Ўғузхон овға чиқиб, қайтиб кела эрди, кўрди ким сувнинг ёқасинда бир неча заъифалар кир юва турурлар, отасининг иниси Урхоннинг қизи мунларнинг ичинда ўлтуруб турур, қизға киши йибариб сўз сўзлашмакка сирим ошкора бўлур теб қўрқти тақи қизни гўшага чорлаб, онт бериб, айтди ким, отам манқа икки қиз олиб берди. Анларни севмаганимнинг сабаби бу ким мен мусулмон, анлар кофир, ҳарчанд мусулмон бўлунг тедим, қабул қилмадилар, агар сен мусулмон бўлсанг эрди, сени олур эрдим теди эрса, қиз сен не йўлда бўлсанг мен шул бўлайин теди, андин сўнғ Ўғузхон отасиға айтди, отаси Урхоннинг қизини улуғ тўй қилиб Ўғузга олиб берди, Ул қиз мусулмон бўлди, Ўғуз ани қўп севар эрди. Мундин кўп йиллар ўтди, бир кун Ўғуз йироқ ерга овға келди, Қорахон барча кўчларин ва келинларин чақириб эрди, тақи сўзлашиб ўлтурғанда хотуниндин сўрди ким мунинг сабаби не турур, Ўғуз сўнги олған хотунини севар ва бурунғи олған икки хотуннинг қатиға ҳеч бормас, хотун айтди, мен билмайман, келинлар яхширак билурлар теди, хон келинлардин сўрди эрса, улуғ келин айтди, ўғлунгиз мусулмон бўлуб турур, биз иккимизга мусулмон бўл теди, қабул қилмадуқ, кичик келинингиз (16-бет) мусулмон бўлуб турур, анинг учун ўғлунгиз ани кўп сева турур теди. Қорахон бу сўзни эшитгандин сўнг бекларин чақириб кенгашти тақи сўзни мунга қўйдилар ким Ўғузни овда юрганда тутуб ўлтургайлар, Қорахон элга киши йибарди, тез келсунлар, овға чиқаман теб, бу сўзни Ўғузхоннинг кичик хотуни эшитиб, Қорахоннинг қилған кенгашларининг барчасин айтиб, Ўғузхонға киши йибарди, Ўғузхон тақи бу сўзни эшитгандин сўнг, элга кишилар йибарди, отам черик тортиб, мени ўлтургали кела турур, мени теган, менга келинг, отамни теган отамга боринг деб, элнинг кўпи Қорахонға борди, озрақи Ўғузхон қатиға бордилар. Қорахоннинг иниларининг кўп ўғлонлари бор эрди, анларни Қорахондин айрилур теб, ҳеч кимнинг кўнглина келмас эрди, анларнинг барчалари Ўғузхон қатига келдилар, Ўғузхон анларға уйғур от қўйдилар, уйғур турк тили турур, маъниси барчаға маълум турур, ёпишғур маънисина турур, айтурлар сут уйди, сут эрканинда бири бириндин айрилур эрди, қатиқ бўлғанидин сўнг бири бирига ёпиша турур, бу тақи айтурлар ким имомға уйдим, имом ўлтурса ўлтура турур, турса тура турур. Бас ёпишқани бўлмасму? Анлар келиб Ўғузхоннинг этакина икки қўллари бирлан маҳкам ёпишдилар эрса, хон анларға уйғур теди, ёпишқур темак бўлур. Қорахон бирлан Ўғузхон (17-бет) иккиси саф тортиб уруштилар, Худойи таоло Ўғузхонни ғолиб қилди, Қорахон қочти, урушда Қорахоннинг бошина ўқ тегди ким отғанин билмадилар, Қорахон ул ярадин ўлди. Ўғузхон отаси тахтинда ўлтурди. ЎҒУЗХОННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ўғузхон элнинг барчасини мусулмонлиқға даъват қилди, мусулмон бўлғанларни сийлади ва бўлмағанларни чопти, ўзларини ўлтурди, ўғлонларини асир қилди, ул вақтда Қорахонға таъаллуқ элдин бошқа эллар кўп эрди, ҳар улуғ элнинг бир бошқа подшоҳи бор эрди, кичик эллар анларға қўшулур эрди, Қорахоннинг мусулмон бўлған эллари Ўғузхонга қўшулди, Ўғузхон ҳар йилда мўғул юртида ўлтурған эллар бирлан урушур эрди ғолиб келур эрди, ахир барчасини олди ва қочиб қуртулғанлари татар хонина бориб сиғиндилар, татар халқи ул вақтда чурчитға яқин ўлтурурлар ерди, чурчит теган бир улуғ юрт турур, шаҳарлари ва кендлари кўп. Хитойнинг темур қазуқ тарафинда бўлур, ҳинди ва тожик ани Чин мочин терлар. Ўғузхон бориб татарни чопти, татар хони кўп черик бирлан келиб урушди. Ўғузхон бости тақи лашкарини қирди, Ўғузхоннинг лашкарининг қўлина ўлжали ўлук мол тушди ким юкламакка кулик озлиқ қилди, бир яхши чебар киши бор эрди, ул фикр қилиб арабани ясади, андин кўрмакча барча араба ясаб, (18-бет) ўлжаларини юклаб қайтдилар, арабаға қаниқ от қўйдилар андин илгари анида йўқ эрди, ўзида йўқ эрди, анинг учун қаниқ тедилар, ким юруганда қаниқ қилиб овоз қилур, ани ясаған кишини қаниқли тедилар. Барча қаниқли эли ул кишининг ўғлонлари турур. Ўғузхон етмиш икки йилғача мўғул ва татар ўз сўнгаки (синғаки) эрди, анлар бирлан урушди етмиш уч йил бўлғанда барчасини ўз оғзиға бақтуруб, мусулмон қилди. Андин сўнг юруб Хитойни олди ва чурчитни олди ва тақи таяқутни олди, танқутни тожиклар тибет дерлар, андин сўнг бориб қорахитойни олди, ул ҳам улуғ юрт бўлур, кишисининг чараси (чеҳраси) ҳинду тег қора бўлур, Ҳиндистон бирлан Хитойнинг орасинда миҳит тенгизнинг ёқосинда бўлур, танқутнинг қиш(и) бўлғанда кун туғуши ва ёй бўлғанда тушлукинда бўлур, Хитойнинг нари юзинда, тенгиз ёқасинда берк тоғларнинг ичинда кўп ел бор эрди, анинг подшоҳининг отини Итбарақхон дерлар эрди, анинг устина отланиб борди, урушдилар. Итбарақхон ғолиб келди, Ўғузхон қочти, урушқан ерининг бери юзинда оқиб боратурған икки улуғ сув бор эрди, ул икки сувнинг орасинда бир неча кун туруб қочқин лашнинг олдин ортин йиғди, улуғ подшоҳларнинг одатлари турур узоқ сафарға борғанда кўчларин олиб бормоқ навкар халқининг ҳам баъзилари олиб борурлар, Ўғузхоннинг бир беги кўчин (19-бет) олиб бориб эрди, ўзи урушда ўлди, хотуни қуртулуб икки сувнинг орасинда хон кейлидин етди, юкли эрди, тўлғағи тутди, кун савуқ эрди, кирмакка эв йўқ, бир чирик оғач ичинда ўғлон туғурди, муна хонға маълум қилдилар эрса, хон айтди: мунинг отаси бизнинг олдимизда ўлди, ғамхўри йўқ теб ўғил ўқинди, отини қипчоқ қўйди, қадим турк тилинда, ичи қувиш (қўймиш), оғачин қипчак дерлар эркандурлар анинг учун ул ўғлон оҳач ичинда туғди теб, отини Қипчақ қўйдилар, бу вақтда ичи кўвиш (нов) оҳачни чипчақ дей турурлар, қора халқнинг тили келмаслигидин қофни чим (ч) ўқуй турур, шул қипчоқ турур, чипчақ дейтурурлар, ул ўғлонни хон ўз қўлинда сақлади, йигит бўлгандин сўнг ўрус ва ўлақ ва мажар ва бошқирд эллари ёҳи эрдилар. Қипчақҳа кўп эл ва навкар бериб, ул ёққа Тин ва (Атил) Итил сувининг ёқасига йибарди, уч юз йил Қипчақ ул ерларда подшоҳлиқ килиб ўлтурди, барча қипчақ эли анинг наслидин турурлар. Ўғузхоннинг замониндин то Чингизхон замонигача Тин ва Итил ва Ёйиқ бу уч сувнинг ёқасида қипчақдин ўзга эл йўқ эрди, тўрт минг йилғача ул ерларда ўлтурдилар, анинг учун ул ерларни Дашти Қипчақ дерлар. Чингизхон Эрон ва Турон устина келганда бу юртларнинг подшоҳи султон Муҳаммад Хоразмшрҳ теган эрди, анинг пойтахти Урганч эрди. Чингизхон бирлан уруша билмай қочиб Мозондарон кетди. Чингизхон Бухоро ва Самарқанд ва Тошкендни олиб Ироқ ва Гилон (20-бет) ва Мозандарон ва Озарбойжон ва Гуржистонға Жеба нўён, Субидай Баҳодир теган икки бегини бош қилиб ўттуз минг киши бирлан йиборди, кичик ўғли Тулухонни эллик минг киши бирлан Хуросонға йибарди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг пойтахти ва навкари ва хазинанинг турган ери турур теб, улуғ ўғли Жўжихон ва иккинчи ўғли Чиғатойхон ва учинчи ўғли Ўқтой (Ўгадай) хон бу учисини саксон минг киши бирлан Урганчга йибарди. Урганчда подшоҳ йўқ эрди, султонлар дунё ва дини учун саккиз ой шаҳарга қабалиб урушдилар, тўққузинчи ойда Чингизхоннинг ўғлонлари шаҳарни олдилар тақи халқни қатлом қилиб Чиғатой бирлан Ўқтой (Ўгадой) қайтиб Термизда отаси хизматиға борди, Жўжи ўзина таъаллуқ навкари бирлан Урганчдин Дашти қипчаққа борди. Қипчақ халқи йиғилиб урушдилар, Жўжихон басти тақи қипчақнинг қўлға тушганин ўлтурдилар, қуртулғани иштакға борди, иштакнинг кўпраги бу вақтда шу қипчақнинг наслиндин турур, Атил (Итил) бирлан Тин сувининг орасинда ўлтурған қипчоқлар тўрт тарафга қочиб кетдилар, кўпраги черкас ва туман юртига бордилар. Жўжихон қипчақнинг ўғлон ушағин ўлжа қилиб, қипчақ юртинда ўлтурди, мўғулдин эвини ва отаси берган элларнинг барчасин келтурди, ўзбакнинг ҳар уруғиндин қипчақ юртига кучуб келдилар, андин сўнг, Жўжихон ўлди ва юрт ўғли Сайин хонға қолди, Жўжихон ўғлонлариндин йигирма тўрт киши ул юртда подшоҳлик қилдилар, анинг заманинда ул юртни Сайинхон юрти дерлар эрди, андин сўнг, ул юрт манғитға тушди, онларнинг аввали оқ манғитли (21-бет) Қатлиқ-қаёлининг ўғли Эдигай бий теган эрди, андин сўнг Манғит юрти тедилар. Тарих минг тақи қирқда орқа тарафдан қалмақ элиндин подшоҳининг оти Урлук ўн мииг эвлик келиб Манғит юртинда ўлтурди. Бу кун тарих мингда етмиш бирда ва сичқан йили турур. Эмди ул юртни қалмақ юрти дей турурлар, балли бу дунё бир работқа ўхшар, Одам фарзандлари карвонга ўхшарлар бири кўчар, бири қўнар. ЎҒУЗХОННИНГ ТУРОН ВА ҲИНДИСТОНҒА ЮРГАНИНИНГ ЗИКРИ Ўғузхон тамом мўғул ва татар элининг лашкарини жамъ қилиб, Талаш ва Сайрамға келди, Тошкенд, Самарқанд ва Бухоро подшоҳлари саф тортиб, уруша билмадилар, улуғ шаҳарларга ва маҳкам қалъаларға беркиндилар, Ўғузхон Сайрам ва Тошкентни ўзи қабаб олди. Туркистон ва Андижонга ўғлонларини йибарди, Олти ойда Туркистон бирлан Андижонни олиб, отаси хизматиға келдилар. Ўғузхон бу айтилған вилоятларнинг барчасиға даруғалар қўюб, Самарқанд сари юрди тақи Самарқандни олиб, даруға қўюб Бухороға борди, Бухорони ҳам олиб даруға қўюб, Балх борди, Балхни ҳам олиб даруға қўюб, Ғур вилоятининг устига юрди, қиш эрди, кунлар ёмон совуқ эрди, Ғурнинг тоғлариға қор кўп тушуб эрди, лашкар ҳалқи юрмакка қийналдилар, хон ҳукм қилди ким (22-бет) ҳеч ким мендин қолмасун теб, бориб Ғурни олди эрса, ел келиб ёз бўлди. Лашкарнинг сонин олди, бир неча киши кам келди, онларни сўрди ҳеч ким билмадилар. Бир неча кундин сўнг ул кишилар хон хизматиға келдилар, хон анларнинг аҳволини сўрди эрса, айтдилар ким бир неча киши лашкарнинг сўнгидин кела турур эрдук, тоғ ичинда бир кеча улуғ қор ёғди, андин сўнг юрий билмай, ўшал ерда ёттук, отларимиз ва теваларимиз барчаси ўлди, баҳор бўлғандин сўнг пиёда кела турурмиз тедилар, хон ҳукм қилди: ул жамоъатга қарлиқ десунлар теб, барча қарлиқ эли анларнинг наслиндин турур, андин ўтуб, Кобул ва Ғазнайнни олди, андин сўнг Кашмир устига юрди, ул чақда Кашмирнинг подшоҳинииг оти Ёғмо эрди, Кашмирнинг маҳкам тоғлари улуғ сувлари кўп бўлур. Ёғмо анга орқа бериб, Ўғузхонға боқинмади, бир йил уруштилар икки тарафдин кўп кишилар ўлди, оқибат Зғузхон Кашмирни олди тақи Ёғмони ўлтурди, лашкарини қатлом қилди, бир неча вақт анда туруб, қайтиб Бадахшон усти бирлан Самарқанд келди, андин Мўғилистонға бориб эвиға тушди. ЎҒУЗХОННИНГ ЭРОН ВА ШОМ ВА МИСР САРИ ЮРГАНИНИНГ ЗИКРИ Бир йил юртинда туруб, иккинчи йил (23-бет) элга жар (чар) қилдурди, «Эрон сари юруб турурмен, неча йиллиқ ғамларин есунлар», теб иккинчи йили отланди тақи Талаш шаҳриға келди, хоннинг лашкари кейининда қўйған кишилари бор эрди ариған ва очған ва адашған ва текканни олиб келсун теб, ул кишилар лашкар сўнгинда қалған бир эвлик кишини хон олдиға олиб келдилар, хон ул кишидин сўрди ким не учун кейин қолиб эрдинг теб, ул айтди: кунликимнинг озлиқиндин лашкарнинг сўнгиндин кела турур эрдум, хотунум ҳомила эрди, туғурди, очлиқ сабабиндин онасининг сути ўғлонға етишмади, кела турур эрдим сувнинг ёқосинда кўрдумки бир шағал бир қирғавулни олди, оғоч бирлан шағални урдум эрса, қирғавулни ташлаб қочти, ани олиб, кабоб қилиб хотунумға бериб туруб эрдим, сўнгда қўйган кишиларингиз йўлуқуб олиб келдилар, хон қақирға от ва озиқва мол бериб бу черикка бормағил теб, қол оч теди, барча қолоч эли шул кишининг наслиндин турурлар, бу вақтда халач дей турурлар, Маворуаннаҳрда кўп турур, аймақ элина қўшила турурлар, Хуросон ва Ироқда ҳам кўп бўлур, онлар чиғатой элина қўшула турурлар. Балхга таъаллуқ Ғур теган шаҳарда ўлтурған қолочлардин оти Муҳаммад, лақаби Бахтиёр бир паҳлавон йигит бор эрди Ҳиндустоннинг Деҳли теган шаҳринда Қутбиддин (24-бет) отли бир мусулмон подшоҳ бор эрди, Муҳаммад бориб онға навкар бўлди, бир неча йилдин сўнг, улуғ бек ўлди, Ҳиндустон теган бўлак-бўлак кўп юрт бўлур, Биҳор отли бир юрт бўлур, Кашмир яқининда бўлур, Кутбиддин Муҳаммад Бахтиёрни илғорбоши қилиб, онға йибарди, Муҳаммад Бахтиёр Биҳор юртини олди. Биҳорнинг офтоб чиқаринда тақи бир юрт бор эрди, анинг улуғ шаҳрининг оти Лакшир эрди, анинг тўқсон ёшор подшоҳи бор эрди, ота отадин ул юртнинг подшоҳи эрди, бориб, ул юртни олди, неча йиллардин бери йиғиштурған хазинаси қўлина тушди, Лакширнинг темур қазуқ тарафинда бир улуғ шаҳар бор эрди Лактуни отлиқ, бориб ани тақи олди ва хутбани ўз отига ўқутуб ва саккани ўз отиға суқтуруб, Лактуни шаҳрини пойтахт қилиб ўлтурди. Қолоч элиндин ўн минг киши анинг қатиға йиғилдилар, Лактуни бирлан Тибетнинг орасинда отлиқ киши бир ётиб бора турган ер бўлур, аммо бир баланд тоғи бўлур, бир йўли бўлур, бир отлиқ юрур, икки отлиқ ёнашиб юрий билмас, Муҳаммад Бахтиёр ўн минг отлиқ ва ўттуз минг пиёда бирлан ўшул йўлдин бориб Тибетни чопиб келди, тақи бир неча кундин сўнг вафот бўлди, барча қолоч халқи йиғилиб, Ширан теганни подшоҳ қилдилар, ул ўлгандин сўнг, Мардон теганни (25-бет) подшоҳ қилдилар ва Мардон йилдам ва отқучи йигит эрди, аммо ҳеч ақли йўқ эрди, бу ғоятда ким бир кун кўринишда ўлтурғанда бекларина боқиб айтди, Исфиҳонни, фалонни сенга бердим. Қазминни сенга бердим, шундақ теб, Хуросон ва Ироқ ва Румнинг анча била турған шаҳарларининг бир бор отларин тутуб, навкарларина улаштурди, Тангрим берса сизларга берайим темади, мундақ теса, бўлмас эрди, менинг вилоятларим турур, сизларга бердим теб, таъзим қилдурди ва бир кун келиб юкниб айтди ким савдогармен, бу кеча минг тангамни ўғри олиб турур теди тақи девонга ҳукм битиб теди, девон Исфиҳоннинг даруғалиқини савдогарнинг отиға битиб, муҳр қилиб қўлиға берди. Савдогар қўрққаниндин сўз айта билмай ёрлиқни олиб, бошиға санчди, кўрнишда ўлтирған халқ ҳам қўрқинчдин ҳеч нимарса айта билмадилар, бир оқилбеги бор эрди, ул айтди: подшоҳим мунға Исфиҳоннинг даруғалиқин бердингиз, бу киши агар мундин Исфиҳонга ёлғуз борса, сизнинг отингизға ёмон бўлур, бу кишига ул чақли нимарса берингиз ким қўшли ва навкарли бўлуб борғай теди, ул бадбахтнинг кўнглига бу сўз яхши келиб, юз минг танга инъом ва тақи бир ёмонлиги бу ким қолоч ҳалқининг яхши кишиларини бегуноҳ ўлтура бошлади, эл яхшилари йиғилиб, кенгаш қилиб, Мардонни ўлтуруб Аваз теганни (26-бет) Лактуни тахтинда ўлтуртдилар, ул ҳам ўн икки йилдин сўнг ўлди, андин сўнг, ул юрт қолочларнинг қўлиндин чиқди, ўзга кишига тушди, андин сўнг, қолочлар навкар бўлдилар, қолочларнинг подшоҳлиғи аввалидин то охириғача эллик тўрт йил бўлди. Эмди қолочларга бўлуб, айтатурған сўзимизни қўйғали мунчақлиқ айтдук (этдук), етар. Ўғузхон Талашдин ўтуб Самарқанд ва Бухороға келиб, Аму сувидин ўтуб, Хуросонға борди, ул чақда Эрон юртинда яхши подшоҳ йўқ эрди, Қаюмарс ўлуб эрди, Ҳўшангни ҳануз подшоҳ кўтармай турур эрдилар, андақ вақтни араб мулукут тавоиф тер, маъниси бу ким ҳар бир тўп элда бир тўра темак бўлур. Турклар бўлур. Турклар андақ вақтни эв бошиға қорахон дерлар, маъниси ҳар эвда қора киши бир хон бўлиб турур, ҳар эвга бир хон темак бўлур, ул чақда Эрон юрти шундақ эрди, Хуросонин олди, андин ўтуб Ироқи ажам ва Ироқи араб ва арман ва Шом ва Мисрғача олди, бу айтилған вилоятларнинг бир нечасини урушиб ва барчасини боқиндуриб, ўзига таъаллуқ қилди. Ўғузхон Шом вилоятинда турғанда пинҳоний бир навкарининг қўлига бир олтун ёй ва уч ўқни берди тақи айтди ёйни кун туғишинда бир чўлда киши аёғи етмас ерда турпаққа кўмуб бир учини чиқариб қўйғил ва ўқлар кун ботиши тарафига элтиб, ёйни нечук қўйсанг ани шундоғ қўйғил теди, ул киши ёрлиққа амал қилиб келди, бу воқиъадин бир йил (27-бет) ўтгандин сўнг уч улуғ ўғли Кун ва Ой ва Юлдузни чарлаб айтди: ёт юртға келибмен, ишим кўп, ов овламақа қўлум етишмай турур, кун туғиши тарафинда фалон чўлнинг ови кўп эрмиш теб эшитдим, ўз навкарларингиз билан анда бориб, ўтав сўқуб келинглар теди, андин сўнг уч кичик ўғли Кўк ва Тоғ ва Тенгиз бу учусини чарлаб, ақаларин айтқан сўзни айтиб, кун ботиши тарафиға йибарди, бир неча кундин сўнг уч улуғ ўғлонлари бир олтун ёй бирлан кўп овни хонадонлариға келтурдилар, уч кичик ўғлонлари тақи уч олтун ўқ бирлан кўп овни келтурдилар, ул овнинг этларина кўп этлар ва турдук ошларни қўшуб, халқни чақириб ёйнинг ва ўқнинг топилғанини ирим қилиб, ўзларига қайта берди, уч улуғ ўғли ёйни синдириб олишдилар уч кичик ўғли ҳар қайси бир ўқни олдилар, олған вилоятларда кўп йиллар туруб, душманларини йўқ қилиб, дўстларини сийлаб, боши Сайрам аёғи Мисрғача олған вилоятларининг барчасина ҳокимлар қўюб, қайтиб, ўз юртиға тушди. ЎҒУЗХОННИНГ ЮРТИНА КЕЛИБ ТЎЙ ҚИЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ўғлонларим халқим бирлан эсон омон бориб келдим теб, улур тўй ёроғин қилсб, бир хиргоҳ ясаттурди, барча оғочларининг тошина олтун қоплади, лаъл ва ёқут ва зумруд ва феруза ва дур бирлан мурассаъ қилдурди, бу байтни ул эвнинг васфинда айтиб турурлар, байт: ЎҒУЗХОННИНГ УЛУҒ ЎҒЛИ КУНХОННИНГ ПОДШОҲЛИҚИНИНГ ЗИКРИ Ўғузхоннинг уйғур теб от қўйғани жамоатнинг улуғи ва оқсоқолининг ўғли бор эрди. Арқил хўжа отлиқ, Ўғузхон отасс тахтинда ўлтуруб то ўлгунча вазир вакили ул эрди, оқил ва донишли ва кўп билигли киши эрди ва Кунхон тақи ани вазир қилиб, то ўзи ўлгунча анинг сўзина амал қилур эрди, Арқил хўжа узоқ умр топди, кунларда бир кун хон ёлғуз ўлтурғанда айтди: отанг юзда ўн олти йил ёзнинг иссиғинда сояда ўлтурмай ва қишнинг совуқинда эвда ўлтурмай қилич уруб кўп юртларни очиб сиз олтингизға қўюб кетди, агар сиз олтингизнинг ва сизлардин бўлғанлар барчангизнинг оғзингиз бир бўлса, узоқ йиллар ва кўп кунлар бу юртлар қўлингиздан чиқмас, агар оғзиларингиз бир бўлмаса, ўлжа юртингизда кетар ва бойири юртингизда кетар ва молингиз, жонингизда кетар теди. Кунхон айтди: отамға кенгаш бературған эрдинғиз, отам ўрниға эмди тамсиз, сиз не ишни ўхшатсангиз, мен ани қилайин, теди эрса, Арқил хўжа айтди: Ўғузхондин ўн юртлар ва шаҳарлар ва эллар ва ўлук моллар ва тирик моллар қолиб турур, сиз олти ўғулнинг ҳар бирингиздин (30-бет) тўрт ўғул бўлуб, барчаси йигирма тўрт подшоҳзода бўлуб, сиз олтингиздин бошқа ва мен андин қўрқа турурмен, дунёлиқ учун оғизларингиз ола бўлур теб, Кунхон Арқил хўжанинг сўзини қабул қилиб, улуғ қурултой қилди, яхши ва ёмон халқнинг барчаси келгандин сўнг ул Ўғузхондин қолган вилоятлар ва эллар ва ўлук молларнинг ва тирик моллариииг барчасини бу айтилган ўттуз подшоҳзодаларнинг улуғина улуғча ва кичкина кичикча берди, бу йигирма тўрт ўғул одми хотунлардин бўлган эрди, мунлардин ўзга қумалардин бўлған ҳам ўғлонлар кўп эрди, анларнинг ҳам аҳволлариға лойиқ нимарсалар бердилар, андин сўнг Ўғузхон қилдурған олтун эвни тиктурди, ўнг ёқда олти оқ ўрга ва сўл ёқда олти оқ ўрга тиктурди ва тақи ўнг ёқда бошина олтун тақуқ беркитган қирқ қулоч оғачни тиктурди ва сўл ёқда бошина кумуш тақуқ беркитган қирқ қулоч оғачни тиктурди ва тақи хон ёрлиқи бирлан бузуқ ўғлонлари, навкарлари бирлан олтун тақуқни уч ўқ ўғлонлари навкарлари бирлан кумиш тақуқни от бирлан чопин отдилар, тақуқларни урғон кишиларға кўп инъомлар берди. Кунхон отасининг қилғаниға амал қилиб, тўққуз юз йилқи ва тўққуз минг қўй ўлтуртди ва тўққуз булғар ҳовузға арақ тўлтуртди ва тўхсон булғар ҳовузға қимиз солдуртди, қирқ кеча ва кундуз айш-ишрат қилдилар. ЎҒУЗХОННИНГ ЎҒЛОНЛАРИ ВА НАБИРАЛАРИНИНГ ОТЛАРИНИНГ ЗИКРИ Эмди анлар ичиб ей турсунлар, биз Ўғузхоннинг этакиндин ёйилған ўғлонларнинг отларини айталинг: аввал ҳам айтиб эрдук, андақ ҳам бўлса, ўғлонларин ва набираларин ва барчаларин бир ерда айтмақни муносиб кўрдук. Ўғузхоннинг улуғ ўғлининг оти Кунхон ва андин кичикининг оти Ойхон ва андин кичикининг оти Юлдузхон ва андин кичикининг оти Кўкхон ва андин кичикининг оти Тоғхон ва андин кичикининг оти Тенгизхон, бу олтисининг ҳар қайсисининг адми хотунларидин бўлған тўрт ўғли бор эрди. Кунхоннинг улуғ ўғлининг оти Қайи ва иккинчи Баёт ва учунчи Алқа эвли ва тўртунчи Қора эвли. Ойхоннинг улуғ ўғлининг оти Ёзир ва иккинчи Ёсир ва учунчи Дударға ва тўртунчи Дукар. Юлдузхоннинг улуғ ўғлининг оти Авшар ва иккинчи Қизиқ ва учунчи Бекдили ва тўртунчи Қарқин. Кўкхоннинг улуғ ўғлининг оти Баёндур ва иккинчи Бажна ва учунчи Чавилдур ва тўртунчи Чепни. Тоғхоннинг улуғ ўғлининг оти Салур ва иккинчи Аймир ва учунчи Ола йўнтли ва тўртунчи Урагир. Тенгизхоннинг улуғ ўғлининг оти Игдир ва иккинчи Букдуз (Бекидез), (Бекдуз) ва учунчи Ава (Ива) ва тўртунчи Қиниқ, Ўғузхоннинг бу олти ўғлининг қумадин бўлған ўғлонларининг отларини айталинг, аммо қайси ўғлиндин бўлгани маълум эрмас: Кена-куна турбатли, Керайли, Султонли, Ўқли, Кўкли, Сучли, Хуросонли, Юртчи, Жомчи, Турмачи, Кўми (Кўмчи), Сурқи. (32-бет). Бу вақтда ани Сурхи дейтурлар, Қурчик, Суварчик, Қазғурт, Қирғиз, Такан (Така), Лола, Мурдашўй, Сайир. Эмди бир неча эллар ким Ўғузхон онларға от қўюб айдуқ. Ўғузхон наслиндин эрмаслар, андақ ҳам бўлса, шул тўйда бор эрди, ул сабабдин отларини номада битий турурлар, отлари булар турур ким Қаниқли ва Қипчақ ва Қарлиқ ва Қолоч. КУНХОННИНГ ИНИЛАРИ ВА ЎҒЛОНЛАРИҒА ЎРУН БЕРГАНИНИНГ ЗИКРИ Эмди ўн икки ўргада ўлтуруб улуш олған ким ва ул улушни тўғрағон ким, ташқарида отларин тутуб ўлтурған ким, онларни баён қилалинг. Олтун ўрганинг тўринда Кунхон ўлтурди, барча эл яхшилари иттифоқ қилиб, қўйнинг бошин ва орқасин, қуйруқли учасин ва бағрин учанинг устинда қўюб, Кунхоннинг олдинда қўйдилар ҳам ким хон бўлса, улушлари бу бўлсун тедилар, ўрганинг ички эшикинда Арқил хўжа ўлтурди, тўшни анинг олдинда қўйдилар тақи ҳам ким вазир бўлса, анинг улуши бу бўлсун тедилар, соғ қўлда (ўлги) аввал ўргада Кунхоннинг улуғ ўғли Қайинни ўлтуртдилар соғ ошиқли иликни улуш бердилар. Баёт ани тўғради, Сурқи отларин тутди. Бу вақтда ани Сурхи дей турурлар. Иккинчи ўргада Алқа эвлини ўлтуртдилар, соғ қора йилики улуш бердилар, Қора эвли ани тўғради, Лола отларин (33-бет) тутди, учунчи ўргада Ойхоннинг улуғ ўғли Ёзирни ўлтуртдилар, соғ ёнбошни улуш бердилар, Ёсир ани тўғради, Қўми отларини тутди. Тўртунчи ўргада Дудурғани ўлтуртдилар, соғ ўмчани улуш бердилар, Дукир ани тўғради, Мурдашўй отларин тутди. Бешинчи ўргада Юлдузхоннинг улуғ ўғли Авшарни ўлтуртдилар соғ уйлуқни улуш бердилар, Қизиқ ани тўғради, Турумчи отларин тутди Олтинчи ўргада Бекдилини ўлтуртдилар соғ ёғринни улуш бердилар, Қарқин ани тўғради, Қорчиқ отларин тутди, сўл ёндағи аввалги ўргада Кўкхоннинг улуғ ўғли Баёндурни ўлтуртдилар, сўл уйлуқни улуш бердилар. Бажна ани тўғради. Қазғурт отларнн тутди, Иккинчи ўргада Човулдурни ўлтуртдилар, сўл ёнбошни улуш бердилар. Жабни (Чебни) ани тўғради, Қаниқли отларин тутди. Учунчи ўргада Тоғхоннинг улуғ ўғли Солурни ўлтуртдилар, сўл ашиқли йилликни улуш бердилар, Аймир ани тўғради, Қолоч отларни тутди. Тўртунчи ўргада Ола йўнтлини ўлтуртдилар, сўл умчани улуш бердилар, Урагир ани тўғради, Текан (така) отларни тутди, бешинчи ўргада Тенгизхоннинг улуғ ўғли Игдурни ўлтуртдилар, сўл қари йиликини улуш бердилар, Букдуз ани тўғради, Қорлиқ отларин тутди. Олтинчп ўргада Авани (Ивани) ўлтуртдилар, сўл ёғринни улуш бердилар. Қиниқ ани тўғради, Қипчақ отларин тутди. ЎҒУЗХ0ННИНГ НАБИРАЛАРИНИНГ ОТЛАРИНИНГ МАЪНИСИ ВА ТАМҒАЛАРИ ВА ҚЎШЛАРИНИНГ ЗИКРИ Туркманнинг тарих била турган билигли қариларнинг барилари Ўғузхоннинг ўн икки ўргада ўлтурган йигирма тўрт набирасининг отларининг маъниларини ва тамғаларининг нечун эрканин ва қўшлари турған қўшларининг отларини, мундақ айтиб турурлар ким Қайининг маъниси махкам темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши шунқар; Баётнинг маъниси давлатли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши уки (укки); Алқа звлининг маъниси мувофиқ темак бўлур. тамғасининг суврати бу турур: қуши Куйка-нак; Қора эвлининг маъниси ҳар қайда ўлтурса хиргоҳ бирлан ўлтургучи темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши кўбак сари; Ёзирнинг маъниси эллар оқаси темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши турумтой; Ёсирнинг маъниси олдиға ҳар нимарса учраса ани йиқар темак бўлур, тамғасининг суврати бу иурур: қуши қарғу; Дудурғанинг маъниси юрт олмақни ва ани сақламақни билгачи темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши қизил қарчиғай; Дукарнинг маъниси тўсарак (турк) темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қўши кўчган (кўчкин); Авшарнинг маъниси ишни йилдам ишлагучи (36-бет) темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши чора Лочин; Қизиқнинг маъниси бўка темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши сарича; Бекдилининг маъниси сўз ҳурматли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши баҳри; Қарқиннинг маъниси ошли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши ҳумой; Салурнинг маъниси қулачли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши Лочин; Бажнанинг маъниси қилғучи темак бўлур, тамғасинииг суврати бу турур: қуши олатўғанақ; Чавулдурнинг маъниси номусли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши буғдайнақ; чебни (жебни) нинг маъниси баҳодир темак бўлур, тамғасининг суврати бу турурз қуши ҳумой; Салурнинг маъниси қулачли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши бургут; Аймирнинг маъниси бойларнинг бойи темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши анчари; Ола йўнтлининг маъниси ола отли темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: бешик тег, қуши ёғалбай; Урагирнинг маъниси яхши иш қилғучи темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши байқу; Игдирнинг маъниси улуғ темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши қарчиғай; Букдурнинг маъниси хизматкор темак бўлур, тамғасининг суврати бу турур: қуши италғу; Аванинг (Иванинг) маъниси мартабаси баланд темак бўлур, тамғасининг суврати, бу турур: қуши туйғун; (37-бет) Қўниқнинг маъниси азиз темак бўлур, тамғасинииг суврати бу турур: қуши чарақарчиғай. ЎҒУЗ ЭЛИНИНГ АҲД ҚИЛГАНЛАРИНИНГ ЗИКРИ Хон бошлиқ барча халқ айтдилар ким бир тавар ё ўн ё юз ва ё ҳар не чақлиқ ўлтурсангиз умчасини ушбу айтилган тег улашиб олишсунлар тақи ҳар қайсиси ўзининг ўғлонлари бирлан ва навкарлари бирлан есунлар ва тақи айтдилар ким бир киши гуноҳкор бўлса, ул киши подшоҳ ўлтурған ерга ёвуқ бўлса ва ё йирақ бўлса, ул гуноҳ қилған киши подшоҳнинг уруғиндин бўлса ва ё ўзга уруғдин бўлса, хоннинг бир кишиси бориб, ани ёрғу қилса, анча хоннинг иниси ва ўғли ва беклари ҳеч нимарса қўл ёпмасунлар ва мени теб, келиб турур теб, пушти паноҳ бўлуб, агар ҳар ким орқа бўлсалар, ул орқа бўлған кишини подшоҳ эшикина келтуруб, орқасина қилич бирлан чопиб, икки бўлак қилмоқ керак, то кўрганча кўз ва эшитганча қулоқ бўлғай ва тақи ул ким Ўғуз наслиндин ва бузуқ ўғлонларидин бир кишини подшоҳ қилғайлар, икки кишини кўтармагайлар, анинг учун хон бир бўлса, эл тузалур ва икки бўлса эл бузулур, бурунғи ўтган билиглилар айтиб турурлар ким бир қинга икки қилич сиғмас ва бир хотунни икки эр олиб ўлтура билмас ва бир юртға икки тўра сиғмас, бир улуғ кағазға аҳднома битиб Кунхон бошлиқ инилари ва ўғуллари ва беклари ва элнинг қариларининг яхшилари ва йигитларининг яхшилари барчалари хатда отларин битиб ант (38-бет) ичтилар ким то тирикмиз; ушбу айтилған сўзлардин қайтмасбиз, агар бйздин бўлған ўғлонлар ҳалолзода бўлсалар то дунё охир бўлғунча бу аҳдномани ўқуб амал қилғайлар, агар ҳаромзода бўлуб, юртни бузали тесалар амал қилмагайлар тедилар тақи отларин битиб, муҳрларин босиб, аҳдномани Кунхоннинг хазинасинда қўйдилар. Ўғузхон ўлганда Кунхон етмиш ёшар эрди ва тақи етмиш йил отаси еринда ўлтуруб дод ва адл бирлан хонлиқ қилди ва тақи андин сўнг подшоҳлиқ қилди ҳақ раҳматиға кетди. КУНХОННИГ УЛУҒ ЎҒЛИ ҚАЙИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Кунхон ўлгандин сўнг барча Ўғузхоннинг набиралари ва эл яхшилари йиғилиб Қайини хон кўтардилар, ул тақи отаси тег элга адолат қилиб йигирма уч йил подшоҳлиқ қилди, хақ раҳматига кетди. ДЕББАҚУЙНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Қайихоннинг ўғлонлари кўп эрди, бир ўғлина улуғ оталарининг отин қўюб эрди, улуғ, кичик барча иттифоқ бирлан Деббақуйни хон кўтардилар, кунларда бир кун Деббақуйхон халқдин сўрадиким бу вақтда Ўғузхонни кўрган кишидин киши борму теб, айтдилар бир киши қолиб турур, салур элиндин Улаш отли тедилар, хон киши йибарди, Улашни келтуруб Ўғузхоннинг на иш қила турганин ва дўстларға не мурувват қилиб душманларға не жавр мадора қила турғанин бир-бир сўрди. Улаш ҳам билганларини айтди, андин сўнг Улашга кўп инъомлар бериб эвига йиборди (39-бет) ва тақи Деббақуйхоннинг улуғ беклари Ёзир элиндин, алан ва арлан, Дункар элиндин Чекас ва Бошибек ва Биғубек (Байғубек) ва баёндур элиндин Қабул хўжа эрдилар, Хон бир кун ов овлаб юрий турғанда атдин йиқилиб, ёнбош сўнгаки синди тақи андин ўлди. Кўзиёви отли ўғли бор эрди, ани подшоҳ кўтарди, ўттуз йил подшоҳлиқ қилиб ул дунёға кетди, аммо ул Қўзиёви хон бўлганда ани кенгаш беклари аймир элиндин Кўрунчак эрди, салур элиндин Табақ эрди ва тақи салурдин Энкашнинг ўғли ўткан ва анинг ўғли Қулсари уч орқа вазир бўлдилар, юз йигирма йил хонлиқ қилди ва тақи ўлди. ЎҒУЗ ЭЛИНИНГ ЮРТЛАРИ ВА АНДА НЕЧА ЙИЛ ВА НЕ РАВИШ БИРЛАН ЎТИРҒАНЛАРИ ВА ТУРКМАН ТЕБ НЕЧУК ОТ ҚЎЮЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ўғузхондин то Қўзиёви хонгача нечукки айттуқ, шундақ турур, эмди Иналхонни айтурмиз, Тангрим буюрса Иналхоннинг замониндин то биз бу китобни айтған чақғача бир-бир айтурмиз турур, барчаси рост турур, ҳеч ғалати йўқ турур аммо Қўзиёвихон бирлан Иналхоннинг орасинда неча йил ўтганини жазм эта билмаймиз, андақ ҳам бўлса оз айтали шояд айтсак, ёлғон бўлғай, тўрт минг йил бор турур андин (40-бет) била турурмиз, ким Ўғузхон Қаюмарс замонинда эрди, Иналёвихоннинг вазир вакили қайи халқиндин Қўрқут ота эрди, ул бизнинг пайғамбаримизнинг оналарииинг иниси Аббос авлодининг ўғлонлари Бағдод шаҳринда беш юз йил подшоҳлиқ қилдилар, Қўрқут анларнинг замонинда эрди, Қаюмарс бирлан ўғлонларининг ораси беш минг йил турур, Қўзиёвихон Ўғузхоннинг бешланчи ўғли турур, бас ўзингиз ҳисоб ИНАЛЁВИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Қайи қора хўжанинг ўғли Кўрқут ота салур Анкаш хўжа ва Авашбанхўжа бошлик барча Ўғуз эли йиғилиб, қайи халқиндин Иналёвини, подшоҳ кўтардилар, вазири Қўрқут ота эрди, Қўрқут ота ҳар нимарса теса Иналёви анинг сўзиндин чиқмас эрди, Қўрқут отанинг кароматлари кўп (43-бет) эрди, икки юз тўхсон беш йил умр топди, уч подшоҳга вазир бўлди, Иналёви етти йил подшоҳлиқ қилди, икки ўғли бор эрди, улуғ ўғлининг оти Ал (Али), кичигининг оти Дуйли қайи, Иналёвихон ўлар бўлғанда Дуйли қайни ўрнинда ўлтуртиб кетди. Дўйли қайи ҳам Қўрқут отанинг сўзина амал қилур эрди ва тақи Қўрқутдин бошқа икки инақ беги бор эрди, бири баёндур элиндин Букдуз отли ва тақи бир иғдирдин Дунка отли, Дуйли қайи кўп йиллар подшоҳлиқ қилди, ўғли йўқ эрди, ошин ошаб ва ёшин ёшаб умр қилиб вафот топди. ДУЙЛИ ҚАЙИНИНГ ИНИСИ ЭРКИНИНГ ПОДШОҲ БЎЛҒАНИ ВА ЎҒЛИ ТУМАННИНГ ДУНЁГА КЕЛГАНИНИНГ ЗИКРИ Дуйли қайининг бир яқин қариндоши бор эрди. Эрки отли, ул аза эгаси бўлуб ўлтурди, барча Ўғуз эли анға йиғлаб келдилар Қўрқут ота бошлиқ барча беклар сўрдилар хоннинг кўчларининг ҳеч бўйларинда борму теб, бир доя хотун келиб айтди: хоннинг бир ҳарами ҳомила турур, умидимиз бор, тез бўлғай теб айтди, бир неча кундин сўнг хоннинг ўлук ошини бериб ултуруб эрдилар, хоннинг ўғли бўлди теб севинчи (44-бет) тиладилар Эрки бошлиқ барча беклар севинчи бердилар. Эрки халқға совун (сўқум) солди, ҳар ким ҳимматига лойиқ савун келтурдилар, тўрт юз йилқи ва тўрт минг қўй ўлтурдилар, булғаридин уч ҳовуз тиктурди, бирисини арақ бирлан ва бирисини қимиз бирлан ва бирисини қатиқ бирлан тўлтуртди. Бир ой кеча-кундуз тўйда барчаси яхши ва ёмон айш ва ишратға машғул бўлуб, қарилар ёшин унутди ва ёрлилар (фақирлар) молсизлиқин унутди ва бойлар ўлумин унутдилар. Ўғуз эли Қўрқутға айтдилар бу ўғлонға бир яхши от қўйғил тедилар, Қўрқут ота мунинг оти Туманхон бўлсун теди, халқ айтдилар: мундин яхшироқ от қўйғил дедилар, Қўрқут ота айтди: мундин яхши от бўлмас теди, ул куни Дуйли қайихон ўлди эрса, бизнинг юртимизни туман тутуб қоранғу бўлди бу ўғул туманда туғди, анинг учун Туман от қўйдуқ ва иккинчи кўнглумдин яхши ирим ва ният қилиб, анинг учун Туман от қўюб тўрурмен ким туман узоқ турмас, тез кета турған нимарса бўлур, туманли кун офтоб бўлур, туманнинг сўнгги ёрур бўлмай бўлмас, озғина турған туманни бу ўғлоннинг ёшлиқина ўхшатибмен, сўнги офтобли, бу ўғлоннинг йигит бўлуб отаси тахтинда ўлтуруб давлатли ва узоқ умрли бўлғанина ўхшатибмен теди. Барча халқ буни эшитиб, Қўрқутға офарин деб хушҳол бўлуб Туманға кўп дуолар қилдилар ва тақи Қўрқут бошлиқ барча халқ Эркиға айтдилар: бир ой тўй қилдинг ошинг тамом бўлмади ва ҳовузларға салған қимиз ва айронинг (45-бет) гулнинг сувиндин кўп бўлди, эмди бу кундин сўнг сени Гулэрки хон тегали, Туман ўзунгнинг ўғлинг турур, оғанг Дуйли қайининг ўрнинда ўлтуруб хонлиқ қил ва ҳар қачон Туман йигит бўлса, анға не берурунгни ўзунг яхши билурсен тедилар, тақи Гулэркини хон қилдилар, халқ бирлан яхши маъош қилиб ўлтурдилар. Туман йигит бўлди. Дуйли қайихоннинг бойири кишилари Туманға сўз бердилар, подшоҳлиқ отангдин сенға мерос қолган турур, барча халқ иттифоқ бирлан Гулэркига орият топшируб эрдилар, бу шарт бирлан ким ҳар қачон сен болиғ бўлсанг, санға топшурғай теб, Туман бу сўзни Гулэркига бир кишидин айттурди: Гулэрки бу сўзни эшитгандин сўнг хилватда Қўрқутға айтди: тақи анинг маслаҳати бирлан элнинг яхшиларини чарлаб, улуғ тўй қилди. Қўрқутни эвнинг тўринда ўлтуртуб, Гулэркихон юкунуб, қимизли аёқни сунди, Қўрқут қимиз ичиб, барча халқ ошагандин сўнг Гулэрки айтди: эй, эл ва халқ барчангиз билурсизлар, подшоҳлиқ, Туманнинг ҳақи эрканин, бу вақтғача Туман ёш эрди, анииг учун мен ишни қила турур эрдим, эмди Туман улуғ йигит бўлди, отасининг тахтини топшира турурмен, теди, барча халқ Қўрқутға айтдилар хоннинг ва барча Ўғуз элининг ихтиёри сенинг қўлунгда турур, не ишни муносиб кўрсанг, ани қилғил, тедилар, Қўрқут бу сўзни эшитгандин сўнг киши йибариб, Туманни келтуруб, эвнинг ўртасинда ўлтуртуб, айтди: отанг ўлди, сен ёш қолдинг, Гулэрки ҳам отанг турур ва ҳам (4б-бет) ақанг, сени дунёга келгандин то бу чақғача кўп эмгаклар бирлан яхши асраб турур, тожу тахт ва эл барча юрт сенинки турур сендин ўтунумиз бу турур ким бир бир неча кун сабр қилгил, ақангнинг бир-бир кейиндин нарилиқи ёвуқ бўлуб турур теди эрса, Туман айтди, барча Ўғуз элининг яхшиси отамнинг вазири ва менинг бобом турурсен, сўзингизни қабул қилдим, теди, Гулэркининг бир қизи бор эрди, бисёр кўркли ота-онасининг барча ишларина эркли, Қўрқут Гулэрки бирлан Туманға сўзлашиб, етти кеча-кундуз тўй қилиб, подшоҳларға лойиқ асбоб ва2 тузуқ бирлан қизни Туманға топшурдилар, ул вақтда авшар элининг хони бор эрди. Ойна отли бу қизни ўғлиға айттуруб эрди, Гулэрки қабул қилиб, бермак бўлуб эрди, Ойнахон қизни Туманға берганин эшитгандин сўнг черик тортиб, Гулэркининг устига юрди, Гулэрки ҳам улуғ черик бирлан қарши бориб, урушиб Ойнани бости, Ойнанинг ўғлини ўлтурди ва авшарнинг лашқарин қирди, Ойнани қавуб юртина борди, юртини олиб, олти ой анда ўлтурди, (47-бет) қочиб ўзга элга борди, Гулэрки онт ичиб, Ойнаға киши йибариб, айтди ким бу ёмонлиқни қилған сен эмас эрдинг, ўғлунг эрди эрса жазосин топди, эмди сенинг бирлан қариндош турурмиз, кел тақи юртунгга эга бўл, мен қайтатурмен теди. Элчи бориб бу сўзларнинг барчасини айтди, Ойна инониб келиб Гулэркини кўрди, Гулэрни тақи юртини топшуруб қайтиб ўз юртиға тушди. ТУМАННИНГ ЎҒЛИ БЎЛҒАНИ ВА АНҒА ЁВЛИ ОТ ҚЎЙҒАНЛАРИ ВА ЙИГИТ ЕТИШГАНИДАН СЎНГ ҚОНЛИ ЁВЛИ ОТ ҚЎЙГАНЛАРИНИНГ ЗИКРИ Туманнинг Гулэрки қизиндин ўғли бўлди, отини Ёвли қўйдилар туғшили ва алп бўлди ва йигит етилди, бир кун сувнинг ёқасинда йигитлар бирлан ўйнай турур эрди, бир йигит бирлан урушди, ани урайин теб нимарса излади, яқинда бир тўп қазғандин ўзга нимарса топмади, анинг учиндин тутуб тубиндин чиқариб ул йигитнинг, бўйниға урди эрса, бўйни узилди тақи ўлди, Гулэрки, хон, Туман ва Қўрқут барча беклар ўлтуруб эрдилар Ёвлининг бу қилған ишин айтдилар, эрса улуғ ва кичик ва яхши ва ёмон ва кўрган ва эшитган тонглаб хайрон қолди, Туман айтди: бу ўғлоннинг отини бу вақтғача (48-бет) Ёвли дейтурур эрдук, эмди Қонли Ёвли темак керак теди эрса, андин сўнг анға барча халқ Қонли Ёвли тедилар. Кунлардан бир кун Гулэркихон ўргада ўлтуруб эрди Туман тақи анда ҳозир эрди, Қонли Ёвли эшикдин кириб келди ва ўрта ерда ўлтурди тақи Гулэркига боқиб айтди эй, бобо бу ўлтурған тахтинг улуғ отам Дуйли қайининг турур бу вақтгача отам Туманни ёш турур теб, бермадинг, эмди не учун бермай турурсен теди. Гулэркихон бошини қўйи солиб кўп ўлтурди тақи бир фурсатдин сўнг бошин кўтариб айтди: бу сўзни мен сендин бурунрақ айтур теб умид қилур эрдим ва хосса улкун ким тикан бирлан кишининг бўйнин уздунг, рост айтатурсен, хўб бўлур, яхши бўлур, эмди отангға топшурмак керак. ТУМАННИНГ ХОН БЎЛҒАНИН ЗИКРИ Гулэрки бу сўзларни набирасидан эшитгандин сўнг Қўрқут бошлиқ барча Ўғуз элина киши йибариб келтуруб, улуғ тўй қилиб Туманни хон кўтариб тахтинда ўлтуртуб, Гулэрки аёқ устунда туруб, Туманхонға айтди: отанг ўлуб, мен бу тахтда ўлтуруб, элни сўрайтурғали ўттуз беш йил турур, сендин умидим ул турур ким мен нечук элнинг яхши ва ёмонни сўруб, йўл бирлан подшоҳлиқ қилиб юриган бўлсам, сен ҳам ўшул йўл бирлан юригайсан теди. Туман айтди: яхши айта турурсиз, агар менинг давлатим бўлса, сизнинг бу насиҳатларингизни қабул қилғайман, теди, юрт сўзлари тамом бўлғандин сўнг Гулэркихон Қонли Ёвлининг юзига боқиб айтди: эй қизим ўғли қизидин бўлғаннинг дўстлиқи бўлмас теб эшитиб эрдим, бурунқи ўтганларнинг сўзларини ёлғон қилмадинг теди. Туманхон тўрт ой хонлиқ қилғандин сўнг Қўрқут бошлиқ барча халқ Туманға айтдилар Тангриға шукр қилғил, Қонли Ёвлидай яхши ўғлунг бор, муносиб ул турур ким подшоҳлиқни анға бериб ўзунг айшу ишратға машғул бўлғайсан, тедилар эрса, Туманхон қабул қилди, тақи подшоҳлиқни ўғлиға бериб, тинч кўнгул Тангрининг бандалигин қилиб ўлтурди. ҚОНЛИ ЁВЛИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ул ажойиб баҳодир ва мерган ва алп эрди, тўрт тарафинда юртларнинг барчасин ёвлаб олиб ўзига бақтурди, анинг замонинда бўри қўйға ва барс кийикка ва бургут қуёнға ва қарчиғай какликка зўр қила билмади, элларни тузуб ва ёғиларни бузуб ва ўз замониндақи подшоҳлардин ўзуб, тўхсан йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди. МУРЁВИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Қонли Ёвлининг икки ўғли бор эрди, улуғининг оти Мурёви ва кичикнинг оти Қора Алп Арслон, ўлар бўлғанида юртини икки бўлди, Туркистон ва Янгикентни Мурёвиға берди, Толаш бирлан Сайрамни Қора Алп Арслонға берди, бир неча йил ўтгандин сўнг Қора Алп Арслон ақаси Мурёви бирлан ёғи бўлди, эл яхшилари орада юруб кўп насиҳатлар қилиб, яраштурали тедилар, Қора Алп Арслон рози бўлмади, ахир иккиси лашкар тортиб, Сайрам устинда урушдилар. Мурёви ғолиб келди, Қора Алп Арслон урушда ўлди, барча элларини чопиб, бир йил анда (50-бет) туруб, қайтиб эвига тушди. Қора Алп Арслоннинг бир кичик ўғли бор эрди, ани ва кўчларини Мурёви олиб келди ва мундин бир неча йиллар ўтди, бир кун Мурёви ўлтуруб эрди. Қора Алп Арслоннинг ўғли келди, анинг юзига боқиб юзига айтди: агар отанг нодонлиқ қилиб, менинг бирлан ёғи бўлмаса эрди, мундақ етим бўлуб сарғариб юрмас эрдинг, дариғо на қилайин теб кўп йиғлади тақи айтди: сенинг отинг Алп Туғач бўлсун теди, отасиндин қолған яхши кишиларни келтуруб Алп Туғачни анқа топшуруб, отасининг юртини бериб кўчуруб йибарди, халқға ҳукм қилди: Қора Алп Арслоннинг элиндин ўлжа қилиб келтурган кишиларин қайтара йибарсун теб, Алп Туғач бориб отасининг юртинда ўлтурди, тўрт ёққа кетганнинг барчаси анға йиғилди, Мурёвихон етмиш беш йил подшоҳлик қилиб, ул дунёға кетди. МУРЁВИ ЎҒЛИ ҚОРАНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Мурёвининг хотунларидин ўғли йўқ эрди, Ўрнахон тегиннинг элин чопиб олғанда бир заифани ўлжа қилиб бир неча кун бақиб йибарди, ул заифа юртиға барғандин сўнг Мурёвихондин ҳомила бўлуб турурмен теди. бир неча ойдин ўғул туғурди, отини Қора қўйдилар, тағайларининг ичинда ўсди, йигит бўлғандин сўнг қочиб Мурёвихон қатиға келди, Мурёвихон ҳам ани ўғул қилди, Мурёви ўлгандин сўнг барча халқ йиғилиб, ани хон кўтардилар, эл бирлан яхши маош қилиб, қирқ йил хонлиқ қилиб вафот топди. (51-бет). БУҒРАНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Қорахоннинг Буғра отли ўғли бор эрди, барча халқ Қорахон ўлгандин сўнг Буғрани подшоҳ кўтардилар, Буғрахон барча ўтган оталаридин ортуқ бўлди, улуғ лашкар бирлан келиб Бухоро ва Самарқандни олиб, ўз қариндошлари юртинда ёғи бўлған сабабдин тура билмай қайтиб кетди, андин сўнг келиб Хоразм мамлакатини олиб кўп йиллар анда подшоҳлиқ қилди, бир каррат орқа тарафиға лашкар тортиб бора турғанди бир кун хон айтди: кўнглимиз буғдой униндин бўлған ошни тилай турур, угра ва ўзга ош қилғали бавурчи ва ошнинг асбоби топилмади, хон ун келтуртди ва хамир қилдурди ва ўзи қўли бирлан ёзиб қозонға солди, ўлтурған навкарлари ҳам хонга ёрулиқ қилдилар, пишириб ичди тақи айтди: бу ошнинг оти Буғра хоний бўлсун теди. Бу кун халқ ичинда буғра теб пишира турурлар, ул ош турур. Хоннинг ўғли бор эрди, улуғнинг оти Эл тегин ва иккинчисининг оти Қўзи Тегин ва учунчисининг оти Бег Тегин, Тегин маъниси, қадим турк тили бирлан яхши сувратли темак бўлур. Хон қари бўлғанидин сўнг подшоҳлиқни Қўзи Тегинға берди тақи ўзи тинч ўлтурди. Бобир отли хотуни бор эрди, бисёр оқила ва зоҳида ва обида ва солиҳа ва кафия эрди, ўғлининг онаси эрди, ул вафот топди эрса, Буғрохон улуғ аза тутди, бир йилкача киши бирлан сўзлашмади ва эвдин чиқмади. Бир кун Қўзи Тегин отасига қачонғача аза тутуб ғамгин бўлуб (52-бет) ўлтурасиз, овға чиқинг, шояд кўнглингиз очилғай теб, отасини ҳар бир кун бир тарафга овға ва сайрга олиб чиқди бир неча кундин сўнг эмди хоннинг кўнглина ҳаво ва ҳавас пайдо бўлди, булғай теган вақтда айтди, беклар айта турурлар хонға муносиб ул турур ким кадхудо бўлғайлар, хон айтди: андақ хотун не ердин топилурки келиб онангнинг ўрнин тутғай теди, Қўзи Тегин онам тег бўлмаса андин йиграк бўлсун теди, хон ҳарчанд кадхудо бўлман теди, аммо Қўзи Тегин ихтиёрина қўймади. Авшар элинда Эгранж теганнинг кўркли яхши, юртда от кўтарган кўркли қизи бор эрди, ани хонға олиб берди, ул бадбахт қизнинг кўнглина бу маъқул бўлди ким Қўзи Тегиннинг манға майли бор, анинг учун мени отасига баҳона бирлан олиб бературур, то ўзи менинг бирлан пинҳоний айш қилғай, йўқ эрса, қари кишига менинг тег соҳибжамол қизни олиб берур эрди теб, бир кун Қўзи Тегин отасин кўрайин теб келди эрса, хон ухлаб ётиб ва хотун ўлтуруб эрди, Қўзи Тегиннинг қатира келиб ювин ва кўзин силаб сийпаб эрди, эри билан ўйнағанда хотунлар нетак қилурлар, шундақ қила бошлади. Қўзи Тегин кўнглиндин бу онам ўрниға бўлуб, манға меҳрибонлиқ қила турған турур (53-бет) теди яна бир неча кундин сўнг хилватга топиб Кўзи Тегинга айтди: ҳеч менинг ҳолимдин хабаринг борму мен санға ошиқ турурмен, кечалар уйқум ва кундузлар қарорим йўқ, менинг ҳолимға қарамас бўлсанг не учун мени қари кишига олиб бердинг, теди. Қўзи Тегин айтди: сен менинг онам турурсан, агар бу кундин сўнг бу қилиғингни қўймасанг сени пора-пора қилиб ҳар мучангни бир ерда қўярман теди, хотун воқиатни ўзининг қаринтош хотунлариға айтиб кенгашти эрса, онлар айтдилар, Қўзи Тегин бу сўзни хонға, халқға айтмасдин бурун айтмақ керак, йўқ эрса ўлумға кетарсен теб барчаси иттифоқ бирлан бир хотунни йибардилар, ул хотун бориб Қўзи Тегиннинг эвиндин ўтукни ўғурлаб келиб Буғрахоннинг эвига келиб тақи қайтиб бориб ўтукни еринда қўюб келди, ул хон эвда йўқ эрди, овға бориб эрди, тун яримдин сўнг озғина қор ёғиб эрди, саҳар вақтинда хотун қичқира бошлади, тонг отқандин сўнг халқ эшитдилар ким ўргадин йиғлаган хотиннинг овози чиқа турур, эр ва хотун барча йиғилиб ўрганинг эшикина бордилар эрса, кўрдилар ким хоним юзин йиртиб, барча ерини қон қилиб айта турур ким бу кеча саҳар вақтинда ухлаб ётиб эрдим, бир киши келиб қўйнимға кирди, кўрдум эрса, Қўзи Тегинхон айтди қичқирма, мен турурмен, санға ошиқ бўлуб, отамга олиб бердим, анинг учун ким кундуз отамнинг бўлсанг кеча меники бўлғайсан теб, йўқ эрса, отам хотунни не қилур эрди теди, қичқира бердим (54-бет), онасиға мундақ иш не ерда бор теб, мендин бу сўзни эшитгандин сўнг қочиб чиқиб кетди, ёнинда ётқан хотунлар бу сўзга гувоҳлик бердилар ва тақи хоним айтди: мундин яхшироқ гувоҳ бўлмас, ер қор турур изини кўрунг теди, изни кўрдилар, Қўзи Тегиннинг эвиндин чиқиб, ўргага келиб тақи қайтиб Қўзи Тегиннинг эвиға бориб турур, Қўзи Тегин изнинг қатиға келиб аёғин қўйди, иккиси бир тег бўлди, Буғрахон овдин келди, анға ҳам айтдилар, хон бошлиқ барчаси беклар Қўзи Тегинни чақириб айтдилар, бу не турур ким кеча сен қилибсен, Қўзи Тегин ул хотундин кўрганин ва эшитганин айтди тақи теди мен уялғанимдин айта билмадим, иккинчи ул ким заифани отамға мен олиб бериб эрдим, халқ ичинда расво бўлмасун тедим, ул мендин бурун қарбанди (айтиб турур) теди, халқ икки бўлак бўлдилар, ярими хотун сўзига инондилар, ярими Қўзи Тегие сўзига инондилар, ахир барчалари иттифоқ қилиб, хоним ёнинда ётқан хотунларни хон олдиға келтуруб сўрдилар, айтмадилар, сиёсат қилур бўлдилар эрса, аввалдин то охиригача қилған кенгашларина авшарнинг хотунларининг айтған сўзларини ва ўтукни ўғурлағанини бир-бир айтдилар эрса, Буғрахон Қўзи Тегинға айтди бу хотунни унамай эрдим, шундақ бир фитна бўлур теб, сен мени ихтиёримға қўймадинг. Эмди муни не қилурингни сен яхши билурсен теди эрса, Қўзи Тегин буюрди беш эмлак (қисрақли) байтални келтуруб икки аёғин ва икки (55-бет) қўлин ва бўйнин ҳар қайсисин бир байталнинг қуйруғиға боғлаб, байталларнинг бутларина тиззанинг учи бирлан санчдилар, тўлай-тўлай хотунни беш пора қилиб, ҳар қайсиси бир андомни ўз ўгурина олиб кетди. Буғрахон кўп йиллар подшоҳлиқ қилди ва тўхсан яшаб ўлди. БУҒРАХОННИНГ ЎҒЛИ ҚЎЗИ ТЕГИННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Қўзи Тегин отаси тахтинда ўлтуруб, душманларини йиғлатиб ва дўстларини кулдуруб, элга адолат қилиб, фақир мискинға хайр ва эҳсон қилиб қириқ йил хон бўлиб етмиш беш ёшиға етганда ўғли Арслонни ўрнинда ўлтуртуб вафот топди. ҚЎЗИ ТЕГИН ЎҒЛИ АРСЛОННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Арслон отаси тахтинда ўлтуруб улуғ хон бўлди, кўп йиллардин сўнг Сўражиқ эли ёғи бўлди, Арслон бориб Сўражиқ элини чопиб, қолғанини ўзина бақиндуруб келди. Анда бир ёш ўғлонни ўлжалаб келтуруб отини Сувар қўюб, қўлинда ўстурди, ул ақлли ва туғшали ва мерган ва чечан, ҳунарли, ҳар мақомға ва ҳар йўлға юрумакни билатурған ва хонға инақ бўлди. Барча эшик халқи (яқинлари) кўра билмасликиндин мунунг бирлан ёман бўлдилар, Суварнинг айбини хонға нечук айтурларини била-билмай юруб эрдилар, бир кун маъракада хон Суварнинг қулоқина сўз айта турур эрди, сақоли хоннинг юзига тегди, Сувар кетгандин сўнг хон бекларига боқиб айтди Сувар эсруни ўпуб бўлуб турур теди, беклар айтдилар: биз мунинг қила турған ишларини хилватда арз қилали теб, хилват бўлғанда айтдилар: фалон вақтда, фалон молингизға мундағ хиёнат қилди ва фалон сирингизни халқға фош (56-бет) қилди ва ёғидин олиб келиб эрдингиз аслига торта турур, биз анинг қилган ёмонлиқларининг қайси бирин айтали, барча ишлариндин ёманрақ бу ким сизнинг кўчингиз бирлан бирикиб юрий турур тедилар, Арслонхон айтди, Суварни Янгикендга хизматга йибардим, келгандин сўнг сизларга топиштурайин, нечук ўлтурурингизни сизлар яхши билурсизлар, теди тақи айтди фалон ерда кийик кўп эрмиш ўзум борайин теб эрдим, туна кундин бери барча ерим оғрий турур, сизлар халқға бош бўлуб бориб, ўтав суқунгиз фақир ва мискин қиш азуқи олсунлар, беклар холқни олиб, овға кетдилар, хон хотуни бирлан кенгашиб хаста бўлди. Бир неча кундин сўнг хароб бўлди эрса, эвда қалган беклар овға кетган бекларга ва Суварға киши йибардилар, хоннинг ҳоли ёман бўлди, етиша кўрсунлар, теб, беклар овдин келур куни хон ўлди, келдилар эрса, кўрдилар хон ўлуб турур, барча беклар кенгаштилар, тақи хоннинг ўлук ва тирик бўлған молининг барчасини олдилар, ул вақтда Сувар ҳам келди, Суварға айтдилар: хоннинг ўлукини қачон чиқарурини, не ерда қўярини ва азанинг барча таклифини хоним бирлан сен билурсен, сен қилғил, анинг учун тирикликинда ҳам сиз иккингиз барча ишни қилатурған, ўлганда ҳам сизлар қилинг тедилар, тақи ўлик устина келмадилар, ташлаб кетдилар. Сувар хон аёқининг учинда сақолини кесиб, бир тошни олиб бошиға ва кўксига уруб, барча ерини пора-пора қилиб айтиб йиғлай турур эрди, ўлганингда бўлмадии бир аёқ сув бера билмадим ва хизматингга ярамадим, эмди сени бир ерда қўймақ учун турубмен, андин сўнг сенсиз бу дунёда юрумак манга ҳаром турур ўзумни ўзум (57-бет) ўлтурурмен тақи сенинг аёқ учингда ётурмен теб, йиғлаб ўлтуруб эрди, хон ериндин қўпа келди тақи Суварни қучоқлаб юзиндин ўпди тақи айтди: сенинг ва сендин ғийбат қилатурған бекларнинг ҳақиқатин билмак учун ўзимни ўлук қилиб эрдим теди, хоннинг тирилганин эшатиб, барча халқ келдилар, хоннинг молларин олиб ўлукка қарамай ташлаб кетган бекларни тутуб, кўзларин кўр қилиб ва қўлларин кестурди. Арслонхон етмиш йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди. БУҒРАХОННИНГ УЛУҒ ЎҒЛИ ЭЛ ТЕГИН ВА АНИНГ ЎҒЛИ УСМОННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Арслонхоннинг ўғли кичик эрди, улуғ уммининг ўғли бор эрди, Усмон отли ани хон қилдилар, ўн беш йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди. ЭЛ ТЕГИН ЎҒЛИ ЭСЛИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Усмоннинг бир иниси бор эрди, Эсли, ани хон қилдилар. Ул тақи уч йил хон бўлуб, отаси кейининдин кетди. ЭСЛИ ЎҒЛИ ШАБАННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Эслининг Шабан отли ўғли бор эрди, ани хон қилдилар, ул тақи оталари юрган йўлдин юруб, яхшиға яхши ва ёманға ёман бўлуб, йигирма йил отаси тахтинда ўлтуруб улуғ оталарининг кўчининг ерина тушуб кўчуб кетди. ШАБАН ЎҒЛИ БЎРАННИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Шабаннинг ўғли бор эрди, Бўран отли, ани хон қилдилар. Бўран тақи эл бирлан яхши сулук қилиб, Ўғуз элининг расмларин ва қоидаларин бир тараф қилмай, ўн саккиз йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди. АЛИНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ул вақтда Ўғуз эли Сир сувининг икки тарафинда аёқина яқин ўлтуруб эрдилар, (58-бет) мўғул келиб кўп чопти, анға тоб келтура билмай кўпраки кўчуб кетди, Урганч бордилар, қолғанлари Али тегинни хон кўтардилар ва Алининг бир ёш ўғли бор эрди, Қилич Арслон отлиқ, анға Шоҳ Малик лақаб қўюб Букдуз элиндин Қўзичи бек теган юз ёшар киши бор эрди, ул вақтда Ўғуз элининг юрти Сир сувининг аёқи Урганч бирлан Сир сувининг ораси Аму дарёсининг икки тарафинда Урганч бирлан Марвнинг орасиндақи қумнинг ичи то Мурғаб сувининг аёқиғача Алихон ўзи Янгикентда ўлтуруб шоҳ Маликни Қўзичиға топшуруб ўғлиға Қўзичининг сўзиндин чиқма теди, Қўзичиға айтди: шоҳ Маликни Ўғуз элининг ичина олиб бор, анда ўссун, бу халқға ва халқ мунга ўргансун, элнинг бир четинда мен ўлтуруб бир четинда ўғулум бирлан сен бўлғил теб узатди. Шоҳ Малик эл ичига келди, халқ ани подшоҳ кўтардилар, бир неча йиллар ўтгандин сўнг шоҳ Малик йигит етишди, аммо золим бўлди, кишининг кўрмакка яхши қизи ва хотуни бўлса бақти, Қўзичи кўп насиҳатлар қилди қабул қилмади, эл шоҳ Маликка бедодгар теб от қўйдилар, бора-бора эл яхшиларнинг қизлари ва хотунлариға зўр қила бошлади эрса, Ўғуз эли йиғилиб ўлтурур бўлдилар, тақи эшитиб отаси қатиға қочти, Қўзичибек ҳам кейининдин кетди тақи Алихон қатиға шоҳ Маликдин бурун (59-бет) борди тақи бўлған воқиатни бир-бир айтди андин сўнг шоҳ Малик борди, Алихон Шоҳ Маликни тутуб қамчилатдилар тақи қўлини боғлаб қўйди. Муни эшитиб Қўзичи келди тақи хонга муни бандлатиб на қилай дей турурсен теди, хон айтди, Ўғуз элина йибарайин дей турурмен то уларнинг кўнгли мендин рози бўлсун. Қўзичи айтди: агар шоҳ Маликни йибарсанг ўлтурурлар тақи мағрур бўлуб сенинг бирлан ёғи бўлурлар ҳам ўғлунгдин ва ҳам элингдин айрулурсен теди Алихон айтди элнинг рўшини сен кўруб келибсен, яхши билурсен, ўзининг ўхшарини айтқил теди, Қўзичи айтди: маслахат ул турур ким мен илгари бориб элга сенинг тилингдин узр айтайин, Алихон ўғлини урди ва қўлини оёқин боғлабсен, халққа йибарди, не қилурин халқ яхши билур теб мен илгари келдим, ани айтайин теб, ул менинг сўнгумдин тез келур тегайин, сен барча лашкарларингни ўғлингга бериб, менинг кейинимдин йибаргил, мен анларни сўзга юпатиб турганда шоҳ Малик бориб яхшиларини тутуб ўлтурсун то ёмонлари ҳукмга бўюн қўйғай теди, Алихон ҳам бу ишни ўхшатиб қилур бўлди. ЎҒУЗ ЭЛИНИНГ АЛИХОНГА ЁҒИ БЎЛУБ ШОҲ МАЛИКНИ ЎЛТУРУБ ЭВ БОШИНА ҚОРАХОН БЎЛУБ ТЎРТ ТАРАФГА КЕТГАНИНИНГ ЗИКРИ Эмди шоҳ Малик қочиб кетгандин сўнг элнинг не қилғанин айтали: ул вақтда Урганч ва Мурғаб ва Тажанда ўлтурған элнинг улуғ беги қайи элиндин Қирқўт теган эрди. Эл ичинда бир жинли бор эрди. Мирон Коҳин дерлар эрди, Қирқутбек ани чақириб айтди: Шоҳ Малик бирлан Қўзичибек биздин оғриб Алихон қатиға қочиб кетти, эл бирлан хоннинг иши нечук бўлур эркан теди, Мирон Коҳин бир соат сўзламай ўлтурди тақи айтди: тез Ўғуз элининг ичинда уруш бўлиб, қизил қон қора сувтег оқа турур. Алихон тез ўла турур, анинг ўрниға бир киши подшоҳ бўла турур, теди, бу сўз тамом бўлди. Эмди ўзга сўзни айталинг. Бир киши бор эрди, Туғурмиш отли, отасининг оти Керанча хўжа қайи элиндин, эв ясай турған ёрли киши эрди, бу воқиатдин кўп йиллар бурун Туғурмиш бир кеча ётиб эрди, туш кўрар ким кўксиндин уч дарахт кўкариб баланд чиқди тақи бутақланди ва ёпроқланди, эрта туруб бориб бу тушни Мирон Коҳинға айтди, бу кўрган тушингни ҳеч кишиға айтмағил, яхши туш турур, бу теди, Туғурмишнинг уч ўғли бор эрди, ҳар ўғлининг бошиндин Худой йўлина бир қўй ўлтуруб, пишириб халқға берди, улуғ ўғлининг оти Тутат, ўртанчасининг оти Тўғрул ва кичигининг оти Арслон Қирқўт бекка қаринтош эрди, учуси тақи Мерган ва бўга эрди, Қирқўтбек Туғрўлни ўнбеги қилиб, ани Тўғрул ўнбеги дерлар эрди. Эмди шоҳ Маликни айталинг. Қўзичибек Алихонға менинг кейинимдин юборғил теб, Янгикентдин кетиб, Урганчда ўлтурған элнинг ичига келди, ул вақтда халқ Тўғрулнинг оғзиға қарай турур эрдилар, Тўғрул Қўзичиға айтди: сўзнинг ростини айтғил, йўқ эрса, қариған чақингда эсинг кетиб, қин остинда ўларсен теди, қўрққаниндин ростини айтди, Қўзичини банд қилдилар, барча элға киши чоптурдилар, ўн олти минг киши йиғилди, Шоҳ Маликнинг келатурған йўлина бориб, Қирқўтбек саккиз минг киши бирлан йўлнинг бир ёнинда турди тақи узоқ қаравул (қиравул) солди, бир кун қаравул кела турур теб келдилар, отланиб, йўлнинг икки ёнин олиб турдилар, Шоҳ Маликнинг лашкари йигирма минг киши эрди, ёрини (ярми) ўта берганда икки тарафдин от солдилар, улуғ уруш бўлди, Тўғрул ғолиб келди. Шоҳ Маликни тутуб ўлтурдилар ва бекларини ҳам ўлтурдилар, Алихон бу хабарни эшитғандин сўнг тез ўлди, Ўғуз эли бири бирлан ўчли ва қонли бўлдилар, эв бошина Қорахон теган бўлди, бири бирини чопти ва бири бирини ўлтурди ва тақи Қилиқбек (Қутлуқбек) ва Қозанбек ва Қараманбек бош бўлуб, кўп эл Мангқишлоқ кетдилар анларнинг ичинда ҳар элдин бор эрди, аммо кўпраки аймир ва дукар ва игдир ва чавулдур ва қарқин ва салур ва ағар эди. Аличоқбекнинг ўғлонлари бош бўлиб, Ҳисор тоғина кетдилар ва бир неча эллар: ўқли эли ва кўкли эли ва ағар эли ва султонли эли Абулхон тоғина кетдилар, ёзир эли Хуросонға бориб, Дўрун атрафинда кўп йиллар ўлтурдилар, ул сабабдин Дўрунға Ёзир юрти дерлар, ёзир элининг бир нечаси Дўрун ёқинда тоғ ичинда деҳқончилиқ (62-бет) қилиб ўлтуруб эрдилар, бу вақтда анларни қоратошли дейтурурлар ва тақи салур элиндин Динглибек бошлиқ ўн минг эвли Хуросонға бордилар тақи кўп йиллар анда ўлтурдилар. Тақи андин кўчуб Ирақ ва форс бордилар тақи анда ватан тутуб қолдилар, қиниқ уруғиндин султон Санжар мозининг отаси Султон Малик шоҳ бориб Ироқ ва форсни олиб, Исфиҳонни пойтахт қилиб ўлтурған вақтда салур эли Динглибекнинг ўзининг ва ул барган жамоатнинг насллариндин бир неча кишилар келиб султонға навкар бўлуб, арз қилдиларким, биз Ўғуз эли салур халқиндин турурмиэ. Улуғ оталаримиз Туркистондин келған турурлар теб, қаринтошлиқларини маълум қилдилар, ул салурдин бир неча Ироқдин қайтиб Мангқишлоқ келдилар, анларнинг нечук келганларини Тангрим буюрса айтқум эрур. Бурунқи ўтган халқ айтиб турурлар, Ўғуз эли кўчуб, чекиб юрумадук йўл борму, эвин тутуб ўлтурмадуқ, юрт борму? ТУҒУРМИШ ЎҒЛИ ТУҒРУЛНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Ўғуз элининг Шоҳ Малик бузуқлиқиндин кетмай Сир Сувининг аёқинда ва Аму сувида (бўйида) ўлтуруб қолғанлари, Туғурмиш ўғли Тўғрулни хон кўтардилар, ул йигирма йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди ва андин сўнг Туғурмишнинг кичик ўғли Арслонни хон қилдилар ул тақи ўн йил подшоҳлиқ қилиб, кетганнинг кейининдин кетти эрса, анинг ўғли Асилзодани хон қилдилар. Ул ҳам йигирма йил дунёлиқ шаробина асраб, юруб, эсрикликдин айрилди эрса, кўзин очиб кўрдик улуғ оталарининг қатинда ётиб турур, анинг бир ўғли бор эрди, ул ўғлонға улуғ отасининг отин қўюб эрди, Арслон теб, Арслонни хон қилдилар (63-бет). Ул тақи ўн йил отаси еринда ўлтуруб вафот топди. Андин сўнг икки ёш ўғлон қолди, аввалқининг оти Кўкам Бақуй, кичигининг оти Саранг. Кўкам Бақуйни подшоҳ қилдилар, кўп кичик ерди, яхши ва ёмонни билмас эрди, ул замонда Ўғуз элининг бир ёғиси бор эрди, Қора шит отли, ул Арслонхоннинг ўлганин ва андин ёш ўғлонлари қолғанин ва онлар подшоҳлиқ қила билмай Ўғуз элининг оғзи ола бўлуб турғанин эшитиб отланди тақи келиб Арслонхоннинг ўрдасин ва бекларнинг эвларин чопти Кўкам Бақуйни от олдина олиб қочтилар, ул вақт Саранг бешикда эрди, ани ёғи ўлжа қилиб олиб кетди, андин сўнг кўп йиллар ўтди. Саранг йигит етишгандин сўнг ақаси Кўкам Бақуйға киши йибарди, мен қоча билмайман, ақам келиб мени олакурсун теб, муни эшитиб Кўкам Бақуй барча Ўғуз элининг лашкарин олиб бориб, Қора шитни чопиб, иниси Сарангни олиб эсон-омон эвина келди. Кўкам Бақуй йигирми йил подшоҳлиқ қилиб вафот топди. АРСЛОН ЎҒЛИ САРАНГНИНГ ХОН БЎЛҒАНИНИНГ ЗИКРИ Кўкам Бақуй ўлгандин сўнг иниси Сарангни подшоҳ қилдилар, ул тақи ўн йил подшоҳлиқ қилиб, отаси кейининдин кетти. Андин сўнг Ўғуз элиндин подшоҳ бўлған қиниқ уруғиндин Салжуқбой бошлиқ кўп эл кўчуб Сир ёқасинда Хўжанд шаҳрина келдилар, анда кўп йиллар ўлтуруб, Нур вилоятига бордилар, анда юз йил ўлтуруб кўчуб Урганч бордилар, Урганчда ўлтура билмай кўчуб, Хуросон бордилар тақи Марвдин Абулхонгача ўлтурдилар, ул вақтда Хуросон султон Маҳмуд Ғазнавийнинг набираларининг қўлларинда эрди. Уларнинг давлатларининг косалари тўлуб тўкди деб турған вақт эрди, Салжуқийлар Марви Шоҳи жаҳон (жон) шаҳрини олиб Тўғрулбекни (64-бет) подшоҳ қилдилар. Алп Арслон ва Султон Маликшоҳ ва Санжар Мозий мунлар шул жамоатдин турдилар, ул подшоҳларнинг ҳикоятларини бизнинг айтмоғимиз ҳожат эрмас, биздин бурунғи ўтганлар ул подшоҳларнинг насабларин баён қилмоқ учун чандон ҳитоб айтиб турурлар. Анинг ҳисобини худой таоло яҳши билур. Салжуқийлар туркман бўлуб, қаринтошмиз теб, элга ва халқға фойдаси тегмади, подшоҳ бўлғунча туркманнинг қиниқ уруғиданмиз тедилар тақи подшоҳ бўлгандин сўнг Афрасиёбнинг бир ўғли Кайхисравдин қочиб, туркманнинг қиниқ уруғининг ичина бориб, анда ўсуб қолиб турур. Биз анинг ўғлонлари ва Афрасиёбнинг наслиндин бўлурмиз, теб оталарини санаб ўттуз беш орқада Афрасиёбга еткурдилар. Ўғуз эли Кўкам Бақуй бирлан Сарангдин сўнг ўз бошина подшоҳ кўтариб ўлтура билмадилар, Ўғуз элининг Мангқишлоқ ва Абдулхонда ўлтурғанлари Урганчда ҳар ким подшоҳ бўлса, анға тобиъ бўлдилар ва Хуросонда ўлтурғанлари Хуросонда ҳар ким подшоҳ бўлса, анға тобиъ бўлдилар ва Мавороуннаҳрда ва ҳар юртда ўлтурғанлара шундақ бўлдилар. САЛУР, ЎГУРЧИҚ АЛПНИНГ ОТАЛАРИНИНГ ВА ИНИЛАРИНИНГ ВА ЎҒЛОНЛАРИНИНГ ЗИКРИ Шоҳ малик бузуқлиғинда Динглибек бошлиқ Ироқға борган салур эли кўп йиллар анда ўлтурғандин сўнг уларнинг ичинда Ўгурчиқ отли бир туғшили йигит пайдо бўлди, туркманларнинг тарих билатурған кишилари Ўгурчиқ Алпни ўн олти орқада Ўғузхонға еткариб, мундақ санаб турурлар ким Ўгурчиқ Алп отаси Қорағозибек анинг оти Қарач (65-бет) анинг отаси Бенамғози анинг отаси Бўричиғози, анинг отаси Қилалғози, анинг отаси Иналғози, анинг отаси Сулаймонғози, анинг отаси Ҳайдарғози, анинг отаси Ўткўзли Ўрус, анинг отаси Қозон Алп, анинг отаси Энкаш, анинг отаси Эндар, анинг отаси Ота, анинг отаси Темур, анинг отаси Салур, анинг отаси Тоғхон, анинг отаси Ўғузхон. Бу сўз мазах, ғалат турур. Анинг учун ким Ўғуз замониндин то бу вақтғача беш минг йил ўтуб турур, Ўгурчиқ замониндин то бу вақтғача беш юз йил, олти юз йил бўлуб турур. Ўғуз бирлан Ўгурчиқнинг ораси тўрт минг тўрт юз йил, ўн олти орқа тўрт юз йилда ҳарчанд кўп бўлса, тўрт юз эллик йилда ўтар. Бас Ўгурчиқнинг тўрт минг йилда ўтган оталарининг оти қани? Бу битилган ўн олти киши Ўғуз ўғлонлари эркани рост ва Ўгурчиқнинг оталари эркани ҳам рост, аммо қайси киши ким эл ичинда машҳур бўлса, ани битиб турур ва ғайр машҳур кишиларни битмай турурлар. Худой билурким бу битилган кишиларнинг ҳар қайсисининг орасинда ўн беш ё йигирми кишининг оти битилмай қолиб турур. Анинг учун айта турурмен ким Ўғуз бирлан Ўгурчиқнинг орасинда тўрт минг тўрт юз йил кечиб турур, ҳар минг йилда қирқ орқа ўтса керак ким икки юз орқа ўтгай эрди, бас ғалат теган нечук бўлур. Бу фалакнинг гардишини нимарсаларини унутурмаган турурким бу анинг қатинда саҳл турур. Бу сўзнинг ғалатилиқи яна бирважҳе, бу ким Салур Қазонни олти орқа ўтуб, еттиланчи орқада Ўғузхонга еткуруб турурлар. Эмди бу сўзини ўқуган ва тинглаған кишилар яхши фикр қилинг, Ўғузхон бизнинг пайғамбардин тўрт минг йил илгару ўтган турур, Қозон Алп бизнинг пайғамбардин уч юз йил сўнг эрди, қариған чақинда Макка (66-бет) бориб, ҳожи бўлуб келди. Бас Салур Қазан олти орқада Ўғузхонға нечук етар ва тақи Салур Қозон қайи Қўрқут ота бирлан бир замонда эрди, Қўрқут отанинг Салур Қазан Алпни махтаб айтган тартими (тарихи) СЎНГ ТУРКМАН БЎЛУБ, ТУРКМАНГА ҚЎШУЛҒАН ЭЛЛАРНИНГ ЗИКРИ Эски, ул замонда ким Урганчда Абулхон ва Мангқишлоқ Ўзбекхоннинг ўғли Одил Жонибекхонга тааллуқ эрди. Жонибекхон Уйғур Саниқли Син теганни туркман ичина йибарди то уларнинг айбли ва гуноҳкорларини сўрсун теб ул келиб, эл ичинда бир йил турди, ҳар ерда гуноҳкор ва айбли бўлса, сўрай турур эрди, навкари ва қуллари кўп эрди, Аёз отли бир қули бор эрди, барча қуллардин пеш қадам ул эрди, туркманнинг гуноҳкорлари ким бошимдин ё молимдин айрилурмен теганлари барчаси бир ерга йиғилиб, Аёзға кўп ришватлар бериб, айтдилар. Ким агар сен бегингни ўлтурсанг, биз элдин олған молларни ва эвдин келтурған қўшини барчасин санға бералинг, ҳар қачон Жонибекхон киши йибариб, сени тиласа, биз халқ сенинг учун қириллали ва йўқолали, сени тутуб бермагали тедилар. Аёз кўп молға ва буларнинг ширин (73-бет) сўзина кўнглини бериб, бир кеча ғофил ётғанда Саниқли Синни ўлтурди. Хожасининг молиндин Аёзға бир ўғлоқ ҳам тегмади, ҳар ерда қўйған молларға ким яқин бўлса, анлар тилаб олдилар, Саниқли Синнинг навкарлари Жонибекхон қатиға қайтиб кетдилар, Аёз қўрққаниндин кета билмай Абулхон тоғинда ўлтурған туркманларнинг ичинда қолди, ўшал йил Жонибекхон Итил сувининт ёқосинда Сарой шаҳринда ҳақ раҳматиға кетти ва барча эски халқи шул Аёзнинг ўғлонлари турур. Хизр эли салур элиндин Абулхонда Арсарибой теган бор эрди, узоқ умр топқан, давлатли ва мусулмонлиққа кўшиш қила турған киши эрди, бу сўзимизнинг далили бу ким ул замонда Урганчда бир азиз киши бор эрди, Шариф отли, шайхлиқ маснадинда ўлтурған ва ҳам мулла эрди, Арсарибой бориб шайхи мазкурга қирқ тева пиёз бериб, инобат қилиб, илтимос юзиндин арз қилди ким биз турк халқи турурмиз, арабий китобларини ўқуб, маънисига етишиб, амал қилмақлиқ баси мушкул бўлатурур, агар арабий масъалаларни туркий таржима қилиб, иноят қилсангиз эрди, савобға шерик бўлур эрдингиз теди эрса, шайх Шарафхўжа тақи барча масъалайи динийни таржима қилиб, бир китоб этиб «Муаййинул мурид» от қўюб Арсарибойға берди. Ул вақтдин то бу кунғача барча туркманлар ул китобнинг масъалалариға амал қилатурурлар. ЎҒУЗ ЭЛИНА БЕКЛИК ҚИЛҒАН ҚИЗЛАРНИНГ ЗИКРИ Туркманнинг тарих билатурған яхшилари ва яхшилари айтиб турурлар: етти қиз барча ўғуз элини оғзина бақиндуруб, кўп йиллар беклик қилдилар. Анларнинг бири Олтун Кўзача Сундун бойнинг қизи ва салур Қазан Алпнинг Ҳали (Ҳили) бўйи узун бўлур эрди. Иккинчи Қаромиш бойнинг қизи ва Мамашбекнинг ҳали (ҳили) Барчин Салур эрди, анинг қабри Сир сувининг ёқасинда турур ва халқға машҳур турур, ўзбек анға Барчиннинг Кўк кошона дер, кошинкорли яхши каниз турур, учунчи Қайибойнинг қизи ва чавулдур Бола Алпнинг ҳали (хотуни) Шабати эрди; тўртунчи Қўндибойнинг қизи, Бияган Алпнинг ҳали Кунин Кўркли эрди. Бешинчи Юмақбойнинг қизи, Қақин Қўнақ Алпнинг ҳали тақи бир Кунин Керкли эрди. Олтинчи Алп Арслоннинг қизи Кастан Қора Алпнинг ҳали Керча Бўлади эрди; еттинчи Қиниқбойнинг қизи Дўдалбойнинг ўғли (80-бет) Қимачнинг ҳали (хили) Қуғадли эрди. Нашрга тайёрловчи: Тарих Фанлари Доктори, Халқаро Маҳмуд Қошғарийй мукофоти совриндори |