Саналар
30.12.2024
Баннер
Улуғ Туркистон фожеаси
PDF Босма E-mail

Биринчи бўлум

Ғоямиз:
Салафдин олғон қарзимизни халафга тўлаш.
Шуни билан вазифашусносликда бўлинмоқдир.ҲАДЯ

Фий сабилиллаҳ азиз жонларини фидо қилғон, ўз кафанларини ўзлари кийғон, шаҳодат шарбатини нўши жон қилғон йигитларимиз, шаҳид боболаримиз достони ва аждод воқеаларини иҳтиво этгон (ўз ичига олган) бу “китоб” улуғ Туркистон афродидин ҳар бир фардга[1] бирор тарихий армуғон, халқимиз учун бир ёдгордур. Келажак наслларга ибрат лавҳаси, оталар туҳфасидур, ибрат саҳнаси, боболар ҳадясидур.
Бу ҳадя оталаримиз, боболаримизнинг дин ва ҳам ватан учун тўккон қонларидин, харжлағон жонларидин, берғон қурбонларидин говдалик бир тимсол, жонлик ва кўзға кўринарлик бир шоҳид, ибратомиз бир ҳайкалдур. Тарихий бир хотира, бадиий бир обида яъни, улуғ Туркистон фожеасидур.

Мустаид қил, йўқ эса лутфки, истеъдодим,
Санга кучликми вор, эй шоҳ карам мўътодим.
Ватан маълуф ўланлар бесабаб тарки диёр этмаз,
Заруратсиз жаҳонда кимса ғурбат ихтиёр этмаз.

САБАБИ ТАЪЛИФ

А) Улуғ Туркистон аҳолисининг шижоати, қаҳрамонлиғи, ғайрати, ватанпарварлиғи, миллатчилиги, дину диёнати, сиёсий важҳлари, истиқлол мафкураси, Ислом динига қилғон хизматлари, фий сабилиллаҳ жиҳод йўлида милюнлаб берғон қурбонларини, шаҳидларини тарих саҳифаларида кўрсатишдур.
Б) Русларнинг мусулмонларни зарариға билхосса Туркистон алайҳинда (Туркистонга қарши) беш, ўн асрлардан бери туткон йўллари, сиёсатлари, ҳийлаю найрангларидин ва яна бизни замонамиз йигирманчи асрда бўлғон пўлитиқа ўюнларидин бир набза (шингил) баҳс этуб русларни фирибгарликдаги маҳоратларини юзага чиқариб, янги наслларга талқин этиш, дин ва ҳам ватан душманларини Туркистон саҳнасида ўйнағон рўлларини Туркистон авлодиға, келажак насллариға билдиришдур.
Ж) Диний вазифаларини, миллий ҳақларини лойиқила адо қилғон туркистонликларнинг диний мужоҳадаларини, миллий мужодалаларини, унга оид ҳодисаларини, алим (аламли, оғриқли) воқеаларини алийнан (ошкора) ёзиб, тарихга мол қилиб, воқеаларни аслини саҳнага чиқариб, ер юзидағи мусулмонларга омматан, турк оламиға хоссатан хотира ўларақ тақдим этишдур.

КИРИШ

Туркистон фожеалари у қадар қоришиқ, у қадар аралаш-қуралашдурки, ҳеч нарсага ўхшатиб бўлмайди. Зеро, мисли тарихда кўрилмагандур. Шунинг учун уни танзим ва тансиқ (тартиблаш) этиш, маржон каби бир ипга чизгандек шода-шода қилиб сатрларга жойлаштириш, саҳифалар тизимини қилиш осон эмасдур. Чунки улуғ Туркистонда пайдо бўлган қоришиқ ҳодисалар, ҳодисалар устига туғилган ҳодисаларимиз баманзилаи шулки, чекалари кўринмайдурғон баҳри муҳитни чуқурлиғига ва канорасига (чеккасига) етиб бўлмағон шўр дарёнинг ўзгинасидур.
Қувватлик бир шамол келганда бу дарёни тўрт тарафидан пайдо бўладурғон пўртанага ўхшайдур. Сувни мавжларидан туғилгон оқ тўлқинларни дарёни ҳар тарафида ҳукмпармон бўлғондек бир-бирларига чапишган ҳар қўрбоши, ҳар бир понсод, ҳар бир заим (бошлиқ) денгизни(нг) талотумларини тамсил этадур. Бошбошдоқсизлик, ҳаяжон, толон, бўрон, қўзғолон, ихтилол (издан чиқиш, бузилиш), қатлу қитол, жавру ситамнинг анвои буни узасига қўшимча ўлароқ, як-дигарларила бўлган муносабатсиз ҳол очарчилик, қаҳатчилик қўшилиб, фалокатларнинг бир-бирларила риштасизлиғининг андиша қилинса, бир шай ёзиш имкон тафтида эмасдур.
Менга ўхшаб жисми чарчағон, ҳислари, фикрлари чарчағон, вужуди бутунлай чарчаб, ўзи, кўзи ва сўзи ҳам чарчағон бири учун хусусан, ғурбат диёрида дучор бўлган муҳожират ҳаётида чору ночор минг турлик мушкилотлар сабабли саналардан бири тўплаган моддалар, тарихий воқеаларни ўз вақтида ёзилиб келган хотира дафтарлари йўқолиб, Ҳимолай тоғларида, Ладдох йўлларида, ҳар замонда, ҳар маконда, Осиё чўлларида қолиб, насийян мансийян (унутилиб кетган) бўлғони учун бу хизматни тамомлаш менга зўр келди. Аммо юртдошларимни ташвиқ ва тарғибларила ва бошқа қалам аҳлининг борҳо тавсия ва ташжиълари буни узасиға аржумандим Муҳаммад Аминни(нг) жиддий талаблари қалам тебратишга мани савқ этди (ундади, ҳайдади). Камёб бўлинмағон тақдирда такмил қилуб, табъ ва нашрига ҳиммат қилишга дўстларим сўз верди. Манга ҳам итмиънон (қаноат) ҳосил бўлди. Биноан алайҳ (шунга биноан) юртимизни муҳим фожеасини ёздим. Қасдим ватан учун миллий хизматда бўлғонларнинг исмларини иҳё қилишдур (жонлантириш, абадийлаштириш).
Бу ҳақда ҳамд ўлсун, аввалан ҳофизада қолғон воқеалар моя (хамиртуруш) бўлди. Сўнгра кекса юртдошлардан эшитган ҳикоялар ёрдамчи бўлди. Қолаверса, билимлик зотларни(нг) иршодлари ва дилдорликлари бизга қувват бағишлади. Хулосаи калом Туркистон ҳодисаларини, фожеаларини ёзиб, бир навъ риштага чизиш мумкин бўлди.
Бу мавзуда хизматлари сабақат этган (ўтмишда бўлган) устозларга, фозил ҳамшаҳарларимизга миннатдорлиғим боқийдур. Нечук миннатдор бўлмайлукки, аларни(нг) ташвиқ ва таҳрикларила тарих тилга кирди, қалам ёзди, ватан фожеалари жонланди, халқни(нг) истифодаси учун китоб майдонга чиқди. Фалиллаҳи мазидул-ҳамд. (Оллоҳга кўп ҳамд бўлсин)
Ҳадафимиз (мақсадимиз) фақат диний-миллий мавжудиятимиз ила Туркистонни(нг) мудофаасидур, Туркистондур, динга ихлос, ватанга муҳаббатдур.
Ғоямиз жаннатдан бир парча ва ёхуд Осиё жаннати дейилса арзийдурғон файзлик, баракатлик тупроқлар, турлик маъданлар, оқар сувлар, боғлар ила, боғчалар ила шуҳратланғон, жаннат осмонда бўлса, ости Туркистон, агар жаннат ер остида бўлса, усти Туркистон бўлғон азиз ватанимизнинг мудофаа қилишдур.

Биз ул ошиқлар зи маъшуқ кўйида чегилганиз,
Биз ул мажнунлар залилу ороб ҳар суда сарсониз,
Биз ул Фарҳодлар зи Ширин ғамида талхкомниз,
Эмас Юсуф, вале Юсуф каби муштоқи Канъониз,
Ватан озод, миллат роҳатина жон фидоёниз,
Уса мушфиқ модарак яъни, ватан ҳажрила дилқониз.
Биза даври фалак у борини бу дам шиор этса,
Бу кун абру сиёҳин савқила даври мадор этса,
Бугун борони зулмила жаҳонни тор-мор этса,
На мушкулдур иқболи ёрий давлат нисор этса,
Бу дамда ҳар биримиз душмана гўё бир арслониз,
Ватан қасдила душман қаршисида шери ғаррониз.
Ичармиз сув ерина вақтила душманларак қонин,
Олурмиз интиқома бегумон бир жона минг жонин,
Мукофотин верурмиз бўйла қилғон зулму туғёнин,
Кесармиз бўйни янглиғ байхи нахли ботил иймонин,
Биз ул душман шакан ул қаҳрамон туркларга ўғлониз,
Биз ул авлоди Туркистонга туркони қурбониз.
Ватан хоки биза ҳар зарраси гўё азиз жондур,
Ки ҳар бир зарра миллат қонила ёқути маржондур,
Чекилмас интиқомак йўлидан ҳар кимса ўғлондур,
Ўюндур ҳарби душман боғу роҳат саҳни майдондур,
Ватан шавқи ила ҳар лаҳза, ҳар дам жон сипорониз,
Бу йўлда қон тўкулсун, жон қирилсун шоду хандониз.
Ватан жаннат, ватан роҳат, ватан айшу, ватан ишрат,
Ватан боғу, ватан гулшан, ватан ғайрат, ватан давлат,
Ватан шаъну шараф навъи башарга боиси рифъат,
Ватансиз миллата боқ, эл қошинда борму бир қиймат,
Ватан ишқи кўнгилда вор экан то танда бу жониз,
Ватан севмак бизимча дин эрур биз аҳли имониз[2].
Чидолмай кўрдигим ҳақсизлига тарки ватан қилдим
Ўрус зулмила жисмим ёрадур, қатъи чаман қилдим

Туркистон фожеасиға оид ёзилғон турли асарлар, мақолалар дохилда бўлсун, хорижда бўлсун хийли (анча) бордур. Сўнгги асрда Туркистон ҳодисалари матбуот оламинда турлик тилда дунё бўюнча тарқалди. Аммо ёзилмағон воқеалари ёзилғондин кўбдур. Хусусан, Фарғона фожеалари, Фарғона мужоҳидларининг фаолиятлари, Хўқанд мухторияти ҳақида тафсилотлик бир асар ёзилмади. Ёзилгонлари босилмай қабристонга кўмулуб кетди.

Биз Туркистон фожеасидан баҳс этаркан, баъзи андишалар ила бу ҳақда босилғон, ёзилғон асарлардаги воқеалар такрорланмасин, деб муҳтарам ўқувчиларга арз ўлинарки, Туркистон фожеасини Бухоро ва Шарқий Бухоро қисмиға оид ҳодисаларни у ердаги Анвар Пошшо ҳаракатларини, Абдуллоҳ Ражаб Бойсуннинг “Туркистон миллий ҳаракатлари” исмли 1945 милодийда Истанбулда босилғон китобиға иктифо қилинди (кифояланилди).  Шундай бўлса ҳам Анвар Пошшонинг Туркистон (она юрти)га қадам босмай туриб, Московда ва Бокудаги фаолиятларини мухтасар қилиб ёзилди. Самарқандга ва музофотиға оид баъзи ҳодисалар ёзилса-да, баъзиларини воқеанавис професур Закий Валидийнинг 1969да Истанбулда босилғон “Хотираларим” исмли китобиға ҳавола қилинди. Қумул, Қара шаҳар, Оқсув ҳам атрофи учун Фўлод Қодирийнинг “Ўлка тарихига” Хўтан қўзғолонларини Водинга оид воқеаларни муфассал ёзилғон 1391чи ҳижрий йилда Кашмирда босилғон “Шарқий Туркистоннинг миллий инқилоб тарихи” исмлик Муҳаммад Амин Буғронинг китобиға кўз ташлашларини савоблик кўрулди.
Воқеанавис (KRONIK)ларга маълумдурки, Туркистонга оид хотиралар кўбдур. У воқеаларни ҳар қанча ёзилса яна оздур. Зеро, воқеалар алимдур. Ҳодисалари ҳазиндур. Қалами кучлик, маълумоти етарлик фозилларимиз ҳимматила нақадар ёзилса яна ҳақила ёзиб тамомлаш мумкин эмасдур.
Туркистон фожеалариға оид ёзилғон китоблар, бошқалар фақат-фақат мукаммал бир тарихни вужудга чиқарилиши учун замонасининг тарихчилариға бирор манба ўла биладур. Ўшандоқ муаррихларимизга оз бўлса-да, бир хизматда бўлиш нияти ила бу фожеа қаламга олинди. Шояд фойдаси бўлур. Ҳеч бўлмағонда асрлардан кейин ёзиладурғон катта тарих китоблариға бир муқаддима бўлса керак. Яъни, катта бир уйни кичик бир калид очиб берғонидек. Баъзи мажҳул воқеаларни тарихда унутулгон ҳикояларни инкишофиға бир восита бўлур.
Туркистонда зуҳурга чиқғон алим фожеаларни ёзишга ҳасборат қилғон бир адиб ҳам ёзғон ҳодисалари учун ва ҳам ёзмоғон ҳодисалари учун икки тарафлик туҳматга, забондарозларни(нг) ҳужумиға учраши эҳтимолдан узоқ эмасдур. Хирадмандлар, ман соннафа фақод устуҳдифа яъни, китоб ёзғон нишонага олинадир, дерлар. Аммо яна бир ноҳиядин боқилса, фожеа замонининг бешикдаги гўдаклари бугун йигит бўлди. У вақтдаги навқиронларни(нг) сочлари оқариб ихтиёр бўлди. Орадан бу қадар узун муддат кечдиги ҳолда ҳануз ватан озод бўлмади. Ватаннинг асоратдан қуртулғонини кўруш бизга насиб бўлмади. У давлатга етолмадук. Шояд сизлар етарсиз, деб келажак наслларга атаб бобо тарихларимизни ёзиб ҳадя қилинди.

Додим туро аз ганжи мақсуд нишон,
Гар мо нарасидим ту шояд барси.

Маъноси: бизлар муродимизга етолмасак-да, шояд сизлар етарсизлар, деб мурод хазинасидан нишоналар бердук.

Зотан, Туркистон тарихи ҳақиқий чеҳрасила майдонга чиқмаса, Туркистон фожеаларини(нг) сирри очилмайдур. У ҳолда русларнинг парупоғондалари, ноҳақ даъволари такрор Туркистонлиларга ҳоким бўла бошлайдур. Тарихимиз ҳам олданғон бўладур. Дуруст! Тарих олданса, нима бўладур, дегон савол келадир. Жавобан арз ўлинурки, ўз тарихини ҳаққила билмағон насллар оталари, боболари тушкон чуқурга тушадир. Тарихиндин узоқлашғон бир миллатнинг аёқда туруши кучдур-зўрдур. Шу ҳолда душман ўзининг хабосатларини майдонга чиқародур. Ватанни бундин бадтарроқ ҳолга, истеъморга (мустамлакага), маънавий харобликга хоҳлағонидек қилиб суруклайдур. Туркистонликлар ҳам қайси замонда бўлса бўлсун, ўлук уйқусида марқадларида ётгон бўладур. (Худо соқлосун)

Тарихга ошно бўлиш зарурдур. Тарихни таъриф қилиб Ибн Холдун айтадур: Тарих авомни ўтгон воқеаларга воқиф қиладур, хавосни ёширин сирларга ориф қиладур. Тарихда олданмасликни(нг) олдини олиш керакдур, зарурдур. Шуни(нг) учун Туркистон тарихини(нг), Фарғона фожеасини(нг), Шарқий Бухоро воқеасини(нг), Хўқанд мухториятини(нг) ёзилиши ила баробар Кошғарда воқеъ бўлғон даҳшатлик қатлу қитолларни(нг), янги ҳисордаги тунгон ҳийлаларини(нг), тўкулгон қонларни(нг), Хўтан ҳодисаларини(нг), Ёрканд исёнларини(нг), Олтишаҳар қўзғонлонларини(нг) ёзилиши лозимдур, Туркистон мунавварлари бунинг масъулларидиндур. Фақир ҳам масъулиятни мудрикларидиндурман (мудрик – идрок қилувчи). Шу мавзуда қаламларини тебротмағон аҳли қаламни, адибларни миллат афв этмаса ҳақлидур.

Тарихда ҳар миллатнинг афроди фақат ўз динига, ўз ватанига, ўз миллатининг фойдасиға хизмат қилиб келгондур. Бошқалариға хизмат қилмайдур. Агар қилса, ғаразликдур. Чунончи, бир франсуз, бир олмон, бир амиркон ўз миллати, ўз дини манфаатини ташлаб, бошқа бир миллатни(нг) манфаатига ишламайдур. Агар ишласа, манофеъ (манфаатлар) муштарак бўлгон тақдирда чолишадур. Бир инглиз нақадар ўқумиш бўлсун, маданий бўлсун, бир франсузлиғни инглизликға устун кўрмайдур. Бир олмон ҳар қанча билимлик бўлсун, Овстрия-Можаристон фойдаси учун олмон манфаатининг фидо қилмайдур. Бир ўрус ҳар қанча ўқусун, маданий бўлсун, дунё маданиятига эга бўлсун, Москов фойдасини ташлаб, Туркистон фойдасиға тарих ёзмайдур.

Хулоса: ҳар миллат ўз тарихини ўзи ёзгонидек, Туркистон тарихини ҳақила, ҳақиқати ила бир туркистонли ёзадур.

Кафан кийиб отға мингон фидоий шаҳидларимизнинг воқеаси, башариятнинг бешиги бўлғон Ўрта Осиё фожеаси, Туркистон фожеаси ҳаммамизни(нг) фожеамиздур. Турклар она юрти учун, туркистонлилар жонажон ватани учун у ҳодисаларни майдонга чиқарсалар, дунёга билдирсалар, тарихга мол қилсалар, ҳиммат қилсалар арзийдур. Фардларни ғояси, мафкураси шулдур. Шул сабабли динига, ватанига хизмат қилишни туркистонлилар ўзи илтизом этадур (лозим, деб билади). Ўз тарихининг ўзи ёзадур. Шуни(нг) билан туркистонлилар ўз миллатиға хизматлари сабақат эткон фидокорларнинг исмларини табжил этадур, зинда қиладур.
Туркистоннинг ҳазин, ҳазин фожеаларини тарих саҳифасидин, миллатни(нг) кўнглидин, бутун дунёдин ёшириш учун руслар кўб ғайрат қилдилар. Ҳақиқатга яқин келтирмасдан Туркистоннинг даҳшатлик фожеасини жузъий бир шаклда қилиб, дунёга ўз вақтида тамомланиб кетгон қилиб кўрсатдилар. Ҳолбуки, мудҳиш фожеалар сабабила ҳар бир фардни(нг) туклари тикка, тикка бўлуб кейинги насларга муҳим дарслар, ибратлар бордур. Ачинарлик жойи шулки, русларнинг ювиндихўрлари, қаламлари сотилғон ёзувчиларнинг ғайрати билан бизни(нг) тарихимиз фожеамизни бўлди-бўлди, ўтди-кетди, босди-босди қилиб тарихни(нг) бурчаклариға отдилар, ҳақ ва ҳақиқат довушини бўғдилар.
Ваҳоланки орадан асрлар кечгонлиғиға рағман (қарамасдан) ҳаққоний тарихимиз кўз олдимизда мужассам гавдасила майдонда кўриниб туродур. Ақли, ҳуши бошида бўлғонлар учун инкорга мажол йўқтур. Душманнинг ўюнларини тарихдин, миллатдин махфий тутгонлар ҳам бўлди. Тарихнинг аслини ёширдилар. Кайфларича тасвир этдилар. Қаламларини сотгон мирзоларга ҳайф, котибларга ҳайф.
Руслар Туркистон фожеасиға оид тарихни таҳриф этдилар (ўзгартирдилар). Мужоҳидларимизни ва миллий қаҳрамонларимизни босмачи дедилар. Тарих ҳеч бир замонда ва ҳеч бир маконда мундоқ таҳриф қилинмади ва таҳқир қилинмағондир. Рус воқеанавислари Туркистон фожеасида рўл ўйнағон мужоҳидларимизни бир тўп қароқчи, босмачи шаклида кўрсатди. Зотан, руслар муғолата қилиш сиёсатида кўб моҳирдурлар. [3]
Руслар шундоқ парупоғондаларини Оврупога ва ўзини муттафиқ дўст давлатларига турли тилда тарқотдилар, миллатимизни машруъ ҳаққи, табиий ҳаққи бўлғон истиқлол даъвосини пардапўш қилдилар. Бунга виждонсиз воситачилар сабаб бўлди. Халқ жоҳил сиёсатдан хабари йўқ. Бу жаҳолатдан фойдаланиб, у сотқинлар душман райларини халқга талқин этдилар. Сатранжни(нг) тошларидек вазифа кўрдилар. Русларга сотилгонлар ичида ҳар хил тоифадин мавжуддур. Бу тоифаларнинг тарихий хатоларига Фарғона йигитларини(нг) муборак қонлари дарё-дарё бўлиб оқди. Масъуллар ҳаё қилсун, уётсун, русларни фойдасиға тузоқ бўлуб ишлагонлар шарм қилсун, ҳаё қилсун. Бу ачинарлик воқеалар бизларга ибрат бўлсун. Унутулмаз воқеалардан бири шулдурки, руслар маданият келтирдик, деб даъво қиладурлар, келтурғон маданиятларини бошида дор ёғочлари, ГПУни(нг) зиндонлари, қалъалар (крепост) атрофинда ковлангон чуқурларга ботир йигитларимизни тирик, тирик кўмуб устиға оҳак тўккон қабрлари, кўзга кўрунмағон лаҳадлари ҳаммаси Московдин келғон маданиятдур.

Босмачи деган исм ҳақинда бир икки сўз:

Бир вақтларда баъзи ёмон ниятлик, безори йигитлар қўлиға силаҳ тутуб, ёниға беш олти ўғрини олуб, фурсатдан фойдаландилар. Ўқи йўқ, қадимий милтиқлари билан халқни қўрқутуб, молини олуб, юртни бесаранжом қилдилар. Уйларни, дўконларни босдилар. Бундоқ воқеалар дунё бўюнча ҳар замонда, ҳар давлатда, ҳамма қавмда бўлуб келғондир, ҳоло ҳам мавжуддур. Шундоқ бебош беш-ўн кишилик ўғрилардан тўплонғон ашқиёни (бадбахтларни) босмачи деса бўладур. Бундоқ шариканинг аҳдасидан чиқғоли бўладур.
Аммо 50 000, 60 000 аскарларила мукаммал силоҳлик, қувватлик бир ўрдага эга бўлғон мухторият ҳукуматининг қура билгон миллий мужодала қаҳрамонларини босмачи демак ҳақсизликдур, ошкор душман сўзидур.
Бир замонлар осойишни халалдор қилғон ёмонларни ёмонликда давомлари учун руслар кўз юмдилар эди. Шул вақтларда ўғриларни, ашқиёларни қароқчиларни – ҳаммаларини босмачилар деб от қўйғон, айни замонда мужоҳидларимизни ҳам босмачи (резбайник) деб парвиёғандад қилдилар. Оврупога ва бошқа давлатлар русларни матбуотидан олғон хабарларни айнан нашр этдилар. Туркистон мужоҳидлари, деб ёзиладурғон ерда, газетларда, мажмуаларда босмачи, деб ёзиб тарқатдилар. Ҳолбуки, Туркистонда саккиз сана давом этган миллий мужодала даврида милюнлаб шаҳид берғон мужоҳидларимизнинг мисоли Анқарада чиқғон миллий мужодала қаҳрамонлариға ўхшайдур. Яна бир мисоли Жазоирда Франсия ҳукуматиға исён қилуб, саналарча муҳорабадан кейин истиқлолиға эга бўлғон Жазоир мужоҳидлари кабидур. Фақат натижа эътибори ила Анқара миллий мужодала ҳаракати ва ҳам Жазоир мужоҳидлари муваффақ бўлдилар, ва лекин Туркистон ноком бўлди.
Мужоҳидларимизни гарчи руслар дунёга босмачи, деб эълон қилса ҳам ??? Оврупонинг баъзи муҳаррирларидин ҳақиқатни майдонга чиқариб Туркистон миллий мужодала ҳаракатларини миллий қўзғолиш, деб ёзғон ёзувчилар бўлди. Жумладан Михаил Рибкин “Осиёдаги Русия” исмли китобида русларнинг босмачилик, дегон миллий мужодала ҳаракати мусулмон миллатчилари Фарғона водийсинда кетадакча ёйилди, деб ҳақиқат ҳолни очиқ ёзиб нашр қилди.
Бундан бошқа асарлар ҳам кўбдур. Ўз мақомида ёзилса керак.
Хулосаи калом босмачи, дегон ифтиро ҳақсизликни мудофаа қилиш биз туркистонлиларга тушодур. Тарихда ўз ҳақини ўзи ҳимоя қилмагон, ўзи талаб қилиб олмағон бир қавм вақти ўтгондин кейин мудофаасидин, мутолабасидин ожиз қоладур. Замоне кечкондин кейин душманларимиз ўзимиздин бўлғонлар ҳам ноҳақ фикрга қўшулуб кетадурлар. Бундоқ унсиз ҳужумни дафъ қилиш учун туркистонликларни афродидин ҳар бир фардни кўшиш қилиши лозим.
Туркистон фожеасини текшириб ёзиб бутун дунёга ва янги наслларга пешкаш қилиш вазифаси бугунги мавжуд наслларга тушодур. Туркистонликлар ўз мозийларини ўзлари таҳқиқ қиладурлар. Аларни кўрушлари даҳо исобатлидур, манбалари саҳиҳдур. Шарқ илми ғарблиларга эмас, шарқлиларга даҳо зиёдасила маълумдур.
Бу сабаблардан фожеанинг ич юзини билгонимча тарихга билдиришни ҳаётда экан, бир вазифа деб билдим. Душманнинг фитна-фасод ўюнларини афкори оммага кўрсатишни унинг ниқобини очиб душманлик чеҳрасила майдонга чиқоришни диққати замони келди.
Андижа қиладурғон бир нарса йўқдур. Маориф асридур. Ҳар кас ҳуррият билан қалам тебрата биладур. Шундай бўлғон суратда шояд ўлум уйқусидин уйғонгон бўламиз.
Туркистонлиларнинг диний мужоҳадалари, миллий мужодалалари руслар тарафиндин босмачилик сифати ила доимо юзимизга сурулгон сиёсий бир тамға бўлди. Бу доғни бир марра салиб душманни юзиға суртулса, шундагина душманни махфий ва ошкор ташкилотлари забун ва мағлуб бўладур.
Улуғ Туркистон афродидин ҳар бир фарднинг зиммасиға тушгон вазифасидурки, ёшларни қалблариға ушбу мафкурани эксун, суғорсун, кўкартсун. Чунки ўшал қаҳрамон аждоднинг авлодидур.

КАЛИМАТУ ШУКР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Ўтгон тарихдаги ҳукмдорлиғимизни айзон ҳийла яқин тарихимизда бўлғон инқилобий ҳодисаларни, мухторият даврини, фий сабилиллаҳ жиҳодимизни жонландириб, туркистонликларға русларнинг ва хитойларнинг қилғон даҳшатлик сиёсатини, коммунистларни жавру зулмларини очиқлаб бир тарих ёзилишини пеш қилуб ва бу асарни ҳозирлаш вазифасини бу ожизлариға тафвиз эткон адибларимизга ва яна ўшандоқ бир хотирага рағбатларини билдириб каминага илмий-тарихий ривоятларила ёрдамда бўлғон юртдошларимизга хоссатан, устозларга ташаккурларим ва миннатдорлиғимни вожиб деб биламан.

Ё Раб, тавфиқ фақат сендандур. Ё Раб, Ўзунг осон қилғил.
Иннака ала кулли шайъин қодир.
Мақсадим: динга, ватанга, ватан халқиға бир хизмат.
Маъхазим: мўътабар исломий китоблар.
Раҳбарим: олтмиш йиллик таълим ва тажрибаларимдур.
Ажзу нуқсоним сабабли воқеъ бўлғон хатоларни тасҳеҳ қилишлари арбоби камолдин матлубдир.
Тавфиқни истарса Худо роҳбар айлар.
Аллоҳ йўлида ўлдирилғон кишиларни ўлук демангизлар. Алар тирикдурлар, аммо сизлар шуур этмайдурсизлар. (оят)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Жаҳон тарихи бўюнча ер юзида турлик турлик инқилоблар юзага чиқди. Жумладан Ислом инқилоби еттинчи милодий асрда зуҳур этди. Аммо тарихда вужудга келгон инқилоблардан ҳеч бириси Ислом инқилоби каби ҳам ҳусни қабул ила, ҳам суръат ила дунёга ёйилмади. Бу фикрий, диний, ижтимоий ва ҳуқуқий ўлан мудҳиш инқилоб низомлари ҳурмат ила қабул эдилди, суръатла интишор этди. Унинг мисли дунё тарихинда кўрулмағондир. Шундоқки, оз кунда Росулуллоҳга бўлғон фидокорлиғлар, қурбонлар, шаҳидларни ғайратлари соясида Мадинаи мунавварада Ислом давлати қурулди. Оз муддат ичинда Ислом дини Арабистонда ёйилди. Арабистондан Осиё, Африқа қитъаларига тасирини ҳақила ижро этди. Ҳамон Оврупога ҳам нуфуз этди. Дамини Андалусда олди.
Исломни аҳкоми, амрлари ҳамма жойда татбиқ қила бошланди. Исломият фақат ваҳдониятни мудофаа этмади. Бу дин инсон ўғлиға инсониятни қадрини-да ўргатди. Фардларга ҳақ ва ҳурриятни танитди. Башарни саломати учун мужтамаъда суйгутстандни ??? вожиб қилди. Тараққий учун чолишмақни фарз қилди. Исломни бу жозиб усулларини рад қилиб, мусулмонларни бу дин (ҳақ йўл)дин қайтариш учун душманлар ҳар қанча уриндиларса-да олдини тўсолмадилар. Аксинча, Андалус дорулфунунларида овруполилар ва талабалари ўз тилларини йўқотиб фақат арабча таҳсил ила иктифоланиш ўзранда қолдилар. Бу эса Исломни инояти ва шарофатидурки, кофирлар беихтиёр лаббайка эй Ислом, лаббайка ё Ислом, деб фавж-фавж Ислом динига кира бошладилар.

Чироғиники, Ҳақ ёндирди, қўйди,
Ани ким пуп деди, сақоли куйди.

Хулоса: мусулмонлар қисқа бир замонда замонасининг маданий дунёсини фатҳ этдилар, Оқ денгизни мусулмонлар учун бир кўл ҳолиға келтирдилар. Нима ила қилдилар? Жиҳод ила, эълои калиматиллаҳ қасдила қилдилар.

*

Пайғамбаримиз алайҳис-салом йигирма уч йиллик саодатлик замони, тўрт хулафои рошидин даври, Шомда умавий ҳукмдорлари, Бағдодда аббосий халифалари, Мисрда шиъий халифалари, фотимийлар ҳукумати, Андалусда қурулғон Ислом давлати ва соир (бошқа) дабдабаларидан ғайри муслим ўлкалари зилзилага тушдилар. Мусулмонлар маъмур бўлғон илоҳий қонунлари, жозиб ахлоқлари кофирларни шоширтиб қўйди. Оз муддатда Исломни шуҳрати бутун дунёга ёйилди. Ислом импратўрлиғи тарихнинг силинмас саҳифаларига нақш қилинди.
Вақтоки, араблар завқу сафога берилиб кетдилар. Бу фурсатдан фойдаланиб шиа ҳодисалари исломий муассаларга ҳукм эта бошлади. Замон бу ҳолда экон хилофат мақомининг мудофаа ва муҳофазат қилиш вазифасини салчуқ турклари зиммалариға олдилар. Буларни орқасидин усмонлилар чиқиб, хилофат даврини усмонли турклар таъқиб этдилар. Бу орада темурийларни дағдағалари мўғулларни императўрлиғи мусулмонларни дунё чойиндаги зафар устиға бўлғон зафарлари соясида дигар тарафдин Исломни жозиб ҳукмлари қоршисинда калисалар ҳам дунёдаги ҳокимиятидин ижровийлар ҳам мазҳаб бирлигини ғайб этдилар. Ислом кофирларни эски културирини эгаллади. Ҳар тарафга ҳоким бўлди. Бир тарафдан илм, фикр ҳаракатлари бошланди, халқни илм таҳсилига тарғиб этди. Қадимий динлардан зиёдароқ илм ва ақл ила тафоҳум қобилиятини исбот этди. Файласуфлар, мутафаккирлар етишдирди. Янги, янги кашфларга имконият берди, турли ихтиролар ижод қилди.
Қоблалислом дунёни сиёсий рафторини тизгинлаб олғон кофирлар мусулмонларни бу даҳшатидан андишага тушдилар. Шундоқки, олтун ўрда қаҳрамонларидан Хўжихонни ўғли Ботухон ани ёрдамчиси Субутойхон ила шарқий Оврупони ишғол этуб, дигар тарафдин Оврупони ўртасиғача босиб борғон усмонлилар тарафиндин фатҳ қилинғон мамлактларда бирлашмак узра экон. Оврупони яна бир бошидаАндалус мусулмонлар ҳукумати исбот вужуд этиб, уч тарафдин ўролуб қолғон кофирларни кўрушларича Оврупони қалбгоҳида қувватлик уч буюк Ислом давлатларини бир-бирларила саломлашиб, қучоғлашиб ҳам оғуш бўлушларидаги кофирларни зарариға туғуладурғон уч тарафдин сончиладурғон найза таҳликасин идрок этуб, фурсат пойлар эрдилар.
Вақтики, биз мусулмонлар бир-биримиз ила ёқалашдук, хона жангли ҳолга тушдук, мусбат илмлар билан алоқадор бўлмадук. Фақат бошқа илмлар билангина машғул бўлуб, шулар билан иктифо қилдик. Бизни бу ҳолда кўрғон қаршимиздаги душманлар эса бошда папа ўлароқ ғарб императорлиқлари ҳаракатга бошладилар. Мусулмонларни ҳам дохилдан, ҳам хориждан урушга ҳийлалар туздилар. Арабни ажамга, шиани суннийга, темурийни Боязидга, Тўхтамишга, сафавийларни усмонлиларга, ҳосили калом шулки, навбат ила бирини дигариға солуб, фитна ўтини тутошдирдилар. Кофирлар мусулмонларнинг шороҳ тараққийда кетиб боришини кўролмадилар, олдини олишға киришдилар. Ниҳоят дунё бўйинча мавжуд кофирлар иттифоқ бўлдилар, ташкилот қурдилар, жамиятларига яҳудларни ҳам қўшдилар, яҳуд-насоро душманлиғини ўрталаридан кўтардилар, Ислом давлатини зарариға ҳаракат қилиш учун қарор қилдилар.
Кофирларни ҳаммаси бирлашиб, мусулмонларни алайҳиға салиб ҳарбини чиқардилар. Тўрт тарафдин мусулмонларга ҳужум бошланди. Аммо Оллоҳ таолони нусрати ила мусулмонлар доимо ғолиб келдилар. Салибни муқобилиға чиқғон “Ҳилол” ҳарби узун муддат давом этди. ??? у замондаги мусулмонларни ғайратларила фидокорлиғларила кофирларни бўйни ўралди, қўлиға қора рўмол ила асо тутди. Ислом нури ила бутун дунё равшан бўлди.
Тарихдан кейин кофирлар тинч турмадилар. Имперялизм янги-янги ўйинлар чикарди. Мусташриқлар, мисёнерлар етишдирдилар. Мусулмонларни ичиға рангоранг мисёнерлар киргуздилар. Дўхтурлари мисёнер, муҳандислар мисёнер, муаллимлар мисёнер, професорлар мисёнер, ҳокимлар мисёнер. Хулоса қилса, вазифа ва қайси идорада маъмур бўлғон бир кофир (ғайри муслим) муҳаққақ бир мисёнердур. [4]
Мусташриқлар эса ушбу мисёнерликдан даража бадаража етишадурлар. Булар илмий хизматлари ила мумтоз мавқеларни ишғол қиладур. Қуръон карим оятларини таҳриф қилиш, таржималарда хато қилиш, тафсиру ҳадисларни муғолата қилиш, Ислом ҳуқуқлариға тил узатиш ва шунга ўхшаш қалъани ичидан бузадурғон вазифалар билан машғулдурлар. Аларни ўйнағон ўюнларини ўз фаслида баён қилинодир иншооллоҳ.
Насоролар имперялизм қувватига суяниб, папа бошда ўлароқ дунё папасларини тўплаб, иттифоқ ила ер юзидаги ҳамма кофирларга эъломнома тарқатдилар. Мазмуни: эй христиёнлар! Эй насоро миллати!
Огоҳ бўлунглар, Ислом исмида янгидан бир инқилоб дунёга туғулди. Бу инқилоб суръат ила Африқо ва Осиёга ёйилди. Ҳатто Оврупога қадар келиб ерлашди. Ислом динига мансуб бўлғон мусулмонлар бизни ҳокимиятимизни маҳв этди, паришон қилди. Билингларки, мусулмонлар ҳазрат Эсога душмандурлар, масиҳий динига мухолифдурлар. Мусулмонларни пайғамбари ҳазрат Муҳаммад алайҳис-саломни мақом ва мартабасини бизни ҳазрат Эсони мартабасидан юқори деб тонийдурлар. Ҳазрат Эсони таҳқир этадурлар. Даражасини тасғир этодурлар. Шул сабабли биз насоро давлатлари, насоро дин одамлари тўпландик. Ҳазрат Эсони тарафини тутиб масиҳий динининг ҳимоя қилиб усулмонлар билан ҳарб қилишга қарор бердук. Бу муҳораба аҳли салиб муҳорабасидур.
Эй христиёнлар! Ясуъ Масиҳга бўлғон эй насоро миллати! Билинглар, огоҳ бўлунглар, ҳар ким бу ҳарбга иштирок этса, ҳазрат Эсо андин рози бўладур. Ҳар қандай гуноҳи бўлса, афв қиладур, онадан туғқондек покиза бўлодур. Эсо ризоси учун, Эсо учун фидойи бўлса, майдонга чиқсун, мусулмонлар билан жанг қилсун, мусулмонлардин олинғон ўлжалар, ғаниматлар бўлса, олғон олғонники, деб парупоғондларини тугатдилар. Бу ташвиқот тарғиботни эшитгон кофирлар ҳаяжонга келди. Эркак хотун қўзғолди. Катта кичик ҳарбга ҳозирланди. Бундоқ хушхабарни муждани эшитгон қотиллар, фожирлар, фосиқлар, ўғрилар, қиморбозлар, ҳибсхонада ётган хабислар, одамхўрлар, бадмаошлар барчаси барчаси осонгина гуноҳларидан барий (покиза) бўлиш учун аскарликга ёзилиб, собиқаларини ва аввалги ифлос тарихларини пардапўш қилдилар.
Ниҳоят уруш бошланди. Бир тараф салиб (кофирлар) байроғила, яна бир тараф мусулмонлар (ҳилол) байроғила ҳарбга киришдилар. Муҳораба қизиди. Ҳарб узоқ давом этди. Натижада кофирлар 460 ҳийрий йилда фажиъ бир машкалда (шаклда) Қуддусни олдилар. Талон-тарож, қатли ом уч кеча-кундуз давом этди. Шул даражадаки, масжидларни шамъидонлари, қандилларини талаб, бўлаб олдилар. Аҳли салиб мусулмонларнинг эркак-хотун, ўғил-қиз, ёш-қари демасдан, ҳаммасини яксар ўлдирдилар. Ҳисоби юз мингдан ошди. Асирлар беҳисоб олинди. Масжидлар, маъбадлар вайрон. Ҳатто яҳудларни ҳовро (ибодатхоналари ёқилди). Тарихнинг шиддатлик кунларидан бири вуқуъга келди.
Бу фожеанинг интиқомини олиш учун мусулмонлардан турклар қасам ичдилар. Бор куч-қувватлари, ғайрат ва ҳимматлари соясида оз муддат ичиндаҳарб ҳозирликларини тамомлаб, салчуқ турклари бошда ўлароқ, Салоҳиддин Айюбий каби тарихда машҳур[5] мужоҳидлар майдонда ўзини кўрсатди. У замоннинг мусулмонларини ғайрат ва басолатлари ила кофирларни уруб ўлдириб, суруб ўлдириб, ал-муқолаба билмисл қилиб, Оллоҳ таолони авни ва инояти ила Қуддус шаҳрини қайта бошдан мусулмонлар ишғол этдилар. Тарих ҳижрийнинг 583чи йили 27 ражаб куни қизил ой байроғи, Ислом байроғи, турк байроғи Қуддус шаҳрида, қалъа устида иҳтизоз этди (ҳилпиради). Бундан сўнгра империялизмни силоҳ қувватлариға, доҳийларини сиёсий ўюнлариға суёнгон папа ва дунё мусташриқларини, мисёнерларини кечалаб, кундузлаб мусулмонлар алайҳинда қилғон фитна, фасод ўюнларини ёзиб, мусулмонларни буларни дасисаларидин огоҳ қилиш каби бундоқ муқаддас ва оғир вазифалар ила машғул бўлишни ўз аҳлиға тофширамиз. Биз бўлсак, ўзимиз кўргон, билгон, жавру ситамларини, аччиғини татигон.
Аввалан, оқ ўрус дедигимиз чор русларни, сўнгра ани ҳақиқий вориси ўлан қизил рус, қизил империялизмни истибдодидан, тарихда мисли кўрулмағон раҳмсизлик қилғон зулминдан ва яна рус мусташриқларини рўлларидан, ватанимиз Туркистонимизни фалокат чуқуриға сурагон, асоратга гирифтор қилғон рус мисёнерларидан, рус мазолимидан баҳс этамиз, бу ҳақдагина қалам тебратамиз.
Сониян, Туркистонни машриқ тарафидан туркистонликларни кўксиға найзасини, бағриға ханжарини санчиб, зулм ва тааддийда бўлғон сариғ чин қоршисида билмуқолаба асрларча қатлу қитол этуб, ҳарб майдонида сабот кўрсатиб, ватанни мудофаа қилғон, гоҳ ғолиб, ғоҳ мағлуб бўлғон қаҳрамон паҳлавон йигитларимизни, ботир-шотир боболаримизни, қора хатолар ила найзалашиб, пичоқлашиб бир жонга бир жон бўлуб қилғон урушларини, мудофааларини миллатга, умматга, янги наслларга баён қиламиз. Унинг ташойиинда сариғ чиннинг миросхўри қизил чиннинг зулмларини, хиёнатларини, разолатларидан озроқ бўлсаму ёзиб келажак наслларни огоҳлашармоқчимиз. Тавфиқ Оллоҳдиндур.

Мустаид қил, йўқ эса лутфки, истеъдодим,
Санга кучликми вор, эй шоҳ карам мўътодим.

РУСЛАРНИ АСЛИ ВА НАСЛИ

Мусулмонларни тараққий даври бошланиб, дунёни уч қитъасиға ҳокимияти ўринлашғондан кейин ер юзи қайси қитъасида бўлса бўлсун, мусулмонлар ила кофирлар оросида қонли муҳорабалар бошланди. Бу шиддатлик муҳорабалар тўхтамай давом этди. Масалан, Оврупо кофирлари ила араблар орасида Андалус ва уни атрофларида, турклар ила насоролар, туркларни яна бир тарафида турк-Москов оросида ора кунда олти мартаба уруш бўлаверди.
У жумладан руслар билан Туркистон мусулмонлари орасида Олтун Ўрда ила Москов оросида бошлонғон ҳарб хейли узоқ муддат давом этди. Мисолан, Қозон-Қрим мусулмонлари, бошқирдлар, нўғойлар, қафқос мусулмонлари бир тараф, у бир тарафда руслар бўлуб, муҳораба тўхтамади. Бу ҳақда муҳим воқеалардан намуна ўлароқ ёзишга бошлаш олдида анга муқаддима ўлароқ.
Аввалан, русларни ким эконлиғини, қайдан келиб чиқғонлиғини, аслини, наслини оздур, кўбдур ёзиб, муҳтарам уқувчиларни огоҳлантириш фойдалик кўрулди.
Русларни араблар, форслар, туркларга ўхшаш қадимий бир тарихи йўқдур. Руслар яқин замонда тонланғон шимол минтақасида совуқ иқлимни таъсири ила апти-башараси совуқ бир тиф ўлараф етушкон асловлардур.
Асловлар зироатни билмайдур. Саноатдан хабари йўқ, фақат балиқчи, овчи, қойиқчидурлар. Зироатни мўғуллардан ўргандилар. Сиёсий-идорий ҳукумат қуруш тарзларини обо аждодимиз турклардан ўргандилар. Русларни еттинчи милодий асргача сиёсий мавжудияти йўқ эди. Авваллари асловларда рус дегон бир исм йўқ эди. Бу исм фақат нурмонларни ишғолидан кейин пайдо бўлғондур. Нурмонлар ажратлик аскарларга “верег” (VEREG) дер эрдилар. Вереглар шимолга юриб асловларни итоатга килтурғон нурмонли гуруҳлар ҳам бу вереглар тоифасидан ўлдуғу ҳолда аларга руси дер эрдилар.
Бу рус (RUS) калимасини асли “RUSI”дур. Фин лисонидаги (RUOTSI)дан келфондур. Финлар Маллер (MAELLER) кўл соҳилиндаги усуйичлиларга “руси” (RUSI) ўлароқ кечкон сукардан рус (RUS) шаклина сутулғондур.
Аввалларда асловлар усуйичдан келғонларни булар руслар, деб рус исмила зикр қилур эрдилар. Сўнгралари нурмонлар ҳокимияти даврида бу исм умумлаштирилиб, замонла асловларни ҳам шомил қилуб яна ҳам кенгаймишдур. Бир муддат нурмонлар ва асловлар оросида исмда, феълда фарқ бўлса ҳам мурури замон ила бу фарқлар ўртадан кўтарилиб кетғондур.[6]

РУСЛАРНИ ФЕЪЛЛАРИ, ХУЙЛАРИ

Нурмонларни истило даврида яшағон асловлар ғоятда ибтидоий турмушда эрдилар. Гаф ва сўзлари содда, ёзувлари йўқ, кўчуб юрадурғон бадавий ҳаётда яшар, бутга топинар бир ҳолда эрдилар. Ваҳший, қўпол мизожлик, ахлоқ деган бир нарса йўқ, агар меҳмон келса ўзида бир нарса йўқ эса, қўшниларидан ўғирлаб олурлар, бу ҳазлари ўз ораларида айб саналмас эрди.
Саловларда оилавий ришталар ниҳоятда заиф эди. Чашма бошиға сувга келғон қизларни олуб қочор эрдилар. Янги туғулгон қиз болаларини аксарият ўлдирур эрдилар. Оилавий турмуш оғирлиғига дучор бўлғонлар ичларидаги қари хотунларни ўлдирир эрдилар. Зотан, саловлар ичинда хотунлар бир сигир ҳолинда эдилар. Оилада давомли ҳаёт йўқ каби эди. Оилада бахт нима, саодат нима, билмаз эдилар. Ўрмонлардаги аччиғ-чучук, сассиғ гиёҳларни, эшак қулоғига ўхшаш ёввойи гиёҳларни ер эрдилар. Ўлукларини куйдуруб кулини тўплаб, маросим билан муносиб жойларга қўярдилар.[7]

РУСЛАРНИ ОДАТЛАРИ ВА НОМУССИЗЛИКЛАРИ

Рус воқеанависларидан “NESTOR”ни қовлиға кўра, силовларни масиҳий диниға сўқуш учун кўб заҳмат чиккон Ондарий исмида бир роҳиб силовларни ажойиб феъл-хуйларидан баҳс этодур. Замин мусоид бўлмағони учун ёзишни раво кўрмадук. Бовужуд он қизиқроқ воқеалардан бир-икки ҳикояни нақл қилишни зарарсиз кўрулди.
1) Русларни тарихан исбот вужуд қилғонларидан бошлаб княз деб шуҳратлари чиқди. Рус князларини машҳурларидан бири мудҳиш Ивандур. Бу мудҳиш Иванни ахлоқи тарафдан пастлиғи ҳам мудҳишдур, ажибдур. Масалан, бу Иванни онаси (ELENA) фоҳишаликда шуҳрати чиқди. Ошиқларидан биринжиси ва яхши кўрғони “Иван Фиёдаравич ила ошкор ишқбозликда давом этди. Шу даражадаки, мудҳиш Иван шарм қилмади. Аммо миллат ва давлат кишилари шарм қилдилар. Ошиқ ва маъшуқани эъдом этдилар, шармандаликға хотима бердилар.
2) Ивандин кейин келғон иккинчи Екатрина бўлса 64 уда (хона)сининг эшиклари бир-бириға тўғри очилғон 64 давлатни тарзидаги Ленинғроддан Нева дарёсила бориладурғон Детский Селодаги қасрини майдонида аскарларини кўрук қилур, намойишда салом бергон аскарлари тор шим кийгонлари бир қиёфада қўлида милтиқ саф дар саф турор эрдилар. Екатрина аскарларга кўз ташлар, қайси бир аскарни қаду қоматини ёқтирса, ўшал аскарни мўлжалга олуб, ёварлариға ишора ила кечалик зиёфатга даъват қилар, қаср ичида ҳафталарча у аскар ила базм қилар, айшу ишратдан сероб бўлғондин кейин у аскарни эъдом этар эди. Қайдоқ бўлса бўлсун, Екатринани сиёсий зафарлари тарихда собитдур. Аммо ғарлиғи ёзиб тугатилмас бир тарихдур.
3) Оқ ўрус дегон русларни охирги подшоҳлари иккинчи Николайни хотуни (қироличани) машҳур ўйнаши Распутинни сурати ва тарихни кўрсатишича ниҳоятда жисмлик, говдалик бир рус папасидур. Қиролича бу ошиқидан ҳеч айриломади. Николай ҳам ман қилмади ё қилолмади. Распутин исмли бу папас (пўп) маликани орзусиға кўра ҳар вақт қасрни орқа тарафидаги боғдан келур, боғга очилғон хос эшикдан кириб маликани омода қилғон меҳмонхонасиға хозир бўлур, ўшал ишратхонада айшу нўш давом этар. 1927м.да саёҳатим асносида бу жойларни сайр этконда Распутин билан малика (қиролича) Александра Фёдоровнани анвои расмларини кўрулғон эди. Бу ҳикоялар медалйўнни бир юзидур. Медалйўннинг иккинжи тарафиға боқилса буниси яна ҳам ажиброқдур.
Иккинжи Николайни маъшуқаси бордур. Маҳбуба маънода FEVARITKA дейиладур. У хотуннинг суратлари билан барча уйлар, ҳужралар ёсалмишдур. Бу хотун Николайни расмий ўйнаши (митраси)дур.
Русларни ахлоқсизликға оид ҳикоялари кўбдур. Бу қадари кофийдур. Сув дегонда дарёлар кўз олдида намудор бўлиши бадиҳийдур. Русларни бундоқ ёқимсиз, ҳаёсиз одатлари Масковни зотий васфларини исботи учун етарлик бўлса керак. Рус подшоҳларини оилавий турмуши бу даражада ночорлиғини билгон ўқувчилар бошқа рус тоифасини ахлоқ ва одобини шунга қиёс қилсунлар. Туркистонга маданият келтурдик, деб иддао қилғон рус оғобекларини яхши тонисунлар, яхши билсунлар. Русларнинг яқин тарихларидан бири аларда кўрулғон қон, ваҳшат ва зулмларини ирқий ва зотий майллариға атф қилинса еринда бўлодур.

РАСПУТИННИНГ ОҚИБАТИ

Распутин бир папасдур, масиҳий динига хизмат қилодур. Пўпларни оиласи, авлоди бўлмайдур, ҳаётида уйланмайдур. Шундоқ пўплардан бири Распутиндур. Малика Александра Фёдоровна билан бўлғон алоқаларини, муносабатларини кўрғон, билғон давлат кишилари ҳазм қилолмадилар. Ниҳоят у ошиқни эъдоиға қарор бердилар. Княз Юсуфўфни раёсатида бир  қоч аслзодалар тўпланди. Кечалик бир зиёфатга даъватли бўлдилар. Распутин ҳам суҳбатга чақирилди. Суҳбатда Распутинга зиёдароқ ичириб маст қилдилар. Шу ҳолинда топпонча ила отиб ўлдирдилар. Ўлугини Нева дарёсиға ташладилар. Бундан хабардор бўлғон қиролича (малика) Распутинни ўлугини дарёдан чиқортди, қуруқлиқда қора туфроққа кўмдирди.

РУСЛАРДА ҲУКУМАТ ҚУРУЛУШИ: Силовларни давлат шаклиға киргонлиғи князларнинг саъйу ҳаракатларила майдонга чиқғондур. Руслар ҳукумат идора ишларини бироз йўлға қўйғондан кейин князларни ерида тсар (TSAR) чор калималарини қўлладилар. Бу тсар калимаси румонинг машҳур императури Сезарни исмидан олиниб, Москов лаҳжасила тсар шаклина қўюлғон имперотур маъносидадур.
Зикри кечкон сифатларила руслар ўзларини бироз тутиб олғондан кейин ҳамма ғайратларини харжлаб:
Аввалан, Киеф шаҳрини, сўнгра Новгород шаҳрини қурдилар. Рус тарихчиси Несторни айтгонидек, русларни исбот вужуд қилғон тарихлари сана (862)м.дур. Русларнинг насоро динининг қабул қилғон тарихлари (сана 980)м.да Владимир тарафиндан расмий ўлароқ юзага чиқмишдур.

МЎҒУЛЛАР

МЎҒУЛЛАР интизомли (дисиплинли) ташкилотчи бир қавм эрдилар. Лаҳастон (Пўлша)дан сариғ денгизгача бир ит алардин беижозат ҳуру олмас эрди. Мунтазам пўстлари ишлар, тижорат ишлари мураттаб йўлға қўюлғон, узун масофалик сафарлардаги йўлчиларни роҳати учун ҳар ерда карвонсаройлар, сув йўллари, захира омборлари, хазиналари, божхона(жумрук)лари бор эди.
Олтун Ўрда яъни, мўғулларни таҳти идорасида руслар уч аср қолдилар. Буни тарих саҳифаларидан силишни имкони йўқдур. Ва яна Олтун Ўрда тарафиндин Булғорни фатҳ қилинғон тарихи 1236м. эди.
Ўқтойхонни вафотидан кейин Ботухонни ўн икки йиллик тақаддуми натижасида Киефни олғондан кейин (Ғоличия) GALIGIA Можаристонғача ҳатто Диёна Муҳосарада эди. Олмония бўлса бу таҳдид ила суқут арафасида эди. Мўғул урдусиға муқобил келадурғон ҳеч қандай бир қувват йўқ эди.
Аммо қўмондон Ўқтойхонни вафоти муносабатила яъни, қадарни қудрати ила Олмонияни фатҳи таъхир бўлди. Бу тарафда русларни вазиятлари заиф, ночор эди. Биноан алайҳ рус князлари тўғул давлатиға итоат қилиш, амрлариға фармонбардор бўлиш шартила так-так ўлароқ хоқон Амир Темурни ҳимоясиға кирар эрдилар. Шу ҳолда Москов шаҳри ва давлати қайдоқ қурулди, дегон бир савол келадур.
Арз ўлинурки, аслида финлар ила маскун бўлғон бу соҳа ўн биринжи асрда русдан бошқа миллатлар ила оролашиб, руслар ҳам келуб, яралмишакга бошладилар. Бу ҳол Владимир Тумоқни вақтини жалб этди. Бунинг устиға учунжи ўғли Юрий Дўлғруқни Московга келтириб ўтқузди. Булардан Юрий Данилович мўғул аслзодаларидан бир қиз ила уйланиб хон саройида эътибори ортди. Бу сояда рус бўлғон раиятларнинг вазиятларини таъқиб этуб хонга билдириш вазифаси тофширилди. Бора-бора бож ва хирожларни тўплаш салоҳияти ҳам бунга қўшумча ўлароқ берилди.
Бу ҳангомда катта йўлларни, катта дарёларни қўшулушидаги бу Москов шаҳриға рус бутхонасининг митрўпўлиди (руҳоний раиси) Пётр оёқ босиши билан Москов ва мусулмонларга қарши русларни ҳам маркази ҳам мудофаа қалъаси шаклини олди.
Шу ҳолда Олтун Ўрда хонлари ўзларини қилғон хатоларини мусомаҳаларини таҳликалик оқибатини кўруб, Московни ўртадан кўтаришга қарор бердилар. Бу тарихдин бошлаб барча мусулмон давлатларни ғояси, ҳадафи Мовковни йўқотиш бўлуб қолди. Фурсати келдикча ҳамон Московга ҳужум қилуб Московни олиш учун мусулмон давлатлари бор қувватини харж қилур эдилар.
Зикри кечкон воқеаларга кўра, аксар вақтларда мусулмонлар Московни муҳосара қилар, руслар бўлса бутхоналариға сиғинар, ҳазрат Марям (BOJI MATERI)дан имдод сўрар, ниҳоят мусулмонларга жизя беруб, мусолаҳа ила муҳосарадин, ҳужумдин қутулур эрдилар.

РУС КНЯЗЛАРИЧА[8] қаламравидаги раиятлариға амрларини нофиз бўлиши, амсоли ва ақрони ичинда соҳиб нуфуз бўлуш ғояларидан эди. Шуни учун князлар ҳамиша мусулмон давлатлари ила муросо-мадоро қилишга мажбур каби эдилар.
У асрларда руслар мусулмон давлатларила сиёсий алоқаларини бир низомга қўюб иқтисодий алоқаларини тузатиб, бир нав хотиржам бўлишға мойил бир сиёсат таъқиб этмакда эдилар. Ҳамиша бир чўқуб ўн қараб яшар, жузъий бир хатога тушуб қолмасликлари учун доимо эҳтиётлик бўлуб мусулмон давлатлариға тўлайдурғон жизяларини таъхир қилмай вақтида тўлаб, қарзларини адо қилуб турор эрдилар. Ҳамда муносабат келғонда хоқонга[9] ҳадялар, хонларга пешкашларни ҳар навни тақдим этуб, аларни муҳаббатларини ўзлариға жалб этар, адоват қилуб, ғазабланишларидан ҳазар қилур (эҳтиёт бўлар) эрдилар. Узун замонлар, асрларча Московни ҳоли шундоқ кечди. Келажак саҳифаларда баён қилинадурғон воқеалар, ҳодисалар тарихдин бир набза ўлароқ муҳтарам ўқувчилар назар вақтлариға.

Тубанда зикр қилинадурғон Мовков князлари ва бошқалари мўғулларга (Олтун Ўрдага) бож ва хирож, турли жизялар, тазминотлар беруб, жон сақлаб яшадилар. Бу муддатни муаррихлар уч аср деб кўрсатадилар ва яна буни тарихдин силиб бўлмайдур, деб таъйид қиладурлар.

Тариха боқ, билурсан шаъни қадиминг, эй жон,
Қочу кира амримизда русу хито мусаххар.[10]

1389м. санада княз Дмитрий Дўнский вафот этди. Бобосининг ўрниға Василий Димитрович княз ўлароқ, тахтга ўлтурди. Василий бобосининг вафотидин олти ой кейин изҳори итоат таждиди байъат қилуб, хон Тўхтамишга мурожаат қилди. Василий Тўхтамишхоннинг илтифотиға мазҳар бўлди. Баъзи имтиёзлар ҳосил қилди. Василий баъзи тааҳҳудларда бўлинди. Лозим бўлғонда аскари ёрдамда бўлиш моддаси ҳам аҳдномасида мазкурдур.[11]

ТАРИХДИН ЯНА БИР НАБЗА: 1400м.да рус князлридан Туир Михаил ўлгондан кейин авлоди оросида тахт талашиб ихтилоф бўлди. Ичларидан фаросатлик Иван Қрим хонларидан Темур Қутлуғхонга махфий суратда махсус мархас юборди. Мархасни Қримга келгон тарихи Қутлуқхонни вафоти муносабатила ўрниға тахтнишин бўлғон Шодбекхонни жуласиға тасодиф этди. Мархас Шодбекхонни зиёрат этди. Ивандан салом этди. Саломдан сўнгра калом шулдурки, қайси усулда ва қайси шарт билан бўлса бўлсун князликни Иван ўз номида қолишни хоҳиш қиладур. Сиз жаноб хон ҳазратларидан ёрдам талаб қилуб мани ҳузурингизға юборди, деди.
Шодбекхон Иванни талабларини қабул этди. Етарлик ёрдамда бўлинди. Иван ҳам олғон қувватларни у силоҳларни берилғон таълимотга кўра ишлатди. Биродарларини, мухолифларини, амирларидан баъзиларини эъдом этди. Ҳукуматни қўлиға олди. Иқтидорга келди. Бобосини ўрниға княз бўлуб ўлтурди.[12]
Машҳур муаррих Хайруллоҳ афанди вақоеъномасида Елдирим Боязид замонидаги русларни вазиятидан баҳс эдаркан, аларни Москов шаҳрида иқомат этуб тоторларни ҳокимияти остида яшаб, жон сақлағон бир паринслик (хон)лик ўлдуқларини ёзодур. [13]
1475м.да Қримдаги Жинуйз ??? ва бошқа озоқ шаҳарлари усмонлиларнинг нуфузи остида иккинжи Боязид даврида эди. Русия – Туркиянинг аввалги сиёсий алоқалари, диплўмасий музокаралари бу тарихдин кейин бошланмишдур.
Учунжи Иванни иккинжи БОязидга ёзғон ражономасини 31.08.1492 тарихи ила айнан воқеани ёзғон муаррих Карамзинни ёзуви: усмонлилар Русияга тоторларнинг асоратида яшағон кичик бир паринслик (аморат) назарила боқиюрларди. Русларни турклар ила бўладурғон алоқаси фақат Қрим хонларининг воситаларила кўрулурди. Алоқалар зиёдалашиб, ниҳоят Туркия – Русия сафирлари 1497да қароргир бўлди.[14]
Рус князларининг раислари Яраслав бошда ўлароқ Олтун Ўрдага бориб, юзу кўзларини суруб, ёрлиқ (фармон) олур эрдилар. Аммо Черникоф князи Михоил ила Ғолич князи Дониял Рўмонович бош тортсалар ҳам кейинроқ булар ҳам мажбур бўлдилар. Курҳан (мажбур бўлганидан) юз сургонлардан Яраслав Чингизхонни пойтахти Қора Қуромгача кетди. Бир марра уни устидан шикоят қилинуб ариза тушконда марказда муҳокамаси бўлди. Натижа оқланиб, ўз тахтиға қайтди.

Ал-ҳосил куракчи русларни ҳаёти шундан иборат эди.
1155м.да туғулғон Чингизхонни исми “Тимучин”дур.

Чингизхоннинг пойтахти Қора Қуромда бўлғон вақтлариға тўғри келса керак. Ани душманларидан яъни, руслардан бири Чингизхонни рақиблариндан Жомукодин, толадаги қўйларни оғилларига қадар қуғлоб келгон бўриларга ўхшаб бизларни қувлагонлар кимлардур, деб сўробдур. Жавобиға Жомуко айтибдур: манков Тимучинга тобеъ одамизодни гўшти билан боқилғон тўрт кўппак бордур.
Тимучин аларни темир занжирга боғлар эди. У кўппакларни пешоналари мисдан, тишлари ўткур, тиллари кафшдўзни бигизига ўхшойдур, юраклари темирдан, қамчи ўрнида қўлларида эгри қиличлари бордур. Қориб, қоройчодур, отлари шомолдур, уруш кунларида одам гўштини ейдурлар. Ҳоло алар занжирдан бўшоғондурлар, қўшуқ айтиб нашъаланур, кайфланурлар. Бу тўрт кўппаклар Жаба, Қубилой, Субутой, Жийламадурлар.[15]
Чингизхоннинг ўғли Жўжихондир. Анинг ўғли Ботухон Шарқий Оврупога урушға жўнар экон, Субутойхон анга ёрдамчи бўлиб 1336м.да йўлға чиқдилар. Бу сафарда Дашти Қипчоқ бутунлай, Булғон ўлкаси тамомила, Қрим, Дарбандарга қадар узайғон Қафқос ҳудудлари ва Эрон мўғулларни қўлиға ўтди.
1238м. Разан Владимир каби бир тоқим рус хонликлари тўғуллар тарафиндан ишғол қилинди. 1240м.да Киеф шаҳри олинди. Бундан сўнгра оҳиста-оҳиста навбат билан Новгород, Ростоф, Суздал, Яраслав шаҳарлари забт эдилди. Бу оралиқда руслар бир исён чиордилар. Исёнбоши Александр Невский эди. Аммо исён натижаси ақим қолди. Бу тарихдан кейин ғарб йўли Ботухон учун очиқ бўлди. 1242м.да БОтухонни аскарлари Лаҳастон (Пўлша), Можаристон ва Долмачани хароб қилдилар. (Долмача Адриятик??? денгизини шарқинда Триста атрофинда Албанияга яқиндир).[16]
Рус князлари Олтун Ўрдага тобеъ бўлғон муддатларича бож, хирож берғон ҳолинда мухторият каби ҳурриятга, мухториятлари нисбатида қувватга эга бўлур эрдилар.[17]

ОЛТУН ЎРДАНИ ОЛТУН ДАВРИДА Ботухғон ва биродари Баракахонни 1255м.дан 1266 ғача ва яна Ўзбакхонни 1312м.дан 1340 ғача ўткон замонлари билхосса шоён зикрдур. Ушбу даврда Булғон ўлкасидан, рус князликларидан, Қримдан, Волга (Идил)ни паст тарафларидан то Хоразмғача андин Ўрта Осиёгача, андин Чинга қадар мазкур хонларни амри, ёрлиқлари нофиз эрди.
Мўғулларни Ислом динига кира бошлағон замони ҳам Баракахондан бошлонғон эди. Олтун Ўрда хонлариға Миср ҳукмдори ал-малик аз-зоҳир тарафиндан юборилғон ҳадяларни ибтидоси Баракахонни замонида эрди. Мўғуллар билан мисрликларни қудалашғон тарихлари 10.5.1320 милодийда ал-малик ан-носир мўғулларга домо бўлди. Мўғул қизи Мисрни қасрига келин бўлуб Миср маликаси бўлди. Замон Ўзбакхонни замони эрди.
Олтун Ўрдани мустақил ҳаёти 225 икки юз йигирма беш йилдур.
Бу саналарда Шарқий Оврупони жанубида Днепр дарёсининг орқасидаги ерлар, Қрим, Булғор соҳалари, ўрта ва ҳам Волгани паст тараф каноралари, Жанубий Урол соҳаси, Қафқоснинг Дарбандгача узайғон қисми, Шимолй Хоразм, ошоғи Сирдарё ҳавзасидаги ерлар, Сирдарёни шимолида ва ҳам Орол кўли ила Эшим ва Сариғсу дарёлари оросидаги бўз қирлар, тоғлар, тефалар 14чи асрнинг охириғача Олтун Ўрда ҳудудлари ичинда эрди.

ЎҚУВЧИЛАР НАЗАР ДИҚҚАТЛАРИҒА Мусулмонларнинг бу қадар ғолиб бўлишларининг ҳикмати шулки, алар барча ҳаракатларини, муҳорабаларини Оллоҳ йўлида, Оллоҳ ризосичун қилғонларидан Оллоҳ таоло аларга зафар устиға зафар эҳсон этди. У мўминларнинг фаолиятларини ҳақила билдирғон қримлик бир шоирнинг ўз замонасида қаламга олғон ашъоридан бир намуна ўлароқ муҳтарам ўқувчиларга тақдим:

НИЖНИЙ НОВГОРОДНИНГ ФАТҲИ[18] 1377м.да Арабшоҳнинг ғайрати ила Нижний Новгород олинди. Унинг ажойиб воқеаси бордур. Русларнинг ичиндан Мардо Паринсий татарларга сотилди. Ўз давлатиға хиёнат қилди. Мусулмонларга тил беруб ҳужум кечасини тайин этди.

Кечалардан бир кечаси рус аскарларини ўюн-кулги, байрам қилғон кечаси шароб ичиб, кабоб еб, айши нўш ила, ошиқлар маъшуқларила мафтун бўлғон дардмандлар маҳбубаларила бирлашиб бўлғон базми жамшид асносида хоинни ахбори билан татар аскарлари русларга бирдан ҳужумда бўлдилар. Рус аскарларини базмгоҳда тутдилар. Силоҳларини олдилар, аскарларни ўлдирдилар, баъзиларини асир олдилар. Шуҳар бўлса ҳеч мудофаа қилмасдан таслим бўлди. Чунки шаҳардагиларни баъзилари қочгон, баъзилари ёширингон эрди. Аксарият Волга дарёсининг юқори қисмиға жўнағон эди. Ҳикояси узундур. Орзу қилғонлар Якубовскийнинг “Олтун Ўрда” исмлик китобининг 181чи саҳифалариға мурожаатларини тавсия қиламиз.
Натижа эътиборила бу шаҳар осонлик билан мусулмонларнинг қўлиға ўтди.
Амир Тўхтамишнинг Олтун Ўрда тахтиға чиқғони ва Московга ҳужум қилғони
Тўхтамишхон Олтун Ўрданинг тараққий қилғон энг яхши замонларида ҳам Русиядан оладурғон жизяларидан воз кечмади. Руслар 1360м.га ҳатто 1370м.ғача хирож тўлаб турдилар.
Тўхтамишон Олтун Ўрдани тахтиға чиқуб, жулус маросимини ўткозғон йилини куз фаслида Москов князи Ивановичга ва бошқа шаҳарлардаги рус паринс (амир)лариға элчи юборди. Ўзини Волга хонлиғ тахтиға чиқғонлиғини, хон бўлғонлиғини эълон этди. Ўзини ва ҳам русларни душмани бўлғон “Момой”ни енганини баён қилди.
Бу кунларда Москов бошда ўлароқ бошқа шаҳарлар ҳам “Куликова” муҳорабасидан янги бўшоғон муҳорабани туғдирғон ҳаражу маржидан ва оғир жароҳатларидан ҳануз тузолмоғон бир вақтда ва ҳам рус аскарларини изн олуб торқоғон бир замонида Тўхтамишхонни бундоқ ахтори русларга оғир келди, андишага ва ховфга тушдилар.
Руслар тўпландилар. Машваратлари натижасида Тўхтамишхоннинг мархас ҳайъатига яхши диплўмоси муомалада бўлиндилар. Яъни, “Толбуга ва Макшия исмлик икки кишини элчилик сифатила қимматбаҳо ҳадялар, лойиқ хизялар ила Тўхтамишхонни мархасларига қўшуб юбордилар. Ҳаммалари бирликда Қримга келдилар. Тўхтамишхонни зиёрат қилдилар. Ҳадяларини беруб, икки давлатнинг дўстона алоқаларини таъйид ва таҳким этиб, узру ниёзлар ила рус мархаслари Московга қайтдилар.[19]
Тўхтамишхон Олтун Ўрда тахтиға чиқғондан кейин Литвония Олтун Ўрдани имтиёзлик мустаъмараси бўлди. Аммо рус князлари зоҳирда Олтун Ўрдага бўюн эккон бўлуб кўрунсалар ҳам ичларида тўқумни қорнига олиш учун пайт кутар эрдилар. Русларни бу зоҳирий итоатларидан Тўхтамишхонни кўнгли тўқ эмасди. Тўхтамишхон эса руслардан мутлақ итоат истар эди. Москов князи Димитрий Данскай ҳам хонни бу орзусини ҳис этар (сезар) эди. Шунинг учун ёширинча ўлароқ Димитрий аскар тўплаш, қувват жамлаш учун Московдан ташқариға чиқғон эди.
Бу фурсатни ғанимат билғон Тўхтамишхон 1382м.да тезлик билан Уқо дарёсини кечди. Москов йўлиға тушди. 23.8.1382да Москов муҳосара қилинди. Мусулмонлар Московни олиш учун шаҳар ичиға ўқ ёғдирдилар, сурларга чиқдилар, ҳужум нардбонларини қурдилар. Муқобилларидаги руслар Московни мудофаа қилдилар. Мусулмонларни бошларидан қизиқ мум тўкдилар. Оташин милтиқлар ила ва бошқа силоҳлар ила лойиқила урушдилар. Руслар ҳийлага бош урдилар. Бу ҳарбда Тўхтамишхонни бош қўмондони шаҳид бўлди. Бу ҳодисани кўрғон Тўхтамишхон ҳам ал-муқобала бил-мисл қилиб, Москов таслим бўлса, ҳеч гаф йўқ, ҳаммани жони амон, деб эълон қилди. Московни қўмондони “OSTEY” бу эълонга кўра, Москов шаҳар дарвозасини очди. Хон аскарларила шаҳарга кирди. Аскарлар қўмондон OSTEYни ўлдирдилар. Шаҳарни талаб, бўлаб, торож этдилар. Шаҳарни баъзи маҳаллаларида ўт туташди. Кўб одамлар ҳалок бўлди. Шаҳар ҳам харобага юз тутди. Хон буюк ғанимат олди. Жизя тўплади. Князлардан кўзи, ўзи тўйғудек олтун олди. Чарчағон аскарларила Қримга қайтди.[20]
Тўхтамишхон Олтун Ўрда тахтиға ўлтурғондан кейин ҳар тарафға юборғон элчилари қаторида Лаҳастонга ҳам элчи йўллади. Қирол VAGELLO ўзиға мунсиб бир усулда элчини эҳтиром билан қабул этди.
Ва яна 1393м.да Литвания князи Вайтўфтнинг биродари VITOLD тарафиндан ҳам Тўхтамишхонни элчиси чиройлик истиқбол ила қабул қилинди.



ХОҚОН АМИР ТЕМУРНИНГ МОСКОВГА ҲУЖУМИ

Московни фатҳи учун давомлик суратда хонларини, қўмондонларини Московга ҳужум қилишга фармон бериб турғон хоқон Амир Темурнинг биззот ўз қўмондасида Московга ҳужум қилғонлиғини машҳур муаррихлардан Низомиддин Шомий, Шарафиддин Алияздийнинг “Вақоеънома”ларида ёзилғондур. Хоқон Амир Темур Московга қилғон бу ҳужумида Москов шаҳрини атрофидаги қўрғонга, қалъага яқин минтақалардан мўъзам бир ғанимат олуб қайтғонлиғи собитдур.
Бу машҳур воқеани рус тарихчиси Якубовский “Олтун Ўрда” исмли китобида 257 саҳифада муфассал ёзмишдир. Маъхазларини ҳам далиллар билан исбот қилуб кўрсатмишдир.
Сўнгра ёзғонлиғига пушмон қилғондек ушбу сатрларни илова қилибдур: Биз бу хабарга ишонмаймиз. Рус тарихларинда Московни атрофидан баҳс қилинмоғондур. Рус крониклари (воқеанавислари) бу ҳодисаларни инкор қиладурлар. Русия жуғрофияси ҳақида саҳиҳ маълумоти бўлмоғон шарқ манбаълари Рязан туфроқларини Москов князлиғи ҳудудлари ила қоришдирмишдурлар. Бу сабабдин рус манбалари даҳо саҳиҳдур, деб аввалги ўзи ёзғон, эътироф қилғон жумлаларини ўзи такзиб қилодур.
Иститрод: Бу тазод жумлаларни ғариблиғини кўруб, жавобан арз ўлинурки, рус муаррихи ўлан Яқубовский “Олтун Ўрда” исмли китобида икки юзун зиёда манбадан, масдардан зикр қилодур. Воқеаларни у маъхазларга нисбат беродур. Шарқ муаррихларини ичида мумтоз мавқе олғонлардан борҳо зикр қилғонларидан Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Алияздийни шуҳратшиор ва мумтоз вақеанавислардан қилуб кўрсатадур ва бу муаррихларнинг ёзувларини таҳсин ва тақдир этодур-да, аммо хоқон Амир Темурни биззот Московга ҳужум қилғонлиғини, ворошларини[21] ишғолила катта ўлжа ва ғанимат ва жизялар олуб қойтконелиғини аввалан ёзиб, сўнградан нақз этуб, бу хабарларга биз ишонмаймиз, дейдур. Далил ўлароқ, шарқ манбалари Русия жуғрофияси ҳақида тўғри маълумот соҳиби эмас, дейдур.
Якубовскийнинг кейинги сўзича муҳокама чилинғонда ҳам бизни мақсад собит бўлуб чиқодур. Бизнинг ғоямиз ва қасдимиз фақат, фақат мусулмонлар ила русларнинг муҳорабасидан баҳс қилиш, у тарихларда мусулмонларни мутамодиян ғолиб келғонларини, русларнинг ҳамиша мусулмонларга бож, хирож бериб, ўшал замонда Олтун Ўрдага, темурийларга (татарлар, мўғуллар)га итоатда бўлғонларини исботидур.
Аслинда мусулмонлар бир тараф, руслар бир тараф, темурийлар мусулмонлардан бир фард, Москов эса руслардан бир фарддур. Якубовскийни яъни, русларни иқрориға қороғонда хоқон Амир Темурни ҳужуми Рязан ҳудудларида бўлуб, кўб ғанимат олуб қойтғони бил-иттифоқ собитдур. Рус тарихларида муқайяддур. Шу ҳолда бу иқрорлари бизнинг даъвомизга етарлик даражада шоҳиддур, кифоят қиладур. Натижа эътиборила хоқон Амир Темурни Московга қилғон ҳужумида мусулмонлар ғолиб бўлдилар, кофирлар мағлуб бўлдилар.
Юқорида иститрод эдилмиш жумлалар Якубовскийни ўринсиз, далилсиз иддаолариға бил-муқобала ёзилди. Бизни далилимиз мусбат (етарлик) бўлғонлиғи учун Якубовский тарафдорлари ҳақға бош эгиб, арабу ажам (шарқ) муаррихлари ёзғон вақоеъларини ўлдуғу каби қабул қилсалар керак. Бу тарафи уқувчилар муҳокамасиға……
Жойи мулоҳаза: Модом (модомики) рус крўниклари, машриқ манбалари Русия жуғрофияси ҳақида тўғри маълумот соҳиби эмас, дейдурлар, қоидаи куллийя ўлароқ, ал-муқобала бил-мисл қилиб, рус манбалари шарқ жуғрофияси ва шарқ ҳодисалари ҳақида саҳиҳ маълумот соҳиби эмаз, десак ажабо, бунга муориз чиқарми? Чиқмас ва чиқмас. Аммо биз Якубовскийга ҳурматан буни ёзмаймиз. Юқоридаги ёзувлар кифоят қилса керак.
Хоқон Амир Темур тарафиндан Қрим, Киффани???, Озоқ ва соирларини ишғол қилғон тарихий милодий сана ила 1362чи ва 1363чи йилларга тўғри келади. Бу замонларда эрдики хоқон Тўхтамишхонга кўб ёрдамларда бўлинди. Тўхтамишхон ила Ўрозхонни ороси очилгон вақтларда хон Тўхтамишга беш мартаба етарлик аскари ёрдамда бўлинди. Бу ёрдамлар сабабила тўхтамишхон душманларига ғолиб бўлди, рақиблариға ҳам ғалаба қилди.
Оз муддатдан сўнгра Тўхтамишхон бу ёрдамларни яхшиликларни унутди. Хоқонга хиёнат қилди. Тўхтамишхон ўзбошимчалик ила Табризга ҳужум қилди. Султон Аҳмадга шикаст беруб, Табриз шаҳрига кирди. Шаҳарни толон-булон қилиб, ости билан устини баробар қилди. [22] Воқеа милодий ҳисоб ила 1383 шамсий ҳисобга тўғри келадур.
Бу воқеани эшитгон хоқон Амир Темур дарғазаб бўлуб, ўзбиларманд Тўхтамишни тавбих ва таъдиб учун амр содир қилди. Тўхтамишхон қилғон ишидин пушаймон бўлуб қочди. Хоқоннинг ҳудудидан чиқиб, ўшал замондаги Киеф (бугун Украинанинг маркази) княз Вайтуфтга илтижо қилди.
Бу ҳодисадан зиёдасила мамнун бўлғон княз Вайтуфт фурсатдан истифода қасдила аскар тўплаб, Қрим хонлиғига ҳужум қилди. Ўрталиқда катта бир жанг воқеъ бўлди. Қрим хонлиғи ғолиб бўлди. Руслар тазминоти ҳарб тўлади. Ҳар йилда (30,000) ўттуз минг сўм олтун жизя тўлайдурғон бўлиб, ҳарб тўхтатилди. Муоҳадага кўра, Вайтуфт Тўхтамишхонни ўз мамлакатидан чиқариб юборди. Руслар яна мусулмон хонлиғини таҳти раҳмати қолди.

ХОҚОН АМИР ТЕМУРГА ТОБЕ ТАТАР ХОНЛИКЛАРИ

Мусулмон ҳукмдорларидан Амир Эйдигу иродаси қувватлик, энержи (ENERGY)га молик, ҳушёр бир шахсият бўлуб, Шарқий Оврупода татарлар ҳокимиятини майдонга чиқорғон ғоюр, жасур бир йигит эди. Маданий ҳамсоялари (қўшни)лари руслар, Пўлша, Литвония давлатларини роҳатсиз қиладурғон қувватга, журъатга эга эрди.
Амир Эйдигу ҳамиша тетик туродурғон одати бор эрди. Руслар ила Литвония оролариндаги зоҳирий алоқаларини давомли таъқиб этарди. Москов князи Василий Димитрович ила Литвания князи Вайтуфтни бир-бирлариға солишга ҳарис эрди. Фурсат тофиб 1409м.да Василийга хат ёзди. Мазмунида Василийни ҳарбга қизиқтирди, аскарий ёрдам беришга ваъда қилди. Ниҳоят Василий Эйдигуни сўзлариға ишонуб, Литвонияга аскар жўнотди.
Василийнинг Литванияга хусумати ошкор майдонга чиқғонлиғидан амин бўлғондан кейин Амир Эйдигу Литвания князи Вайтуфтга элчи юборди. Ҳарбга саришта кўруб, ҳозирланиб турғон Вайтуфт элчини чиройлик усулда қабул қилди. Музокараларида элчи айтди: сан бизга дўст бўл, биз ҳам санга дўст бўламиз. Москов князи Василий атрофидан баъзи шаҳарларни олуб, юртини кенгайтмоқчи, сани туфроқларингда ҳам кўзи бор. Бизга ва хоқонга олтун, кумуш ва қийматли ҳадялар юбориб, аскарларимизни ёрдами билан сани ерларингни олмоқ, шаҳарларингни хароб қилмоқ, кулини кўкға совурмоқчи, деб тирноқ урушдилар.
Амир Эйдигуни ду тарафлик ўйнағон бундоқ рўл (ўюн)ларидан кейин Москов ила Литвания (икки тараф) панжа-панжа тутушди. Ҳарб оташи ёнди. Василийга берилғон татар аскарларининг ёрдамлари ила Василий урушди. Қонлар тўкулуб, қиёмат қўпди. Шаҳарлар, қишлоқлар вайрон бўлди. Ҳар тарафда харобалар, хасоралар юз берди. Москов ҳам заиф, Литвания ҳам заифландилар. Сулҳ ила икки тарафни ёроштирилди. Бу босди-босдини натижаси, фойда татарларга бўлди.[23]
Бу ўюнлардан кейин Амир Эйдигу тинч ўлтурмади. Махфий ва ошкоро ҳарб ҳозирлиғига бошлади. Москов князлиғига ниҳоят бериш қасдила тўплоғон буюк қувватлари билан 1409м.да Московга ҳужум қўмондасини берди. Аскарларила Москов атрофини қушатди, ўраб олди. Муқобилида руслар ам бор қувватларини тўплаб, дохилдан ва хориждан лойиқила мудофаа қилдилар. Натижада на уро зафар ва на уро хатар, ҳар икки тараф баробар бўлди-да, икки тараф ҳам муторакаға мувофақат этдилар. Ниҳоят уч минг 3000 олтун жизя олуб, Эйдигу муҳосарани тарк қилуб, Қримга қайтуб кетди.

ХОҚОН АМИР ТЕМУРНИНГ ҚЎМОНДОНЛАРИДАН АМИР ЭЙДИГУНИ РУС КНЯЗИ ВАСИЛИЙГА ЁЗҒОН ДИПЛЎМОСИЙ ХИТОБИНИНГ ТАРЖИМАСИ

Тарихшунос Кармзин айтадур: Амир Эйдигу Москов воқеасидан қайтуб Олтун Ўрда марказиға келғонидан бир муддат сўнгра Москов князи Василийга ёзғон хитоби (нўтаси)нинг кўфияси.
Василийга ва ўғиллариға ва амирлариға Эйдигудан салом. Саломдан сўнгра билғилки, сан Тўхтамишхонни ҳимоя қилиб, миллатчилик сифатила уни шаҳарингда муҳофазат қилғонлиғинг учун улуғ хоқон мани силоҳшўр аскарларим ила сани устунгға юборди. Орамизда яхши муҳораба бўлди. Бахт ва иқболинг ёрий берди, янадан кинязликда қолдинг.
Билғилки, бизни элчиларимизни, тужжорларимизни, сайёҳларимизни, зиёрат учун Московга келғон раиятларимизни лойиқила эъзозу икром қилмабдурсан. Собиқ рус князлари хоқонларимиз ила бу тариқа муомалада бўлинмас эрдилар. Сан Русия давлат кишиларидан сўраб билғил аларни муомалалари қайдоқ бўлур эрди. Билғилки, рус князлари аввалдан бизлар билан гўзал алоқада бўлуб, ҳақила итоатда бўлур эрдилар. Бизга мансуб бўлғон ашхосни иззат ва ҳурмат қилур, жизяларни, хирожларни ўз вақтида қувват қўлланмасдан адо қилур эрдилар. Бундоқ муомалаларидан сани хабаринг йўқ эмиш каби кўрунурсан. Ўткон Темир Қутлуғхонни сан зиёрат қилмоғон хизматида бўлинмоғондурсан. Амирларингдан бирортасини юбормоғонсан. Ўғли Шодибекхон отасини тахтиға ўлтурди. Жулусиға етти саккиз йил бўлди. Зиёратиға шитоб қилмадинг. Ёхуд мархас йўлламадинг. Ва яна Фўлодхонни тахтга ўлтурғониға уч йил бўлди. Ҳузуриға мумассил юбормадинг. Сан эса рус князларининг каттаси ва ҳам раисидурсан. Бошқа князларни савобли, хайрли йўлларга, сулҳжў ишларда бўлишлари учун сандан аларга иршод яхши таълимотлар лозим эди. Ҳолбуки, князларни фитна йўллариға бошламоқдасан.
Вал-ҳосил, сани қилғон ишларинг яхши эмасдур. Санга лозим шулки, ўтконларнинг туткон одоб усулларини ўрганиб, аларни йўлида бўлғойсан, аларни насиҳатлари, васиятлариға кўра амал қилғойсан.
Агар князликни санга тофширилишини истасанг, ҳолан фалоний, фалонийларни элчи қилуб юборғил. Жонибекхонни замонида тўлаб келғон жизяларингни бекаму кўст элчилар қўлидан юборғил.
Ҳар доим улуғ хоқонга ёзғон мактубларингда рус аҳолисини кўб фақир, деб кўрсатурсан. Ҳолбуки, ман ўзум кўзум билан кўрдум. Ҳар бир деҳқондан бир сўмдан ва раиятлардан ҳам пул тўплаб олуб, пулларни хазиналарда омбор қилмоқдасан. Сани бу ишларингни яхши эмаслиғини танбеҳ қиламан. Сани бу қочомоқлик ўюнларинг хўжасидан қочгон қулга ўхшайдур. таҳрир 813ҳ.- 1409м.[24]
1416м.да Амир Эйдигу Қримга ҳукмдор бўлди. Ушбу санада Киеф шаҳрини ва атрофларини ишғол этди. Шаҳар ичини ва ташқорисини ёқди. Хонумонларини яғмо этди, талади, бўлади, бир харобазор шаклиға суқди.[25]
Амир Улуғ Муҳаммад мусулмонларнинг қаҳрамон йигитларидан биридур. Ёровлик бир қўмондондур. Московга яқин мусулмон давлат чегараларида ёшайдур. Муносабати ила баъзи вақтларда Московга ҳужум қилар, буюк хасораларга йўл очар, русларга катта зарарлар берар эди, кўб ғайратлик эди.
1439м.да Московга бир ҳужум қилди. Ворошларини ёндирди, Масковни суртиға сиға чиқуб Москов аҳлини хавфу харосга тушурди. Суртиғасида ўн кун қолуб, Московни хейли таҳдид қилди. Оқибатда мусолаҳа ила тўйғундек хирож олди. Московдан узоқлашди.
1450м. саналари Амир Саййид Аҳмадхон Литванияга оқин қилар, гоҳо Московга ҳужум қилуб, русларни шоширтиб турор эди. 1451м. фужъатан (қўққусдан) Московга бир ҳужум қилуб, шаҳарда ва атрофида бўлғон вайронликларға сабаб бўлди. Ниҳоят 1455м.да Литванияга қилғон бир ҳужумида душманга асир тушди. Ва лекин 1457да Литваниядаги асоратдан қочуб қутулғон мард йигит эди.
1480м.да Амир Аҳмадхон Московга шиддатлик бир ҳужум келтурди. Москов яхши мудофаа қилди. Совуқни қаттиғлиғиндан муҳосаранинг самарасиз қолиши эҳтимолини идрок қилғон Амир Аҳмадхон Москов князи Иван ила сиёсий мухобара бошлади. Бир тарафдан ҳужумни давом этдирди. Музокара натижасида 60,000 олтмиш минг сўм (рубл) жизя муқобилинда Аҳмадхон ошкор суратда аскарларини тўплаб, ўз қароргоҳиға қайтди.[26]

СОҲИБ КИРОЙХОННИНГ МОСКОВГА ШИДДАТЛИК ҲУЖУМИ

1541м.да Қрим хонларидан Соҳиб Киройхон Тунанҳари (Ростоф – Дун) дарёсини кечиб ўтди. Сўнгра Московга ҳужум бошлади. Ҳужуми хейли шиддатлик бўлди. Руслар муқобаладан ожиз қолдилар. Москов князи Иван ва биродари Юрий умидсизландилар.
Ўн ёшиндаги подшоҳ Иван душманнинг бундоқ ҳужуми қаршисинда шошиб қолди ака-ука шаҳарни ташлаб қочишга ҳаракатда бўлдилар. Бутхонага кириб йиғи ва зори қилдилар. Халқ ҳам подшоҳлариға қўшулуб йиғладилар. Зору ниёзда бўлиндилар.
Мусулмон аскарларнинг зарбасиға тоқат келтуромағон миллат саросимада қолди. Халқ-да ҳаяжонга келди. Бу ҳолни кўрғон давлат кишилари тўпландилар. Машварат қилдилар. Икки киши аскарий қўмондонлиғнинг аҳдасиға олдилар. Ҳаммалари иттифоқлашиб, подшоҳни ҳузурида бир мажлисда бўлиндилар. Аҳли мажлис катта-кичик барча бир овоздан, эй подшоҳимиз, сиз Московдан қочманг, хорижға чиқманг, Москов бўлса авлиёларнинг руҳлари ҳурматидан маҳфуздур, ҳаммамиз фидокормиз, то тирикмиз, танда жонимиз бор, сизга зарар еткурмаймиз, ҳаммамиз қурбонмиз, деб аҳду паймон қилдилар. Йиғи-зори бошланди. Пўплар олдида, қўмондонлар ва бошқалар орқада ҳаммалари бутхонага кирдилар. Марям онани муқаддас сурати ва ҳайкали қоршисинда эгилдилар. Зор-ниёзда бўлиндилар, дуо қилди, йиғладилар.
Дуоларининг маолан таржимаси будур: Эй Худоё, вақтила обо ва аждодимизни Амир Темурни қаҳридан қутқозғондек бизларни ҳам ушбу билан қутқозғил.
Чунки аҳоли ва раиятларимиз биздан мадад тилаб ёрдамларимизга мунтазирдурлар.
Руслар бутхонада олиҳаларидан нажот тилаб, тазарру билан дуо қилиб турғонда баъзи донолари Соҳиб Киройхон билан сулҳ, музокараларини юргузуб турғон эрдилар. Дуолари битар-битмаз мусолаҳа ҳам икки тарафни ризо ва рағбати ила тамомланди. Соҳиб Киройхон қаноат қилғудек хирожни руслар тофширдилар. Соҳиб Киройхон муҳосара қилуб турғон аскарларини тўплаб, Қримга қайтди. Москов ҳам ором ва очиқ ҳавода нафас олишға бошлади.[27]

ЎРУС КЕЛДИ – У РУС

Ривоятлар, воқеалар, ҳодисалар кўбдур, беҳисобдур. Хулосаси, узун замонлар руслар бир тараф, мусулмонлар бир тараф давомлик муҳораба ила машғул бўлдилар. Москов асрларча мусулмонлар (Олтун Ўрда)нинг, Оқ Ўрданинг ҳужумиға маъруз қолди. Каррот маррот муҳосарада қолди. Москов ила Қрим хонлари бошқирд татар мусулмонлари оросида асрларча жангу жидол давом этди.
Мурури замон ила хоқон Амир Темур дорулбақога риҳлат қилди. Ўрнини босгонлар Темурдек мазбут иш қилолмадилар. Амир Темурдаги шижоат, басолат, диёнат, ғайрат бошқаларда кўрулмади. Мусулмаонларни бир тарафдан шохи синди. Аввалги тараққийлар, тақаддумлар эмди таданнийга, таназзулга юз тутди. Хона жанглининг касофатидинму, иттифоқсизликдинму, иродатуллоҳ шундоқ тааллуқ тофкон десокму, қисса шулки, 1552м.да Қозон шаҳри душман қўлиға тушди. Бу тарихдин бошлаб руслар ғолиб бўла бошладилар. Қозон шаҳри ва тобелари кеткондан беш йил сўнгра Бошқирдистон ҳам қўлдан кетди. Оҳиста-оҳиста руслар мусулмон ўлкалариға кира бошлади. Бу орада Қрим каффа кетди. 1735 Ўринбурғ қўлдан кетди.
Бундан сўнгра русларни ҳадафи фақат Туркистонгина бўлуб, тўрт кўзи Туркистон бўлиб қолди.[28]
Руслар ила мусулмонлар орасида ал-муқобала бил-мисл шаклинда юз йиллаб, асрларча давом эткон муҳорабаларни оқибати Туркистоннинг шимолий дарвозасида (ҳудудда) воқе бўлғон охирги уруш майдонида Худоёрхон қўмондони Алимқулни шаҳодатидан кейин руслар:
1865м.да Тошкандга оёқ босдилар.
1875м.да Фарғона хонлиғининг пойтахти Хўқанд шаҳрини олдилар.
1885м.да Урганж хонлиғи Хоразмни забт этдилар (бошқача ривоят ҳам бор)
1868м.да Зирабулоқ муоҳадасига кўра, Бухоро хонлиғининг худ мухторлиғини тониб, дохилий истиқлолиға эътироф ила Амир Музаффарни хон тайин қилуб, бир мунча шарт ичинда Московни ҳимоясида қолдирилди. Шунинг билан Бухоро хонлиғига ҳам хотима берилди. Бу тарихдан кейин руслар Туркистонга ҳоким бўлғонларини эълон этдилар.

АСБОБИ СУҚУТ

Туркистоннинг қўлдан чиқиб кетиши арафасида асбоби таназзул зоҳир бўла бошлади. Чунончи, ўзаро жанг, ўртадаги ихтилоф, ихтилоллар натижасида туғулгон ифтироқ, бир тарафдан иқтисод тасири, яна бир тарафдан давлат воридотининг озлиғи, ердан чиқғон ҳосилнинг кифоятсизлиғи, мустаъмаралардан келадурғон бож, хирожларнинг кундан кунга озайиши, тижоратнинг касодлиғи сабабли гўмракий божхона даромадларининг нуқсони ва ғойруҳу ва ғойруҳу.
Мусулмонларнинг гирифтор бўлғон бу ҳолларидан онан фонан (дарҳол) огоҳланиб, хабардор бўлуб турғон душман фурсатдан фойдаланди. Бор қуввати ила, барча қуввати ила Туркистонга солдирди, урушди.
Руслар Фарғонага келуб, Хўқандни, Марғилонни олғон кунларинда Андижон халқи тўпланиб, қози Асрор бошда ўлароқ жону дилдан фидо бўлуб, мудофаага ҳозирлик кўрдилар. Юртимизга ўрус аёғини бостурмаймиз, жонга жон, қонга қон, деб русларни босиб келадурғон йўллариға сад қилуб йўлини тўсдилар, чим босдилар.[29] Руслар чим саддидан ошиб ўтолмадилар. Чунки қаҳрамонлар, паҳлавонлар йўл бермади. Руслардан кўб аскар ҳалок, нобуд бўлуб, қирилди. Руслар ночор ҳийлага бош урдилар.
Қозоқлардан Бойтурсун қозоқни тофдилар. Унинг воситасила Орзуқулбекни қўлға олдилар. Бу икки сотилғон раҳбарлар русларни от чиқмас йўли билан айлантириб, шаҳар ичиға келтириб Култепа дегон жойдан чиқариб қўйдилар. Чим босилиб, масад қилинғон мудофаа хати жой жойинда қолаверди. Шундоқ қилиб, Андижон шаҳри ҳам қўлдан кетди.

ИСТИЛО ДАВРИ

Руслар турлик йўллар билан ватанга (Туркистонга) истило этди. Оҳиста-оҳиста тилга истило, сўнгра динга ҳужум қилишга бошладилар. Аввалларда янги кўза суви тоза дегондек, ҳар бир тўғрида халқға кенгчилик кўрсатилди. Чунончи, тижорат сарбаст, йўллар тузатилди, темир йўли ва бошқа йўллар тузатилди, халқни Москов тижорати ила машғул қилди. Бир тарафдан пахтачилик ишиға ривож берди. Пахта яксиюнчилиги тараққий қилди. Хулоса, руслар ўзиға тинч, дасти дароз кишиларни қўлға олуб, аларнинг воситаларила деҳқонлардан лойиқила фойдаланиш, ишчини ишхоналарга боғлаш, халқни ҳукуматга боғлаш сиёсатларнини тутдилар. Бу ишларни кўброқ банк ва ширкатлар орқали амалга оширди.
Банклар рибога пул берди. PRATSENT усулиға боғлади.
Оқ вексилга имзо қилиш ривож бўлди. Хусусан, пахта эккан деҳқонлар қарзга ботди. Пахта учун қилғон меҳнат, машаққатлариға лойиқ роҳат кўрмадилар. Ширкатлар ва банкларнинг қурғон низомлари натижа эътибоила русларни, Московни фойдасиға бўлди. Русларни Туркистонга биз маданият келтирдик, Туркистонни обод қилдик, дегон иддаолари бўш сўздан иборат бўлуб қолди. Пахтага пул берадурғон доираларни машҳурларидан бири пахта зовудларидур.
Зоҳирда тўғрига ўхшаб кўринади. Ширкатлар очиқ, тижорат бардавом, бонкалар халқга қарзга, бунакға пул берди. Аммо юзга мунча, деб оладурғон рибоси (судхўрлиғи) бор. Бу низомлар аксариятнинг зарариға чиқди. Халқ фақирлашди, синди-синди кўпайди. Хулоса, ҳамма иш бонканинг ва ширкатларнинг фойдасиға ҳал бўлди. Масалан:
Бир кишининг банкдан 1000 минг сўм қарзи бор. Вақтида тўлаёлмади. Ҳафталик, ойлик ўсган суди (рибо)си билан у қарз (3000) сўм бўлғонлиғи, у бечора қарздор вафот қилуб, ворислари тўлаёлмай, ниҳоят ҳовли жойлари, боғлари, бўстонлари сотиладур, пули бонкага тўланадур. Бу ишларнинг айб бўлмай, элда-юртда одатланиб, қонунлашиб қолғони маълумдур. Ер ва сувларни, ғайри манқул (кўчмас мулк) нарсаларни ғосбан сотиб, бонканинг ноно руснинг ҳақларини тофшириш учун Русиянинг қонуни ижобий махсус бир идора бордур. Исми “Танфиз идораси”, деб таржима қилинса, фано ўлмаз SUDEBNI ISPALNITEL дегон раҳмсиз бир доирадур.
Мақомга муносиб пахтадан аламзада бўлғон қарздор бўлуб тўлаёлмай бечора деҳқонлар заминдорлар ҳақида сўзлағон ашъоридан намуналар:
Пахтани кўб экишиб, чиқди аларнинг пахтаси,
Гар эгар солдирмаса, бошида вексил нуқтаси.[30]
Пахтага пул чиқса, мардум оч бўридек чопар,
Беришин фикр айламай Пишпек, Тўқмоқға қочар.
Бу мавзу ила алоқадор бўлғон дўхтур Тоҳир Шокиралибекни 1934м.да Берлинда босилғон “Туркистон пахта хўжалиғи” исмдаги китобининг 122чи саҳифасини айнан кўчириб, муҳтарам ўқувчилар диққатиға тақдимни фойдалик кўрулди:
Шу нуқтада ёш бола экон. Фарғонали бир пахтачи деҳқондан ўз қарзи устида эшитдикларимни нақл этмасдан кечолмайман. Марғилоннинг Яккатут дегон қишлоғидан бўлғон бу киши бир кун бизга келуб, отам билан сўзлашиб ўтурор эди. Ман-да у ерда бир иш билан машғул эдим. Мусоҳаба у кишининг ўз ишларига келди. Ҳеч укмодиғиндин шикоят этди. Сабабини сўроғонда бир пахтачининг исмини сўйлаб, мана бу кишидан бир неча йил аввал бу қадар пул қарз олғон эрдим. У замондан бери бергон пулларимни ҳисобласам, қарзимни икки мислидан ортиқ пул тўлагонман. Фақат хўжайиннинг дафтариға қоросангиз, қарзим эскисидан юз сўм қадар ортмишдур. Эмди биз қойдоқ қилиб укғормиз (ўнгланамиз), деди.
Ва яна айн ерда ёзодур: Туркистон деҳқонларининг давлат бонкасидан ва бошқа бонқолардан бўлғон қарзи 1912м.да156 712 000 сўм олтун бўлиб, мазкурдан Фарғона деҳқонларини ҳиссасиға тушкони 51% яъни, 80 797 000 сўм олтундур.
Туркистон пахтаси учун Московдан пул келодур. Тўғридур. Аммо руслар пахта учун келғон пулларни турлик-турлик йўллар билан қойтариб Московга олуб кетадур. Масалан, ўт ароба, оташ ароба, шайтон ароба, от аробаси (пойтун, дилижон ва бошқа ўюн йўллари ила. От ўюни картина (синама) эликтирик ва асбоблари, тилифун ва олатлари, чой, шакр, газлама, идиш-тобақлар, иморат асбоблари, зироат заруратлари, саноат мошиналари, маориф эҳтиёжлари ва шуларга ўхшаш зарурий ашёларни Русиядан келтуруб, Туркистонга ёғдириб, ҳам пахтани пулини сўруб олодур, ҳам миллатдаги мавжуд бойлиғни шимириб олодурғон бўлди. Булар етмас эмиш-да, ичкилик, қимор, фуҳуш, судхўрлик йўллари билан халқни бисотида бор нарсаларини шилиб олодурғон бўлди.
Инсонларни ҳаётида эҳтиёжи тушадурғон зарурий асбоб ва ашё ва зийнат нарсаларини бошқа давлатлардан келтиришни манъ қилди. Қўшни давлатлардан Эрон, Афғонистон, Ҳиндистондан, Чин (Хитой)дан келтиришга тўсқунлик берди. Фақат ҳамма нарсани руслар Русиядан келтириб, пахта ва бошқа маъдан пулларини ўзи қайтаруб олуб, истеъморда ҳеч қусур қилмас бўлди. Бунинг устиға Туркистонда камёфт бир нав мивалар, гулларни Русиядан келтуруб, бизларга сотуб, қўлимизда ва сандуқларимиздаги нақдиналаримизни шупуруб олодурғон бўлди. Яна Туркистон киройга маданият келтирдик, тараққийсиға сабаб бўлдик, деб қилғон иддаолари ошуқча бўлди.
Русларнинг мулойим сиёсатларидан бир намуна: Руслар халқимизни сиёсат ила доғлаб турор экон, яна бир тарафда волийлар, ҳокимлар халқни жалб қилмоқ қасдила юмушоқ сиёсатни қўлдан бермас эрдилар. Масалан, Тошканддаги генирол губернатўр оқ подшоҳнинг Туркистондаги ҳашамат ва салтанатини тамсил этаркан, алардан баъзилари, Чернаюф, сариғ соқол Иваноф, Курапаткингаўхшағонлари мулойим сиёсатлари билан халқни ёғлаб, ўзлариға ром қилодурғон йўлларга бош урар эрдилар. Чунончи, обрўлик, шарафлик юртнинг катталарини зиёфатлариға келиб, урф-одатимизча кўрфа-тўшакда ўлтуруб, суҳбат қилар, емак, ичмак-да ерли усулиға тобе бўлуб, бетакаллуф ҳийлик ила аҳолини овлар эдилар.

РУСЛАРНИНГ ИДДАОЛАРИ

Руслар Туркистонга келуб, яхши томир отиб, ўринлашгондин кейин қилғон ташвиқотлари Туркистонни қора чироғлари, жин чироғлари ўрнида фонарлар кетирдик, мум шамъларини бадалида эликтириклар келтирдик, бўз хом ўрниға читлар, батислар, чакманликлар ериға мовут-юн газламалар келтирдик, чарх, чиғириқ, жавозлар ўрниға мошиналар келди, тегирмонгача мошиналашди, тўқума фабрикалар турли мошиналар ила халқ рафоҳ ва саодатга эришди, деб парупоғонда қилодурғон бўлдилар.[31]
Дуруст, руслар қўлила турлик зовудлар қурулди эса, ҳар хил ширкатлар, чунончи, Кузнитсўф, Прахроф, Гумбур (GUBNER) каби ширкатлар қурулса, темир йўллар узоқ масофаларга қадар тамдид этди эса, бунда сўз йўқ. Буларнинг вужуди Туркистоннинг бойлиғини сўруш учун, маъданларини осонлик билан Московга жўнатиш учун бир василадур. Лазуманда рус аскарларини миштоблик Туркистонни бир бошдин яна бир бошиға еткузуш учун фақат, фақат русларни истиротижий (савқул-жайш) манфаати учун бўлғон плон (режа)дур.
Қурулғон ширкатлар қўлиладурки, Туркистоннинг пахтаси, ифаклари, олтун конлари, маъданлари, петрул-урониюмлари тамомила русларнинг тегирмониға оқторилди.

РУСЛАРНИНГ КЎЧИРМА СИЁСАТИ

Руслар Туркистонға ерлашғонларидан кейин туткон сиёсатлари ижобиё Укройинодан қофила-қофила рус деҳқонлари, мужикларни, хохолларни келтиришға бошлади. Мужикларнинг ифлосликларила, кўтак аробалари, узун-узун ўроқлари бошда ўлароқ, пода-пода тўнғузлари Туркистонлиларга жуда ҳам оғир келди.
Мужиклар Фарғонанинг энг сувлик, унум ерларига жойлашдилар. Андижон музофотига тобе Жалолободнинг уст тарафлари, Ўзганд тобелари, Қуршоб, Кампиробод атрофларига ерлашдилар. Дахи Искобилўф (сим) атрофида рус мужиклари ўринлашдирлари хусусан, Қозоғистоннинг унумлик жойлариға русларни милюнлаб ўринлашдирилди.
Булар етмаз эмиш-да, бошқа тарафдан маъқул йўллар билан диндошмиз, ирқдошмиз нўғой, татарларни турли баҳоналар ила Туркистонга ёғдирди. Буларнинг аксарияси ўқуғон кишидурлар. Алар ишхоналарга, ёзувхоналарга, идораларга, пахта зовудларига баъзилари котиб ва баъзилари тилмоч, муаллим, тарозубон ва турлик-турлик вазифа ила ўринлашдилар.
Буларнинг таърифи мухтасар этилғонда ўқутуб, одатландириб етишдирилғон мустаъмара ҳаётиға, сиёсатиға рози қилуб тарбиялангон қўлбола қулбаччаларидур (маъмурлардур). Булардан бошқа татарлардан келтирғон аскарларнинг Туркистонда уйланиб, жойланиб ерлик, сувлик бўлишлариға, ерликлар ила бир тигизда бўлишлариға Московнинг мусоадаси бўлди.
Шул усул илаки, Туркистон генирол губернотўри Московдин чиқорилғон қонун (закун)га риоят қилмаслик ҳаққининг ҳоизидур. Бу киши ярим пошшодур. Туркистонга фармонфармодур. Шунинг учун Московга борғон дод-фарёд шикоятлари эшитилмойдур.
Ҳийлакор руслар татар қардошларимизни Туркистондагина эмас, Русия-Чин ҳарбида ва ҳам Русия-Жопўния ҳарбида аввалги сафларда урушдирди. Татар аскарлари пешжангликларила, қаҳрамонликларила ўзларини кўрсаткондур. Чунки, аслан Чингизхонга мансуб бир қавмдурлар.



МУҲТАРАМ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗГА ТАРИХИЙ БИР ҲИКОЯ, ТАРИХИЙ БИР ШОҲИД

Ониқарангки, Московдаги сафирий генирол Али Фуод пошшо (GEBESOY) “Москов хотиралари” исмлик асаринда 194чи саҳифада Tatarlara gelence фаслинда ёзодур:
Фақат на ёзиқки, истиқлол амаллари (орзу-умидлари) қолмамишди. Русия дохилиндаги унсурлардан болшевиклига энг чўқ хизмат эдан ўнлар ўлмишларди. Совет идораси эски Русия дохил ва хорижиндаги мусулмонлари ўнларла қозонмак ва идора этмак истамишларди.[32]
Ва яна дўхтур Ризо Нурҳаёт “Ва хотиротим” китобида айтадурки, татарларки, бир қисми болшевик ўлмиш. Русларки, олтидар бу миллат тарихларининг шонли замонларинда олон ахлоқ бузуқлиғи ичиндадир, руслар олат ўлурлар. Туркистон туркларини излол (адаштириш) учун руслар бу татарлари қўлланиюрлар. Татарларки, бир қисми эса диндор ва миллатчи руслари суюрлар.[33]

МАОРИФ

Туркистонликлар маорифга муҳтож, маорифга ташна, асрий улум ва фунунларни ўз тилларида ўргонишни ҳақли ўлароқ истайдур. Лекин рус истибдоди бунга йўл бермайдур.
Руслар эса ҳар қандай илмни русча ўлароқ, рус лисонида ўргатишни ва русчага ҳаср қилиш билан маориф ишларини итлоқила шу равишда юрутодур.
Русларнинг қоидалари:
1. Ибтидоий мактаб русчадур. Ўқувчилар русча ўқийдур.[34] Руско туземний школ (RUSKO TUZEMNI SHKOL)
2. Ўрта мактаб русчадур. (VISE NAGALNAYE UGILISGE).
Бу мактабнинг талабалари 400га болиғ талабасидан 2 мусулмон толиб бор эди. Бири Андижондин, яна бири Ўшдин. Бу марҳаладан кейин ўқувчининг миқдороти фақат инспектўр ва директорнинг ихтиёридадур.
Ўқувчи маълумотини ортдириш учун гимназияга ёхуд Тошканддаги семинарияга, Петрбурғдаги академияга жойланиши мисёнерларнинг қўлидадур.
Илм таҳсили учун хорижга чиқишга изн йўқ. Диний бўлсун, фанний бўлсун, ҳар қандай илм ўқувчилар Русияни дохилида илм ўқуйдур. Буни Масков ва Петрбурғ таъйин этодур. Аммо нўғойлардан Мисрда, Ҳижозда таҳсил кўрғон олимлар чиқди эса-да, жуда ҳам нодирдур. Бормоқ ҳисоблари кифоят қилодурғон даражададур. Бизни Туркистондан хорижий таҳсил кўргон фалоний деб зкр қилишга ҳеч рақам йўқдур.

ТИЛГА ИСТИЛО

1. Мусулмонлар ўлтурғон шаҳарларда қанча даҳа бўлса, ҳар даҳада бир рус мактаби бўлодур. Нафақаси давлатга оиддур.
2. Русча мактаб очилмоғон жойларда мусулмонларнинг масжид солиш, мадраса қилишлари мамнуъдир.
3. Мусулмон мударрисларнинг, муаллимлар ва иммларнинг ва бошқа диний хизматчиларнинг русчани яхши билишлари шартдур.
4. Аҳоли тарафиндан очилгон диний мактабларни нафақаси халқга оиддур. Русча таълим кўрмагон болалар бундоқ исломий мактабларда ўқуш ҳаққидан маҳрумдурлар.
5. Ерлилар тарафидан русча мактаб очилгон тақдирда муаллимнинг маоши давлатга оид бўлуб, бошқа нафақалари, масрафлари бонийларнинг гарданиғадур.
Юқоридаги шартларни таҳаққуқ этуб-этмаслиги туғролик мисёнерларнинг фаолияти собитдур. Мисёнерлар, маориф назорати, пўлис идораси, ҳаммалари бир кишидур. Гарчи идоралари бошқа, исмлари бошқадур, аммо онан вазифалари бирдур, мисёнерликга хизматдир.
Зикр қилинғон турлик шартлар ила очилгон мактабларни давомлик суратда контрўл қилиш (суруштириш) ўзи мисёнер вазифаси, инспектўр бўлғонларнинг ҳаққидур.
Тафтишнинг кайфияти: Зикри кечкон русча мактабларда фақат русча ўқулурму ёхуд бошқа илм ҳам ўқулурму? Муаллимлар мусулмон руҳонийларидинму, рус руҳонийларидинму? Мактаблар ҳар даҳадаму, баъзи даҳадаму? Очилгон мактабдаги болалар ўқушга мажбурмулар, ихтиёрликмулар? Талабаларнинг равийяси русларнинг маориф низомиға мувофиқму, йўқму? Дарсни ўқулуши маорифнинг лойиҳасиға мутобиқму? Ва шунга ўхшаш баҳслар, саволлар давомлик суратда бўлиб туродур.

МАОРИФ НАЗОРАТИДАН ЧИҚҒОН ЯНГИ ФАРМОНЛАРДАН ЕРИ

* Ибтидоий мактабнинг муаллимлари ерлик тилни яхши билгон бир ўрусдан бўлодур. Ҳар қачон ерлилардан русчани яхши билгон бири чиқса, рус муаллимининг ўрниға эга бўлодур. Ўрнини тута биладир.
* Ерлиларни болалари русча ибтидоий мактабга қайдсиз-шартсиз олиноверадур. Нафақалари ҳам давлатга оиддур. Ва лекин ўрта мактаб, олий мактабларга қабули учун рус луғатини яхши билиши шартдур. Буларни нафақалари талабанинг валийлариға оиддур. Ёхуд мусулмонларнинг буджасидан тўланодур.
* Ғисоб илмини ўқуш-ўрганиш ҳар бир мактаб талабасиға зарурийдур. Бу илмни бир ўрус ҳисоб муаллимидан рус тилида ўқуб ўргонодур. Ҳар қачон русчани мукаммал билиб, ҳисоб илмини ҳам яхши ўргонгон бир ерли чиқорса, талабалар бу мусулмон муаллимда ҳисобнинг қоидаларини русча ўргонодурлар.
* Ислом динига мансуб ерли мактаб талабаларидан ҳеч кимсани русча мактабга қабул қилинмайдур, қатъийян мамнуъдур.
* Русча мактабларни зиёрат қилувчиларга дарс вақтларида, муаллимнинг ёхуд нозирнинг тафоқати билан мактабни ва талабаларни кўруш учун монеълик йўқтур.
* Русча мактаб очилмоғон бир маҳаллада мусулмонлар тарафидан исломий мадраса ё мактаб солишға изн йўқдур. Мабодо бу солинодурғон мактабда русча ўқутилодур, деб рухсат олинғон бўлса, майли шунда ҳам мактабнинг нафақасини аҳоли таъмин этодур, дегон шарт рухсатномада ёзилғон бўлса. Аммо ижозат қонунан фақат ночолний нородний училишчанинг инспектўридан олинодур.

Азиз, муҳтарам ўқувчиларимизга арз ўлинурки, булардан бошқа ажойиб шартлар бордур. Агар ёзилса, бешак аларни муртадлар мактаби, кофирлар, фожирлар мактаби, дегойсиз. Бу мактабни тамомлаб, шаҳодатнома қандай бўлса бўлсун, имтиҳондан кейин ўқувчиға, фалоний русчани биладур, ўқуш-ёзишга моҳир, илми ҳисобнинг қоидаларига олим, дегон шаҳодатнома берилодур.
Бундоқ шаҳодатномага соҳиб бўлғон мусулмонлар фақат диний вазифаларга таъйинланадурлар, идора ишларидан маҳрумдурлар.
Шаҳодатномадан бошқа бу талаба русларни яхши кўрадур, танассур (кофир бўлиш)га мойил, келажакда бу ўқувчининг насоро динига киришига умид бор, дегон мисёнерларнинг ҳам ўзаро рамз ва ишорати шаҳодатномада бир аломати бўлиши керакдур.[35]
Маълумимиздурки, мактабда ўқуш даврида имтиҳон вақтларида ва бошқа муносиб фурсатларда мисёнерлар ўқувчиларни ўзлариға ром қилиш учун доимий суратда махфий ва ошкор фаолиятларида бардавомдурлар.
Жаноб Ҳақ Ўзи ҳидоят берсун. Барча мусулмонларни ўшандоқ мисёнерларнинг шарридан соқлосун. Талабаларимизни Ислом динида поидор қилсун. Омин.
Замон-замон ўрус замони келди. Русча ўқуш ва ўқутуш ривож бўлди. Ҳар фўл ила рус култури, рус тилини ўқушга, ўргонишга мусулмонларни қизиқтирилди. Бу ҳақда расмий буйруқлар, турли ташвиқ, тарғиблар зиёдалашди.
Русча билғонларнинг имтиёзи бўлди. Расмий тил, давлат тили русча бўлғони учун халқни идоравий муомалаларининг русча бўлиши мажбурий эди. Биноан алайҳ халқ чор-ночор қозоқдур, нўғойдур, таржимонларнинг воситаларила ишларини кўрур эрдилар. Таржимонлар ҳам раҳмсизлик билан элни сўрур, бир аризани ёзиш ё таржима қилиш учун ўн сўм олурдилар.[36]

ЛИСОН

Ислом назарида ажнабий лисонни ўрганишга монеъ йўқдир. Фақат уни ўрганишнинг усули ва тартиби бордур.
Асри саодатда душманларни тилларини ўрганишга маъмур бўлғонлар, ўргонгон саҳобалар бордур. Аммо аларни тарзи бошқача эди. Алар ўз рағбатларича душманнинг макридан амин бўлиш учун ўргандилар. Замонасига кўра, форсий, яҳудий (иброний), юноний, ажамий, ҳиндий, сарёний тилларини ўқуб ўргонгон эдилар.
Аммо руслар бўлса, лисонларини имперялизм сиёсатига уйғунлаштириш учун, тилга, луғатга истило этмак учун, мусулмонларни руслашдириш учун, ўз лисонларини йўқотиб, рус луғати, рус тили билан сўзлашсунлар учун руслар ўз усулларила мажбурий суратда ўргатдилар.
Бизга лозимлиғи ўз орзумиз ила, ўз нафақамиз ила ўқушимиз керак эди, керакдур. Ва яна эътиқодимизга халал етмайдурғон бир тарзда ўрганишимиз керакдур. Хулоса шулки, кофирларнинг лисонларини ўрганишдан мақсад фақат Ислом динига, азиз ватанга фойда еткузуш, мусулмонларни фойдасиға хизмат қилиш, Ислом давлати, Ислом сиёсатини маҳкамлаш учун ўқуш-ўрганиш керакдур. Дахи мусташриқларнинг Исломни зарариға ёзғон асарларини ўқуб, таҳриф қилғон хатоларини топиб, мусулмон қардошларга билдириш, кофирларнинг илмий, адабий йўлдан қилғон ҳужумларини рад қилиш учун шунинг билан кофирлар ила баробар қаламий жиҳод қилишдур. Акс ҳолда натижаси ҳам аксича бўлодур.

НАСРОНИЙЛАШДИРИШ СИЁСАТИ

СЎНГ АСРЛАРДА РУСЛАРНИ Қозонда, Қримда, Ўринбурғда ва бошқа жойларда таъсис қилғон тарсихун-насронийя (насронийликни мустаҳкамлаш) идорасининг лоиҳаларини Туркистонда ҳам амалга оширишга бошланди. Ҳар ерда новокришчанская контўра яъни, янги насронийлар идораси NOVO KRESGENSKAYA KONTORA маҳкаматун-насронийятил-жадидати исмида бир маҳкама қурулди.
Бу маҳкама, аввалан, йигирма адад хатиб, нотиқ етишдириб, аларни мусулмонлар ичида ташвиқот қилиш билан вазифаландирди. Бу нотиқлар шаҳар ва қишлоқларда, раста ва бозорларда, маҳалла кўйларда айланиб юриб, ваъз қиладурлар. Мусулмонларни насроний қилишга уринадурлар, тарғиб қиладурлар. Насроний бўлғонларга мукофотлар ваъда қиладурлар. Масалан, Ислом динидан чиқуб, христиён динига киргон кишилар нолўг (олиғ-солиғ)дан муоф (озод) бўлодур, идораларга вазифага осонлик билан қабул қилинодур.
Турлик-турлик имтиёзларга соҳиб бўлодур. Давлатнинг илтифотиға мазҳар бўлодур. Ва шунга ўхшаш одамларни қизиқдирадурғон сўз қилодурлар.
Янги насронийлар идорасини 11чи сентябр 1740 тарихли чиқорғон буйруғи 23 моддадан иборат бўлуб, мажбурий суратда амалга оширилди. Бу тарихдан бир йил ўтконда тоторлардан Ислом динидан чиқуб, насроний бўлғонларнинг ҳисоби 17362га етди. Булардан жону диллари билан кофир бўлғонлари идорадан нишон олдилар. Буларнинг адади 7480га.
Бир мисёнернинг қавлича 1749 йилдаги иҳсоийя бўюнча зўрлаб масиҳийлаштирилғонлар турли қавмлардан эркак ва хотун ўлароқ 217 258га борди.
Руслар масиҳийлаштириш сиёсатида кўб шиддат қилдилар. Иккинчи Екатрина даври 1762м.дан кейин Александр, Иккинчи Александр, Учинчи Александрлар тахтнишин бўлдилар. Буларнинг бири ўлса, бошқаси ўрун босодур. Қонунлари ўшал қонундур. Мисёнерлар мусташриқлар қўлила идора қилинодур.
Бу тарихларда BRATSTVO SVIYATAY GORI жамъийяту улил-ғуро, деб бир жамият қурулди. Бу даврда руслашғонларнинг ҳисоби 28176дан ошди.[37]
Иккинчи Николайни даврида русларни насронийлаштириш сиёсати хейли шиддатланғон эди. Чунончи, русча мактабларни кўпайтириш, халқни русча ўқушға мажбур қилиш, русча билмагон домлаларни диний вазифага олмаслиғ, кичик шаҳарларда ва қишлоқларда икки тил (русча – мусулмонча)да, аммо янги шаҳарларда фақат русча ўқулушига фармонлар чиқди.
Халқни насроний қилиш учун мисёнерлар кечалаб-кундузлаб чолишодурлар, катта маблағ харжлайдурлар. Масиҳий динига киргонлардан бож, хирож олмайдурлар. Жолаларига мактабда кенгчилик бордур, маош берилодур, ер-сув, уй-жой, шараф-нишонлар бериладур. Янги кофирларни никоҳлари масиҳий усулида ва ҳам таъмидлари расмий ўлароқ, қилинодурки, янги кофирға обрў бўлсун, шуҳрати чиқсун, деб. Руслаштириш сиёсийда руслар, очлиқда ўлгон беш милйўн тотор авлодларини бир, икки жойга тўплаб, ҳаммасини русча исм билан от қўйдилар, рус қилдилар.[38]
Мусулмонларни руслашдириш сиёсатида русларни тарихда қолдирғон васиқаларидан Туркия воқеанавислари ёзодур. Жумладан ажойиб бир ҳикоя:
Туркиянинг истиқлол ҳарби замонида Онқарадан Московга мархас сифатила борғон дўхтур Ризо Нур вазифаларини тамомлаб қойтди.
Сивастопўлдан бир ғавосса ила 1922\21да Туркия, Қора денгиз соҳилларидаги Синўф (SINOF) шаҳрига келди.
Бу шаҳарда ғавоссанинг мураттаботи (аскарлари)га гўзал бир зиёфат берди. Зиёфатда яхши кайфлангон рус зобитлари ва юзбошилари орасида хейли муноқашалар бўлди. Зиёфатнинг нихоятида дўхтур Ризо Нур рус юзбошиларидан у узун ва ғавғоли муноқашанинг сабабини сўради.
Жавобан юзбоши айтди: Музокара ва мунозара мезони ҳаммаси биз русларни аслимиз, наслимизга оид бўлди. Хулосаси шулки, биз русларнинг тагимизни кавланса, тагимиздан ё тотор чиқодур ёхуд турк чиқодур, деди-да, бизлар тоторлардан руслашган инсонлармиз, бизни ич-юзимиз, чеҳрамиз шулдур, деб ҳақиқатни очди.[39]

ҲАЖ ЙЎЛИ ТЎСУЛДИ

Мусулмонларга фарз бўлғон ҳаж ибодатини адо қилишдан 1903 йилда Русия императўрлиғи бир фармон ила ман қилди. Бунинг сабаблари кўбдур. Масалан, ҳажга борғон туркистонли у сафар муносабатила чет давлатларни ҳам кўродур. Саёҳатдан фойдаланодур. Кўзи очилодур. Мусулмон давлатларни хусусан, Туркия салтанатини, Исломнинг шавкатини, Исломнинг қувватини кўродур. Кўзи очиқ зиёлилар бўлса истибдодга қарши чиқишни ўрганадур. Маълумотлари зиёдаланиб, зеҳнлари очиладур. Ўрук ўрукни кўруб, олаядур, дегандек, ҳажга борғон туркистонликлар мустақил ҳар давлатларни кўриб, ҳавасланадур. Хулоса, муборак сафар – ҳаж сафарини натижаси ўлароқ, туркистонлилар ўз ҳуқуқларини истиқлолларини талаб қиладурлар. Исён чиқарадурлар, деб ман қилди. Андижондаги Дукчи Эшон ҳодисаси русларнинг шундоқ андишага тушурадурғон бир намунадур.
Русиянинг очиқ сиёсатларидан яна бири Туркия султонларидан Усмон исмила шуҳратланган усмонлилар, деган калималаридан парҳез қилғон руслар туркистонликлардан усмон, деб исм қўйғонларга нафрат назарила боқади. Давлати алайҳ, дегон жумлаларни китоблардан сидиришга, ўшандоқ исмлар, калималарни янги таълифотларда истеъмол қилмасликға чора кўрдилар. Шундоқ қилиб, туркистонликларнинг қалблариға жойгир бўлғон туркий муҳаббатни, турк риштасини турклардан узишга қўлидан нима келса қилди. Бу ҳақда бош рўлни ўйнағон мисёнерлар бўлди. Бу мавзуда махсус муфаттишлар тайин бўлди.

МАТБУОТ

Русларни буйруқларича мусулмонларнинг матбуотдан истифодаси маҳдуд эди. Озодлиқ, истиқлол, ҳуррият, ҳокимият мавзуларида халқга талқин қилинадурғон китоблар, рисолалар, мақолаларни нашри мамнуъ эди.
Халқнинг фикрини очадурғон ваъз, иршодлар, мусулмонларни танвир этадурғон нутқлар қатъиян мамнуъ эди.
Хулосаси, бу ҳақдаги таълимот ва талқинотларни ҳаммаси инспекторларнинг изни ила мисёнерларнинг чиғириғидан ўтказилар эди.
Мисёнерларча ватан туркистонликларнинг ватани. Лекин ватанга эгалиғини сўйлагон бирини жазоси ўлум ёхуд Сибириёдур. Чунки ватан Туркистон русларнинг амрида, ярим подшонинг фармонида, султаи комиласидадур.

ТУРКИЙ ҚОМУСУЛ-АЪЛОМ Русиядаги мусулмонларни ёзувчи оталари, боболари десак муболаға бўлмаса керак. Қримлик Исмоил мирзо Ғаспиралининг қаламила бир энсиклапедия китоби ёзилди. Исми ҳам туркий “Қомусул-аълом” қўюлди. Шундоқ муҳим ва муфид бир асар майдонга чиқиб, матбаага ҳозирланди. 1чи жузъи тамом бўлди, деб таржимон ғазитасининг 123 сонида 20/04/1344 тарихли нусхасида нашр қилинди, муждаланди. Мусулмонларга баҳрул-улум айни замонда қирғиз дала ғазитасида ҳам шул мазмунда эълон чиқди. Сўнгра китобни исмини “Баҳурл-улум”, деб от қўюлди. Табъ қилишга рухсат сўраб, бу китобни Петербурғга сензурга йўлланди.
Илмий ва одобий бу асарни табъига изн берилиши учун мусулмонларни дили тўқ эди. Зеро, бундоқ бир китобни ўтган замонларда мисли чиқмағон эди. Шунинг учун бу китобни юзага чиқиши мусулмонларни адабиётига янги бир хизмат, янги бир ижод бўлар эди. Сиёсат билан ҳеч алоқаси йўқ эди.
Ҳамиша тетик довраниб русларни машҳур мусташриқларидан Илминскийни қўлиға мазкур икки ғазита кетирилди. Ғазитани ўқуб кўрғон Илминский баҳрул-улум исмлик китобни исмини эшитар-эшитмас, ақли бошидан учди. Ўқуб кўрди. У дақиқада қўлиға қалам олди. Петрбурғдаги бош вазир раисул-вузаро Пўбедантсўфга муфассал суръатли мактуб ёзиб, жўнатди. Мазмуни: Бу китоб босилиб тарқалса, русларга етадурғон маънавий зарарларини баён қилди ҳолда истиқболда мусулмонларни орасида бундоқ илмий асарларни бўлиши ўз ораларида нашри русларни катта зарарларга учратадур. Руслар сиёсатда ютқазгон бўладур. Бу эса муҳаққақдур. Ғафлат этмасдан китобни босмасдан муносиб бир тадбир жорий қилинсин, деб мактубни муҳрлади.
Мусташриқ (бош вазир) Пўбедантсўф бу хатни ўқуб, дарҳол китоб мусодара қилинсин, табъига рухсат берилмасин, деб фармон чиқарди.

ХАЗИНАТУЛ-АХБОР: Китобни табъ қилишга рухсат берилмағони бир дард, китобни мусодара қилинғони икки дард ўлароқ, мусулмонлар учун дард устиға дард бўлди. Катта таъсир қолдирди. Ишни ич-юзи ҳам англашилди. Шундай бўлса ҳам ғайратлик мусулмонлар қораб турмадилар. Тўрт мусулмон мунавварлари бошини бир жойга тўпладилар. Китобни асл нусхасидан яна бир нусха кўчирдилар. Бунга хазинутул-ахбор, деб бошқача янги бир от қўйдилар.
Бу китобни Тифлис (Кафказ) маориф анжуманга жўнатиб бердилар. Ўтган воқеани баёнила эмди бу китобни табъ қилиш, нашр қилишни, бу ҳақда қўлларидан келгон фидокорлиғни дариғ тутмасликларини ражо қилдилар. Биизниллоҳ комёб бўлажақлариға хайрли дуода бўлдилар.
Тифлисдаги Қафқосия маориф анжуманнинг саъйи ва иқдомила устод Сафар Али Валибекўф исмидан “Хазинатул-ахбор” китоби босилди, нашр қилинди.
Бу китобдан бир нусхасини кўргон руслар жони чиқғудек ғазабландилар. Хийла шов-шув бўлди. Илм кишиларини мудофаасила матбаа қопатилмади. Текшириш давом этди. Аммо китобда илмдан, адабдан, луғатдан бошқа мавзу йўғлиғи учун кимса масъулиятга тортилмади. Руслар тортолмадилар. Ғайратлик мусулмонлар шундоқ чолишдилар. Ўшандоқ дин душмани, ватан душмани мисёнер қаршисида шундоқ аёғларини тирадилар. Оллоҳ раҳмат айласун.

1892 МИЛОДИЙДА ИСЛОМ АЛАЙҲИНДА РУСЛАРНИНГ ЧИҚОРҒОН (ПРИКАЗ) ЯНГИ БУЙРУҚЛАРИ

* Русиядаги мусулмонларни хорижда илм таҳсил қилиш итлоқила мамнуъдур.
* Русия ҳудуди хорижда босилган китоблар қўлёзма асарларни у ҳоли мамнуъдур. Мазкур китоблар Русияни қайси минтақасида ва қайси ўлкасида топилса, мусодара қилинадур. Аларни таълими ва ўқиши ҳам мамнуъдур.
* Русларнинг байрамларина ҳурматан байрам кунлари, якшанба кунлари мусулмонлар дўкон очмайдурлар. Мусулмонлар жумъа байрамларини якшанбаға айландирадир.
Туркистонлилар ва тотарларга бўлғон туркларнинг моддий ва маънавий ёрдамлари .
Русларни бундоқ азиятларини, ситамларини Туркистондан бошқа русга тобе ўлкаларда ўйнагон ўйинларини ёзишга замин мусоида эмасдур. Русларнинг турли ўйинларини бизлардан яна ҳам яхшироқ билғон Қрим татарлари, Қозон нўғойлари, Ўринбурғ, Самара, Уфа мусулмонлари ҳеч чора тополмадилар. Руслардан етгон азиятни дафъи учун бир муносабатила Мулла Охунжон ҳазратни вакил қилиб, у зотни воситасила Истанбул дунёдаги мусулмонларни халифаси, султонига арз-дод тақдим этдилар.
У Султон ибн Султонни тусти ила тотор мусулмонларидан хейли оила Туркияга ҳижрат қилиб кетдилар. 1894да Туркия туфроғиға саломат дохил бўлғон мусулмонларга давлат алайҳ тарафидан Малотия шаҳринда ер-сув, уй-жой берилди. Ҳаммалари искон эдилди (жойлаштирилди).
Ва яна жаҳон ҳарбида Русияга асир тушгон туркларни Сибирёдан қайтганда алардан баъзилари Туркистонда қолуб, орқадошларига қилғон раҳбарлиғи муаллимларни иршоди оз ёрдам эмасдур, зикра лойиқдур.
Туркия султонларини бизинг ҳамсоя давлатларга чунончи, Афғонистонга қилғон ёрдамлари, берғон тикнисиюнлари, мусоадалари Омонуллоҳхон давридаги Кобилга келиб, Кобилни тўлдирғон турк дўхтирлари, турк аскари қўмондонлари аркони ҳарбиянинг раис, муовинлари мактабларда таълим берғон муаллимлари, таълим-тарбия идораларидаги раҳбарлари оз эмасдур.
Онқара ҳукумати ҳам ўзини тутар-тутмас руслар ила қилғон муоҳадалари асносида Туркистон туркларидан Онқарага ҳижрат қилувчиларга Русия тарафиндан рухсат берилишини махсус бир модда ўлароқ, зикр қилинғондур. Аммо бу модда нимадандур амалга оширилмади. Бу ҳақда сўрағувчи ҳам бўлмади. Москов ҳам сукут билан ўтказди.
Вақтоки, Оврупо сиёсий маҳфиллариндаги Туркиянинг тақсимида Дордонил дейилса, орғизлариндан сувлар оқар. Босфор дейилса, ютқинар эдилар. Икки (Ингилтарра (Англия) – Русия) давлат орасиға олтун олма отиши Султон Азизни кўб яхши рўли бўлғон эди. Султон Абдулазизхон барча эҳтиётларини тадбирларини мулоҳаза қилғондан кейин русларни Истанбул сафири Игнатефга бир пешнаҳод тақдим қилмишдур. Аксарияти насоро христиён бўлғон Рум элида рус сиёсати ҳоким бўлуб, Қизил денгиз бандарларида рус баҳрияси бўлунур эса Ҳиндистон йўлларини тўсуш мумкин бўлур. Бунга муқобил Туркистонда Туркия сиёсати ҳоким бўлуб, ижобинда Афғонистон ва Ҳиндистон иттиҳодини таъмин учун халифа салоҳиятдор бўлур эрса сизни ва бизни мақсадларимиз амалга ошгон бўладур, демиш. Яъни, султон Абдулазизхон болқонлар муқобилида бутун Туркистонни олмоқ фикрини сўйламишдурлар.
Игнатиф ҳассос бир доҳий кишидур. Султон Азизнинг фикрини тақдир этмиш. Ҳоло Петрбурғга жўнамишдур. Ҳукуматидан лозим келғон таълимотни олиб, икки ойдан кейин Истанбулга қайтиб келғондур.
Бу тарихларда сафир Игнатиф ила сарой алоқаси ҳарорат ила давом этди. Аммо рақиб сафирлар бу ишни кўролмадилар. Инглиз сафирини рўли яна ҳам суръат ила давом этди. Шойиалар, такзиблар Истанбул ҳавосини тўлдирди. Натижада Туркияни шоён тақдир бўлғон тарихимизни оқ саҳифаларига зийнат берадурғон пешнаҳоди ақим қолди. Кошки у ҳақда бир иттифоқнома имзолаб, Туркияни у фикрий майдонга чиқса эди. Бу кунги Туркистон буюк бир Туркистон бўлар эди. Ҳамма турк қавми, турк миллати бир қувват, бир жабҳа, бир давлат, бир урду шаклини олур эрди. Дунё харитаси ҳам бошқа бир ранг, бошқа бир шаклга кирган бўлур эди. Келайлук содадга, янги фармонға қорағонда мусулмонлар ўрислардан беижозат масжид, мадраса бино қилолмайдурлар. Андижонда мударрисларни азли ва насби (ишга олиш ва ишдан бўшатиш) бирини ериға яна бирини тайин қилишни куллий ва жузъий ихтиёрий ўзи мисёнер вазифаси инспектор бўлғон Петр Евдакимович Кузнетсўфнинг қўлида эди. Андижон шаҳрини тўрт даҳасида тўрт қози бордур. Бу қозилар ҳаммаси Ислом шариатининг кўрсатгон йўли ила фуқаҳонинг қўли ила мусулмонларни муҳокама қиладурлар. Бу қозиларга инспектўрлар воситаси ила ҳукуматдан топширилгон изнак бордур. Бу изнак деган нарса оппоқ кумушдан бир бут салибдур.
Қозилар шариати исломиянинг ҳукмларини унга мансуб муслмонларга ижро қиладурғон аснода ўшал салиб знакни бўйғиға тоқиб туриб ҳукм қиладурлар.
Мабодо қози ҳукм вақтида бўйниға знакни тақмай ҳукм қилса, у ҳукмни ботил деб билинодур. Ва у ҳукм эътибордан соқитдур.
Туркистон ўлкасини ҳамма шаҳарлари икки тақсим қилинғондур. Янги шаҳар, эски шаҳардур. Эски шаҳарда мусулмонлар ўлтуродур. Янги шаҳарда ўруслар ўлтуродурлар. Янги шаҳарнинг имтиёзи бордур. Кўчалари озода, балдатийя, яхши қорайдур. Эски шаҳарни буджасини олуб, янги шаҳарга харжлайдур. Янги шаҳарни ҳамма жодаларига тош ётқизилғон, лой йўқ, тоза ва мунтазамдур. Кўчалари режалик, тўппа-тўғридур.
Аммо эски шаҳарнинг бир икки буюк жодаларидан бошқасида тош ўтқизилмағон, туфроқ, лой ва балчиқ, сув оралашдур. Қиш фаслларида таъриф қилиб тугатиб бўлмайдур, қорамайдур. Шундоқ бўлса ҳам баладийя идораси (KAMUNALNI OTDEL) боқмайдур, ғам емайдур. Баладийянинг қоши, кўзи янги шаҳар, кўз нури янги шаҳар, ой туғса янги шаҳарга, кун туғса янги шаҳарга туғсун дейдур. Янги шаҳарнинг имтиёзларидан бири фасод ахлоқ учун омода қилингон фасодхоналар, фоҳишахоналар, қиморхоналар, синамолар ва бошқалар мавжуддур. Хусусан, ичкилик сотиладурғон дўконлар, ошхоналар бордур. Зикр қилингон жойларни муштарийлари эски шаҳардан ҳам чиқадурлар, деб ёзилса, қалам масъул бўладурму? Аммо у расвохоналар эски шаҳарда йўқдур.
Русларнинг навбатдаги тутган сиёсатларидан бири:
Янги шаҳарнинг кўчаларининг исмлари ҳаммаси рус мисёнерларини, рус қўмондонларини, рус фотеҳларини исмлари ила исмланғондур. Масалан:
Абрамовский жодаси, Курапаткин кўчаси, Жуковский кўчаси…. ва ҳоказо. Катта мағозалар: Варшавский, Боголюбов, Рубо, Универсалний…. ва ҳоказо.
Русларнинг бунга ўхшаш сиёсатларини таъсирлироғи Туркистонни ғарбий Хазар денгизидан келгон темир йўл манзиллари, стансияларини, шаҳарларини то шимолғача бу тарафи шарқ ақсоғача исмларини бошқа қилдилар. Ҳар бир манзилни исмини бир гениролни исми билан исмлантирдилар. Бу хусусда темир йўлнинг йўлчиларини дучор бўлғон мушкилотларини ёзгон билан тугамайдур. Йўлчилар чипта олиш учун янги исмланган шаҳарни исмини айтолмайдур. Бешариғга чипта деса, ўрус уқмайдур. Ёхуд қулоғига пахта тиқилғондур. Мушкилот устиға мушкилот арз-дод, фарёдларни Масков, Оқ Подшо эшитмайдур. Берилғон аризаларила ярим подшо дегон Тошканддаги генирол губернаторга ҳавола бўладур. Андижондан жўнаб, исмлари ўзгартилғон истасюнлардан бизни билганларимиз чунончи

Қубони исми———– FEDCENKO
Марғилонни исми———- GARCEKOF
Сим——— SKOBILOF
Олтиариғ———- VANNOVSKAYE
Бағдод———- SIROVO
Бешариғ———- POSETOVKA
Конибодом———- MELNIKOV
Ашқобод———- PALTERESKIY
Қаҳқаҳа———- GENSBURG
Қизилсув———- KRESNOVODSKIY
Еттисув———- SEMIRECMSKIY
Қарорчиқавм———- VERYAVKIN
Бекобод———- HILKOV
Ҳавос———- CIRNAIF
Ҳавоснинг иккинчи исми— VRSATEVISKIY  LAMAKIN  MILUTIN
Бухоро———- KAGAN
Мирзачўл———- GOLADNIY STEP
Қовунчи———- KAUFMANN
Оқмасжид———– PIROVISKIY
Қозиали———–GEZELIMISKIY

Чор (оқ) ўрусларни фармонларидан яна бири Тошкандда чиқадурғон Туркистонский ведомости газетасида 167чи сонида расмий фармон, пирказ нашр этилди. Бу тарихдан эътиборан ерли аҳолига темир йўл аробаларида сафар қилиш мамнуъдур, деб.
Ва яна рус зобитларига ва маъмурларига кўрулғон ерда ҳолан ерлилар таъзиман салом беродур, деб қатъий суратда амр нашр қилинди.

ТУРКИСТОН АҲОЛИСИНИ РУСЛАШТИРИШ СИЁСАТИНИ ТАЪЙИД ЭТУВЧИ БУЮК МУСТАШРИҚЛАРДАН ОСТРОУМЎФ

Русиядаги мусулмонларни моддий ва маънавий тараққийлари тўғралиқ рус мусташриқлари, рус мисёнерларининг ва ҳукумат арбобининг тушунчалари шулки, мусулмонларга илм ва фан, санъат ва маданиятни ўлчаб беришдур.
Суҳ рами аҳли истибдод миллат ҳушёр ўлсун,
Буна рози ўлурму бир неча виждонлар, инсонлар.
Бу муҳим мавзуимизни исботи учун машҳур мусташриқ Остроумўфни вақтила мақом оидига ёзғон 15.2.1884 тарихли шикоятномасини айна кўчириш билан иктифоланамиз. Китобхонлар ўзлари мулоҳаза қилсун, ўзлари идрок қилсун.

ОСТРОУМЎФНИНГ РАПЎРТИНИ ХУЛОСАТАН ТАРЖИМАСИ:

…….. га сизларни назар вақтларингизни энг муҳим бир нарсага жалб этаманки, жиддан муҳимдур. Масала шулдур. Таржимон ғазитасининг муҳаррирлари, ноширлари ва аларга эргашгон бошқа ўлкалардаги мусулмонлар асрий улум ва фунунни Оврупо тарзида Русиядаги мусулмонларга нашр этмакдадурлар.
Нашриётларида исломий ғоя ва мақсад ила ҳар хил киноялар, қочиримлар, ишоратлар ила мусулмонларни огоҳлантирадурлар. Бу амаллари шунга мабнийдурки, Русияда яшагон турли қавмга мансуб лаҳжалари айри бўлса-да, луғатлари бир бўлғон мусулмонларни бошқа-бошқа вилоятларда, ўлкаларда яшашлариға рағман (қарамасадан) ҳаммаларини бир луғат ила сўзлашлари учун саъйи ва ҳаракат қилмоқдалар. У луғат эса усмонлиларнинг луғати, туркча шевасидур. Таржимон газетасининг талқин этган ғояси зикр қилинғон ҳадафга бино қилингондур. Бу мафкурани амалга оширмоқ учун Таржимон газетаси бор қувватини, барча фикрларини харжламоқдадур.[40]
Билдигима кўра, Туркия давлатининг маориф ишлари, мажмуалари, ғазеталари, мактаб ва мадрасалари туркча ўлароқ, давом этдиги ҳолда йилдан йилга тартибга тушуб, тараққийлашиб, Оврупонинг янги услубида етишдирилмак узрадур. Бунга ўхшаш Оврупо тарзинда Русия мусулмонлари ичинда нашр, маорифни мутасаддийлариға Ғасфиринский Исмоилбек ва амсолларидур. Бу Оврупо тарзидаги нашриёт Русия, Москов воситасила бўлмай, бошқалар (Туркия) қонолила, туркларнинг таълимотила бўлиши маъқул эмасдур.
Мусулмонларнинг бу янги услубдаги рафторлари асослик бир тадбир, узоқ андишаларга бино қилинғондур. Мусулмонлар бил-иттифоқ баъзи манбалардан олғон илҳомларича русларни кўзиға ажойиб бир пардани очиб, бу пардани орқа тарафида мусулмонларнинг муқаддаротини яхши бир усулга асослантириб қурмоқчидурлар.
Бундоқ ишларда комёб бўлиш рўлини Уфадаги Ислом жамияти ўйнамоқдадур.
Бу жамият бошқарув татар, қрим, кавказ, қирғиз, қозоқ, ўзбек ва бошқа қавмга мансуб ҳамма мусулмонларнинг марказидур, маржиъидур.
Бу мусулмонлар қавм-қавм ўлароқ, яшасалар ҳам диний мавзуда ҳаммалари якдил ва яквужуддирлар. Қадимий миллий одат, турклик анъаналарини ижобий ўлароқ тарихда собитдурки, русларнинг алайҳинда ҳамиша муттафақдурлар. Гарчи бу кун жамиятда салоҳиятлик зотлар, буюк шахсиятлар кўзга кўринмаса-да, қўюб бераверсак, бора-бора қобилиятлик одамлари чиқар. Келажакда русларни сиқиштира / изъож эта биладур.
Бу қалам ҳурриятини мусулмонларга ким берди? Қайдан олдилар? Бундоқ сиёсий қурулуш Қуръонда йўқ. Шариатда мундоқ жамият йўқ. Назорат диния деган сўзлар йўқ. Ҳадис-да йўқдур.
Баъзи сиёсий андишалар ила иккинжи Екатрина бу Ислом жамиятига ижозат берғон бўлса, замон иқтизосидан бўлса бўлғондур. Попосларни жамияти муқобилида мусулмонларга берилғон имтиёз бўлса эҳтимолдур.
Хитоман, қатъий ўлароқ, шул демак истаримки, бу тарихдан кейин асрни тақозосича бундоқ жамиятларга рухсат йўқ. Ҳозирги мавжуд муфтий вафотидан кейин ўрни бўш қолсун. Янгидан муфтий сайланмасун.
Подшоҳ тарафиндан мусоада қилинмасун. Бошқача тадбир жорий қилинсун, деб.

ОСТРОУМЎФНИНГ ИМЗОСИ

Остроумўф мақоми оидийга сир ўлароқ тақдим қилинғон рапўртидан кўриниб турадурки, руслар мусулмонларни асрий илм ва мўдерн техник билан тарбияланишига тиш ва тирноқлари билан қаршидурлар.
Мусулмонларни илм ва фандан, ҳаётни инсонларга бахш этган илм ва урфонидан мумкин қадар узоқда қолиши, шунинг билан ғафлатда бўлиши русларнинг муродларидур.
Яна бир мисол:
Машҳур рус муаллифларидан (FADRENZEW) YADRENTSEV “Сибириё” исмлик китобида, асос мақсадимиз мустаъмарамиздаги халқни эзиб, қаҳримиз ила ҳукмдорлиғимизни пойдор қилиш, дейдур.
Асарнинг бошқа бир фаслида:
Ерли халқни заифлатиш, нуфузларини кам қилиш, аларга улум, фунунни ўлчаб бериш ғояи аъмолимиздандур, деб очиқ ёзадур.
Воқеъда ҳам руслар бу назарияларини амалда кўрсатдилар. Қавлдан феълга чиқардилар. Чунончи, Қрим, Идл Ўрол, Бошқирдистон, Қозоғистон, Шимолий Кавкозия саҳнларида кўрулди.
Руслар Туркистонга ва бошқа ғайри рус иқлимларга Оврупо маданиятини келтирдик, деб иддао қиладурлар. Бу иддаолари саҳиҳ эмасдур. Зеро, рус култури ҳақида машҳур олмон донишманди GNEHEMRAT ALARED WEBER деюрки, русларнинг ғарб културиға мансуб эмаслиғи ошкордур. Ҳақиқатдурки, руслик бошқа, ғарбийлик бошқа бир оламдур. Бизга яқин ва баъзи хусусларда таъсири бўлғон руслар крил ҳарфлик ёзувлари билан биз Овруполилар ила адабий коммуникасийўн боқиминдан жуда узоқда қолғон бир ақрабо инсондурлар, деб қиймат берадур.[41]

МУФТИЙЛАРНИНГ ИНТИХОБИ

Ислом муфтийларининг миқдориятида русларнинг тор кўришлари не даражада таассуфлик ва не даражада адоватлик эканлиғини ёзиб, битириб бўлмайдур. Фақат мисол учун икки мусташриқнинг бу мавзудаги китобат ила ораларинда воқе бўлғон муноқашаларини ёзиш билан иктифо қиламиз. У тарафини ўқувчилар ўзи гула кўтариб, керакли ҳукмларини берсунлар.

АЖОЙИБ БИР ВОҚЕА

1885 йили январ ойинда Ислом жамиятига мансуб муфтий ҳазрат вафот этди. Уфа шаҳрида дафн қилинди Раҳматулоҳ алайҳи. Ўрниға ўлтиришга кўб кишилар рағбат қилдилар. Аммо муфтийларини тайин қилиш салоҳияти фармони шоҳона ила ҳукми нофиз мусташриқларнинг қўлида эди. Биноан алайҳ мусташриқлар бир-бирларила кўришиб, машваратлашиб, сўнгра ўзларининг маром ва мақсадлариға мойил бўлғудек, дуторлариға ўйноғудек дасисаларини юргузадургон мошиналариға олат бўлғудек бирини тайин қилиш одатлари бор эди. Бу хусусда бош рўлни ўйнайдурғонлардан бири мусташриқ Николай Иванович Илминский, яна бири Константин Петрович Победантсўфдур. Бу икови Ислом миллатига замонасининг биринжи зарар берувчиларидур. Бу иковлари ҳеч фарқсиз бири Фиръавн, яна бири Абу Жаҳлни том ўзидур. Бу икки иблисни ораларинда бўлғон хат ва китобатни намуна ўлароқ ёзилди. Шояд бу икки Ислом душманларининг фикрларидан, русларнинг мусулмонларга қилғон ва қиладурғон адоватларини, малъунликларини муҳтарам диндошларимиз ўқуб, кўбгина маълумот касб этсалар, ажаб эмасдур. Собиқ муфтийнинг вафотини мутаоқиб мусташриқ Илминскийнинг мусташриқ Победантсўфга ёзғон 18.2.1885 сана м. тарихли мактубини айнан таржимаси:
Санга бир сирни билдирмоқчиман. Шул шарт биланки, жуда ҳам эҳтиёт қиласан. Мумкин қадар ёширасан. Билғилки, янги муфтийни интихоби учун газеталар номзод ёзишда от чопишмоқдадурлар.
Ислом жамиятининг раёсатида муфтийликга бўлғон номзодлар ичида Қозон олимларидан муфтий сайлаш маъқул эмас. Зеро, улар мутаассибдурлар. Аммо Чингизни муфтий бўлиши нисбатан бир даража фарқлидур. Ва лекин бошқача зарарлари бордур.
Масалан, у мутамаддин, насаб соҳиби ва ҳам ҳасабда машҳурдур. Соҳиби насаб ва соҳиби сарват(бойлик)дур. Бу жиҳатлардан мусулмонларга шарафни мерос қила биладур. Яна бир тарафдан қирғиз ва қозоқ қавмлариға таъсир қилинишдан тақвия Ислом ила нуфузини ортдиришиндан андиша қилинадур.
Агар ҳукумат жамияти исломияни лағв (бекор) қилса эди, ниҳоят яхши бўлур эди. Аввалги интихоблардаги муфтийлар мутаассиб эрдилар. Манинг фикримча русчани дуруст адабиётини билмаган бирини муфтий бўлиши гарчи мутаассиб бўлса ҳам рус тилини ва унинг маданиятини билғон бирисиндан афзалдур. Хусусан, аҳли шараф, аҳли насаб бўлса, бундоқларидан қўрққулуқ. Агар мусулмонлардан дорул-фунунни битириб чиқғон бўлса, алҳазар-алҳазар бундан ёмони йўқдур. Илминский имзоси. Мусташриқ Илминскийга жавобан садри аъзам Победантсўфни 21.4.1885 тарихинда ёзғон жавоби.
Хатини 12.4.1885да кеч олди. Жавобини ёзишда ҳам кеч қолди.
Маълуминг бўлсинки, Уфадан 120 верст (юз километр) узоқлиғдаги Султонўф оиласи ўз қишлоқларида бир қоч биродардурлар. Мачший қишлоқларида ер-сувлари, мол-мулклари бор, ўрта турмушда яшайдурлар. Бой ҳам эмас, камбағал ҳам эмас. Олий мансаб соҳиблари ҳам эмас, нофизул-ҳукм кишилар ҳам эмасдур. Булардан дорул-фунунни битиргонлари йўқдур. Фақат русча ўқиш-ёзишни яхши биладурлар.
Билдигима кўра, бу оила таассубдан узоқдур. Шунинг учун Ислом жамиятида муфтийликка лойиқдур. Зеро, қўзғолон, тўполон қилишларидан хавф йўқдур, ундан аминдурмиз. Булардан афзали топилмайдур. Шуниси ҳам борки, алар билан қозонликларни ораларинда қаробат йўқдур. Ихтилотлари йўқ, бир-бирлариға эътиборлари ҳам йўқдур.
Аммо Солиҳ Бекчурин бундоқ эмас. Манимча уни муфтийликдан узоқлашдирилиш савобдур ва фойдалироқдур. Буни маориф нозири граф Толстўйга таблиғи лозимдур. Ҳар ҳолда Султонўфни аҳвану шаррайн (икки ёмонликнинг енгилроғи) талаққий эдилса (қабул қилинса) бўладур. Бизнинг динимизда бўлмағон бирини мадҳ этиб бўлмайдур.[42]
Муфтий бўлувчи шахсни белгиси ўзиға кофий келса, раҳбон масиҳий ҳокимлардан илми урфони тубан бўлса бизга кераклиғи шулдурки, Қозон аҳли ва қримликлар муфтийлик мансабидан узоқда бўлсунлар. Чунки алар илмни дўст тутувчи ҳамиятлик ва миллатчи кишилардур. Пўбедантсўф имзоси.

САДРИ АЪЗАМ ПЎБЕДАНТСЎФНИНГ 29.4.1885ДА ИЛМИНСКИЙГА ЁЗҒОН ИККИНЧИ МАКТУБИНИНГ ТАРЖИМАСИ

12 апрел тарихли Бикчурин ила Султонўфлар ҳақидаги машваратомуз мактубинг кеч келди эди. Жавоби 21 апрелда ёзилди эди. Шояд етгондур.
У мактубда муфтийликға Султонўфни таржеҳ қилинғон эди. Илова ўлароқ билғилки, вақтила Шоҳимардон Иброҳимўф ила Петрбурғдан қайтиб Тошкандга келаркан, Қозонда учрашган эдик. Баланд бўйлик, хўб суратлик, ҳайбатлик, маданиятни асари юзидан ҳувайдо бир кишидур. Эшитгонларимга кўра, у киши илм маърифати соясида Осиё луғатларини ва лаҳжаларини анвоини билғонлиғидан ва яна сиёсатлик маҳоратлик бўлуб, ҳар қандай ишларда сўзи иложпазир бўлғонлиғи учун генирол Кауфман даврида соҳиб тасарруф ва соҳиб ихтиёр бир шахсият эмиш. Бунинг устиға Иброҳимўфни мусташор (дестивителний истатиский советник) бўлиши ифодаи маромда фасеҳ сўзларила нутқи томмаси ила рус руҳонийларига ҳеч шубҳасиз ғалаба эҳроз этодурғонлиғи собитдур.
Андиша қилинадурғон тарафларимиз шулдурки, Туркистон ўлкасини марказ идораларинда Шоҳимардонни узоқ муддат бўлғонлиғи недур? Бу шахс ақлила, дироятила у ўлка мусулмонларини аҳволидан хабардордур. У ернинг идоравий ишлариға воқифдур. Дунё мусулмонларини вазиятлариға, мақсадлариға зиёдаси ила огоҳдур. Ақл мезони ила ўлчанадурғон бир одамдур. Мунинг устиға кўб ихтилоти натижасида Осиёдаги қирғизлар, афғонлар, ҳиндулар ва бошқаларни яхши танийдур, яхши биладур.
Шунинг билан баробар иттиҳоди Ислом мафкурасиға ҳақила олимдур. Русчани китобий ва шифоҳий ўлароқ адосиға камоли фасоҳат ила сўзлашға моҳир бир кишидур. Асрий илмлардан хабардордур. Бу шахс илмиға омилдур.
Зарурат вақтида ифодаи маром қилар экон, илми ва маълумоти ила, ҳуррият ила сўзларкан, ҳар қандай ҳокимни гаф билан ўраб кетиб, ўз йўлиға юргуза оладурғон қудрати бордур. Бу эса у зотни ёшириб бўлмайдурғон хислатларидандур.
Ва яна ҳокимларимизни ҳузурида ҳар хил бобдан ва ҳар хил фасллардан баҳс очиб, ҳокимларимизни мақом даражалариға кўра таъзим ила кўзларини пардалай биладурғон ҳокимларнинг закосини, зеҳнларини ўтмас қиладурғон бир донишманддур. Хулосаи калом собиқ муфтий бу Шоҳимардоннинг олдида бир шай эмасдур.
Сўзимнинг мухтасари шулки, бундоқ одамлар ва ўхшашларини бизнинг йўлимизга мойил қилиш мумкин эмасдур.
Бизга шундоқ одам бўлсаки, тилимиз билан, қўлимиз билан ўз тарафимизга бура билсак. Шундоқ одам бўлсаки, русча сўзлағонда сўз орасида баъзи хатиоси чиқуб хижолатлиғидан юзи қизарса. Хато ёзғонда ғалат ёзиб маҳжуб бўлса, кичикроқ рутбадаги ҳокимларимизни кўрғонда ҳокимнинг ҳайбатидан қўрқуб, волийни кўрғондаги ҳолдан зиёдароқ елкаси титраб турса.
Ман бу кўрушларимни тажриба ила эмас, ақл тақозосича ёздим. Магар савобдан ҳам узоқ эмас. Зарар ҳам келмас. Бу қадарла иктифо қилинди.

Пўбидантсўф имзоси

Икки рус мусташриқларининг мукотабалари тамомланди. Бу ажиб иборат, ғариб таълимотдан ибрат олиш, ҳукм чиқариш муҳтарам ўқувчиларга оиддур. Қисқача айтилгонда русларнинг истағон муфтийлари ва бошқа маъмурлари фақат кўр кишидек очиқ кўр бўлсун. Руслар ҳамиша етаклаб юрсун. Шундоқ боқар кўр бўлиши лозим. (Рус маданияти шулдур).

РУС МУСТАШРИҚЛАРИНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛИЯТЛАРИДАН ЯНА БИР НАМУНА

Марғилон шаҳрида Оқ Подшо Туркистондан аскар олар эмиш, деган сўз халқ ичида тарқалиб, ҳамма баробар қўзғолонга ҳозирланган музабзаб бир замонда Сим (Искобил)даги воли (губернатор) дабдабалик муҳофаза аскарлари билан Марғилонга тушди.
Волий аскарларини Ўрда тагиға тўхтатиб, ёвари бирлан қозихонага кирдилар. Ёвар қози домлага одоб билан салом берғондан кейин қози домлани зиёратлари учун губернаторнинг келғонлиғини, майдонлиқда кутиб турғонлиғини билдирди. Бу зиёратнинг даҳшатидан титраган қози ҳамма ишларини тўхтатиб, чақирилмағон меҳмоннинг истиқболиға югурди.
Госпадин губернатордан қўрқуб-қўрқуб иззат-икром ила қаршилади. Қозихонада фақат икковлари холи суҳбатга бошладилар. Хушомади маросимидан сўнгра қозининг ҳаяжонларини босиш учун губернатор сўзга бошлади. Қози домла, мунча изтироб чекасиз, ташвиш қилманг, мени танимадингиз, деди.
Қози жавобан, ўзлари Фарғона вилоятининг губернаторидурлар, лутф буюрдилар, илтифот қилдилар, деди. Губернатор бошидан шапкасини олиб, менга қаранг, энди таниғондурсиз, жанобларининг Бухорода таҳсил замонингизда мадрасада сиз билан шерик бўлуб ўқуғон мадраса орқадошингиз хатимкарда шерикларингиздан фалоний ҳазрат мандурман, сизни зиёрат қилғоли келдим, гарчи ман вазифа эътиборила бугун сизларнинг губернаторларингиз бўлсам ҳам қадрдонлик эътиборила сизнинг дарс шерикларингиздан фалонийдурман, деб ўзини танитди. Икковлари ҳам баробар ўринларидан туриб, қучоқлашиб, бошқадан кўришдилар. Шериклари ҳақида қози домла меҳмоннавозликда бўлди. Суҳбат асносида назокатлик баъзи жумлалар губернатор тарафидан сўзланди. Ниҳоят меҳмон қўзғолди.
Усулан эъзозу икром билан ҳамма баробар даст алифлом туриб, губернатор узатилди. Кетар чоғда губернатор қози домлага хитобан, ўзларини ҳам биз тарафга ташрифлари лозим, гоҳ-гоҳ кўришиб турайлик, деб видолашдилар.
Губернатор билан қози домлани қилғон тарихи суҳбатларидан кейин Оқ Подшонинг фармонидаги аскарлик исми йўқ бўлди. Ҳукумат мардикор оладур, дегон гаплар тарқалди. Шунинг билан халқни исён, ғавғолари ҳам босилди.
Руслар Туркистон ва бошқа ўлкаларни уламоларини идора қилиш ва ҳам аларни нуфузидан истифода қилиш йўлларини яхши билур эрдилар.
Руслар келажак замон учун етиштирадурғон мусташриқлар, мисёнерларини Бухорои шарифда Ислом илмини ўқитадурлар. Рус талабалари ўз исмларини нўғойча Итоятуллоҳ, Ҳидоятуллоҳ, Зийнатуллоҳ, Хайруллоҳ, деб сохта исм билан ўзларини нўғой қилиб кўрсатиб, Бухорода яхши таҳсил кўруб, хатмикарда мулла бўлиб, юртиға қайтадурлар. Бундоқ сохта мусулмон, хатмикарда муллалар мусташриқ бўлуб, Масковни амри билан рус мустаъмаралариға волий, ҳоким ўлароқ ва ё бошқа вазифаларга тайин бўладурлар.

Бундоқ бўлуб етишдирилғон мусташриқлар, мисёнерлар муҳим бўлғон вазифаларини ҳақила бажо келтирадурлар.

Руслар ерли мусташриқлар чиқаришда моҳирдурлар. Аввалан мусулмонларни чўқинтирадур, муртад қиладур. Уни тарбия қилиб, бора-бора уни лаёқат ва садоқатига қараб мисёнер қилиб чиқарадур. Қобилиятликларини мусташриқ қилиб, етиштирадурлар. Ўз мақсадларига ром қилиб, фойдаланадурлар. Чунончи, аслан қирғиз бўлиб, қирғиз чўқиндиларидан чиқғон мусташриқ Налифкин (NALIVKIN) русларга содиқ бир ходим бўлиб етишгон биридур. Туркистоннинг фалокат чуқуриға судраган бош омиллардан бири шундоқ чўқиндиларнинг тутгон йўлларидур.

РУСИЯ МУСТАШРИҚЛАРИНИНГ БАЪЗИ ИШЛАРИДА МУСУЛМОНЛАРГА ФОЙДАЛИК ТАРАФЛАРИ ҲАМ БЎЛҒОНДУР

Нетаким, мусташриқларни тарихда қолдирғон ажойиб фаолиятлари бўлғондурки, бу ҳаракатлари соясида юракларидаги мусулмонлар ҳақида соқланғон кин ва адоватлари юзага чиқиб қолғондур.
Дунё буюнча маълумдурки, Олтин Ўрданинг олтин давриға оид бутун дунё воқеанавислари тарафидан жилд-жилд китоблар ёзилди. Араб муаррихлари, порс тарихчилари кўп асар ёздилар. Туркча ёзилғон тарихлар беҳисобдур. Бу асарларда иқтибос қилинғон Оврупоча тарихларни ҳисоби даҳо кўбдур.
Ҳамма тарихчиларни ёзувларина кўра, Олтин Ўрдага русларни асир бўлиб яшағон замони иттифоқла уч юз йилга болиғдур. Буни рус крўниклари ҳам эътироф этадурлар.
Чиғатой (мўғул) давлати ила руслар орасидаги муҳорабалар ўз замонасида у қадар шиддатлик бўлғондурки, асрлар ўтгандан кейин ҳам мўғулларни Масковга ва бошқа шаҳарларга қилғон ғалаба ва зафарларини Русияга бўлғон сайтаратларини руслар ҳазм қилолмадилар.
Тарихдан силиб бўлмайдурғон мусулмонларнинг истило даврини Масковга бўлғон ҳужумларини эътироф қилмаслик учун рус муаллифлари кўб ғайрат сарф этдилар-да, русларни бир тўққуз мусташриқлари тўплануб, мўғулларнинг тарихий ҳужумларини ним ва ним кола тасбити учун ҳайъатлар қуруб, мусобақалар эълон этдилар ва нашриёт учун ҳайратонгиз буджалар чиқардилар. Турли мулоҳазада бўлиндилар.
Жумладан 1826да Петрбурғда рус илмлар академияси қурулди. Мусташриқ аъзоларидан Шамид, Круг, Фирохн SCHMIOT, KRUG, FRAHN исмлик учлик бир ҳайъат сайланди. Бу ҳайъат исминдан Русияда мўғуллар тарафиндан бўлғон футуҳотни очиқлаб илмий ва тарихий бир асар ёзилиши учун Русия ва Оврупо олимларини мусобақага чақирилди.
Мусобақада ўзган муаллифга мукофот ўлароқ юз олтун, китобнинг ёзилиши учун уч йил муддат тайин қилинди. Бу муддат ичинда мавзуга оид ҳайъатга келгон китоблар, ёзувлар академия ҳайъатича мақбул бўлмади, эътибор қилинмади, рад қилинди.
Академия ҳайъатининг бу ташаббуси ўзаро кутилган натижани бермади. Маа ма фийҳи (шунга қарамасдан) ҳайъат вазифасида давом этди. Олти йилдан  кейин 1832да ҳайъат мазкура такрор мусобақага киришди. Бу дафъа шарқий Оврупони мўғуллар тарафиндан фатҳи, дегон мавзуда мусобақа эълон этди.
Бу мусобақада ҳам мавзу кенгайтирилди. Ҳам мукофот, жоиза зиёда қилинди. Асарда биринчи келганларга икки юз олтун мукофот тайин қилинди. Асарни мавзуи Олтун Ўрдани танқид қилиб, тарихини ёзиш. Бунинг учун бир тарафдан шарқ тарихшуносларига, бил-хосса Ислом муаррихлариға бу сулоланинг хонлариға, амирлариға оид саккаларга дигар тарафдан қадимий рус Можарлаҳастон (Пўлуния) ва бошқа воқеанависларининг ҳам муосир Оврупо олимларининг асарларида рост келғон маълумотларга мурожаат қилиш кераклиғини буларга эътино қилиш (эътибор бериш) лозимлиғини билдирғон муҳим бир баённома (ропўр) ҳайъатнинг раиси FRAHN тарафиндан нашр қилинди.[43]
Ропўрда ҳамма нарсага вақт қилинди. Аммо Олтун Ўрданинг тарихи ҳақида ўртага қўюлғон масалалар орасида ижтимоий ва иқтисодий масалалар бутунлай эҳмол (бекор) қилинди.
Уч йилдан кейин мусобақага киришган олмон мусташриқи Ҳоммер Пуростол HOMMER PURGSTAL тафарфиндан 1272 саҳифалик муаззам бир асар ҳозирланиб, Петрбурғ рус илмлар академиясиға тақдим этилди. Ҳайъат бу асарни қийматини, мазийятини қабул этди. Ва лекин икки юз олтун мукофотни бермади.
Рус илмлар академия ҳайъатидан ҳусни қабул кўрмагон олмон муаллифининг ҳимматила тўрт йилдан кейин  GESCHICHTE DER GOLDENEN HAROE IN KIPTS CHNAK VON HOMMER PURGSTAL исмида рус илмлар академия ҳайъатининг ропўри ила ва ҳам муаллифнинг шиддатлик мудофаасини муҳтавий (ўз ичига олган) бир китоб босилиб, бутун дунёга тарқатилди.
Бу китобни тақдир ва таҳсин қилғон машҳур муаррих Якубовскийнинг “Олтун Ўрда” исмли китобида ушбу жумлайи жамиласи мастурдур:
Бу мусобақадан юз йил кечгондан кейин кўб камчиликларига рағман Ҳоммернинг бу асарининг бир инкишоф ташкил этгонлиғини ва яна Фрохн FRAHN каби бир илм одамининг раёсатидан бўлғон илмий бир ҳайъатнинг тасвибиға лойиқ эконлиғини баён қилишга ҳақлимиз.[44]
Рус илмлар академияси зикр қилинғон икки мусобақада комёб бўлолмади. Муродига етмади. Учинчи мусобақага жасорат қилолмади. Шундай бўлса ҳам Олтун Ўрдада мўғул тарихига оид жастижўларида давом этди. Ҳар хил мажмуалар, рисолалар, китоблар чиқариб, ёзувчиларни ташбеъ қилиб турди.
Бу орада Олтун Ўрданинг иккинчи пойтахти сарой Баракахон атрофида бошланган ҳазриёт натижасида қўлға келғон осори атиқалар, ёдгорлар, ёдгорлар воситасила кўб маълумотлар кашф этилди. Дигар тарафдан рус мусташриқларининг ижтимоларила Олтун Ўрда тарихига воқиф бўлиш учун саъйи ҳаракатлар давом этдилар.

У МУСТАШРИҚЛАРНИНГ МАШҲУРЛАРИ ВА АНГИШТНАМОЛАРИ

Мусташриқ Григорёф——————————– GRICOR’EV.
Мусташриқ Савелёф———————————- SAVEL’EV.
Мусташриқ Берязин———————————–BEREZIN
Мусташриқ Виляминўф——————————VEL’YEMINOV.
Мусташриқ Зернўф————————————ZERNOV.
Мусташриқ Соблукўф——————————— SABLUKOV.
Мусташриқ Потканўф———————————PATKANOV.
Мусташриқ Тайсен Ҳавсен—————————TIESENHAUSEN
Мусташриқ Василовский—————————–VESELOVISKIY

Хулоса: рус мутафаккирларининг эҳтимомлари, мусташриқларининг эътинолари ила хейли китоблар, мажмуалар, рисолалар нашр этилди. Алардан шоён зикри:
Умрининг қисми аъзамини шарқ ахборини тўплашга ҳаср қилган буюк мусташриқ Тайсен Ҳавсеннинг SBARNIK MATERIALOV OTNASIASCIXSIYA K ISTARII ZALATAY ORDI T.I. IZVELECENIYA IZ SACINENIY ARABSKIX исмли асари бўлди. Бу муҳим китоб 1884да босилиб чиқди.
Бу китоб Олтун Ўрда (Ўрдаи Заррин) ҳақидаги (Миср) муллифларининг қаламларила ёзилғон тарихий муҳим воқеаларни иҳтиво этгондур (ўз ичга олган).
Мазкур муаллифни бундан бошқа тўплаб, босилмағон ёзувлари юз йилдан бери Петроград рус илмлар академиясининг шарқиёт институ архиф (уршиф)да соқланиб келди. Баракат версин 1941да Рўмаскович ва С. Л. Валин тарафидан нашр этилди.[45]
Руслар ҳар қанча эҳтиёт қилсалар ҳам баъзи вақтларда беихтиёр мусулмонларга асир бўлиб, асрлар бўйинча мусулмонларнинг тахти раҳматида қолғонларини китобларида, тарихларида ёзилодур. Зеро, ҳақиқатни, бўлиб ўтган воқеани ёшириб бўлмайдур, тарихдан силиб бўлмайдур.
[46]Жумладан, зикри кечгон академия илмий ҳайъат раиси мусташриқ Фирохннинг бир муносабат ила 1882да сўзлағон тарихий ропўриндан бир парчаси бизда Олтун Ўрда мусулмонларда Жўжи улуси исми ила танилғон мўғул сулоласини ҳамон-ҳамон икки ярим аср сурган ҳокимияти Русия учун бир офат, бир фалокат ташкил этмишдур. Уни Русияни қайдсиз, шартсиз бир асорат олтина олароқ аслзодаларининг ҳаёти ва муқаддароти ила ўйнашди. Бу ҳокимиятни юртимизнинг муқаддаротиға, муассасотиға, ташкилотиға, одатиға, лисониға чўқ таъсир қилғонлиғи ҳақиқатдур.[47]

2чи мисол: 1223-1224 саналарида мўғулларни Дашти Қипчоқга қилғон ҳужумлари ва ишғоллари тарихларда собитдур. Ибн Асирдан иқтибос қилиб ёзғон Тайсен Ҳавсеннинг китобида мазкурдур, мукаррардур, шиддат ила сабт эдилмишдур. Жабба ва Субутойнинг қўмондасидаги мўғулларни олға босиши возеҳ ёзилғондур, деб ҳақиқатга эътироф қилгонлари ҳам бордур.[48]
Буни шоир бир байт ила ифода қиладур. Чунончи:
Тариха боқ, билурсан шаъни қадиминг эй жон,
Қоч кира амримизда рус ва хито мусаххар.

МУСТАШРИҚ СЎБЛУКЎФ

Дунёдаги мусташриқларнинг ҳаммаси мутаассибдур. Айтгонини қилодурлар. Аммо рус мусташриқлари жуда ҳам мутаассибдур, худройдурлар.[49]
Шундоқ рус мусташриқларидан Сўблукўфни Қуръони каримни таржимасидаги хатоларидан бир намуна ўлароқ сураи Исрони 13 ояти каримасида қилғон ёнглишлари ёхуд таҳрифлари:
Ояти жалила шулдур.
Сўблукўф таржимаси:
Бунинг таржимаси:
Биз қўйдиқ кеча ва кундузни икки аломатларила. Қачон кеча аломатини битирсак, шул вақтда қўярбиз кундуз аломатини.
Сўблукўфни таржимасини арабчага таржима қилинса, шундоқ бўладур:
Сўблукўфнинг таржимасига кўра, бу ярим оят Қуръони карим оятлиғидан чиқғон бўладур. (Ал-иязу биллаҳ) (Аллоҳ паноҳ берсин)
Эмди бу ярим оятдаги таржимасини таҳлил қилайлик. Ажабо, қанча хатоси чиқадур.
Ва жаална калимасини биз қўйдуқ, деб қилғон хато таржимасидур. Араб тилида жаала феъли икки мафъулга тааддий қиладир. Тағйир ва таҳвил маъносила таржима қилиниши керак эди.
Бу тақдирда ерда аввал кеча ва кундуз бўлмағон. Сўнгра табаддул ва таҳвил қонунлари бўйича ерда кеча ва кундуз бўлиш ҳолиға келмиш. Мафҳумни англатқон Қуръони каримни соф ва асл маъноси англашилур эди.
Аммо Соблукўф бунинг ериға вазаъна маъносини ифода этгон поставили таржимасила бу маънони бусбутун йўқотғон ва таҳриф эткондур.
2. Аятайни калимасини двумя знамениями, икки аломатлар ила деб арабча маа сўзини зиёда қилиб таржима этодур. Бу эса фоҳиш ғалатдур. Чунки Қуръон каримга сўз ортдирғон бўлди.
3. Оллоҳ таолонинг ерга кечани қўймоқлиғи кеча аломати бўлғон ой ила бирга мушорик ўлғон бўлуб, бутунлай Қуръонни таҳриф қилинғон маъно чиқодур.
4. Фамаҳавна калимасидаги фо таъқибийяни таржимасидан тушуруб қолғон. Бу эса таржимада буюк хато, маъноча буюк таҳрифдур.
5. Маҳавна феълининг аввалиға когда дегон арабча изоҳ адотини ортдирғондур. Ваҳоланки бу адот оятда йўқдур.
6. Фамаҳавна жумласи ва жаална феълиға маътуф экан. Соблукўф иза маҳавна қилиб, феъли шарт ясайдур. Бу эса маъноча буюк жиноятдур.
7. Ва жаална аятан-наҳар сўзиндан вов ҳарфи отифасини таржимада тушириб қўяди. Ҳам жазои шарт ясаб, тогда ставим деб қўядур. Бу эса икки жиноятдур. Бири ҳарфи отифани тушируви, яна бири шарт ясашдур.
8. Жаална калимасини ставим қўямиз арабча айтганда назоу деб фоҳиш суратда маънони таҳриф этгондур.
Эмди ушбу ярим оятни таржимасида сарф, наҳв, луғат жиҳатларидан саккиз фоҳиш луғат ва хатолар кўз олдимизда кўриниб турар экан, бутун Қуръонда бир неча минглар хато қилғонлиғира шубҳа қилинмаса керак.
Қасддан бундай фоҳиш ғалат таржима қилингон бир асардан саҳиҳ маълумот олинмас. Бундай хато матрёлдан олуб ёзулуб, Ислом бундоқ дейдур, Қуръонда бундоқ ёзилғондур, деб муҳокама юритишни ақли салим шояд тушунур-да, ҳеч қабул этмайдур.[50]
Тарих бўйинча мусташриқларнинг хатоларини кўрсатишдан мақсад кофирларни ўйинларини илмий хиёнатларини, қаламий жиноятларини майдонга чиқаришдур. Ҳар бир мўмин ва мусулмон шуни билсинки, кофир кофирдур. Кофирлар ҳақида Қуръоннинг ҳукми ҳақдур. ………..[51]
Маол шарифи: яҳудлар насоролар аларни диниға, миллатиға тобе бўлмагунча сандин ҳаргиз хушнуд ва рози бўлмаслар.

РУСЛАРГА ҚАРШИ ҚЎЗҒОЛОН

Ўрусларни Туркистон туфроғига қадам босқониға ўттиз йилча бўлди. Яхши ўринлашди. Юқорида зикр қилингондек, русларнинг зулми ва тааддийлари кундан кунга зиёдалашди. Халқ ҳам зерикди. Махфий суратда ҳижратга ташвиқ бошланди. Ҳазинийнинг қасидасиндан намуна:
Кўнгилни эй биродар, боғлама дунёға, ҳижрат қил,
Тириклик бил ғанимат, кетмайин уқбога ҳижрат қил,
Кечиб Фарғона мулкини, бериб тарсога ҳижрат қил,
Олиб аҳли аёлинг, эмди Байтуллоға ҳижрат қил,
Мадина равзаи поки Росулуллоға ҳижрат қил. …..

Баъзилар ватанни тарк этиб, хорижға жўнашға бошлади. Ва баъзилари у рўдапони елкадан отилмағунча ундан қутулуб бўлмаслиғини идрок этди. Баъзи диндор ва жасур кишиларни ғайратлари жўшга кела бошлади. Жумладан, Фарғона вилояти, Андижон шаҳрига мингтепалик Муҳаммад Амин Эшон лақаби Дукчи Эшон исён учун ҳозирлик кўра бошлади. Бу одам бой эмасдурки, пул қуввати билан қўзғолон қилса. Ҳасаб насаб эътиборила аслзодалардан эмаски, амри нофиз бўлса. Мансабдор эмаски, халқга ҳукми юрса. Дорулфунундан чиқғон бир талаба эмаски, ташкилот қуруб, атрофидаги талабани тўплаб, ўз мафкурасиға мувофиқ улардан фойдаланса. Узун андишадан кейин теварагидаги йўлдошларила машварат қилиб, натижада Иброҳим Эшон дегон замонасининг бир шайхига бориб, қўл бердилар. Ҳалқасида чўк тушдилар. Ҳазрат эшоннинг хонақосида бир қоч муддат бўлинди. Ниҳоят халифалик мақомига эришди. Ҳазрат эшондан иршод олиб, ўзининг юрти Мингтепага келиб, эшонлик дастгоҳини урушга мувофиқ бўлди. Эшонликка лозим бўлғон асбобни ҳозирлаб, сулук тебратмак ила тариқатга бошлади. Туркистон анъанаси, урф-одати, ҳасабила йўлдошлари воситасила эшонни атрофиға муридлар, мухлислар, фидойилар тўпланди. Кундан кун исми, шуҳрати Дукчи Эшон бўлиб, ҳар тарафга ёйила бошлади. Одамлар ҳам тўп-тўп бўлиб, келишиб, Дукчи Эшонга қўл бериб, янги эшоннинг хонақоси обод бўлиб, ишлари ҳам ривожланди. Ҳар душанба куни котта қозонларда шейлон[52] пишкон, ҳангома баланд, дастгоҳ катта муридлар хизматда, фидойи мухлислар амрида, фармонида, сўфилар зикр ила машғул хонақо тўлдир зокирлар, ҳужралар тўлдир қорилар, ҳофизлар бор ҳадя учун эшонга келғон отлар, туялар, қўйлар, моллар беҳисоб. Эшондан зоҳир бўлғон кароматлар ҳам  инкор қилинмас. Бир воқеа каби муридлар орасида гуфтигў бўладир. Хулоса: собиқ эшонлардан кам жойи қолмади.
Дукчи Эшон халқдан ҳаддан зиёда иззат ва ҳурматлар кўрди. Бу йўл ила хейли нуфуз қозонмиш бўлди. Эшон маслакдошларидан тўрт киши ила хусусий кўришди. Эмди нима қиламиз, иш йўлга қўюлди, она мақсадни нечук майдонга чиқарамиз, дедилар. Бу тўрт-беш ҳайъат аъзоларини қарори шунга бўлдики, Эшон ҳажга борсун. Ҳар тарафни кўрсун. Туркияни ҳам кўрадур. Керакли таълимот, моддий ва маънавий ҳозирлик кўруб қайтадур.
Қарор бўйинча тўрт фидойилар маийятида Эшон ҳажга борди. Ҳижоздан баъзи силоҳларни олиб, Миср ва Туркияни кўруб, Мингтепага қайтди. Эшонни муридлари, мухлислари бошда ўлароқ бутун миллат тарафидан иштиёқ билан намойиш ила қаршиланди.
Бу тарихдан бошлаб:
Ҳожилик ва эшонлик сифатларини жамлаб, бу султаларни яхши истеъмол қилди. Ақли етганича атрофиға моддий ва маънавий қувват тўплади. Бунга эътимод ҳосил қилғондан кейин қўзғолонни бошлашга қарор берилди.
1896 чи милодий санаси бир кун хонақода одат бўюнча бўлғон зикри само, салот ва соир ибодатлар битар-битмас халфалардан бири нидо қилди. Биродарлар, ҳеч ким ташқарига чиқмасун. Ҳазрат Эшоннинг сизларга қиладурғон хитобаси бор, деди. Ҳамма ер еринда. Кимсада мажол йўқки, ўрнидан қимирласин. Ҳамма вужудлари қулоқ бўлуб, Эшонга тикилдилар.

ДУКЧИ ЭШОННИНГ ХИТОБИ

Муҳтарам биродарлар! Эй мусулмонлар!
Ҳаммангизга маълумдурки, юртимиз мусулмон юрти. Эл мусулмон, халқ мусулмон, хон мусулмон. Шариатнинг ҳукми жорий. Амри нофиз эди. Ҳикматини Оллоҳ таоло Ўзи биладир, кофирларни мусаллат қилди. Юртимизга ўрис келди. Худоёрхоннинг ўрнига Коуфман, Умархоннинг тахтиға Чернайўф ўлтирди. Фарғонанинг хонлиғи ерда Масков хонлиғи Оқ Пошшо ҳукмдор бўлди.
Ўрус ватанимизга истило этди. Сўнгра тилимизга истило этди. Секин-секин динимизга истило қилмакка бошлади. Биласизларки, чўқиндилар кўпайди, кўпаймоқда…..
Оқ Пошшонинг номидан янги фармон келди. Некалайни яъни, бир ўруснинг номини жумъа намозининг хутбасида хутбага қўшиб ўқулсун, деб. Ва яна кўчирма сиёсати ила ватанимизга мужикларни ерлаштирди. Ҳар тарафни тўнғиззор қилди. Қабони Федченка, Марғилонни Гарчакўф , Симни Искобилўф, Бағдодни Сирада, Конибодомни Малинкоф, деб ҳамма шаҳарларимизга бирор рус гениролларининг исмини тақди. Ҳар шаҳарда, ҳар қишлоқда бутхоналарни қўнғироғини жаранг-журунг овози кўпайди.
Бонка дегон бир рибохона қурулди. Динимизда йўқ судхўрлик, ҳаромхўрлик ривож бўлди. Ҳамманинг ҳалқи булғанди. Ҳар шаҳарда янги шаҳар, дегон бир фисқхона қилди. Фисқни ҳамма навъи ҳозирланди. Мусулмонларни йўлдан оздирди. Аксар мусулмонлар янги шаҳардаги ичкилик дўконлариға, ошхоналариға, қиморхоналарига муштарий бўлди. Фоҳишахоналариға ўрганди. Мусулмонларнинг ахлоқи бузулди. Ўруснинг келғониға ўттиз йил тўлмай мусулмонлар ришватга, рибога одатланди. Ҳалол ҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қозиларимиз бўйнига бут, знак тақадурғон бўлди. Хулоса, шариатимиз хор бўлди. Мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳурриятимиз ғойиб бўлди. Истиқлолимиз маҳв бўлди. Ўзимиз ўтмас, сўзимиз кечмас бўлдик. Эй воҳ! Эй мусулмонлар, бунга сабаб ўзимиз бўлдик. Бу ҳолимизга Оллоҳ ҳам рози эмас. Росул ҳам рози эмас. Бу асорат, бу маҳкумиятга кимса рози эмас. Инс ҳам, жин ҳам рози эмас. Эй биродарлар, тек тураверсак, бу кофир яна бадтар қиладур. Вой бизнинг ҳолимизга! Тарихда жаҳонгир ўтган, муаззам бир салтанат қурғон қаҳрамон-паҳлавонларнинг авлодимиз. Бу зиллатга ҳеч қандай зий руҳ (жонзот) чидамайдур. Қани биздаги шижоат? Қани аждодимиздаги басолат? Сизларга нима бўлди бу қадар? (Таълиқот каби бир шарҳ ила ёзилса)
Агар жойлашса, кавокиб музиа китобидан нақлан Хивада турбаи Муҳаммаддин-да мадфун тўрт юз олимларимиз бордур. Ҳаммаси мусулмон, ҳаммаси турк, ҳаммасининг исми Муҳаммад, ҳаммаси ҳанафий мазҳабдур. Бир исмда, бир мазҳабда, бир қабристонда бу қадар олимларни тўпланиши Туркистоннинг диний тақдимда, дин одамларини етишдиришда на даражада хизматлари сабақат этгонлиғи ўқувчиларни вақтиға арз ўлинур. Жаҳон тарихинда ер юзинда, кўк юзинда буни мисли кўрилмоғондур. Туркистонлилар ҳар қанча ифтихор этса, арзийдур, бажодур. Эй биродарлар, бизлар шундоқ аждоднинг набираларидурмиз.
Ўлук уйқусида ухлаймизму, деб ҳазрат Эшонни сўзи бу жойға келғонда йиғи-зори бошланди. Ҳозир турганлар ҳўнг-ҳўнг йиғлаш билан Эшоннинг амриға омода эконлиғларини билдирдилар. Аларнинг ҳаяжонларини босиш учун ҳазрат Эшон сўзида давом этди:
Эй мусулмонлар! Эй Худонинг бандалари! Эй Пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар, сизларга жиҳод лозимдур. Жиҳод! Жиҳод! Оллоҳ йўлида жиҳод қиламиз. Ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғози бўламиз. Жиҳод қилмоғунча елкамизга мингон бу рўдапо ўрусдан қутулиш йўқ. Эй мўминлар, кўзингизни очинг. Ғафлатдан бедор бўлинг. Кофирлардан ҳуқуқимизни олайлик.
Эй биродарлар! Ҳурриятимизни олайлик. Ўз ватанимиз, ўз юртимизда ўзимиз ҳукумат қурайлик. Бунинг учун биздан ғайрат истайдур, ҳиммат истайдур, жиҳод истайдур. Фий сабилиллаҳ жиҳод вақти келди.

Ҳаййи алал-жиҳад
Ҳаййи алал-фалаҳ

Шу ҳолда хонақо тўлдир мусулмонлар бир овоздан жиҳод, жиҳод, жиҳод…….жиҳодга ҳозирмиз, молимиз, жонимиз фидо бўлсин, ҳазрат Эшон, сизнинг амрингизга ҳозирмиз, деб бир овоздан баланд овозлар ила бағирдилар.
Ҳазрат Эшон сўзга оғиз очди, боракаллоҳ, боракаллоҳ, шундоқ ҳиммат лозим, Оллоҳ йўлида шаҳид бўлғонлар ўлик эмасдур, алар тирикдурлар. Буни аксар халқ англамайдур, дегон ушбу ояти каримани ўқиди. ….[53]
Эй биродарлар, ажал бирдур, қирқ йил қиронгарлик бўлса, ажал етгон ўлодур, Худо ризоси учун жиҳодга ҳозир бўлинглар. Ҳаййи алал-ғазот. Ҳаййи  алал-фалаҳ. Ҳаййи алал-жиҳод. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ҳамма баробар такрорлади. Ҳазрат Эшонни охирги нутқларида ҳаммангиз ҳозирланинг, бу кеча хуфтондан кейин ҳужум, деди. Кейин яқин қишлоқларга ҳар тарафга чопар йўлланди. Ҳазрат Эшон амрларича жиҳод фий сабилиллаҳ эълон қилинди. Бу оқшомдан қолмай мусулмон бўлса, жиҳодга ҳозир бўлсун, деб мунодий нидо қилди.
1896 йили ёз фаслида ҳозирлиғи тамомланган Дукчи Эшон муриду мухлислари ила бош оломон Мингтепадан ҳаракат қилди. Кечалаб юриб, Ҳакан қишлоғи тарафидан Андижон шаҳрини руслар ила маскун янги шаҳар қисмиға ҳужум қилдилар.
Бу кечалик ҳужумда яъни, шубохунда қиличбозлик ила кўб ўрусларни ўлдирдилар. Мужоҳидларни бир қисми казарма (аскархона)га ҳужум қилиб, солдатлардан кўбларини ғафлатда ва уйқуда босиб, ўлдирдилар.
Қўққусдан бўлғон бу ҳужумдан руслар саросималикда қолиб, аввалги ваҳла мағлуб бўлдилар. Тонг отғунча хейли қонлар тўкулди.
Тонг отиб, дунё равшан бўлди. Икки тараф бир-бирларини кўрди. Эшон қўмондасидаги фидоийларни ҳаммаси оқ дўппилик, оқ дўппи расми қиёфа шаклини олғон, ҳар тарафда оқ дўппилик эшоннинг аскарлари русларни аскархоналарини иҳота қилиб ўраб олғон.
Бу ҳолда руслар ақлларини тўплаб, қалъа (крепўст)даги қувватларини суруб келтирди. Эшоннинг қувватларини ён тарафидан ҳужумга бошлади. Мужоҳидлар ила билмуқобала отишди, найзалашди, ханжарлашди. Икки тарафдан хейли кишилар ўлди. Ниҳоят Эшон тараф шикаст топиб, сурулуб-сурулуб шаҳардан узоқлашди. Шаҳарга руслар ҳоким бўлди. Оқ дўппилик Эшонни муридларини тутди. Шаҳарда гуноҳлик, гуноҳсиз оқ дўппи кийғонга қирон келди. Ҳаммани тутуб, қамоққа олди.
Ҳодисани Андижон шаҳрининг ҳокими тарафидан телгиром ила Масковга, марказга баён қилинди. Масковдан келғон фармонда Андижонни отувга қатли ом қилинсун, деб ҳукм келди.
Тўрт даҳанинг тўрт мингбошиси тўпланиб, бир ҳайъат ўлароқ-да, ўзаро машварат қилдилар. Эшон бўлса, мағлуб бўлди, деб инқилоб ақим қолди, ҳокимга арзи дунёзада бўлдилар. Халқда гуноҳ йўқ, аҳолини бу ишдан хабари ҳам йўқ, ҳамма гуноҳ қўзғолончи Эшонда, муридларидадур, халқни афв қилса, яхши бўладур, етим ўғул, тул хотинга зулм бўлди, дедилар. Ҳоким аҳолини оқлаб, буларда айб йўқ экан, деб Масковга иккинчи тилгиром берди. Оқ Подшодан такрор фармон келди. Мазмуни, отув ҳукми тўхтасин, Эшон ҳужум қилиб келгон тарафдаги қишлоқ ва маҳаллаларни одамларини кўчирилсун, бошқаларга ибрат бўлсун, деб уйлари, молу мулклари бузулуб, толаниб, вайрон қилинсун.[54] Эшон хуруж қилиб чиқғон Мингтепага Русиядан мужиклар келтириб, ерлаштирилсин. Ерлари, уйлари мужикларга мулк қилиб берилсин. Аларга марҳамат қилинсин. Қишлоқнинг отини ҳам бу тарихдан эътиборан Марҳамат, деб от қўюлсун.
Мингтепа ва бошқа жойлардан кўчирилғон оилалар Хартумга тобе Завроқга яқин жойда ерлаштирилди. У жойдан ҳар оилага етишлук бир чек, бир чек берилди. Ўшнинг адирига чиқишдаги у жойнинг исми Чек, деб шуҳратланди.
Эшон шикаст еб, қочгандан кейин руслар бор қувватларила Эшонни қувлағоли турдилар. Ҳудудларга тилғирофлар бердилар. Эшонни тутуб келтирғонга мукофот ваъда қилдилар. Соқлоғонга жазо деб эълон чиқди.
Эшон муридларила Андижондан чиқиб, Хўқанд қишлоғидан ўтиб, Бозорқўрғон тариқила Арслонбобга қараб юрғон эди. Тошкўприкка борғонда Эшон мингбошининг йигитлари тарафидан тутулди. Эшоннинг фидойилари, ёронларидан ўн икки сўфи баробар ушланди. Мингбошининг одамлари Эшоннинг қўл-оёғларини боғлаб, Хўқанд қишлоққа келтирғонларида рус аскарлари кутиб турғон эди. Эшоннинг ўзини танҳо бир аробага ўтқузуб, ўн икки муридларини тақсимлаб, ҳар аробага икки кишидан ўтқузуб, 6 аробага буларни жойлаб, жами етти аробани аскарлар ўртага олиб, Андижонга жўнатилди.
Дўдурга келгонда томошага чиқғон халқга Эшон сув, сув, сув, деди. Халойиқдан бири бир кўзада сув узатди. Аскарбоши тўсмади. Эшон сувга сероб бўлғунча аробалар тўхтаб турди. Сўнгра йўлиға давом этди.
Андижонга келгонда қалъа (крепўст)нинг ёнбошида руслар қўлила осилди. Ўлик вақтида кўмилса-да, дор ёғочлари сиёсатан узоқ муддат бузилмай турди.
Эшонни тутуб бергон мингбошининг рутбасини тарфиан думага[55] аъзолик рутбаси берилди. Хўқанд қишлоғидан келтириб, Андижонда вазифа тайин бўлди.
Эшон тўполони нокомлик ила тугади. Бу ҳақда Эшон тадбирсизлик қилди. Атрофиға қалам кишиларини тўпламади. Ишни ғўр қилди. Вақтидан илгари хуруж қилди. Шунинг учун комёб бўлолмади, дегонлар бўлса-да, рус истибдодининг ўттизинчи йилида истибдодга қарши чиқиб, исён байроғини кўтариб, мусулмонларни мафкурасини майдонга чиқарди, ҳамият ила ғайрати динияларини исбот этди, туркистонликларнинг ғояи омолларидан бир намуна ўлароқ, диндошлариға йўлбошчилик қилди, наслларга ибрат дарси қолдирди, шояд анга қараб, йўл солурлар.

РУСИЯ – ЖОПЎНИЯ ҲАРБИ (1905)

Ўрусларнинг Туркистонға келғониға қирқ йил тўлди. Руслар қонунлари тадрижий суратда шиддатланди. Жавру жафолари, ситамлари ҳаддидан ошди. Мусулмонлар сабрсизланиб, ҳар чорага бош уришга ҳозирландилар.
Бу аснода Русия – Жопўния ҳарби чиқди. Ҳамма бил-иттифоқ бу ҳарбни мусулмонларнинг фойдасига ҳал бўлишига фоли нек қилди. Ҳарбдан аввал ва ҳам ҳарб бошланишида руслар жопўнларни кўзга илмади, писанд қилмади эса-да, жопўнларнинг адмирал Туғу қўмондасида йигирма ҳарбий вопур ила қилғон ҳужумида пўрт Ортурни суқути рус адмиралларини шошириб қўйди.[56]
Мағлуб бўлишларини идрок қилғон бу ҳарбда ҳарб кемасила сувга чўккан рус адмироли Макарўф ???ни каҳонати (қавли) кўб таъсирлидур, ҳақиқатдур.
Эллик йилдан бери мамлакатнинг идорасини мисёнерларга берилғонлиғини касофатидурки, бошқа миллатлар улум, фунун ва санъат ила вопўрлар ясади. Ғаввосаларини кўпайтди. Биз руслар мамлакатимизни жиловини мисёнерларга тутқазмак, уни натижасида рус императўрлиғи ушбу пучуқ жопўнлардан мағлуб бўладурғон бўлди. Ман биламанки, жопўнлар муҳаққақ русларга ғолиб келадур, деди.
Бу кунларда жопўнларни ғолиб бўлишига тарафдор бўлғон туркистонликлар қандай хурсандлик аломатларини изҳор қилсалар, турклар ҳам шундоқ эди. Бу ҳарбда самимий тилаклари русларни мағлуб бўлишида эди. Бу муносабат ила ажойиб бир ҳикоя:
1905да жопўнлар ила руслар бир-бирларила пичоқлашуб, ханжарлашуб, ҳарб майдонида қизишиб тургон замонда Истанбулда бир мажлисда бўлғон суҳбатда ёши улуғ бир киши бир кичик болаға хитоб қилиб, ўғлим, руслар тарафиндамусан, жопўнлар тарафиндамусан, деб сўради. Ўғил, бетўхтов, ман жопўнлар тарафиндаман, деб жавоб берди. Аҳли мажлисдан Ризобек афанди баланд овоз билан оч ҳовучингни, деди. Боланинг очгон ҳовучиға бир табақчадаги олтинни тўкди. Боланинг қўллари тўлиб, олтинни зиёдаси ерга тўкилди. Бола ўртоғининг ёрдами билан ерга тушгон олтинларни ҳам тўплаб олдилар. Усмонлиларни суюнгонларидан бир намуна ўлароқ, тарихда қолди.
1967да Истанбулда босилғон Низомиддин Назифнинг “Урду ва бўлтиға” отлик китобидан:
Жопўн-рус ҳарбида русларни суқут арафасида пўрт Ортурни кеғонидан кўб мутаассиб бўлғон руслар Масковдаги кардиналларини раёсатида лавҳаларга чиройли қилиб чизилгон бўёғлик бут (сурат)лардан бир вагўнга юклаб, жопўн-рус ҳарб майдонидаги бош қўмондон Курапаткинга жўнатилди. Шояд бу бутлардан истиғоса этадурлар. Ва ҳам у бутларни ҳурматидан руслар бу ҳарбда ғолиб чиқадурлар, деб.
Ва лекин суйи ҳазлари (ёмон насиба), қисматлари бу бутлар боргунча руслар мағлуб, жопўнлар ғолиб бўлиб, рус аскарлари асир тушгон ва асорат ҳаётида эдилар. Бутлар юкланган вагўн жопўн генироли маршал Уяманинг қўлиға тушди. Жопўнлар бу бутларни рус асирларига улашди. Аларга хитобан маршал Уяма нусрат ва зафар умидида васила қилғон бутларингиз келди, илоҳларингизни олинглар, булар сизларни хору зор, асир қилди, расво қилди, энди алар билан унс-улфат бўлиб, бирликда яшангизлар, деди.[57]
Русларнинг ақидаларинча ҳазрат Марям онамизнинг сурат ҳайкалларидан ёрдам ва нусрат талаб қилиш одатлари бордур. Масалан, Димитрий Донскийни ҳумойлар билан бўлғон муҳорабасида Амир Темур ўрус шаҳарларини ўраб олғон тарихларда Амир Эдигунинг Масковга қилғон қаттиқ бир ҳужумида ҳамма руслар бутларини ҳузурида чўк тушиб, астойдил ёлвориб, ёрдам сўрағон дуоларини орқасидан рус аскарлари жонланиб, ғайратга келиб, душманларини қайтаришга мувофиқ бўлғон эрдилар. Жумладан, Рус – Қозон муҳорабасида Иван Грозний ҳам шундоқ мадад, истионат талаб қилғон эди.
Русларнинг тарихида яна бир воқеа бўлғондур. У эса XII Қолўс воқеасидур.
Петр Великий (Буюк Петр) ила бўлғон рус – асвич муҳорабасида русларни хазимати (мағлубияти) яқинлашиб кўз олдида кўриниб қолди. Масковликлар буни сезди. Гумон қилдиларки, асвичларда соҳирлар бор деб. Бу ройларига мабний (биноан) муқаддас Мари Николасдан имдод истадилар.
Истиғосаларининг (ёрдам сўраш) таржимаси:
Эй Мари Никўлас, эй ғам-ғуссаларимиздан қутқазувчи, эй қайғулардан узоқ қилувчи, эй бениҳоят қудрат соҳиби, ажабо сенга қиладурғон ибодатларимизда руку, сужудимизда, қурбонларимизда ё хушуъимизда сенга ийфойи шукрда качилик ила гуноҳкор бўлдукму? Шул сабабли бизлар даргоҳингдан узоқ бўлишға мустаҳиқ бўлиб қолдукму?
Эмди бас, бизлар сенга зору ниёз этамиз. Шояд бизларга у махлуқларни шарридан, у ёмонларнинг хавфидан кимсага бош эгмайдурғон тоифалардан бизга нажот берғил. У хунхўрлардан бизларни қутқазғил. Алар бизларга дарандалар, бўрилар каби қилғон ҳужумларила бизлардан аксаримизни қатл ва баъзиларимизни мажруҳ қилиб, бизга катта мусибат орттирдилар. Бу ғалабалари сеҳрбозликдан бошқа эмасдур. Арзи ниёз ила бизлар сенга ёлбориб, бизга ёрдам ва нусрат беришингни ражо этамиз, эй Мари Николас!
Эй Мари Николас! Сен ўзинг бизга ёрдамчи бўлғил. Байроғимизни ҳомили сен ўзинг бўлуб, у соҳир душманларимиздан бизни сан ўзинг қутқазғил.
Шаҳримиздан, ҳудудларимиздан аларни ҳайдаб чиқарғил ва ҳам аларни мустаҳиқ бўлғон жазоларини берғил………………..
Русларнинг дуоларини мутаоқиб асвичлилар мағлуб бўлди. Руслар зафарёб бўлдилар эди. Шундай пуч эътиқодларини юзасидан рус – жопўн ҳарбида генирол Курапаткинга илоҳлар, суратлар, ҳайкаллар ила Мари Николасни жўнатилғон эди. Аммо бу дафъада руслар ғазаби илоҳийга учрадилар. Аскарлари асир, ўзлари мағлуб бўлдилар.

КУРАПАТКИННИНГ ТААССУБИ

Русларнинг мағлуб бўлиши арафасида Масковни ишончлик қўмондони Курапаткин ила мавқидинда бир бонкачи Ботуюф ораларинда музокара бошланди. Хулосаси:
Ботуюф русларга ёрдам ўлароқ, жанговар хонхуз (хитой)лардан қирқ минг мусаллаҳ (қуролланган) фидойи аскар беродур. Агар руслар мағлуб бўлса, бир нарса талаб қилмайдур. Руслар ғолиб келса, 8 000 000 милён олтин рубл руслар Ботуюфга тўлайдурлар. Бу шартни Курапаткин қабул қилмади. Музокара фашл (муваффақиятсиз) бўлди.
Пўрт Ортурни муҳофазаси Иставилнинг хотуни мадам Иставсил ҳарб кунлрида сутпурушлик ила машҳур бўлди. Сигир сутини тадорик қилиб, шишаларга тўлдириб, хастахоналарга юбориб, ярадор аскарларга сутни бир шишасини икки сўм (олтун рубл)дан сотиб икки милён олтун рубл тўплаб, бой бўлди. Пўрт ортидаги истеҳком қалъа замонасида бир юз ўн милён олтин рублга мол бўлғон эрди. Жопўн тўплари у қалъани вайрон қилди. Ажабо! Амир Темурни ва Чингизхонни хароб қилғон биноларини мажмуи шунча келурму?
Руслар жопўнлардан мағлуб бўлғондан кейин мазлумларни овозлари кўтарилди. Хўб бўлди. Русларнинг туркистонликларға қилғон ситамлари муқобилинда русларга Жаноб Ҳақ Ўз шевасила жопўнларни мусаллат қилди. Илоҳий интиқом бўлди. Бу эса Ислом динига қилғон адоватини натижасидур. Хўб бўлди, ажаб бўлди, дегон аламзадаларнинг тили чиқди. Зеро, шоир нақадар тўғри сўйламишдур:
Ҳақ қулиндан интиқоми яна абдила олир
Билмайин илми ладунни они қул ёпди сонир.
Зеро, русларнинг зулми, мусулмонларга берган азиятлари у қадар ҳаддидан ошдики, озгина бир ишни баҳонасила Сибир ёки сургун қилиш одат шаклиға келиб қолди. Сибир ёки сургун бўлғонларни жуда оғир ва машаққатлик ишларга соладурғон бўлдилар. Масалан, оғир меҳнатдагилардан бири кўмир конида ишлайдурғон ишчиларни юзлари ҳеч сув кўрмағонидан аларни таниб бўлмайдур. Аларни юзиға қаралса, инсонга ажойиб бир хавф пайдо бўладур. У бечора ишчилар одатан инсон ҳайкалиға кириб қолғон бир ваҳший ҳайвонға ўхшаб қолғондурлар. Инсонлиқдан ва инсонлиқ сифатидан фақат исмлари қолғондур. Булар ҳайвонлар қиладурғон ишларни қиладурлар. Ҳайвонлар ташийдургон юкларни ташийдурлар. Буни исми русчада қотўрўжная работа (KATURUJNAVE RABATA) дерлар.
Шу ҳангомда русларни бошиға тушуб тургон товкию тўқмоқларини зарбасидан дўпписи тор келгон руслар дарҳол орқаларига уч-тўрт қадам қайтиб Туркистонда ва соир мусулмон ўлкаларида 17.10.1905 тарихда дин ҳуррияти эълон қилдилар.
Оҳиста-оҳиста рус қонунлари ўзгартирилди. 17 савр 1906м. йили Русия императўри бир фармон чиқарди. Бу приказ ила Русия қаламрўйида мажлиси мабъусон ва мажлиси нуввоб қурулди. Динда ҳуррият, тилда ҳуррият, қаламда ҳуррият, виждон ҳуррияти эълон қилинди. Бунинг билан низомлар тегишди. Рус қонунлари ўзгарилди.
Бу фурсатдан истифода Туркистонда жадидлар ташкилоти тарафидан бил-иттифоқ:
1906м.да Тошкандда “Тараққий” ва “Хуршид” газеталари чиқа бошлади.
1907м.да Тошкандда “Шуҳрат” чиқди.
1908м.да Тошкандда “Осиё ва тижорат” чиқди.
1912м.да Бухорода “Бухоройи шариф” ва “Турон” газеталар чиқди.
1913м.да Самарқандда газетаси ва “Ойина” мажалласи чиқди.
1914м.да Тошкандда “Садойи Туркистон”, Хўқандда “Садойи Фарғона” чиқди.
1915м.да Тошкандда “Ислоҳ” мажмуаси чиқди.[58] Жадидларнинг нашриёти мавжуд қонун алайҳинда чорлиқ сиёсатига мухолиф миллий мужодалага ташвиқ, истибдоддан қуртулиш, ҳур ва мустақил фикр тарафдорлиғи, шунга ўхшаш озод яшаш мафкурасиға тарғибдан иборат эди. Бундан кейин русларнинг сиёсати оҳиста-оҳиста бўшашди. Аввалги шиддатлар йўқ бўлди.
1908чи йили куз ойларинда Русияда таъсис қилинғон маҳкамаи шаръиялар, руҳоний идоралар бир важҳ отидур:

1. Ўринбурғда маҳкамаи шаръия қурулди. Маркази Уфада.
2. Қримда провисиний (SIMPROFOL) Маркази Оқ масжид.
3. Маврай кавказ муфтийлиги. Маркази Тифлис.
4. Маврай кафқос шайхулисломлиғи. (Шиъийларга махсус). Маркази Тифлис.

Ўринбурғдаги маҳкама шаръияни қурулишида бош омил Иккинчи Екатринадур. Бу маликанинг қасди Қрим фатҳ бўлгондан кейин навбат Истанбулга келадур, руслар бориб, Истанбулни фатҳ қиладур, туркларни ҳайдаб чиқарадур, бунинг учун руслар орқадан урилмасун, деб мусулмонларни ором-осойишини таъмин этиб, аларни аллалаб, иғфоли лозим шариатларини қўллариға бериб, муфтий, қозиларни ўзларидан бўлиши, шунинг билан мусулмонлардан бир нав хотиржам бўлиш эди. Иродатуллоҳ бошқача тааллуқ топди. Екатринанинг фикрлари, сиқим ғоялари ақим чиқди. Қурулғон маҳкамаи шаръияси исмига мувофиқ шариатга, исломиятга хизмат қилди.
Пўрт Ортурни суқутидан кейин адмирал Макарўфни кашф этгонидек, жопўнларни баҳрий қўмондонларининг, амиролларининг мусалсал ҳужумлари натижасида зафардан-зафарга улашгон жопўнлар ғолиб бўлдилар. Ҳарб битди.
Аммо Русияда мағлубиятнинг таъсири оз бўлмади. Русларча тазминоти ҳарбни тўланиши аскарни қайта бошдан таназзуми, дохилий ишларнинг тартиби, рус миллатидаги ҳаяжонни таскини ва бошқа заруратлар, муҳим ишлардан эди. Руслар ҳам азтаҳтидил бу ишларини бир он аввал тузатишга киришгон эди.
Бу тарихдан кейин дунё бўйича ҳамма миллатнинг кўзи очилди. Жумладан, Туркистонликлар ҳам кўзини очди. Зиёлилари тетикроқ довраниб, қадамларини ҳам илдам босадургон бўлдилар. Ўрик ўрикни кўруб, олаядур, дегон боболар сўзидек, жопўнларга ўхшаш жасур қавмлардан ибрат олиб, асоратдан қуртулишга ҳамма миллатлар ғайратга бошлади.
Улуғ Туркистонни уч мустақил хонлик иморати 1865 илан бошлаб, 1885да русларга қарам бўлғон эди. Мазкур тарихлардан бири пайт пойлаб, фурсат кутиб турғон туркистонлиларни ишга бошлаш гези келғондек, елкадаги рўдапони оғдаришни том вақти етгондек эди. Шунинг учун Туркистон зиёлилари фурсатдан билистифода қўлларидан келғон саъйи ва ҳаракатни дариғ тутмадилар. Хорижий давлатлар Миср, Шом билан хусусан, Туркия билан илмий ва сиёсий алоқаларини кундан кунға орттирдилар. Асрий фанний илмларини ўрганиш, янги-янги матбуот ишларини юртга дохил қилиш каби чет давлатлардан ҳар хусусда, ҳар тўғрида намуна ва дарс олишга бошладилар.
Масалан, Туркияда чиқадурғон газеталар ва рисолалардан:
Улум, Хива, Басирати мухбир, Мумаййиз ва бошқалари келиб турди.
Бокуда чиқадурғон Ҳадиқа, Вақт, Иккинчи.
Тифлисдан Зиё, Кафкас, Кашкул чиқа бошлади. Аммо чор ҳукумати тарафидан бу иккиси қопартилди. Имтиёз соҳиблари Шамохий қозиси Инсийзода ва Жилонбеклар муҳокамага берилди. Иккиси ҳам қочиб, Туркияга илтижо этдилар. Буларни жинояти: озарий туркчасини усмонли туркчасиға яқинлашдириш учун қилғон ҳимматлари ва ғайратларидур.
Туркистонликларнинг тараққийга қадам қўйғон даври турк султонларининг инҳитот (тубанлашиш) даврики, Болқон ҳарбини урфалариға дучор келди. Шунинг учун турклар ўзлари билан ўзлари машғул бўлуб, она юртлариға ёрдам қўлларини узатолмадилар. Туркистоннинг уйғониши илҳоду тараққий фирқасининг иш бошиға, иқтидорга келғон янги режимлари қурулғон ўзлари билан ўзлари овора бўлғон янги замонга тасодиф эди.
Шундай бўлса ҳам зикрини фойдалик кўруб, баъзи воқеаларни ёзилди. Чунончи, султон Абдулазизхон Ёқуббек бодавлатни талабиға кўра, Кошғарға маъмурият махсуса ила Истанбулдан ўн саккиз зобит ва икки муаллим йўллади. Руслар транзит ҳаққи таниғон эди. Аммо ажойиб бир усулда у зобитларни убуриға (ўтишига) мусоада этмиш эдилар. Шоён ҳайрат бир иш бўлғон эди.
У муаллимлар, зобитлар Кошғар шаҳрида ва атрофида саналарча қолғондан кейин сиёсатни ўзгариши билан ҳадафга етолмадилар. Ниҳоят султон Абдулҳамидхоннинг даврида беш зобит Истанбулга қайтиб келгон эдилар. Алардан бири ила Истанбул антиқахонасида мулоқот бўлғонлиғини қози Абдуррашид Иброҳим Олим “Ислом” дегон китобида ёзилийдур. Султонларни билхосса, туркистонликларга қилғон бундоқ илтифоти кичик иш эмасдур. Буюк бир мазҳаратдур. Яна бир воқеа:
Турк султонлари сиёсий муоҳадалари ижобий ҳамсоя давлатлар ила хусусан, Русия ила баъзи ишларда оғир доврансалар ҳам умумиятила Туркия ҳудуди хорижиндаги мусулмонлар турклар ила яхши алоқавор бўлдилар.
Масалан, Русияни Петрпавловский шаҳридан бўлғон Абдулборий ҳазратнинг 1871 йилда ҳаж муносабати ила Истанбулда бўлғон вақтида султондан кўрғон навозишлари ва яна ҳаждан қайтар вақтида у ҳазратнинг қўли ила Қозон мусулмонларига отаб юборғон ўн сондуқ тўлдир китоб ҳадяси камоли муҳаббатдан ва маваддатдан ношийдур. Бошқача таъбир жоиз эмасдур. Бу бўлса буюк шоҳона бир илтифотдур.



ЖАДИДЛАР

Усули жадиддан илҳом олғон Туркистон мунавварларини ҳаракатлари матбуот ва мактаблари, таълим, тарбиялари бошқа-бошқаларини ҳаммаси янги тартиб, янги услубдаги асрий улум ва фунунга мабний бўлғониданму? Бу зиёлиларга жадид деб от қўюлди. Жадид калимаси арабчадур. Маъноси янги, демакдур.
Бу китобда сифатларини зиёли миллатчи деб ёзиладурғон миллий мужодала қаҳрамонларини ва буларга мансуб шахсларни олимларимиз жадид деб айтадурлар.
Чунки бу зиёлилар миллатдаги эски таълим, эски усулларни ериға янги усулда таълим қилишга ҳарис, янги фикрли асрий мутафаккирлардур. Туркистоннинг озодлиғи учун кўб курашадурғон қадим мактабларда мактаб болалар ерда, бўрёда ўз уйиндан олиб келғон ўзиға лойиқ тўлакчаларда ўлтиришиб, ўқур эрдилар.
Янги усулда (усули жадид)да мактаб болалар курсида ўлтуродур. Коғаз ва қаламларимиз устида туродур. Ҳамойилларимиз ғалладонида кўздан узоқда турадур. Ўқуш тартиблари ҳам янгичадур. Масалан, талабани ўқуш соатлари тайинланган, вақтлари, соатлари, кунлари мунтазам кунлик, ҳафталик дарсларидан ҳисоб берадур. Уч ойлик, йиллик ўқишларидан имтиҳон берадур. Бу ҳақда муфаттиш тафтишда бардавом дурусларини билиб, синфларини кечгонларга мукофот бериладур. Билмаганларга жазо ўлароқ, танбеҳ ва тавбех қилинодур.
Бу маъқул ҳаракат халқ назарида мақбул бўлди. Оз замонда Туркистонни тўрт тарафида усули жадид мактаби очилди. Расмий ўлароқ, давом этди. Эл, халқ бундан рози ва хушнуд бўлди. Ўн йиллаб мадрасага бориб, исмини ёзишни билмагон кўрхотир муллабаччалар бир йил ўтар-ўтмас ўқув-ёзувни биладурғон усули жадид талабаларидан хижолат бўлурға бошлади.
Эскиларила янгилар орасида бўлғон беш, ўн саналик кашимкаш ўзаро бўлғон ихтилофлар натижасида тарафлар иккига айрилди.
Бири диний илм билан машғул бўлиб, қадим усулда мактаб ва мадрасаларда ўқийдурғон ва ўқитадурғон олимлар ва тобелари қадимийча бўлиб қолдилар.
Яна бири асрий, фанний илмлар ва сиёсий ишлар ҳокимият ила алоқадор бўлғон истиқлол мафкурасила ҳуррият ошиқлари бўлғон ёшлар, ўспиринлар ва аларни раҳбарлари, устозлари, муршидлари “жадид”чи бўлиб ном кўтардилар.

УСУЛИ ЖАДИД МАКТАБЛАРИДА ЎҚУТУЛАДУРҒОН ДАРС ПРЎҒРОМЛАРИ (БАРНОМИЖ)

Диний дарслар, тарих, адабиёт, мутолаа, жуғрофиё, ҳисоб.

УСУЛИ ЖАДИД МАКТАБЛАРИДА ЎҚУТУЛАДУРҒОН ДАРС КИТОБЛАРИ ТУБАНДАГИЧАДУР

Қуръони карим.
Тажвид.
Ҳавоижи диния 1 жузъи ақоид: эътиқодот
——————-   2 —- фиқҳ: намоз, намознинг ҳаром, ҳалол, фосид, макруҳ, мубоҳлари.
——————    3 —   ——   рўза, закот, ҳаж.
Тарихи муқаддас 1 жузъи
——-  2 ——-
Тарихи анбиё
Адабуддин 1   2 жузъилари
Адабиёт
Адиби аввал
Адиби соний ва адиби солис
Насоиҳул-атфол
Муомалот
Мунтахаби Гулистон
Ҳуснихат
Ер юзи жуғрофиё
Ҳисоб китоби ва бошқа шунга ўхшаш китоблардур.

ИТТИҲОДИ ИСЛОМ

Туркистонда жадидларни исботи вужуд қилиб тараққийга бошлағон замонида Туркияда қурулғон иттиҳоди ислом жамиятини шуъбалари Туркистонда ҳам рўбарў намоёндалари, аъзолари, фидойилари, вазифашунослари вазифа бошинда бўлди.
Устоз Мусо Жоруллоҳ ҳазрат Андижонда бўлинғон тарихларда иттиҳоди ислом жамияти қурулғон катта-катта зотлардан. Кўб кишилар аъзо бўлғон мавлоно Шоҳусайндаги саҳҳоф Абдуллоҳ ҳожи жамиятини Андижон шўъбасиға раис (рукн) эди. Иттиҳоди ислом жамиятига жадидлардан, қадимлардан ҳамма ҳафват этуб, аъзо бўлғон, амриға итоат, мажлислариға иштирок этгонлигидан яхшигина бош кўтарди.
Истанбулдан, Озарбайжондан, Қримдан чиқадурғон ғазиталар[59], мажмуалар[60] Ўринбурғдан[61], Уфадан[62], Бокудан[63], Берлиндан, Мисрдан чиқадурғон турли-турли матбуъ асарларни давомли суратда Туркистонга ёмғурдек ёғилиши алардан иқтибосан чашидли тартибда миллатни ақлиға, онглаш тарзиға кўра ҳозирланиб, Тошкандда босилиб, Туркистоннинг тўрт бурчагиға қадар тарқатиладурғон газеталар, мажмуалар, асарлар, китоблар, ҳар хил мақолалар, латифалар, кулдурадурғон ҳикоялар, достонлар туркистонлиларни йиллардан бери кутиб турғон ғоялариға, амаллариға (орзуларига) таржимон бўла бошлади.
Туркистон мутафаккирларича яқин замонда рўй берадурғон жаҳон ҳарбини қайси бир илҳом билан  ва ё зоҳирий аломатлар, маънавий ва сиёсий далиллар билан кашф этгондек, бу ҳарбни арафасида Туркистонни истиқболда истиқлолиға қовишдурмак учун энг зарурий чораларга бош уриш қўлдан келғонча мақдурини харжлаш учун ҳар қандай фидокорликка ҳозир бўлиш билан миллатчилар кечани кундузға улаб чолишдилар. Кадрлар етишдирилди. Турлик-турлик мактаблар очилди. Кечки қурслар давом этди. Дорул-муаллиминлар очилди. Ҳар ҳолда ғоя омолга асбоб ҳозирланмиш бир вазиятга келинди.
Шу аснода ҳарб потлади. Яъни, биринчи жаҳон ҳарби бошланди.
1913-1914чи йилни ҳамма идрок этмиш бўлди.
Жадидларга Худо берди. Рақибсиз майдон жадидларга ҳаср қилинди. Жадидларни мактаблари ривожланди. Китобхоналар, мағозалар очилди. Турли-турли китоблар, мажаллалар, маориф лавозимоти сотиладурғон бўлди. Ҳақила давом этгон нашриёт натижасинда аввалдан мойил бўлиб келғон.
Туркистонлиларни муҳаббатлари, рағбатлари Истанбул (Туркия)га оринмоқга бошлади. Масалан, Анварбек Маҳмуд Шавкатни расмлари билан аксар дўконларда зийнатланди. Булар кифоя қилмай, у маҳбуб қаҳрамонларни суратлари миллатнинг чўнтагида ҳамойилида баробар юрадурғон бир ҳолға келди. Бу эса фарт муҳаббатдан ношийдур.

УСУЛИ ЖАДИД МАКТАБЛАРИНИНГ ЧЕҲРАСИ

Андижон шаҳри бедабозорига яқин Ҳовузбўйи маҳалласидаги жадид мактабларидан бирини дарс асносида зиёрат қилинғонда муаллим тарафидан талабаларга ўргатилғон кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитилғон адабиёт дарслариндан намуналар:
Ё Раб, тараҳҳум айламасанг, ҳолимиз хароб,
Ёндук жаҳолат оташина бағримиз кабоб.
Айзон: (яна)
Эй муслимин чўжуқлари, иҳком истариз,
Сиздан ривожи миллати Ислом истариз,
Сиз мактаб ичра соҳиби жазми яқин ўлунг,
Ғайрат этинг, саъйи ила аҳкоми дин билинг.
Яна бошқа бир мактабнинг зиёрати Тупроқхона йўлида Абдулжабборбойни масжидига ёпишгон жадид мактабини муаллими мулла Муҳаммадрасул домла уч синф талабаларига шарқий ўргатилур экон кўрулди. Шарқийлари: мактаб (унвонли)
Мактаб уйи доруламон,
Мактаб ҳаёти жовидон,
Мактаб сафойи қалби жон,
Ғайрат қилиб, ўқинг ўғлон.
Мактаб сиза жаннат очар,
Мактаб дуру гавҳар сочар,
Мактаб жаҳолатдан қочар,
Ғайрат қилиб, ўқинг ўғлон.
Мактабдадур илму камол,
Мактабдадур ҳусну жамол,
Мактабдадур миллий хаёл,
Ғайрат қилиб, ўқинг ўғлон.
Мактаб сизи мулло қилур,
Мактаб сизи тилло қилур,
Мактаб силлиқ салло қилур,
Ғайрат қилиб, ўқинг ўғлон.
Мактабдадур илму адаб,
Мактаб эрур гулзор ажаб,

Ғайрат қилиб, ўқинг ўғлон.
Адабуд-дин китобининг бошланиши:
Ман бир боламанки, ўзгинам ёш,
Ёшимга ярашди ушбу кенгош,
Бекор юришни ташладим ман,
Янги ўқумоқни бошладим ман.

Ахтор:
Кўргонларимни Андижондаги жадид мактабларини баъзиларидан намуна ўлароқ юқорида зикр қилинди. Туркистон ўлкасида очилғон жадид мактаблар ҳаммаси шу тарздадур. Юртда мақбул хейли ривож топқондур. Хўқанд, Тошканд, Самарқанддаги мактаблар бўлса, адад эътибори ила яна ҳам зиёдароқдур. Зеро, у шаҳарларнинг марказ бўлиши эътибори ила ўрта мактаб, олий мактаблар ўша шаҳарлардадур. Раҳбарлар, устозлар, мунавварларни аксарлари марказдадурлар.
Усули жадид нашриётида замонанинг аҳволидан бир намуна:
Шарора қилди ҳавога бизнинг шароратимиз,
Учар қушин қанотин куйдирур ҳароратимиз.
Кўрунгки, бир неча йиллар бозорлар ўлди касод,
Ҳамиша қилди зарар айлагон тижоратимиз.
Қабулга ўтмади вексил, мулкимиз гаров бўлди,
Ярим баҳога сотилди уй-у иморатимиз.
Кўтарди бирни иккиға ажаб ҳама деҳқон,
Ҳануз унмайин эккан экин, зироатимиз.
Фақирлик айласа торож, бўлурму анга илож,
Қаёнга кетди бу қўлдан бизим маҳоратимиз.
Тавофи Каъбадан ўтди биза надан билмам,
Кимики, бонка челони[64] ани зиёратимиз.
Нечани давлати ортди бу бонка орқасидан,
Нечук зарар кўрамиз ёки йўқ фаросатимиз.
Мудом бонка ўтарму вексил, деб,
Кутуб ўтирганимиз айни бир риёзатимиз.
Агар Худо карам айлаб, бу қўлға пул тегса,
Ҳамон ани йўқотиш бизни эски одатимиз.
Ароба, пойтун ила йўл кезиб Искандардек,
Ишонмангиз пули кўб деб қуруқ тароватимиз.
Бас, эмди ёзма тўла қил сўзингни тамом,
Агарда кўб ёзар эрсанг, тегар касофатимиз.
Вақтила тўртимизда (юртимизда?) бўладурғон тўйдаги исроф, ҳаддан ташқари одатларимизни танқид қилғон жадидларни шарқийлари – латифалари:
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.
Тўй бошида, маслаҳат ошида,
Сомса билан кабоб қилмак бидъат эмасму?
Бойлар келишида, тўйга киришида,
Тўрига деб иззат қилмоқ одат эмасму?
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.
Камбағал келишда, тўйга киришда,
Кет-кет, дебон қувлаб вормак уят эмасму?
Ҳокимлар келгонда, ош еб бўлгонда,
Кимхоб чопон, атлас киймак ришват эмасму?
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.
Тўй ўтгонида, пул кетгонида,
Қарздор бўлиб, синиб қолмак зиллат эмасму?
Тўйчи кишига бидъат ишига,
Минг-минг сўмлар исроф қилмак жиннат эмасму?
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.
Билгон кишига тўй қилмишига,
Мавлуд қилиб, хатна қилмак суннат эмасму?
Болалик кишига илм ўқишига,
Пул сарф этиб, тарбия қилмак давлат эмасму?
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.
Оқил кишига диннинг ишига,
Ҳижрон бўлиб, ғайрат қилмак хизмат эмасму?
Ҳар бир кишига миллат ишига,
Олим бўлиб, хизмат қилмак неъмат эмасму?
Ўқусун ёшларимиз, бидъатни ташлармиз,
Кетсин ғафлат, келсин ҳиммат, яшасин миллат.

Айзон:
Ўсон миллат, ўсон миллат
Кўзинг оч, ётма ғафлатда ўсон миллат, ўсон миллат,
Топар сан бирла авлодинг омон миллат, омон миллат.
Қани аввалдаги илминг, фунундан эътироз этдинг,
Жаҳолат ёри бўлдинг, ошнолардан ороз этдинг,
Билиб дўстингни душман, душманингни сарфароз этдинг,
Кириб ғафлатни хобиға ўзингни инқироз этдинг,
Кўзинг оч, ётма ғафлатда ўсон миллат, ўсон миллат,
Топар сан бирла авлодинг омон миллат, омон миллат.
Замонга боқмасанг, санга замон асло назар қилмас,
Кетар ҳамроҳлар ташлаб, санга асло хабар қилмас,
Етиб ғайрат билан бир юрмасанг асло ҳазар қилмас,
Тарозуга қараб, тошингни қўй, асло зарар қилмас,
Кўзинг оч, ётма ғафлатда ўсон миллат, ўсон миллат,
Топар сан бирла авлодинг омон миллат, омон миллат.
Олиб таълим сендан ўзгалар илгари кетдилар,
Фунун, тарихларингни шарҳ этиб, аслига етдилар,
Фалотун, Бу Али Синоларингдан ишлаб ўтдилар,
Сани авлодларинг осор қадимларни унутдилар,
Кўзинг оч, ётма ғафлатда ўсон миллат, ўсон миллат,
Топар сан бирла авлодинг омон миллат, омон миллат.

Айзон:

Қайси миллатни бизингдек воизи хушхони бор,
Кимни бешта хотун олғон қорни тўқ эшони бор.
Кўзи оғриқ бир киши борса табиб сурги берур,
Кўрдингизму кимни мундоқ зу фунун Луқмони бор.
Илм учун сарф айлаюр бору йўғин ағёрлар,
Базму тўйга кимни биздек соҳиби эҳсони бор.
Меҳру шафқат ўзгаларда, биздадур кину нифоқ,
Қайси миллатни бизингдек бесару сомони бор.
Гар сафарга чиқсалар, хуржун тўла гўшту қази,
Ёғи чиқғон тўрвасида кимни ун, толқони бор.
Гар қулай бўлса, ётурмиз ҳафта меҳмонхонада,
Кимни биздек бемалол ишсиз, бекор меҳмони бор.
Меъдамиздур боқувват, хому пишиқ бирдур биза,
Кимни биздек тоза пишгон тоза буғдой нони бор.
Жон ширинму ҳолва, деб сўрса биров биздан агар,
Ҳолва ширин, деб жавоб бермакни хўб имкони бор.
Катта-катта оқчаларни сарф этур бидъатлара,
Қарз уруб, қарздор бўлуб қолмоқ йўлин осони бор.
Сўзлагон, ёзгон билан бўлмас адо ҳасратларим,
Қайда мандек миллатнинг қайғусида ҳижрони бор.

БИР ҚИМОРБОЗНИНГ ЯНА БИР ҚИМОРБОЗГА ҚИЛҒОН НАСИҲАТИ

Банди бўлсанг, ютқузуб беорман, деб йиғлағил,
Чўнтагимда бир пулим йўқ зорман, деб йиғлағил.
Волидангни похтасини ур қиморга бой бериб,
Ўғрисан, деб ушласа, ночорман, деб йиғлағил.
Эртадан оқшомғача ўйнаб юрғил бемалол,
Кечқурун ош вақтида тайёрман, деб йиғлағил.
Яхшиликка ундаса, ҳар кимсага солма қулоқ,
Ман насиҳат аҳлидан безорман, деб йиғлағил.
Ишласанг бўлмайдиму куч-қувватинг бор-ку, деса,
Соғ эмасман, беқувват, беморман, деб йиғлағил.
Кўкрагинг захга бериб, ётгил ёқангни чок этиб,
Тур болам, деса онанг, уйғотмағил, деб йиғлағил.
Гар ёмонлар суҳбатиға чорласа, тайёр бўл,
Яхшилар йўқлар эса, мурдорман, деб йиғлағил.
Ўйнама ўғлим қимор, деб йиғласа ҳижрон отанг,
Ўрганиб қолдим нетай, хумморман, деб йиғлағил.

МАШҲУР ШОИР АБДУЛҲАМИД ЧЎЛПОННИНГ “ЭЙ ГЎЗАЛ ФАРҒОНА БОШЛИҚИ” АШЪОРИДАН

Эй гўзал Фарғона, қонли кўйлагингдан айланай,
Тарқалиб кетган қаро ваҳший сочингга боғланай.
Кенг, чўзуқ яйловларинг ёвларга очмиш кўксини,
Бу қаро парда босибдур тупроғингни устини.
Кўзларинг сўлгон ўлик руҳинг билан боқдинг манга,
Қуртулишни юлдузи асло кўринмазми санга.

САДРИДДИН АЙНИЙ МАНЗУМАСИДАН

Билим қочди элимиздан беш юз йилдур,
Унутулмади Улуғбеклар бизинг элдур.
Турон эли ўзбек тили бизинг тилдур,
Турон ўғли бўлғонингни чолиш, билдур.

ОЙБЕКДАН (НАМУНА ЎЛАРОҚ)

Ўзбек эли:
Баҳор чоғинг лолаларла,
Япроғингда жолаларла,
Кулиб боқған эй суйгулу,
Сўйла, санми ўзбек эли.
Сирдарёни телба суви,
Тўлқин сочиб ўйнар эди.
Тошқин Амударё бўйи,
Кечмишларни қалби эди.

ҚОЗОҚ ШОИРЛАРИ МОҒЖОНДАН ТУРКИСТОН


ЖАДИД МАКТАБЛАРНИ ҚУРУВЧИЛАРДАН МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙНИ ҚАТЛИ МУНОСАБАТИЛА ҚОТИЛГА ХИТОБАН:

Эй мадфани инсоният, эй мақтали аҳрор,
Эй маркази ваҳшоният, эй макмани ашрор.
Мингларча йигитлар бошини тандан айирдинг,
Мингларча асоратзада ўғлонлари қирдинг.
Қон тўк, яна қон тўк, яна қон тўк, яна қон тўк,
Қон сели билан оқибатуламр ёрилу чўк.
Қон тўк-да, чўмил қонга йиқил, қонга бўғил, ўл,
То қонига буланмасин озода бирон қул.
Эй деви жаҳолат ўй, эй қонла тўлан ғор,
Шод ўл бу кун, аммо бу куннинг эртаси ҳам бор.
Бир дасти ёр, дасти жафо, дасти хиёнат,
Мумкинми сени айласа кетдикча сиёнат.
Йўқ, йўқ, келар албат, келар албат, келар албат,
Золимлари тард этмага, маҳв этмага навбат.
Эй қотила, эй фожира, эй фитнаи Турон,
Турон эли фитнанг ила ўлсунми паришон.
Мингларча йигит бошини калтак била эздинг,
Мингларча йигит наъшини саржин каби тердинг.
Зиндонлара мингларча тирикларни чиритдинг,
Тезоб ила мингларча ўликларни иритдинг.
Қуръонни, шариатни оёқ остина босдинг,
Беҳбудий каби доҳийи Туронни-да осдинг.
Бош кес, яна бош кес, неча кун кайфу сафо сур,
Лекин кўзинги оч, келаси кунлари кўр.
Билгилки, бу иҳмол эмас, имҳоли илоҳий,
Билгил абадий қолмаяжак мунча малоҳий.
Бир дасти хиёнат,
Айларми сиёнат,
Доим сани, асло!
Бир кун келар албат,
Ожизлара навбат,
Ўч олмаға сандан,
Эй манбаи накбат.
Кўрсам ўша кунни.
Айний Самарқандий

Савр 1920м.

1914\15 ЧИ ЙИЛДА МАРДИКОР ОЛДИ ФОЖЕАСИ

Биринчи жаҳон ҳарбининг қизиб турғон пайтларида Масковдан шиддатлик бир фармон содир бўлди. Туркистондан аскар олинсин, деб. Бу фармон халқга оғир келди, ботди. Туркистонинг ҳамма тарафида халқ баробар бўйин тоблади. Чунки руслар Туркистоннинг ҳар тарафиға томир отгандан кейин халқни руслаштириш сиёсатидаги кўрсатган жабрлари, ситамлари очиғ майдонда зоҳир бўлиб, ҳамма баробар безор бўлиб, нима қилишлари учун қадарнинг ҳасан натижасини кутиб турғонда ҳарб чиқди.
Туркия давлатини зафари учун ҳамма дуо қилиб, Анварбек, Маҳмуд Шавкат, Жамол Пошшо Ниёзий ва бошқа турк қўмондонларини суратларини дўконларга, уйларга осиб, султонга зафар, халифаи рўйи заминга нусрат тилаб, русларнинг шикастига дуо қилиб турган бу нозик бир замонда русларнинг мусулмонлардан аскар сўраши, бу аскарни олиб бориб, диндошларимиз, орқадошларимиз туркларга солиши зўрға турган аламзада Туркистон аҳолисига ботди. Миллий ҳаёти, диний эътиқодларини ғалаёни ила ҳамма мусулмонлар русларнинг бу талабига исён қилдилар. Рус ҳокимлариға, соқчилариға, маъмурлариға, мутлақ русларга қарши чиқдилар. Низои қаттол натижасида икки тарафдан тўкилган қон, аламзада фожеалар елдирим суръати ила русларни андишага солди. Рус диплўмотлари дарҳол фикрларини тегишдирди. Оқ Пошшонинг фармони аскар олиш учун эмас, аскарларга зовур кавлағони мардикор истайдур, раиятга янглиш эшитилибдур, деб Масковдан Курапаткинни раёсатида бир ҳайъат тайинланди. Ҳайъат Туркистонга келиб, ҳокимнишин шаҳарларни ва шаҳар катталарини айри-айри зиёрат қилиб, чиройли, мулойим нутқлар ила халқга Оқ Пошшонинг саломларини сўйлаб, поёмларини айтиб, раиятни хотиржам қилиб, маркидор олди шиорини юртга тарқатди. Руслар ериға кўра қувват қўллади, ерига кўра мулойим сиёсат ишлатди. Халқ ҳам чор-ночор мардикор беришга бошлади.
Руслар Туркия, Олмония аскарларила ҳарб майдонида муқобала қилиб турган бир вақтда дохилда исён чиқишини ҳеч истамас эди. Шунинг учун ҳолан орқасига уч, беш метр қайтиб, аввалги аскар олинсин амрини мардикор олинсин, деб таъдил қилди. Шунинг билан дохилий ҳарбга хотима берди. Бу рўлни ??? Курапаткин ўйнади.
Мардикор олди ҳодисаларини, ҳазин фожеаларини мисол учун Туркистоннинг уч, тўрт шаҳридан воқе бўлғон ҳодисаларни тубандагича зикр қилинди. Етарлик бўлса керак, бошқа шаҳарларни ҳам шуларга қиёс қилинса бўлаверадур.

ЖИЗЗАХ ФОЖЕАСИ

Туркистонда воқе бўлғон рус зулмларидан алам қиладурғон ҳодисалардан бири Жиззах фожеасидур.
Жиззах ҳокими халқни тўплаб, Оқ Пошшодан аскар олинсин, деб фармон келди, эй мусулмонлар, аскар берурсизлар, подшонинг амрини икки қилиб бўлмайдур, деди. Халқ бир оғиздан, аскар бермаймиз, бермаймиз, деб бақирдилар. Тўпланди тарқалди. Эртаси Жиззахга тобе Бодом, Нуркий қишлоғидаги халқ қўзғалди. Ҳар тарафдан йиғилди одам, тўпланди одам, ҳамма баробар Жиззахга қараб йўлга тушдилар. Оломоннинг кўплиғидан тўполоннинг бебошлиғидан қўзғолончиларнинг ҳисобини билиш мумкин эмасдур. Жиззахга келғонларида Жиззах халқи ҳам қўзғолончиларга қўшилдилар. Бирдан Аллоҳу акбар наъраси кўтарилди. Ҳамма ҳаяжон билан банийяти ғазот Аллоҳу акбар садоси еру кўкни ларзага келтирди. Гўё қиёмат қўпди. Аввалан, Жиззах шаҳри ичидаги исми ўрус бўлса, ур-калтак билан ўлдирилди.
Қоимақом Афанасўф ўлган ўрислар ичинда эди. Жиззах қўмондони Рўкин ҳам атрофдаги ёрдамчилари ила ҳаммалари қиличдан кечирилди. Оломон Жиззахнинг истансасиға келди. Кўринғон ўрусларни тутиб, тикка-тикка қилиб турғадилар. На ҳоким қолди, на оиласи ва на бошқаси. Ора-сирада оломонга хитобан шундоқ бир овоз келадур:
Аскар бермаймиз, бермаймиз. Сассиғ ўруслар ўғлонларимизни аскар қилмоқчи. Гирмонга кучи етмай Подшо биздан аскар олар эмиш. Бермаймиз.
Эй халойиқ, бўш келманг. Ўрусларни тутиб ўлдиринг, уриб ўлдиринг. Некалайнинг аскарлари ўзлари билан ўзлари овора. Туркистонга келадурғон аскари йўқ, қўрқманглар мусулмонлар! Ҳа, тут, ур, кес, ўлдир……………………………….., деб оломонни ҳаяжонга келтирар эрди.
Истансада бир ўрус дўхтир бор эрди. Қочолмай, ёшинолмай қолди. Оломон босиб кириб, дўхтирни ҳам, оиласи билан уруб ўлдирдилар. Дўхтирни айби ўруслиғи бўлди. Ўрус бўлмаса, ўлдирилмас эди.
Хулоса, Жиззахда ва Жиззахга тобе ерда қанча ўрус бўлса, парчаланди ва йўқотилди. Мусулмонларнинг қўли юқори бўлгондек урганча урди, қилғонча қилди. Оломонга бош бўлғонлар бошда ўлароқ, ҳамма қўзғолончилар хордуқ олғони уй-уйига, кўй-кўйига тарқашдилар. Жиззахда ўрусга қирон келғон хабари ҳар тарафга ёйилди. Русияга тилғироф ила тарқалди. Оз кунда темир йўлдан рус аскарлари келди. Жиззахга тўлди. Истансадан отув бошланди. Шаҳар олти соат ўқга, тўпга тутилди. Тоқга, боқга, қишлоқларга қочганлар саломат қолди. Шаҳар ичида ҳамма ўлдирилди. Бир жондор қолмади.
Русларнинг даҳшати шу қадар давом этдики, болалар умумияти ила чоти йиртилиб ўлдирилди. Хотинлар тоифасини маммалари кесилиб ўлдирилди. Тарихда андарост келадурғон ҳазин воқеалардан шул Жиззах фожеаси бўлди.
Жиззахдан сўнгра руслар Челак қишлоқга, Боғодонга ва бошқаларига чиқиб, қўзғолонни бошлағонларни, юрт оқсоқолларини тутиб, тўплаб, Жиззахга келтирди. Аларнинг ичида Абдураҳмон Жевачи, Мирзоқулбой, Тўлагандам деган меҳмоннавозликда шуҳратлари чиқғон кишилар ҳам бор эрди. Бу зотлар жиҳоди муқаддас эълон қилғон мужоҳидлардандур.
Бу тутқунларга бўлғон зулмни даҳшати. Чунончи:
Икки кишини орқа баорқа қилиб қўлларини бир-бирини қўлига боғланди. Шундоқлардан ўн олтисини қатор қилди. Ўттиз икки киши бир қатор саф бўлди. Бир бошдан ўқ отилди. Ўқ гоҳ саккиз боғлам тешиб ўтиб, гоҳ ўн боғлам қотарасиға тешиб ўтиб чарчайди, тўхтайди. Булар йиқиладур. Такрор ўқ отиладур. Бу ўқ ҳам йигирма ўттиз кишини бир-бир кетин тешиб ўтиб, чарчағонда тўхтайдур. Ўқ яна давом этадур. Руслар шундоқ қилиб, бир ўқ билан гоҳо қирқ кишини эъдом қилди, гоҳо ўттиз икки кишини эъдом этди.

МАРҒИЛОН ФОЖЕАСИ – МАРДИКОР ОЛДИДА (МАРДИКОР ОЛДИ ВОҚЕАСИДА)

Замон-замон Оқ Никалайни замони эрди. Олди-олди олар эмиш, аскар олар эмиш. Ҳукумат аскар олар эмиш. Дағдағаси кундан кунға ортиб борди. Халқ бесаранжом, ҳамма беором бир қанча кун ўтди. Халқ Ўрда тагиға тўпланди. Ҳамма келди. Ҳамма тараф одам билан зич тўлди.
Шу онда Искобилўфдан губернатўр (Фарғона волийси) политсия минстрлар тобелари билан тушдилар. Марғилондаги Пристўф ҳам ҳошиялари билан келди эди. Аларни кутиб турғон Марғилон шаҳар ичидаги тўрт мингбошилар лойиқила истиқбол қилдилар. Ҳамма жим…….
Шу аснода политсия министр сўз бошлади. Эй халойиқ, ҳукумат сиз раиятлардан аскар сўрайди, деб тўрт калима сўз оғиздан чиқар-чиқмас ҳаммани қўли юқорида, ҳавода, беш панжаси очиқ ҳолда ўнга, чапга қимирлатиб, йўқ ишоратида ҳамма баробар.
Бермаймиз, бермаймиз, бермаймиз, деган нақоратни баланд овоз билан бақириб, чақириб садоларини кўкка кўтардилар.
Мусулмонлардаги кутилмаган бу ажойиб ҳаяжонни кўргон руслар аллақачон вазиятдан хабардор бўлиб, секин-секин чойхонанинг орқа тарафидан бирталаб чиқиб кетдилар. Қочишга муваффақ бўлдилар.
Шов-шув ғурю кўтарилди. Миллатнинг овози ҳа, нимага аскар берамиз экан, дегон сўзлар ҳавода учмоқда. Ҳамма ҳар тарафда ҳужумга ҳозир. Овиға чанг солмоқчи бўлғон арслонга ўхшаб, халқнинг кўзи чаноғидан чиқғон, ғазаболут бир ҳолда эди.
Бир вақтда чойхона орқасида топир-тупур ила ҳа, қўйма, қўйма, овози кўтарилди. Қорасангиз, ҳатто муҳтарам ўқувчилар боқсалар ҳам кўрар эрдилар. Тўрт мингбошидан иккиси ур калтак – сур калтак билан ўлиб ётибдур. Бири Мавлон мингбоши, яна бири Бек дегон мингбошидур. Каффон тарафга қаралса, икки миршаб (милиса)лар ҳам кўзлари очиқ ҳолда ўлиб ётибдурлар.
Бу даҳшатлик воқеадан кейин халқ оҳиста-оҳиста тарқалди. Ҳар ким оромгоҳиға чекилди. Тонг отиб, кун чиқди. Идоралар очилди. Губернатўрдан янги приказ (фармон) содир бўлди. Хулосаси, Марғилон отувга ҳукм бўлибдур. Бу қўрқунчлик ёмон хабар чақмоқ чақғондек бир онда шаҳарга тарқалди. Ҳамма хавфу ҳаросда биров қўрқғон, биров ёшингон ертўлалардан жой ҳозирлағон, халқ паришон, инсонлар ҳеч ерга сиғмайди. Ҳеч бир жойда тўхтаёлмайди. Бир тарафдан қишлоқга жўнағонларни ҳисоби йўқ. Шаҳар бўшатилаёзди. Шундоқ нозик вақтда Марғилонни доноларидан даврандеш шахсиятларидан Саййид Аҳмадхўжа эшон ёниға уч-тўрт гапдон, сўздон зотларни ҳамроҳ қилиб, Искобилўфга чиқуб, губернатўрни кўрдилар.
Сабаби зиёратларини шундоқ баён қилдилар: Жанобларини пирказларини эълони муносабати ила Марғилон аҳли кўб паришон аҳволлари танг, ҳоллари оғир раиятларингиз жуда ҳам бесаранжомдур. Бу хабарни еткизиш ила баробар маълум олийлари бўлсинки, ўлган мингбошилар вақтила баъзи ўғри, қиморбоз, луччак одамларни жиноятлари сабаблик уруб, гоҳо қамчилаб, қомаб, азоб берғондур. У ҳам вазифаси ва қонун ижобидур.
Аммо ўлувчиклар чафанилар фурсат пойлаб юрғон иттифоқан у тўполондан фойдаланиб, ўч оламиз, деб мингбошиға мушт отган яна бири асоси билан дўлайиб ўхталғон. Бу ҳолни кўрғонларни кўзиға қон тўлуб, ур бачағарни деб мушт кетдига боис бўлғон. Натижада икки мингбоши ўлган. Қисматлари шундоқ экан.
Мингбошиларни ҳимоя қилғон икки милисани ҳам оломон бир муштдан урғон. Майдонда бошқа гап йўқ. Милтиқ йўқ. Тўппонча йўқ. Пичоқбозлик йўқ. Маҳзи бир жаҳолатдур.
Шунинг учун раиятга раҳм қилиб, тул хотун, етим ўғилларга шафқат қилиб, шаҳарни отишга қилғон ҳукмларини таъдил қилсалар, деб илтимос қиламиз, дедилар.
Губернатўр баъзи саволларни қилиб, бироз музокаралар натижасида фармонни текшириш учун ҳеч ўлмаса, сиёсатан бир тўп отилиши кераклиғини олға сурди. Ниҳоят икки тарафга қаноат ҳосил бўлди. Марғилонга қайтган Саййид Аҳмад эшон ва ҳайъат аъзолари отув тўхтади, омон-омон, деб бу хабарни муздаладилар. Эртаси янги боғга ўрнатилғон катта бир тўпни отиб, ҳукми танфиз қилинди. Донишманд Саййид Аҳмад эшонни ҳасан ташаббуси ила Марғилон шаҳри отувдан қолди. Оллоҳ раҳмат қилсин. Омин.
Мархаслар оз муддатдан сўнгра Марғилонга Курапаткиннинг ҳайъати ила келиб, тутган мулойим сиёсати билан ҳукумат аскар олмайдур, аскарларга бошпана бўладурғон чуқур зовур кавлайдурғон мардикор оладур, дегон сўз тарқалди. Халқ ҳам чор-ночор қабул қилди. Ҳар маҳаллага етти мардикор берилиши муқаррар қилинди. Халқни нуфусига қараб ўғли кўблардан икки мардикор, уч ўғли бўлса, бир мардикор олина бошланди. Бир маҳаллада саксон уйлик атрофида одам бордур.
Ўлган мингбошиларни ўрниға янгидан мингбошилар тайин бўлди. Буларни мулойим сиёсатларича ўғлини бадалиға бошқа бир мардикор олиб берилса ҳам қабул бўлди. Марғилонни Чорчинор маҳалласидан муҳтарам Ҳожиакбар айтадур: Бизлар етти ўғил эрдук. Икки мардикор бериш лозим эди. Мингбоши ила кўришиб, мувофақатини олуб, бобом Андижонга бориб, олтишаҳарлик икки мардикорни беш юз сўмдан минг сўмга ёллаб келтирди. Ҳамсоямиз ҳам бобомдан ўрганиб, Андижонга бориб, икки мардикорни олиб келди-да, мингбошига топшириб, ўзининг ўғилларини олиб қолдилар. Оз муддат ичида барча мардикорлар ҳозирланди. Русияга жўнатилди.
Жўнаш вақтларида бизга бадал бўлғон икки мардикор беш юз сўмдан минг сўм пулларини бобомга омонат, деб топширдилар. Агар саломат келсак, ўзимиз сиздан олурмиз, Худо кўрсатмасин, агар келмасак, бизни оиламизга юбортиб берурлар, деб оила адресини бериб, видолашиб кетдилар. Марғилонлик Ҳожиакбар сўзида давом этиб дедики, оз кундан кейин бирдан уруш тўхтади, аскарлар ва мардикорлар майдонидан қайтдилар. Ҳуррият эълон қилинди. Носир Охун билан рафиқи ҳам қайтиб келдилар. Омонат қўйғон беш юздан иковлон минг сўм пулларини олиб, шоду хандон бўлуб, юртлариға кетдилар. Видо вақтида буларни риққат қалб ила азтаҳдил ҳаққимизга қилғон дуоларини кўрсалар, сизлар ҳам беихтиёр кўз ёшларингизни тутолмай ўз ҳолиға қўюб берор эрдингиз. Шундоқ хайрли дуо қилдилар. Саломат бўлсинлар. Биз ҳам дуо қилдик.

МАРДИКОР ОЛДИ АНДИЖОН ВОҚЕАСИ

Ҳукуматнинг амри билан мингбошиларни зўри билан Андижон шаҳрини Каффондаги катта жомега ҳамма халойиқ чақирилди. Халқ тўпланди. Ҳоким атрофида мусоҳиблари ва бошқалари билан ва соқчилар бошлуғи ҳаммалари ҳозир бўлдилар. Ҳоким сўзга бошлади. Халқга хитобан, эй халойиқ, тўпландиларингизму, деди. Мингбошилардан бири амрингиза биноан тўпландилар, деб жавобландирди.
Ҳоким давом этди, эй мусулмонлар, эй раият!
Оқ Подшодан фармон келди. Подшо сиз раиятларидан аскар истайдур, деган ҳамон халқ бир оғиздан аскар бермаймиз, бермаймиз, деб шовқин солди. Бу орада Андижондаги Қосим Иноқнинг[65] ўғли Ҳошимжон, Подшонинг амри экан, аскар берилса, нима бўладур, десинму? Ур баччағарни, нима деди?, хитобларила ҳар тарафдан тушкон мушт устиға муштлар зарбасила дарвоза ёнида йиқилди.
Халқнинг бир қисми ҳокимга ҳужум қилиш учун ҳозирланди. Ҳоким орқасиға тистарилди. Халқ олдиға босди. Соқчилар тўсди. Бу дақиқада ҳокимни мушовирлари тилфон ила янги шаҳардан аскар чақирди.
Вақт танг, халқнинг феъли бузуқ. Бир ишорат ила ҳокимларни, мингбошиларни ур-калтак, сур-калтак бўлиши кўз олдида турган гап. Мингбошилар чаққонлик билан ўзлари ва одамларини ёрдами билан ҳокимни, мусоҳибларини пайтонга миндирдилар. Атрофини соқчилар ўраб, оҳиста-оҳиста, қўрқа-қўрқа янги шаҳар тарафиға равон бўлдилар.
Оломон бўлса, ҳаяжонлик баланд овозда шовқин қилиб, файтонни орқасидан овни қувлаган овчилардек бермаймиз, бермаймиз, нимага аскар берамиз экан, деб Қатортеракғача келдилар. Ҳокимни ўраб олдилар. Оз қолди  бир муштдан қилсалар. Шу нозик вақтда узоқдан ўрус солдатлари кўрина бошлади. Бу аскарий қувватдан дам олғон ҳоким дадилланди. Ўзи-да бироз жонланди. Ҳамон халқни ҳужумини дафи учунми, жонларини қутқазиш учунми, руслар олдиға, орқасиға бошоломон ўқ уздилар. Шу дақиқада отларни ҳам қамчини зўри билан Опрониқга чоптирдилар. Янги шаҳар тарафиға қочиб қутулдилар. Мусулмонлардан бир қоч киши ўлди. Бир қанчаси яраланди. Солдатлар етиб келиб, силоҳ зўри ила халқни уй-уйига тарқатди.
Андижон шаҳар ичида бўлғон ҳодисалардан бошқа атрофларда ҳам баъзи фожеалар рўбарў. Жумладан, Далвазинда Ҳакимбек мингбошини даҳшатлик воқеасидур.
Ҳакимбек мингбоши ўзиға қарашлик қишлоқларга бориб, чиройлик сўз қилиб, подшоҳлик аскар сўрабдур, аскар бериш ёмон иш эмасдур, ҳар ким ало қадри ҳол аскар берса, юрт тинч, эл омон бўладур, бизга ҳокимдан шундоқ буйруқ келди, деб қишлоқ ба қишлоқ айланиб, ниҳоят Далвазинга келди. Халқ гузарда тўпланиб, мингбошининг келишини кутуб, муштлариға тупуруб турганда Ҳакимбек мингбоши одамлари билан уч тўрт отлик гузарға келди. От устида туриб, одатича халқға қараб, эй халойиқ, подшо биздан аскар сўрабдур, мунга хилоф қиладурғон жойи йўқ, яхшиликча аскарни берайлик, подшо тинч бўлса, эл, юрт ҳам ором бўладур, деб сўзини тугатмасдан туриб, ўртага бир киши чиқиб, нима дейсан, ким аскар беродур, оғзингга қараб гапир, деди. Яна бир киши чиқиб, торт отдан тушир, деди. Яна бири, ур баччағарни, деди. Онида мингбошини отдан тортиб йиқитилди. Ур, ур, сур билан ҳоло ўлигини сулайтирилди. Мингбошининг одамлари қочиб қутулдилар.
Туркистонда воқе бўлғон фожеаларни омматан Андижон фожеасини хоссатан таъқиб этгон кунларнинг бирида Оқ Подшо тарафиндан тайинланиб, ярим подшо, деб номи чиқғон Курапаткин Туркистонга маъмур бўлиб келди. Катта-катта шаҳарларга бир-бир келиб, халқнинг ҳаяжонларини бостириб, мақсадини ҳам амалга ошириб қайтди.
У қаторда Андижонга келиб, ҳоким Пристўф политса министрларни баробарида олиб, Андижоннинг қўй бозориға қўр тўкди. Миркомилбой бошлиқ ҳамма Андижоннинг бойлари жомедаги катта ҳазрат домла бошда ўлароқ, ҳамма домлалар Сойгузардаги Мусулмонқул мадрасасини биринчи домлаларидан Маҳмудхон махдум домла ва бошқалари тўпланиб, ярим подшони истиқбол қилдилар. Саломдан ва таорифдан кейин Курапаткин сўзга бошлади.
Эй мусулмонлар! Эй Туркистон аҳли!
Бизларча ва ҳам Оврупо назарида Туркистон ўлкаси кўб яхши ўлкадур. Бу мамлакатларингиз маҳсулдор, унумлик зироат ўлкасидур. Шунинг учун Оқ Подшо Туркистонни ва ҳам аҳолисини суядур. Туркистондан Фарғона. Фарғонада ушбу ҳаммамиз тўпланиб турган шаҳрингиз Андижон шаҳри жуда ҳам яхши шаҳардур. Одамлари ҳам яхшидур. Оқ Подшо сизларга салом айтадур. Саломдан кейин ком шулки, ман яхши кўрган фуқаро, раиятларимдан аскар олмайман. Аларни аскарликка лаёқатлари ҳам йўқ. Алар деҳқончиликда, зироат ишаларида ўсиб катта бўлғонлар. Жисмлари ҳам тупроқ ишлариға омухта бўлғон кимсалардур. Биноан алайҳ алардан мардикор олурмиз. Мардикорларни Русиянинг баъзи минтақаларидан аскарликка жўнаб, ўрни бўш қолғон корхона, ишхона, истансалардаги қора ишларда ишлатиш учун Туркистондан мардикор олишни таржиҳ қилинди.
Туркистонли фуқароларим хотиржам бўлсинлар. Мардикорликдан қўрқмасинлар. Ман хурсанд бўлойин дейдур, деб Курапаткин сўзини тамомлағон аснода бу тўплонти тўрт тарафи қозоқи (KAZACHI) отлик найзалик, мукаммал силоҳлик аскарлар ила ўралиб бўлғон эди. Ярим подшони сўзини эшитиб, ҳамма бил-иттифоқ Андижон аҳолисидан мардикор берилишига мувофақат этдилар.
Андижон шаҳри тўрт даҳага бўлинадур. Бу тўрт даҳада тўрт мингбоши ҳукмрондур. Тўрт мингбошини устида шаҳар муҳофизи Мирали ака туродур. Бу зот идоралик, дироятлик, пичими келишгон, отга мингонда бир қўмондон вазиятини олғон, намойиш кунларида от устида кўрурсиз. Қиличи ёнида хуш либос биридур. Вазифаси ҳам бобоси Мирўмар акадан меросдур. Ёнидан ҳеч айрилмайдурғон русчани булбулдек сўзлайдурғон озода бир мирзоси бордур. Давлат ишларини аксарийси ушбу Мирали акани қўли билан бажо келтирилодур. Ўзи бойларни тўпиға жўрадур. Мардикор олди ишлари ҳам Мирали акани ҳусни идорасила тўрт мингбошини бош усти дегон итоатлари ила Курапаткин сиёсатиға уйғун ҳокимни муродича Оқ Подшони прикази ериға келтирилди.

ХЎҚАНДДА МАРДИКОР ОЛДИ

Туркистон бўйича мардикор олиниши учун Масковдан келғон фармонга кўра, Хўқонддан ҳам мардикор олиниши хабари шоеъ бўлди. Ва бу тарихда Аравонда мардикор бермаслик учун халқ ичида ғовур-ғувур бўлди. Бундоқ нохуш хабарларни, воқеаларни олдини олиш учун Хўқандни қўрноз ҳокими шаҳарга халқни тўплатди. Халқга хитобан, чиройлик қилиб, ўзбекча қилиб, ўзи ваъз айтди.
Эй мусулмонлар! Эй аҳоли! Яхши биласизларки, неча йиллардан бери бобом ман сиз хўқандлик раиятимизни ором ва осудаҳол яшашларингиз учун ҳокимлик сифатила вазифа бошидамиз. Ҳаммаларингизга хайрихоҳмиз.
Шуни билингларки, мардикор олиш фармони Оқ Подшодан келди. Тошканддаги ярим подшонинг иши эмасдур. Оқ Подшонинг ҳукми ҳукмдур. Сиз мусулмонларни муқаддас китобларингиз Қуръони каримда улул-амрга итоат вожибдур.[66]
Сизлар Жиззахдан ибрат олсаларингиз кифоя қиладур. Жиззах итоат қилмади. Подшо аларни талон-торож, қатли омга ҳукм қилди. Хоналари вайрон, мулклари паришон, ўзлари сарсон бўлди. Оқ Подшонинг назарида Хўқанд эмас, Хўқандга ўхшаш ўн шаҳарни хароб қилса, халқини нест-нобуд қилса, парвосига келмайдур. Ҳамма бўлғулик сизларга, аҳли аёлингизга бўладур.
Эй раиятларим! Мани сўзумни қабул қилинглар. Ризолик билан мардикор беринглар. Сизларни хайрингиз шундадур, деди. Хотимада ўғлининг ўрниға бадал берса ҳам бўладур, рози ва ризолик ила мардикор ёллаб берса ҳам майли, деб қўйди.
Халқ сукут этди. Тўполонти тарқади. Сўнгра мингбошиларни қўли билан мулойим сиёсат билан Оқ Подшони фармони амалга ошди. Хўқанд ҳам мардикор берди.[67]

САМАРҚАНДДА МАРДИКОР ОЛДИ

Самарқандликлар ҳам мардикор беришга кўнгилхуши ила рози бўлмадилар. Халқни бўйин тоблағонлиғини ҳис этгон доҳий Курапаткин суръат ила Самарқандга етиб келди. Халқни тўплади. Халқга хитобан, сизлардан олинадурғон мардикорлар фақат зовур ковлайдур, аскарлик қилмайдур, хотиржам бўлинглар, ман сизларга сўз бераман, деди. Сўнгра у давом этиб, Оқ Подшонинг ҳукми шулки, бой бўлсин, камбағал бўлсин, ҳар эшикдан бир мардикор олинадур. Бировни уч ўғли бўлса, бирини мардикорликға олинадур. Бу ҳукмдан мустасноси йўқдур.
Оқ Подшони Туркистон киройга яна бир илтифоти бор. У илтифот шулки, ҳар ким ўз ўғлини мардикорликка беришга рози бўлмаса, унинг ўрниға бошқа бирини бадал берса ҳам қабул бўладур, деб сўзини тамомлади.
Самарқанд аҳли рози бўлди. Мардикор беришға бошлади.
Туркистоннинг аксар шаҳарлари ҳам Оқ Подшони кейинги илтифотидан фойдаланди. Бу приказ ҳокимларни раёсатида мингбошилар тарафиндан амалга оширилди. Қори Шарафуддин хўби Самарқанди бошинда тоиф[68]

ТОШКАНДДА МАРДИКОР ОЛДИ

Туркистон ўлкасини маркази бўлғон Тошканддан мардикор олиш сиёсати бошқа вилоятларға қарағонда бўлакча бўлди. Тошканд аҳолисини култури эътиборила Масковга жуда итоатлик Масков бир нарса деса, бош тортмай қабул қиладур, дегон фаҳмда руслар аҳолидан мардикор олиш тўғрилиқ Тошканд халқи билан ҳисоблашмай бу муҳим талабни халқга ётиғича англатиб, сиз раиятларидан Оқ Подшо мардикор сўрайдур ёхуд аҳолидан мардикор олинадур, деб фармон чиқаришга Тошканддаги Туркистон волий умумийси лузум кўрмади-да, тўғридан тўғри амалдорлар қўли билан мардикор олишға бошланди. Руслар хатоларини кейин идрок этдилар. Аммо на фойда? Русларни бу ҳаракатларидан тошкандликлар хушнудсизликларини билдирдилар. Бунга қарши руслар шаҳарни, ҳатто масжид, мадрасаларни вайрон қила биламиз, дедилар ва шаҳарда урфий идора (VOYINNI POLAJENIYE) деб эълон этдилар.
Русларни бу тутумлари халқ учун оғир келди. Норизолик кундан кунга ортиб борди. Ниҳоят халқ тўпланиб, 11.7.1916да Тошканд Эски шаҳар соқчилар идорасини рўбарўсида намойиш қилдилар.
Руслар намойишчиларни ўқга тутди. Халқ ҳам қуролга сорилди. Намойиш қўзғолон шаклини олди. Ҳар икки тарафдан ўликлар, мажруҳлар кўчаларда, идораларда тўлди. Соқчилар ожиз қолдилар. Оломон кучайди. Буни кўриб, дарҳол руслар янги шаҳардан силоҳлик рус аскарларини жуббахона қувватларини келтириб, исённи босди.[69]
Қочкон қочди. Ўлган ўлди. Қўлға тушгонлардан ўттиз беш киши сўроққа тортилиб, эъдом этилди. Кўб кишиларни мол-мулклари мусодара қилинди. Шундоқ ҳодисалардан кейин Тошканддан мардикор олинди.

МАРДИКОР ОЛДИ ҲОДИСАСИНИНГ СЎНГГИ

Русларга қўрқутуб доғлаб, гоҳ мулойим сиёсат билан ёғлаб, ниҳоят Туркистондан олинғон мардикорлар тўпланди. Қофила-қофила қилиб, Русияга жўнатилди.
Мардикорларнинг ватанга ёзғон хатларидан намуна. Ҳамза Ҳакимзоданинг қаламила.

САЛОМ АЙТИНГ

Оғо соғ борсангиз аввал дадамларга салом айтинг,
Югуриб чиқғон ул мушфиқ онамларға салом айтинг.
Биз ишлармиз, арслондек бобомиз қаҳрамон ўтгон,
Суягимиз бу хил меҳнат, машаққатлар билан қотгон.
Ва лекин ерли маъмурлар бизи қўрқувга ўргатгон,
Садоқатли бу хизматни биза бир бошқа кўрсатгон.

ХЎҚАНД МУХТОРИЯТИ

Туркистонликларни саналардан бери ҳозирлик кўруб, кутуб турғон фурсат қўлға келди. Яъни, 1917 йил феброрда рус подшоҳи Иккинчи Никалай йиқилди. Муваққат ҳукумат 1917 майсда қурулди. Бу ҳукуматни умри қисқа экан. Узоқ яшамади.
Муваққат ҳукумат радикал сотсиял демократлара сотсиял инқилобчилар фирқасиға эътимод қилур эди. Бу сўлчи фирқалар чорларга нисбатан даҳо инсофли кишилар эди. Ғурур ва ситамга мухолиф эдилар. Аммо рус императўрлиғининг бирлигини шиддат ила мудофаа қилурдилар. Шул сабабдан маҳкум миллатлар билан онглашмоқни истамаз эрдилар.
Аларнинг бундоқ алдамчи ҳийлалик сиёсатлариндан болшевиклар истифода этдилар. Ҳамон бир тарафдан байналмилал яҳудий ташкилотила иттифоқ қилғон яна бир тарафдан Олмон (Гирмония) аркон ҳарбиясидан кўб миқдорда моддий ёрдамлар олғонлиғин Иля ўғли 1917 ўктабрда Русия ҳукуматиға бир зарба берди ва бу сурат ила инқилобчилардан болшевик фирқаси иқтидорга келди. Ҳукмдорлик тахтиға ўлтирди. Русия ҳукуматини Масковдан R.S.F.S.R. яъни Русия ижтимоий мухтор шўролар жумҳурияти деб эълон қилдилар.[70]
Ленин ва яҳудий Трўтский ҳаммадан бурун иш бошиға ўлтуруш қасдила Русиядаги маҳкум миллатларнинг ҳақларини бериб, ҳурриятларини тониб, эътироф этдилар. Маъқул бир шаклда баённома тарқатдилар.
Ленин ва Сталин исминдан нашр қилинғон 15.11.1917 тарихдаги баённома:
Русия мусулмонлари, Волга татарлари, қирғизлар, Сибириё ва Туркистон ўзбаклари, Қафқасия турклари ва татарлари, чечанлар, Шимолий Қафқасиялилар!
Золим рус чорлари тарафиндан бутун жомелари ва минбаралари йиқилганлар, динлари, одатлари маҳв, нобуд бўлганлар!
Биз сизларга хитоб этамиз. сизларнинг дин ва одатларингиз, миллий жамиятларингиз бу тарихдан эътиборан ҳар қандай бир тажовуздан масун ва маҳфуздур. Миллий турмушларингизи том маъноси ила ҳуррият ила давом эттириш сизларни ҳақларингиздир. Шуни билингизки, бутун Русияда яшаган миллатларни ҳақларини инқилоб ва советлар ҳимоя қилади ва мудофаа этодур.
Бу инқилобга ва инқилоб ҳукуматига ёрдам қилингизлар, ўртоқлар.
Кўтарғон байроғимиз барча маҳкум миллатларга ҳуррият бағишлайдур.
Мусулмонлар! Биз сизлардан моддий ва маънавий ёрдам истаймиз.
Қўшумча ўлароқ:
Рус коммунист партияси тарихига атфан Истанбул сабил газетасининг 55чи сонида Сталин лисонидан шу жумлалар-да вордир. Шариат аҳкомина кўра яшамоқ истарсангиз, ўйла яшайингиз, биз бунга қатъиян қарши дугулиз.
Бундоқ фурсатни ғанимат билғон туркистонлилар Туркистонда мухтор бир ҳукумат қурулиши учун барча баробар якдардил бўлдилар. Туркистон қаламравидаги чор рус ҳарбий қўмондонлари, маъмурлари мусулмонларга тобе бўлдилар.
Ўз ҳуррияти ила мухторият ҳукумати дегон бир давлатни бундоқ улуғ неъматни қуруқ қалам ила оғиздаги лоф ила қўлға келмаслиғи маълумдур. Мухториятга ноил бўлиш учун қувват керак, силоҳ керак, жон керак, қон керак, олтин керак, фидокорлиғ керак, иймон қуввати, маънавий қувват керак, ватан ҳисси, миллий ҳис керак, иттифоқ ва иттиҳод керак.
Силоҳ масаласи аввалги марҳалада энг муҳим ишлардан эди. Бу зарурий бўлғон.
Силоҳни эски ҳукуматнинг маъмурларидан баъзан очиқ суратда ва баъзан қочиқ йўл билан тадорик қилиниб, қўлға киргон силоҳлар миллий мужодала фидокорлари, мунаввар табақалар, жадидларнинг идорасида бўлди. Бир тарафдан уламоларни ваъзлари, насиҳатлари халқни қўзғаб, жиҳоди фий сабилиллаҳга чақириб, Қуръони каримдан жиҳод оятларини ўқуб, қилғон панду насиҳатларининг таъсири ила халқ уйғонди, миллат қўзғолди. Диний мужоҳидлар бош кўтарди. Ҳамма бир ёқадан бош чиқарди. Миллий ғоялар, диний вазифалар майдонга чиқа бошлади. Миллий мужодала ҳаракати кундан кунга яхши бир йўлга қўйилди. Халқни қалам ила, қилич ила, жон ила, мол ила жиҳодга чақирилди. Қон ила жиҳодга, дин учун, ватан учун, Оллоҳ ризоси учун жангга тайёр бўл, қани мард бўлса, майдонга чиқсун, дегон эълонлар ва ашъорлар шоеъ бўлди. Ўлган шаҳид, ўлдирган ғози, дегон шиор расмий, умумий бир шиор бўлиб қолди. Бу тарихдан эътиборан, Фарғона фожеаси бошланди.
Аввал бошлаб Хўқанддан Эргаш қўрбоши хуруж қилди. Миллатчи зиёлилар аларни яхшигина силоҳлантирди. Андин кейин Тўйчи қўрбоши, сўнгра Раҳмонқул қўрбоши Ислом қўрбошилар ва бошқалар бир-бир кетин майдонга чиқавердилар.
Мафкуравий кишилар, миллий мужодала қаҳрамонлари, зиёлилар кечани кундузга улаб, чолишдилар. Аларнинг фикрлари ва зикрлари миллатни силоҳ билан таъминлаб, маънавиётни кўтариш кундан кунга қувватни зиёда қилиш эрди. Шундоқ ҳам бўла бошлади.
Бу оралиқда миллатчилар тарафиндан Бухоронинг амири жаноб олий Саййид Олимхонга мархас ўлароқ моддий ёрдам сўраб, Андижон уламоларидан Нажмхон махдум домла, Хўқанддан Обиджон Маҳмудларни жўнатилди. Мархаслар отлик бир саёҳат мажбуриятинда қолдилар. Вазифалари ижобий Саййид Олимхонни зиёратда бўлундилар. Силоҳ ила Хўқандга мусоадасини элчилик сифатларила арз қилдилар.[71] Маал-асаф Бухоро амири ҳам ўзи билан ўзи овора бўлиб қолғон вақтга тасодиф этганлиғиндан мадад беролмади. Ёрдам қилолмади. Бу тарихда Фарғонанинг ҳар тарафидан мужоҳидлар, беклар чиқа бошлади. Хўқанд бошлаб Олтиариқ, Чимён, Марғилон, Намангон, Андижон, Асака, Ўш, Ўзганд, Миробод, Хўқанд, қишлоқ атрофларидан диний мужоҳидлар хейли чиқдилар. Ўз фаслида тафсилот ила ёзилур иншооллоҳ.
Бу вазиятдан мамнун қолғон диний ва миллий ташкилотчилар билиттифоқ Фарғона мужоҳидларини марказлаштиришнинг том замони келди, деб фурсатни қочирмадилар. Ҳолан Хўқандда бир қўнғира қурулишини зарур топдилар. Ҳамон Фарғона вилоятининг ҳокимнишин шаҳарларидан уч тўрт кишидан иборат вакил чақирдилар. Тошканд, Намангон, Андижон, Марғилон, Ўш ва бошқалардан вакиллар ҳозир бўлдилар. Қўнғира очилди. Вазифасини тамомлади. Тўпланти натижасида Туркистон тарихида Хўқанд мухторияти қурулмиш бўлди.

1917 йил 10 жадйида мухторият эълон қилинди. Чунончи:

Ҳукумат раиси - Муҳаммаджон Тинишбой ўғли
Хорижия нозири  - Мустафо Чўқай ўғли
Дохилия нозири - Абдураҳмон Ўроз ўғли
Ҳарбия нозири -  Убайдуллоҳхўжа
Молия нозири - Шоаҳмад ўғли
Иоша нозири  - Обиджон Маҳмуд ўғли
Нофеа нозири  - Миродил
Зироат нозири   - Ҳидоят оға ўғли
Маориф нозири - Носирхон тўра
Ақаллиётлар назоратига  - Ҳертсфлд HIRTSPLD[72]

Мухторият ҳукумати қурулдикдан сўнгра ҳукуматни фармони ила Хўқандда шўройи ислом деб бир ташкилот таъсис этилди. Туркистоннинг ҳамма шаҳарларида бу ташкилотнинг шўъбалари қурулди. Бу ташкилотнинг иш бошида уламолар синфи, орқаларида миллат як вужуд бўлиб турдилар. Камол қози домла, Ўсмон махдум домла, Ҳакимхон тўра, Сафохон тўралар бошда келонлари ва ҳам салоҳиятлик шахсларидур. Мулла Зоҳидхон домла ҳам шомил.
Мухторият ҳукумати фармонларини шўройи ислом жамиятининг нуфузи воситасила юрт ва атрофдаги шўъбалари идора қилинур. Мужоҳидларни моддий ва маънавий таъминотлари ҳам ушбу шўройи ислом жамиятининг зариасила бўлур эди. Миллий мужодалани силоҳлик қувватлари бўлғон мужоҳидлар онан фаонан русларга ҳужум қилиб, аларни сиқиштириб, алардан ғанимат олғон ўқдорулар билан қувватланишға юз тутди.
Шўройи исломни тарафидан ўрусларга таслим бўлинглар, деб қилғон хитобларига билмуқобала Хўқандни янги шаҳар қисмидаги пайваст (қалъа)га қомалғон ўруслар, арманлар, яҳудлар таслим бўлмадилар. Фақат биз мусулмонларга тобемиз, деб эълон қилиб турдилар. Лекин қўлларидан силоҳ тушмади. Ҳамиша пайт пойлаб, силоҳлари қўлида, бармоқлари тепкида турдилар. Мақсадлари Тошканддан келадурғон қувватга мунтазир бўлишдур. Қувват етиб келғунча чиройлик, мулойим жавоблар ила вақт ўтказишдур.
Кунларнинг бирида Тошканддан қурол юкланган темир йўл аробаларини жўнағонлиғи шоеъ бўлди. Ҳукуматнинг фармони ила шўройи ислом бошда ўлароқ, юртдан оломон чиқиб, мужоҳидлар ила бирликда Конибодом ила Бешариқ орасидаги темир йўлларини бузуб, воғўнларини тўхтатиб, ичидаги яроғ, аслаҳаларни, ўқ ва дориларни қўлға тушуруб, катта зафар ила Хўқандга келтирдилар.
Бу ҳодисадан сўнгра руслар сулҳга толиб бўлиб, мусулмонларни талаблариға ризо рағбатларини билдириб, элчи чиқардилар. Қалъанинг баланд тепасиға бир оқ байроқ ҳам тикдилар. Сулҳ музокараси бошланди. Сулҳ музокарасиға мутасаддий бўлғон икки тарафнинг салоҳиятли зотларини иштирокларила бўлғон бир қарорда мусулмонлар ҳар бир ишда сиёсий, мулкий, иқтисадий, маориф ва идоравий ишларда худ мухтордур. Фақат аскарий, ҳарбий ишлар руслар қўлида бўладур.
Хорижий ишларда болшевиклар мусулмонларга қилинадурғон ёрдамларини дариғ тутмайдурлар.
Мажлисда бўлғон сўзлар руслар ва уламолар тарафиндан қабул қилинди. Ва лекин мухториятчилар ва миллатчилар аскарий, ҳарбий ишларни русларни қўлида бўлишиға рози бўлмадилар. Мухториятчиларнинг фикрларича силоҳ мутлақо мусулмонларнинг қўлида бўлиши лозимдур, деб оёқ тираб турдилар.
Натижада сулҳ мажлиси бузилди. Икки тарафнинг мархаслари тарқади.
Қизил руслар ила мухторият ҳукумати орасида сулҳ тузилмасдан музокаралар фойдасиз қолғондан кейин миллатчилар ва мужоҳидлар ўз тарафдорларила баробар бир овоздан бизнинг шиоримиз ё ўлум, ё мустақил ҳукуматдур, модомики, қўлимиз силоҳ кўтарар экан, кўк кўзларнинг кўзини кўр қиламиз, ўз юртимизга ўзимиз ҳукмдор бўламиз, руслар Масковга кетсин, Туркистон бизнинг юрт, Туркистон туркнинг юрти, яна туркистонлик ўзи идора қиладур, қани мард бўлса, майдонга, эр йигитлар, шер йигитлар ҳозир бўлсин, деб ошкоро баёнотда, нашриётда бўлдилар.
Бир тарафдан Фарғона миллатчиларидан Муҳаммадқули бошда ўлароқ, Тошканд жадидларила миллатчиларила алоқаларини зиёдалаштириб, мутамодиян ишончлик одамларини ва фидойиларини Тошкандга юбориб, силоҳ ва ҳарбий лавозимотлар келтирар, мужоҳидларни талабларини тайинлаш учун кечаларини кундузга улаб чолишар эрдилар.
Шу кунларда ўрусларга Тошканддан ёрдам ўлароқ, аскар ва силоҳ келар эмиш, яқин эмиш шоеъси тарқалди. Ҳукуматнинг исмидан чиқғон бир фармон ила Хўқандни етти ёшдан етмиш ёшғача ҳамма баробар қўзғолиб, урра ур, сурра сур, деб майдонга чиқдилар. Мужоҳидлар бошда ўлароқ, раҳбарларининг ишоратларила Дарги амир истансасидан жўнағон темир йўл аробасини Хўжандга еткузмай йўлда фойизни тўхтатиб, воғўнлардаги мавжуд ҳарбий захира, милтиқлар, ўқ-дорилар, бошқа уруш асбобларини ўлжа қилиб, аскарларни баъзиларини ўлдириб ва баъзиларини асир олиб, музаффар ўлароқ, Хўқандга кирдилар. Оломоннинг кўрсатган шиддати ҳам маънавий қувватни орттирди. Оломондан бир қисми кўб ваҳшат кўрсатди. Масалан, Хўқанд истансасидаги хоҳ аскарий, хоҳ фуқаро русларни ҳаммасини тутуб, жоменинг орқасида бир иморатга қомадилар. Ўлдирилгон ўруслар ҳам оз эмас эди.
Бироз фатрат даври бўлди. Бу орада ҳукумат номиға уламолар ила руслар орасида иттисол бўлди. Борди-келди, зиёфатлар ва бошқа пўлитиқа алоқалар ошкор давом этди. Бунинг натижасида руслар ила шўройи ислом аъзоларидан баъзи олимлар орасида бир иттифоқ бўлғонлиғи ҳар касча маълум бўлди. Иттифоқларича, аскарий ишлар русларнинг қўлида бўлодур. Соқчилар ва қолғон мулкий, сиёсий, молий, маориф ишлари ҳатто пристўфлар мусулмонлардан бўладур. Мухторият ҳукумати давом қиладур. Ҳар гоҳ туркистонликлар ҳукумат ишларини лойиқила идора қиладурғон бир ҳолға келуб, истиқлол талаб қилғонларида ҳеч муноқашасиз истиқлоллари тасдиқ қилинадур.
Бу хабарни эшитар-эшитмас, зиёлилар, миллатчилар ва ҳизблари бу иттифоқга рози бўлмадилар. Эътироз (прўтест) қилдилар. Ҳолан дақиқа зое қилмасдан мужоҳидларила русларга ҳар тарафдан ҳужумларини орттирдилар. Русларга таслим бўл амрини бердилар. Аммо руслар таслим бўлмадилар. Бундан кейин қайси жойда ўруслар бўлса, ўшал жой ўқга тутулди. Мужоҳидлар шаҳарда ва қишлоқда русларни гангиратдилар. Тафсилоти жойинда аён бўладур.
Бир тарафдан руслар силоҳ қувватила миллий мужодала мансубларини имҳосиға сиёсат қувватила ҳийлага бош урдилар.
Хўқандга тобе Бачқирдан чиқғон кичик Эргаш (мулла Эргаш)ни тарихга ёзиладурғон воқеаларидан бири: Мулла Эргашни йигитларини юзда тўқсони ўз нафақасила ўз силҳила фидойидурлар, рус душманидурлар.
Руслар ила мусулмонларни ораси очилғон кунларнинг бирида мулла Эргаш бор қувватларини тўплаб, русларга катта бир ҳужумда бўлди. Уруш қизиб, русларни сиқиштирди. Ҳар тарафдан ўраб, иҳота қилди. Халқ, оломон шўройи исломнинг аъзолари бошда ҳамма баробар эди. Мусулмонларни бундоқ шиддатлик ҳужумлари қаршисида руслар оҳиста-оҳиста чекилиб, орқалариға сурулуб-сурулуб ниҳоят Ўрдага кириб олдилар. Мулла Эргаш йигитларила бор қувватила атрофни қуршаб, ҳамма баробар тенг отар қилиб, бўшатмай турди.
Аммо руслар тарафидан давомлик отилиб турғон пулимўт ўқлари мусулмонларни шошириб қўйди.
Шу ҳангомда ўзи қоқбош ўрта бўйли бир йигит мулла Эргашга таъзим билан салом қилди. Хўжайин, рухсат берсангиз, ўшал пулимўт отиб турган ўрусни урсам, нима дейсиз, шояд ҳужумларимизда комёб бўлурмиз, деди.
Мулла Эргаш озгина ўйлаб туриб, ўғлим, агар бажара билсанг, биринчи иш бўладур, деди. Йигит фотиҳа беринг, деди. Қўлини очди. Ҳамма қўл очди. Оллоҳ ёринг бўлсин, Худога топширдим, Худоё Худовандо, мададкоримиз Ўзингсан, деб қўлини юзига сурди. Халқ бир оғиздан омин, деди.
Бу қоқбош йигитча руслар паноҳланган жойларини ёнбош тарафидаги теракзорга оҳиста бориб, каттагина узун бир мирзатеракка чиқди. Хейли учига қадар борди. Терак секин-секин қимирлаб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа мойил бўлиб, соллана бошлади. Ҳамманинг кўзи мерган йигитда. Ҳамманинг тилию дили дуода. Илоҳий, Ўзинг асрағил, нажот Ўзингдан, эй Оллоҳ, деб умумхалқ таважжуҳда бўлди.
У йигитча дарахтнинг бутоқлари шохларига икки оёғини яхшилаб ўрнатди. Белбоғи ила дарахтга ўзини боғлади. Оёғини дарахтга тияб, ўзини ярим метр чомасида ҳавога отди бўшаган қўллариға бешотарни олиб пулимўт отиб тургон ўрусни нишонга олай деб ҳарчанд урунса, дарахтни ларзон-ларзон бўлиб қимирлаши моне бўлғондек кўринди. Ҳамманинг кўзи дор ўйнағон дорбозлардек йигитнинг рўлида. Ниҳоят йигитча мезонни баробарлаб, қўлини тепкига қўяр қўймас, чув этиб чиқғон ўқни овозила баробар пулимўтчи ўрус юқориға бир газ сачраб ерга тушди. Маълум бўлдики, рус миясидан урулубдур. Йигитча соғ-саломат келиб, мулла Эргашга таъзим қилди. Шоён зикр бу хизмати тақдир қилиниб, турғон аснода руслардан икки киши элчи бўлиб, тўрт соатлик муторака талаб қилиб келдилар. Руслар, ажзини идрок этмишлар эмиш. Бу тўрт соат ичида ўз ораларинда таслим учун машварат қилар эмиш. Ҳатто баъзилари ҳозирдан таслимга рози бўлсалар ҳам баъзилари унамасдан ораларида ихтилоф бор эмиш.
Икки рус элчиларини айри бир жойга қўюб, мулла Эргаш олимлар, муфтилар, устозларига мурожаат қилиб, фатво сўради, ройларини сўради.
Олимлар ўзаро кўришиб, тўрт соатлик муторакага мувофақат кўрулди. Шариатнинг ҳукми шулдур, дедилар. Мулла Эргаш қабул қилмади. Айтди, душман ҳозирги дақиқада мағлубдур, ани бир ҳужум ила зафар олдимизда, бу кунги ҳодисаларни асри саодат воқеаларига татбиқ қилиб бўлмайдур, деди. Ва яна қўшимча ўлароқ, агар тўрт соат муҳлат берилса, бу муддатда руслар крепўстдаги бор жуббахона ва силоҳ қувватини ташиб чиқар, қувватланур, сўнгра бизларга омон бермайдур, ҳаммамиз мағлуб, барчамиз барбод бўлурмиз, қатли омнинг бошида сизлар бўлурсизлар, қолаверса, ҳамма мусулмонлар нобуд бўладур, тақсирлар, мундоқ бўлмас, деди.
Мулла Эргашнинг бу кейинги сўзлариға миллатчилар ҳам мутобиқ қолдилар.
Далил ўлароқ, ушбу ҳикматлик мисрани тараннум қилдилар:
Гар истасанг омоний берма омон адувга
Уламолар унамадилар. Орада гуфтигу кўпайди. Натижа ўлароқ, икки соатлик муторака учун мувофақатларини билдирдилар. Икки рус элчилари қайтди. Ҳамма мунтазир эди. Ўтган икки соат ҳам тугади.
Бу икки соатда мулла Эргашни кашф этган режалари майдонга чиқди.
Руслар тўп-тўпхоналарини, пулимўтларини боқий жуббахоналарини крепўстдан от аробаларила суръат ила ташиб чиқдилар. Ҳозирликлари ҳам тамомланди. Ваъдага жавобан, руслар биринчи тўпни шаҳарга қаратиб отдилар. Оломонни, домлаларни ўққа тутдилар. Мужоҳидларни пулитўтга тутдилар. Кўб йигитлар тутдек тўкилди.
Бу ҳолни кўрғон мулла Эргаш бармоғини тишлаб, эй аттанг, деб олимларимизни маълумотлариға афсус қилиб, оҳиста-оҳиста йигитларини олиб, бир чеккадан отишиб, отишиб, майдондан узоқлашди. Ўз ҳудудлариға келиб, қарор олди. Афсус, афсус ҳазорон…….
Кимга қанча қиймат бериш ўқувчиларимизга оиддур.[73]

ҚЎРБОШИ МУЛЛА ЭРГАШ КИЧИК ЭРГАШ

Мулла Эргаш гоҳо шаҳар ичида гезарган қирқ-эллик санжоб йигитлари ила оҳиста-оҳиста салобат ила хон юришда йигитларини сарбозча шарқий ўқутуб ўтар эрди.



БИР ЭШОННИНГ РЎЛИ

Ўшандоқ урди-урди кунларида Хўқанднинг янги шаҳарига яқин Қўшариғда Банди эшоннинг хонақоларига бир мунча яҳудлар оломондан қочиб кириб, ҳазрат эшонга сиғинганда эшон яҳудларни ҳимоя қилди. Халқга қараб, булар биздан паноҳ тилаб, бизга илтижо қилдилар, шариатнинг амрича паноҳ беришимиз керакдур, деб оломонни қайтарди. Юртда ором бўлғунча ҳазрат эшон яҳудларни ўз нафақаси ила боқиб турдилар. Омон-омон бўлғондан кейин яҳудларни хонақодан чиқариб юборди. Эшоннинг ҳимоясила кўб яҳудлар оломоннинг ўлум чангалидан қуртулуб қолдилар. Замон тинч бўлиб, ҳамма осуда бўлғон вақтда яҳуд тоифалари мазкур эшонни эъзоз, икром ила қадршунослик қилиб, яхши хизмат қилдилар.
Бундоқ тарихий хизматлар тарихда қолди. Олимларимизни ҳазрат эшонни ва барча мўмин, мусулмонларни Оллоҳ раҳмат қилсун.

МУЛЛА ЭРГАШ ҲАҚИНДА ХАЛҚНИНГ ДУОСИ, АФКОР ОММАНИНГ НАЗАРИЯСИ, ТАҚДИРИ

Қурулди жумъа кун жомеъда бир ажлос руҳоний
Хўқанд аҳлини тахмин қилди қирқ мингларча инсоний
Замон осойишиға мадҳ ила мажлис очилғонда,
Садоқат бирла қилдилар дуо қўрбоши додҳони.
Бу хизматга камар боғлаб, ўрус бирла жиҳод этса,
Паямбар суннатидур, бу саодат Ҳақни фармони.
Тазрруъ бирла Ҳақ даргоҳиға кўб ёлборинг эй аҳбоб,
Кўтарсун бошимиздан болшевик дегон бу душмонни.
Кимики бу дуони айласа, завқ ила омин, денг
Ато қилсун Худойим мулки осон, нархи арзони.

Айзон:

Мулла Эргаш дегон первой рас
Бўлди мухториятда мири ас.
Аҳил Хўқанд жумласи сайловда
Кўргону кўрмагон қилди ҳавас.
Ман ани роҳзан деб ўйлагондим,
Бўлса қўрбоши ўзга йўқмиди кас.
Ким азиз эрса Ҳақ иноятидан
Деманг ҳаргиз-да они хор ила хас.
Ул Худойи жаҳонни ҳазратиға
Ёки мақбул бўлди тавбаси, бас.
Деди хотиб хаёли завқиға,
Сана тарихи “бу ўғри эмас”. (1336)

МУХТОРИЯТДАН КЕЙИН ТОШКАНДДА БЎЛҒОН ВОҚЕАЛАРДАН БИР НАМУНА

Русияда бўлғон инқилоб натижасида подшо Иккинчи Некалай афродларила тахтдан тобутга тортилди. Ўрниға муваққат ҳукумат ўринлашди. Вақтоки, Киринискийнинг раёсатиндаги ҳукумат йиқилиб, ўрниға болшевиклар ҳоким бўлди. Бу воқеадан инглизлар андишага тушди. Чор ҳукуматига содиқ қўмондонлардан адмирал Колчоқ, генирол Динкин ва монандлариға буюк ёрдам бериб, аларни болшевикларга қарши чиқарди. Бу суратла қўмондонлар бир тараф, яна бир тараф қизиллар исмила Ленин, Трўтский ва афродлари қўмондасида икки ҳарбда қарши-қарши ҳарб этдилар. Алар бир-бирини гўштларини емак ила машғул бўлғон вақтларда Туркистон ўлкаси ўз ҳолиға қолиб, Масковдан узоқлашиб, гўё худ мухтор бир вазиятда эди. Бу фурсатдан фойдаланиб, собиқ чор ҳукумат бошлиғлари Тошканд мусулмонларини тўпланишига буюрди. Барча мусулмонлар бир куни Тошканднинг Биринж бозори ёнбошида Кўкалдош мадрасасини ёнида тўпландилар. Халқ ҳам ҳаддан зиёда йиғилди. Агар кўкдан игна ёғса, ерга тушмас бир ҳолда ҳар тараф зич мўру малахдек одам ҳаммаси, мусулмон ҳаммаси, Туркистонли ҳаммаси оқ саллаликлар ажойиб бир манзара.
Шул вақтда оқ чор русларни катта ҳарбий қўмондонлари бош ўлароқ, ароба-ароба зич тўлдир милтиқлар, ўқлар келтирдилар. Силоҳлар аробадан туширилди, тўпланди. Ўрта Осиё бош қўмондони халқга қараб, эй мусулмонлар, Оқ Подшо кетди, ҳуррият бўлди, ҳар миллат ўз бошига ҳур, худ мухтордур, Масков шундоқ эълон қилди, Русия ҳукуматининг шиори Русия ижтимоий мухтор шўролар жумҳурияти R.S.F.S.R. бўлди. Туркистон ўлкаси мусулмонларни мамлакатидур. Сизлар ўз бошларингизга худ мухтордурсизлар. Бундан кейин ҳукуматни зимоми сизларда, идораси сизларда, юртни, мамлакатни сизлар идора қилурсизлар, унинг учун сизларга аскар лозим, силоҳ лозим, қувват лозим, ҳар шай лозим, аввал-аввал аскарга силоҳ лозим, биноан алайҳ бу кераклик силоҳни биз келтирдик, мана шул милтиқларни олинглар, ўзингизни ўзингиз сўранглар, бу кундан бошлаб, крепўстни (қалъани) қўлға олинглар, агар раҳбар лозим бўлса, бизлар сизларга раҳбарлик қиламиз, бирлашиб, душманларнинг муқобилиға чиқамиз, деб чиройли нутқ (дакалод) қилди.[74]
Бундан кейин хитобат курсисиға Мунаввар қори ака чиқди. Сўзни шундоқ бошлади:
Эй биродарлар! Акалар! Укалар!
Оллоҳ таолонинг лутфи ва иноятидурки, чор ҳукуматиға тобе оқ ўрусларни бизни амримизга мусаххар қилди. Ўз ихтиёрлари билан, ўз рағбатларила бизларга моддий ёрдамда бўлиндилар. Бизни ватанимизда қуруладурғон мустақил ҳукуматимизға бу қадар силоҳ келтирдилар. Ва яна маънавий ёрдамда бўлишға ваъда бердилар. Бу фақат фазли илоҳийдур. Қани келинглар, шумлиқларни қўлға олайлик. Қани бўлинглар, келинглар, деб сўзини битирди. Сўнгра Низомхўжа, Салимхон ака ўртага чиқиб айри-айри сўзладилар. Сўзларини мазмуни бошдан охиригача Мунаввар қори акани сўзларини таъйид этдилар.
Сўз навбати уламоларга келди. Олимлар майдонга чиқди. Эй халойиқ, эй мусулмонлар, ҳаргиз-ҳаргиз силоҳ тутманглар. Қурол деган нарса шундоқ нарсадурки, тутганни милтиқ ушлаганни жонига жазо, бошиға бало бўладур. Зинҳор-зинҳор яқин келманглар. Қўлға тутманглар, деб такрорладилар. Ва яна эй мусулмонлар, шуни билингларки, бу гаплар, ҳаракатларнинг ҳаммаси жадидларнинг фитнасидур. Буларни тошбўрон қилиш керакдур, деб сўзларини битирдилар. Халқ бўлса, аввалдан уламони ўзиға ҳурмат сўзиға итоат қилиб келғонлиғидан ҳамма баробар уламони сўзиға тобе бўлди. Мунаввар қори ака ва атрофидаги миллий мужодала қаҳрамонларини сўзи халқга асар қилмади. Миллий мужодала қаҳрамонлари (жадид) ҳар қанча панду насиҳат қилсалар, сўзлари халқга ўтмади. Масалан, Салимхон ака, ҳой мусулмонлар, эй биродарлар, қуролни олайлик, ҳаммамизнинг қўлимизда силоҳ бўлсин, ёв билан урушгали милтиқ лозим, ҳеч ўлмаса Фарғонадаги мужоҳидларга юборамиз, келинглар қурол тутайлик, силоҳ олайлик, қани ҳиммат, қани ғайрат, дедилар. Аммо халқ уламога тобе бўлғонлиғидан аксарият уламони чизиғидан чиқмади. Уламони сўзи амалга ошди. Шундай бўлса ҳам Мунаввар қори яна сўзлади. Биродарлар, бизлар Оллоҳ ризоси учун жиҳод қиламиз, тошбўрон қилсалар ҳам тайёрмиз, жон, мол фидодур, бу кун ҳар ким, ҳар нарса дейдур, аммо ким дўст, ким душман, тонгла маълум бўладур, деди. Муҳитни тақозосинча миллатчилар бундан зиёда жасорат қилолмадилар. Чунки уламоларни жузъий бир ишорати билан оломон жадидларни ур калтак қилишдан тоймайдурлар. Афсуски, бечора илмсиз халқ уламога олатдур. Зеро, жоҳилдурлар.
Афкори умумияни динга боғланиши, динни сиёсатга ходим бўлиши табиат қонунларидандур. Авом муллаларни дасисасидан хабари йўқ. Муллалар ҳукуматни дасисасидан хабари йўқ. Авом муллаларга олат бўлди. Муллалар ҳукуматга олат бўлди.
Чор руслар бу ҳолни кўргондан кейин келтирган силоҳларини қайтариб отлариға боғлаб, аробаларига юклаб, такрор янги шаҳарга олиб кетдилар. Туфроққўрғондаги крепўстга ерлашдирдилар.
Оз кундан кейин оқ ўруслардан баъзилари қочдилар. Баъзилари Фарғонага бориб, мужоҳидлар ила иш бирлиги қилдилар. Осипўплар Андижонга келиб, Хўқанд қишлоқдаги Парпи қўрбошига қўшилди. Раҳбарлик ва дилдорликда бўлинди. Пул босиб чиқарди. Хўқанд қишлоқ ва атрофида ўпара тадовул этди.
Тошкандда қолғон чор русларни аксарлари силоҳлар ила баробар қизилларни кутиб турдилар. Тошкандга қизил урду келғонда ҳам ўзлари ҳам силоҳлари бирлигида таслим бўлдилар. Бу хизматларини қизиллар тақдир этди. Оқ рус қизил рус бир рус ўлароқ, ҳаммалари бирлашди. Мусулмонлар айрилиб қолди.
Туркистон бўйича Хўқанд марказ ўлароқ, мухторият ҳукумти қурулғондан кейин ҳар тарафда турли жамиятлар қурулди.

Бошда Шўройи ислом жамияти  Муъийнул-ислом жамияти

Уламолар жамияти Ўрта маслак жамияти

Турон жамияти  Ҳаваскорон маориф жамияти

Талабалар жамияти Фуқаҳолар жамияти

Муаллимлар жамияти Ёшлар жамияти

Ҳар жамиятнинг ўзиға махсус байроғи бордур.

Қизиллар иш бошиға келғондан кейин бу жамиятларга руслар ҳам киришди. Мақсадлари мусулмонларни парча-парчалаш, фитналар ила ораларини бузишдур. Мисол учун Тошканд воқеасини ёзиш кифоя қилса керак. Бошқалари ҳам шунга ўхшашдур. Ёхуд ўзгинасидур.
Вақтила Тошкандда икки жамият қурулди. Бири уламолар жамияти. Ҳар панжшанба Тошканд уламолари “Беклар беги” мадрасасида тўпланиб, мажлис қурадурлар. Қизиллардан ҳам баъзилари иштирок этадур. Сўз навбати келғонда руслар айтадур: Эй мусулмонлар, эй олимлар, сизлар бўлсаларингиз юртни каттаси, олимлари ҳар бир тўғрида ҳақ сизникидур. Уч, тўртта ёшлар чиқиб, жамият қурубдур. Алар келажакда иш бошиға, идора бошиға келсалар, сизларни соғ қўймайдур. Алар ёшдур, тажрибасиздур. Сизлар маҳкам бўлуб, ҳуқуқларингизи, шарафларингизи соқланглар. Жадидларга юз берманглар, деб уламолар жамиятининг барча аъзоларини мағрур қиладур.
Руслардан баъзилари жадидлар тарафиндан очилғон ёшлар жамиятини тўплантисига душанба куни ҳозир бўладурлар. Муносабати келғонда ёшларга хитоб қилиб, эй ёшлар, эй қаҳрамонлар, юрт сизники, мустақбал сизнинг, ҳукумат сизникидур, беш, олти киши катта салла билан, узун чопон билан жамият қурубдурлар, сизларни йўлингизга ишониб, ҳукумат ишларини сизлар қўлға олишга тиришинглар, деб жадидларга пешониқ беродур.
Русларни бундоқ ўйинларини оқибатида икки тараф бир-бирларига мухолиф бўлишиб, бир ота бир онанинг болалари ўзаро бир-бириға душман кўриндилар.
Мунаввар қори ака ва Низомхўжага ўхшаган даври андеш зотлар русларни бу ўйинларини фаҳмлаб, уламолар ила ҳар қанча муфоҳама қилиб, сўзлашсалар, уламолар қабул қилмадилар. Чунки руслар буларни яъни, жадидлар ила уламоларни иттифоққа келмайдурғон қилиб, иттифоқ йўлларини тўсиб қўйган рус ўюнларини таъсири Туркистонни тўрт бурчагида кўрилди. Иттифоқсизлик сабабидан жадидлар, қадимлар, деб тортишма тўхтамади.
Бу орада тўртинчи деб янги бир исм чиқди. Уламолар жамиятидан ва ё жадидлар тўпидан ёхуд мужоҳидлардан ҳеч бириға мансуб бўлмай учовларидан ҳам эътизол этиб, бир йўли ҳукуматга қўшулгон бир кишини бу одам тўртинчи бўлди, деб от қўйдилар. Руслар билан ярашган мужоҳидларни тўртинчи бўлди, деб аталди. Бунинг билан бир отани болалари бир дин, бир ислом фарзандлари, бир ватанни авлодлари тўртга тақсим бўлди, парчаланди, заифланди, душманнинг комёб бўлишиға, русларнинг ғолиб келишиға сабаб бўлди.
Баъзиларча тўртинчи калимаси муртаддан киноядур. Тўртинчининг намунаси Кошғар миллий мужодала даврида русларни Эргаштом йўлила Андижондан келтирғон рус аскарларини шарқийларидан:
Сиз тўртинчи демангиз, биз тўртинчи эмасмиз,
Дин, Ислом йўлида Ўрумчидан келганмиз.

ЖАМИЯТЛАР ЖАМИЯТИ

Баъзи воқеалар бўладур. Агар ёзса қалам масъул бўладур. Ёзилмаса, қалам аҳли масъул бўладур.
Ўшал жумладан бироз юқорида Туркистонда қурулғон жамиятларни исмлари зикр қилинди. Эмди бу жамиятларнинг устида жамиятлар жамияти қўшилмиш бўлди (жамиятлар маркази).
Жамиятнинг раиси Олимхон тўра бир муовин, бир котиб (Зокир Нўғой).
Бу жамиятларни марказида ҳафтада бир мажлис бўладур. Ҳамма жамиятлардан икки-иккидан аъзолар иштирок этадур. Зикр қилинғон жамиятларнинг қарорлари, қилғон ва қиладурғон ишлари бу мажлисда кўриладур. Мувофиқ кўрулғонлари тасдиқ қилинодур. Шунга ўхшаш ишлар ила машғул бўладурлар.
Бир дафъасида очиқлиқда халқ ичинда аъзоларни ҳузурида одатий мажлис очилди. Раёсатда Олимхон тўра, котиб Зокирабзи, таржимон Акбар Қозоқ одат хорижинда янги шаҳардан уч киши ҳам бу кунги мажлисга иштирок этдилар. Бири урду қўмондони бир ўрус. Иккинчиси молия маъмури Қозоқ Арслонўф. Учинчиси мувосалат маъмури Чаркас Арслонбеклар. Усулан мажлис очилди. Сўзловчиларнинг навбат ила исмлари ёзилди. Раис сўзга бошлар бошламас, уламолардан Муҳиддин махдум домла баланд ва йўғон овози билан ичимиздаги анави учта ўрус нима қилади, мажлисдан чиқиб кетсин, деди. Такрорлади. Акбар Қозоқ жавобан, тақсир, бироз таанний қилайлук. Аларни бизларга фойдалик гаплари бор, деди. Рус қўмондони таржимондан нима гап, деб сўради. Таржимон вақти эмас, сабр қилайлик, деди.
Шу аснода ўрус ўрнидан туриб, русчалаб биз учовлон янги шаҳардан муҳим масала учун махсус келдук, уч кишимиз уч муҳим вазифадамиз, сўзимизни сўзлаш учун бизга бенавбат вақт беришларини раисдан ражо этамиз, деди.
Таржимон Акбар Қозоқ ўзбакчага таржима қилди. Раис тарафидан ҳар бирлариға беш дақиқадан вақт берилди. Ўрус сўзга бошлади. Ман урду қўмондониман. Туркистон ҳудуди Ҳазар денгизидан Эргаштомғача аскарий иш амридадур. Бугун эрта болшевик ҳукумати тарафиндан аскарлар, маъмурлар келадур. Қўлимдаги силоҳларни, тўп, тўпхона, ўқ-дори, от, ароба ва бошқа жамиъ аскарий лавозимот ишларини қўлиға оладур.
Никалай кетди. Ҳуррият бўлди. Ҳар миллат ўзи мухтордур. Шул сабабли бу аслаҳаларни, яроқларни соҳиби сиз мусулмонлардурсиз. Ҳақ сизники. Шунинг учун ман ҳақни жойиға топширсам, деб ушбу орқадошларим билан кенгаш қилдим. Алар ҳам ҳай-ҳай жуда яхши, биз ҳам тарафдормиз, дедилар. Ман аларни сўзларидан яна қувватландим. Мана ўзлари сўзласин, дедилар. Акбар Қозоқ таржима қилди.
Ўруснинг сўзини эшитар-эшитмас, Муҳиддин махдум домла бақирғон баланд овози билан бизга силоҳ керакмас, тўп, тўпхона керак эмас, шариат керак, шариат, деди. ….
Ўрус, тўғри айтасиз, шариат керак, аммо шариатни сақлаш учун қувват керак, пул керак, силоҳ керак, шариат сондуқда сақланадурғон бир нарса эмас, бизда ҳам дин бор, закўн бор, сондуқда соқланмайдур, эй мусулмонлар, бизлар сизларга хайриҳоҳмиз, Туркистондан кетамиз, ғаразимиз йўқ, фақат қасдимиз ҳақ соҳибларига ҳақларини топширишдур, огоҳ бўлинглар, олсаларингиз силоҳни сизларга топширамиз, олмасангизлар, душманлар оладур, биз кетамиз, деди.
Черкас Арслонбек ва Қозоқ Арслонўф икковлари қўмондон ўрусни сўзини қувватладилар. Сўзларида эй қардошлар, алҳамду лиллоҳ бизлар мусулмонмиз, сўзимиз тўғри идорани, силоҳларни, мамлакатни қўлларингға олинглар, яхши бўладур, дедилар. Бу дақиқадан бошлаб, мажлис аҳли ва бошқалар ораларинда шов-шув бошланди. Ҳар калладан бир садо, ҳар қофадан бир фикр чиқди. Шу онда Муҳиддин махдум домла ўрнидан туриб, баланд овозлари билан аввалги сўзларини такрорлади. Бизга шариат керак, биз силоҳ лозим эмас, молия лозим эмас, бизга шариат лозим, деяверди. Қўмондонни талабларича Акбар Қозоқ таржима қилди. Рус қўмондон шапқасини қўлиға олиб, бор қувватила ва ғазабила ерга урди. Шапкасини ердан олиб, ғужур-ғужурлаб такрор ғазабланиб, яна ерга урди. Бироз нафас олғондан кейин ердаги ғуборолуд шапқани қўлиға олиб, қўлида тутгон ҳолда икки рафиқлари ила баробар мажлисдан чиқиб, янги шаҳарга жўнаб кетдилар.[75]
Воқеа айнан ёзилди. Муҳтарам китобхонлар хоҳ кулсунлар, хоҳ йиғласунлар.

УЛАМОЛАР

Туркистондаги олимларнинг аксарларини сиёсат, ҳокимият каби мавзулар билан алоқалари йўқдур. Агар бўлса, оздур. Зотан, у зотларни ибтидоий тарбиялари ва таҳсили улумларини таъсириданми ё бошқа сабабларданми, юртни қўриш, ҳукумат қуриш каби муҳим сиёсий масалалардан узоқдадурлар. Бу ишлар дин олимларининг вазифаси ҳам эмасдур. Аммо диний маълумотлари эътиборила халқ ичинда чўқ муҳтарам, амрлари нофиз, сўзлари бош устиға қабулдур. Баъзи олимлар бордурки, булар ҳам олим ва дунёдан хабардор. Улум, фунунни биладур. Сиёсатдан огоҳ, истиқболни андиша қиладурғон шахсиятлардандур. Шуниси борки, ададлари оздур. Бундоқ олимларнинг лисонлари кескин, қиличлардан ҳам ўткурдур. Жуда ҳам таъсирликдур. Булардан бошқа тариқатда сулук этгон эшонлар тоифаси бордур. Буларнинг нуфузи халқга даҳо таъсирлик, амрлари даҳо нофиздур. Эшонларни бир амрига ҳамма мунтазирдур. Агар ҳужум амри берилса, ҳамма халқ фидойидур. Бир жон эмас, минг жон бўлса, қурбондур.
Агар ҳукмлари нофиз эшонлар ила олимлар бир иттифоқ халқга хитобан, эй мусулмонлар, миллий мужодала ишиға ёрдам беринглар, деб оқ фотиҳа берсалар, ҳамма куч миллатчилар тарафига оғдарилур. Умумий қувват бирлашмиш бўлурди. Ҳамма қувват мухториятчилар, зиёлилар амрида бўлғон чоғда шояд душманга ғолиб келган бўлар эрдилар. Маал-асаф нима сабабдандурки, бунга олимларни ва эшонларни азтаҳидил ризолиғлари бўлмадиму, оғзаки ризоларидан бир фойда унмади. Олимларни аввалги фаолиятлари қолмади. Кундан кунга сустлашиб борди.
Тарих китобларида ёзилғондур. Авомуннос муллаларга тобе. Муллалар бўлса, сиёсатга тобедур. Юқоридаги ёзилғон воқеалардан маълум бўлдики, миллатни силоҳланиши учун олимлар монеъ бўлдилар.
Иститрод. Уламолар вазифалари ижобий муфтилик, дарсгўйлик, амри билмаъруф, наҳй анилмункар ва бошқа диний ишлар билан машғул бўлсалар, кўб зебо бўлар эди. Ва лекин халқни муллапарастлиғи ҳаддидан зиёда ҳурматлари ва итоатлари муллаларни шоширтиб қўйди-да, муллалар сиёсатга оралашиб, ўралашиб қолдилар. Икки кемани ушлагон ғарқ бўладур, дегон боболар сўзидек, муллалар диёнат ила сиёсат кемасини идорасидан ожиз қолдилар. Натижада мухторият кемасини ғарқ бўлишиға сабаб бўлдилар.
Хулосаи калом. Бахтсиз Туркистон такрор асоратга гирифтор бўлди.
Шу бадбинлик билан бу ҳола тушди аҳли Фарғона.
Мулло зи сиёсати жаҳон бехабараст,
Аз макри фириби ийну он бехабараст,
Гарчанд зи душманон дин безораст,
Худ олати даст душманон бехабараст.

Тарихнинг таърифига кўра, олимлар ҳукумат мақомиға муносби зотлардур. Ва лекин бу сифатга лойиқ бўлғон зотларни рой соҳиби, фикр соҳиби бўлиш ила бирликда сиёсатдан хабардор бўлиши ҳам шартдур. Фақат олим бўлишлик ҳукмдорлик усулиға кифоят қилмайдур. Ватан ва миллат қайғусила кўзи гирён, бағри бирён бўлғонлар дафъи хумор учун аллома Иқболнинг ушбу мисраларини тараннум қилсалар, ҳақлидурлар.

Аламзада бир шоирдан:

Мисёнерлар кеча кундуз чолишаркан ажабо,
Ўтуруб ваҳйи илоҳийями беклар уламо.
Ислом нури бир нурдурки, у нурдан ҳамма бир шаклда фойдаланмайдур. Бу нур бировга оз, яна бирига кўб насиб бўладурғон фазли илоҳий, инсонлар ўз қобилиятлари, фитрий истеъдодларига кўра, файзёб бўладурлар. Китоби Оллоҳдан ва суннати Росулуллоҳдан у нисбатда мустафид бўлурлар. Дунё илми ва сиёсат илми ҳам шундоқдур. Ҳар ким касбу камолиға қараб, дунё илмидан ва охират илмидан баҳраёб бўладур. На учун бундоқ, деб бўлмайдур.

ЧОР (ОҚ) РУСЛАРНИ ПЕШНАҲОДИ

Болшевикларни иш бошиға келиб, қизил урдуни ғолиб бўлиш арафаларида оқлар умидсизланмай Қолчоқ Деникин қўмондонларини ғалабасидан тамалари узилмай хейли аёғ тираб турдилар.
Ончиқ оқ ўруслар (BELOGVARDETSI) қисман Одессадан, қисман Севастопўлдан кемаларила тўғри Истанбулга жўнаб, Туркия тупроғиға мултажо ўлароқ, кирғонларидан кейин Туркистонда мавжуд оқ руслар андишага тушдилар. Қочайлик деса, қўшни давлатлар мусулмон бўлғони учун қабули гумонда. Чунки яқин замонда қилиб келғон зулмлари майдонда. Боқдилар, Туркистонда силоҳ кўб етарлик. Аммо оқ руслар оз, кайфиятсиз, қизил душманларига муқобаладан ожиз. Буни билғон оқлар ақл топдилар. Мусулмонлар билан иттифоқ тузишни фойдалик кўрдилар. Қизиллар билан муқобала учун тайёрлик қувватини мусулмонларда мавжудлиғини идрок этдилар. Шунинг билан икки тарафдан санчиладурғон ханжардан бирини дафъи қилишни вожиб билдилар. Суръат ила мавжуд силоҳларни ҳар ерда мусулмонларга топшириш, шунинг билан мусулмонларни мукаммал қуролландириб, қизилларга қарши юргизишни икки тарафга фойдалик кўрсатдилар. Шу ҳолда туркистонлиларни қўли билан қизиллардан интиқомларини олишида муҳтамал эди. Ҳар ҳолда бу дилкашликлари бизни қора кўзларимиз учун эмас, ўз манфаатлари учун эди. Аммо туркистонликларга ҳам фойдаланадурғон фурсат қўлға келғонлиғи инкор қилинмас бир ҳақиқат эди. На эса оқларни у фикрлари пешнаҳодлари амалга ошмади. Тошкандда бўлсун, Андижонда ва бошқа жойларда бўлсун, уламолар тарафиндан қабул қилинмади. Аларни наздида ҳама ўрус бир ўрус. Душманни оқи, қизили бўлмайдур. Душман душмандур. Рус ўшал русдур. ??? ояти каримани ўқур эдилар.
Аммо Туркистонга соҳиб бўладурғон миллатчилар, зиёлилар эса кечани кундузга улаб, оқлардан бўлсун, қизиллардан бўлсун, ердан, кўкдан, расмий, ғайрирасмий қочоқ йўлила пора қувватила силоҳ ҳозирлашга, шунинг билан баробар мужоҳидларни қувватлантиришга, ададларини кўпайтиришга киришдилар. Миллий мужодала қаҳрамонларини шиори ушбу мисралар бўлди: Мақсад қўлингга келмас милтиқ тақилмағунча, сарнайза бирла душман бағрин тешилмағунча.

МУЖОҲИДЛАР (ҚЎРБОШИЛАР)

Миллатчиларни жиддий ташаббуслари соясида Фарғонадан ва бошқа вилоятлардан чиқғон мужоҳидларимиз, миллий қаҳрамонларимиз хейли кўпайдилар. Чунончи, Хўқанддан ва атрофидан:
Эргаш қўрбоши, Кичик Эргаш, Тўйчи қўрбоши, Ислом Паҳлавон қўрбоши, Қўчқор понсод, Бужун қирғизларидан Бектош, Қорабулоқдан қирғиз Муҳаммадали понсод, Ҳайит Баҳодир, Раҳмонқул қўрбошилардур. Ҳар бирини лойиқ зикр хизматлари бордур.
Олтиариғдан Қорабой қўрбоши, Чимёндан Ҳамдам қўрбоши, Симга тобе Жўйдамдан Муҳаммадрўзи понсод, Учқўрғондан Теша қўрбошилар, Марғилонга тобе Зилхадан Алиёрбек, уни жонажон дўсти Садкокилдан Тўхтасин понсодлар чиқдилар.
Кейинги икковлари кўб иш кўрсатгон яровлик йигитлар ила шуҳрати чиқғон содиқ мужоҳидлардан эди. Бу икковларини қўлға тушириш учун қизил ҳукумат кўб уринди. Анвои ҳийла, макр қўллади. Аммо қўлға туширолмади.
Ниҳоят руслар охирги вақтларда ҳийлага бош урди. Ўртага тили узун, сўзи ўткир воситаларни қўйди. Воситачиларни қўюнларини тўлдирди. Воситачилар ўз манфаати учун қўлидан келғон ҳунарларини ишлатди. Кам жойларини қизил ҳийлалар билан такмил этдилар. Оқибат Алиёрбекни йўлдан урдилар. Ярашгали рози қилдилар.
Алиёр жонажон дўсти, маслак орқадоши Тўхтасин понсод билан машварат қилди. Понсод қатъий суратда ман қилди. Ва чекинди. Ишонма, деди. Боболаримиз ўрусдан ошнанг бўлсун, қўлингда ойболтанг бўлсун, дегонлар, Алиёр, хом экансан, деди. Алиёр бўлса, хомлиғиға борди. Ажал тортган экан, ўртадаги чўтарчиларни қизиқтиришлари натижасида ҳукумат билан ярашиб, йигитлари билан шаҳарга кирди.
Қизилларга силоҳлари тамомила топширилди. Парлари юлинган товуқдек бўлди. Сўнгра рус намрудлари тарафиндан ҳозирланган катта майдонга тўпланғон ўтинларга оташ туташтирилди. Оташ авжига келган соатда Алиёрни ҳамма йигитларини битта-битта қўлларини, оёғларини занжирлар ила боғлаб, оташга отилди. Ўтда куйдирилди. Ҳаммаларини Оллоҳ раҳмат қилсун.
Аммо Тўхтасин понсод қатра қони қолгунча, сўнг нафасиғача кофирлар ила урушиб, ҳарб майдонида шаҳид бўлди.
Марғилондан Муҳаммадаминбек муовини Солиҳ махдумлар.
Марғилонга тобе Гардадан Шермат (Шермуҳаммад)бек, укаси Нурматбек хуруж қилдилар. Булар қўрбошиларни ичида пешжангларидан, қўрқуш нима билмайдурғон мужоҳидлардандур. Бу қаҳрамон қўрбошиларни ва йигитларини шоён зикр қилғон жиҳодларидан намуна шулки, кечалардан бир кечаси ҳаммалари йигитлари ила суворий уч минг аскар бўлиб, бир иттифоқ (Искобил) Симга ҳужум қилдилар.
Турмадаги бандиларни бўшатдилар. Аскарларни ўлдириб, силоҳларини олдилар. Аскархонадаги ўз бошлиқларини амрила жуббахона, милтиқ, пулимўт ва бошқа яроқларни ғанимат олдилар. Бу зафарларидан кейин йигитларга истироҳат учун уч кун муддат берилди. У муддатда аскарлар ота-оналарини, қариндошларини зиёрати ерина кетирилди. Аскарларда бир байрам ҳаваси бўлиб, ҳамма йигитлар кайфланди, сафоланди.
Бу орада руслар ўзларини тўплаб, ҳар тарафга солдат тўкиб, қўрбошиларни ўтадурғон, қайтадурғон йўлларни тепаларига, адирларга пистирмалар қўйдилар. Катта қувват тўкдилар. Мужоҳидларни қайтишларини пойлаб турдилар.
Уч кундан кейин қўрбошилар йигитларини тўплаб, аскарча зафар ашуласини айтиб бепарво йўлға тушдилар. Русларни пистирма қўйгон тепаликка яқин келгон эдилар, аввалан ўқ овозлари эшитилди. Сўнгра пулимўт, милтиқлар билан ўқ ёмғириға тутулдилар. Бир қўмонда ила ҳамма мужоҳидлар дарҳол отдан тушиб, пиёда ўлароқ, деворларни ва дарахтларни панасига яширилдилар. Бироз отишгандан кейин русларни режалик ҳийла ва пистирмаларини олдида ва орқада борлиғини сездилар. Бош қўмондонларини бир ишорати ила ҳамма ҳозир ўл вазиятини олдилар. Бир садога мунтазир турдилар. Ул садо, ул овоз Аллоҳу акбар садоси, ҳужум поруласи (аломати) эди. Ҳамма яксар Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар наърасила адир тепасига от қўйдилар.
Аввал ваҳлада руслар мудофаада бўлсалар ҳам мужоҳидларни бу мудҳиш ҳужумларини кўруб, тоқат келтиролмадилар. Жон ширин, дунё ширин, қочишға бошладилар.
Мужоҳидлар қувладилар. Русларни отлари семиз бўлғонлиғидан ва ҳам ресакка чопғонлиғиндан мужоҳидларни отлари пойгаға, улоқга чопиб ўрганган, тобга келғон, қорни кичик, югуроқ от жинсларидан бўлғон сабабли қочган ўрусларга ашт-пашт дегунча етиб, ушлаб, отиб ўлдириб, чопиб ўлдириб, мама, дедириб, бақиртиб, найзалаб ўлдирдилар. Қўлға тушгон баъзи асирларни етаклаб, Симдан катта зафар билан қайтдилар.

ФУЗАЙЛ МАХДУМ

Қоратегин Шерободдан хуруж қилғон Фузайл махдум ғаюр бир мужоҳиддур. Бухорога тобе Ҳисор, Кўлоб тарафларида қароргоҳ қуруб, у тарафларга чиқғон ўрусларни додини берар эди.
Фузайл махдум ўруслар билан яхши урушгон, хейли савашгон миллий мужодала қаҳрамонларидандур. Анвар Пошшони қиёдатинда бўлинғон миллатчилар ва мужоҳидлар ила бирликда ҳарб майдонида ўқ ичида қон кечиб, фидокорлик кўрсатгон яровлик бир мужоҳиддур.
Русларга яқинлашишни диндорлиқи сабабли ор билган ё шаҳид, ё ғозилик шиорини илтизом этган бир мусулмондур.
Русларни мусолаҳага чақириб юборғон элчилариға ҳеч илтифот қилмади. Сулҳига рағбат кўрсатмади. Ҳатто музокара қилишга танозул этмади. Ўз даврида душман ила ҳамиша урушиб, отишиб турди. Руслар қувват касб этганда ва ғолиб бўлғондан кейин мужодалани хорижда давом эттириш амалила (умиди билан) Афғонистонга чекилди. Беш, ўн йил Кобилда Афғонистон давлатиға меҳмон ўлароқ яшади. 1928\29чи йилларда Кобилда бўландиғим муддатча суҳбатлашар, ҳасби ҳол этар эдук.
Замони келди. Фузайл махдум ҳаж қасдила Ҳижозда бўлинди. Ҳаждан қатуб, Пешоварга, андин Кошғарга жўнади. Исмини ҳожи Абдулкарим қўйди. Бу янги мустаор исмила Кошғарни миллий мужодала даврида етиб бориб, Кошғар мужоҳидларига қўшулди. Бирликда фаолиятда бўлинди.
Бу ҳожи Абдулкаримни таниганлар ила иттифоқлашиб, иш бирлиги қилғонлиғи қизил тунгонларнинг қўлила қочирилиб, кечаси Кошғар сармандаги рус сафоратиға топширилғонлиғи эски душман қўлила эъдом қилинғон ҳикояларини қалам аҳли тафсилотила ёзса керак.

МУҲАММАДАМИНБЕК

Марғилондан чиқғон Муҳаммадаминбек Марғилонни Сўкчи маҳалласидан бўлуб, мадрасада ўқийдурғон муллабачча эди. Бир туҳмат ила ҳибсга маҳкум бўлган. Сўнгра Исбириёга сурилган бири эди. Ҳурриятда озод бўлиб, ватанға қайтиб келғон, атрофиға тўпланғон йигитлар билан хуруж қилиб, русларни бошиға бало, жониға жазо бўлғон бир мужоҳиддур.
Оз кунда Солиҳ махдум исминда бир йигит билан иттифоқлашиб, ҳаммаслак бўлишиб, бир жон ва бир бадан каби мужоҳид орқадош бўлдилар. Солиҳ махдум зотан яровлик бир одам, мард йигит эди.
Муҳаммадаминбек қизил ҳукуматни заифлик замонларида фойдаланиб, хейли қувват тўплаб, яхши қуролга эга бўлди. Сафонўфга ўхшаган русларни бош қўмондонларини майдони ҳарбда асир олди. Туркистонни истиқлолини талаб қилиб, онан фаонан Масков дарвозаларини чертиб турган идоралик бир шахсият эди.
Муҳаммадаминбекни шуҳрати чиқиб, деярли қувватга эга бўлғондан кейин барча қўрбошиларни ва аскарларини Марғилонга яқин бир масофа Язавонда тўплаб, анда қароргоҳ қурди. Язавонни марказ қилди. Бекни амри ила қўрбошилар усти-устига Марғилонга, Симга ҳужум қилиб, шижоатини ва қувватларини кўрсатиб оладурғонларини, ўлжаларини олиб қайтур эрдилар.
Гоҳо Муҳаммадаминбек ўзи келиб, Ўрда тагида тўхтаб, халқга хитобан, акалар, укалар, оға-инилар, мужоҳидларни зафариға дуо қилинглар, деб тавозу билан ҳаммадан дуо талабида бўлур эди.
Болшевиклар бўлса бир тарафдан ерли халқни ҳақ талаби ва ҳақ ҳужумлари яна бир тарафдан Масковдан, Тошканддан қувват келмаслиғи, келғон қувватларни йўл тўсиб, поездларни оғдариб, рус аскарларига шикаст бериб, қизилларни мағлуб бўлавергони катта қувватларини ички Русиядаги Врангел, Рибкин, Калчаклар ва бошқалар муқобала бўлиб турнғонлиғ сабабли Фарғонадаги болшевиклар шу чоғларда пак заиф қолғон эдилар.
Русларни мундоқ заиф бўлишларига сабаблардан бири тўрт йўл фожеаси бўлди. Ҳодиса шулки, бир кун руслар ўн тўққизинчи отув пўлкасини тўпларила бор кучларила тўпчилар ила баланд бўйлик, қувватлик аскарларила мужоҳидларни тутиб келтириш учун атрофга чиқардилар. Буни билгон Муҳаммадаминбек уни мудофаа чорасини кўрди. Аввалан, тўрт йўлдаги ғорни яниға олтмиш йигитни қўйди. Булар пойлаб турдилар. Руслар келғонда мудофаа шаклинда отишдилар. Отишиб-отишиб, мағлубнамо бир тарафга сурила бошладилар. Сурилган тарафларида ҳар жойга иккидан, уч, тўртдан йўлни икки тарафиға экинзор ичиға қўйилган пистирмадаги мерганларни олдидан ўтдилар. Гўё русларни етаклаб олиб келдилар. Пистирмани рўбарўсидан йигитлар мағлуб бўлиб қочгандек ўтиб кетдилар. Орқасидан қувлаб келғон русларни мерганлар тутдек тўкдилар. Биз билгон Жўра қори пистирмада бўлгон ботирлардан биридур. Русларни баъзилари марказда ва баъзилари қочган йигитларни қувлағон, бир қисми ҳар тарафга ёйилгон эди. Пистирма ҳодисасини пойлаб тургон йигитлар Муҳаммадаминбек бошда ўлароқ келиб, тўрт йўлда тўпланиб, русларни ўраб олдилар. Сўнгра русларга нафас олғоли вақт бермай Аллоҳу акбар наърасила бир ҳужум қилдилар. Бу даҳшатлик ҳужумда руслар шошиб қолдилар.[76]
Бу ҳол душманни мағлуб бўлғонлиғига аломатдур, деб мужоҳидлар ҳужумларини яна ҳам шиддатлантириб, ниҳоят зафар қозондилар. Руслардан қоча билғонлари қочди. Ўлгани ўлди. Қисман асир тушди. Аслаҳалар, жуббахоналар, от, аробалар ғанимат қолди. (Марғилонлик Абдулмуҳсин Нажжорий ва асҳоблари. Жидда)
Бу ҳодисанинг таъсири ила руслар бу тарихдан кейин ҳужум қилолмайдурғон бўлиб қолдилар.
Шайх Саъдийнинг душман заиф бўлса, дўстлик занжирини қимирлатадур, дегонидек, руслар орада-сирада сулҳга тарафдор эконлиқларини билдириб, мусулмонлардан сулҳ талаб қилиб, юборғон элчилари икки орада бўз тўқур эдилар. Шунинг билан вақт кечирур, ҳамиша мудофаа вазиятида бўлур эдилар. Бу ҳақда ҳикояга ўхшаган бир воқеа.
Руслар одатлари узра бир дафъасида Эгамберди Чўқандий дегон ўз исми ўзи билан бирини яхшилаб ўқиб, чўқиб, Марғилонни олимлариға жўнатдилар. Эгамберди Марғилонга келди. Шаҳарни биринчи олим ва фақиҳларидан Ҳолмуҳаммад қори домлани зиёрат қилди. Болшевиклар тарафидан элчилик сифатила беш-олти олимларни жамлаб, Муҳаммадаминбекни қароргоҳиға бориб, ваъз ва насиҳат қилиб, сулҳга тарғиб ва ташвиқ қилувлари ва сулҳни икки тарафга ҳам фойдалик эканлиғини уқтирувлари учун ўруслардан фармон бўлғонлиғини баён қилди.
Бироз гуфтугудан кейин Ҳолмуҳаммад қори домла ёнлариға домла Бухорони, мулла Сулаймон хўжани ва бошқа икки-уч аҳли илмни олиб, олти киши бўлишиб, Ёзёвон жўнадилар.
Аробалари Ёзёвондан ўтиб, Муҳаммадаминбекни қароргоҳи Қорасоқол қишлоқга етиб келди.
Элчиларни келишидан хабардор бек аларни кутиб турғон экан. Элчилар аробадан тушар вақтида қори домлага эҳтироман бир йигит энгишиб, қори домлани аёғини елкасига қўйдуруб, аробадан беозор туширилди. Зеро, қори домла ҳам аъмо ва ҳам ёши улуғ ва заифлиғидан ҳурматга лойиқ бир зотдурлар. Хуш омадидан ва хордиқлар сўралиб бўлғондан кейин қори домла, бек борму, агар бўлса кўришайлик, арзимизни айтиб, вазифамизни билдирайлик, деб сўзга бошладилар. Ёнидаги айтди: Тақсир, бек бор эканлар. Жанобларини аробадан тушириб қўйган мутавозе йигит Муҳаммадаминбекнинг ўзи экан, алҳамду лиллаҳ, толеимиз бедор экан, ҳаммамиз бекни ҳузуридамиз, тақсир, дедилар.
Қори домла юзларини бек тарафға қаратиб, аввалан, хизматини таҳсин этдилар. Сўнгра ташаккурларини билдирдилар. Шу ҳолда дастурхон ёзилди. Азиз меҳмонларни пойи қадамларига сўйилгон қўйларни пишириб, ҳозирланган таомлар, шўрбалар лавозим омидалари бирла келтирилди. Кўнгил хуши билан меҳмоннавозлик тугаб, емак дуоси ўқилди. Дастурхон йиғиштирилди.
Қори домла бекка хитобан, бек, мужоҳидимиз бек, кўзимизнинг оқу қароси бек, Оллоҳ таоло умрингизни узун қилсун, муродингизни берсун, бизлар Марғилондаги ҳукуматнинг элчисимиз. Элчига ўлум йўқ дерлар. Ушбу ҳузурингизга келғон зотларни ҳаммамизни тилимиздан арз шулки, бизни жанобларига элчи қилиб юборгон ҳукумат айтадурки, Никалай бўлса тахтдан тобутга тортилди, ҳамма миллатлар ўз ватанларига ўзлари ҳоким бўлдилар. Сизлар ҳам биз билан иттифоқ қилиб, ярашиб, шаҳарга келсаларингиз, музокара қилишиб, бир қарорга тўхтасак. Ҳукумат сизларга яхши қарайдур. Ҳуқуқларингизни риоят қиладур. Саҳрода юрманглар. Сулҳ қилиб, шаҳарга кириб, шарафлик умр кечиринглар, дейдур. Бизлар шунинг учун элчи бўлуб келдук, бек, деб қори домла сўзини тамомладилар.
Ўртада бироз хомушлик давр сурди. Муҳаммадаминбекнинг овози бу хомушликни бузиб, сўзга бошлади.
Тақсирлар, қадамларига ҳасанот. Хуш келдингизлар. Бизга шараф бахш этдилар. Аммо элчилик сифатлари ила бизни сулҳга чақирғон пешнаҳодларига жавобимиз шулки, тақсирлар, бизлар аскармиз, саркашмиз.
Мужоҳидлар мусолаҳага яқин келмадилар. Дардлари бошқа. Ғоялари бошқага ўхшаб кўринадур, десунлар, деди. Сўзини тўхтатди. Қори домла қўл очиб, Исломга нусрат тилаб, қилғон дуои фотиҳадан кейин видолашиб, аробага чиқарда зор-зўр ила қори домлани унамаганига қўймай Муҳаммадаминбек энгишиб, бир курсини вазифасини ўтади. Қори домла бир аёғларини бекнинг белига қўюб, аробага чиқди. Оллоҳ ёримиз бўлсун, Худога топширдук, деб хайрбодлашиб жўнадилар.[77]
Соғ-саломат марғилонга келиб, хордиқларини олиб, эртаси Симга чиқиб мақоми оидига жавоб босавобни таблиғ этдилар.

МУҲАММАДАМИНБЕК ВА САФОНЎФ

Шоён зикр ҳодисалардан бири Муҳаммадаминбекни амрила ҳудудларини бириндан ўткучи аскарлар юклангон оташ аробанинг темир йўли бузулди. Фойиз тўтар тўтамас, аввалдан ҳозирлангон одамлар ва асбоблар ила онида йўлнинг фойиз келғон тарафи ҳам бузулди. Атрофда ҳозирлангон йигитлар уч тарафдан ҳужум қилар шаклда кўрунор-кўрунмас, бек бир ўқ отди. Ҳар бир аскар бир пойдан ўқ узди. Ўшал онда милтиқларни сарнайзаси ўтхона (мошина)ни ҳайдовчисиға тўғриланиб тўхта, тўхтат амри берилди. Мошина тўхтади. Воғўнлар ҳам тўхтади. Воғўнлардаги рус аскарлари саросимага тушди. Ҳар бир воғўнга юзлаб сипоҳийлар ҳужум қилдилар. Бир тарафдан Муҳаммадаминбекни таслим (RUKI BYRH) руки верх қўллар юқори дегон овози эшитилди. Ҳақиқат онглошилгондан кейин руслар таслим бўлдилар.
Воғўнлардаги силоҳлар ўқ, дору, лавозимот ҳарбия тамомила олинди. От аробаларга юкланди. Аскарларни, зобитларни ҳаммасини қўл аёғини боғлаб, бошлари кесилди.
Бир йигит бир ўрусни бошини кесадурғон вақтда айтди. Ман аскарларни қўмондонидурман, мани бошимни сизларни қўмондонларингиз кессун, деди. Йигит асир ўрусни Муҳаммадаминбекга тофширди. Муҳаммадаминбек ўрусни бошини кесмоқчи бўлғонда ўрус, сиз бекму, деди. Тасдиқ жавобини олуб, ман қўмондон Сафонўфдурман, мани озод қилсангиз, ман сизға хизмат қиламан, мақомим катта, қўлумдан иш келадурғон бир кишиман, деди.
Бек Сафонўфни бўшатди. Ваъдасиға мувофиқ бу кофирни хизмати шул бўлдики, узун муддат музокаралар натижасида Тошкандни бу тарафи Кетмон тефа ва Чин ҳудудиғача туркистонликларга мустақил ўлароқ қолиш шартила бекни болшевиклар ила ёроштирди. Ўз фаслида баён қилинодур.

МУҲАММАДАМИНБЕКНИ ДАВРИДА БЎЛҒОН ВОҚЕАЛАРДАН БИРИ

Бекларни авжиға чиқғон бир даврда Андижонга тобе Бўтақора қишлоғида бир кун маҳаллани катта-кичикларини Ўсмонали бойбаччанинг ҳавлисиға чақирилди. маҳалланинг имоми ҳам бор. Халқ катта меҳмонхонани саҳнасиға тўпланди. Ичкаридан қадди қомати келишгон, ўтук кийгон бир йигит чиқди. Чап тарафда тўрт, беш назари ҳайбатлик ўруслар, ўнг тарафида уч, тўрт саллалик олимлар таъзим маросимлари бажо келтирилди. Маълум бўлдики, ўртада турган йигит Муҳаммадаминбек экан. Ҳамма хомуш……..
Бироз фурсат ўтгондан кейин Муҳаммадаминбек қўлиға тўппончасини олиб, ҳалқасидан тутуб туруб, аскарлариға хитобан, келтиринглар, деди.
Ҳаммани кўзи термулғон ҳолда нимани келтиришиға мунтазир эрдилар. Онида йигитлари баланд қоматлик, сариғ мўйлаблик, келишгон гавдалик икки ўрусни саҳнага келтирдилар.
Муҳаммадаминбек халқга хитобан, эй биродарлар, эй мусулмонлар, ушбу икки ўрусни муҳокама қилмоқчимиз. Сизларнинг ҳузурингизда бўлишини муносиб кўриб, сизларни чақирдук.
Бу икковлари аслан оқ ўруслардан. Оқ Подшонинг маъмурларидандур. Оқ Подшо кетди. Болшевиклар ҳукумати келди. Бизлар ўзимиз Ислом ҳукумати қуруб, мустақил ҳукумат бўламиз, деб янги ҳукуматни танимадик. Ушбу ўруслар ҳам биз билан иттифоқлашиб, бизга қўшулди. Қизиллар алоҳида ҳаммамиз бирлашдик.
Бир кун Искобил (Симга) ҳужум қилғонимизда ҳаммамиз баробар эдук. Симни турмасини бўшатиб, крепўстдан силоҳ, жуббахона, ўлжа олардук. Сандуқ-сандуқ ўқларни ташиб, муносиб кўрулғон бир жойга келтирдук.
Ҳаммамиз ерни кавлаб, ерга ҳок тўкдук. Сандуқларни ҳокни ичиға кўмиб, устидан тупроқ тортиб, яна теп-текислаб, ўз йўлимизга тушдук. Бир қоч муддатдан кейин маълумотимизча ушбу икки муттафақларимиздан бўлғон ўруслар Искобилдаги болшевикларга тил берибдурлар. Ўшал захира қилинғон ўқ-дору, милтиқларни кўмилғон жойини билдирибдурлар. Болшевиклар ҳолан келиб, ҳаммасини ташиб кетибдур. Биз бўлсак, хиёнатини билиб, ўзларини боғлаб, келтирдук, мана ҳузурларингизда муҳокама қилинадур. Сизлар маҳкамада шоҳид бўлурсизлар, деди. Сўнгра у иккови хоинларга қараб, ўрусчалаб ғужур-ғужур қилиб, хейли гап сўзда бўлинди. Ниҳоят музокара, муноқашаларни тўхтатиб, бекни чап тарафидаги ҳайбатлик русларга ўз забонида бир нарсалар деди. Ҳамма жим бўлди. Ҳайбатлик рус ҳайъати тарафиндан давсиялари варақланиб, дафтарларга ёзилиб, китоблар ўқулуб, айбномалари ёзилиб, ҳукм қилинди. Муҳаммадаминбек баланд овоз билан, муҳокама ҳайъати бу хоинларни эъдом қилишга ҳукм қилди, деб ҳаммага билдирди.[78]
Ҳукмни амалга оширилсин, деб йигитларига амр берди.

ЖАЛОЛОБОД ВОҚЕАСИ

Муҳаммадаминбекни фаолиятларидан бири: Бек Марғилон, Андижон, Ўшни ва атрофдаги мужоҳидларини бир нав идора қилиб, ишларини йўлға қўйғондан кейин Жалолобод атрофидаги аввалдан чор замонида ўринлашдирилғон рус мужикларила бир иттифоқга келиб, ҳаммаларини силоҳлантириб, бирликда Жалолободга ҳужум қилдилар. Аскархонадаги аскарларни асир олдилар. Жуббахона ва силоҳларини олдилар. Бонкага кириб, нақд пулни олдилар.
Хазиначи дод, фарёд, ман ҳукуматга нима жавоб бераман, мани уйим куйди, хонавайрон, оилам паришон бўламиз, дегонида Муҳаммадаминбек хазиначини дафтариға шундоқ ёзди: Бу тарихдаги мавжуд нақд пулни бонкадан ман олдим. Мужоҳид Муҳаммадаминбек, деб дафтарга имзо қилди.
Мазкур мужиклар Андижонни муҳосара асносида аробалариға тўплар, пулемўтларини ерлаштириб, бор қувватларила баробар мужоҳидлар ила ён-ён муҳорабада бўлдилар. От чиқмас тарафларда, Сойгузарда қўр тўкдилар.

АНДИЖОН МУЖОҲИДЛАРИ

Андижондан ва атрофидан чиқғон қўрбошилар хейли бордур. Чунончи, шуҳрати чиқғонлардан Фарфи қўрбоши. Буни қароргоҳи Хўқанд қишлоқдадур. Мирободдан мулла Абдурраззоқ машҳур қаҳрамонлардандур. Ва Қозоқ қўрбоши, Исроил қўрбошилардур.
Асака тарафидаги Қоратепа, Чўкандан чиқғон мулла Пўлод қўрбошидур. Унинг Оллоҳ йўлида ғазот учун бошим ниёз, дегон аҳди машҳурдур. Шаҳрихондан чиқғон Шокирқўрбошилар мулла Пўлодни муттафақларидан, йўлдошларидан эди. Абдулжаббор махдум ҳам мулла Пўлодни йигитларидан чиқғон эди.
Қизилоёқдан Мирзо Тоғолар ўз фаслида баён бўладур. Катта шаҳар бўлсун, кичик шаҳар бўлсун, қишлоқ бўлсун, ҳар жойда бир қўзғолон, бир инқилоб ила хуруж қилғон ғаюр, жасур йигитлар майдонда ўзини кўрсатдилар. Навбати ила тафсилоти ила зикр қилинса керак.
Андижонга тобе Султонободдан Йўлдош полвон чиқди. Завроқдан чиқғон Абдуллоҳ қўрбоши кўб ғаюр, кўб жасур, ажойиб бири эди. Андижондан икки юз рус аскари Завроқга ўтин тўплағоли чиқмишдур.
Абдуллоҳ танҳо ўз бошиға ўтун ўзимизга лозим, сизларга берадурғон ўтун йўқ, деб ҳар тарафдан бошқа-бошқа кўчалардан ўқ отиб, тақрибан ўттиз аскарни ўлдириб, ярадор қилиб, ниҳоят қолғонларини ўтун олишга қўймай келғон жойлариға қайтара билғон баҳодир бир йигитдур.
Асакага тобе Қизилаёқдан Аҳмад полвон чиқди. Кўб иш кўрсатди. Ўрусларни хейли адабини берди. Аҳмад полвонни оқибати Муҳиддин қорини воситасила Аҳмад полвон ҳукумат ила ярашди. Уч кун анвои зиёфатлар, фохир емаклар полвонни қулоқ бурнидан чиқди. Охирги зиёфат асносида атрофини аскар ила қуршаб, чамбарчас боғлаб, тўғри Масковга жўнатилди. Масковдан қайтуб келмади. Эъдом кайфияти ёширилди. Маҳкам ҳожи қўрбошиларнинг машҳурларидан бўлиб, султаси комил бир мужоҳиддур. Урганж қишлоғидан чиқғондур. Лутфуллоҳ эшон Маҳкам ҳожининг амир лашкари, Сойиб қори ноибидур. Юнус полвон Хирабекдандур. Ҳолмат описер ҳам ушбу қишлоқдандур. Нўмон Гулбулоқбошидандур.
Новқаддан чиқғон Муҳиддин қирғиз машҳурдур. Ғайратига чидамай ўзаро мужоҳидлар ила урушуб, ниҳоят Сузоқға қочган. Сузоқда русларнинг қўлиға тушуб, эъдом қилинғондур. Қирғизлардан чиқғон энг машҳур, ҳукми нофиз Ўзганд мужоҳиди Жонибек қозидур.
(Андижон) Завроқдан Сафар қўрбоши чиқди. Уч юз нафар санжоб йигитлари бор эди. Онан фаонан янги шаҳарга ҳужум қилиб, марказларни, қора қўлларни босиб, аларни силоҳларини, ўқ-доруларини тўплаб, ўзини силоҳлик йигитларини ҳам зиёда қилур, ҳам тақвия қилур эрди. Завроқдан Махдум қўрбоши деб яна бири чиқғон. Амсол, ақронларига ўхшаб вазифасини адо қилғондур.
Жўра яхшилар Андижонни Ҳакан дегон жойиндан чиқғондурлар. Булар Рустам қўрбошилар ҳудудларини муҳофаза этар. Таовунга ҳамиша ҳозир мужоҳидлардандур. Охунжон Ўшдан чиқиб, сўнгра Андижон келиб, Андижондаги руслар ила апоқ-чапоқ бўлиб, ярашиб эски шаҳарда тегирмон тошида қўр тўкуб ётгондур. Андижонга беклар ҳар тарафдан ҳужум қилиб, бир ҳафта муҳосара қилғон. Тарихларда Охунжон ўзи тобелари билан тегирмон тошида чиста пахталарни қўюб, яхши мудофаа қилғон ўрусларни кўнглини олғон. Болшевикларни илтифотиға мазҳар бўлғон бир тўртинчидур. Қурбон Жалилўф дегон татти бир йигит шу Охунжонни амрида доимо мужоҳидларни йўлини тўсар эрди. Етти ердан ўқ егон, лаби ҳам бурилгон эди.
Андижондаги ҳарбия идораси . VAYINNI KOMISARIYAT
Андижон шаҳрини янги шаҳар (руслар) қисмида ҳарбий идора бордур. Уни қўмисари Максим Максимўфдур. Идорани ичкари тарафидаги кенг майдонлиқни этагида Максимўфни оиласи ўлтурадурғон уйлар, айвонлар бордур. Буни йўли ҳарбияни катта дарвозасидандур. Дарвозани икки тарафида силоҳлик доимо навбатчи икки аскар турадурлар.
Миллатчиларнинг ташаббуси ила Максимўфни мувофақати билан ҳозирланган бир тартибга кўра, ҳар куни эрта билан бир деҳқон елкасида осилтирғон икки катта хурмачада сут ва қатиқ келтиродур. Навбатчи аскарлар танийдурлар. Деҳқон дарвозадан кирадур. Максимўфни уйлариға қатиқ ва сутларни бўшатиб, хурмачаларга ўқ тўлдуруб, устиға кепак сепиб, тўкуб, қайтиб дарвозадан чиқиб кетаверадурлар. Хурмачаларни оғзи очиқ, кепак кўриниб турадур. Аскарлар шубҳа қиладурғон майдонда бир шай йўқ. Бу иш яхши давом этди. Аммо миллатчилар яна ҳам улгуржароқ тижорат бўлишини тама қилиб, Максимўф ила очиқ бир тижоратий музокара қилдилар. Бу иттифоқларида бир мунча сандуқ милтиқ, эллик-олтмиш сандуқ ўқ савдо бўлди. Максимўф сотди. Миллатчи зиёлилар олдилар. Шул шарт биланки, силоҳ ва ўқларни ҳарбияни омборида таслим қилинодур.
Мужоҳидларни ичида Қозоғистондан келгон Еттисув вилоятида туғилгон Аҳмад исмида қуч бир йигит бор эрди. Бу йигитни наздида ўруслар бир қўй галаси эди. Олдиға солиб, ҳайдаб, ўлдириб, қувлаб, отиб, ўлдирар, қўрқуш нима билмас бир баҳодир йигит эди. Бир кечаси ҳарбия идораси ҳужумга учради. Мазкур мужоҳид Аҳмад йигитлар ила шабихун урди. Омборни ва атрофларини ўради. Муҳофаза аскарларни навбатчи аскарларни қиличдан кечирди. Бу тарафдан тезлик билан сондуқ-сондуқ ўқлар, сондуқлардаги милтиқлар отларга, аробаларга юкланди. Булар бир карвон шаклинда йўлга тушдилар.
Қўмисар уйқудан уйғонгунча ҳамма иш овоз чиқарилмай тамомланди. Қўмисар Максимўф пулларини тамом олди. Иттифоқнома ҳукми амалга ошди.
Шу аснода аскархонадан солдатлар етиб келди. Уларни кутиб турғон мужоҳидларнинг қўмондони Аҳмадни ишоратила ҳаммаси тенг отар қилиб, солдатларни тутдек тўкди. Баъзилари аскархонага қочдилар. Шу ҳолда ҳарбий қўмисар Максимўф аскархонага қараб ғоятда ғазаб билан қадамларини катта-катта босиб, аскарларга қараб, разбойники (RAZBAYNIKI) деб ҳужумга учрағондек, бақира-бақира қишлага етиб борди.
Бу кечадан бошлаб, душманлар Туркистон мужоҳидларини босмачи маъносида разбойники дея бошладилар. Сотилганлар тўртинчилар ҳам босмачи, деб прўпоғонда қилдилар. Мужоҳидларни ёмонлаб, рус аскарларидан ўлганларини саришта қилиш билан машғул бўлди. Мужоҳидлар бўлса эҳтиётлик ҳаракат билан саломат қайтиб, янги шаҳарни ҳудудидан чиқиб кетдилар.
Эртаси урфий идоранинг ҳукмила мактаблилар озод, эски шаҳарда кўчага чиқиш мамнуъ бир фармони чиқди. Бошда армани аскарлар бироз рус аскарлари оралашиб, Андижон эски шаҳарини толадилар, бўладилар. Қўлға киргон нарсаларни олдилар. Баҳоналари силоҳ охтариш бўлди. Ўшал куни ўрус ва арманиларни кўзиға кўрингон ҳар бир жонли махлуқ босмачи саналди. Ҳолбуки, мужоҳидлар ҳарбияни кечаси босди. Силоҳ, жуббахона олди, руслар, арманилар шаҳарни кундузи босди. Мол олди, жавоҳир олди, пул олди.
Бу ҳақда дунё кўришидан мисол ўлароқ, Туркия матбуотиндан бир намуна:
Дўхтур Ризонурнинг ҳаёт ва хотиротим китобида шу жумлаларни ёзадур: Фарғонада русларни алайҳина қиём эдан турклар вор. Бунлара босмачи деюрлар. Босмачи бизим калиманинг маъносинда тугулдур. Бир ери босон демак. Бу-да ашқиё демак. Ҳолбуки, бунла ашқиё дугул. Миллий қиёмчилар руслар била ашқиё деюрлар. Руслари чўқ замондур. Изъож эдиюрлар.[79]

ЎШ ШАҲРИДАН ХОЛХЎЖА ЭШОН

Ўш қалъасини ичида турма бордур. Гуноҳи қаттиқларни ушбу турмага қомаладур. Холхўжа эшон ушбу қалъа ичида қомалғонлардандур. Турмада тахминан уч юз киши қамоқдадур. Булар турмада ётсалар-да, мужоҳидларни ҳаракатларидан, хуружларидан, русларга қилғон ҳужумларидан хабардор бўлишиб, гоҳи-гоҳи қизиқиб, ҳавас қилиб юрдилар. Ниҳоят ҳаммалари иттифоқлашиб, бир кечаси ҳамма баробар ҳозирланиб, русларни навбатчиларини, турма нозирини, пойлоқчи аскарларини уриб ўлдириб, қалъа дарвозасини ичидан очиб чиқдилар. Ҳаммалари Ислом йўлиға фидокор бўлуб, Холхўжа эшонни қўмондасида ўрусларга қарши яхши урушдилар. Нўмон қўрбоши ва Маҳмуд қўрбошилар ҳам Ўшдан чиқдилар. Ўшликларни ҳаммалари билиттифоқ ўрусларни алайҳинда бирлашдилар. Бу тарафдан Муҳаммадаминбек етиб келди. Ҳаммалари эҳтиром билан истиқбол қилдилар. Қуршоб мужиклари ҳам келиб қўшилдилар. Бир тўполонтиларида ҳаммалари якдардил, ё ўлум, ё зафар шиорила ўрусларга ҳужумга қарор бердилар. Маҳкамҳожи ҳам иштирок этди. Муҳаммадаминбекни қўмондасида бўлғон тадбирлик ва интизомлик бир ҳужум натижасида Ўш шаҳри палид ўруслардан покизаланди. Ўшни эски ва янги шаҳарлари мужоҳидларни идорасиға ўтди. Ўш шаҳрини мужоҳидлар олди. Ўшда руслар мағлуб бўлди, дегон овозаси ҳар тарафга ёйилди. Бу тарихда Симдан, Андижондан қувват тўплаб, Сафонўф қўмондасида ўруслар бир урду билан Ўшни қутқазиш учун йўлға чиқдилар. Бу хабарни эшитиб, Муҳаммадаминбек Ўшда юз эллик йигити билан Раҳимберди халфани қўюб, ўзи русларни йўлини тўсиб, Аровон тарафиға қараб жўнади. Андижон ва Марғилондан келғон руслар билан Аровонда тутишдилар. Бир-бирлариға киришдилар. Натижада беклар ғолиб келди. Силоҳ ва жуббахоналар ўлжа олинди. Асирлар қиличдан кечирилди. Қочган руслар қутулдилар. Қўмондон Сафонўф қочган ўруслар орасинда эди.
Бу ҳангомда Ўшдаги мужоҳидларни заиф топиб, қочган писган ўруслар мингбоши билан атрофидаги тўртинчиларни қўлға олди. Ҳаммалари крепўст (қалъа)га кирдилар. Раҳимберди халфани ўлдирдилар. Аскарлари урушиб, ўлғони ўлуб, қолғони қочиб жонларини қутқаздилар. Русларни шундоқ ҳийласи билан Ўш мужоҳидларни қўлидан чиқди. Сўнгралари Ўзганддан Ғойиб понсод деб бир қўрбоши қўзғолди. Хейли муддат руслар билан урушди эса-да, ниҳоят қизил қувватлариға муқобаладан ожиз келди. Ҳарб майдонида шаҳид тушди. Оллоҳ раҳмат қилсун. Омин.

АНДИЖОН МУҲОСАРАСИ

Қўрбошилардан Муҳаммадаминбекни раёсатида Холхўжа эшон, Нўмон қўрбоши ва бошқаларини билиттифоқ ҳужумлари натижасида Ўш шаҳри мужоҳидларни таҳти тасарруфиға кирди. Ўшни идораси миллий мужодала қуввати, миллатчилар қўлиға ўтди. Бу зафардан қувват олғон мужоҳидлар ҳамма иттифоқ ила Андижонни муҳосарасиға ҳиммат қилдилар.
Бир куни қўрбошилар ҳар тарафдан Андижоннинг атрофи жавониблариға тўлди. Баъзилари Ҳакан тарафдан, баъзилари от чиқмас Оқгўр, Қатортол тарафидан келдилар. Бир фирқа Бешбўйноқда, дигари Бўтақорада икки текинда бир қисмлари ёр бошида қароргоҳ қурдилар. Аксарият Сойгузарга қўр тўкдилар. Муҳаммадаминбек Далвазин тарафдан барча йигитларила келиб, Сойгузарга тушди.
Чаҳоршанба куни шаҳарга от қўйдилар. Аммо бу тарафда ўрусларни ўнг қўли аввалдан ярашиб, шаҳарга киргон Охунжон қўмондани қўлиға олғон, ҳужум қилғон мужоҳидларга қарши чиқди. Отишиб-отишиб, икки тараф чарчашиб, ниҳоят мужоҳидлар қароргоҳлари Сойгузарга қайтдилар.
Бир ҳафтага қадар мужоҳидлар ҳар тарафдан ҳужум қилар, руслар даф қилиб қайтарар эди. Муҳаммадаминбекни амринда Қуршобдан келғон мужиклар тўп, тўпхоналар ила иштирок этгон эди. Янги шаҳарга ҳужум қилғон мужоҳидлар ичида мужиклар баробар эрдилар.
Муҳосара кунлари ора-сира баъзи қўрбошилар шаҳарга от қўюб кирар, бешотар милтиқ қўлида тиззасиға тиялғон қочма-қочма шовқунларила шаҳар ичиға Чархпалакғача бостириб келар, отишиб-отишиб, қайтар эрдилар. Руслар тарафида тегирмон тошида Охунжон қурган қароргоҳидан мужоҳидларни мудофаа қилар эди.
Мужоҳидларни Андижонга ҳужум қилғон тарихларида ўқуғон аскарий шарқийларидан бир намуна: Бугун чаҳоршанба куни Сойга келди аскарлар,
Елкасида бешотар, бир қўлида қамчиси отга минган аскарлар,
Номи Худони айтиб, чор ёри босафо, авлиёларни айтиб,
Дўст, отма-отма, дўст, чопма-чопма, тўртинчини тонлаб от,
Ризо бўлинг аскарлар.
Бу муҳосара ўн кунча давом этди. Ҳар тарафдан ҳужум давом этиб турди. Нимадандир бир куни мужоҳидлар муҳосарани тарк этиб, келғон жойиға ўз қароргоҳиға қайтди. Масалан, Муҳаммадаминбек Марғилон Ёзовон қароргоҳиға, Фарфи қўрбоши Хўқанд қишлоқға, бошқа қўрбошилар ҳаммаси ўз қароргоҳлариға қайтдилар. Муҳосара натижасиз чиқди.
Аммо ушбу ўн кун ичидаги халқни ҳаяжони суюнчи, шодлиғини, фаолиятини, мужоҳидларга қилғон моддий, маънавий ёрдамларини қалам ёзиб ифода қилолмайдурғон даражада бўлди. Сойгузарда намойиш, Сойгузарда сайл, Сойгузарда миллатчилар раҳбарлигида мужоҳидларни жиҳоди Сойгузардаги мужоҳидларга уламоларни таважжуҳларини кўзи билан кўрғон миллат суюнгонидан терисига сиғмас эди. У нашъалик кунларни футуғрофини чиқариш мумкин эмасдур.

ҚЎРБОШИЛАРНИ АНГУШТНАМОЛАРИДАН МУЛЛА АБДУРРАЗЗОҚ

Мулла Абдурраззоқ Андижонга тобе Мирободдан чиқғон муллавачча пешжанг қаҳрамонлардандур. Пўлодхон исмлик фидойи ғайратлик бир укаси бордур. Одаммусан одам эди. Одамизодни жони эди. Уруш майдонида ўрусларни сафосини берар эди. Акасиға борлиғи фидо эди. Гўё ҳазрат Мусо алайҳиссаломни биродари Ҳорун алайҳиссалом эди. Бу мард йигит ўн саккиз, йигирма ёшлар чамасида шуҳрати чиқғон эди. Бу қаҳрамон йигит Пўлодхон қўрғончада воқе бўлғон муҳорабада шаҳид бўлди. Оллоҳ раҳмат қилсун.
Миллатчилар, зиёлиларни иршоди билан, Шератбекни ҳусни ташаббуси ила Афғонистонга ҳарбий таълим учун жўнатилғон саксон талабадан ўн талабани бу йигит тўплаб, лавозим омадаларини ҳозирлаб, бу диний, миллий вазифада ҳам хизмати сабақат этгон бир Туркистон йигитидур.
Мулла Абдурраззоқни ёзишга арзийдурғон фаолиятларидан бири бир кун аскарларини тўплади. Оллоҳ таолони йўлида жонини фидо қиладурғонларингиз бўлса, бир тарафга ажрасин, деб хитоб қилди. Ўн беш йигит, бизлар фидойи Оллоҳ ризоси учун қурбонмиз, деб айрилдилар. Мулла Абдурраззоқ ўзи бошда ўлароқ, ҳаммаларига рус зобитларини унифўрмасини кийдирди. Ҳаммаларини юзда юз рус зобитонларини қиёфасиға ўхшатди. Мирохурга хитобан, отлар ҳозирму, деди. Мирохур, ҳозир, хўжайин, деди. Келтирилди. Ўн олти дона от ҳаммаси бир рангда, думи кесилгон, ёли қийилгон, орқасида бўктараги, инглизча чарм эгар. Тамомила рус офисерларини отлариға ўхшатилгон бу суратда ҳар бир йигит ўз отини жиловидан тутуб, амрга мунтазир эрдилар. Мулла Абдурраззоқни Оллоҳу акбар, деган такбир садосини эшитар эшитмас йигитлар от тепасиға ўзларини олдилар. Милтиқлари елкада. Қамчилари қўлда. Отлари ресакға чопқон. Андижон шаҳар тарафига жўнадилар. Каффонга келғонларида оҳиста-оҳиста юрғузуб, оғир бош бўлиб, оҳиста-оҳиста юруб, турнага ўхшаш бир қатор ўлароқ, шаҳарга кирдилар. Мулла Абдурраззоқ ҳам қўмондон ва ҳам йўлбошчи эди.
Буларни кўрғон рус жандармалари салом берар, орада-сирада кўрингон солдатлар буларга таъзиман таманнида бўлар эдилар.
Бу юришда узум бозорни ёнбошида Миркомилбойни тимидаги шатат солдатский депутат (STAB, SALDATISKIY DEPUTAT) га келдилар. Ҳаммалари оҳиста, шошилмай отларидан тушди. Ҳайбат ва салобат ила зинапоядан юқорига чиқди. Штабни силоҳ қисмиға кирдилар. Мулла Абдурраззоқни бу ҳолда, бу қиёфада кўргон руслар ҳайрат ила нима гап, нима воқеа дегандек, бир-бирларига боқиб, қотиб қолдилар.
Мулла Абдурраззоқ омирона бир оҳанг билан штабни қўмондониға (подовайте оружи) яъни, силоҳларни топширинглар, сизларга ҳеч гап йўқ, қасдимиз силоҳдур, билингизки, ман қўмондон Абдурраззоқман, деб хитоб қилди. Бу тарафдан силоҳлар тўпланди. Зоҳирда мажбур кўрингон миллат ҳақиқатда муҳаббат ила югуруб, югуруб, силоҳларни болахонадан туширди. Ўтган кетган отларга, аробаларга суюниб, суюниб, силоҳларни юкладилар. Кестарма йўл – пичоқ бозоридан Девонабойни мадрасаси йўлидан ўтиб, сиҳат ва саломат қўллариға бир шай қўнмасдан ўз қароргоҳлариға қайтдилар. Қандингни ур, яша! Мулла Абдурраззоқ садоси кўкға чиқди. Муҳтарам ўқувчиларга бир савол: Олқишланса арзийдурму, муҳтарам китобхонлар…….
Андижон атрофи Урганч қишлоғидан чиқғон қўрбошилардан бири Маҳкам ҳожидур. Лутфуллоҳ эшон амир лашкаридур. Соиб қори ноибидур. Маҳкам ҳожи Ўшни олишда кўб ярарлик хизматларда бўлғондур. Ўзи Муҳаммадаминбекни дўсти, Фарфи қўрбошини таҳти фармонидаги мужоҳидлардандур. Нима сабабдандур, Фарфи қўрбоши Маҳкам ҳожидан дилгир бўлди. Бундан Маҳкам ҳожиға хавф тушди. Қутулиш имкони йўқ. Дарҳол Тошканддан келғон Саъдулло Хўжаюф ила музокарага бошлади. Руслар билан ярашгали рози бўлди. Бир кун Маҳкам ҳожи йигитларила Қизилкўприкка келди. Буни кутиб турғон Хўжаюф билан ҳаканлик Сотиболдиюф қаршилашдилар, кўришдилар. Истиқболиға чиқғон ўруслар билан гоҳ пиёда, гоҳ суворий бўлуб, сўзлашиб, ярашиб, Андижонга кирдилар. Буларни ичида ажраб қолишни ҳисобини тополмағон қўрбоши мулла Абдурраззоқ ҳам бор эди. Мулла Абдурраззоқни йигитлари ичинда бир мўътамади бордур. Ғайратлик, қувватлик бир мужоҳиддур. Исми Ўсаргулдур.
Маҳкам ҳожи билан руслар орасида бўлғон иттифоқномага кўра, бу мужоҳидлар ярашиб, Андижонга кирадурлар. Аммо силоҳлари ўзларида ўз турмуш, ўз урф-одатларича Андижонни эски шаҳарида турдилар.
Бир кун буларни янги шаҳардаги идоранинг фавқулодда қўмисари зиёфатга чақирди. Маҳкам ҳожи, мулла Абдурраззоқ, Ўсаргул ва бошқа мужоҳидлар билан ҳаммалари суворий силоҳли йигитларила янги шаҳарга чиқдилар. Эски бутхона ёнидаги бир катта иморат ёнида истиқбол қилиндилар. Ҳамиша тетик турган мулла Абдурраззоқ тўрт тарафга назар ташлади. Кўрдики, буларни истиқболиға ва муҳофазатлари учун хейли аскар саф тузиб турибдурлар. Ўзини бепарволикка олиб, эҳтиёт тарафларини ўйлаб турғонда қўмисар тарафидан қўрбоши ва понсодлардан олти кишини бутхонага кириб кўриб чиқишга таклиф қилинди. Булар отларидан тушар тушмас, мулла Абдурраззоқ Ўсаргулга қараб бошини суръат ила бир қимирлатиб, отни сур, йўлға тушиб, бошингни қутқаз дегандек ишорат қилди. Ўзи бутхонага қараб қадам ташлади.
Ўсаргул ўттиз отлик милтиқлик йигитларига ҳайя, деган бир амр ила отини бир сакратиб, эски шаҳар тарафига солдирди. Шул дақиқада қўллари тизгинда ҳозирланиб турғон йигитлар ҳаммаси Ўсарни орқасидан от қўйдилар. Ҳашт-пашт дегунча русларни янги шаҳар ҳудудидан чиқиб кетдилар. Тўғри Хўқанд қишлоқдаги Фарфи қўрбошига етишдилар. Воқеани айтиб бердилар. Маҳкам ҳожини қочганлиғи қилғон хатоси майдонга чиқди.
Бу тарафда ўруслар бутхонадаги зиёратчиларни чиройлик саёҳат қилдирдилар. Қўл, оёғларини бойламай, фақат соқчилар ила иҳота қилиб, темир йўл аробасига солиб, Тошкандга олиб кетдилар.
Тошкандда P.P.O.G.P.Y.да сўроғ-саволдан кейин ҳибсхонага отилдилар. Ҳибсхонада буларни ҳурматларини бажо келтирдилар. Иззат, ҳурмат қилдилар.
Вазиятга бир нав ошно бўлғон мулла Абдурраззоқ Маҳкам ҳожига қараб, ака, энди бас, менга қолса қочишдан бошқа йўл йўқ, деди. Маҳкам ҳожи унамади. Бизни бўшатадур, деди. Бир қоч кундан кейин мулла Абдурраззоқ яна зўрлади. Қаттиқ турди. Ёниға яна икки мужоҳидни олиб, хўжайин, қочамиз, деди. Чор-ночор Маҳкам ҳожи мувофақат этди. Бир кеча саҳар вақти ҳозирландилар. Мулла Абдурраззоқ, қани йигитлар, бормисизлар, деб ўзи бош бўлиб, уйқусираб, мудгиб ўлтургон навбатчи аскарларни устиға оний ҳужум қилдилар. Милтиқларини қўлларидан олиб, сарнайзаси билан аскарларни санчиб, ўлдириб, саҳнага чиқдилар. Турмани деворидан ошиб тушиб, йўлға тушдилар.
Кун чиқар вақтда бир маҳаллага келиб, ўзларини танитдилар. Халқ мусулмон, юрт мусулмон, аҳли Тошканд ҳолан олти кишиға олти от ҳозирлаб, сафар харжларини тадорик қилиб, қочоқ йўллар билан Фарғонага жўнатдилар.
Бу олти мужоҳид саломат Андижон Ҳиндимозор дегон қишлоғиға келдилар. Дарҳол Хўқанд қишлоқға Фарфи қўрбошига от чоптирдилар. Фарфи қўрбоши эшитиб, кўб хурсанд бўлди. Дарҳол мўътамад одамларидан бириға амр қилди. Ҳозир йўлға чиқ, Ҳиндимозорга от қўй, деди. Саломат етиб, аларни кўрғонда Маҳкам ҳожини отиб ўлдир, қолғонларини олиб келғил, деди. Мўътамад Ҳиндимозорга келди. Алар билан кўришди. Фарфи қўрбошининг саломини етказди. Маҳкам ҳожига бир ўқ ҳадя келтирғонлиғини айтди. Милтиқти отди. Маҳкам ҳожи борса-келмасга жўнади. Қолғонларини олиб, сўзлаша-сўзлаша Фарфи қўрбошини қароргоҳига келтирди. Фарфи қўрбоши буларга яхши илтифот қилди. Ёру дўстлар, ёварлар табриклаб, ҳаммалари қайтадан бирлашдилар.

ФАРФИ ҚЎРБОШИ

Фарфи қўрбоши Андижонга тобе Хўқанд қишлоқдан хуруж қилғондур. Қароргоҳи Хўқанд қишлоқ Қизилоёқдур. Фарфи қўрбоши амсол ва ақрониға нисбатан қуввати зиёда, йигитлари кўб, савқул-жайш нуқтаи назаридан қароргоҳи еринда, ўзи ҳушёр бир мужоҳиддур.
Тўражон дегон бир укаси бор. Тегирмондан тирик чиқадурғон ҳоли бор. Ҳар ишда ёварлик ёварий эди. Бу Тўражонни ажойиб ҳаракатлари бордур. Жумладан, ўзи танҳо бошиға руслар билан иттифоқлар тузиб, ярашиб, Андижонга кириб, яна қайтиб чиқиб, автўматик диплўмасий ўюн ўйнағон биридур.
Бу Тўражон Андижондан чиқғон ўрусларни дарёдан ўтказмай адабини берар эди. Борҳо қизил фиръавнларни қизил аскарлар ила Хўқанд қишлоқ Бўтақора асосидаги дарёда ўқга тутуб, ҳаммаларини сувга ғарқ қилғонлиғи ўз тарихида машҳурдур.
Фарфи қўрбошини ёнбошида шундоқ йигитлари оз эмасдур. Шу қабил қаҳрамон йигитлари маиятида русларга ҳужум қилар, русларни безор қилар эди. Руслар эса Фарфи қўрбоши билан сулҳ қилиш йўлини тутиб, тез-тез элчилар чиқариб, музокарага чақирар эди. Фарфи қўрбоши рад қилур эди. Жумладан, руслар мусолаҳа учун Андижондан ҳушёр, сўздон кишилардан элчи жўнатди. Элчиларни ичида русчаси мукаммал, буюк вазифалардаги хизматчилардан Қўчқор исмли бири баробар эди. Қўчқорни қадди қомати келишган, моҳтоб каби нўғой хотини бор эди. Элчиларни Фарфи қўрбошини ҳузуриға ҳозир қилинди. Буларни ичида Қўчқор сўзга бошлаб, сулҳ учун сулҳга таклиф қилиб келғонликларини, сулҳни миллат учун осойиш ва ором бўлишини, мужоҳидларни ҳам ороми осудаҳол умр кечиришларини ва бошқа сиёсий, фалсафий сўзлар билан ражо тариқида сўзини тугатди. Фарфи қўрбоши бу азиз меҳмонларни эъзоз, икром қилишга буюрди. Истироҳат қилсунлар, сафар хордиқлари чиқсун, деб амр қилди.
Эличиларни кўб ҳурмат билан меҳмонхонадан зиёфатхонага жўнатилди. Алар истироҳатда, оромда бўлдилар. Оромлари узайди. Истироҳатдан зерикдилар. Фарфи қўрбошини фармонича истироҳатхоналарида абадий истироҳатга жўнатилдилар. На бир киши кўрди ва на биров бу ҳақда бир нарса билди. Ҳануз мажҳулдур. Элчиларни ҳаммаси ҳануз истироҳатдадурлар.
Фарфи қўрбошини атрофида хейли оқ чор ўруслардан бор эрди. Буларни ичида Тошканддан келиб қўшилғон катта маъмурлардан Юсифўф[80] эди. Бу ўрус давлатни пул босадурғон мошинасини олиб келғон эди. Хўқанд қишлоқда Фарфи қўрбоши исмидан пул босиб, халқга тадовулга чақирилди. (Афсуски, диёр ғурбатда бирор нусха бўлсун, қўлга келтиролмадук)
Фарфи қўрбоши бошқаларига нисбатан хавф осойишини таъмин учун хизматларда бўлғон бир мужоҳиддур. Шоён зикр хизматлари кўбдур. Русларни додини берган намуна ўлароқ бир воқеа:
Фарфи қўрбошини Хўқанд қишлоқдан бошқа бир тарафга чиқғон бир вақтида руслар бирдан ҳужум ила Хўқанд қишлоқни ишғол этдилар.
Фарфи қўрбоши йигитларила баробар ҳар тарафдан муқобил ҳужумда бўлдилар. Икки тарафдан қон тўкулди. Ниҳоят руслар Хўқанд қишлоқни бўшатиб, интизом билан орқаларига Андижон тарафиға қайтдилар.
Фарфи қўрбошини амрила йигитлари сўқма йўллардан бўлиниб-бўлиниб, суръат ила Уч кўза дегон мавқеда тўпланиб, катта жодани икки тарафиға пистирма бўлуб жойландилар. Тўпхона аробаларила, жуббахоларила бепарво келиб турғон рус қувватларини ярми катта йўлдан ўтиб бўлғонда Оллоҳу акбар наърасила баробар ўқ уздилар. Аскарлари ўлуб, зобитлари, қўмондонлари қолғон қизил урду таслим бўлди. Қўл кўтардилар. Шартлари силоҳни Муҳаммадаминбек ҳозир бўлди. Рус қўмондонлари ражо этдики, ҳамма ашё, силоҳ, жуббахона, от, ароба мусулмонларга ўлжа бўлсун. Русларга фақат жонлари бағишлансун, дедилар.
Муҳаммадаминбек машваратдан кейин қабул, деди. Шарт амалға ошди. Ҳаётда қолғон ўрусларни қилиға тўқунмай ёр бошига (Андижон ҳудуди) қадар келтириб қўйиб юбордилар.

ХАЙРОБОД ФОЖЕАСИ

Юқоридаги воқеадан, мағлубиятдан кейин руслар ухламадилар. Катта бир қувват тўплаб, русларни энг жанговарларини олдиға солиб, Андижондан Хўқанд қишлоқға қараб юрдилар. Бу хабар Фарфи қўрбошиға етди. Хўқанд қишлоқға баъзи йигитларини қўйиб, қувватини атрофга тарқатди.
Руслар катта қувватлари билан Хўқанд қишлоқға кирдилар. Ундаги мавжуд мужоҳидлар отишиб, отишиб, мағлуб бўлиб, Хўқанд қишлоқни бўшатиб, атрофга чиқиб, аввалгиларга қўшилдилар.
Руслар ғолиб бўлиб, Хўқанд қишлоқга кирдилар. Мужоҳидларни қароргоҳини ишғол этдилар. Руслар ҳануз ўринлашмасдан туруб, уч тарафдан баробар тенг отар қилиб, қўрбошиларни ҳар бири муайян йўллар билан ҳужум қилдилар. Аммо Андижон йўлини очиқ қўйдилар.
Икки тараф яхшигина урушди. Ниҳоят ўруслар чекилишга мажбур бўлиб, оҳиста-оҳиста мудофаа шаклила Андижонга жўнадилар. Булар оғир юкларила тўп, тўпхона, юкли аробалар ила катта йўлдан келғунча мужоҳидлар кестирма йўллар, тор кўчалар билан келиб, ўрусларни олдини тўсиб, Хайрободни атрофида ерлашдилар. Русларни аввали Хайрободга келгонда бир ўқ отиш ишоратила (қўмондасила) мужоҳидлар орқа тарафдан, ён тарафдан ҳужум қилдилар.
Ўқ ёмғурига учраган ўруслар тап-тап ерга йиқилдилар. Қолғон икки юзча руслар бир саройга кириб, жойландилар. Уч кеча кундуз муқобала қилиб, охирда ожиз қолдилар. Ошлиқ йўқ оч қолдилар. Саройдаги савдогарларни молларидан пиёз едилар. Қуруқ пиёз ҳаммасини сурги ичган одамдек ичини суриб, ҳаммалари беихтиёр таслим қилишга мажбур бўлдилар. Ниҳоят қайдсиз, шартсиз таслим қилдилар.
Саройдан икки-икки чиқдилар. Дарвозани икки ёнидаги мужоҳидлар русларни қўлларидан силоҳларини олиб, ўзларини асир қилдилар. Асирларни ҳар иккисини бир-бирига боғладилар. Охирда қўмондонларини танҳо боғлаб, ҳаммасини Хўқанд қишлоқға келтириб, ўртага тўплаб, ўқга тутилди. Ўликларини дарёни жарига ташлаб, жарни оғдардилар. Ҳаммалари бир йўли жар тагида қолиб кўмилдилар. Бу даҳшатлик воқеа елдирим суръатида Андижондаги ўрусларга етди.
Сув ухласа ухлайдур, аммо душман ухламайдур. Бу ҳодисадан кейин руслар ўзаро машварат қилиб, қарор қилдилар. Андижондаги катта олимлардан Нодир эшон домла, мулла Абдулкарим охун, домла Шамсиддин тўра, Сулаймон баззоз (шоир Чўлпонни бобоси) ва бошқа машҳур домлалар ҳукуматда вазифалик, халқга нуфузлик кишилардан жами ўн кишини элчи қилиб Фарфи қўрбошига юбордилар.
Эличилар Хўқанд қишлоқда Фарфи қўрбошини дастгоҳлик қароргоҳида қабул қилинди. Элчилар ҳаммаси таъзим, тавозу ила ўлтирдилар. Ичларидан чиройликгина, соқол, мўйлаблари қисқартилғон, салласи силлиқ бири сўзга бошлади.
Бек ака, бизлар ҳукуматни элчиларимиз. Ҳукумат айтадурки, ўликларимизни берсин. Андижонга келтириб кўмайлик. Ўзлари сулҳ қилиб, биз билан ярашсинлар. Шаҳарга кирсинлар. Муносиб мансабларга ўлтирсинлар, дейдур, деб сўз шу жойга келғонда тўп овозлари, пулимўт овозлари билан баробар ўрус аскарларини ҳужум қилиб келғони маълум бўлди.
Фарфи қўрбоши ҳолан понсондларига мудофаа қилишга амр берди. Йигитларга ҳазир ўл, деди.
Сўнгра бу ўн кишини эъдомиға ҳукм қилди. Бу ҳукм Фарфи қўрбошини отахони (мусташори) Муҳаммад Иброҳимга етди. Дарҳол Фарфи қўрбошини кўруб, элчилар ҳақидаги эъдом ҳукмини таъдил эттирди. Буларни икки аробага чиқариб, Орол, Бўтақора ила Андижонга жўнатди.
Видо асносида Нодир эшон бошлиқ ҳамма элчилар қўл кўтариб, мусташор Муҳаммад Иброҳимни ҳаққига хайрли дуо қилдилар.
Мусташор дедики, дуоларингиз ижобат бўлса, фойдаси охиратда албатта бўладур, аммо бу дунёда фойдаси тегадурғон бирор нарсалиринг йўқму, деб хитоб қилди. Шу гапдан кейин элчилар ичидаги силлиқ салла теварак соқоллик киши бир табассум қилди. Қўлиға қалам коғоз олди. Икки тилда русча, мусулмонча бир парча хат ёзиб, қўлимга бериб айтди, ҳар вақт Андижонга кирадурғон бўлсангиз, шул хат билан бемалол кира биласиз. Дунё ишларингизи қила биласиз, деди.
Мусташор Муҳаммад Иброҳим айтадур, ушбу хат ёрлиғ билан беш, ўн мартаба Андижонга кириб чиқдим. Ҳеч бир азиятга учрамадим. Ўруслар қайси жойда кўрсалар, кимсан, деб сўрайдурлар. Ёрлиғ хатни кўрсатсам, пожалуста, буюринг, дейдурлар.
Шу ҳангомларда руслар сиёсий рафторларини уч, беш қадам орқага ташлаш мажбуриятинда қолди. Баъзи ишларда юртга кенгчилик берди. Масалан, Андижонни тўрт даҳасиға тўрт қози тайин қилинди. Миллат ўз ихтиёри билан сайлади. Уч ойда бир мартаба бу тўрт қози тўпланиб, бир ҳайъат ўлароқ, баъзи нозик масалаларни ҳал қиладурғон мажлис ҳам тайинланди. Сўнгра булар бир приказ билан лағв қилинди. Фирқани қарори ГПУни ҳукми жорий бўлди. Қозиларни ўрнига суд (народний судя)лар тайин қилинди.

МУЖОҲИДЛАРНИ ЗАМОНИДА МАКТАБЛИЛАРНИ НАШЪАСИ

Биринчи жаҳон ҳарбида русларга тушган турк асирлари Сибириёда оғир меҳнатда компларда ишлар эрдилар. Ҳурриятда асирлар ва бошқалар қаторида турклар ҳам асоратдан қутулдилар. Бу турклар Туркистонда бўлғон вақтларида орқадошлик, диндошлик ришталари сабаблик алар Туркистонда янги очилғон янги мактаб муаллимлик ва раҳбарлик вазифаларида бўлиндилар. Туркистонликлар ҳам бу азиз меҳмонларини жону дилдан суйдилар. Эъзозу икромларида қусур кўрсатмадилар. Мақдурини харжладилар. (Аждод турунлари) бир отани болалари бир енгдан қўл, бир ёқадан бош чиқардилар. Икки қувват бирлашурса, даҳо яхши дегондек, Туркистон зиёлиларига Туркия мунавварлари турк зобитонлари, турк раҳбарлари қўшулуб, маориф ишлари маъмулимиз хорижинда йўлға қўйилди. Мактаблилар каби мужоҳидларимизни таълимлари ҳам интизомлашди. Андижондаги мактаблар, чунончи, Намуна мактаби, Қатортеракда Зуҳриддин мингбошини ҳавлисида Ватан мактаби, Оқ масжид маҳалла ёнида Миркомилбой ҳавлисида Улуғбек мактаби, Қўйбозорга яқин бир ҳавлида Ўғузхон мактаби, Хўтанбўйда Абдурраҳмон бойваччани ҳавлисида Кашшофлар мактаби, Рўзохунбойни боғида Олтой муаллимлар мактаби-да, бозори собиқ русча мактаби-да.
Бу мақомда замин мусоид бўлмағонидан турк муаллимларини фаолиятларидан зиёда ёзишга ҳожат йўқдур. Аларнинг хизматларини натижаларидан намуна ўлароқ, китобхонларимизга вақтила бўлғон Андижондаги бир намойишни зикр ила иктифо қилинди. Туркистоннинг ҳаммаларини шунга қиёс қилинса бўладур. Ҳаммаси бир тарзда, бир усулда етишдирилғондур.



ТАЛАБАЛАРНИ НАМОЙИШИ

Андижон шаҳрининг 1919 йил баҳор фасли савр ойини охирги ҳафталари. Осмон очиқ. Булутдан асар йўқ. Кўк юзи кўм-кўк бир кунда бозорлар тўлдир одам. Катта кўчалар, катта йўллар одам билан тўла. Ҳар тараф томошабинлар ила тўлғон. Ҳаммани юзи кулғон. Ҳамма беихтиёр шоду хандон. Бу кун талабаларни намойиш куни эмиш, дегон миш-миш гаплар.
Тамошобинлар тош йўлини икки тарафиға саф-саф бўлиб тизилғон ҳолда. Ҳаммани кўзи тўрт тарафга қорағон келадурғон мактаблиларга мунтазир турғон. Ниҳоят музикани овози келган тарафга халқ термулгон эрди. Узоқдан тегирмон тоши тарафидан байроқлар кўринди. Музикани ёқимлик овози ҳам яқинлашди. Байроқлар яқинлашдикча, орқасида талабалар кўз юмиб очқунча Намуна мактабини байроғи олдида Ҳалмий афанди турк муаллими булардан кейин зиғир рангда ҳаммаси бир хил, бир қиёфада шим, калат камзул кийган бўғма ёқа талабалар ёнида бир ёш талаба, қўлида кичкина калтак баланд овози ила бир, икки, деб қўмонда бериб келдилар. Талабалар аскар интизомида тўрт-тўртдан ўн қатор талаба ўтгандан бироз фосила ила яна тўрт-тўртлаб саф боғлағон талабалар булар ҳам ўзларини кичик бўйдаги қўмондонларини кичик калтак кўтариб, баланд овоз ила берган бир, икки, амрларига тобе бўлиб, аёғларини баробар ташлағон кичик аскарлар келдилар. Олдимиздан кўрик қилиб, ўта бошладилар. Бизлар ҳам бу нашъалик намойишни завқ билан томошасиға берилдук. Бу талабалар бир оғиздан ушбу шарқийни ўқушга бошладилар:

Оч кўзинг бугун Ислом миллати,
Бузди Каъбани инглиз тўпи.
Эмди турк эли, ғайратинг керак,
Чек жафоларинг, ғурбатинг керак.

Бу вазндаги узун шарқийни ўқуб, талабалар олдимиздан кечдилар. Бир, икки, дегон овози ҳануз қулоғимизда чинлаб турди. Шу онда яна бир болани қўмонда берғон овози қулоғимизга эшитилди. Сўл-соғ бу овоз у қадар даҳшатликки, ҳайрат қилинадурғон даражададур. Бу болани орқасидан тўртлаб юқорида зикр қилингондек талабалар шарқийларини ўқуб, қўмондага қараб, аёғ ташлаб ўтдилар. Шарқийлари:

Тоғилди офоқимиздан бутун қора булутлар,
Очилдиқча юртимизда янги-янги ўлка қурслар,
Айларий, айларий, арш айларий……………….
Ётасизму ҳолан ҳам юртни бошлари (мукаррар)

Буларни орқаларидан озгина масофадан кейин Ватан мактаби деб яна бир байроқ кўтарган бола, ани олдида турк муаллимларидан Човуш Абдулқодир афанди кўриндилар. Аввалгиларга ўхшаб, кичик бир бола қўмондон, қўлида қисқа бир калтакча. Бир, икки, уч, тўрт, деб гоҳо юзини талабаларга ўгириб, орқачасиға юрар, орада-сирада сўл-соғ, деб қўяр ва шу тариқа билан ўзларини байроқлари билан аввалгиларга ўхшаб, тўрт-тўрт бўлиб, ҳаммаси қора шим, бўғма ёқа, калта камзул кийган, қўмондонларини амрига кўра аёғ ташлаб бу аскарчалар ҳам ўтдилар. Шу ҳолда кичик қўмондоннинг бир нарса, деб овози келди. Ҳамон бу талабалар бир оғиздан ушбу шарқийни ўқуб олдиға босдилар:

Эй янги ёш, чиқди қуёш,
Турмайсанму бу уйқунгдан,
Уйқу чоғи эмасдур.
Бир, икки, сўл-соғ, сўл-сўл-сўл. Намойиш прўгромича.

Ўз навбатларида кашшофлар келди. Булар ўн олти, йигирма ёш орасида икки фирқа. Ҳар фирқани байроғи, қўмондони айри. Муаллимлари айри. Олдиларида Муниф афанди. Талабалар икки, иккидан қўлларида бир донадан кетмон сопи ҳажмида тахминан бир ярим метр узунлиғида калтаклари бордур. Қиёфалари ҳам бошқача. Булар риёзат талабаларидурлар. Қўмондонларини еринда, дегон бир амрила ҳаммаси зарб билан ерга бир, икки хитобиға мувофиқ оёқлар ила ер тепиб турдилар. Қўмондон, бир-икки, бир-икки, деб туриб, арш демасинму? Ҳамма кашшофлар баробар чап оёқларини олдиға ташлаб, шарқийларини ўқуб, йўлга тушдилар. Кашшофларни шарқийлари:

Яша, чўқ яша, Мустафо Камол подшо,
Яшасин, аскари, маҳв ўлсун душмани,
Жумласи бошдан бери,
Арш, арш, арш, арш, айларий марш айларий
Миллат эй шонли ганжларий.

Сўнгра Улуғбек мактаби байроғларила муаллимлари Ҳасан афанди раҳбарлиги ила аввалгиларга ўхшаб, тўрт-тўрт қатор ўтдилар. Буларни қиёфалари яшил, шарқийлари:

Кўз очуб кўрдук шу дунёни туғулгон кунда биз,
Шунда ўсдук, эсни топдик, танда жон бор шунда биз,
Эй ватан, кўз ёшларингдан сўнг етушдук сенга биз.
Буларни орқасидан айни байроқ, айни яшил қиёфада яна бир гуруҳ талабалар ўтди. Шарқийлари:
Чулдирар сувлар гўзал, қушлар, бу боғлар кимда бор?
Хушҳаво ерлар билан олтунли тоғлар кимда бор?
Булардан кейин Ўғузхон мактаби деб бир байроқ, кўк қиёфада ҳаммалари бир шаклда, бир ҳаракатда денгизга ўхшаб, тўлқин каби юриб, ҳаммани ўзлариға жалб этдилар. Аввалда раҳбарлари Тавфиқ афанди. Бир қўмондонлари, санжоқдорлари бор. Шарқийлари:
Эй ватан, эй умми мушфиқ, шоду хандон ўл бугун,
Олами исломиёна парту афшон ўл бугун.
Талабалар ўтди. Намойиш битди. Халқдан ғурю садоси чиқди. Ҳамма бир овоздан, яшасин устодлар, яшасин талабалари, устозингга балли, яшасун турк раҳбарлари. Мана шундоқ бўлса, бундоқларига ҳам жон, ҳам мол қурбон қилинса, арзийдур, деб ҳар ким икки-икки ўз кайларича сўзлашиб, уй-уйлариға қайтдилар. Муносабати келғонда бундоқ намойишлар Туркистонни ҳамма шаҳарларида бўлуб турди. Бу ҳақда хорижий матбуотдан бир намуна: Туркия истиқлол ҳарби замонида Туркия ҳукумати тарафиндан Масковга мархас ҳайъати ичинда келгон дўхтур Ризонур Ҳаёт ва хотиротим исмли китобида шундоқ ёзадур: У замондаги бир намойишда Тошкандда уч минг (3000) талабани жодаларда шарқий сўйлаб давлашдигини серчиларак ўниндан кечдикларини ифода қиладур[81]

ТУРКИСТОНДА ЎТТУЗ МИНГ МИЛЛИЙ АСКАР

Мухторият ҳукумати қурулур-қурулмас, ҳукумат аскар тадорик қилишға бошлади. Русларни эътирози сабабли бу орада сиёсий музокара бошланди.
Марҳум муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий бу мавзуда жуда қаттиғ оёқ тираганлардан бири эди.
Музокара натижаси Туркистонда фақат туркистонлилардан 30 000 аскар мусаллаҳ бўлиш икки тарафни ризосила қарор қилинди.
Туркистон миллий ҳукумати ўз тупроғидан, ўз авлодидан аскар чиқариб, қурол соҳиби, аскар соҳиби бўлишга, у қувват соясида мухторият ҳукуматини аёғда турадурғон бир ҳолға келиши учун қўлидан келғон чорани кўрди.
Туркистон бўюнча ҳозир силоҳ тайёрланадурғон ўттиз минг қуролли аскардан фақат Самарқанд шаҳри ичиға тушгон ҳиссаси 500 аскар эди.
Қуръа усули ила яъни, чек ташлаб олинур эди. Бу аскарликдан имомлар, муаззинлар хориж эди.
Миллий мудофаа аскарларини олинур экан, бунга отрад олди, деб шуҳрат чиқди.

МУЛЛА АБДУРРАЗЗОҚНИ ШАҲОДАТИ

Қўрбоши машҳур мулла Абдурраззоқ кунларни бирида Мирободдаги қароргоҳида эди. Русларни Андижондан Бўтақорага чиқғон хабарини эшитди. Ёниға йигитларини чақирди. Ҳар ким Оллоҳ йўлиға жонини фидо қилса, менга тобе бўлсин, деди.
Йигитларидан ўттиздан ортиғроқ фидойилар ҳозир бўлдилар. Ҳаммалари баробар Хайрободдан жўнаб, Бўтақорага қараб от қўйдилар. Ёйилма гузарига яқин келиб, атрофни ўраб олдилар. Мужоҳидларини келғон хабарини бир киши русларга етказди. Донос қилди. Ёйилма гузардаги руслар дарҳол бир саройга кириб, саройни деворларини тешиб, милтиқ ва пулимўтларининг номликларини тешиклардан чиқариб, зафар умидила, ўлум қайғусила иккиланиб, мужоҳидларни келиши йўлини пойлаб турдилар.
Бирдан қасир-қусур бўлиб, мужоҳидлар тенг отар қилиб, Ёйилма гузарига етиб келдилар. Кўринғон ўрусларни ўлдириб, руслар жойланғон саройни қуршадилар. Мулла Абдурраззоқ одатдаги пешжанглиги ила йўрға отини устида кўзи тўрт тарафда овини қочирган бўкирғон арслонға ўхшаб, ҳаййа, ҳаййа, ушла, қўйма, қўйма, деб гузарда йўлиқғон уч, беш рус аскарини ўлдирдилар. Фидойиларни ҳаракатлари ҳам мулла Абдурраззоқга ўхшашдур. Ҳаммалари этакларини қайириб, енгларини шимариб, пешоналарини тангиб, мутамодиян ўқ узиб, олдилариға босиб келаркан, мулла Абдурраззоқни икки ёнида икки фидойи йигитлари ҳозир ҳеч қўрқмасдан давомли суратда мулла Абдурраззоқга (запас) пайдар-пай милтиқ ўқлаб бериб, ёнидан ажрамай ўқи тугағон милтиқни олиб, бошқа ўқлангон милтиқни узатиб туриш билан машғул эрдилар.
Икки тарафдан отилғон ўқ овозидан қулоқлар чимлар эди. Ҳамма халқ баробар русларни таслим бўлишига мунтазир эди. Шул аснода бирдан мулла Абдурраззоқ пешонасидан урулди. Ҳолан йиқилди. Дарҳол Ўсаргул дегон ботир бир йигит амри билан олти фидойи отларини бостириб келдилар. Олти киши душман билан отишиб турди. Ўсаргул от устида туриб, бир улоқни олғон чавандозни рўли билан шаҳидимиз мулла Абдурраззоқни танасини ердан олди. Отига ўнгарди. Майдондан чекилди. Олти йигитлар ҳам оҳиста-оҳиста отишиб чекилдилар.
Мужоҳидларни Бўтақорага келгон хабарини Неъматуллоҳ хўжа дегон бири русларга еткизди. Русларни қўмондони испасиба хорошо человек деб елкасига оҳиста уруб қўйиш билан хабарчини хабарини тақдир этди. Дарҳол бир саройга кириб, жойлашдилар. Неъматуллоҳ хўжани руслар саройда ёнларида олиб қолдилар.
Икки тараф хўб отишиб, уруш қизиғон вақтида узоқдан от ўйнатиб кўрингон мулла Абдурраззоқни ўқ отиб, пайдар-пай келишини кўрғон рус қўмондони ҳайрат ила ёнидаги Неъматуллоҳ хўжадан, бу ким, деб сўради. Жавобан, машҳур мулла Абдурраззоқ қўрбоши шулдур, деди. Қўмондон, муродимизга етдук, деб дарҳол солдатларга, пулимўтчига амр берди нишонга олингиз, деб. Мокинадан чиқғон ўқлардан бири ҳадафга етди. Мулла Абдурраззоқ пешонасидан урулди. Жобажо шаҳид тушди. Танасини йигитлари олиб қайтди. Неъматуллоҳ қорини бу тарихий хизматини тақдир қилиб, қўмондон тарафиндан бир шаҳодатнома берилди.
Замон кечди. Замон бирлан баробар бекларни даври ҳам кечди. Миллий мужодалага хотима берилди. Русларни каллектиф сиёсати жорий бўлди. Колхозлашдирилиш сиёсати амалга ошди. Неъматуллоҳ хўжа масжиддан чиқиб, колхозга аъзо бўлиб ишлади. Хўжа ва қори бўлғони учун ҳамиша намозини ўқир ва рўзасини тутур, бошқаларини ҳам рўза тутишга, намоз ўқишга ташвиқда бўлди. Колхозни раиси буни ҳукуматга етказди. Неъматуллоҳ хўжани диний ташвиқотчи, аксилинқилобчиликда сиёсий доира муҳокама қилди. Сиёсат ижобий маҳкама уни эъдомиға ҳукм чиқарди. Ҳукмни танфиз вақтида Неъматуллоҳ хўжа айтди: Менга бироз муҳлат беринглар, менда тарихий бир хат бор, у хатни сизларга топширай, сўнгра ўлдиринглар, деди. Ҳоким, қани хатни чиқар, деди. Неъматуллоҳ қори хат уйда, бир сондуқчани ичида, сандуқча яна бир бошқа сондуқчани ичида, бошқа сондуқ эса катта бир тева (туя) сондуқдадур, деди.
Ҳоким ва ҳайъат аъзолари шу ҳолда маҳкумни жаллодни қўлида тўхтатиб, икки аскар икки муфаттишни жўнатиб, Бўтақора Қурама маҳлласидаги Неъматуллоҳ қорини уйиндан мазкур сондуқни олдириб келди.
Ҳайъат ҳузурида сондуқ ичидаги сондуқча очилди. Ичидан замонида рус қўмондони тарафидан хороший человек деб ёзилғон Неъматуллоҳ қорини қизил урдуга қилғон хизматларини ҳамжинс ва ҳамшаҳарлариға қилғон хиёнатларини баён қилиб берилғон шаҳодатнома чиқди. Вот тебе на молодест, хороший человек. Санга офарин, дегон калималар бир оғиздан эшитилди. Иодаи ҳаёт қабилиндан гўё Неъматуллоҳ хўжа дордан туширилиб, жаллодни қўлидан қутулмиш бўлди. Ҳаёти фойдага қолди. Мукофот ўлароқ, ишлаб тургон колхозга тарфеъ қилиниб, (BIDVIJENTS) бу хоин раис тайин қилинди.
Шаҳид мулла Абдурраззоқни фожеасидан кейин Бўтақора Қурама маҳалласини имоми Пирмуҳаммад халфа ҳижрати муносабатила ўзини ўрниға Неъматуллоҳ қорини имом тайинлаб, муборак сафарға жўнағон эрди.
Неъматуллоҳ хўжага колхоз раислиги даврида, сўнгра ўзини қобилиятига кўра қилғон вазифалари, ватанга қилғон хиёнати, ватандошларга қилғон иҳонати назар эътиборга олиниб, 1967\8 саналарида Мадинаи мунавварадаги укаси Саид Қосим домлани зиёрати учун советлар русияси паспўрт берди. Макка, Мадинага келиб, ҳам ҳаж қилиб, ҳам зиёрат қилиб, қайтиб Бўтақорага кетди.
Неъматуллоҳ ҳожи бу муборак сафар муносабатила Мадинаи мунавварада юқорида зикр қилинғон Пирмуҳаммад халфа ила кўришдилар. Опоқ-чапоқ бўлиб, қучоғлашиб, бобоғлашиб ҳасратлашди. Суҳбат асносида Неъматуллоҳ хўжа ўтгон хотираларини, ҳаётини юқоридаги бошидан кечгон таржимаи ҳолини Пирмуҳаммад халфага айтиб берди. Бу воқеаи муҳзинани халқга ибрат бўлсун, деб тарих айнан шундоқ ёзди.

АЧИНАРЛИК ВОҚЕАЛАРДАН
ҚОЗОҚ ҚЎРБОШИНИНГ ШАҲОДАТИ

Андижондан чиқғон қўрбошилар ичинда ёзишга арзийдурғонлардан бири Қозоқ қўрбошидур. Қозоқга ўхшаган мужоҳидлар тарихда жуда оздур. Қозоқ қўрбоши мирободлик арслонюраклик бир мужоҳиддур. Шаҳарни ташқарисига чиқғон рус аскарларини уч, тўрт тарафдан ўраб, баъзи вақтлар пистирма қўюб, тутдек тўкур, қочган русларни мама, она дедириб, бақиртиб, олдиға солиб қувлаб, шаҳарга, инига киргизиб қўяр эди. Шаҳид мулла Абдурраззоқнинг ўрниға ўринбосар бўлуб қолган эди. Гўё мулла Абдурраззоқ зинда эди. Ҳақила бир мужоҳид вазифасини кўргон бир қаҳрамон йигитдур.
Халқни ором ва осойишиға хизмат қилар эрди.
Ёш коммунистлар марказ раиси (UGARKAMMOL) Абдурраҳим Йўлдошеф Масковда таҳсил кўрғон биринчи коммунист кўрундуғи ҳолда биринчи миллатчи, ватанчи эди. Муболаға ила анга Қизил Йўлдош, деб лақаб қўйғон эрдук. У замонда Қизил Йўлдош уйланди. Ҳангомалик тўй қилди. Тўй ўтгунча Қозоқ қўрбоши тарафидан ўн азамат йигит келиб, тўйни тинч ўтказиб қайтдилар. Қизил Йўлдош икки тарафдан ҳам муҳофазат қилинди.
Йўлдошефлар бир гуруҳ эди. Бир маслакда эдилар.
Қозоқ қўрбоши руслар тарафидан таклиф қилинғон мусолаҳа ва музокараларга ҳаргиз ён бермади. Сулҳга хушрўй кўрсатмади. Ғаюр бир мужоҳид эди. Шиори ё ўлум, ё зафар эди.
Руслар қувватлангонда энг охирги вақтларда мужоҳидлардан баъзилари руслар ила ярашди. Баъзилари четга чиқди. Баъзилари урушиб, шаҳид бўлди. Аммо Қозоқ қўрбоши сулҳга рози бўлмади. Руслар ила доимо майдонда кўришди. Руслар у қадар қувладиларки, ҳеч тутолмадилар. Қозоқ сўнг вақтларда йигитлариға жавоб берди. Ўзи яшинди. Тўрт тарафни теккизлаб, кам-кўстларини ростлаб, йўлбошчини ҳозирлаб, юрт хорижига чиқиш арафасида соқланган уйни соҳиби Муҳаммадали махдум хоиннинг хиёнати ва ғадри ила руслар тарафиндан ушланди. Шаҳодат шарбатини ичди. ОЯТ Роҳматуллоҳи алайҳ

НАМАНГОНДАН ВА АТРОФИДАН ЧИҚҒОН МУЖОҲИДЛАРНИНГ МАШҲУРЛАРИДАН БИРИ БОЙТУМАН ҲОЖИДУР

Бу одам ҳайбатлик, мужассам гавдалик бир одамдур. Ўрта бўйлик бир киши уни ёнида турса, кўксига орониқ етадур. Кўб зўравор қўрбошилик ёрошгон бир қўрбошидур.
Бир кун тасодифан баланд бўйлик, келишгон, шуҳратлик, арғумоқ отиға силоҳсиз ҳолда миниб, оҳиста-оҳиста бир кўчадан чиқаркан, яна бир тарафдан бир гуруҳ рус солдатлари қаршисидан чиқиб қолибдур. Силоҳсизлиғига боқмай, қочишни мардликка эп кўрмай, дарҳол оёғи босган узангини тасмаси билан эгардан чиқариб, бир қўлиға силоҳ шаклли тутуб, ҳеч бўлмаса, беш, олти кофирни тузлаб, андин кейин ўларман, деб тўғридан-тўғри отини олдиға бостирибдур. Бу ҳаракатини кўргон руслар ўзларини йўқотиб қўйдилар. Шошиб қолдилар. Бойтуман ҳожи бепарво рус аскарларини олдидаги кўчадан ўтиб, тўғри йўлиға жўнар эрди. Бу одам шундоқ ботир, девюракли бир мужоҳид, қўрқмас бир қўрбошидур.
Бойтуман ҳожи руслар билан қилғон урушларида борҳо ўрусларга майдон ўқиғон, русларни қўрқутуб, титратиб, ҳамиша зафарёб бўлиб келғон бир мужоҳиддур. Охирги вақтларда руслар қувватланиб, мужоҳидлар учун аввалги майдонлар тор келиб қолди. Шундоқ нозик вақтларда қудаси Каримқулбойбачча уйиндан бошпана жой бериб сақлади. Бир тарафдан русларга сотилиб, алар билан тил бирлиги қилди. Бир кун беш юз солдатни етаклаб келиб, уйни атрофини ўратиб, Бойтуман ҳожини тутуб берди. Руслар муҳокамадан кейин Бойтуман ҳожини эъдом этдилар. Шул дақиқада Каримқулҳожига ҳам бир ўқ туҳфа қилиб, борса-келмасга равона қилдилар. Ҳокимлар ҳукм асносида Каримқул жосусни ҳам жазосини тайинлаб қўйғон эканлар. Ҳар замонда, ҳар маконда жосус, хоинларни жазоси шундоқ нақддур.

НАМАНГОН ҚЎРБОШИЛАРИДАН ОМОН ПОЛВОН

Намангон (Хизробод)дан чиқғон Омон полвон ажойиб бир одам эди. Бичими келишгон, ботир йигит, қурч йигит эди. Кўб иш кўрсатгон бир қаҳрамон, ғаюр бир паҳлавондур. Руслар аксар вақт майдонда мағлуб бўлдилар. Шунинг учун мужоҳидларни сулҳ билан қўлға келтирмоқчи бўлдилар. Бир дафъасида машҳур эшон ҳожи Муҳаммад эшонни сулҳ музокарасиға намоянда қилиб, руслар тарафидан фармон чиқди. Ҳазрат эшон қабул қилмади. Руслар эшонни ўғлини қўлға олди. Қомадилар. Эшонни элчи бўлиб, Омон полвонга бориб, ваъз, насиҳат қилиб, амри маъруф ила руслар билан сулҳга рози қилиб келишига мажбур қилдилар. Ҳазрат эшон ўзини собиқ муридларидан бўлғон Омон полвоннинг қароргоҳига келди. Яхши иззат-ҳурматга мазҳар бўлди. Ҳазрат эшон Омон полвонга русларни сулҳга толиб эканлиғларини, сулҳ қилинса, ором, осойишта умргузор бўлишни ётиғи билан баён қилди.
Омон полвон эшонни эъзоз, икром билан мужоҳид орқадоши Ўсар полвонга юборди. Ўсар полвон сулҳ таклифини эшитиб, ниҳоят яхши, ҳазрат эшон, бизларни қурбон қилиб бергани ғайрат қилибдурлар, кўб яхши, аввалроқ сизни қурбон қилиб қўя қолайлик, деб бир ўқ ила ўлдириб қўя қолди. Мурури замон ила руслар ғолиб чиқди. Мужоҳидларни ҳар тарафдан сиқиштириб, ҳар хил ҳийла ва ҳар хил йўл ила ушлашга бошладилар. Жумладан, Омон полвон ҳам қўлға тушди. Маҳкамада ҳокимни ҳузуриға чиқарилди. Еру кўк одам ҳамма томошобин. Атрофда беш юз солдат ўраб олғон.
Ҳоким сўроқға бошлади. Омон полвон ўрнидан туриб, аввал атрофга кўз ташлади. Халқни кўблиғини кўрди ва аларга хитобан, ҳаммаларингиз мусулмонсиз-а, акалар, шундоқми, баракалла, дегандек, маъноли қилиб, халқга бир назар ташлаб, шунча мусулмонлар мани томошо қилғали келдингизларму, деди. Сўнгра ҳокимни саволлариға жавоб бера бошлади. Ҳоким Омон полвонга қараб, фалон гарнизўндаги совет аскарлариға нима учун ҳужум қилғонсиз ва қандай ўлдирғонсиз, деди. Омон полвон, ўруслиғи учун ҳужум қилдук, ўқ исроф бўлмасун деб ҳаммасини қилич билан чопиб ўлдурдук.
Ҳоким: фалон мавқедаги бир қитъа шўро ҳукуматини аскарларини нима деб қўлға туширгонсиз, биласизму?
Омон полвон: Жуда яхши биламан. Уларни ҳаммаси Самарадан янги келғон ўруслар эди. Аларни пистирма қўюб, ўққа тутдук. Баъзилари асир бўлдилар. Аларни Норин дарёнинг кўпригига қатор ётқизиб, калласини дарёға учирдук, хўб қилғонмиз, яхши қилғонмиз.
Ҳоким: Нима учун бунча қон тўкдинглар? Нима кераги бор эрди?
Омон полвон: Ўрус эконлиғи учун. Ўзимизга душман эконлиғи учун ўлдурдук. Ўзбак биродарларимизни, мусулмон қардошларимизни ўлдирмадик.
Ҳоким: Агар бизлар қўлларингга тушсак, нима қилур эдингизлар?
Омон полвон: Санларни ҳам бошқаларга ўхшаш парча-парча қилиб, қиличдан кечирар эрдик. Ажалларинг қўлим эмас экан, номардлик қилиб, мени ҳийла билан қўлға туширдинглар. Эмди савол-жавоб қилиб, умрни зое қилиб ўлтирма. Берадигон ҳукмларингни беравер.
Ҳокимни руслардан қанча ўлдирдинглар, деган саволиға жавобан, бизни қўлимизда ўлдирилгон ўрусни сони қўйни юнидан ҳам кўбдур, деди. Охирда ҳайъат аъзолари ила ҳоким уч соат ғойиб бўлиб, такрор ўртага чиқиб, ҳукмномани ўқидилар. Уч соат муддат ичида отиб ўлдиришга ҳукм қилинди.
Отилишидан аввал таҳорат қилиб, икки ракаат намозини ўқиб, дуо-фотиҳа қилди. Қўлини юзига сурғонда бир ўқ билан шаҳид бўлди. Шу дақиқада ёнида баробар турғон жосусни ҳам бир ўқ билан жазосини берилди. Бу кейинги отилган одам Омон полвонни тутиб берғон чақимчи одам эди. Ҳоким жосуснинг жазосини таъхир қилмади.
Бир ривоятга кўра, бу жосус Ёқуббек исмли Омон полвонни ёвари эрди. Руслар бу хоинни сотиб олди. Қанчага сотилди экан, деб сўралса, Ёқуббекни хоҳлаган бир шаҳарга волий бўладур. Бу ёлғон ваъдага ишонган хоинни оқибати шул бўлди. Бу хоин Омон полвонни ухлаб ётган чорпоясиға чамбарчас қилиб боғлаб қўюб, сўнгра русларни чақириб тофширғон тарихий хоиндур. Бу хоинни ишлатган ҳоким ҳам ишонмади. Муродиға етгондан кейин ҳолан жазосини берди. хоинларнинг жазоси ҳар ерда шулдур. Намангон (Тўрақўрғон)дан Дадабой понсод чиқди. Бу мужоҳидни аскарий рутбаси понсоддур. Яъни мингбошилик мақомидадур. Паҳлавон ва қаҳрамонлиги билан машҳурдур.
Яна бири Холмат чапандоздур. Булар энг кейинги вақтғача руслар билан муқобала қилиб келғон мужоҳидлардандур. Буларни қўлға келтириш учун русларни кўрмағон чораси, қилмағон ҳийласи қолмади.
Ниҳоят қиш мавсимида чиллайи зимистонда яшириниб ётган еридан ўз қариндошларини қўли билан русларга асир тушдилар. (Ҳожи Абдулғафур Ҳалвоий. Маккаи мукаррама. Ҳавзи Умар)
Холмат ака чапандозлигидан русларни кўб майдонларда шоширтиб қўйғон, гоҳ ёнидан чиқиб, гоҳ орқаларидан, гоҳ ёнбошларидан чиқиб, рус аскарларини ўраб, уруб пўскуруб, аксар урушда русларга ғолиб бўлиб, шуҳрати чиқғон бир қўрбошидур. Чапандозлик лақаб ҳам шу муносабати билан берилғон. Тарихда “Холмат чапандоз” бўлуб қолғондур. Қўрбошиларни ўз қариндошлари қўлила русларга тутуб берилғонлиғини сабаблардан бири бу тут-тут давринда руслар ҳийлайи макр ила бир икки эълон чиқардилар. Босмачиларни соқлағонларни жазоси ҳам босмачиларга бериладурғон жазони ўзгинасидур.
Агар тутиб берсалар, мукофот бериладур, деб онан фаонан маъмурлар, мингбошилар тарафидан такрорланиб турди.

НОСИРХОН ТЎРА
(ХЎҚАНД МУХТОРИЯТИНИНГ МАОРИФ НОЗИРИ)

Намангондан жиҳод шиори ила хуруж қилғон Носирхон тўра ҳам мужоҳид, ҳам олим, миллатчи бир зотдур. Атрофида тўпланғон аскарларини ҳаммаси фидойи эди. Бошқа қўрбошиларга ўхшб, бу зот руслар билан сулҳ қилишга ёнашмади. Руслар кўб урунди. Масалан, руслар бир кун мусулмонлардан ҳар кимга сўзи ўтадургон, гаплари таъсир қиладурғон, гавдалик Тўрахон махдум домлани, Миён Қудрат ҳазратни ГПУ доирасиға чақирдилар. Бу икковлариға ГПУ ширин ваъдалар ила қуруқ дарёдан кўб сувлар илтифот қилди. Бу зотлар тоғ ичлариға бориб, Носирхон тўрани топиб, яхши насиҳатлар ила миллат эзилмасин, маҳву паришон бўлмасун, тўрам ҳам ҳукуматни лутфи иноятларидан фойдалансунлар, қолғон беш кунлик умрларини роҳат, иззат, маишат билан ўтказсунлар, эй тўрам, эй ҳазрат, сизлар боринглар, бир илож қилиб, тўрамни ҳукумат билан яраштиринглар, сизларни бу тарихий хизматларингиз тақдир қилинадур, деди.
Тўрахон махдум домла йўғон жисмини кўрсатиб, семизлигидан шикоят қилуб, от сафарларида узоқ йўлларда юришга тоқат қилолмасликларини баҳона қилиб, ўзини маъзур кўрсатди. ГПУни бошлиғи бошини қимирлатиб, тасдиқлагандек бўлди. Ўринлариға Абдурраҳмонхон тўрани тайинлаб, Миён Қудрат ила икковларига ҳукуматни хизматчиларидан тўрт элчини қўшуб, жами олти элчи бўлуб жўнатилди.
Булар қишлоқдан қишлоққа юриб, қизил чойхоналарда ётиб туриб, Носирхон тўрани изидан ҳам хабар тополмадилар. У тўрт тўртинчиларни чўлларда мужоҳидлардан зиёда қўрқоқлиғи Тўра ҳазратларига баҳона бўлди. Ҳаммалари иттифоқлашиб, қайтайлик эмди бас, кўб роҳатсиз бўлдик, тоғ ичларида, ғайри маскун ерларда учратолмадик, хулоса, истадик, топмадик, деб билиттифоқ қайтиб келдилар. Ўшандоқ жавобларини ГПУга етказдилар. Бундан кейин ГПУ ҳар тарафга жосусларини тарқатди.
Носирхон тўрадан бир хабар келтурғонга зиёдасила мукофотлар ваъда қилди. Русларни шиддат билан таъқиб этгонлиғидан хабардор бўлғон Носирхон тўра, эмди бўлмади, руслар ғолиб келадурғонга ўхшайдур, деб йўлдошлари билан машварат қилиб, ўзимизни хорижга олайлик, деб қарор қилдилар. Ғоятда эҳтиёт билан Намангон шаҳри ичиға кирдилар. Сардоба даҳасиға тобе Бураматут маҳалласида муносиб бир уйга ерлашдилар. Сафар сариштасини кўра бошладилар.
Руслар одамларини воситасила Носирхон тўрани бўйини олди. Ёширилгон уйни босди. Тўрам қочди. Ҳавлидан ҳавлиға андин том орқа қўшнига, у жойдан бошқа бир боғга отлаб, у жойда ҳозирланмиш отларига миниб, Кошғар жўнадилар. Ўшга саломат етганлиғидан Намангондаги ўғли эшон Дадахонга хат жўнатдилар. Сотилғон қўрноз жосуслар эшон Дадахонни излаб, ҳаммомда топдилар. Ёнчиғидаги хатни топиб олдилар. Ҳолан Кошғар йўлларини таъқиб учун Ўшга, Гулшага, Сўфига ва бошқа марказларга тилғиром ва тилифўн билан тўра қочди, тут, тут, тут, деб ҳар тарафга овчи кўппаклар каби одамларини тарқатди. Ниҳоят гулшалик Тўйчи дегон бир қоқбош қирғизни жистижўси натижасида Толлиғ дегон жойда тўра тутилди. Қўллари боғланиб, Тошкандга жўнатилди. У тарафидан Туркистонликлар огоҳ эмасдур.[82]
Ушбу нашида мужоҳид Носирхон тўрани асаридур. Аскарлари шарқий ўлароқ, ҳамма бир оғиздан сарбоз кўйида ўқурлар, ер, кўкни титратиб, миллатни жўшга келтирур эдилар.

МУЖОҲИДЛАР НАШИДАСИ

Биз Туркистон аскари кофирларга тескари,
Жиҳод учун чиққанбиз, хоҳ ёшмиз, хоҳ қари.
Қуръон ҳукми жиҳоддур, дунё, уқбо ободдур,
Мўмин қуллар кўб шоддур, жину инсу ҳам пари.
Кофирларни қирарбиз, ички қорнин ёрарбиз,
Қайга қочса борарбиз, муртадлардан биз барий.
Мусулмонлар уйғонсун, ғафлатидан тебрансун,
Шаҳру саҳро айлансун, дини Ислом чокари.
Муҳаммаднинг уммати, эшитганмиз ғайрати,
Олам тўла ҳурмати, биз аларни навкари.
Минг уч юз йил Туркистон, иймон бирла гулистон,
Эмди бўлди хористон, ғайрат қилинг эрлари.
Бироз пулға олдонғон, дину иймонин сотқон,
Коммунистман, деб қувонғон чаён сурат ё ари.
Ватан қадрин билмағон, иймон дилға тўлмағон,
Душманларга сотилғон нодонларни ҳам сари.
На қози бор, на мактаб, на муфти бор, на мансаб,
Умид, ғайрат қилайлик, ё нари биз ё бери.
Жони фидо аскарбиз, Худо учун лашкарбиз,
Динсизларни қирарбиз, динликларга ҳам сари.
Молу жондан ҳам кечгон, ғайрат сувидан ичгон,
Жаннат борса, ҳур қучгон дини Ислм чокари.
Мўминларга зарар йўқ, бир танга ҳам хатар йўқ,
Душманлардан қочар йўқ, Қуръон алар раҳбари.
Хотун қизни бермаймиз, биз иштирок этмаймиз,
Қуръон йўлидан чиқмаймиз, қуёш кабидур нури.
(Қундуз Саййид  Абдулаҳад қори Косоний хотирасидан)

Самарқанд ва атрофидан чиқғон фидокор мужоҳидлар кўбдур. Булардан биринчилари Баҳромбек, Жабборбек, Очилбек, Ҳамроқулбек, Очил Тўқсадо ва ғойруҳулар. Баҳромбекни атрофида тўплангон зиёлилар Абдулҳалим, қори Муҳаммад, Овазий афандилар эди. Баҳромбекни тожиклар ичиндаги эътибори фавқулодда эди. Каттақўрғонда Қорақулбек ва орқадошлари без юз йигити ила юзбоши Оқбошбеклар ҳаммалари Баҳромбекни таҳтида фармонбардор эдилар.
Очилбек жасур 38 ёшлик бир йигит эди. Бир минг беш юз сипоҳилари бор эрди. Бу мужоҳидни ёнида уламодан катта махдум, кичик махдумлар бор эрди. Очилбекни муовини Ҳамроқулбек дегон очиқ кўз бир йигит эди. (1928да 1935да Кобилда ҳам сухбат бўлғон эрдук. Туркияда бўлиниб, оз-чўқ тажриба кўргон, айни замонда Кобилда ифак қурти пилла ишларида чолишур эди) Зарафшон дарёси, Мачо тоғларидаги мужоҳидларни раиси Асрорхон ва Хомидбеклар ва яна Сангзордаги ўзбекаларни беги Абдулмажидбеклар ҳам Очилбекга тобе эрдилар.

ТАРИХДА ТОШ ҲАРБИ

Руслар бир кун буюк қувват ила мачайларга адаб бериш, аларни тутиб жазоландириш қасдила Мачага жўнадилар. Ёнлариға раҳбар қилиб Адиб Туғролни олдилар. Булар йўл юриб, ниҳоят мачайларни тор йўллик, бир тарафи тоғ, яна бир тарафи ёр Кўҳистонга етдилар.
Русларни катта қувват ила чиқишидан хабардор Ҳомидбек икки-уч кун аввал йигитларила баробар катта-катта бир одам зўрға кўтарадурғон тошларни тоғ тепасиға тўплатиб, ҳар жойга муносиб етарлик миқдорда тошларни ҳозирлаб қўйғон эди.
Русларни олдида келғон Адиб Туғрол икки-уч кишила йўлдан ўткондан кейин орқаларидан рус аскарлари келадур. Мўлжал (мўжжал)га келгон русларга тоғ тепасидан мусулмонлар катта тошларни юмолатадурлар юмолотилган бир тош йўлда бир-бирини итариб ўн тош бўлиб пастга юмолайдурлар унгур тоғ бағрида кетиб борғон рус аскарларини оғдариб юмалатиб ёрга тушиб юборадур руслар бир-икки тошга пант берсалар ҳам мутомодиян тоғ бошидан юмалатилгон тошларни мудофаасидан ожиз қолдилар. Юзга яқин рус аскарлари эвазсиз жарга юмалангондан кейин қўмондонни амри билан қолган аскарлар Самарқандга қайтдилар.
Самарқандда шоир Туғролни тутиб, маҳкамада сўроқ қилдилар. Муҳокамада маччайларни тош ҳарбидан на учун бизларни хабардор қилмадинг, хамма мусулмон бир мусулмон, сан ҳам миллатчилардансан, деб отишга ҳукм чиқардилар. Отиб ўлдирдилар. Оллоҳ рамат қилсун.
Очилбек жуда ҳам мард бир йигит. Қўрбошиларнинг жавонмарди эрди. Бир кун русларни таклиф қилғон сулҳ музокарасиға муофақат этди. Чиллак[83] Кумуш қишлоғида мажлис қарорлашдирилди. Руслардан беш кишилик бир ҳайъат, Очилбек тарафиндан ҳам беш кишилик бир ҳайъат аъзолари мажлисга ҳозир булдилар. Аввал совет мархаслар ҳайъатининг раиси сўзга бошлади. Нутқида ҳарбнинг инсонларга келтирадурғон зарарларини, сулҳнинг манфаатларини баён қилди. Сўнгра русларни сулҳга рағбатини, бу тўғрада очиқ равишда шартларни ўртага ташлаб, муфоҳама қилишга рус ҳайъатларининг омода эконлиғларини, шунинг учун бир мажлис қуриш лузумни мажлисга ҳам мувофиқ бўлғонлиғларини, эмди муродларимизни сўзлашга замон ва заминни мусоида бўлғони учун мамнуниятларини билдирди. Билмуқобала бу тарафни ҳам айни назарияда бўлишларидан умидвор эканликларини баён этиб, эҳтиром билан сўзларини тугатди.
Сўз навбати мужоҳидларни ҳайъатига келди. Бу ҳайъатга раис ўлароқ мажлисга ўзи ҳозир бўлғон мужоҳид Очилбек сўзга бошлади. Русларга қараб, қилгон таклифларингиз яхшидур, аммо бизларча қабул эмас, деб икки жумла ила рад қилди-да, ўрнидан турди. Тўрт йигитлари ила баробар мажлисдан чиқдилар. Ўз қароргоҳиға жўнадилар. Русларнинг пешнаҳодлари ақим қолди.[84] Бу мужоҳидлар Очилбек бошда ўлароқ, баъзи муносабатлар ила ўзаро кўришиб, аҳду паймонларини таждид этар эдилар. Буни учун тўплантилар қилур тамошолар чиқаруб, улоқ чоптириб, шарқий айтуб, кўнгилларини очур эрдилар. Бир марра бундоқ тўпланти ёр ёйлоқда бўлғондур.

ЖИЗЗАХДАН НИЁЗБЕК ҚЎРБОШИ ВА ТУРОББЕКЛАР

Жиззахдан Ниёзбек чиқди. Кўб ишлар кўрсатгон ғаюр бир мужоҳид эди. Мундан бошқа Туроббек исмли бир мужоҳид чиқди. Ўзи миллатчи ва зиёли бир йигит эди. Икки юз мард йигитлари бор эрди. Руслар бу йигит қўлида ҳамиша мағлуб эдилар. Оллоҳ таолони берғон нусрати билан доимо русларни адабини берар эрди. Замон келди. Руслар қувватланди. Мужоҳидлар заифлашдилар. Шундан кейин Туроббек Эронга илтижо қилди. Машҳадда озод сарбаст умргузор бўлди. Буни рус сафорати қўймади. Орқасиға тушди. Интариқаларила ниҳоят бу йигитни қочирди. Русияга келтириб, Тошкандда муҳокама қилинди. Ҳоким эъдомиға ҳукм этди. Тошкандда эъдом эдилди.
Нурота тарафида мулла Ҳамроқул деб бир тожик қўрбоши ном кўтарди. Яна бир Гадо қўрбоши чиқдилар. Буларни ўруслар тутуб келиб, Самарқанд Регистонида эъдом этдилар.
Ўратепа тоғларида Холбўтабек пайдо бўлди. Беш юз санжоб йигитлари бор эрди. Ақллик, фаросатлик, ажойиб бир маслаҳатчиси бор эрди. Исми Мустафоқулбек эди. Ниҳоят даражада ватанпарвар, миллатпарвар эди. Руслар қувватландикча буларни баъзилари қочди, қутулди ва баъзилари тутулди, отилди. Оллоҳ раҳмат қилсун.
Душанбадан лақай қабиласидан Иброҳимбек чиқди. Бу Иброҳимбек чиқғон кунидан бошлаб, амир Бухоро Саййид Олимхонга тобе ўлароқ, яшади. Ҳар бир қадамини амир йўлида ташлади. Жадидларга қарши чиқди. Амир ризоси учун чиқди. Анвар пошшога хилоф ҳаракатларда бўлди. Бир мунча муддат қўлида тутуб, Анвар пошшони маънавиётини қирди. Амир Бухоро хотираси учун қилди.
Амонуллохонни амрила Кобилда Амир Олимхон тарафидан ёзилғон тавсия ижобина кўра, Анвар пошшони озод қилди эса-да, таъсири кўб натижа берди. бу тарихдан кейин туркистонлилар ичинда эътибори ҳам озолди. Ниҳоят Афғонистонга илтижо этиб, Кобилда амир Бухорони соясида умргузор бўлди.
Иброҳим лақайни фидокорлиғи, ҳар бир ўйнагон рўли Анвар пошшога қилғон адабсизлиги жадидларга қилғон жоҳиллиги ва бошқа-бошқалари бу китобда ёзилмади. Зеро, марҳум Абдуллоҳ Ражаб Бойсунни Туркистон миллий ҳаракатлари номлик китобида тафсилоти билан ёзилиб, босилиб, 1945да торқолғондур. Талабгорларни ўшал китобга мурожаатлир маржувдур.

ИБРОҲИМ ЛАҚАЙНИНГ СЎНГ КУНЛАРИ

Иброҳим лақай Туркистондан чекилиб, Кобилга келиб, амир Бухоро Саййид Олимхонни дастурхонидан доначин бўлиб, ҳаёт кечирди. 1929даги (Кобил фитнаси) Амонуллохонни тахтдан фароғатидан кейин Сақобчани иқтидорга келғон чоғларида Афғонистонни Шимолий Туркистон ҳудудлариға муҳофаза ўлароқ, Иброҳим лақай тайин қилингон эрди. Сақобчадан кейин Нодиршони иқтидорга келғонидан сўнгра Иброҳим лақайни Кобилга қайтуб келиши учун йўл қолмади. Лақай Нодиршо тарафидан таъқибга учради. Иброҳим лақайга ер билан осмонни ораси тор келди. Эронга сиғиниш мумкин бўлди. Қайси мулоҳазада бўлса бўлсун, Туркистонга қайтишга мажбур бўлди. Лақайни ҳаракот ва сукунотидан ҳақила хабардор бўлуб, Масковга хабар бериб турғон Кобилдаги рус сафири (шайхус-суфарони) ифодалари ижобий руслар тарафиндан Иброҳим лақайни қўлға тушириш учун ҳозирлик ва тартибот кўрулди. Лақай ҳам ўз аёғи билан руслар қафасига тушди. Ниҳоят руслар қўлила эъдом эдилди.
Илова: Иброҳим лақайни Худо урди. Бунга сабаб ўзи бўлди. Анвр пошшога суиниятда бўлғон кунларида миллий мужодала қаҳрамонлари билан бўлғон ораларидаги бир онглашмада қасам ичиб, аҳд қилғон эди. Сўнградан аҳдини бузғон эди. Қасамхўрларни жазоси шундоқ бўлур.
Душанба Қабадиёнга тобе Такақамбардан Тўхтамишбек укаси мулла Орзиқул Қўрғонтепага тобе Хўжамастондан Чандир туркманларидан мулла Жумъа деб ўн тўққиз ёшида бир йигит чиқди. Аммо йигитмисан, йигит эди. Бухоро ила туркманлар орасида шуҳрати чиқди. Каркийга тобе Ҳаважжанбоздан туркманлардан мулла Олтиқул чиқди. Бу йигит кўб фидокорлиқда бўлинғон бир мужоҳид эрди.
Бурдалиқ туркманлари эрсари қабиладан Эргашча қўрбоши асли Қаршиёзиндан Бўри Тўқсовалар чиқди. Буларни ҳар бири бирор Абу Муслим Хуросонийдек иш кўрсатдилар. Жумладан, Бўри Тўқсавони ҳол таржимасидан бир воқеа: Бўри Тўқсавонинг ҳарб майдони гоҳо Паттакесар[85] Термизда, гоҳо бошқа ерларда бўлди.
Мужоҳидларни тутгани руслар атрофга чиқадур. Қишлоқлардан бирорта жилғага рус аскарлари тушадур. Қароргоҳларини қурадурлар. Бу тарафдан Тўқсаво одамларини қўлила рус қароргоҳини жуббахона, тўп, тўпхоналарини, турган жойларини орадаги масофани тахминлаб, хўб билиб бўлғондан кейин ўшал ҳадафга катта бир тўп ила ҳаводан ҳолонпир қилиб тўп отадур. Ўқ том нишонга тушадур. Уч, тўрт ўқ бирлан русларни жуббахонасини куйдуруб, душманни тор-мор қиладур. Бу ҳунари борҳо кўрилғондур.
Тўқсовони яна бир ажойиб ҳунари: Ёварлик йигитлар ила ўзи бошда бир ерни марказ ихтиёр қилиб, тўхтайдур. Икки юз аскарни бу мавқега ерлаштирадур. Яна бир мунча масофа узоқлиқда яна икки юз йигитларини пистирма қилиб, ерлаштирадур. Русларни қароргоҳига қирқ, эллик пешжанг йигитларни ҳужум қилдирадур. Булар урушуб, мағлубнамо бўлуб, орқаға чекинодур. Руслар таъқиб этодур. Бу йигитлар отишиб-отишиб, охирда қочадур. Орқаларидан рус аскарлари қувлайдур. Аввалғи пистирмани олдидан ўтганда пистирмадагилар дим турадур. Андин ўтуб, иккинчи пистирмаға келғонда икки юз йигит баробар ўқ узадур. Ортдан йиқилгани ўлгани ерда қоладур. Қочганларини биринчи пистирмадаги пойлаб ётган арслон йигитлар бу қайтган ўрусларни бир донасини ҳам қочирмай тузлайдурлар. Бўри Тўқсавони аксар ҳунарлари шундоқ бўлуб, Ҳисор тарафида воқе бўлур эрди.
Тўқсавонинг йигитларини нафақаси юртга эди. Ҳар бир эҳтиёжини юрт таъмин этарди.
Замони келди. Ўруслар қувватланди. Баъзи қўрбошилар ҳукумат ила ярашди. Аммо Бўри Тўқсаво сулҳ қилмайман, ярашмайман, ўликларимиз майдонда қолса қолсун, русларга ёнашмаймиз, деди. Ниҳоят руслар ғолиб келди. Тўқсаво Сахийжон (Афғонистон)га илтижо қилди. Кейинги вақтларда Мозори шарифда асби жаллоблик қилиб юргонлиғини кўргон муҳожирлар бордур.
Отрад олди баҳонасила мулла Сафар бош кўтарди. Мулла Сафар Аслон Каркий туркманлардандур. Йигирма етти ёшида ғаюр бир йигитдур. Бир укаси бордур. Исми мулла Орзиқулдур. Укасини ғайрати акаси мулла Сафарга чиқса, ўрнини босадурғон қобилиятда эди. Мулла Сафар укаси мулла Орзиқулни ва бошқа қариндош-уруғларини тўплаб, бир кечаси яқин жойдаги Қорақул соқчилар идорасини босдилар. Соқчилар идорасидаги ҳамма силоҳни, жуббахонани отлариғача қўймай босиб олдилар.
Эртаси куни хуруж қилиб, атрофиға тўпланғон йигитлар ила наъра тортиб, бир овоздан отрад бермаймиз, бермаймиз, деб чақириб, бақириб, ўзлариға халқдан қувват тўпладилар. Қани мард бўлса, майдонга чиқсун, мусулмон бўлса, жангга тайёр бўлсун, деб хатиб мақрийга чиқдилар. Амударёни кечиб ўтиб, Кўҳтанга етганда анга тобе бўлғонларни сони 11000га етди. Шиорлари ўрусга аскар бўлмаймиз, отрад бермаймиз.
Мулла Сафарни шоён зикр ғайратлари натижасида руслар билан уч, тўрт сана жиддий кураш давом этди. Қаҳрамонча курашди.
Руслар шунча қилди, сулҳга чақирди. Мулла Сафар русларни олдовиға унамади. Сулҳга ён бермади, таслим бўлмади. Жуда танг қолғонда Афғонистонга илтижо этди. Афғонистонда қолди. (Саййид Одил эшон. Тоиф)
Дониёрбек асли тотар, яна бир ривоятда қафқаслик. (Чор) руслар замонида Абдулазиз ҳожини завўдида хизматчи эди. Кейинги вақтларда соқчилар бошлиғи эди. Вақтини топиб, пайтни пойлаб, соқчилари билан шаҳардан қочиб чиқди. Мужоҳидларга қўшилди.
Мужоҳидлик вазифасида кўб ғайрат, ҳиммат кўрсатди. Ўттиз тўрт ёшинда кўб жасур бир йигит эрди. Доимо биринчи сафда кўрунур эди. Кангират ҳаволин (юқориТожикистон)да Балжавонни шимол тарафида воқе бўлгон бир муҳорабада шаҳид бўлди. Оллоҳ раҳмат қилсун.
(Қарши) Бешгумбаздан Шароф Ўзбак чиқди. Шароф қўрбошини етти минг йигити бор эди. Бу қўрбошини ҳужум қилиш ҳази бор эди. Ҳужумдан ҳеч қайтмас эрди. Ўртачўл, Вофкан, Ғиждувон, Лағлаққа минтақаларида ёнидаги қаҳрамон йигитларила дойимо русларга ҳужум қилуб ғолуб келур эрди. Шароф қўрбошини шоён зикр фаолиятларидан бири Қашқадарё ила Ғўбдин орасидаги муҳорабада беш юз йигити билан ўрисларни ҳаммасини тузлади. Йигитларини икки юз элликдан икки ерга ерлаштирди. Орада икковидан хабар олиб, таълимотни бериб турди. Ур ўғлонларим, олдинга бос, шундоқ бўлсаларинг суяман, чоп ўрусни, от ўрисларни тухумини қир, бороколлоҳ азаматларим, деб борҳо ташжеъ этиб турди. Бу соҳада русларга ғолиб бўлиб, кўп ғаниматларга эга бўлди. Яна бир ҳужумда руслар ҳам аз таҳти дил Шарофни тутушга жидди жаҳд ила уруш қилдилар. Икки тараф ҳам бир жонга бир жон, ўзини урдилар. Уруш кўб шиддатланди. Ажални бозори қизиди. Олтмиш ёшлик Шароф кўрбоши ўғли ёнида аскарлари орқада русларни уруб-суруб, ниҳоят душманларини дарёга ташлаб қочишга мажбур қилди. Душманни дарёда кўриб, Шароф ҳам йигитларила қизиқиб, дарёга отилдилар, ўрисларни бўғуб, пичоқлаб, ханжарлаб, қаҳрамонликни исбот қилдилар. Душманни муқобаласига муқобила қилиб, ниҳоят Вофкан дарёсида ота ўғил шаҳид бўлдилар.
Мужоҳидлар бошлиғи Муҳаммадаминбек ва руслар англашмаси: Биз такрор Фарғона мужоҳидларини мужодаларидан бошлаймиз мурури замон ила вазият тегишди.
Муҳаммадаминбек ила болшевиклар орасида сулҳ музокараси ўтган фаслларда зикри кечгон. Эмди Сафонўф воситасила давом этди. Музокарадаги қарор бўйинча Масковдан Зинаюф раёсатида йигирма етти аъзодан иборат муаззам бир ҳайъат Марғилонга келди. Бу ҳайъат Искобилўфда ўринлашди. Бу мусолаҳа ҳайъати ила Муҳаммадаминбек ва тарафдорлари хейли музокарада бўлдилар. Сўнгра ўрус ҳайъатини талабларича Муҳаммадаминбек барча аскарларини мойнура (маневра) шаклинда кўрук қилди.
Бу намойишда Хўқанд, Намангон, Марғилон, Андижон ва атрофидаги мужоҳидлар Марғилонга ҳозир бўлдилар. (Лекин Шерматбек, Холхўжа эшонлар ҳозир бўлмадилар).
Марғилон от бозорида бир кун эрта биландан кеч пешинғача кўрук маросими давом этди. Бу интизом ва бу силоҳни, суворийларни кўрғон Зинаюф эртаси Искобилда айни шаклда кўрук бўлишини бекдан ражо этди. Эртаси Искобилўфда катта майдонда такрор кўрук бўлғондан кейин Зинаюф айтди: Худ мухтор бир ҳукумат қуришга ҳақли экансиз, деди. Ул куни оқшомга бир мажлис қурулди.
Алоқаликлар иштирок этди. Мажлисни қарорида Туркистоннинг мухторияти таниладур, деб шартлари тузилди. Аммо иттифоқномани имзоси Тошкандда бўладур. Қарордан кейин Зинаюф бекка қараб, сизни Тошкандда бўлишингиз лозим, деди.
Муҳаммадаминбек қабул, деди. Фақат ман бориб келғунча рафиқларингиз ила сиз Марғилонда бизни қароргоҳда раҳан (гаров) тариқила турасиз, деди. Бу таклиф Зинаюфга қабул бўлди.
Сўнгра бек эллик йигитни танлаб, ҳаммасини бир қиёфада ҳозирлади. Тошкент жўнаш арафасида қўрбошиларни Ўрда тагиға тўплади, ўзини Тошкандга жўнашини билдирди. Қайтиб келғунча русларга хужум қилмасликларини, алар билан чиройлик алоқада бўлишларини, Масков вакилларини ҳаммасини ва раисини яхши соқлаб туришларини тавсия қилди. Эртаси ёварлари мусташорлари билан Тошкандга жўнади. Муҳаммадаминбек Тошкандга борди. Мақоми ойидларила бўлғон мулоқотда иттифоқнома имзоланди. Бу орада Тошкандда мавжуд миллий мужодала раҳбарлари, зиёлилари билан кўришиб, фикрда мутобиқ қолдилар.
Муҳаммадаминбек Тошканддан саломат қайтиб келди. Рус мархаслари Зинаюф бошлиқ Масковга узатилди.
Муҳаммадаминбек Тошканд сафаридан қайтиб келиб, бир буйруқ чиқарди. Мазмуни: Марғилон ва атрофларидаги раиятлар Сим ва атрофидаги халойиқлар ва бошқалар Искобилда катта бутхонани кенг майдонида гимназия мактабини ёнбошида тўплансин, деб бир кун тайин қилди. У кун у майдонга ҳамма тўпланди.
Муҳаммадаминбек дабдаба ила келиб, ҳозирлангон баланд мақомиға чиқиб, сўзга бошлади. Сўзида Тошкандга бориб, русларни салоҳиятлик кишилари билан сўзлашиб, ораларида бир иттифоқнома тузилғонини ва у иттифоқномани мазмунини эшиттириш учун халқни бу жойга чақирғонлиғини баён қилди. Сўнгра давом этди.
Эй биродарлар! Эй халойиқлар! Билингларки, мулк Оллоҳнинг мулкидур. Истағонидан олур, хоҳлағониға берур. Маълумларингиздурки, Никалай тахтидан тушди. Ўрниға инқилоб ҳукумати қурулди. Бу ҳукуматнинг миллатларга берғон салоҳияти ва ҳуқуқидан фойдаланиб, сиз, биз, ҳаммамиз қурол бошиға сорилдук. Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқардук. Сиз раиятни ёрдами билан, нафақаси билан миллатпарвар зиёлиларимизни раҳбарлиги билан бизлар майдонга чиқдук. Парвардигоримизнинг лутфи ва инояти билан жиҳодимиз, жидолимизда муваффақ бўлдук. Оллоҳга шукр. Сизларга ташаккур. Эй миллат, Оллоҳ таоло ҳаммангиздан, ҳаммамиздан рози бўлсун. Омин.
Эй биродарлар! Бизлар мақдуримизни харжлаб, руслар билан кўб замонлар музокара қилдук. Бизни талабларимиз, даъволаримиз, тўккан қонларимиз, берғон қурбонларимизни оқибатида руслар ила орамизда бир иттифоқ қурулди. Иттифоқномани матнлари шулардур:
Туркистонда Ислом ҳукумати қуруладур. Уни идоравий шакли тубанда кечадур: Бугундан эътиборан миллий мухторият даври бошланиб, ҳукумат ишлари руслар ва мусулмонлар ўртасида муштарак идора қилинадур.
Мулкий, аскарий, молий, маориф, адлия, амният, саноат, зироат, тижорат ва шуларга ўхшагон давлат ишлари икки тарафни иштироки билан идора қилинодур. Руслар ила мусулмонлар орасида ҳар қандай ҳуқуқ мусоводур ( тенгдур). Олий мактаб (гимназия, семинария)ларга мусулмон талабалари қабул қилинадур. Айирмачилик йўқдур. Бу иттифоқнома имзо қилинғон тарихдан бошлаб, амалга ошадур. Муштарак идора даврида мусулмонлар аскарий, фанний, тиббий, молий ва бошқа давлат идорасиға оид маориф каби ишларни комилан қўллариға олиб, мустақил идора қилишлари учун ўн йил муддат қўюлди. Иншооллоҳ бу марҳаладан ўтиб, том истиқлолимизни қўлимизга оламиз. Силоҳларимиз ҳар қандай қуролларимиз ҳамиша бизда, ўз қўлимизда турадур. Хорижий ишларда руслар бизга ёрдамларини дариғ тутмайдурлар.
Эй мусулмон биродарлар! Бизлар моддий, маънавий силоҳимизни қуввати нисбатда қўлимизга келтирғон ютуқ, (зафарларимиз) бугунлик бу қадар бўлди. Келажакда зиёда ҳуқуқларимизга эга бўлишимиз биз мусулмонларни, биз туркистонлик миллатчиларимизни иттифоқимиз ва иттиҳодимизга боғлиқдур. Тавфиқ Оллоҳ таолодандур.
Биродарлар! Шундоқ иттифоқ қилинди. Илоҳий оқибат бахарбод, деб хитобат курсисидан тушар экан, ҳамма ҳозир бўлғонлар гуруллаб бир овоздан Худо хайрингни берсун бек, Худо офатдан сақласун, Ўзи асрасун, Оллоҳ муродингни берсун, деб дуогўй халқни овози кўкка улашган эди.
Бу тарихдан кейин Муҳаммадаминбекни фикри-зикри, хаёли фақат Туркистон ҳукумати бўлуб қолди. Истиқболда бўладурғон истиқлол ҳадафига йўл очиш бир он аввал Туркистонда қурулғон мухтор бир ҳукуматни давомиға пойдор бўлишиға маътуф бўлди. Бунинг учун ҳаммани якдардил бўлишига ҳаммани шу нуқта атрофида тўпланишга ғайрат лозим эканлиғиға қаноат ҳосил қилди. Бу йўлда фаолиятда бўлишга бел боғлади.
Аввалан, Марғилондаги аскарларни истироҳатга буюрди. Эртасидан бошлаб, энг яқин мавқеда қўр тўкиб ётган қўрбошилардан Шерматбек ила Холхўжа эшонни қароргоҳига қараб, бир тўққиз йигит билан отланиб йўлға чиқди. Муҳаммадаминбек от тепасида, аммо хаёли миллий мафкура, миллий мужодалада мамкалатини хайрия фойдасиға хизмат қилиш, ҳамма мужоҳидларни бир нуқтада тўпланиши, халқни, қўрбошиларни иттифоқ бўлиши, юртни тўрт тарафида ором ва осойишни ҳукмфармо бўлиши, ҳамма мусулмонлар билиттифоқ русларни қаршисиға чиқиб, ҳамнаво бўлуб туруб, иймон қуввати ила, қилич ва милтиқ қувватила озодликға ва ҳурриятлариға ноил бўлиши каби ширин хаёллар ила Учқўрғонни устидан ўтиб бориб, буларни истиқболи учун ҳозирланғон уч чодирга меҳмон бўлдилар. (Сойқўчқор Чусайда)
Бу қийматлик  меҳмонлар чодирда эканлар, Шерматбекни аввалдан ҳозирлаб қўйғон одамлари тарафиндан бу тўққиз кишини баъзиларини қайтардилар ва баъзиларини Муҳаммадаминбек ила бирликда тутуб, қўлларини боғлаб, отларига миндуруб, Шерматбек хўжайинга жўнатдилар.
Шерматбекни қароргоҳиға боғланиб келтирилгон Муҳаммадаминбек билан Шерматбек кўришмади. Йигитлариға буюриб, Муҳаммадаминбекни эъдом эттирди. Оллоҳ раҳмат қилсун. Омин.
Шерматбекни боҳонаси: Муҳаммадаминбек ҳамма қўрбошиларга сардор эди, бош эрди. Аммо йўлдан чиқди, озди. Тўртинчи бўлиб, ўруслар билан бирлашди. Буни жазоси эъдом эрди. Ўз аёғи билан тузоққа тушди, деб эълон қилди. Ва лекин қийматлик бир гавҳарни бир тош синдирғондек бўлди. Энг яровлик бир шахсиятни Шерматбекнинг амри билан Холхўжа эшон назоратида эъдом этилди.
Марғилондан чиқғон қўрбошиларнинг машҳурларидан бири Шерматбек, биродари Нурматбек ва бошқа яровлик йигитлари билан шуҳрати чиқди. Бу мужоҳидлар шаҳар ташқарисиға чиқғон русларни сафосини берар эди. Рус аскарларини келадурғон йўллариға пистирма қўюб, зовурларға тушуб ёшинуб, русларни тутдек тўкуб, кундан кун қувват касб этгон ғайратлик мужоҳидлардур.
Шематбек йигитлари билан Марғилон ила Қабо орасидаги темирйўлни борҳо бузуб, ўтадурғон поездаги силоҳ ва жуббахонани ғанимат олур, аскарларини асир олиб, русларни додини берардилар.
Муҳаммадаминбекни Искобилға қилғон ҳужумларида баробар бўлдилар. Ҳаммалари иттифоқлашиб, иш бирлиги қилдилар. Кейинги вақтларда нимадандур Муҳаммадаминбек руслар билан сулҳ музокарасиға давом этгон чоғларда Шерматбек ўз гуруҳлари билан Муҳаммадаминбекни тутгон йўл-йўриғлариға мухолиф чиқди. Оралари бузулғондек бўлди. Ниҳоят фурсатини топиб, Муҳаммадаминбекни эъдом эттирди.
Шерматбекни бу журъати таъбир жоиз эса ҳазрат Али р.а. билан хаворижларни ораларида воқе бўлғон ҳодисага ўхшайди. Хаворижлар авваллари ҳазрат Али р.а.га байъат қилдилар, итоат қилдилар, ҳамма фармонларини бош қайтармай амалга ошириб, жону дилдан хизматда бўлдилар. Фақат Соффайн муҳорабасидан кейин ҳазрат Али р.а.га бағоват қилиб, ҳазрат Али р.а.ни урдусидан хориж бўлдилар. Ҳазрат Алини ҳақорат қилдилар. Ҳатто кофир бўлди, дедилар. Ва баъзилари ҳазрат Алини ўлдирамиз, деб даҳандарозликда бўлдилар. Ўшандоқ адабсизлик қилғон хаворижларни тутуб, ҳазрат Алига келтирдилар. Ҳазрат Али р.а. бу гаплар қуруқ сўздур, деб қўюб юбордилар. Беадаблар хижолат бўлдилар. Шунга ўхшаб, Шерматбек хуруж қилиб чиқғонда Муҳаммадаминбекға ёрдамчи бўлди. Симга бўлғон ҳужумларда мусоид бўлди. Давомли суратда мутеъ бўлди. Ҳамиша ҳамоҳанг бўлиб келди. Фақат Муҳаммадаминбек руслар билан иттифоқ бўлишга киришғондан кейин Шерматбек ўзига қарашлик йигитлари билан Муҳаммадаминбекдан ажраб, хориж бўлиб кетди. Марғилонда воқе бўлғон кўрукға ҳам қўшилмади. Шерматбекни ушбу рўли дўнини терс кийғонлиғига очиқ бир аломат эрди. Шу ҳолда Муҳаммадаминбекни тўққиз йигити билан Шерматбекни чодириға бориши бекни марказиға ёқишмас бир ҳаракат бўлди. Уламодан икки олимга икки гапдон кишини қўшиб, тўрт кишини элчи қилиб юбориб, Шерматбекни томирини тутиб, мавқифни билишга монеъ йўқ эрди. Тўғридан тўғри рақиб, мухолифларини чодирига тўққиз киши ила бориб, ем бўлишида бир маъно йўқ эди. Мавзу ҳақинда аввалан элчилар воситасила бир икки музокара бўлмағони хато бўлди. Ажал тортгон экан-да.
Зотан бир қавмни иқтисодий вазияти ночор бўлса, ҳарбий қуввати ва тоқати заифлашса, у қавмда миллат севгиси, ватан муҳаббати, ҳуррият севгилари сустланиб қоладур. Замоннинг ўзгарилиши ва халқни нафрати бир тарафдан, русларни тазйиқи бир тарафдан бўлуб, Шерматбек заифлашди. Кўзиға дунё тор кўрунди. Орқадоши Холхўжа эшон Кошғар тарафиға қочди. Ватанни кенг туфроғларига Шерматбек ва укаси Нурматбеклар сиғмадилар. Сўнг вақтларда чор-ночор Афғонистонга сиғиндилар.
Шерматбек узун муддат Афғонистонда мужовир ўлароқ қолди. Афғон давлатини дастурхонидан доначин бўлди. Сўнг замонларда Одонага кўчди. Ўрада қолди. Оллоҳ таоло раҳмат айласун. Омин.
Бу тарихларда руслар мулойим сиёсатга бошлади. Туркистонни ҳар кўшасида сулҳ сиёсатини қўлладилар. Уламоларни кўнглини олди. Аларни воситасила оҳиста-оҳиста қўрбошилар ила танҳо-танҳо сулҳ музокаралари бошланди. Нима сабабдан ва қайси ният билан бўлсун, уламолардан баъзилари мужоҳидларни ҳукумат ила ярашиб, иттифоқ бўлишиға тарафдор бўлдилар.
Баъзи қўрбошилар уламони сўзиға ишонди. Руслар ила ярашиб, шаҳарга кирдилар. Бир нав ҳукуматни маъмури сифати билан шаҳар ичида жойгир бўлдилар. Руслар бўлса арғамчини узун ташлаб, буларни қизил жаннатга солиб, намуна қилиб, яхши боқди-да, қолғон бошқалариға тўр ташлади. Болшевиклар кўруниши ширин, ичи заҳарлик низомларини амалга оширдилар. Сулҳ сиёсатини давом эттирдилар-да, тўртинчиларни мунаввар табақалиридан мужоҳидларга элчи қилиб юборди. Аларни тиллари билан қўрбошиларни сулҳга чақирди. Ташвиқотда бўлдилар. Саҳроларда, қишлоқ совуқ қиш кечаларида қоч ўрус келди, қоч ўрус келди ила оромсиз, бесаранжом юрғондан кўра шаҳар ҳаёти маданий ҳаётда, саодатда, айш ва ишратда яшагон яхши эмасму, як нафас ҳузури жон давлати Сулаймон, дегонлар сизларга нима бўлди, мана фалоний қўрбоши ярашиб кирди, масъуд бўлди, мамнун юрубдур, деб тарғибда давом этдилар. Бундоқ ташвиқ, тарғибларга ишониб, мужоҳидлардан қизил домга илинганлар кўб бўлди. Ярашгонларни хейли муддат роҳат ишратлари таъмин этилди. Силоҳлари ўзида ҳар шайни мўл-кўл қилди. Ҳатто баъзиларини кўнглини тўлдириб, қишлоқдаги қўрбошиларга ҳужумга чиқариб, мусулмонларни бир-бириға солдирди. Бундоқ қардош муҳорабасидан руслар фойдаланди. Ҳар ерни ўз кўппаги билан овлади. Уламоларни сўзлари, тўртинчиларни ташвиқотлари ўруснинг қизил жаннатни очиб қўйғони қўрбошилардан баъзиларини қизиқтирди-да, шаҳарга кириб, ҳукумат ила ярашдилар. Алардан баъзиларини сийрасила ўз фаслида зикр қилишни фойдалик кўрулди. Руслар сулҳ билан қўлға келмағонларини силоҳ қуввати билан қўлға келтирдилар. Татарский баталён олтинчи истерелковая пўлка исмида тотар қардошларимизни келтириб, аларни қўли билан қишлоқ бақишлоқ мужоҳидларни ушлаб, руслар муродини ҳосил қилишга бошлади.
Зотан Туркистонлилардан омад қайтди. Бир тарафдан ҳукумат зўр келди. Қўрбошилар ҳукумат ила чор-ночор яраша бошладилар. Ҳукумат ярашгонларни баъзилариға рутба берди. Баъзиларига маош тайин қилди. Қонуний қилиб уч йилга қадар тахсисот боғланди. Ҳар ким ўз билғон тирикчилигини қилиб, маишатида давом этадур, деб эълон қилди. Деҳқон деҳқончиликни, косиб косибчилигини бемалол қилаверсун, деди. Шунчаки ҳафтада бир марра ГПУга ҳозирлик бериб туришлари лозимдур, деди. Ҳар ойни охирида ярашгон қўрбошилар ойликларини олиб турдилар. Ичи қалампирлик таши асал билан йўғрилгон янги низом натижасида тоғдаги, боғдаги қўрбошилар, мужоҳидлар ярашиб, шаҳарга кира бошладилар.
Уч, тўрт ойғача ойликларини вақтида олиб турдилар. Бир кун ойликларини олар экан, Фарғона бўйинча қирқ тўрт қўрбоши жой-жойларида бир соатда тутулуб қомалдилар. Ҳар бирлари ўз шаҳарларида масалан, хўқандликни Хўқандда, Тороқчиликда катта бир залда маҳкамалари давом этди. Ҳаммалари эъдомга ҳукм қилинди. Руслар Эргаш қўрбошини норасида ўғлини ҳам чаённинг боласи чаён, деб уни ҳам эъдомга ҳукм қилди. Аммо талабалар тарафидан кўб ражо ила ҳукумат афв қилди.
Фарғонанинг бошқа шаҳарлари ҳам шунга қиёс қилинадур. Ярашган қўрбошилар жумласидан:
Машҳурлари Раҳмонқул қўрбошини руслар иттифоқга даъват этди. Воситалар қўйди. Хўқанд ижроқўм раиси Аҳмадхонўф бу ишга қадам қўйди. Аввалан, собиқ мингбоши бўлиб, кейинги вақтларда ўз уйинда бекор ётган Султонмурод мингбошини чақириб, Аҳмадхонўф тарафидан таълимотлар берилди. Мингбошини ўғлини Бодгон мавқега соқчилар идорасиға бошлиқ ўлароқ тайинланди. Бу муносабат ила мингбоши ҳам Бодгонга бориб, Хўқанд келиб, баъзи вақтларда Бодгонда қолиб, у жойда Раҳмонқул қўрбоши билан гоҳо махфий, гоҳо ошкор кўришиб, ҳар ҳолда уни қондирди. Хулоса, руслар ила яраштирди. Раҳмонқул руслар ила ярашиб, истағон жойинда иқомат этди. Бир қанча кун қизил жаннатда айш-ишрат қилди. Вақтини топиб туриб, руслар бир кечада Раҳмонқулни эъдом этди. Раҳмонқулни ўғли Худойқулни ижроия қўмитаси Аҳмадхонўфни воситасила кичиклиғини назарда тутуб, ани эъдом ҳукми табдил бўлди. Аҳмадхонўфни ёрдами ила бу бола мактабга ерлашди. Ҳарбий мактабни битириб чиқди. Худойқул саналарча ўқуб, мактабидан зобит офисер чиқди. Уни фўрмасила силоҳлик темир йўлда воғўнда бирила кўрушди. Суҳбат асносида иншооллоҳ отамни интиқомини оламан, хунга хун дегон тарихий жумласи машҳурдур. Тарихда қолғондур.
Хўқанддан энг аввал чиқғон кўрбошилардан бири Эргаш қўрбошидур. Бир қўли синиқ бўлса ҳам ғайрати тўрт қўллик кишининг ишини қилур эди. Ҳамзахон дегон ёрдамчи қўрбошилар ҳам бор эрди. Хўқанддан аввал бош кўтариб, номи чиқғон ушбу мужоҳиддур. Шуҳрати Катта Эргашдур. Муни қароргоҳи Хўқандга тобе Бачқир дегон мавқеда бўлди. Эргаш қўрбошини тутгани ҳар қачон ўруслар Бачқирга чиқса, ўқга тутуб, ҳар тарафдан уруб, отиб, қизилларни шошириб, уларни ўлдириб, асир олиб, ўлжа қилиб, қолганларини Хўқандга қувлаб, ҳайдар эрди.
Бир вақтларда шаҳарни ичи бетинч, беором бўлди. Ҳар тарафдан қароқчилар, ўғрилар тўрт-беш киши бўлиб, бир икки силоҳни ўқлик, ўқсиз қўлға келтириб, Хўқандни шаҳар ичиға кечалари ҳужум қилиб, бир-икки уйни талаб булаб, шаҳар халқини бесаранжом қилиб, ҳукуматни беором қиладурғон бўлдилар.
Бу даврни иш бошидагилари Шўройи Ислом жамияти эди. Бу жамиятни аъзолари Катта Эргашни Бачқирдан Хўқанд эски шаҳарга олиб келдилар. Амирулмуслимин, деб лақаб бердилар. Амирулмуслиминлик лақаби катта шуҳрат бўлди. Ҳар қандай ўғрилар, қароқчилар қўрқиб, ўғрилик даврига хотима берилди. Катта Эргашни бу ҳақда кўрсатгон ғайрати, ҳиммати тарихда зикри шоён воқеалардан бўлди. Чунки ҳар кун ярим кечада халқни дод-дод-войдод, деб бақиргон овозлари, фарёдлари тўхтади. Миллат осудаҳол, фориғбол бўлиб, ўз уйинда ухлайдурғон бўлди.

ФАРҒОНА ТАЛАБАЛАРИ АФҒОНИСТОНДА

Мухторият ҳукумати давринда Шермат қўрбоши бошда ўлароқ, Фарғона шаҳарларида қўрбошилар назоратида талаба тўпланди. Андижондан ўн, Намангондан ўн, Хўқанддан, Конибодомдан, Мирободдан ўн-ўндан жами саксон 80 адад закий ўспиринлардан тўпланиб, Афғонистонга ҳарбий таълим кўриш учун жўнатилди.
Саксон талаба Бухоро устидан Кўлоб йўлларила Афғонистонга саломат келдилар. Хонободга келиб, Афғон ҳукуматиға совға-саломларини ўзларини таслим қилдилар. Хонободда мавжуд Афғонистон вазири ҳарбий Муҳаммад Нодирхоннинг фармони ила саксон талабани ҳар бир хусусида таъмин этадурғон муносиб бир иморат тайин талабаларга ҳарбий таълимда бўладурғон кифтон ва мутасаддийлар тайин қилинди. Талабанинг йигирмаси лузумлик вазифаларга тақсим қилиниб, олтмиш талаба фақат ҳарбий таълимга тахсисланди. Ихлос билан бўлғон таълим ва тарбия олти ой мунтазам давом этди. Даср прўғроми битди. Кифтонни эҳтимоми ила талабалар имтиҳонга ҳозирлик кўрдилар. У тарафи Бўмбай, Карачи, Пешовардан, Кобилдаги Эрон ва Туркия сафоратидан намояндалар (мандублар) Қандаҳордан ҳам намояндалар келди. Тақрибан уч минг (3000) аскар иштирок этди. Тантанали, дабдабали намойиш ила талабадан имтиҳон олинди. Ниҳоят олтмиш талабани имтиҳони тамомланди.
Талабаларнинг энг кичиги андижонлик Рустам эшонни ўғли Эшонча дегон бир талабани махсус ўлароқ вазир биззот ҳузуриға чақиртириб, айруча имтиҳон олди. Кичик толиб ҳам энг моҳирона бир тарзда ҳаммани ҳайрон бўладурғон бир усулда имтиҳондан чиқди. Вазири ҳарб Нодиршоҳ пешонасидан бир бўса этди. Махсус мукофот берди. Билмуносаба вазири ҳарб Нодиршоҳ миллатга қараб хитоб қилди:
Эй миллатим, эй биродарларим, аскарларим, кўрдинглар, Фарғонадан келғон шу олтмиш (60) талабани олти ой таъли кўрдилар. Аскарий таълимни аъло даражада камоли ила бажардилар. Сизлардан бир икки йилдан бери таълим кўргонларингиз бор. Шуларча эмассизлар. Сиза ҳазорон таассуф эдар. Фарғона талабаларини табрик этаман, деди. Имтиҳон маросими тугади. Ҳамма тарқади.
Талабалар уч, беш кунлик истироҳат ичинда ҳаммалари иттифоқ ила аълоҳазрат Омонуллохон Кобилга ариза йўлладилар. Мазмуни: Аввалан, изҳори ташаккур, умр, давлатларини зиёдаёдиға дуо. Сўнгра бизларни ўн-ўнтадан Оврупо давлатлариға тақсимлаб, таълимни такмили учун фармон олийларини судурини ражодан иборатдур. Ҳеч ўлмаса, ярмини Туркияга юборилишини умид қилиб, ниёз қилиб ёзилмишдур.
Талабани Чилвар (Хонобод)да берғон имтиҳонларидан димоғзада бўлғон Кобилдаги советлар сафирини диплўмасий ўюнларини таъсиридан ношеъ талабани талаблари амалга ошмади. Хейли муддатдан кейин аълоҳазрат Омонуллохондан мошоаллоҳ таълимларингизи яхшилаб, тамомладингиз, бу қадари кофий, шамдилик юртга қайтуб, ватандаги юртдошларингизга ўргангон таълимларингиздан, машқларингиздан ўргатинглар, ватан хизмати шунда такмил бўлур, деб Кобилдан фармоншоҳи келди. Ҳаммалари йўл жабдуқларини ҳозирлаб, ватан ишқида йўлға чиқдилар, жўнадилар. Раҳбарлари Маллабойни бошчилиғида олтмиш талаба ватан шавқи ила ватан тупроғи Кўлоб шаҳриға қадам босдилар. Ул шаҳардаги мужоҳид Фузайл махдумни зиёрат қилдилар. Нурматбек ҳам Фузайл махдумга меҳмон экан. Ҳаммалари бир-бирларила кўришиб, дийдориға тўюшиб, саккиз ойдан бери чеккан жудолик ҳасратини чиқардилар. Ҳар ким ўз шаҳри, ўз қишлоғиға қайтмоқчи бўлдилар. Нурматбек талабаларни бир ҳафтағача сабр қилишга буюрди. Бир ҳафтадан кейин қўрбоши Шерматбек келди. Ҳаммалари хурсанд бўлишдилар.
Шерматбекни баёнича рус қувватлари жуда зиёда бўлди. Бизлар хорижға чиқишга мажбур бўлдук. Ҳадафимиз Афғонистондур. Сизлар ҳам биз билан баробар ҳамсафардурсизлар. Агар ватанга борсаларингиз, ё ўлум, ё абадий турмада қолиб, азиз умрларингиз барбод бўладур. Афғонистон бўлса Ислом давлатидур. У туфроғда ҳам Исломга хизмат қилурмиз. Келинглар, болалар, Афғонистон ҳаммамизни ҳадафимиз бўлсун. Иншооллоҳ оқибат бахайр бўлур, деди.
Талабалар икки иморатга жойлаштирилғон эрди. Бир кечаси бир иморат бўшаб қолибдур. На ҳай вор, на ҳайдар вор. Гап нима? Гап шулки, кўбдан бери ватан ҳасрати ота-она ҳасрати, қариндош-уруғ туққанлардан узоқ диёрда ўқудук, таълим кўрдук. Эмди ватан тупроғидамиз. Ғурбатга такрор чиқишга тоқатимиз йўқ. Пешонага битгонини кўрамиз, деб ўттиз талаба иттифоқлашиб, бир кечада Кўлобдан чиқиб кетибдурлар. Шерматбекни (300) аскари ила қолғон талабалар баробар қайтиб, Афғонистонга сиёсий миллатчи ўлароқ қадамниҳод бўлдилар.
Ҳудудда силоҳлари топширилди. Фақат Шерматбекни бир адад мавзер тўппончаси эҳтироман ўзида қолди. Ҳаммалари Бадахшонда бир қоч муддат туриб, ҳар кимни ўз касби кориға ўзини билғон ҳунари ила умргузор бўлишиға қўюб, ўн нафар энг яқин йигитларила, котибларила Шерматбек Кобилга жўнади. (Мазкур талабалардан бири хайрободлик уста Эгамберди. Алҳол Тоифда. Масжид ёнида Ҳирожи қадимда дўкони бор)

ҚЎШНИ ДАВЛАТЛАР

Туркистон мужоҳидлари миллий мужодала қаҳрамонлари истиқлоллари учун жон олиб, жон бериб, ё ҳаёт, ё мамот, деб ўт ичида, қон ичида сузуб, ё зафар, ё ўлум, деб юргон нозик вақтларида ўшал замондаги дунё вазиятидан ва ҳам қўшни давлатларни дохилий, хорижий мавқифларидан, руслар ила инлизларни ўйнағон рўлларидан муҳтарам ўқувчиларни-да огоҳ бўлишларини мақомга муносиб ва фойдалик кўрулди.
Айни замонда эрдики, машҳур Анвар пошшонинг биродари Нури пошшо қўмондасида Кафказга ёрдам келди. Бу тарафдан Эрон тариқила инглизлар келиб, Бокуни ишғол этдилар. Кафказ миллий мужодала қувватларила бу қувватлар бирлашди. Бу қувватлар қаршисида рус заиф бўлди. Оҳиста-оҳиста Масков тарафиға чекилишға мажбур бўлдилар. Фурсатдан истифода қилиб, Кафказдаги қуртулиш учун курашувчи миллатлар истиқлолларини эълон этдилар. Чунончи, Шимолий Кафказ 1918 йили 11чи жавзода истиқлолини эълон этди. Гуржистон айни сана 26чи жавзода, Озарбайжон айни сана 28 жавзода истиқлолларини эълон этдилар. Бу янги давлатларни истиқлоллари Туркия тарафидан танилди. Бошқа давлатларни эътирофи учун ғайрат қилди.
Бир муддат ўтгондан кейин руслар ўзларини тўплаб, қувватларини жамлаб, қайта бошдан Шимолий Кафказга ҳужум қилди. Икки тараф бир-бирлариға киришди. Уруш майдони қизишди. Шул даражадаки, гўё бу кун марҳум имом Шомил дунёга иккичи мартаба келгон бўлди. Руслар ила Шимолий кафказлилар орасида муҳораба шиддат ила давом этди. Марҳум имом Шомилни тарихи муҳорабаларини хотирлатғудек қатл ва қитол миллатда бир ҳаяжон кўзга кўрунди.
Бу муҳорабада миллий мужодала ҳаракатида Шимолий Кафказ мужоҳидларини бошига марҳум имом Шомилни набираси Баҳодир Саидбек кечгон эрди. Қаҳрамонлар гоҳ шаҳарда, боғда, гоҳ атрофда тоғда бўлиб, русларни сафосини берур эрди. Мужоҳидлар гоҳ мағлуб, гоҳ ғолиб бўлуб, хейли муддат русларни муқобилида собитқадам ўлароқ давом этдилар.
Аммо рус қувватлари аввалан, Озарбайжонга, сўнгра Гуржистонға, андин кейин Арманистонга босиб кирдилар. Рус аскарлари ҳар тарафни ишғол этди. Бу ҳангомда Шимолий Кафказ мужоҳидлари қароргоҳларини тоғлиқ минтақаларига қуруб, баъзи вақтда ҳужум ила, баъзан мудофаа шаклида ҳарбни давом эттирдилар. Мужоҳидлар бошлиқ Саидбек эса йигитларига пешжанг ўлароқ от ўйнатиб, аскарларига раҳнамолик ила мужодала ишларидаги фаолияти бардавом эрди. Айни замонда Туркистоннинг Шарқий Бухоро қисмида Анвар пошшо русларга қарши ҳарб майдонида қўрбошиларга қўмонда бериб, от тосқоғлаб юргон вақти эди. Тафсилоти ўз фаслида ёзилса керак. Шимолий Кафказ мужоҳидларини руслара қарши ҳарбий бир муддат тоғлиқ майдонларида давом этса-да, русларни буюк қувватларила қилғон умумий бир таъризи натижасида Шимолий Кафказ ҳам русларни ишғолиға маъруз қолди. Мужоҳидлардан аксарият дохилда қолди. Ва баъзилари хорижга чекилдилар.
Қўмондон Саид Шомилбек ҳам бундан сўнгра қиладурғон фаолиятини хорижда қилиш нияти ила Кафказдан айрилди. Туркияда, Пўлшада қаламий жиҳод ила умргузор бўлди. Руслар тарафиндан мужоҳид Саидбекни иодасини талаб қилиб, турклара нўта топширди эса-да, Масков Онқара пактида бўйла бир шай ўлмадиғиндан русларни талаблари ақим қолди. Сўнг замонларда катта додаси Имом Шомил мадфун бўлғон Мадинаи мунавварада иқомат таҳини тузди. Комунизмни ва коммунистларни заволини таманносила қадарни ҳасан натижасини кутиб турмоқда. Устод Саид Шомилбек бугун Маккаи мукаррамадаги робитатул-олам ал-исломийда мажлис сонийсида аъзо, асир миллатларга мумассил ўлароқ вазифалидур. Бундон қийматлик мужоҳидларимизга жаноб Ҳақдан давомли сиҳҳат ва офият тилар ва ғоя амонина ноил бўлишини ниёз этармиз.

У ЗАМОНДАГИ АФҒОНИСТОННИНГ ДОХИЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЗИЯТИ

1919чи йили 20чи ҳут (феврал)да Афғонистонни подшоҳи амир Ҳабибуллоҳхон Жалолободда бир суиқасдга қурбон бўлди. Халафи амир Насруллохонни подшолиғи жуда қисқа замонда тамом бўлди. Андан сўнгра Афғонистонни пойтахтига Омонуллохон тахтнишин бўлди. Бу маҳбубул-қулуб Омонуллохонни замонида 1919да Афғонистон истиқлолиға эга бўлди. Икки ёнидаги икки дев давлатлар истиқлолини эътироф этди. Руслар аввал ваҳлада таниғони учун усулан рус сафири Кобилда шайхус-суфаро бўлиб танилди.
Ўз замонида Афғонистон руслардан дўстликларини давоми учун Марв шаҳрини ва Кўшк шаҳрини талаб қилди. Русия бермади. Руслар эса Афғонистондан Кобилдаги мултажий Ҳиндистон ихтилолчиларини сарбаст ҳаракатлариға ва ҳам аларни русларни ҳимоясида бўлишларига мувофақат истади. Ва лекин Омонуллохон қабул қилмади.
Сўнгра Афғонистонни хорижия нозири Маҳмуд Тарзий Ҳиндистонга борди. Инглизлар билан сиёсий музокарада бўлинди. Натижада инглизлар билан Афғонистон орасида бир онглашма вужудга чиқмади, деб қайтди. Бундан кейин инглизлар Афғонистонга бир пешнаҳод тақдим этдилар. Бу нўталаринда айни замонда инглизлар Ҳиротга лашкар келтириб, русларни Кўшкдаги ҳарбий истеъдодига билмуқобала исботи вужуд қилиб (қора кўрсатиб) туришини зарур эконлиғини билдирилғон эди.
Бу лойиҳани Омонуллохон қабул қилмади. Ва лекин рад жавоби ҳам заиф бўлди.
У кунларда Ашхободдаги инглиз диплўматлари Бухорони амири Саид Олимхонга шундоқ таклифда бўлиндилар, яъни, Олимхон Хивани заими Жунайдхон ила муттафиқ бўлуб, руслар ила муҳорабага киришадур. Аммо ҳар шайдан аввал Калисўф[86] ила юзаки бир иттифоқ тузадур. Инглизларни бу таклифлари Олимхон тарафидан рад қилинди.
Бир муддат ўтгондан кейин замон ижобий Саид Олимхон Машҳадга бир ҳайъат юбориб, у жойдаги инглизларни Туркистон ила алоқадор бўлғон давлат кишилари билан кўришди. Ҳайъат аъзоларини инглизлар билан бўлғон муфоҳамалари асносида руслар тарафидан Бухорога бир ҳужум воқе бўлғон тақдирда инглизларнинг Бухорога ёрдамини сўраб, ўшандоғ вақтда Ангилтарранинг мавқифининг истифҳом этилди. Бундоқ ҳодисалар вуқуинда инглизлар Бухорони сақланиши учун ҳар турлик моддий, маънавий ёрдамда бўлажақларини билдирдилар. Тўп, милтиқ, жуббахона, ҳатто танки, тайёра ҳам берамиз, дедилар. Бу сўзларини таъйиди учун Бухоро аҳлияти ила бирликда бир қанча инглиз зобитлари Бухорога Саид Олимхонни ҳузуриға келдилар. Ёрдам кайфиятини сароҳатан таъкид этдилар. Сўнгра инглизлар сўзида турмадилар. У режалар ҳаммаси оғиздан қоғозга кўчган бўлса ҳам, ақим қолди. Бунга сабаб 1921 йили 16чи йили ҳамалда қилинғон Русия – Ангилтарра муоҳадаси бўлди. Бу муоҳадани имзоланиши билан бошқа планлар, ёрдамлар сувга тушди. Лўндўнда имзолангон бу тижоратий муоҳаданинг исми тасвия маъносида COMPROMISE муоҳадасидур.

ТУРКИЯ САЛТАНАТИ ВА УНИНГ ОҚИБАТИ

Биринчи жаҳон ҳарбидан Туркия мағлуб чиқди. Ғолиб давлатлар тарафиндан Истанбулни ишғол арафасида иттиҳод ва тараққийни бонилари ва рукнларидан Анвар подшо, Талъат подшо, Жамол подшолар 2 қавс 1918да Олмон ғаввосасила Истанбулдан сузуб, Одессадан чиқдилар. Талъата подшо Олмонияға жўнади. Анвар подшо ила Жамол подшо икковлари Масковга бордилар. Масков ҳукумати тарафиндан подшолара лойиқ иззат-ҳурмат билан истиқбол қилиб, подшоларни иқомати ва шоҳона ҳаёт кечиришлари учун муносиб бир қаср (иморат) тайин қилинди.
Анвар пошшо, Жамол пошшолар бир тараф, дигар тарафдан Ленин, Сталин, Чечерин, Қорахонлар иштирокила сиёсий музокаралар бошланди. Масковда муносиб бир ҳавода музокара давом этди. Музокараларда асос ўлароқ, капиталистлар алайҳинда чолишмоқ эътилоф давлатларнинг Туркиядан чиқариб, гўё янги бир Туркия ҳукумати қурмоқ учун Анвар пошшо ила руслар билиттифоқ қарорга келдилар. Бу орада пошшоларни Туркистонга бориб, Туркистон миллий мужодала ҳаракатларини тўхтатиб, Масков – Туркистон орасида сулҳ ақд этиб, туркистонлиларни истиқлол даъволарини пошшолар воситасила, буларни нуфузи билан бартараф қилиш фикрлари баҳс мавзуи бўлур эрди.
Капиталистлар алайҳинда бўлғон баҳслар ичинда аввалан, Ангилтарронинг шохини синдириш учун Ҳиндистонда бир қўзғолон чиқариш прўжаси бор эрди. Буни амалга оширилиши учун Афғонистонни мувофақати керак эрди. Шул сабаблик Жамол пошшо вазифа олароқ, 1920да йўлга чиқди. Афғонистонга келди. Жамол пошшо Кобилда бир муддат қолди. Масковда билиттифоқ кўрилган лойиҳага Омонуллохон мувофақат этди. Билмуқобала Омонуллохон тарафидан бўлғон талабнома ва пешнаҳодлар ила Жамол пошшо қайтиб Масковга келди. Масков қарориға Омонуллохонни мувофақатини ва ҳам Афғонистонни таклифларини русларга тақдим этди.
Жамол пошшо зариасила 1921да Масковдан ёрдам ўлароқ, Афғонистонни талаблари:
14000 дона инглизий пиёда милтиқ, 2000 дона суворий филинитаси
24 дона 75м.м. саҳро тўпи                      12 дона 75м.м. тоғ тўпи
12 дона 150м.м. тоғ убус тўплари           28 дона ўқ сочар (митролиюз – пулимўт)
20000 сондуқ пиёда ўқ                          48000 отим тўп ўқ (мармий)
10000 қўл бўмбаси
Буларга қўшимча истеҳком олатлари, адавот, ашё ва аскарий тажҳизот
Хусусий мақсадлар учун ишлатишга:
20000 сондуқ инглиз пашк (ўқ)                  50000 дона тўппонча
5000 дона қўл бўмбаси
Мундан сўнгра Жамол пошшо руслар билан тез-тез кўришди. Прўжа тўрисида икки тараф мутобиқ қолғонларидан кейин Масковда Жамол пошшо тарафидан Кобилдаги аълоҳазрат Омонуллохонга олти саҳифалик бир мактуб жўнатилди. У майда хат билан ёзилғон тарихий мактубни охирги сатрларидан намуна ўлароқ, уч, тўрт сатрлари бу мақомга дарж қилинди:
Ташаббусотимда мувофиқ ўлдиқча сиҳҳатим касби қувват эдиюр. Ҳалла муваффақият комила ила Кобила авдат ва хокипойи Ҳумоюн шаҳриёриларина арзи убудият эдажагим кунлари тасаввур этдукча қувваи ташаббусиям бир қот даҳо оритур. Боқий зот шоҳоналарингизак муборак алларгизи камол таъзим ва иштиёқ ила ўпарак ҳифзи самадония омонат айларам, шавкат маоб афандимиз.
Аҳмад Жамол[87]

МАСКОВНИ ЎЮНИ

Анвар пошшо Жамол пошшолар билан русларни ораларида бўлғон Масковдаги қарордан сўнгра Жамол пошшо Омонуллохонни ризосини ва мувофақатини олгони Кобилга жўнаш арафасида Жамол пошшо Русия хорижия нозири Гёргий Василевич Чечерин ила кўришди. Суҳбатларида бўлғон муҳим масалалардан бири шул Кобил сафари муносабати ила Жамол пошшо йўли узра Туркистонда ҳам бўлинадур. Мужоҳидлар, зиёлилар, миллатчилар ила кўришадур. Тошкандлилар, жасур фарғоналиклар, бухоро ва хеваликлар ила русларни ораларини ислоҳ қиладур. Икки тарафни ризосила ва мувофақатила бўладурғон бир иттифоқга ташаббус этадур. Хулосаи калом, туркистонликларни ҳақли даъволари бўлғон ҳуррият ва истиқлолларини таъминланиши қарорлашдирилди. Бу ҳақда Чечерин кўб ва жиддий ваъдалар берди.
Жамол пошшо Кобилга боришда, келишда йўли узра Тошкандга тушди. Миллий мужодала раислари ила тамосада бўлинди. Аларни қаноатландирди. Таъмин этди. Масковга қайтгандан кейин ваъда қилинғон муҳим мавзу бўлғон Туркистоннинг қуртулиш даъвоси ҳақинда Чечерин ила кўришди. Очиқ сўзлашди. Туркистонлиларни қаноатландириб келғонлиғини, эмди ваъдасиға вафо қилиш вақти келғонлиғини ифода этди.
Аммо Чечерин сўзида турмади. Ваъдасиға хилоф қилди. Фурсати келғонда яҳудларни, тотарларни ва бошқа кучларни ҳар хил баҳоналар билан Туркистонга кўчирди. Жўнатилғон татарская истрелковая пўлка татарский баталёнлар шу жумладандур.

ИНГЛИЗ СИЁСАТИ

Бу ҳангомларда инглизларни ягона ҳадафи Ҳиндистонни сақлаб қолиш, Ҳиндистонда чиқадурғон ҳар қандай ихтилол ва инқилобни олдини олиш эди. Уни учун Омонуллохонни ҳамиша қўлға олиш, уни хилофат мақомиға кўтаруб, Ислом ҳомийси қилуб, ани соясида Бухоро, Фарғона ва бошқа мужоҳидларни ва миллатчиларни тўплаб, аларни нуфузила Ҳиндистон ихтилолларини ва инқилобларини Ҳиндистон ҳудудидан чиқаруб ташлаш эрди. Хулоса, Ваҳидиддинни Туркияда ўйнатгонига ўхшаш Афғонистонда Омонуллохонни ишга солуб, инглизлар ўз муродиға етмоқчи эрди. Инглизлар бу ғоялариға етмоқ учун бир муқаддима ўлароқ, Кобилдаги сафири воситасила Омонуллохонга бир пешнаҳод тақдим этди.
1. 20000 йигирма минг кишилик бир ўрду ҳозирлайдур. Аслаҳа, жуббахона ва бошқа ҳарбга керакли нарсаларни комилан инглизлар ўз ҳисобидан такмил этадур.
2. Афғон темир йўлини иншо қиладур.
3. Афғонларни умумий ҳарбга кирмаслиғи учун собиқан ваъда қилинғон олтмиш милён рупияни 60 000 000 рупияни инглизлар Афғонистонга таслим берадур.
Буни муқобилинда Афғонистон Ҳиндистондаги инглиз идорасиға мухолиф ҳаракатда бўлинмайдур. Болшевикларга қарши муштарак бир жабҳа қуруладур.
Бу пешнаҳод Афғон давлат кишиларини хейли андишага солди. Ниҳоят Жамол пошшо бошда ўлароқ, Кобилдаги Русия сафири SWRITS Афғон урду бош қўмондони Сапасолор амният умум мудири ва ғайруҳулари аълоҳазрат Омонуллохонни раёсатида бўлғон бир мажлисда инглизларни пешнаҳодлари рад қилинди.

РУСЛАРНИНГ СИЁСАТИ

У даврдаги Масков доҳийларининг кўрушларича Омонуллохон бўлса иттиҳоди исломчидур, мақсади Туркистон, Бухоро ва Балучистонни илҳоқила бир императўрлиқ қурмоқчи. Аввалан, ўз истиқлолини пойдор қилиб, инглизга эътироф этдириб, сўнгра Русия ила яхши дўстлик алоқасини тузмоқчи. Сўнгра Туркистонда ўз маъмурларини ўринлашдириб, ижобинда чатталар ҳозирлаб, ҳаракатга бошламоқчи. Бу ғоялариға ноил бўлиши учун инглизларнинг моддий, маънавий ёрдами ҳозирдур. Ташвиқ ва таҳрикда бардавомдур.
Бу тақдирда Туркистонда русларга қарши доимий бир душманлик жараёни ҳозирланмиш бўладур. Ва яна Ҳиндистон ихтилолчиларини Русия ва Туркия ихтилолчиларини Афғон туфроғида сарбаст ҳаракатлариға сад чекиладур. Инқилобчиларни бирлашадурғон йўллари тўсилғон бўладур.
Руслар бўлса Туркистонни ўзига қарам қилмағунча хусусан, Афғонистондан хотиржам бўлмағунча Ҳиндистон ихтилолчилари билан бўладурғон алоқасини тахир қилишга мажбурдур.
Буни энг яхши тарафи Афғонистонни қўлдан чиқармаслик. Афғонларни талабларини тамомила таъмин этиб, қайси йўл билан бўлса бўлсун, Афғонистон бир дўстлик муоҳада қилиш керакдур.
Руслар бу ҳадафлариға ноил бўлишлари учун мақдурини харжладилар. Хулосаи калом, бу вазиятларни мутаоқибан Афғонистон – Русия иттифоқи алоқалик шахслар тарафиндан бир мажлисда имзоланди. Уни натижасида инглизларни вақтила Афғонистонга келғон жозиб таклифлари сувга тушди. Аҳамиятини ғоиб этди. Бу тарихдан кейин Жамол пошшо Кобилдан айрилди. Такрор Масковга қайтди.

САЛТАНАТДАН ДЕМЎҚРОТГА ЯНГИ ТУРКИЯ

Туркистонлиларга орқадош ва қардош турклар муттафақлари гирмонлар бирлигида биринчи жаҳон ҳарбидан мағлуб чиқдилар. Истанбулга ғолиб давлатлар ҳоким бўлдилар.[88] Онатўлдан миллий мужодала қаҳрамонлари хуруж қилди. Юнонлар юртларни чамбаридан чиқишга чора излаб, ўзлариға ёрдамчи бир давлат истаб юрғон бир чоғда янги Туркияга ёрдам берадурғон давлат йўқ эди. Агар ёрдам берадурғон давлат бўлса, болшевиклар ҳукумати бўлур, деб дарёда ғарқ бўлғон киши нажоти учун йилонга япишғондек Анқара ҳукумати Масков билан топишди. У замоннинг шароити Масков – Анқара иттифоқини туғдирди. Тарафларни элчилари мархас ҳайъатлар зариасила Туркия – Русия орасида бўзчини мокисига ўхшаб рафт омад бошланди. Муносабат қурғон биринчи Туркия ҳайъати Бакр Сомибекни раёсатида Рушдийбеклар ва ғойруҳу ўлароқ, тўрт аъзодан иборат. Сўнгра сафорат ҳайъати Али Фуод пошшо, Саффатбек, Азизбек, Мадҳатбек, Сайфийбек ва генирол Камоллардан иборат бўлди. Сўнгра иккинчи мархаслар ҳайъати Юсуф Камол, дўтур Ризо Нур, Али Фуодбек дастгоҳларила Масковга 19.1.1921 тарихда етиб келдилар.
Руслардан раис Ленин, миллатлар комиссари Сталин, хорижия нозири Чечерин, муовини Қорахон (армани) марказ ижроқўм аъзоси Жалол Қўрқмазўф, қўмондон Каминўф, ҳарбия комиссари Трўтский, аркони ҳарб Лебедефлар рукн ўлароқ музокараларда бўлиндилар.
Икки тарафнинг лаёқатлик ва салоҳиятлик кишиларини иштироки ила бўлғон мутааддад мажлисларда бўлғон тортишмалар кўришмаларда турк ҳайъат аъзоларича баъзи шартлар макруҳ кўрилса-да, натижада Русия – Туркия муоҳадаси Масковда 16.3.1921да имзоланди. Ва лекин инглизларни хотирини қирилмасин деб бу муоҳаданинг тарихи уч кун тахир қилиб, дунёга эълон қилинди. Зеро, Русия ва Ангилтарронинг адами тажовуз иттифоқи ҳам айни кунларда имзоланиш арафасида эрди.

МАСКОВНИ АНҚАРАГА ЁРДАМЛАРИ

Русия – Туркия иттифоқномасини имзоланишидан аввал Масковдан Анқарага бўлғон ёрдамлар Юсуф Камолбекни дедигина кўра, 1920 мезон ойинда Туркияга келғон Русияни ёрдамлари.
Масковдан ўн милён олтин рубл (бир олтин ўн рублдан)
————— бир вагўн мавзер милтиқ 20 000 ўқи билан
————–   саккиз вағўнда юкланган ўқ сочар пулимўт (митролиюз)
Ростофдан   6000 инглизий милтиқ 300 000 ўқи билан.
—————  100 дона ўқ сочар пулимўт
————–       8 дона инглиз тўпи 7,5м.лик[89]
1921 йил 26 далвда Анқарани Масковдан талаблари 15 блўк утубис батарея. Ҳар биринда 10,5лик тўп. 4 донадан бўлсун. Бу тўплар сакуда мўделдан. Агар бу мўдел мавжуд бўлмаса, рус тоғ ўбусларидан бўлсун. Ҳар бир ўбус бошиға 500 донадан ўқи бўлсун.
Ҳоли ҳозирда Бокуда мавжуд олти донаси яхши. 7 донаси ислоҳға муҳтож. Жами 13 тўпни бетўхтов Анқарага жўнатиб берилиши.
500 дона тўпларга қўшуладурғон отлар аксариси байтал (қайсарроқ) бўлсун. 24 дона тайёра. Кашф тайёраси ўн, муҳораба тайёраси ўн, сув ғаввоса учун тўрт тайёра. Булар бутун.
Тафарруоти билан таъмири олатлари эҳтиёт парчалари бирликда бўлсун.
5 дона тайёра учоқ сувор батарея, лузумлик ғаввоса, денгиз лағамлари. Турк мавзер милтиқлариға тайёрлик ўқ, пистонларни тўлдириш учун қўл мокиналари, ўқ кафсуллари, тўппонча батарея дурбинлари.

ЁРДАМ ТЎҒРИСИДА АНҚАРАНИ УЧИНЧИ ТАЛАБНОМАСИНИ ДАВОМИ

1. Либос ва қимош ишлаб чиқариш учун варша (атулия) ва фабрика тоқимлари
2. Эгру қўшун тақимлари. Тўп боғлари. Нақлиёт воситалари.
3. Ҳарб маснаълари. Ароба варшалари. Тайёраларни тузатадурғон устахоналар.
4. Тиббий лозим омодалар. Дорулар ва бошқалар.
5. Арзи Рум сари қамиш темир йўлини тамдидига керакли мо лазималар.
6. Мутахассислари ила бирликда телефон, тилғироф интансийўни қуришга бутун лавозимот қисқа бир замонда қисман-қисман адо қилиш шартила қарорнома. Қарорномага кўра, ўн милён олтин рублигача қарз берилиши. Муҳтарам ўқувчиларға бу ўн милён олтун рубл кўб кўрулмасун. Чунки Бухорода мустақил бир ҳукумат қурулиши муносабатила бу янги ҳукуматни замондорлари тарафидан янги Туркияга ёрдам деб руслар юз милён рубл олтин олгондур. Бухоро ҳукумати ҳам жону дилдан муҳаббат қилиб, суя-суя топширғондур. Ва лекин Масков юздан бирини туркларга бериб, юздан тўқсон тўққизини Масков олғондур. Воқеаси тубандагичадур: Туркларни Масковдан ёрдам сўрагон вақтда жин фикрли Лениндан Бухоро ҳукуматига суръатли (SROCHNIY) бир тилғиром келди.
Ленин бу тилғиромда раис Усмонхўжа ва ҳам бош вакил Файзуллохўжа ўғли ила мулоқот орзусини билдиришди. Бу икки шахсият ила Ленин мулоқот бўлғонда онлара хитобан, қардошларингиз янги Туркия ҳукумати биздан ёрдам истайдур, зотан ёрдамга жуда ҳам муҳтож бир вазиятдадурлар, ҳоли ҳозирда бизда пора йўқдур, сизларда эса олтун кўбдур, туркларга ёрдам берсаларингиз, фано ўлмас, чўқ исобатлик бўлур, Бухоро ҳукуматини зуруфида мусоададур, деди. Бухоро ҳукумати юз милён олтун рублни туркларга бўлғон муҳаббатларидан ноши ўйнаб, кулиб, Масковга топширди. Масков эса юз милёндан бир милённи туркларга берди. тўқсон тўққизини қизил хазинага тўкди. (Бу воқеани ўлдуғу каби ҳикоя қилувчи раис Усмонхўжани оғзидан эшитгон устод Саид Шомилбекдур. Устод Саидбекдан эшитиб, бу воқеа айнан ёзилди. Муаллифдан)

1921 ЙИЛИ 23\26 ШАБОТ ОЙИНДА АСКАРИЙ ЁРДАМ ЛИСТАСИ

Юз минг милтиқ, саккиз юз ўқ сочар
Ҳар милтиқга ўн минг донадан ўқ. Ҳар ўч сочарга юз минг донадан ўқ. Иккиви бир жинсдан бўлиши лозим.
Милтиқлар ва ўқ сочарлар ё олмон ва ёхуд Австирё тарзи бўлиши керак.
Ўқ сочарлар уч оёқни бўлуб, буларга етарлик SARJOR (тороқга ўхшаб шадалангон ўқ) ва ҳам эҳтиёт парчалар бериладур. Хусусан, ядак номлу ила ҳар ўқ сочар учун имло (тамлия) тўлдиродурғон олатини берилиши муҳимдур. Тўлдирма олати маъҳуд 5 (беш) милён олмон ўқларини тездан Анқарага юборилиши лозим. Бу миқдорни мумкин қадар йигирма милёнга чиқарилиши матлубдур.

ТЎП ВА ҲАМ ТЎП ЎҚЛАРИ (МАРМИЙЛАР)

Тоғ тўплари учун 50 000 дона ўқ (мармий)
ERNARTD тоғ тўплари учун 30 000 дона ўқ (мармий)
100 адад тоғ тўпи Овстриё тарзи. Агар бўлмаса, Шанайдар тарзи.
Ҳар тўп учун 1000 донадан ўқ (мармий) тилифўн тажҳиз этила бирликда.
14.8.1921 ТАРИХДАГИ ТУРКЛАРНИ ЁРДАМ ТАЛАБЛАРИ
26 дона тайёра.                   100 000 тонна бензин
1000 дона топонча (PARABELLUM)
10 милён дона гирмон жуббахонаси           10 000 дона гирмон милтиқлари
5000 дона қилич          2000 дона эгар тўқимлари 5000 килўметр ўрта каблу
100 дона (батарея) тўпчи дурбин                     6000 дона пил LAKANSA тарзи.
100 000 дона тухум нусха қўл бўмбаси      10 000 килўметр муҳорабага махсус тилғироф
Симлар мо лазимаси. Борут ва жуббахона фабриқаси.
20 000 дона рус тарзи эски саҳро тўп ўқлари (мармийлари)
27 000 дона франса тарзи эски саҳро тўп ўқлари (мармийлари)
50 000 дона 3 дуюмлик саҳро мармийси
50 000 дона 3 дуюмлик тоғ мармийси

ТУРКИЯ ИШТИРОКИЮН ФИРҚАСИ

Бу орада жаҳон ҳарбида Русияга асир тушуб, Сибириёга сурилгон турклар ҳуррият муносабатила асоратдан озод қилинди. Мустафо Субҳий исминда бирини фаолиятида русларни зўри билан у туркларни ичиндаги севиллар ва зобитларидан аъзо интихобила асад 1920да Масковга тобе “Туркия иштирокиюн фирқаси” қурулди. Идора бошиға Сулаймон Сомий деб бири тайин қилинди. Ташкилот фаолиятга бошлади. Бу ташкилотни шўъбалари ҳар маконда қурулди. Қўмитани фаол аъзолари қайсарли Исмоийл Ҳаққий, кафказли Муҳаммадамин, мутасарриф Солиҳ Закий, сомсунли юзбоши Надим оға, юзбоши Яъқуббек ва бошқаларидан иборатдур. Бу қўмита хейли қувватлик ва салоҳият соҳиби ва нуфузлик бир қўмита бўлиб, ҳаракатга бошлади. Қўмитанинг фаолиятидан намуна ўлароқ, бир мисол: Вақтила бу қўмита тарафиндан Анқара миллат мажлисига ёзғон хитобларининг бирида шул жумлалар бордур: Шўро ҳукуматининг советлар Туркиясиға ёрдамларидан  эллик дона тўп, етмиш дона ўқ сочар, ўн етти минг дона милтиқ, етарлик жуббахоналарила ҳозирдур. Йўл очилмағонидан ҳолан Бокуда турибдур. Шўро ҳукуматининг орзуси лутфан ташрик масоий (муштарак ҳаракатлар) учун Анқара миллат мажлисини бу ҳақдаги мулоҳазаларини билишни истайдур.
Бу мактуб Туркия иштирокиюн фирқасини сиёсий ва ҳарбий қўмиссари Сулаймон Сомийни мактубидур.
Муҳтарам ўқувчилар вақтиға юқорида ёзилғон сиёсий мактубни ўқудилар. Ушбу сиёсий жумлаларни тадқиқ қилинса, у қўмитанинг не даражада қувватлик эконлиғи зоҳир бўладур. Гўёки ҳукумат ичида султаси комил яна бир ҳукуматни мавжуд эконлиғи англашиладур. Бир кат версан, оқибати давом этмади, яшамади. Анқарани ўюни билан Бокудаги Туркия иштирокиюн фирқаси ва шўъбалари сувга тушди, ғарқ бўлди.
Вақтики, Масковни Анқарага тайин қилғон сафири йўлдош MIDIVANI ўз йўлдошларила шўролар Туркиясиға жўнашида рафоқатида Боку, Туркия иштирокиюн фирқасини раиси Мустафо Субҳий ва сафорат котиби баробар эрдилар.
Халил пошшо-да бу сафарда йўлдош Мидиваний ила баробар эрди. Бу карвон ичида Масковни шўролар Туркиясиға ваъда берғон ёрдамларидан бир миқдори ҳамроҳ эди. Чунончи, 25 пут олтин, (бир пут ўн олти килўгром 381 гром) бўлодур.
2 баторея 4 тўпликдан                        6000 дона милтиқ.
100 дона ўқ сочар. Буларга керак ўқ жуббахоналар.
Бу силоҳлар Халил пошшони идорасида қофилада баробар эрдилар. Бундан бошқа Халил пошшони қўлида бир миқдор кулча олтун борлиғи баъзи воқеанависларни асарида мазкурдур.

СТАЛИННИ СИЁСАТИ

Юқоридаги рўйхатларда талаб қилинғон ёрдамлардан турклар олғонларича олдилар. Руслар бергонларича бердилар. Туркияда ҳар турлик жамиятлар, ташкилотлар, шўъбалари қурулди. Русларни шартлари ва талаблари бўйинча Онотўл шўролар Туркияси шаклина кира бошлади. Туркия иштирокиюн фирқаси фаолиятида давом этди. Демак, бу ташкилотларни фаолияти нисбатинда Московни ёрдамлари орқа баорқа йўлға чиқорилиб, йўлдагилар Анқарага тўхтовсиз узатилди.
Бу ёрдамлар муқобилинда туркларни зафарёб бўлишини Москов назарда тутиб, таъқиб сиёсатини бўшатмади. Бирдан эски шаҳар билан Кутоҳияни юнонлар тарафидан ишғол қилинғон хабари фош бўлуб, ёрдамлар тахирланди. Руслар орқасиға бир тистарилиб олди.
Айни тарихда Сталин Анқарани Масковдаги сафири Али Фуод пошшо ила мулоқот истади. Суҳбат асносида Сталин, советларни Туркияға берғон ёрдамларини кўз билан кўруладурғон бир натижаси чиқмади, ажабо, буни сабабларини ўргана билийирмиям, деб Али Фуод пошшога савол қилди. Ва яна бу суҳбатда Сталин одатича ушбу назокатлик жумлалари билан Фуод пошшога айруча хитобда бўлинди. Эски шаҳар ва Кутоҳияни суқутиға оид бу маълумотни харита узринда тасбитини ражо эда билийирмиям, деди.
Сталин сафир Али Фуод пошшо ила бўлғон мазкур суҳбатидан кейин вақт қочирмай Анвар пошшо билан-да кўрушди. Анвар пошшо ила бўлғон суҳбатларида очиқ сўзлашдилар. Баҳсни оғирлиғинданми, ёхуд ифшосини қийинлиғинданми, Сталин бир фикрга тўхтоғондек кўрунди. Совуққонлиғи ила мавқифини муҳофаза этди.
Зотан Анқара сафорат ҳайъати ва мархаслари Масковга келмасдан бурун русларнинг фаҳмларинча Анвар пошшо, Жамол пошшо ва маиятиндагиларни Анқара ҳукумати ила баробардирлар ҳам наво, ҳам оҳанг, деб билур эрдилар.
Вақтоки, Анқара сафорат аъзоларини мархасларини Масковдаги рўли акс натижа берғондан кейин руслар Анвар пошшо ила бўлиб келғон алоқаларини ўзгартгон, Анвар пошшо ила бошқача муомалага бошлағон эдилар. Ва ҳам Анқарани сафири ва мархаслари ила айруча муомала қила бошлағон эдилар.
Аммо Анвар пошшо руслар билан-да муомала қилур, сафорат мансубларила ва мархаслар ила-да гўзал алоқада бўлинур эрди. Чунончи, бир охшом Туркия сафоратхонасида Али Фуодбек меҳмони Анвар пошшога хитобан, пошшом, инглизлардан қўпорожақ истиқлолимизни муслиҳонаи ҳулул ила руслара қоптирмиёлим, деди эди, на эса Масковга қарши турклар итлоқила ҳамнаво, якдардил эрдилар.

АРМАНИЛАР

1919 ва 1920чи йилларда Брест Литовский (Пўлша) муоҳадасила арманиларни мустақил бир ҳукумати тасдиқ қилинди. Арманиларни қувватлик тошнақ ташкилоти бу муваффақиятлари сабабли хейли авж олди. Туркияни шарқ қисмларида шўролар Арманистонни Ереван, Жўлфага ҳам ҳудуд турк туфроқларида арманини ситамлари фажеъ бир ҳолда давом қилғонлиғи машҳурдур.
Бу зулмларни дафъи учун туркларда 1920 мезон ойинда алмуқобала билмисл қилуб арманиларни несту нобуд қилиб, интиқом жўёна ҳаракат ила Сориқамиш, Марданак, Лола ўғлу шаҳарларини қайтариб олдилар.
Туркларни бу комёблиғини арманилар ҳазм қиллмадилар. Турклардан интиқом олишға қўлдан келғон чорага бош урдилар. Шул даражага бордиларки, Туркистон туркларини толон-торож қилуб, Фарғонада учрагон туркни имҳосила даҳшатли ҳодисалар қилғони тарихда собитдур. Жумладан Талъат пошшони Берлин Ҳелдлбурғ жодасида тошнақ жамияти тарафидан бир армани талабаси қўлила биринчи март 1921да отилди.[90] Қотилни ушлаб, расмий мақомга таслим қилинди. Муҳокамада қотилни қутқоздилар. Қотил озод бўлиб, Амрикога жўнатилди. Ул жойда арманилар ташкилоти бош ўлароқ, қаҳрамон қотилга иона пул тўпланди. Бир милйўн дўлор чамасида тўплонгон ёрдамни олуб, қотил Либнонга қайтуб келди. Байрутда иқомат тарҳини тузди.
Талъат пошшони қатлидан бир ой кейин Талъат пошшони тўпидан бўлғон Жамол Азмий ва Баҳоуддин Шокир исмли икки иттиҳодчи турклар уйларидан чиқуб, Кардинфилд жодасида эконлар, арманилар жамияти тарафиндан иккиси ҳам топонча ила отиб ўлдирилди. Уч шаҳидни жасадлари Берлинда ён-ёна дафн қилинди. Аломатлари: Ёғоч лавҳада исмлари ёзилғондур.[91]
Мурури замон ила Талъат пошшони жасади Берлиндан Истанбулга кетирилди. Тантанали бир маросим ила дафн қилинди.

ЧОР (ОҚ) РУС ГЕНИРОЛЛАРИНИ ХОМ ТАМАЛАРИ

Чор ҳукуатига мансуб оқ руслардан генирол Денийкин Кафказда қизил аскарлар билан муҳораба қилиб юрғон бир чоғда Русиядаги барча мусулмонларни истиқлолини танимаслиғини келажакда ҳам танимаяжакларини эълон этди. Фақат чор ҳукумати даврида қандай бўлсалар, бундан кейин ҳам ўшандоқ давом этодур, деб ғоясини очиқ баён этди.
Генирол Вронгилни Туркистон ҳақидаги кўруши: Туркистон Русия фабрикаларига энг муҳим хом моддаларни еткузуб берадурғон бу кунғача Русияни лойиқила таъмин этиб келғон бир ўлкадур. Шунинг учун ундан ҳаргиз воз кечилмас, деди. Маълум бўладурки, Туркистонга бўлғон тамаи бошқаларидан кам эмас эди.[92] Бу Врангил инглизлардан хейли ёрдам ола билғон генироллардан биридур. Аммо генирол Врангил ҳазиматга учрағондан кейин франсузлар генирол Врангилга берғон бир нўталаринда ба тарихдан кейин молий ёрдам қила олмасликларини баён этдилар.
Бу мавзуда Амрико миллат вакиллариндан Киристин (KERSTEN) дан эшитайлук: Агар болшевиклар инқирозга юз тутса, мултажи руслар Русия императўрлиғининг пачаланмасдан айнан жобажо қолишини, асир миллатларга ҳақ тонимасликларини сароҳат этодурлар, деди. Ва яна ишни таҳликали тарафи шулдурки, русларни сўзи таъсирликдур. Вашинтўнда бўлсун, бошқа матбуотда бўлсун, мукаммал ташкилотлари соясида русларни қўли баланддур.
Руслар асир миллатларни истиқлолларидан баҳс эткон амриколиларга қараб нима демоқчисизлар, юз милйўн нуфуслик рус миллатини Амрикоға душман қилуб болшевикларга боғлаб бермоқчимусизлар, дейдурлар. Гафни хулосаси: Русларни бу тарз ҳаракати амриколиларни андишага солди, дейдур.
Юқорида мазкур Киристинни ташаббуси ила Амриконинг Маршал ёрдамидан темир пардадан қочуб чиқғон мултажи (IMMIGRANT) ларга юз милйўн дўлор тахсис қилинғон эди. Бу мултажи (паноҳгазин)лар муносиб тарзда ташкилотлансун, ишларини йўлға солсун, эҳтиёжларини ва бошқа заруратларини таъмин қилинсун, деб.
Бу воқеага русларнинг мумассили Вишиниский Русиянинг дохилий ишлариға мудохала эткон бўлди, деб шиддатлик эътирозда бўлинди. Амрико делигаси “лўдга” (LODGE) жавобан, мултажиларни Амрико таҳрики эмас, русларни зулми қочирди. Биз эса аларга фақат ёрдам қўларимизи узатдук. Руслар биздан эмас, ўзларини қилғон истибдодлариндан шикоят қилсунлар, демишдур.

ШАРҚ МИЛЛАТЛАР ҚУРУЛТОЙИ

1920 аввал мезонда Бокуда шарқ миллатлар қурултойи бошланди. Қурултойга 55 аъзоси хотунлардан бўлуб, жами 2000 киши иштирок этди. Туркия иштирокиюн фирқасининг раиси Мустафо Субҳийбек қурултойни очилиш мажлисига раис сайланди. Иккинчи раис ўлароқ, айни фирқа мансубларидан Таҳсинбек тайин қилинди. Сибириёдан озод бўлгон турк зобитларидан Сулаймон Нурий, Исмоил Ҳаққий, Баҳоуддин Шокирлар Туркия иштирокиюн фирқани аъзоларидан (фаол хизматчиларидандир). Бу қурултойда нотиқларни бошида келғон зот Анвар пошшо бўлди. Нутқлари шоён тақдирдур.
Бокудаги Туркия иштиркиюн фирқасининг фаол ҳаракатлари давринда эрдики, Масков – Анқара иттифоқларила Сибириёдан озод бўлғон турк аскарлари, зобитларини Анқарага жўнатиладур. Бу иттифоқ том Озарбайжонни мустақил бўлуб, ёшоғон замониға рост келди. Боку ҳукумати тарафиндан турк аскарларига тронзит ҳаққи танилди. Аммо турк аскарларини Русиядан жўнаш кайфияти ажойиб бир тартиб билан амалга ошди. Руслар тарафиндан Туркияга кетадурғон туркларни бунлар яшил урду аскарларидур, деб эълон қилинди. У яшил урду исмида Масковдан жўнаб Бокуда қўнуб, армани туфроқларини босиб ўтгон турк зобитлари ва аскарлари 1200 нафар 1921 далв ойинда она ватанлари Туркияга саломат етдилар.
Ишни қизиғ тарафи шуки, яшил урдуни иккинчи қофиласи исмила орқа ба орқа қизил урду ҳам келди. 3 чи қофила ҳам келди. Бокуга тўлди. Аммо кейинги 2 қофила Бокуни ишғол этиб, ўзларини қизил урдуга мансуб эконлиғини билдириб, ҳур Озарбайжонни бу тарихдан бошлаб, шўролар Озарбайжони бўлғонлиғини эълон этди. Бу тўғрида Бокудаги Туркия иштирокиюн фирқасини сиёсий рўли оз бўлмади. Озарбайжонни қайта бошдан русларга мустаъмара бўлишиға яхшигина хизматлари сабақат этмиш бўлди.

Шу ҳолда Масков бир ўқ билан уч қушни овлағон бўлди:

1. Анқара миллий ҳукуматига 1200 нафар соф турк аскарларини таслим этуб, бу қилғон аскарий ёрдам ила Анқарани кўнглини топди.
2. Туркистонлиларга маориф ишларида раҳбар, аскарий ишларда қўмондон ва бошқа сиёсий рўлларда илмий, адабий мусташорлик қилиб турғон ўз қардош турк қардошларидан муҳрум қилди.
3. Туркларга тронзит ҳаққи таниб, юртидан ўтуб кетишга йўл берғон Озарбайжонни бу баҳона ила иғфол этди ва истиқлолини маҳв этди.

ЖАМОЛ ПОШШОНИ ШАҲОДАТИ

Ўтгон фаслларда зикри кечгон Жамол пошшо Тошканд зиёлилари ва миллий мужодала қаҳрамонларини Масков билан иттифоқ бўлиш мавзуида атрофлича кўрушди. Тарафлар қаноатланди. Сўнгра Кобилга жўнади. Афғонистон подшоҳи Омонуллохон ила иттифоқла бир қарорга келгондан сўнгра такрор Масковга қайтди. Афғонистон ва Туркистон ҳақиндаги ропўрларини Чечеринга тофширди.
Бундан сўнгра Жамол пошшо Анқара миллат мажлиси ила муфоҳама учун Масковни мувофақати ила Тифлисга ҳаракат этди. Жамол пошшони босгон қадамидан Масков куни-куниға хабардор бўлиб борди. Жамол пошшо Тифлисда туруб, Анқара ила муҳобарага бошлади. Бу ҳангомда бир кун Тифлисда қўққусдан отилди. (урулди). Бу ҳақда кўзи очиқ зиёлиларни фикри шулки, ғолибан, Жамол пошшо руслар тарафидан ўлдирилди. Ғолибан арманилар жамиятининг аъзолари қўлила амалга оширилди.

АНВАР ПОШШОНИ БАЪЗИ ФАОЛИЯТИ

Анвр пошшо Оврупо ва Осиё икки жамият қурди. Бири Ислом ихтилол жамиятлар иттиҳоди. Яна бири халқ шўролар фирқаси.
Иккинчи жамиятнинг бир шўъбаси Истанбулда очилди. Туркиядаги (чор) оқ рус мултажилариндан генирол Вронгел ила бўлғон музокаралар бу жамият воситасила давом этди.
Жамият тасдиқ қилғон бир прўжа бўюнча генирол Вронгел инглизлар алайҳинда ҳаракат қилодур. Бу ҳаракатини муқаддимаси ўлароқ, Туркияда ҳарб бошлайдур.
Генирол Врнгел ҳозирланди. Қарорга биноан, ҳаракатга бошлаш арафасида бу хат ҳаракатидан Анқара ҳукуматини огоҳлантирди. Мувофақатини олиш учун музокара бошлади.
Буни муқобилида Масков 7.4.1921да Русия хорижиндаги барча аскар ва зобитларга афв эълон қилди. Бу фурсатдан истифода қилуб, хейли рас аскарлари Туриядан Русияга қайтуб келдилар. Буни билан Вронгелни прўжалари сувга тушди. Вақтоки, Масковдан Бокуга ҳаракат қилғон искорий пойзд (экспрес)да Занвйўф билан Анвар пошшо иккивлари ҳамроҳ эрдилар. Бу узун йўллик сафарда ороларинда кўб баҳслар кечди. Жумладан, Зинавйўф Анвар пошшога хитобан, шарқда коммунизм учун замин мусоид бўлмағонлиғидан коммунизм усулларига кўра, ҳаракат қилиш шарқдаги афкори оммани алайҳимизда бўлуб қолиши эҳтимолдур, деди-да, сўнгра сўзиға давом этуб, шуни учун зоҳирда иттиҳоди Ислом асосиға суянмасдан фақат инглизлар ва капиталистлар алайҳинда чиқғон ҳар қандай ихтилолни ҳимоя қилиш, фаолиятда бўлғон кишиларни Масков тарафидан ташжиъ эдилажакларини онглатди. Зинавйўфни бу сўзларидан киноя тарзи ила Масков Анқара ҳақидаги планларини тахир қилуб, диялектик ўюни ила орқасиға бир икки қадам ташлағонлиғи маълум бўлди. Зеро, шу тарихларда шўролар Туркияси, деб оталғон Анқарада сиёсий ҳавони бузулиш муқаддималари сезилғон гўё ёғодурғон ёмғурдан аввалроқ кўринғон чиқмоқлик қоро булутлар каби баъзи аломатлар зоҳри бўла бошлағон эди.  Яъни, Анқара ва бошқа шаҳарлардаги Туркия коммунистлар жамияти Туркия иштирокиюн фирқаси дегон ва соир жамиятларнинг иплари тортила бошлағон эди.



АНВАР ПОШШО

Биринчи жаҳон ҳарбида Туркияни ҳарбия нозири Анвар пошшо бир олмон ғаввосасида рафиқлари билан Одессага чиқуб, у жойдан Масковга келғон тарихига хейли муддат кечди. Пошшо ила руслар оросида хейли музокаралар давом этди. Пошшо русларни лутф ва эҳсониға мазҳар бўлди. Руслар Анвар пошшога шоҳона илтифотларда эъзоз ва икромда кўзал ваъдаларда бўлдилар. Пошшони кўнглини кўтардилар. Бундоқ илтифот қилишдан русларни мақсади мабодо Анқара ҳукумати ила советларни ороси очилиб қолса, Анқара ҳукуматини советлар тарафдори бўлғон бир бошқа зумра ила тузатиш (реставра қилиш) андишаси бор эди. Муносабати келғонда бу замирлари зоҳир бўлғон эди. Биноан алайҳ Туркиянинг собиқ ҳарбия нозири Анвар пошшо ва гуруҳлари Масков зимомдорлари тарафиндан расмий ва сиёсий бир ҳайъат муомаласи кўрмишлар. Ва ҳам буларни бир илож қилиб, Анқара алайҳиға ҳозирлашга уринмишлар. Пошшо бўлса Масковда руслар билан ўттуз уч ой умир кечирди. Анвар пошшо Масков ила Боку оросида Масков Тифлис оросида мутаадддид сафарларда бўлинди. Кўб ишларда руслар ила мутобиқ рафторда бўлинди. Русларни ғаразларини ҳам билди. Пошшо Афғонистон ила русларни муттафиқ қилди. Ва бошқалар билмайдурғон кўб ишлар ўтди. Бу марҳалалардан кейин Анқара ҳукумати қурулуб, махаслари ва сафарат ҳайъати Масковда ўринлашгон тарихдан бошлаб, русларни Анвар пошшога қиладурғон алоқалари ўзгарди. Аввалги ташжиъомиз сўзлари бўшашди.
Бу чоғларда эрдики, Кобилда Ҳиндистон ихтилолчиларини инглиз алайҳиндаги қиёмлари тўғролиқ бўлғон прўжалар рус инглиз муоҳадасила лағв бўлди. Пошшо воситасила Масковни Туркистн мужоҳидларига тониладурғон ҳуррият ва истиқлол ваъдасига вафо кўрулмади. Ва бошқа воқеалар кўб ўтди. Хулоса, Масковни аввалги дилкашлик ва дилчасп муомалалари акс натижа бера бошлади. Очиқ айтгонда руслар аҳдини буздилар. Русларни бу аҳдшиканлиғи кутулмагон мухолиф рўли Анвар пошшонинг иззат нафсига тўқунди. Оталар сўзидан, дўнғуздан пўст ўлмаз, кофирдан дўст ўлмаз, дегон масални ўз-ўзиданмирилдонди. Сабрни илтизом этди. Оғирбош ўлароқ довронди. Ниҳгят Зинайўф ила бирликда Бокуга қурултойга келди. Боку шарқ миллатлар қурултойида рукн ўлароқ, иштирок этди. Аввалги нутқ Анвар пошшо тарафиндин сўйланди.
Қурултой битар-битмаз аввалдан ҳозирлангон одамларила баробар Баҳри Хазар соҳилиға яқинлашди. У шю шарқийни тараннум қилуб, Туркистон туфроғига қадам ниҳод бўлди.
Баҳри Хазар йўл вер биза Туркистона воражағиз,
Бобоиздан мирос қолон юртларини олажағиз.
Бухоро подшоҳи Саййид Олимхонни тахтдан тушгони, Афғонистонга илтижо қилғони. Бу замонларда Бухоро амири ила жадидлар оросинда саналардан бери давом этуб келғон қадимчилик ва жадидчилик мафкураси узоқ тортишманинг оқибатида ҳарб потлади. Орада қон тўкулди. Минглаб, минглаб жон қурбон бўлди. Қиёмат қўпди. Қардош биларак, билмарак, қардоши урди. Асримизнинг қобиллари, ҳобилларни ургонча урди, қирғонча қирди.[93]

Ниҳоят 1.9.1920 тарихда амир Бухоро Саййид Олимхон мағлуб бўлди. Ватанни тахтини тарк қилди. Афғонистонга илтижо этди. Аморати мунқариз бўлди.

БУХОРОДА ЖУМҲУРИЯТ ҚУРУЛИШИ

Вақтни ғанимат билгон жадидларни ташаббуси ила ҳолан фавқулодда бир қурултой чақирилди.
Бу қурултойда миллий ҳукумат қурулмиш бўлди. Шакли жумҳурият шаклинда тасбит қилинди. Раисликға Усмонхўжа сайланди. Бош нозирликға Файзуллохўжани тайин қилиб, ҳукуматини ташкил қилишға буйруқ берди.
Бош нозир мужоҳид орқадошларидан лаёқатлик шахсларни интихобила қурулмиш бўлди.

БУХОРО ЖУМҲУРИЯТ ҲУКУМАТИНИНГ КАБИНА АЪЗОЛАРИ

Бош нозир ва хорижия назоратига: Файзуллохўжа
Ҳарбия назоратиға: Абдулҳамид Ориф ўғли
Адлия назоратиға: Мирза Абдурраҳим
Дохилия назоратиға: Атохўжа
Маориф назоратиға: Қори Йўлдош
Зироат назоратиға: Ашур ўғли Ҳалим
Сиҳҳийя назаоратиға: Абдулвоҳид
Иқтисод ва тижорат назоратиға: Абдулқодир Муҳиддин ўғли

Бу тарихдан эътиборан раис жумҳур бошда ўлароқ нозирлар, омиллар, маъмурлар, пўлислар ва аларга тобе кишилар ҳамма баробар фаолиятга бошладилар. Жону дил билан фаол ўлароқ вазифа бошинда бўлдилар. Хулусият ила давом этдилар.

АНВАР ПОШШОНИНГ ОНА ВАТАН ТУРКИСТОНГА ҚАДАМИ

Милодий ҳисоб ила 1921 йилда 19 ақраб (ўктабр)да Анвар пошшо ёнидаги эътимодлик кишилари билан Бокудан (KRASNOVODSKIY) Қизилсувга ўтди. Чоржўй тарафларила юриб, Бухорога қадамниҳод бўлди.
Бухоро давлат кишилари бошда ўлароқ, бутун миллат тарафиндан катта намойиш ила истиқбол қилинди. Хуш келдингиз овозлари кўкка кўтарилди.
Миллат жўша-жўш, халқ қайнашқон бир ҳолда шавқ билан, завқ билан, севинч билан қаршиладилар. Ҳар тарафдан баланд овоз ила чиқғон ҳаяжонли садо ила, яшасун Турон, яшасун Ислом, яшасун Анвар пошшо, соғ ўл, вор ўл, пошшом, садолари қулоқларни чинлатди.
Бу кундан бошлаб, Анвар пошшонинг исми тилдан тилга, дилдан дилға ёйилди. Кўнгилдан кўнгилга тарқалди. Бухоро ҳукумати кабина аъзолари бошда ўлароқ, ҳамма бир оғиздан иттифоқ ила, иззат ва ҳурмат ила бошлариға тож қилдилар. Ҳамма шодон, ҳамма хандон, ажойиб тарихий бир кун, шодлиғ бир кун бўлди. Тарихий байрам куни бўлди.
Анвар пошшо сафар хордиғи чиқар-чиқмас, ором ва истироҳат қилмай, иш бошиға ўлтурди. Идора ишиға киришди.
Ҳар тарафдан зиёратчилар кела бошлади. Жумладан, Масковни Бухородаги сафири YURINEF-да зиёратчилар қаторида эди.
Бухорода бирор ой тургон Анвар пошшо Бухорони дохилий ва хорижий ва сиёсий вазиятига ошно бўлди. Бу вақтларда муқаррабларидан Сомийбек ва Муҳиддинбеклар ва бошқалар-да етиб келиб, бир-бирларига қўшилдилар.
Анвар пошшо бир кун русларни Бухородаги сафири Юринўфнинг жавоб зиёрати учун ёнида баъзи зобитлар ила рус сафоратига келди. Сафир ила мулоқотда бўлинди. Суҳбат асносида Анвар пошшо сафирдан Жамол пошшо Кобилга қачон жўнайдур, дегон саволиға сафир Юринўф жавобан, пошшо жаноблари Бухорода неча кун турадурлар, деди. Гоҳ боғдан, гоҳ тоғдан сўзлашиб, қайтдилар. Анвар пошшо бу суҳбатдан олғон интибоҳидан ноший Бухородан чиқиб, Бухоро хорижинда қароргоҳ қуришни плонлашдирди. Бир кун феълан Бухородан ташқарига чиқди.
Анвар пошшо ёварлари, муқарраблари ила Бухородан чиқиб, Кофирун қишлоғига келди. Бу жойда қароргоҳини қурди. Мужоҳидлар ва миллатчилар атрофига тўпланди. Бу қароргоҳда экан, бир қўнғира чақирилди. Қўнғирага силоҳлик ва силоҳсиз ҳар кас ҳозир бўлди. Қўнғирани қарори бўюнча ҳамма бирликда аҳду паймон қилдилар. Туркистонни қуртулиши учун бугундан бошлаб ўлгунча бир-бирларига содиқ қолишга Худо ҳаққи учун қасам ичдилар, ямин этдилар.
Анвар пошшони раёсатида ҳамма мужоҳидлар, барча миллатчилар аҳду паймон қилғондан кейин ҳар бир фард бир шер ғаррондек ўзини душман билан муқобала қилишга ҳозирлади. Дин душмани, ватан душмани Туркистонни тарихий душмани бўлғон ўрусларга ҳужум учун у душманни юртдан чиқариш нияти билан ўрусларга ҳужум қилғоли омода бўлишга ҳар тарафга эълонномалар тарқалди. Анвар пошшо ҳар қўрбошига отаб махсус фармонлар ёзди. Ва баъзилари билан билмуқобала кўришди. Жумладан, Иброҳим Лақай билан мулоқотда бўлинди. Иброҳим Лақай эса Бухорони амири Саййид Олимхонни лашкарбошиларидан биридур. Ўлгунча мутаассибдур. Амир Олимхонга иттибоан Иброҳим Лақай жадидлар (миллатчилар)га тиш-тирноғи билан қарши бир кишидур.
Иброҳим Лақай Анвар пошшони Туркистонга келгонидан бери пошшони жадид эмиш қиёфаси ҳам оврупоча эмиш деб шуҳратини эшитиб тургон вақтларида эрдики, Анвар пошшони ўзи Иброҳим Лақайни урдугоҳиға келди. Мулоқот бўлди. Пошшони кўриб, қиёфасидан ҳукм қилдики, пошшо жадидларни пири эмиш.
Зиёрат маросими оби ош одатлари тамом бўлғондан сўнгра Иброҳим Лақай пошшога қараб, пошшом, сиз бу жойдан кетмайсиз, бизга меҳмон бўлиб, бу ўрдугоҳда қолурсиз, деди.
Анвар пошшо Лақай билан кўришғоли келишда хато қилғонлиғини идрок этди. Янги муҳит, янги иқлимга янгилик қилиб, қўлға тушиб қолғонлиғини фарқ қилди. Аммо ақллик довранди. Меҳмон сифатида Иброҳим Лақайни қароргоҳида йигитларила баробар қолди.
Бу ҳодиса халқ ичида кўб ёмон таъсир кўрсатди. Бу хабар суръат ила Кобилга Омонуллохонга етди. Омонуллохон ҳолан Кобилдаги амир Саййид Олимхонга фармон топширди. Тездан Иброҳим Лақайга бир амрнома ёзиб, халифани домоди Анвар пошшони озод қилсун, деб. Дақиқасида ёзилғон Бухорони собиқ амири Саййид Олимхонни фармони бўюнча Иброҳим Лақайни қароргоҳида меҳмон бўлиб қолғон Анвар пошшо ва афроди озод бўлдилар. Бу янги ҳаёт, янги нашот тўғриси иода ҳаёт бўлди.

Бу тарихдан бошлаб, ҳамма бир ёқадан бош чиқарди. Бош қўмондон Анвар пошшога итоатда бўлди. Мужоҳидларни ҳаммаси аҳду паймониға вафо қилди. Қилич мужоҳидлари ва қалам мужоҳидлари пошшони ҳузурида ҳамма баробар даст алифлом турди. Халифатул-муслиминни домоди бош қўмондон Саййид Анварнинг буйруғи билан ҳар тарафда жабҳа очилди. Аларни ниятлариға кўра жаноб Ҳақ зафар берди. Рус қувватлари ҳар тарафда мағлуб бўла бошлади. Душанба, Саройкамар, Ҳисор, Балжувон, Кўлоб, Дарвоз, Қоратигин, Қўрғонтепа, Қободиён ва яна қисман Бойсун шаҳарлари мужоҳидларни қўлиға ўтди.
1922чи йили 15 савр (апрел) ойинда Кофирунда умумий бир қўнғира тўпланди. Қўнғирага узоқ яқиндан ҳамма келди. Қўнғирани қарорича Анвар пошшони иршоди билан шаҳар ва қишлоқда мулкий идоралар қурулди. Ҳар тарафдан йигитларга аскарий таълим бошланди. Зарурат миқдори низомий аскар ҳам етишдирилди. Халқга эркинлик берилди. Барча миллат хандон, ҳамма уммат шодон, ҳаммани тили дуода соғ ўлсун Анвар пошшо, вор ўлсун, яшасун миллат.
Барча йигитларни, қўрбошиларни Анвар пошшога бўлғон муҳаббатлари, итоатлари шул даражада ифротга бордики, тарихда нодир кўрилғондур. Бу қадар фидойи, мухлис аскарлар етишдики, ақлларга ҳайрат берадурғон бўлди.
Анвар пошшони таҳти амринда тўплангон баҳодирлар тўрт тарафдан русларга ҳужум қилиб, қизил душманни ҳар жойда бўлса, тор-мор қилдилар. Урушни қизиб турғон вақтида Афғонистонни подшоси Омонуллохон тарафидан Анвар пошшога ёрдам ўлароқ юборилғон афғонларни пешжанг лашкарларидан уч юз диловар йигит билан аларни сар аскари Афзалиддинхон исмлик бир афғон қўмондаси-да етиб келдилар. Аълоҳазрат Омонуллохондан Анвар пошшога махсус мактуб ҳам келтирдилар. Омонуллохон бу мактубида исрор ила пошшом, сизга миллатимизни қучоғи, давлатимизни дарвозалари очиғдур, буюринг, деб Афғонистонга даъват қилибдур.
Анвар пошшо ўзини муҳофазати учун келғон афғон аскарларини қўмондони шабмўйлаблик Афзалиддинхонга хитоб қилиб, сизлара ташаккур, аммо сизларни бу жойда вазифангиз тугади. Мамлакатларингизга қайтинглар, деди. Афзалиддинхонни қўлиға бир мактуб-да топширди.
Бу мактубда Омонуллохонни биринчи мактубиға берилғон жавобни айнан такрорлади. Жавоби мухтасар ўлароқ:
Бан мутлақо бурада қолажагим. Ўлурсам орқадошларимак мамлакатларида устуми ўртажак туфроқ бўлинур. Буродан айрилмоқ буюк хато ўлур. Аскарларингиза-да изн вердим.
Зотан, Анвар пошшо Лақай қабиласида меҳмон сифати ила қолғон чоғларда Омонуллохон Нуруллохон исминда бир ақрабосини юбориб, у зотни воситасила Анвар пошшони Кобилга даъват қилғон эрди. У замонда юқорида ёзилғон жавоб берилғон эди.

РУСЛАРНИ СУЛҲ ТАКЛИФЛАРИ

Мужоҳидларни дағдағаси ва шуҳрати офоқни тутди. Зафар устиға зафар қозониб, ҳар кун олдиға босгон мужоҳидлар билан ҳисоблаш лозим келгонлиғини руслар идрок этди. Хусусан, афкор оммани Анвар пошшога бўлғон хулусияти ва самимияти ва итоати Кремл зимомдорларини андишага тушурди.
Шу ҳолда руслар аввалан сулҳга мойил эконликларини билдирди. Бу эълонни орқасидан мусолаҳа ҳайъати деб Масковдан тўғри Бойсун шаҳрига руслар ва татарлардан иборат аъзолари он бир кишидан мураккаб бир ҳайъат келди. Анвар пошшони амри билан сулҳ ҳайъати Бойсунда тўхтатилди. Ерлик оқсоқоллардан бирини қўлила сулҳ музокарасини иҳтиво этгон Масковни таклифлари Анвар пошшога йўлланди. Бу ерлик  кишини кўзи боғланиб, пошшони қароргоҳи Кофирунга келтирилди. Анвар пошшо бу кишини ерлик бўлса ҳам ҳузуриға қабул қилмади. Фақат хитобни кўришга бошлади. Хитобда Масков хорижия назоратининг Анвар пошшога тақдим қилғон таклифидур.
Русларни бу хитобида Дорвоз, Қоратегин, Кўлоб, Душанба, Ҳисор ва баъзи шаҳарларни Анвар пошшога тарк қилинадур. Буни чизилган харитаси[94] ҳам биргадур. Русия ҳукумати Пўлша давлати билан ҳарб бўлғони учун бу кун бу қадарини пошшо тарафидан қабул қилуларини, келажакда асосли музокараларга киришажакларини баён қилинибдур.
Анвар пошшо қароргоҳдаги мусоҳибу мушовирлари билан русларни сулҳ таклифларини яхши ва атрофлик мулоҳазалар билан кўрушдилар. Уч кундан кейин тубандагича жавоб ёзилди: Сулҳ ончиқ Туркистон туфроқларинда бўлғон рус аскарларини чекилмаси ила қобилдур. Қўмондони ўлдиғим мужоҳидлар истиқлол ва ҳуррият учун сўнг нафасларина қадар дўгушмая ямин этмишлардир.
Ўн беш кунлик муҳлат ила ерлик оқсоқол (қосид) қайтарилди. Оқсоқол Бойсундаги Масковдан келғон мусолаҳа ҳайъатига Анвар пошшони жавобини топширди.
У муддатда Масковдан хат, хабар бўлмади. Аммо юз минг чамасида катта бир қувват ила руслар ҳужумга бошладилар. Гўёки шарқни қабул қилмағонлиғига оид феълан жавоб бўлди.
Бу муносабат ила 1922 йили ҳамал ойинда Масковни Туркияга шундоқ бир таклифи ҳам бўлди. Юқорида зикр қилингон мусолаҳа воқеасини мутаоқиб Русия хорижия нозири муовини Қорахон (армани) Анқарани Масков сафири Али Фуод пошшо ила кўрушди. Бу мулоқотларида Қорахон Фуод пошшога хитобан, Анвар пошшо советлар қарши душман вазиятини олди, Туркистон туфроқларидан совет аскарларини чегиришини талаб қилиб, Масковга нўта берди, советлар тарафиндан кўтарилмагон бу ҳодисани Анқара газетларида расман нашрини истаймиз, деди.

АНВАР ПОШШОНИ ШАҲОДАТИ

Бу тарихдан кейин мужоҳидлар ила руслар орасида фажеъ шаклида қонли муҳорабалар воқе бўлуб, мусулмонлар гоҳ хатарда, гоҳ зафарда ўлароқ, ҳарб хейли муддат давом этди. Ниҳоят Балжавонга тобе (Чакан) Дарипоён тепалигида қурбон байрамини биринчи куни рўзи жумъа руслар билан бўлғон шиддатли қатлу қитол асносида Анвар пошшо биззот чошгоҳ вақтда мужоҳидларга, зобитларига раҳбарлик қилиб, ҳарб майдонида от ўйнатиб, қўлда қилич йигитларга дилдорлик қилуб юрган бир аснода қарши-қаршига чиқғон бир ўқ сочарни ҳадафиға дучор бўлди. Онида шаҳодат шарбатини нўш қилди. ??? Жасадини ҳарб майдонидан келтириб, такфини тажҳиз ила мартабасиға ва мақомиға муносиб иззат, ҳурмат билан Пистамозорда дафн қилинди. Оллоҳ таоло ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин. Омин. ???

Туркистонлик ўруслардан кўб сиқилди,
Эр қирилди, қиз эзилди, юрт йиқилди.
Ҳамиятлик Анвар пошшо уни сўраб,
Келиб озод этмак учун шаҳид бўлди.
Интиқом ол, интиқом, интиқом ол, интиқом.
(Анвар пошшони валодати 14.6.1881 шаҳодати 5.8.1922)

МУЛОҲАЗА

Юқорида зикри кечгон узундан-узун қўшнилар ва дунё воқеаларидан муҳтарам ўқувчиларга ойдинлашдики, Туркистонда туркистонлилар Туркистоннинг қуртулиши учун жон олиб, жон берар экан, атрофидаги ҳамсоя давлатлар, Афғон, Эрон, Туркия ва бошқаларни у кунлардаги иқтисодий аҳволи, сиёсий вазиятлари ҳақила маълум бўлди.
Жопўния ила алоқа қилишга масофанинг узоқлиғи садди чин монеъ бўлди. Чин ҳукумати ила туркистонлиларни диний алоқаси, миллий ва ирқий ришталари бўлмағонидек, сиёсий робиталари ҳам йўқдур. Хусусан, Чин билан асрлардан бери боришмас душмандур. Қари душман дўст бўлмас, дегон оталар сўзи бордур. Чиндан ёрдам излаш сув устидаги кўпикдан бақо исташга ўхшаш пуч сўздур. Хусусан, коммунистлашқондан кейин.
Эрон давлати мусулмондур, ҳамсоядур, яқиндур. Ани шиалиги қатъий назар, Эронни манфаати бир тараф, русларни хотири бир тараф ўлароқ, Эронни ягона ҳадафи ўзини муҳофазати бўлди. Ҳамсоямиз Эрон ҳақида Олмония императўри Вилҳалмнинг тилидан сўйлангон ушбу мисралар жуда ҳам тўғридур:
Муҳатарам эронлилар, сиздан таманномиз будур,
Бирда Эрон ҳифзини биздан таманно этмайинг.
Чунки русинг, инглизинг хотири биздан синар,
Инжийизлар, сиз дахий ортиқ тағулло этмайинг.
(Собир Ҳўпҳўп) Боку 1922

Эрон Эрон ўлароқ сирчи қолди. Афғон ва Туркияни у кунлардаги сиёсий, дохилий ва хорижий вазиятлари ижобий Туркистонга ёрдам беришга зуруфларини мусоида қилмаслиғи майдонда кўрулди. Зеро, дунё давлатлари ўз бошинг чорасини кўрадурғон вақти эди. Ҳар миллат ??? дуосила машғулди.
Бу мақомда ушбу муҳим бир воқеани зикр қилиш фойдадан холи бўлмаса керак. Ҳеч ўлмаса, шубҳалар зойил бўлур. Вақтоки, Истанбул эътилоф давлатларинг ашғоли или фармонфармо генирол Ҳурингтонни амирида экан, баъзи зобитлар Онатўлуга чекилиб, миллий мужодалага бошлаш тарихларинда бир мунча зобитлар, мунавварлар, пошшолар Истанбулда эдилар. Бир тарафдан душманларни дасисалари, дигар томондан ихтилол, мағлубият, ночорлик, вазиятнинг оғирлигини кўргонлар, билгонлар баъзи андиша ила тўрт давлатдан бирининг мондаси (ҳимоясини) қабул қилишига рози бўлдилар. Фақат орадаги тортишмалари қайси давлатни ҳимоясиға киришда бўлди. Ниҳоят Амрико мондаси таржеҳ қилинди. Мондани қабул қилғонларнинг бошда келғонлар Миролой Исмат пошшо, аркони ҳарб мингбошиси Саффат пошшо ва ғойруҳулар. Мушир Иззат пошшо тарафиндан лойиҳа чизилди.
Монда қабуллиғи ҳимояга кириш нажот йўлидур, деди. Мингбоши Саффат пошшо лойиҳани олиб, Севасга келди. Мустафо Камолга тақдим этди. Ангилтарро, Франса Русияга нисбатан Амрико мондаси даҳо муносиб, деди.

МОНДАЧИЛАР[95]

У замонннинг ижобина кўра, Истанбулда мавжуд машҳур муҳаррирлар, маъруф мунавварлар ва қилич кишилари тарафиндан Амрико мондасига рози бўлишиб, билиттифоқ бир ташкилот қурулди. (Жадй 1918 декабрда). Исми “Вилсўн принсиплари жамияти”дир.
Бу жамият тарафиндан Вилсўнга 5.12.1918да бир баённома пешнаҳод тақдим қилинди.
Баённома у кунларнинг вақти сабоҳ янги кун газетларинда 6.12.1918 тарихда босилиб чиқди. Туркия тарафиндан Амрико мондасини қабул қилинадур, дегон мазмундаги баённомага имзо қилғон зотлар:
Жамиятни ундири                 Холда Адиб
Собиқ нозирлардан дўхтур Силол Мухтор
Тасвири афкордан                Валид Абузиё
Иқдом газетасидан               Жалол Нурий
Ахшом ———–                    Нажмиддинбек
Янги ғазетадан                       Маҳмуд Содиқ
Замон ————                     М. Жамол
Сабоҳ ————                     Али Камол
Янги кундан Юнус Нодий, Вақт ғазетасиндан Аҳмадамин Ёлмон ва соиралар. Бу ҳаракатга миллат тиш-тирноғи билан қарши эди. Шу даражадаки, мондачиларга қасд қилғонлар бор эди. Онатулудаги мужоҳидлар эса ҳар қандай мондага мухолиф эрдилар. Баённома тақдиминдан сўнгра Амрикодан уч кишилик бир ҳайъат келди. Жамият тарафиндан ҳарорат ила қаршиланди. Ғазеталар булбулдек сайрадилар.
Бу тарихларда Севасда бир қўнғира қурулди. Бу муносабат ила мавзуга оид ҳолда адиб тарафиндан Мустафо Камолга ёзилғон 10.8.1919 тарихли машҳур мактуб шоён зикрдир. У мактубдан баъзи муҳим моддалари. Масалан, Ангилтарро Туркиянинг бирлигини асрийлашиб, мустақил бир давлат бўлишини истамайдур, ҳаргиз рози эмасдур, қўлидан келса, Туркияни калласини учирадур, қўлини синдирадур, оз муддат ичинда бир мустамлака ҳолина келтирадур.
Биз Истанбулда ўзимиз учун эскидур, янгидур, Туркия ҳудудлариға шомил муваққат бир Амрико мондасини аҳвани шар ўлароқ кўрмоқдамиз. Сабаблари эса шунлардур:
1. Миллатлардан христиёнлар Оврупо давлатлариға суяниб, қўзғолон чиқарсалар, заиф, қувватсиз Туркия даф қилолмайдур (бостиролмайдур).
2. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг сиҳҳати ва зеҳнияти ила бир ватирага келтириб, халқнинг асрийлаштирмоқ назариясига ва татбиқига эҳтиёжимиз бордир. Ўшандоқ бир Туркияни онжиқ янги дунёнинг қобилияти вужудга келтира биладур.
3. Хорижий рақобатларни ва қувватларни мамлакатимиздан узоқлашдирадурғон бир ёрдамчига муҳтожмиз. Дафъи эҳтиёжи эса фақат овруполикдан ва Овруподан даҳо қувватлик бошқа бир давлатни тутуш билан бўладур.
4. Иззат нафсимиздан бироз танозил қилишга мажбурмиз. Амриконинг идорий макинаси динсиз, миллатсиздур. У (Амрико) мухталаф жинс ва мухталаф мазҳабдаги одамларни чўқ имтизожли суратда бир орада тутушнинг усулини биладур.

Мувофақат эдилдики, тақдирда Амрикодан келғон ҳайъат ичиндан BROWNE исмли бир ғазитачининг Севас қўнғирасига юбориш мумкиндур.

Бу сабаблардан ўзимизни Амрикога мурожаат қилишга мажбур кўрмоқдамиз. Пешнаҳод ижобина кўра Туркиянинг аскари бўлмайдир. Амрико раҳбарлиги билан пўлис ва жандарма қувватлари тайинланадур. Амриколи бир муфаттиш ва бир ҳайъат интихоб қилинадир.
Жамиятни принсипларига кўра Амрико Туркияни муҳофазат қиладур. Бунинг учун Туркиянинг урду сақлашиға лузум кўрилмайдур. Холда Адибни мактуби миллий мужодала қаҳрамонлари тарафиндан рад қилинди. Келайлук сададга. Шундоқ оғир вазиятдаги Туркия Туркистонга ёрдам қўлини қандоқ узатсун.
Зотан бир миллат истиқлоли учун курашга бошласа, аввалан у миллатнинг ғайрати, ҳамияти, арси, шужоати хамиртуруш бўладур. Моддий қуввати ҳоким бўладур. Буни кўрғон қўшни давлатлар ҳимоя қилиб дўстона ёрдам қўлларини узатадур. Шундагина юртининг озодлиғи учун курашгон миллатлар империялизм чангалидан қуртулушга истеъдод касб этгон бўладур. Йўқса, ҳар қанча қаҳрамон бўлса бўлсун, ёвга муқобил бўладурғон муосир силоҳи бўлмаса, Туркистонга ўхшаб, асоратдан асоратга гирифтор бўладур. Фақат хўжайин тегишадур. Гумашта, яна ўшал гумаштадур.
Дунё бўйинча истиқлолларига эга бўлғон давлатларни тарихларига қаралсун. Яқин қўши Туркия жаҳонгирлар ва капиталистларни қаршисиға ўзларида мавжуд хамиртуруш билан чиқди. Қўшниси Русиядан қўмаргон орқаси узулмағон мусалсал моддий, маънавий, сиёсий ёрдамлар билан истиқлолини иода этди. Янги Туркия ҳукумати қурулди.
Оврупо давлатларининг ёрдамлари ила Болқон давлатлари қурулди. Хорижий ёрдамлар сабабли Лаҳастон (Пўлуния) ва Финландия давлати қурулди. Ҳар иккиси истиқлолиға эга бўлди. Намуна ўлароқ, бошқа ибратлик бир тарихий воқеа ҳам дунёга туғилди. У эса 2чи Вайҳалм қароргоҳиндан Олмониянинг махфий ташкилотиға оид аркон ҳарбиясидан Фўн Рўдиндорф қўлила Ленинга икки милён[96] олтун ёрдам берилди. Муқобилинда Ленин чор аскарларини ҳарб майдонидан узоқлаштиришга ваъда берди. Муваффақ бўлди.
1918да Трўтский (LEIBA BRAUNSTEIN) дегон сохта бир исм билан Амрикога борди. Амрико яҳудларини берғон ёрдамларини Истикҳўлмдаги бонкадан олди. Инқилобчилар бу поралар ила аскарларини қувватландирди. Инқилобда комёб бўлдилар. Капитал ва капиталистларни ёмонлаб, халқни нафратландирғон Ленин, Трўтский ва шериклари капиталистларга қул бўлди, малай бўлди. Капитал (сармоя) қўлға келтирди. Инқилобда комёб бўлди.
Боку петрўли муқобилинда Киринский Франсадан милёнлаб франк олди. Кўб нарсалар ваъда қилди. Лекин мағлуб бўлиши арафасида Франсанинг ёрдамлари кесилди.
Аммо бахтсиз Туркистон замонасининг қувватлик бир давлати Рус давлати билан куршур экан, ҳеч қандай бир давлат ёрдам қилмади, қилолмади. Масалан, инглиз бўлса, Ҳиндистонни сақлаб қолиш тамаида Туркистонга ёрдам бериш учун қилғон аҳду паймонидан қайтди. Чунки руслар ишни олдини олиб, инглизларнинг кўнглини топди. Алар билан адами тажовуз муоҳадасини тузди. Унинг натижасида инглизлар Туркистондан қўл тортди. На ёрдам берди ва на бошқа қилди. Туркистон ҳақидаги қилғон аҳдини бузди. Туркистон ҳақида Бухоро подшоҳи билан бўлсун, Афғонистон муқаддароти учун Афғон подшоҳи билан бўлсун, аларга қилғон таклифлари сувга тушди.[97]
Бундан бошқа Русия – Ангилтарра орасинда махфий бир аҳднома тузулди. Советлар ғарбда чорлик ҳудудига қадар ишғол этадурлар. Инглизлар овоз чиқармайдур. Ани муқобилиға инглизларни шарқдаги манфаатларига мухолиф руслар ҳеч қандай бир ҳаракатда бўлмайдур.
Дунё бўюнча жаҳонгирларни истисмор сиёсати тарихан собитдур. Аммо русларни истеъмор сиёсати бошқачадур. Хусусан, мустаъмарасидаги ғайри рус миллатларни руслаштириш ғояга мабний тутгон йўллари дунёда оз кўрилғондур. Бу мудҳиш сиёсатни татбиқ қилишда оқ руслардан кўброқ қизил русларни шиддати зиёда бўлди. Мунга қизил русларни усуллари даъвомизга очиқ шоҳидлардандур.

ҚИЗИЛ РУСЛАРНИНГ УСУЛЛАРИ

Қизил руслар иш бошиға келғондан бошлаб хейли оғирчиликка учради. Ва лекин сабот кўрсатиб, ҳамма қийинчиликни отлатди. Сўнгра кундан кун ишлари йўлга қўйилиб, аскарий ва мулкий ишлари бир андоза тузалди. Ниҳоят Русия қаламрўйидаги оқ руслардан Киринский, Вронгел, Деникин, ғарбий Сибириёдан Калчак Дутўф тобеларила мағлуб бўлдилар. Ҳаммалари Русиядан чекилдилар.
Булардан бошқа махсус бир фирқа чиқиб, қизилларни заиф вақтларида ҳар жой, ҳар жойда пайдо бўлгон яшил руслар фирқаси қизиллар билан урушиб-урушиб, ниҳоят бу мухториятчи яшиллар фирқаси ҳам бир тараф бўлди.[98]
Пўлша ила Масков мусолаҳа қилди. Филсудскийни истиқлол даъвоси қабул қилинди. Ҳаққи танилди. Дўстлик муоҳадаси деб Масков – Варшава аҳди имзоланди. Қизилларга капиталист инглизлар билан бир муоҳада имзолади.[99] Буни соясида инглизларни Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон йўли билан бу кўприклардан ўтуб, Туркистонга қадам қўйиш, Туркистон похтасига эга бўлиш режалари бузулди. Йўллари тўсулди. Қизил русларни Афғонистон билан қурулғон иттифоқи Ангилтарро иттифоқини таъйид этди. Туркия бўлса шўролар Туркияси шиорила шўролар дўсти ўлароқ, қизил Масковни ишонган бир дўсти бўлиб, Дардонил Қонолила келадурғон душман йўли тўсулди. Ва ғойруҳулар….
Руслар билан Оврупо давлатлари орасида Болтиқ давлатлари билан иқтисодий манфаатлари ижобий иттифоқ тузулди. Советлар Чин билан ҳам бир нав сулҳ сафода бўлди. Баъзи давлатлар жаҳон ҳарбидан ғолиб чиқғон бўлсалар ҳам чарчаб қолғон, паришон бўлғонлиғи учун такрор жангга киришдан кўра сулҳга рағбатлари зиёда эди. Масков зимомдорлари бу фурсатни қўлдан қочирмадилар.
Турли баҳоналар ила советлар Оврупо давлатларини дўстлиғини қозонди. Туркистон ипакларини, Қоракўл териларини Италия, Амрикога бериб, пахтасини тўқуб, Ўрта Шарқга сотиб, петрўлларини Оврупога бериб, буғдой ва тухум, қаймоқ, тўнғузларини Гирмонга бериб, рақибларини рафиқ қилуб, атрофни хўб эҳтиётда қилиб, кўпрук бошларини тутуб, хотиржам бўлуб, Туркистон миллий мужодаласини тугатишга, имҳо сиёсатига бошлади.

ТУРКИСТОНДА ИМҲО СИЁСАТИ

Бу тарихдан кейин Туркистонга ички Русиядан, Татаристондан, Бошқирдлардан баталёнлар, пўлкалар, ҳарбий зирҳли вағўнлар[100], ўтумўбиллар, силоҳлар, жуббахоналар кела бошлади. Асрий силоҳ ила тўлди. Руслар қувват устиға қувват келтириб, таъқиб устиға таъқиб этди. Мужоҳидларимизни қароргоҳларига ўлтургон шаҳрлариға, қишлоқларига ҳужум устиға ҳужумлари давом этди.
Миллий мужодала қаҳрамонлари ё ўлум, ё зафар, деб русларни муқобилиға майдонга чиқдилар. Баъзилари шаҳид тушди. Баъзилари асир бўлди. ГПУни турмасиға тушди. Баъзилари оҳиста ўзини четга олди. Зиёлилар ва асир мужоҳидлар ярашгон қўрбошилар халқ ичида очиқ суд, юзаки муҳокама ила эъдом қилинди.
Асрий силоҳлар билан қуролланмиш рус қувватлари қаршисида олти милён атрофида Туркистоннинг арслон каби йигитлари қурбон берилғондан сўнгра Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Маврай, Кафказ, Еттисув, Сирдарё вилоятлари бир-бирини кетидан таслимга мажбур бўлдилар. Кўб кишилар сургун бўлуб, Сибириё ва Украинага жўнатилди. Майдон рақибсиз ҳолда русларга қолди. Бу йўлда жон берғон шаҳидларимизни Жаноб Ҳақ раҳмат қилсун. Омин. Бундан сўнгра ҳар тараф қизиллашди. Кўча бакўча силоҳ тўпланди. Халқни қўлида ҳар қандай силоҳ бўлса, сўраб-суриштириб, руслар қўлиға олди. Бундан бошқа силоҳим йўқ, агар чиқиб қолса, жавобгарман, дегон бир тилхат ҳам олди. Ҳамма пичилиб бўлди. Бир вақтлар бўлдики, бозорда халқ қўлидаги пичоқлар тўпланди. Бу қурол тўплаш иши тамомланғондан кейин руслар зулмларини ошкор қилишга бошлади.
Қизил сиёсат ҳар амрни, ҳар ҳукмни фирқани фармониға боғлади. ??? , деб Туркистон коммунистлар фирқасига ҳамма тобе бўлди. Ҳарбий идоралар лағв қилинди. Чунончи, инқилоб қўмитаси (рифкўм) идораси йўқ бўлди. Ўрниға ижроия қўмитаси (исполкўм) қурулди. Особий отдел чека идораларини ериға ГПУ исмида сиёсий идора қурулди. У горком мол, комсомол идоралари кучайтирилди. Элликбошилар, мингбошиларни султалари ортди. Ҳар маҳаллада актиф яъни, ҳайъат қурулди. Ҳақлик ва ҳақсиз дегон бир айирма туғдирилди. Янги туғулган болаларни исмини русча исмландириш ёхуд инқилобий калималар ва ё инқилобчиларни исмини қўйишга зўраки рағбат бўлди.[101] Тижорат сиқилди. Нолўглар ҳаддидан ошди. Ер ислоҳоти бошланди. Ер соҳибидан мулклари ғосбан олинди. Ўзлари ҳақсиз бўлди.
Мужоҳидларни қўли баланд бўлғон замонларда руслар гоҳо DIYALEKTIG ружуъ сиёсатини ишлатиб, қадамларини бир, икки метр орқаға ташлаб қўяр эрди. Эмди у гаплар, у усуллар йўқ. Дев қадамдадур.

8 ЧИ МАРТ ФОЖЕАСИ

Иштирокиюн фирқасини амри билан хотин-қизлардан ҳижоб кўтарилди. Паранжилар ташланди. 8 март куни махсус бир намойиш бўлиб, шўролар жумҳуриятида тарихга ёзиладурғон намунали кун бўлди.
Оилада уруш, жанжал ҳар маҳалладан ўликлар чиқди. Шундай бўлса ҳам аскар қувватила ҳаммасини босдириб, коммунистлар фирқасини амри амалга оширилди. Кўчаларда паранжи билан юргон хотин-қизларни паранжилари милиса қўли ила, маҳалла актифлар қўлила, зўр билан, дод-фарёд ила олинди.
Намойиш куни минглаб паранжилар ёндирилди. Халқ ичинда понорёғи сочиб куйдирилди. Хотин-қизларни ҳуқуқи эркаклар билан бирдур, деб эълон қилинди. Бу тарихдан кейин баъзи оила аъзоларидан итоат кўтарилди. Ахлоқ фазилатлари, одоб деган мазиятлар кундан-кун йўқ бўла бошлади.
Никоҳлар, талоқлар осонлик билан, тезлик билан бўлсун учун рўйхат шўъбаси, деб бир идора қурулди. Бу идорада бир эркак, бир хотин ўлароқ, икки хизматчи бордур.
Бу идорага бир йигит, бир қиз баробар кириб, биз турмушга чиқамиз, дейдурлар. Ҳолан икковини исмини ёзиб, қўллариға никоҳ паттаси бериладур. Яна бир бошқа эркак билан бир хотин келиб, биз эр-хотин эдик, бир-биримизни истамаймиз, дейдурлар. Ҳолан талоқ хатини ёзиб, қўлларига бериладур.
Яна бир одам келиб, ман хотиним фалоний фалоний қизини истамайман, талоқ қилдим, деб талоқ хати сўрайдур. Ҳолан талоқ хатини ёзиб, қўлига топширилади. Булардан гувоҳ сўралмайди. Элликбошидан шаҳодат керак эмас.
Бир хотун келиб, ман эримни истамайман, дейдур. Ҳолан исмларини ёзиб, талоқ хатини ёзиб, бу хотунга топшириладур. Шул хотин ўшал хат билан истаган вақтида хоҳлаган кишига тегадур. Сўроқ йўқ. Идда деган гап йўқ. Рўйхат шўъбасини берғон талоқ хати кифоя. Никоҳ паттаси кифоядур. Соқчилар идорасида мўътабардур. Ҳукми нофиздур.
Никоҳ ва талоқ ишларида бўлгон бундоқ осонликлар сабабли фисқ йўллари очиқ, фасод йўлларига ҳеч монеъ йўқ, ахлоқга, одобга алвидо, алвидо…….

РУСЛАРНИ ҲАРФ СИЁСАТИ

Туркистонлиларни динидан, културидан узоқлаштириш учун русларнинг мудҳиш сиёсатларидан бири ҳарф сиёсати бўлди. Қаҳран, жабран Туркистон аҳлига лотин ҳарфини қабул этдирди. Туркистонликларни маорифларида мингларча санадан бери давом этиб келғон Ислом ҳарфида ёзилғон Қуръони карим ва ҳадиси шариф бошда ўлароқ, диний, фиқҳий, тарихий асарлар ўқилмайдурғон бўлди. Зотан, мусулмонларни ақидалари эътиборила мабда ва манбалари Қуръони карим тафсири, ҳадис, фиқҳ илмларидур. Қолаверса, тарих ва адабиётидур. Мусулмонлар бу китобларни ўқигон муддатда шариати аҳкомияға боғли қолур. Кофирлар муродиға етолмайдур. Шунинг учун мусташриқларни ўюнлари ҳар миллатни ўз лаҳжа, ўз шевасига ташвиқ айлаб, халқ тилини лотин ҳарфи билан осон ёзилишини олға суриб, унга тарғиб қилиб, ҳарф сиёсатини амалга оширдилар.
Бу сиёсатни берадурғон меваси бора-бора ҳамма миллат лотинлашур. Лотин ҳарфида ёзилғон китобдан ўзга асарни истифодасидан маҳрум бўладур. Бечора миллат эски эски асарлардан маҳрум, миллий културдан маҳрум, ўз тарихидан маҳрум, диний китобларини истифодасидан маҳрум, келадурғон насллар бўлса аждод ва осорини ҳаммасидан маҳруб бўлиб, қадимий, тарихий илмлар билан алоқаси кесиладур. Шундоқ бўла бошлади.
Ва яна ҳарф сиёсатини берғон натижасила етишгон наслларни динсиз бўлиши жуда осон бўладур. Диндин, Исломдан фарсахларча узоқда қоладур. Динсизлик тарбияси ила гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ёшлар бир-бирини гўштларини емакка бошлайдур. Қобилни рўлида кўб қотиллар чиқадур. Ҳошо!
Бундоқ фурсатдан истифода қилғон руслар Русия империализми бўюндуруғини ўйнаб-кулиб туриб, мусулмонларни бўйниға қайтиб чиқолмайдурғон қилиб тақадур. Ҳошо, калло! Худо у кунни кўрсатмасун! Халқ тилида лотин ҳарфи бўлғон рус мусташриқларининг ҳадяси Русия културининг самарасидан ва берадурғон мевасидан бир намунаси шулдур.

ҲАРФ СИЁСАТИДА МАСКОВНИ ЯНГИ ЎЮНИ

Бечора туркистонликлар ирсий заколари соясида оз кунда лотин ҳарфиға кўчдилар. Бир муддат сўнгра ёхуд айни замонда Туркияда ҳам лотин ҳарфини қабул қилинғонлиғи шуҳратланди. Бу эса янги бир инкишоф деб тараққий этилди. Яъни, туркистонлилар маориф ишларини Туркия савиясида бўлишидан матбуотда турклар ила айни савияда бўлғонлари учун аввалги карҳан қабул қилинғон лотин ҳарфи бир нав дафъи хумор ўлароқ қарши олинди. Икки ўлкани матбуоти аждод, турунларини якдаяклариға лойиқила рабт эдажакинда Туркия-да мамнун, туркистонлилар-да мамнун қолдилар.
Мурури замон ила бу ҳолни сезғон русларни мусташриқлари тарафиндан янги сиёсат, янги ўюн чиқардилар. Туркистонлиларга лотин ҳарфларини нафратлик кўрсатиб, муқобилида Масков ҳарфларини даҳо културий, даҳо маданий эканлиғиндан ва ҳам Туркистонга келадурғон ҳар қандай маданий, асрий, фанний, техник илмлари Масков каналидан Кремлни ғалвиридан ўтадурғонлиғи учун култура асарлари русча ўлароқ, Туркистонга келажаги эътиборға олинғонда Туркистонни рус ҳарфларига кўчиш фойдаликроқдур, қадимий мўдаси кечгон исми бор, жисми йўқ лотин миллатининг бу ҳарфларини отиш керак, деб Масковни фармони (PRIKAZI) билан туркистонликлар рус ҳарфини қабул қилишга мажбур бўлдилар. Русларни жаҳолат даврида бу алифбони Кўстантин Карлик дегон бир рум поп татиб этгондур. Воқеанависларча бу ҳарфни карлика алифбоси дейиладур.[102] Бечора туркистонлилар ўн беш, йигирма йиллик маориф меҳнати, матбуот асарлари, миллатни умри зое бўлди. Ҳаммаси бўшга кетди. Яна алифбодан бошланди.
Шоирни шу мисралари нақадар тўғри эмиш. Ани мисдоқи ҳам гўё туркистонлилар эмиш.
Гуфтамки, бадал эй дил аҳволи ту чист,
Бечора бахун тафида ва бисёр грест
Гуфтки, чикуна бувад аҳволи каси,
Кўро бамурод дигарон бояд зест.
Бу янги ўйиндаги ютуқлардан руслар қанча мамнун бўлсалар, мусулмонлар шунча маҳзун бўлдилар. Мана маданият, мана култур. Заволли туркистонлилар бир лаҳаддан кўқиб, бошқа бир лаҳадга тараққий қилдилар. Натижада русларни руслашдириш сиёсати очиқ суратда майдонга чиқди. Қизил юзини кўрсатиш учун парда кўтарилди.
Натижа эътиборила Масковни ҳарф сиёсати мусулмонлар орасинда ҳарсий робитани инкишофиға монеъ бўлмоқ учун мусулмон наслларни ўз луғатини ўқиёлмайдурғон бир ҳолға тушурди.
Бир миллатни борлиғини вужудга чиқорғон нарса у миллатни мозийсидур. Мозийни наслдан наслга нақл этгон омил лисондур, тарихдур, адабиётдур.
Масковни қасди янги наслларга мозийга бегона қолсун, тарихга жоҳил қолсун, бунга ҳарф табдилидан яхши восита йўқдур, деб қарор қилдилар. Бу манба ила яъни, ҳарф инқилобила адабиётни, тилни, маънавиётни буздилар. Тарихий, диний, илмий асарларни асосидан йиқитдилар, хароб қилдилар. Шунинг билан янги насллар қадимий асардан маҳрум бўлдилар.
Мозийдан алоқаларини кесди. Хотира ва ёдгорларни маҳв этди.[103]
Қримда, Масковда, Нижнийда, Қозонда азон иқомат ила намозларини ўқуғон қаҳрамон аждодимизни авлодлари бугун ўз юртида, ўз ватанида намоз ўқиёлмайдур, рўза тутолмайдур, қурболиқга қўй сўёлмайдур, ийд байрамларини, диний ибодатларини адо қилолмайдур, Қуръон ўқиёлмайдур, масжидлар, миноралар бўш, меҳробда имом йўқ, муаззин йўқ, сўзлари русча оралаш, ҳарфлари рус ҳарфи, Масков ҳарфидур. Агар шундоқ давом этса, Худо кўрсатмасун, ё нўғойларга ўхшаб ёхуд жанубий африқолиларга ўхшаб, туркистонлилар ҳам келажакда ўз луғатларини йўқотиб қўядурлар. Бу хатарни, бу заҳарни олдини олиш албатта лозимдур. Она тили соқланса, тил истиқлоли бир кун ишга ярайдур. Асос бўладур. Воллоҳу Аълам.
Совет сиёсатларидан яна бири ҳар нарсани иқтисодга бағишлаш принсипидур. Жумладан, халқни озиқ-овқатга боғлағон усулларидур. Заборная картучка тарзи деб янги бир усул, янги низом чиқарди. Ғизо моддаларини ҳукумат қўлиға олди. Халқга керакли нарсаларини ўлчаб берадурғон бўлди. Халқнинг керакли хожатлари ҳаммаси ZABORNEYE KARTOCKA йўлила таъмин қилинадурғон бўлди. Бу васиқа эса (KARNA) минг бир машаққат, заҳмат билан қўлга келадур. Диндорлар, тожирлар, ҳақсизлар, қадим маъмурлар бундан маҳрумдурлар.
Бир оила аъзолари эрта билан ўрнидан туриб, бири нонга, бири ёғга, бири шакарга, совунга ва бошқа ҳожатлари учун югурадур. Ҳукуматни овқат берадурғон дўконлариға бориб, қаторга кирадур. Сут, қатиқ, гўшт, дегон гап анқога шафеъдур.
Одамларни умри навбат кутиш билан қоторда фоний бўладур. Бу фоний дунёда фоний ишлар учун умр зое қилиш на фано бир ишдур. Одамлар кундузи қатор туриб, ҳожатларини ололмағонлар кечалаб қаторда қолиб, навбат кутиб турғонларни музтарликларини ёзиб тугатиб бўлмайдур.
Туркистонда болшевиклар янги бир сиёсат таъқиб этдилар. Буни исми новая экономическая пўлитика NOVEYE EKONOMICESKEYE POLITIKA тахфифан НЭП дейилодур. Бу исмдан онглашиладурки, русларни бундақа ўюнлари аввалдан ҳам бор экан. Аммо эскиси махфий экан. Халқ ғафлатда, билмас экан. Русларни бу янги чиқарғон усуллари янги сиёсат ўлароқ, очиқ сиёсат бўлди.[104]

(ҚАЛАМПИР ИЛА АСАЛ АРАЛАШ) ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ

Бечора халқ ҳар меҳнатга, ҳар машаққатга, ситамга саналарча чидаб келди. 1924 йилни ҳам идрок этди. Лаънати Ленин жаҳаннамга кетди. Кремлдаги инқилоб номдорлари янги бир прўжани татбиқга бошладилар, уни шарти тубандагичадур:
Гирмониядан Масковга бир молия мутахассис кетирилди. У молиячининг биринчи иши Кринский замонида тадовулга чиқғон пул (банкнўт)ни айни шаклда қизил зарбхонада босиб чиқарди. Қора биржа (бурса)да сотилғонча сотилди. Аммо расман ҳукумат тонимайдур. Аммо парда орқасидан туриб, халқни рағбатини ортдириш учун фирқани ташвиқот ва тарғибот идораси тарафиндан махфий одамларини қўлила прўпоганда юргузулди. Шундоқки, Киринский хорижда жамият ақвомга мурожаат этмиш, капиталист давлатлардан инглизлар ила иттифоқ қилмиш, ўзи яқинда инглизлар билан келур эмиш, ватанини қутқазур эмиш, коммунистларни осар эмиш, сўрор эмиш, кесар эмиш, оқ подшо низомини қуруб, Русияни болшевиклардан, бу қизил балодан покизлармиш, миш-миш сўзлар бозорда тўлди, мозорда ҳам бўлди. У прўпоғондани таъсириға қопилғон халқ умид устиға умид қилиб, Порижда зўр билан гузора қилиб, қорнини дардида ўз бошини чорасиға даво излаб юрғон сиғинди русларни исмиға ишониб, бечора халқ хусусан, оқ руслар Киринскийни ўтмас пулларини сотиб олиб соқладилар. Бу рўли билан неча милён фойда қилғонлиғини олмон моличиси сўйласун.
Орада бироз фосила ила янги прўпоғондалар на эмиш, на вор, хабарингиз борми, Туркистон Никалайни юзталик юз сўм рубллик банкнўтларига гаров эмиш. Инглизлар юзталикларни тўпламоқда эмиш. Ҳатто Ҳижозда, Мисрда, Шомда саррофларни қўлида қолиб, сандуқларида соқлануб турғон ҳамма юзталикларни яхши баҳо билан олғон эмиш. Яқин замонда келиб, Туркистонни қўлиға олар эмиш. Ҳолан Эронда эмиш. Машҳаддан тўғри Ашқободга ўтар, у бир тарафдан, Ҳиротдан, Балхдан ўтар эмиш. Иш тамом холос. Инглиз Туркистонга ўтса бўлди. Қизил балодан қуртулурмиз, деган хаёл билан қора биржадаги яҳудий даллолларни олдовига баъзилар учди. Баъзилар олданди-да, қизил Масковда босилгон Никалайни юзталик банкнўталаридан ало қадри ҳол олиб, хом тама билан соқлаганлар кўб бўлди.
Сўнгра советлар кичик ҳажмда йигирма сўмлик, қирқ сўмлик пул чиқарди. Халқ бунга марка пул деб исм қўйди. Оз кундан кейин молиячи яҳудийнинг ўйини билан филм тегишди. Бошқача бир пул чиқарди. Бунга сентралний банкнўт деб от қўйди.
Ҳар бир идорага, бозорларга, расталарга молияни шўъбаси очилди. Кеча кундуз баробар чолишиб, қадимий пулларни тўплашга бошлади. Марка пул Тошкандда босилғон икки чет пул юз сўмлик DENEJNIYI ZNAKларни муқобилиға юз сўм ўрниға ўн сўм берди. Бу суратда Масков у яҳудий молиячини ҳунари билан миллатни қўлидаги нақдинадан юздан тўқсонни урди.
Сентралний пуллар ҳаммаси ўн сўмликдур. Бу банкнўтда мутааддад лисонларда ушбу рамз:
Бутун дунё меҳнаткашлари бирлашингиз. PROLETARI VSEX STRANY SOEDINEYTES. деб ёзилғондур. Советларни 15 кукла қурчоқ жумҳуриятларидаги турли-турли пуллар ҳаммаси тўпланди. Ҳамма жумҳуриятда сентралний банкнўт тадовулга бошланди.
Охирда жин фикрли молиячи FINANSIST янгидан оппоқ мазбут бошқа бир банкнўт чиқарди. Буни исми червонсдур. Бу червонс хейли қувватликдур.
Бу червонс ўн сўм дейилғон бир олтунни қийматидадур. Яҳудийни янги филм, янги рўли билан 15 кукла жумҳуриятлардаги собиқ пуллар тўплаб олинди. Ҳамма жумҳуриятга червонс берилиб, бу тарихдан бошлаб совет қаламравида червонс банкнўт тадовулга бошланди. Ва бу сояда ҳамма жумҳуриятлар иқтисодий (молий) йўл билан Масковга боғланди.
Бу червонсни қурсини сақлаш учун шўро олтини деб ўроқ болға тамғалик
II Никалайни ўн сўмлик олтуни аёринда бозорларда шўро олтуни чиқмоқ каби кўрула бошлади. Кўз юмиб очғунча бу шўро олтуни ўртадан ғойиб бўлди. (советлар тўплаб олди)
Бир оралиқ бозорда II Никалай замонида тадовулда бўлғон ўн сўмлик Никалай олтуни бозорни ўйнатди. Бу Никалай олтуни Ленинғиродда пролетарлар зарбхонасида ўлгон эски подшо II Никалай исмида чиқа бошлағон олтундур. Бу олтунлар саррофларда, бонкаларда, халқ қўлида ривож бўлиб, халта-халта бонка берадурғон бўлди. Бонкалар олиб чиқғон маъмур тожирлар, даллоллар ўт тийиндан зиёдасила ўн сўм ўн тийин (бир червонс ўн тийин)га бемалол сотаверадурғон бўлдилар. Хориждан келғон қўйчилар, Кошғардан келғон тожирлар зиёдароқ олдилар. Олтин сотгон кишилар кўринишда тожирдур. Ҳақиқат маъмурдур. Олғон зиёда ўн тийинлари даллолликдур. Бундоқ даллолликдан ҳукумат кўз юмадур. Чунки булар вазифа ижоби олтун олғонларни адресларини ёзиб олиб, бонкага топширур эрдилар.[105]
Муҳтарам ўқувчиларга татимма ўлароқ арз ўлинурки, вақтики, Бухородан ғанимат ўлароқ, етти 7 вагўн олтун Масковга тўғри (DIRECT) жўнағон эди. Ушбу олтунлардурки Никалайни тамғаси ила ўн сўмлик Никалай олтуни бўлиб, тадовулға чиқарилди. Буни фазли ғолибан Гирмонияда мутахассис ўлароқ, кетирилғон молиячи аслан яҳудий бир FINANSISTга оиддур. Олтунни дохилдаги ўюни кўрулди. Лутфан хориж тарафига ҳам бир назар ташланса, у молиячини икки тарафлик дудам ханжардек иш кўрғонлиги ойдинлашадур. Советларни хорижий ишларини йўлга қўйиш учун хорижга чиқарғон бу важлари истихборот ишларида қўллағон одамларига ўшандоқ Никалай томғалик олтун жўнатиб берди. Хуфяларини шундоқ олтун билан таъмин этди. Хорижга червонс чиқармади ва ҳам хориждан червонс духулини шиддат ила ман қилди. Қизилларнинг парда остидаги махфий ўюнларини на тожирлар фаҳмлади ва на Амрико ва на Олмон англади. Агар онглагонлар бўлса, тўсолмадилар. Шундоқ қилиб, қизил Масков прўпоғонда ишида комёб бўлиб чиқди.
Хулосаи калом усмонли императўрлиғини инқирози учун Оврупонинг энг закий молиячилари билиттифоқ Истанбулда Туркияни зарариға нақадар чолишиб, комёб бўлсалар, бу яҳудий молиячи русларни фойдасиға шу қадар чолишдики, танҳо муваффақ бўлди.
Олтун ва червон ривож бўлғон тарихларда русларни кўчирма сиёсати ҳам шиддат ила давом этди. Туркистонга келгон олтунлар, червонлар ила баробар Туркистонни покиза тупроқларига самарскийлар, Укароинодан сассиғ хохоллар, хижилилар, мужиклар ҳар кун вагўн-вагўн келиб, кўчаларда, бозорларда пода-пода, гала-гала бўлишиб юришди. Шаҳар ва қишлоқларга жойлашди. Уйлар, ҳавлилар, масжидлар, такялар, мадрасалар, хонақолар бу ўрус меҳмонлари билан тўлди. Ерлиларга уй йўқ, жой йўқ. Агар бирорта чордевор бўлса, ўлтурушга самарскийлар ҳақлидур.
Қизил режим ижоби мулкият ўртадан кўтарилди. Ҳамма мулк соҳибининг фикри, зикри, хаёли бўстонларини, гулистонларини, уйларини, жойларини бир илож қилиб ҳукуматга топширса. Ёхуд рус меҳмонларини ўтқузуб, уйиндан, жойиндан қутулса. Шундагина камаршикан нолўгдан қутулгон бўладур. Бошқа чораси йўқдур. Мулкни ташлаб қочса ҳам налўгдан қутуладур. Аммо темир дафтарда нолўг ёзилғон ҳолда турадур.
Болшевикларни парчала, ют сиёсати бошланишдаги R.S.F.S.R. йўқ бўлди. Ўрниға S.S.S.R. бўлди. Туркистонда мухторият лағв бўлди. Ўрниға жумҳурият қурчоқга ўхшаш қўлбола жумҳуриятлар қурулди. Ҳар жумҳур раисини Масков ўзини маҳри каби хоҳлағонидек истеъмол қилди.[106]
Қрим, Эдил, Урол, Сибириё, ақсойи шарқ, Укроино, Какозия ва бошқаларни тақсими каби Туркистон ҳам бўлак-бўлак қилуб бўлунди. Чунончи, Туркистнни семиз бир сўқумга ўхшатиб Маскво Қассоблари қўлила сўюлди. Гўё ани аъзоларини парча-парча қилиб қонорага осди. Агар таъбир жойиз эса сўқумни бошиға (калласиға) Ўкбекистон, сўқумни сонига Тожикистон, сўқумни яна бир сонига Қозоқистон, сўқумни бир қўлиға Қирғизистон, сўқумни яна бир қўлиға Туркманистон, деб от тоқдилар. Бундоқ тақсимдан сўнгра руслар бу миллатни хоҳлағонидек ютушга, сўрушга бошлади.
Туркистонни пахтаси бошда ўлароқ, маъданлари мутлақ суратда, дунё бўюнча матлуб бўлғон қоракўл терилари, олтун конларининг ҳосили ҳаммаси қизил майдондаги қизил тегирмонга оқизилди. Манқул ашёлар, ғайри манқул амлоклар ҳаммаси болшевикларни мулки бўлди. Мужиклар, самарскийлар жойланиб, алардан ошиб қолғон мадрасалар тиятру саҳнаси, масжидлар қлуб, хонақолар (ATEIST) динсизларга, даҳрийларга идора ва зол бўлди.

5 ЙИЛЛИК ПЛОН (PETILETKA)

Руслар беш йиллик плон, деб бир тадҳиш сиёсатини йўлга қўйди. Беш йилда амалга ошириладурғон режаларни аввалида коллектифлашдириш усули бажо келтирилди. Бу усул кўб мудҳиш суратда амалга оширилди.
Плон бўюнча 1929чи йилни охирги кечаси чилла зимистонда шиддатлик совуқ бир кечаси саҳар вақтида Туркистон қаламравидаги ҳамма шаҳровийлари бир вақтда руслар тарафидан босилди. Бу маданий босмачилар кўзиға крунгон кўрпа, тўшак, болиш, ётоқ, якандоз ва бошқа пахтадан бўлғон ҳар қандай нарса бўлса ҳаммасини тўплаб, аввалдан ҳозирлангон аробаларга юклаб (шаҳарни рус қисми) янги шаҳарга ташиб кетдилар. Бир кечада халқни ҳамма нарсаси мусодара қилинди.
Авваллари заминдорларни ерлари олиниб, деҳқонларга бўлуб берилғон эди. Ҳар бир деҳқон ўз қўл кучи билан ишлар, якка хўжалиқ исмида умр кечирур эди. Янги низом янги плонга кўра, бир қишлоқни деҳқонлари ҳаммаси тў0планиб, ерларини бирлашдириб, ҳамма бир бўлуб ишлайдур. Бир бўлуб экадур, ўроқда, хирмонда, бошоқда, бир ҳосил оладурлар. Буни исми колхўздур.
Бу сабабли бир дин, бир иймон, бир Ислом ороларида ҳузурсизликлар бўлди. Бебошлик зуҳур этди. Ака-ука, эл, халқ бир-бирини гўштларини едилар. Гулистонлар гўрустон бўлди. Бозорлар мозор бўлди. Тижорат бир нав колхўзлар қўлиға ўтди. Эркак-хотун, ўғил-қиз мажбурий ишлади. Ишлагонларга коғаз билан нон бериладур. Ишламагонга ҳеч нарса йўқдур. колхўз ишлари аввалдан оқсоқланиб зўр билан юрди эса-да, кейинча бироз йўлга қўйилғон бўлиб кўрулд. Ва лекин хусусий ҳаракат бошқа, умумий ҳаракат бошқача ҳосил берди. ҳар ҳолда жаҳон ҳарбидан аввалги ҳосил миқдори қўлға келмади. Колхўздан сўнгра совхўз қурулди. Бир-бирларини орқасидан селхўз қурулди. Водхўз таъсислари кенгайтирилди. Бу орада симхўз деб яна бири қурулди. Ниҳоят бу занжир-занжир хўз-хўзларни ҳар бири бошимизга бошқа бир бало, бошқа бир мусибат. Ҳар бири дард устиға дард бўлди. Булар ҳеч гап эмас. Плонни даҳшатлик саҳнаси бундан кейин кўринадур. Масалан:

СУРГУН ФОЖЕАСИДАН БИР ПАРДА

Туркистонлиларни она юртидан суруб чиқариш учун аввалдан олинғон тадбирлар 1930 ва ҳам 1931 йилларда амалга оширилди. Замонасида махфий суратда ҳозирлангон рўйхатга кўра, Туркистоннинг ҳамма шаҳарларида бир тарихда, бир кечада рўйхатдаги уйлар босилди. Уст устиға уч кеча кундуз сиёсий идорани зобитлари назоратида, соқчилар бошлиғи қўмондасида атроф ва жавонибни аскарлар билан иҳота қилинғон бир ҳолда босди-босди бошланди ва даҳшати билан давом этди.
Ҳар маҳалладан, ҳар уйдан ушлангон муштумзўр (KULAK) оиласила ўзига қарашли ўғли, қизи ва бошқа тобелари ила уй, рўзгор ашёлари, қўйлари, бўзаклари, товуқлари, қушлари ила ҳаммаси тутулиб, бир ерга тўпланди. Яъни, зору оҳу нолалар кўкка чиқди. Шаҳар кўчаларида доду фарёд рафтомад бир маҳшардан иборат бўлди. Кўчалардаги аскарларни амрида қатор тургон юк аробаларини кўблиғидан ўтгани йўл йўқ. Босгани ер йўқ. Бу даҳшатли ҳодиса уч кечаю кундуз давом этди. Сўнгра ушланганларни ҳаммаси тўпланган минтақаларида темир йўл аробаларини қизил вагўнлариға қўй от юклагондек бошоломон одам юклаб, кечалари жўнатилди. Бу тадҳиш амалиёти ҳамма шаҳарда сиёсий идора ГПУни назорати остида амалга оширилди. Мисол учун бир воқеа:
Андижонга тобе ғарбан 14 километр масофада Анка дегон бир қишлоқдан тўплангон муштумзўрлар ва ҳақсизларни руслар тутуб, етмиш, саксон вагўн уланган бир поезднинг қизил вагўнларига юкладилар. Ярим кечада жўнашга омодаланиб, ҳуштак чалғон ўтхонани овозини эшитар-эшитмас, ҳамма вагўндаги сургунга жўнайдурғон халқ бир овоздан эркагу хотин, ёшу қари, каттаю кичик баробар, дод, дедилар. Доду фарёд, ватандан кетмаймиз, юртдан чиқмаймиз, дод, дод, дод, фарёд деб, оҳу фиғон қилдилар.
Бу кутилмагон ҳодисани тасиридан темир йўл маъмурлари қўрқиб кетдилар. Кондуктўрлар ҳуштакларини чолди. Мошинани сурувчилар оташаробани юрғизмай жой-жойинда ҳамма тўхтади. Халқни оҳ-воҳлари, дод-войлари давом этди.
Тадҳиш сиёсатини бош омиллари ГПУни амри билан қишлоқдан рус аскарлари етиб келди. Ҳар вагўнни олдида сарнайзасини дўлайиб, вагўн дарвозаларини тақатақ қилиб ёпдилар. Ваҳшат ила дўқ қилиб юриб, саҳар вақтида поездни жўнатдилар. Ҳар шаҳарда бўлғон ҳар хил бўлса ҳам бир-бириға яқиндур. Бир нав ўхшайдур. Ҳамма ситам бир ситамдур.
Русларни бундоқ мудҳиш муомалалари ила туркистонлилар сурулди. Ички Русияга жўнатилди. Аммо қайси жойга кетгонлиғини ҳеч ким билмайдур. Фақат бу сирни фирқа бошлиғи биладур. ГПУ биладур.
45 кундан сўнгра Укроинадан мактублар келди. Фақат менга келғон бир мактубда божамиз ёзадур: Аҳволимиз бир тирик ўликдан фарқи йўқдур. Оҳ ватан, оҳ Андижон, жон, жон, эй қариндошлар, қайдасизлар, бизлар дунё жаннатидан чиқарилдик, чўлу биёбонга келтирилдик. Бу жойда нонни жисми ҳам йўқ, исми ҳам йўқ экан. Бизни ҳолимизга Худони раҳми келсин. Ақлимиздан одаштирмасин. Тавфиқ ва ҳидоятимизни зиёда айлаб, иймонимизни саломат қилсун. Сизлардан ражомиз шулки, емак вақтида дастурхондан бир луқмадан нон олиб, бир халтага ташласангизлар, икки, уч ҳафтада қанча тўпланса, жамлаб бизга пўчта билан юбориб туринглар. Бошқалар ҳам биздан яхши эмасдур. Маълум бўлдики, ҳамма сургунларни ҳоли бир-биридан бадтардур.
Сургун сиёсатида русларни баҳонаси кўб бўлди. Жумладан, эгалари Русияға сурулуб, эгасиз қолғон ҳавли жойларға Самарадан келғон ўруслар жойлашди. Сувлик, унумлик ерлар бўш қолди. Халқ фойдаланмади, деб ундоқ ташландиқ ерларни ҳам рус кўчманчилариға фирқа тарафидн тақсим қилинди. Ва яна собиқ ҳукмдорлар хонлар, бекларга оид ерларни, вақф ерларни вориси чор ҳукумати бўлғонига ўхшаш чорларни вориси советлар ҳукумати бўлди.
Ўрусларни тутгон кўчирма сиёсатининг русларга икки тарафлик фойдаси бўлди. Биринчиси туркистонлиларни ички Русияга ва Украинога сурди. Қизил империялизмни мудҳиш зулмлари очиқ амалга ошди. Иккинчиси сурулгон мусулмонларни ҳавли жойлариға, масжид, мадрасалариға, еру сувлариға Русиядан келтирилғон кўчманчиларни ерлашдирилди.

ЗИЁЛИЛАРНИ ИМҲОСИ

Тубанда зикр қилинадурғон мавзуларни, ачинарлик воқеаларни вақтила эътино билан ўқуб, ибратланишларини муҳтарам ўқувчиларимиздан ражо ўлинур.
Қизил русларни таъқиблариға террўрлариға дучор бўлғонлардан бири зиёлилар, мунавварлар синфидур. Зиёлилар русларни энг оғир жазоларига маъруз қолдилар. Чунончи, Эсоқул ўғли бир муддат очиқ суратда муҳокама қилинғондан кейин одамлари билан ҳаммаси эъдом этилди. Хидирали ўғлини тарафдорлари ўн саккиз илм кишилари ҳаммаси эъдом қилинди. Хидирали ўғли Инъомжон ўзи Масковда қизил жаллодлар қўлила ўлдирилди. Аммо Масков ани интиҳор этди. Ёзиб қолдиргон хати ҳам бор, деб эълон қилди.
Бошқа бир ривоятда фарғонали Хидирали ўғлининг сургун ўлароқ бўлундуғи Масковда интиҳор этдирган бир оқмиш ўлдуғу мактубиндаги Фарғона деҳқонлари ила Туркистондаги империялист совет Русия ҳукмронлиғи орасинда гарчак муносабата доир қайдлара на буюрулур?
Бу зотки, йигирма санага яқин бир замон совет Русия ҳокимиятина хизмат этмиш ва дойимо ҳукумат уялиги ва жумҳур бошқонлиғи каби мақомлар ишғол этмиш. Ва Чечериннинг бошқонлиғинда эллик хорижагидан совет диплўматик ҳайъатинда Туркистон тамсилчиси жонбозлиғини           ёпмиш ўлан бир кимсадур.
Бу суратла узун саналар қизил империёлизма ёпдиғи бу қадар садоқатли хизматларина рағман бир кун Масковда мажбурий иқомат даҳо дўғруси сургунда бўлиндирдиғи бир сирада бу фаолиятила киндий мамлакати ва халқина на қадар буюк фанолик ёпмиш ўлдуғуну сезмиш ўлан Хидирали ўғлу бу гуноҳлари учун киндий киндийни жазоландирмакда ўлдуғуну Туркистон халқини ва Фарғона Кўйлу заҳматкашларини севан ҳеч бир туркистонлининг империёлист совет ҳукумати ила иш бирлиги ёпомияжагини билиритмиш дагилмиди?[107]
Алардан кейин чиқғон Қосимўфчилар қўлға олинди. Ҳаммаси ўқга тутулди.
Мунаввар қори ака бошда ўлароқ, Абдуллоҳ Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон ва аларни амсол, ақронлари баробар шаҳид бўлдилар. Сўнгра Файзуллоҳ хўжа ўғри тобелари билан қатл қилинди. Оз кундан кейин Акмал Икром ўғли ва атрофидаги миллатчилар билан баробар Кремл жаллодлариға ем бўлдилар.
Руслар гези келгонда кўзи очиқ, ватанини, миллатини яхши кўргон истиқлолчиларни истаб топиб, аларни осди, отди, қомади, уруғини ҳам қўймади. Ҳаммасини маҳв ва нобуд қилди. Алардан баъзилари хорижға ўзини ола билди.[108]
Ерлар, сувлар, мулк ва моллар давлатлашдирилди. Йўқ, йўқ, давлатлашдирилмади, онжиқ фарқга (фирқага) мол қилинди. Ҳар нарсани амрига топширилди. Коммунистлар партияси шундоқ жаббор бўлдики, яқин тарихда ҳар қандай капиталист мамлакатларда бундоқ жабборлик воқе бўлмағондур. Исмда давлатлашдирилғон молу мулклар ишчи деҳқон ҳукумати номидан мусодара қилинғон олтунлар, кумушларни ҳаммаси коммунистлар фирқасининг қўли билан қизил гениролларга, лидерлар, заимлар, раисларга кўб-кўб маошлар берилди. Шўри қурғон ишчи ва хизматчиларга нисбат қабул қилинмайдурғон даражада оз бўлди. Коммунистларнинг маоши ой ба ой зиёда қилинди. Ниҳоят шу ҳолға келди.

САНОАТЛАШДИРИШ

Ишчиларни ишлаб чиқарадурғон саноий молларини тайёрлаш учун воензаг (VOENZAG) дегон бир идора қурулди.[110] Ёнида кожотдел деб бир шўъбаси бордур. Ишчиларни шундоқ ишлатадурки, бир ишчи муайян соатда муайян кунда муайян миқдорда молни ҳозирлашга мажбурдур. Идора бошлиғи фирқаг мансуб биринчи каммунестдур. Ишчиларга бергон нормаси яни тайин қилғон миқдори уқадар кўпдўрки, у миқдорни тамомила ишлаб чиқариш учун муддат жуда оздур. Биноан алайҳ дегон вақтга ҳозирлаш мумкин эмасдур. Бечора ишчилар нормани тўлдириш учун у қадар жиддий чолишадурларки, кундузлари кечага улашиб кетадур. Чунки нормаси тўлмаса, итоб мухаққақдур. Кимса кимса ила сўзлашмайдур. Бир киши бир киши ила қўл бериб кўришолмайдур. Қўл узатиб кўришмоқ мамнуъдур.
PRIVETSTIVOVAT BEZ RUKOPAJATIY деб ёзилғон турли лавҳалар эшикларга, деворларга, ишхонага, ошхонага, идорага осилғондур. Бечора ишчилар жони ҳалқумига келар даражада меҳнатга гирифтордурлар. Котиби ўлдуғум бу ишчиларни баъзи бирлари ила танҳо қолғон вақтларда ҳазиллашиб, нўрма тўдиму, яшасин ишчилар, яшасин меҳнаткашлар, яша пролетарлар ҳукумати, деб кулишиб қўямиз. Бу қадар бир-бириға заминий муҳаббатлари бўлғонлар (добрий ден) деб қўядурлар фақат.
Ишчиларни ҳам довлайдурғон, ҳам ёғлайдурғон шиорлар ишхоналарга осилғондур. Масалан, эй ишчилар, яхши ишлагон ишчини аввалан нўрмаси вақтида тўладур. Таомларини вақтида ошайдур. Вақтида еган таом баданга сингадур. Кўб ишлаб чарчаб ётса, вақтида уйқу келадур. Бундоқ уйқу жуда ширин бўладур. Бундоқ чолишқон ишчилар зарбдор бўладур. Мукофотга ноил бўладур. Бу сўзлар Ленинни лигасидан намунадур. Шунга ўхшаш инқилобчи доҳийларни насиҳатлари ҳам кўбдур. Деворларда бўш жой йўқдур. Шуни унутмаслик керакдурки, васфсиз тубан даражадаги ишчилар, ўрта даражадаги ишчилар, маъмурлар ерликлардан бўладур. Аммо васфлик юқори мартабадаги омирлик мақоминдаги хизматчилар ҳар маконда, ҳар замонда руслардан бўладур.

ОЛТУН СИЁСАТИ

Ўтгон фаслларда зикр қилинғон бонкани халта-халта олтунларини халқга сотиб, аларни адресларини ёзиб олиб, листасини бонка орқали сиёсий идорага топширилғонлиғи муҳтарам ўқувчиларнинг маълумларидур. Ўшал асални ялағонларга қалампир чайнатишни вақти келди, деб сиёсиё идора тарафидан у вақтдаги рўйхат бўюнча у кишилар бир кечада уй-уйларидан ушланиб, ГПУни махсус бир кишилик (одиночка) ҳужралариға қомалдилар. Кечалари баъзан олти, баъзан ўн кишини саҳнаси кенг бир золга келтирилиб, муҳокама курсисиға ўтқизиладур. Ҳар бирини икки ёнида гавдалик, қувватлик рус, армани аскарларидан турадур. Милтиқлари йўқ. Қўллари бўш. Тетик бир вазиятда амрга омода икки кўзи садрдаги ГПУни амрида жузъий бир ишоратга ҳозирдурлар. Ўртада чуқур бир зиндон бордур. Навбат ила сўроқга бошланадур. Фалоний фалоний ўғли, санда қанча олтун бор? Қайси жойда? Кимни қўлида? Агар бу кишида олтун бўлса, ҳарна борига иқрор келадур. Қўйгон, кўмгон жойидан келтириб, ушбу залга ҳозир қиладур. Бошқаларини кўз олдида топширадур. Ўзи озод бўлиб, жонини қутказиб, ГПУни идорасидан чиқиб кетадур.
Сўнгра яна биридан сўраладур. Фалоний, сенда қанча олтун бор? Келтир. Жавобан, ман олтунни тушимда ҳам кўрганим йўқ, мен қайдаю, олтун қайда, дейдур. Зобит омир хўб сиқиштирадур. Ул киши ҳаргиз, ҳаргиз олтунга яқин келмайдур. Зобитни бир ишорати билан у кишини икки ёнидаги солдатлар онида икки тарафидан сарсон қилиб кўтарадур. Шул дақиқада саҳнини ўртасидаги зиндоннинг оғзи бир тугма босилиши билан очиладур. У олтун йўқ, дегон киши зиндонга отиладур. Ҳолан устидан бир шиша тезоб тўкулгондан кейин зиндонни қопқоғи яна ёпиладур. Олтун муҳокамаси давом этуб, зобит учинчи шахсга савол қиладур. Фалоний, олтунлар қайда? Сенда неча дона олтун бор? Сўзла. Ихтиён ўзингда. Агар рост айтсанг, дарвоза очиқ, сен озоддурсан. Агар ёлғон айтиб бизни ўйнатадурғон бўлсанг, ушбу зиндон сани ҳам қабрингдур. Танлаб ол, сенга жавр йўқ. Азобу уқубат йўқ. Шўролар ҳукуматида зулм йўқдур, деб зобит ул кишини кўзиға термулиб турадур. У одам агар иқрор қилса, олтунларни топширадур. Ўзи озод бўладур. Агар инкор қилса ва ёхуд ҳақиқатда у кишида олтун йўқ бўлса, лаҳади зиндонга отиладур.
Бошқаларни муҳокамаси ҳам шундоқдур. Аммо орада-сирада фанний азоблар ҳам бўлиб турадур. Масалан, инкор қилгонларни икки чекасига иликтирик симларини қўядур. Ул кишини кўз нури кўзини қорачуғлари юзини устида ирғиб отилиб чиқадур. Бундоқ алими азобдан кейин иқрор қиладур. Олтунни берадур. Кўздан ажрайдур. Озод бўладур. Акс ҳолда шу азобда ўлдириладур. Қабри тайёр. Кафансиз, жаноза намози йўқ, зиндонга кўмиладур. ГПУ зобити яна бир кишини исмини тутуб, фалоний сўйла, олтунларни қайси жойларга кўмдунг, дейдур. Ул киши, қайси олтунни айтасиз, олтунни исмини сиздан эшитиб турибман, деб жавоб қиладур. Шул ҳолда зобит бир давсия (дело)ни чиқариб, вақтила заргарликда бир дўконда олтун олиб санаб турғонлиғини ёнида бонкадан халталаб олтун олиб келиб, бул кишиға сотгон маъмурни бирликда олинмиш суратини кўрсатадур. Айтадурки, биз сўрағон олтунлар шу олтунлардур. Эмди ихтиёр санда, ё олтун, ё зиндон. Бу киши чор-ночор эътироф қиладур. Боғда шафтолу дарахтини тагида шунча олтун бор, уйни остонасини тагида шунча бор, дейдур. Ҳолан тўрт солдат зобит бош ўлароқ, ҳозир аробага тушуб, ярим соатда икки халта олтунни у мажлисга ҳозирланадур. Олтунлар саналадур. Адади тўғри чиқса, ул киши озоддур. Агар кам чиқса, камини топқунча яна қамоқда қоладур.
Хулосаси шулки, азобни навъи кўбдур. Ҳар хил уқубатлар билан иқрорини оладур. Иқрор қилмағонлар ёхуд олтун билан алоқаси бўлмаган, олтун олмағон, олтун сотмагонлар ноҳақ ерга туҳмат билан ушлангон бўладур. Зиндонга кўмиладур. Жазоси бир шиша тезобдур.
Олтунни ютуб, хорижга, Кошғарга, Афғонистонга жўнағон карвонларни ва ёхуд хорижга қочганларни йўлдан, ҳудуддан ушлаб келиб, азобу уқубатга соладур. Олтун ютгонларга дори ичириб, исҳол билан қорнидан тушириб оладур.
Андижон – Кошғар орасидаги ҳудуд Эргаштомдан ўтиб кетадурғон хорижга тобе карвонларнинг отларини, туяларини тўхтатиб, уч кун, тўрт кун сақлаб, дору ичириб, ҳайвонларни қурсоқларидаги олтунларни чиқартиб олур. Сўнградан карвонни Кошғарга жўнатиладур.

ДИНДОРЛАРНИ ЖАЗОСИ

Ички Русияни ҳар тарафиға Украинога сурулгон мусулмонларни ўрниға руслар келиб, ерлашди. Масжидларни меҳроблариға қадар самарскийлар тўлди. Ҳар бири товариш бўлди. Луғатлар русча, китоблар русча, сўзлар русча, баъзи одатлар русча бўлди. Руслашдириш сиёсати оҳиста-оҳиста амалга ошди.
Намоз, рўза ўртадан кўтарилди. Қуръон ўқиш мамнуъ. Қурбонлиқ йўқ. Қўй, мол, сўқим сўйилмайдур. Қурбонлиқ қилғонни жазоси маҳкамада беш йиллик сургунга маҳкум. Ҳақиқатда қайтиб келмайдур, дегон ҳукмномада ишорат (шифра) бордур.
Бир киши закот берса ва ё бошқа диний ибодатлари ила ани диндорлиғи собит бўлса, ани жазоси Сибириёни энг совуқ минтақаларидан Архангал вилоятида Ким исмлик ўрмонликга қарағай дарахтларини кеса-кеса ўлишга маҳкумдур.
Ҳар шаҳарда шўролар турма (ҳибсхона)си уч, тўрт донадан бордур. Ани дорул-ахлоқ, деб исмландирғонлар. Булардан бошқа Тошкандда махсус бир қамоқхона бордур. Исми Контартсиённий лагер (KONTSIYANNI LAGER)дур. Бу қамоқхона Туркистон ўлкасида сиёсий мужримларнинг жазохонасидур. Бу қамоқхона шу қадар тўлдирки, дарвозани олдиға қадар маҳбуслар қайнайдур. Шўролар ҳукуматининг ҳар қандай бир қонуниға мухолиф бўлгонларни сиёсат ила ўғрошгонларни жойи будур.
Эркакларни аксари турмада. Хотинлар итлоқила ишдадурлар. Трамвай юргизадурғонлар хотинлардан. Колхўзни фаол ишчилари хотинлардан. Фабрикаларда хотинлар. Толада трактўр, сувчилар хотинлардан. Қора ишлар, йўлларга асфалт тўкувчилар хотинлардан. Мажбурий ариғ кавлаш[111] ишларида хотинлар. Хусусан пахта ишини қисми аъзамини хотунлар бажарадур.
Халқда диний байрамлар йўқ. Жума таътиллари йўқ, йўқдур.
Нодир бир ҳикоя: Трамвай сурувчи бир хотин ой-куни яқин бўлуб, идора бошлиғидан туғиб олиш учун рухсат сўрабдур. Фирқани фалониға сиғмайдур, деб рухсат бермабдур. Бечора хотун вазифа бошида яъни, трамвайни ҳайдаб тургон вақтида тўлғоқ тутуб қолибдур. Дарҳол трамвайни тўхтатиб, онид туғуб қўйғонлиғи, йўлчилар шошиб қолиб, ҳайратда қолғонлари машҳурдур. Камбағал ишчиларни яшаш тарзи шундоқдур. Бундоқ ҳодисалар амри воқеий бўлуб, халқ ўрганиб қолғондур. Ҳар кимни махсус бир дафтари бўладур. Бу дафтарга ҳаёти бўюнча ҳукумат ила идоралар билан бўлғон алоқаларини, олғон мукофотларини, камотиёти ашёларини вақти-вақтида ёзилиб туродур. У дафтарга ёзилмай қолғон нарсалар давлатни моли бўлди, деб фирқани амрига топшириладур. Фирқа истисмор этадур.
Ҳамма идораларда сиёсий идорани бир шўъбаси (хуфяси) бордур. Ҳамма доираларга ҳукми нофиздур. Катта-кичик масалаларда бу шўъбани мувофақати олинадур. Анга кўра ижро қилинадур. Ишлар бу шўъба ила, тилифўн ила бўладур. Сиёсий идоранинг ҳукмлари ҳар бир оилада нофиздур. Оила аъзоларини ҳаммалари бир-бирига жосусдур. Ҳар бир жосус вазифа эътиборила фаол чолишадур. Мажбур қолгон вақтларида туҳмат қилишдан қайтмайдур. Булар тарафиндан бўлғон жиноятлар мусомаҳа қилинадур.

ҲАҚСИЗЛАР

Советлар қонунича коммунист ташкилотига мансуб аъзолар ҳукуматга яъни, фирқага итоат қилғон ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар ва ҳам ёш комсомоллардан бошқа ҳамма ҳақсиздур.
Қизил русларни низомиға кўра, савдогарлар, диндорлар, муллолар, эшонлар, боболари тожир ўтгонлар, бойлар, бой болалари, оталари намоз ўқиғонлар, муфти бўлгонлар, қозилар, мактабдор муллалар, уларни ўғиллари ҳаммаси ҳақсиздур. Бу синфлар ҳар шайдан маҳрумдурлар.
Ўғрилар, қароқчилар кўпайгон. Қийматчилик бир тараф. Гузарон қилиш жуда оғир. Ҳаёсизлик ривожда. Қиморхоналар, ичкихоналар ва бошқалари кечаю кундуз очиқ. Ахлоқсизлик айб эмас. Юрт бетинч. Ҳамма бесаранжом. Мундоқ қийинчилик билан кун кўрғон замонда ора-кунда бир митинкага чақириладур. Мажбурий суратда ҳамма ишини ташлаб борадур. Сўзлар бўлса, эски тос, эски ҳаммомдур. Баладияни плонлари, янги режимлар, фирқани приказлари ўқиладур. Яшасин бизларга ҳуррият бергон Масков коммунистлари. Яшасин бизга раҳбарлик қилғон рус коммунистлари фирқаси, деб нутқ тугар-тугамас, ҳамма бир овоздан хоҳ рост, хоҳ ёлғон яшасин Ленинни шогирди Сталин, яшасин фалоний, деб беихтиёр бақирадурлар.

ТУРКИСТОН ҲОДИСАЛАРИГА ОИД ДУШАНБА САҲНАСИДАН БИР ПАРДА

Тожикистон маркази Душанба шаҳрида воқе бўлғон русларнинг ситамларидан бир воқеани ёзиб, бутун ўлкани аҳволиға намуна ўлароқ, ўқувчиларға тақдим қилиш фойдалик кўрулди. Бошқа шаҳарлардаги зулмдийдалар шунга қиёсланадур.
Душанба коператифларини бирида хизматчи Носирхўжаюф қўққусдан ушланди. Сўнгра ГПУда қамоқда эконлиги билинди.
Носирхўжаюфни кўрғали ГПУ қамоқхонасиға бир колхўз раиси келди. Иккови ҳасратлашиб ўлтургонда Эшонжон ва Ўрмонполвон дегон икки тошкандлик маҳбуслар ҳам суҳбатга қўшилди.
Полвонни қўлида чопон бор эди. Носирхўжаюф полвонга қараб, шу чопонларни ташланг, нима қиласиз, кимдан қолди, деди. Полвон, кимдан қолар эди, ўликдан қолди, деди. Тирикдан нима қолар эди, деди. Сўнгра колхўз раисига қараб, раис ака, буни қаранг, биз мазлум бўлсак, қўлимиз қуруқ, қорнимиз оч бўлса, кеча навбатчи келиб, биздан икки кишини талаб қилди. Чопон кўйлакларини чиқартиб, иштони билан ҳайдаб кўз олдимизда олиб чиқиб кетди. Гум этиб отди, ўлдирди. Ўшал икки мазлумни чопонларидур. Биз сотиб овқат қиламиз, ака, деди. Хўжаюф айтди, полвон, тахминан бир юз йигирмача мазлумларни яктак тўнларини сотиб, харажот қилғондур, деб турғонда қазойи ҳожат учун чиқғон маҳбуслар майдонда кўрунди. Икки юзга яқин келадурлар.
Полвон бўйнини чўзуб, қўлини найза қилиб, раисга қараб, мана шуларни ҳаммаси бегуноҳдур, бизга ўхшаш ўлимга мунтазир, яктак-чопонга ворис бўлишни кутиб турғон гуноҳсиз маҳбуслардур, деди.
(Кобил. Абдулҳаким полвон хаста иёдати асносида)

БИНОКОРЛИК СИЁСАТИ (STROIYITEL’STVO)

Советларда бинокорлик демак, учрағон иморатни бузуш демакдур. Орада-сирада бирор дона янги иморат тушодур. Бу иморат давлатга тобедур.
Бинокорлик плонининг ич юзи бинони бузулиши ва тузулиши-да юзда-юз ички Русиядан келғон ўрусларни ишга солиш, аларни иш билан таъминлашдур. Советларни ягона ҳадафи шулдур.
Кўчалар, жодалар, расталар, бозорлардан иш қилингон жойлардан ўтуб қолсангиз, кўруладур. Руслар гала-гала бўлуб, гоҳ кўчани у тарафиға гоҳ бу тарафиға сурулуб ўтодурлар. Катта кўчада сизга йўл бермайдурлар. Булар ҳаммаси Укроинони дарбадарлари, Самара безориларидур.
Унда-бунда янги тушгон иморатлар ҳам учрайдур. Хатини ўқусангиз, биласизки, болалар боғчаси, етимхона, тарбияхона, тўғум уйлари, бувакларга хос тарбияхона. Булардан бошқа машруъ ва ғайри машруъ бола туғодурғон (RADILNAYA) бинолари бордур.
Бу жойларга музтар бўлуб келгон ҳомилалик хотунлар бўлодур. Янги туғулгон боласини кўрмайдур. Исмини билмайдур. Фақат нўмра қўйилғондур. Бу эса наслларни бузиш учун қурулғон бир усулдур.
Бола туғқон хотунлар ўз ҳоли билан оворадур. Тарбиячилар болани йўргаб, ювиб, тозалаб, бошқа бировига олуб кетодур. Гоҳо бир болани бир онага келтириб эмиздириб, яна қайтариб буваклар қисмиға ерлашдиродур. Бундоқ нозик вазифаларни тамомлаш учун махсус мактабдан (қурс)дан етишиб чиқғон бола тарбиячилар ҳамиша омодадурлар. Бундан бошқа рўллари ҳам кўбдур. Ёзилмади. Ва лекин ҳупҳупномани муаллифи марҳум Собир Тоҳирни ушбу мисраларини нақли ила иктифоланиб, бу мавзуга хотима берилди:

Шарҳ. Эътибор ила ўқулиши маржувдур.
Муҳтарам ўқувчиларга арз ўлинурки, фақир рўмон (достон) ёзмадим. Бўш коғазларни қоралаб, фалсафа қилмадим. Қадрдон ўқувчилар, ихлос билан ўқусунлар, тарихларига ошно бўлсунлар, душманлари бўлғон руснинг зулмлариға воқиф бўлсунлар, интиқом учун ҳозирлик кўрсунлар, истиқболлари, истиқлоллари ҳақида андишалик ҳаракатдон бўлсунлар, деб ёздим.
Масжидларимизни меҳроблари имомсиз, миноралари муаззинсиз қолди. Ўликларимизга жаноза ўқилмади. Такфину тажҳиз қилинмади. Кўб ўликларимиз дафн қилинмади. Ирз ва номус поймол бўлди. Руслар халқни сурди. Зулук каби сўрди. Ҳаммани қул қилди. Замонасининг фиръавни бўлуб, ҳаммани ҳаётини кемирди. Туркистонликларни руҳи чўкди. Бахти ботди. Бу шаноатлар, бу ситамлар халқни қалбида тузалмас жароҳат бўлди.
Бундоқ золим, раҳмсиз, ваҳший русларга киши қандай ишонсун. Қандай эътимод қилсун.
Золим ўруслар қўлимиздан Қуръон жузларимизни, тилимиздан Оллоҳ ва пайғамбар исмларини, қалбимиздан иймонларимизни, замиримиздан ақидаларимизни сўкди, сўкмакда. Бу тадҳиш сиёсати, даррандаликлари маданиятни қора, қизил тарихларида тасжил қилинди. Туркистонликлар тез замонда бу зулмларни унутурму? Унутмас.

ОЧАРЧИЛИК

1919чи 1920чи йил очарчилик бўлғон, халқ қийналғон йиллардандур. Ҳарб муносабатила экилғон экинларни лойиқила етишдириб бўлмади. Аксар ерларда экинлар аскар отларининг оёғи остида қолди. Ҳукумат тайёр хирмонларга кўз тикди. Қизил аскарлар аробалар ила келиб, юклатиб, бошоқда йўқ, ўроқда йўқ, хирмонда ҳозир бўлғонлар зўр ила ошлиқға эга чиқди.
Ёмғур ҳам одатдагидек ёғмади. Ички Русия Укроинодан буғдой келиш тўхтади. Зоҳирда сабабларни йўли тўсилди. Ҳақиқатини Оллоҳ таоло биладур. Ҳар ҳолда қаҳатчилик бошланди. Одамларни қорни тўймайдурғон бўлди. Агар қорин тўйса, кўзи тўймас ҳолға учради. Дон йўқ. Гўшт йўқ. Ун йўқ. Ҳукумат овқатни, бошқа нарсаларни дафтарча ила берадурғон бўлди. (ZABARNAYE KARTOCHKA)
Кўб одамларни кўзи кўрмас бўлди. Кўз очиқ. Аммо кўрмайдур. Боқар кўрлар кўпайди. Бу бечоралар дўхтурдан коғаз оладур. Ул коғазни кўрғондан кейин гўшт идораси восмўшка бир қадоқни саккиздан бири тақрибан 50 грам гўшт беродур. Агар кўзи очилмаса, дўхтурни иккинчи коғази ила яна восмўшка гўшт бериладур. Кўзи кўрадурғон бўладур. Бу ҳам умумга эмас. Одамлар тахта кунжара едилар. Отлар, ҳайвонлар ёғоч, тахта еди. Биринчи жаҳон ҳарб асирлари, австриялилар, венгриялилар ҳар кун эрта билан янги шаҳардан тўрт-беш бўлишиб тушадурлар. Тўп-тўп юрадурлар. Қўлларида катта похтақопдан солма бор. Уни узун сопи бор. Солмани сопидан ушлаб, бир сайёддек ҳушёр бўлиб юродур. Қайси жойда бир ит ёки бир мушук кўрсалар, дарҳол солмани отадур. Овни ушлаб, қопга солиб, қопни елкага ортиб, яна овга, (ит, мушук тутишга) давом этадур. У асирларни ҳар куни иши шулдур. 1932\33чи йиллари советларнинг беш йиллик плони бўлғон буюк воқеалардан бири яна очарчилик бўлди.
Аввалги очарчилик йилларига нисбатан бу очарчилик бадтарроқ, қаттиғроқ бўлди. Чунки бу қаҳатчиликда сиёсатни қўли кирди. Ижобинда давлат кишилари сунъий бўҳрон, сунъий очлиқ, сунъий қаҳатчилиқ қилиб, халқни ўз йўлиға ром қиладурғон қомпилулари амалга ошди. Очлик ва қирғин бўлганича бўлди. ………… Шу даражада бўлдики, одамлар одам гўштидан шўрба қилиб сотадурғон бўлди. Кўчаларда одамларни ўлиги ора-сира ётадур. Одамлар бир чеккадан ўтиб кетаверадур.
Бир кун бирини елкасида бир одамни сонини кўтарғон ҳолда икки соқчи ҳайдаб кетгани кўринмишдур.
Қўлға тушмай ҳар кун одам гўшти сотиб, тириклик қилғонлар беҳисобдур. Бу очарчилик у қадар шиддатлик бўлдики, бу оғирчилик тарихда кўрилмағондур. Бу очарчиликға нисбатан ҳазрат Юсуф замонидаги қаҳатчилик ҳеч гап эмас. Мисол учун Тошкандда бўлғон фажеъ аҳволлардан бир намуна: Тошкандда туясарой бордур. Буни руслар тарафидан турма қилинғондур. Бу турмада Туркистон ўлкасидан келғон турли қавмлар бордур. Аммо кўблари қозоқдур.
Азобу уқубат бир тарафдан, очлик, касаллик бир тарафдан бўлиб, шўролар ҳукуматини зулми сабабли ҳар кун бу турмадан чиқадурғон ўлук ҳеч ўлмаса ўн аробада саржин ўтин юклағондек қилиб, ўликларни бир-бирини устиға териб, очиқдан-очиқ катта жодалардан, расталардан олиб, тўғридан-тўғри Бешоғочдаги тўртинчи нўмирлик завўдга олиб борадур.
Бу ўлуклар ҳолан мошинага топшириладур. Хизматга омода силоҳлар дарҳол ўлукларни орқасидан икки қарич миқдорида терисини шилиб олиб, мошинага топширадур. Мошина суръат ила терисини ва суякларини ажратадур. Бошқа ҳамма аъзоларини гўшт, ёғ, пой, без даштқозонга суриб бориб тўплайдур. Тайёрланиб турган ишчилар одамзодни гўшт, ёғларидан маркаб хомашёни дорулар билан оралаштириб, собун қилиб қолипга қуядур. Бу тарафдан сондуқларга жойлануб, фирқа тарафиндан тайин қилинғон коператифларга жўнатиладур. Русларнинг биринчи беш йиллик плонидаги сунъий очлиқ сиёсати билан туркистонлилар ўлимгагина маҳкум бўлди.
Ва яна итлар, мушукларга налўг солинди. Налўг тўланган итларнинг бўйнида баладиядан берилғон нўмерлар осилғон бўладур. Бир тарафдан тўрт собун зовўдини аробаси кўчаларда, бозорларда айланиб, қўлларида тўр билан итларни тутуб юродур. Нўмерлик итларни эгалари бориб, налўг тўланганлиғини исбот қилиб, қайтариб оладур. Бошқалари ўшал куни сондуқларга жойлануб, собун бўлиб, коператифга ўзбекторг дўконлариға жўнатиладур.
Махсус ишчилар бордурки, алар кўрингон қушни овлайдур. Чунончи, дарахтда, деворда, дорда ўлтурғон қушга қараб, найга ўхшагон бир нарса билан кичик нўхотдек бир нарсани пуйдаб учирадур. У нарса тўғри бориб қушга тегадур-да, қуш ҳолан поттиллаб ерга тушадур.[112]
Бошқаларини шунга қиёс қилинса, коммунистлар фирқасини Туркистонга берғон маданияти ошкора ўлароқ ҳар кимға маълум бўладур.

ЗУЛМНИ НАВИ ВА ҲИСОБЛАРИ (ҚИЗИЛЛАР МАЪХАЗИДАН)

СУНЪИЙ ОЧЛИҚ 1921\22да ўлум ҳисоби бир милён бир юз ўн тўрт минг эди. 1931\33да уч милён бўлди. Бу ўлукларни икки милёни қозоқдан эди.[113] Очлиқ йилларида буғдой экилмади. Ҳамма зироат пахта бўлди. Ҳайвонлар кўб исроф бўлди. Қозоқларни исёнида руслардан 2325 уйлик 1384 ғойиб. Буларни муқобилинда қозоқлардан 637347 ўлук 168000 Сибириёга сургун, 300000 кўчманчилар Кошғар ва бошқа тарафларга сиғиндилар. 50 қишлоқ ёндирилиб, хароб қилинди. Қизилларини зумларини ёзғон билан тугамайдур. Шундоқ зулмларни натижасида ҳаммани ўзиға тобе қилди. Ҳамма итоатда бўлди. Бундан сўнгра сиёсат бироз бўшашди. Руслар бошқа плон билан иш кўрди. Сунъий бўҳрон, сунъий очлик сиёсати ўрниға янги бир сиёсат, иқтисодий сиёсат чиқарди. Яҳудий сиёсати бўлғон иқтисодий сиёсатни жорий қилди. ??? исмидур. 1936 ва 1938 йилларда миллатчи мунавварлар, зиёлилардан бўлғон қурбонлар 13000га болиғдур.
1921 йил овғуст ва сентабр ойларинда Волга иёлатларинда очлик сўнг ҳаддига етди. Ўттиз милён инсон ўлумла қарши-қаршия келдилар. Советлар ҳар турли воситага бош урдилар.
Оч рус халқиға Франсани Масковдаги сафири Мусилу NALLEN кўшишларила Овруподан ёрдам келди. NONSENI, HOOVER Икки милён гўдак болаларни иоша ила иктифо этмишди.
Инглизлар ўн милён инглиз олтуни қарз бердилар.[114] Ва бошқа Оврупо давлатлари ало қадри ҳол ёрдамларини аямадилар. Бу ёрдамларнинг ҳаммаси Масков каналила русларга тақсим бўлди.
Туркистонликларга на кўкдан ёрдам бўлди ва на ердан ва на Осиёдан ва на Африқодан. Ва на ҳамсоя давлатлар ёрдам бердилар.
Хулосаи калом шундоқ оғир кунларида туркистонлик мусулмонлар Ислом оламидан ёрдам кўрмағонидек, христиён оламидан ҳам ёрдам кўрмадилар.

СОВЕТЛАР РУСИЯСИНИНГ АХЛОҚ БУЗИШ ПЛОНЛАРИ

Ахлоқ дегон фазилатлик, мазиятлик сифатни ўртадан кўтариш учун советларни қўллағон усулларидан бири: Бир қиз эрга тегмасдан бурун қизлик вақтида бир бола туғса, у қизга беш юз сўм рубл мукофот бериладур.
Бир хотун хоҳ машруъ йўл билан, хоҳ ғайри машруъ зинодан беш бола туғса, бу хотунга икки минг рубл мукофот бериладур. Ифсоди ахлоқ тўғрисида ажибу ғариб низомлари бордурки, ёзишдан қалам нафрат қиладур.
Русияда Русия маданиятининг футуғрофини чиқорғон қизиқ (интересний) бир ҳодиса бўлди. Бу ҳодиса Масковдек Русия Оврупосида маданият марказида бўлди. Ҳодиса шулдур:
Кунларни бирида Масков шаҳрини буюк жодаларида гоҳо уч юздан зиёда, баъзида беш юзга болиғ эркак-хотин бир-бирларила оралаш ҳаммалари яланғоч, онадан туғма бир ҳолда пода-пода бўлиб тўпланиб, Масковни дарё (река Масква) тарафидан икки оёғлик маймун ва ё айиқлар қиёфасиға ўхшаш бир қиёфада намойиш қилиб чиқдилар.
Қиш фасли. Совуқнинг энг шиддатлик вақтида бу маданий маймунлар Масков кўчаларини айланиб, намойиш қилиб ўтдилар. Коммунистлар партиясини амрини ериға келтирдилар.
Қизиғроқ тарафи шулки, эркак хотун баробар баъзиларини бошлариға, сочлариға ва баъзиларини киндикдан паст тарафдаги аъзолариға қизил, қип-қизил латталар, илинталар, қизил коғазлар тақилғондур. У парча коғазларга, лахтак парчалариға ёзилғон шиорлар ушбудур: Долой стид, DOLAY STIYD, DOLAY STIYD яъни, битсун ҳаё, қаҳр ўлсун ҳаё, битсун шарм, битсун уят, номус маъноларидадур.

Эй инсонлар, эй мусулмонлар, эй ақли бошида ёшлар!

Коммунистларни, советларни шиори шундан иборатдур. Муҳтарам ўқувчилар, рус коммунистларини шиориндан сиёсий хитталаридан (лойиҳа) бу қадар баён қилинди. Булар намунадур. Денгиздан қатрадур. Қуёшдан зарра. Бошқа чашидлари кўбдур. Ҳар нарса ўртададур. Муштаракдур. Хотун ҳам муштарак бир молдур, дейдурлар. Зотан, Оврупоча ўлароқ, коммуна демак муштарак демакдур. Советлар Русиясидаги ҳуррият, адолат, мусовот дегон асли яҳудийлардан чиқғон бу шиорларни ҳосили, самараси иштирокиюнни маъноси ҳар нарса муштарак демакдур.
Дахи ишчилар ҳукумати пролетарлар[115], деҳқонлар ҳукумати демак, фирқа ҳукмдорлиғи Русия империализми демакдур. Зикр қилинғон воқеаларда адолатдан ҳеч намуна йўқдур. Ҳуррият дегон ёқимлик гапни амалда кўрулдики, Русиядаги ҳуррият бир қушни қафасга қамаб қўйиб, қушга берилғон ҳурриятга ўхшайдур. Кўринишда қафас ичинда қуш ўз кайфича ҳурриятга, сувга, нонга эгадур. Аммо қафасни дарчаси маҳкамдур. Темир панжараси маҳкамдур. Қуш асоратдадур. Советлар агарчи инглиз ва франсузларнинг Африқога таниғон (SELFDETERMINATION) ҳақига тарафдорлиғини эътироф қилса-да, туркистонлилар ҳақинда бу усулни танишдан зинҳор-зинҳор узоқдадур. Бу принсипдан айрилмаслик учун шиддатлик сиёсат ишлатадур. Масалан, Туркистон аскарларини Туркистон ҳудуди хорижинда, Укроинода, ички Русияда хизматга соладур. Туркистонга бошқа ўлкалардан аскар келтирадур. Русларнинг техник ва электрик олатларини Туркистонга биз келтирдик, деб қилғон прўпоғондалари бир тўғрадан аслий бўлса-да, Туркистон нуфусига қарағонда туяни гавдасида бир қулоқдур. Ерлиларга ҳақ таниш хорижда бир мазиятдур. Аммо советларда катта бир жиноятдур. Советларнинг ғояси туркистонлиларни ҳар бир тўғрида Масковга итоатидур. Масковнинг чизган чизиғидан чиқмасдан боқар кўрга ўхшаб, етакланган тарафға ҳеч тўхтамай юришидур. Аск ҳолда раислари бешикда бўғиладур. Зеро, ҳар қандай тақаддум ва тараққий Масковни фармони ва иршоди ила бўладур.
Туркистонни тараққийсида намуна кўриш лозим келса, бугунги маданият давринда Туркистоннинг бинолари, иморатлари эски тарзда кўҳна тос, кўҳна ҳаммом дегондек, кўҳна тарз уйлардур. Янги тарз уйлар ҳам бордур. Аммо бу янги тарз уйларда янги келғон руслар ўлтирадурлар. Империалистлар итлоқила миллатни фикрлик мунаввар бўлишини, бақосини, роҳатда ҳушёр яшашини истамайдурлар. Масков империялизми эса даҳо бадтарроқдур.
Русларнинг тарқатган прўпоғондаларидан бири сармоядорлар золимдур. Африқо мусулмонларини хор кўрадур. Қулдек ишлатадур. Инглизлар, франсузлар у бечораларни сўрадур. Маъданларини, петрулларини шимирадур. Жавру жафо қиладурлар, деб ҳайқирадур. Ва лекин руслар ўзини кўрмайдур. Ўлтургон курсисидан Масковни истибдодидан ҳеч баҳс қилмайдур. Ҳолбуки, ҳукмдор мутлақ Масковдир. Аскарий бирлик, ҳокимият итлоқила Масковдир. Партиянинг чизиғидур. Русларнинг сиёсати бу минволда бўлиб туриб, Ислом динига ҳужум ила мусулмонларни маломат қиладур.
Аслинда советлар Русиясининг дин билан алоқаси йўқдур. Динга тиш-тирноқлари билан қаршидур. Хусусан, Ислом динига зиёдароқ қаршидур. Туркистонда қурилғон худосизлар жамияти фақат мусулмонлар алайҳинда ишлайдур. Фақат Исломни зарариға конфренслар берадурлар. Бошқа динлар алайҳиндаги намойишлари оздур.
Бу худосизлар жамиятининг Ислом дини алайҳинда берғон конфренсларини яқин замондаги сони (5000) беш мингдан ошди.
Оллоҳ таолодан ниёзимиз шулки, мўмин, мусулмон қулларига тавфиқ ва ҳидоят насиб айласун. Бу қизил яъжужлардан, коммунизм маъжужлардан Ўзи асрасун. Омин.
Русларнинг тутгон мудҳиш сиёсатларини ёзиб тугатиб бўлмайдур. Фақат яқин замонда совет императўрлиғидан содир бўлғон коммунизм режимига оид бир қарорини муҳтарам ўқувчиларға тақдим этамиз. Шояд русларни парда орқасиға ёширилғон чеҳрасини кўрурлар. Ва ҳам коммунистларни муродини ва ғояларини не даражада ўлдуғини онглағон бўлурлар.
1955чи йили Масковда тўпланғон байналмилал санъатчилар ва ёзувчилар муҳаррирлар қўнғурасида барча коммунист давлатларни ўз мамлакатларида қандай ҳаракат қилиш кераклиғини ўн саккиз модда ила тасбит қилинғон коммунизм усулларини хулосаси моҳитидадур.
1. Мамлакатингизда коммунист ва сотсиалист партияларини қурулишини ташвиқ этиб, қишқиртасиз. Халқни ташжеъ ва тарғиб этасиз. Бу партиялар аввалдан мавжуд бўлса, иш бирлиги қиласиз.
2. Мамлакатни ва халқингизни мумкин қадар синф-синф қилиб, жинсларга бўласиз, ажратурсиз.
3. Хўжайин билан ишчилар орасида давомли суратда низо, жанжал чиқарадурсиз.
4. Коммунизм режими томир отқунча қадар мамлакатингизда коммунист таҳликасини йўқлиғига халқни ишонтирасиз. Сизни қасдингизни ва ҳаракатларингизни фаҳмлагон кишиларни бу киши зарарлик одамдур, жосусдур, деб айблайсиз, гуноҳкор қилғайсиз.
5. Махфий бўлсун, ошкора бўлсун, дин душманлиғи қилиб, мазҳабу тариқат муноқашаларини қўзғайсиз.
6. Ҳар қандай миллий даъво ва ҳаракат қаршисида ҳиссиз, алоқасиз бўлиб кўринасиз. Мумкин бўлса, олдини оладурғон нашриётда бўласиз. Аммо ҳар миллий борлиғни бузиш учун ғайрат қиласиз.
7. Сиёсат, санъат, адабиёт ва ҳам сўзларида сизни фикрларингизга яқинлашмагон коммунистликка мойил бўлмагонларни шуҳрат, рағбат ва султаларини имҳоси учун кўшиш қиласиз.
8. Халқ яхши кўруб, миллат тарафидан тақдир этилмиш қаҳрамонларни назардан соқит бўлиши қийиндур. Ўшандоқ шахсларга яқинлашиб, ўзингизга байроқ қилиб, аларни фикрларини, мулоҳазаларини ўз тарафингиздан фоли нек қилиб кўрсатасиз.
9. Рўмонда, ашъорда, ёзувларда, корикатурада асослик ва мақсадлик бўлуб, ишчи ва деҳқонларни сафолатда кўрсатиб, муболаға билан ташҳир этгайсиз.
10. Таржималарингизда ғарбнинг коммунистларга ва ё коммунизмга майли бўлғон ёзувчиларнинг асарларини таржеҳ этасиз.
11. Ўз миллатингизга ғариб тоифасиға душманлик зеҳниятини суқасиз.
12. Низом ва қонунга қарши чиқғонларни қўйиб берасиз. Аларни тўпланиқ қилиб, исён чиқғунча қараб турасиз.
13. Мамлакатингизда мамнуъ бўлмаса, рус филмларига, мабодо мамнуъ бўлса, анга мойил филм ва театр, песаларга бир илож қилиб, халқни жалб этасиз.
14. Авваллари коммунист бўлиб, сўнгра коммунистликдан қайтгонларни алайҳинда компания очиб, ани шуҳратини билиб, шарафсиз ва беобрў қилиб, маҳв ва нобуд қиласиз.
15. Синдикаларни, ёшлар жамиятини, саноат бирликларини ва шунга ўхшаш кишилар тўплангон муассасаларни қўлға келтиришга чолишғойсиз.
16. Билхулоса, муаллимлар, прўфесўрлар, партия бошқонлар ва шундоқ эътиборли кишиларга, элга сўзи ўтадурғон нуфузлик шахсларга яқинлашиб, аларни воситасила атрофидагиларни сафларингизга олғайсиз.
17. Ҳамиша ??? топиб, халқда ҳузурсизликни давом этдириш сизларн асослик ишларингиздандур.
18. Коммунизмни очиқ мудофаа қилишдан маҳрум бўлсаларингиз, у ҳолда сотсиялизмни, сотсиялист нашриётини қилолмағон тақдирда ишчи ҳақларини мудофаа ва ҳимоя қилиб, айни ғояни давом эттирғайсиз.[116]
Хусусий бир ифода: Туркистонга оид тарихий воқеалардан баъзиларини Оврупо ва Амрико муаллифларининг қаламларила воқега хилоф ўлароқ, ривоят қилинмишдур. Чунки аларни маъхазлари Масков асарларидан, рус тарихчиларидан, совет крўникларидан бўлиб, бу ривоятлар эса муғолата ила ёзилғон, сўнгра дунёга турли лисонда тарқатилғон нашриётлардур.
Жумладан, Мусё Рифкин Михоил (RYWKIN MICHAEL) нинг “Осиёдаги Русия” исмлик китобидур. Бу китобни инглизчасиндан Беҳзод Танчни туркчага таржимаси ила 1975да Истанбулда босилгон нусхасидан босилгон баъзи парчалар:
Мусё Рифкин “Осиёдаги Русия” исмли китобинда:
1. Туркистондаги маориф низоминдан баҳс этиб, мактабларда ерли мусулмонлар ила русларни сони ярим-ярим эди, демишдур. Бу фоҳиш ғалатдур. Зеро, 1916да Андижон вишший началний училишчида 400 адад талаб эдук. Онжиқ икки мусулмон бор эди. Бири Ўш шаҳриндан Раҳматуллоҳ Султон ўғли, яна бири бу қаламни тебратгувчи Мусо Туркистоний эрди. Кейинги йилларда гимназияда талабани адади беш юзга болиғ бўлиб, ичинда бир адад мусулмон бор эди. У мусулмон-да бан эдим.
2. Анвар пошшони Туркистонга келишини Масковни амрила келди, деб ёзибдур. Ваҳоланки, Анвар пошшо Масковдан Зинаюф ила бирликда Бокудаги шарқ миллатлар қурултойига мархаслик сифатила келғондир. Фурсатини тофди. Баҳри Хазардан кечди. Туркманистон йўлила Бухорога қадамнаҳод бўлғондур.
3. Мужоҳидлардан Шерматбек Фарғонадан чекилиб, Афғонистонга илтижо этди, сўнгра янадан Туркистонга қайтуб борди, деб ёзибдур. Ҳолбуки, Шерматбек Кобилда узун муддат иқоматдан кейин Туркияда Одонага келиб, ерлашди. Туркияда вафот этди. Ватанга такрор қайтуб бормади. Боришга бир мужиб ҳам чиқмади.
4. Муҳаммадаминбекни Марғилонда соқчилар бошлуғи (амният мудири) эди, дебдур. Бу эса собит эмасдур. Ҳақиқатга муғойирдур.
5. Фарғонани Туркистондан айри бир минтақа қилиб кўрсатибдур. Ваҳоланки, Фарғона айри бир ўлка эмасдур. Туркистон ўлкаси беш вилоятдан иборатдур:
* Фарғона вилояти. Бош шаҳри Хўқанд.
* Сирдарё вилояти. Бош шаҳри Тошканд.
* Еттисув вилояти. Бош шаҳри Олмаота (Верна).
* Самарқанд вилояти. Бош шаҳри Самарқанд.
* Закаспий вилояти. Бош шаҳри Ашқобод. (Мовароа Қафқас вилояти).
1. Бухоронинг амири Саййид Олимхонни Анвар пошшо ила ҳаммаслак, ҳамфикр эди, деб ёзадур. Ҳолбуки, Саййид Олимхон Афғонистонга илтижо қилғондан кейин Бухорода жадидлар тарафиндан жумҳурият ҳукумати қурулғонда Анвар пошшо Туркистонга ташриф буюрғон эди. Мафкура жиҳатидан бўлса, Бухоро амири қадимчиликда, Анвар пошшо жадидчиликда машҳурдур. Балки, Анвар пошшо жадидларнинг пири ва муршидидир. Амир Олимхон ила Анвар пошшони ва тобеларини ўт билан сувга ўхшаб бир идишда тўплаш имкон хорижинда эди. Амир Бухоро ила Анвар пошшо бир-бирларини кўрмагон эди. Биноан алайҳ Мусё Рифкинниг жумлалари ҳақиқатга хилофдир.
2. Бухорода қурулғон жумҳурият ҳукуматининг русларни қувватиға, рус закосиға атф қилинибдур. Ҳолбуки, Амирни мағлуб бўлиши, Кобилга қочиши жадидларни ғолиб бўлиши ила амалга ошди. “Осиёдаги Русия” исмли Мусё Рифкиннинг китобиндаги маълумотлар ёнглишдур. Воқеаларни кўрғоним, билғоним учун Осиёдаги Русия китобиндаги ёзилғон ривоятларни зикри кечкон баъзи воқеаларни ҳақиқатга мухолиф эконлиғини бу мақомда зикр қилишни вазифам ижоби деб билдим.
Биноан алайҳ Мусё Рифкин ва тарафдорлари тарафиндан каминани маъзур кўрсалар, еринда ўлур Мусё Рифкиннинг “Осиёдаги Русия” исмли китобидаги воқеалар ва ривоятларни итлоқила совет маъхазларидан олинмишдир. Ваҳоланки, Ўрта Осиёдаги ҳодисаларни Русия Оврупоси Масковдан олуб ёзилғон хабарлар кифоятсиздур. Аммо ўзи Ўрта Осиёдан Фарғона вилоятидан бўлуб, ўт ичида, ўқ ичида (ҳарб майдонида бўлғон бир туркистонли ёзувчининг сўзи даҳо эътиборликдур. Чунки далиллари қувватликдур).
Зотан, рус крўниклари (воқеанавислари), Оврупо муаллифлари, Осиёнинг жуғрофиёси, Фарғонанинг миллий мужодала тарихлари ҳақинда тўғри ва саҳиҳ маълумот соҳиби эмасдурлар. Шул сабабли Мусё Рифкиннинг мазкур маълумотлари саҳиҳ эмасдур. Эҳтиром билан муаллиф.

Бу бўлумнинг хитоми муносабатила келажак наслларимизга бир, икки сўз:

Оллоҳ таолонинг иноятила обо ва аждодларимизни зафар устиға зафар қозониб, Масковни атрофида от ўйнатиб, рус иванларини, ёрословларини бурнини ишқаб, неча асрлар алардан бож ва хирож олуб, русларга ҳукмлари нофиз бўлуб, эълойи калиматиллаҳ нияти ила фақат Оллоҳ ризоси учун отга мингон, қилич тоқғон баҳодир боболаримизни ҳусни ниятлари бўлди. Қолаверса, ғайратлари, ҳимматлари соясида азиз ватанларини хизмати, юртни муҳофазати ва ҳам халқуллоҳни ва миллатни осойиши ва ороми учун қилғон фидокорликлари бўлди.
Ватансиз Исломнинг ҳукмлари жорий бўлмайдур. Шул сабабли ватанларидан бир қариш ҳам бермасдан ҳамиша ватанларини мудофаа қилиб, душманларини қўрқутуб келғондурлар. Ўшандоқ фидокорлиғлари давом этгон муддатча аларни шоён зикр хизматлари тарихда сабақат этди. Қаҳрамон бир қавм баҳодир жангжу бир миллат бўлуб, дунёга танилдилар. Жаҳонгир бўлдилар. Тарихни оқ саҳифаларига ёзилдилар. Шижоатлик, арслон юракли боболаримиз, шаҳидларимизи Оллоҳ таоло раҳмат қилсун. Жойлари жаннатда бўлсун. Сизу бизлардан-да Оллоҳ рози бўлсун. Омин.
Азиз ватандошлар, рус истибдодига қарши сўнг асрларда туркистонлилар Туркистонни озод қилиш учун қўлидан келғон ҳар бир чорага бош урдилар. Фикр қуввати, қалам қуввати, қилич қувватини харжладилар. Беш, ўн йиллаб қон тўкдилар. Қаҳатчилик, очарчиликка боқмадилар. Рус, армани зулмига муқобил сабот кўрсатдилар. Яратилиш эътиборила фитрий қаҳрамонлик жибиллий (туғма, табиий) баҳодирликларини майдонга чиқардилар. Диний, миллий, сиёсий, адабий вазифаларини аямадилар. Қиссаи кўтоҳ туркистонликлар беш, ўн сана бирлашиб, мақдурини сарф этдилар. Ва лекин толе кулмади. Туркистон комёб бўлолмади.
Ниҳоят асрий силоҳ билан қувватланган душман – қизил руслар қаршисида туролмади. Мужоҳидлардан баъзилари чет давлатларга илтижо этдилар. Қолғонлари қадарнинг ҳусни натижасини кутиб, ватанда умргузор бўлдилар. На учун шундоқ бўлди, асирлар ҳоким бўлди-да, ҳокимлар асир бўлди, дегон саволға жавобан, арз ўлинурки, иродатуллоҳ шундоқ экан, шундоқ бўлди. Руслар Туркистонга ҳоким бўлди.
Дин, тарих, тил, анъана, урф-одат йўқ бўлди. Маъданлар, конлар вағўн-вағўн Кремлга кетди. Буларни ўрниға фирқа тарихлари, Ленин ҳайкаллари, инқилобчиларнинг суратлари ерлашдирилди.
Руслар Туркистонга маданият келтирдик, ҳунар ва саноат келтирдик, деб иддао қиладурлар. Ҳолбуки, динсизлик келтирдилар.
Ҳуррият келтирдик, дедилар. Ваҳоланки, асорат келтирдилар.
Мусовот келтирдик, дедилар. Ваҳоланки, разолат келтирдилар.
Жумҳурият ва мухторият келтирдук, деюрлар. Ҳолбуки, ғуломлик, қуллик келтирдилар.
Дунё бўюнча тараққий қилғон миллатларни савия ирфони у миллатдан чиқғон, етишгон илм кишиларини миқдориға кўра ўлчанадур. Олтмиш йилдан зиёда бир муддатда туркистонлилардан Нўбел мукофотиға ким нойил бўлди? Масковда бир маъҳад бор. Исми восточний институт (VASTOCHNI INSTITAT) Ленинғиродда бир маъҳад бор исми INSTITOUT VASTOKOVEDENI IENNO ENUKIDZIYдир. Ҳар иккиси ҳам чет эл хизматчилар етишдирадур.
Ажабо, бу олий мактаблардан чиқғон туркистонлиларни адади қанча? Кимлар? Алҳол мавжуд талаба борми?, дегон саволға ҳеч йўқ, дегон жавоб олинадур. (бир вақтида йўқ, деб жавоб олинди эди).
Пахта кони, пахта ўлкаси, деб шуҳрати чиқғон Туркистоннинг қайси шаҳрида пахтани ишлаб чиқарадурғон фабрика қурулди? Газлама чиқарадурғон қанча фабрикаси бор? Бу саволларға қаноатбахш мусбат жавоб йўқдур.
Русларнинг мақсади туркистонлиларни жонлик мокина (мошина), сиёсий мошина ҳолинда ишлатмоқдур. Русларни империялизм низоми, коммунизмнинг истило режимлари бошқаларни қул қилмоқдур. Русларни идиёжўлий ғоялари ўзгарилмағунча Туркистоннинг дин ва дунё ҳурриятига нойил бўлиши мумкин эмасдур. Биноан алайҳ ҳар шайдан аввал бу даъвони ҳал бўлиши лозимдур. Туркистонлилар соҳиб бўлғон ўз ҳуқуқиға қовушмоғунча кукла жумҳуриятларни исми жумҳурият, ҳақиқатда бу мухториятга соҳиб бўлолмағон сохта жумҳуриятни қиймати йўқдур. Балки асоратдур. Бу мавзуга хотима берилур экан, шуни алоҳида қилиш фойдалик кўрулди.
Туркистон миллий мужодалаларидан олинғон натижа шул бўлди. Гези келғонда ҳамсоя давлатлардан лойиқила ёрдам ва кофий имкон муяссар бўлган тақдирда туркистонликларни ғайрати ва шижоати ила русларни Туркистондан чиқариш мумкин эканлиғи собит бўлди. Шуни ила баробар Туркистонни қуртулиши учун саналарча курашиб, ватан йўлида тўкилғон қон, берилғон жон, иймон қуввати, миллатни ғайрати, хоҳ яқин, хоҳ узоқ замонда келадурғон наслларимизга ибратлик бир дарс бўлди. Ёдгор ўлароқ, тарихда қолди. Ватансевар ёшларимизга из тушди. Миллатчиларга хамиртуруш ўлароқ, мерос қолди. Иншооллоҳ куни келғонда бахт ва иқбол ёр бўлғонда келажак насллар фойдаланадурлар.
Шуни унутмаслик керакдурки, туркистонликларни қони ва сувига ўхшаб мафкураси ҳам айнимайдур. Чунки руҳиға, мафкурасиға бегона моя оралашмағондур.
Азиз ва муҳтарам ёшлар, эй келажак насллар, умидимиз сиздандур. Сизларга салом ва ҳурматларимни тақдим эдар, пешонаи давлат нишонларингиздан айри-айри ўпарам.
Шуни хотирда тутайликки, русларни ситамлари, советларни жавр зулмлари, ўлгон шаҳидларимизнинг қонлари кўзимиздан, тарихимиздан силинмайдур. Осонлик билан ҳофизамиздан чиқмайдур.
Дерлар: Тарих ибрат олинадурғон, тажриба қилинғон бир мактабдур. Туркистоннинг бошиға келғон мусибатлар, фалокатлардан шояд дунёдаги бошқа миллатлар ҳам ибрат оладурлар.
Туркистонликлар паришон бўлди, бошқалар паришон бўлмасун.
Туркистон асоратга мубтало бўлди, бошқалар гирифтор бўлмасун.
Туркистонликлар эзилди, сурулди, сурулди, бошқалар бу ҳолларга учрамасун.
Азиз ватанимиз Туркистонни шаънли, шарафли тарихларига муносиб бир насл бўлиш орзуси, зотан, ёш ўспирин йигитларимизнинг зеҳнларида қарор олғон маънавий бир қудратдур. Ҳеч қандай қувват у зеҳнлардаги ақидаларини енголмайдур.
Ноумид шайтондур. Исломда маъюслик йўқдур. Жаноб Ҳақни раҳматидан умид кечилмайдур. Бизга тушган вазифа хатоларимизни тузатиб, унинг авфи учун истиғфор айтиб, тавба-тазарру қилиш, шуни билан бирликда асбобга осилишдур.

АДАМИ МУВАФФАҚИЯТ НОКОМЛИК

Курашда, урушда муваффақ бўлолмаслик қувватсизликдан келадур. Дунё ишида ҳақ ва ҳақиқат қувватда дерлар. Ҳаёт ғолибларники, ҳақ қувватликларникидур.
1945да Ҳитлер Олмонияси қувват қаршисида мағлуб бўлди.
1956да можорлар маҳв бўлди. Қувват қаршисида ҳалок бўлди.
1968да чехлар барбод бўлди. Қувват қаршисида барбод бўлди.
1971да Покистондан Машриқий Покистон айрилди. Қувват билан айрилди.
Дунё бўйинча тарихд мисол кўбдур. Қайси миллат бўлса бўлсун, уларни ҳаммаси қувватсизликдан, ажзидан, заифидан, ночорлиқдан таслим ўлди. Юртидан, ҳурриятидан, истиқлолидан айрилдилар. Шу ҳолда маълум бўлдики, қувват ҳамма нарсани устидадур. Шуни учун ҳар қавм, ҳар миллатга қувват лозим. Қувватга осилиш керак.
Қувват ила баробар ҳиммат, ғайрат, умид бўлиши керакдур. Чунки ҳар ишнинг вақти ва соати бордур. Китобимизнинг марҳум Камолбекни умид верижий гўзал мисраларила хатм қилишни муносиб кўрулди.
Қазо ҳар файзни, ҳар лутфни бир вақт учун соқлар,
Соқин яъс этмадан, миллатдаги заъф батоатдан.
(Соқин умидсизликдан, заифлик сусткашликдан)
Жиҳод қасдила жон ва молини фидо қилиб, ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғози бўламиз, русларни бўйнини узамиз, коммунистларни юртдан чиқарамиз, деб урушиб, шаҳодат шарбатини ичгон шаҳидларимизни Жаноб Ҳақ ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айласун. Омин. Биҳурмати Роббил-аламийн.

ДАРДЛИК БИР ШОИРНИ ҚАЛАМИДАН ФАРҒОНА ҲАСРАТИ

Ҳамиша пойтахт мулки Фарғон Хўқанд эрди,
Мударрислар шариат йўлида бел боғлағон эрди,
Зироат нисбатида тоқи офоқ Андижон эрди,
Саноат бобида зархез шаҳри Марғилон эрди,
Туганмас васфин айтсам то қиёмат боғи Фарғона.
Фалакни шевасила бахт ила иқболи кетдиму?
Бу Туркистон элинда кибру нахват ҳаддан ошдиму?
Қилиб буғзу адоват бир-бириға жин ёнашдиму?
Амалсиз илм аҳли шукри неъматдан одашдиму?
Шу бадбинлик билан бу ҳола тушда аҳли Фарғона.
Этиб зулму ситам дин душмани Фарғона аҳлиға,
Уруб теша фирибу макр ила Исломи нахлиға,
Тузуб бу сохта ҳуррият, тушурди кўбни домиға,
Яшанг сиз, деб бу халқни салтанатни тузди номиға,
Сиёсат илмидан бегона қолди аҳли Фарғона.
Ўтуб бир неча йилдан сўнгра тузди инқилоб ул дам,
Булар руҳонилар, деб бою олим айлади барҳам,
Яна тўртинчилар босмоққа турди қолғонин кам, кам,
Қулоқ, деб аҳли донишларни айлаб турмада маҳкам,
Қурулмоқ бўлди ул дам комсомол у аҳли Фарғона.
Кўруб бу ҳолларни турди ҳар ёндан хуруж айлаб,
Неча юз минг йигит қўрбошилар иймони жўш айлаб,
Тикиб молила жонин шарбати жаннатни нўш айлаб,
Вале тақдир тағайюр ўлмади ҳар қанча жаҳд айлаб,
Қилиб ҳижрат ўруслар зулмидан бу аҳли Фарғона.

ХОТИМА

Бу хотирани ёзишдан мақсад улуғ Туркистонда бўлғон қонли фожеаларни тарихга қайд қилиш, тарихий душманимиз ўрусларни Туркистон мусулмонлариға қилғон зулмларини васиқалар ила майдонга чиқариш эди. Агар исбот қилғон бўлсак, мақсудимизга етгон бўлурмиз. Ҳаммамиз бахтиёрмиз. Мабодо ғоямизга яқинлашолмағон бўлсак, у бизни камчилигимиздур.
Одамзод қўлидан келғонча саъй қилишга мукаллафдур. Қўлидан келмағониға ва хатолариға маъзурдур. Башар – шошар. Валисмату лиллаҳи.
Ҳеч хатти нест холий аз ғалат,
Хатти тақдир аст холий аз ғалат.
Бу асарни ҳозирлашга комёб бўлғонлиғим Жаноб Ҳақни лутфу эҳсони ҳақимда тажаллий этгон буюк неъматидур. Бу ҳақда ҳар қанча шукргузор бўлсам, яна оздур. Зотан, лозим келғон шукрни ҳақила адо қилишдан бандалар қосирдурлар. Бу абди ожиз-да шукрони неъмат учун алфози ноқисдур. Ё Раб, лакал-ҳамду ва лакаш-шукру. Илоҳий Ўзинг Ҳозир, Ўзинг Нозир, ҳамма ишга Ўзинг Қодир. Иннака ала кулли шайъин қодир.

ХОТИМАТУТ-ТАБЪ

Оллоҳ таоло жалла шаънуҳу ҳазратиға ҳамду сано, Росул акрам алайҳиссаломга дуруди било ниҳоятики, Ўз фазли ила ва карами ила муҳожарат ҳаётимизда матбаанинг турлик-турлик мушкилотиға рағман бу китобни ҳозирлашга муваффақ қилди. Бу эса жаноб Ҳақнинг бу ожиз бандасиға бўлғон онжиқ иноятидур. Хусусан, менга ўхшаб заиф, баҳори хазон бўлғон бир муҳожир учун улуғ неъмат, буюк давлатдур. Ҳаза мин фази роббий.
Иноят ҳар кима юз тутса, исёни ҳижоб ўлмаз,
Гунаш туғдиқча зеро пардаи зулмат ниқоб ўлмаз.
Қориийни киромдан муаллиф ҳақиға хайрли дуолари маржувдур. Илоҳий бу илмий ва адабий хизматни даргоҳи илоҳийда қабул қилсун. Садақаи жория каби захираи охират қилсун. Омин.



СЎНГ СЎЗ

Яшадиғимиз илм асрида муҳожаратдадурмиз-да, Саудия мамлакатида ўз тилимиз, ўз шевамизда Туркистон адабиётидан намуна сифатида босилғон бу китобнинг тазомуни Ислом шиорининг дунё мусулмон давлатларинча ҳусни талаққий қилинғон бир замонга тасодифий подшоҳимиз жалолатул-малик Холид ибн Абдулазизни аҳди саодат иқтиронида табъи ва нашри биз муҳожирлар учун буюк бахтиёрликдур. Бу эса биз муҳожирларни маориф йўлидаги илмий ва адабий тараққиётдан лойиқила баҳраманд эканлиғимизга ошкор бир далилдур. Илоҳий, подшоҳимизни тахти ва бахти барқарор бўлсун. Адли пойдор бўлсун. Аскарлари мансур, душманлари мағлуб, урдуси музаффар бўлсун. Илоҳий, мамлакат ором, халқ фориғбол ва осудаҳол яшасун. Омин.
Улуғ Туркистон фожеаси китобининг чор русларни ва қизил русларни зулмини иҳтиво этгон биринчи бўлуми тугади. Билгон, кўргонларимни хотира ўлароқ, ёзилди. Бошқа замон ва бошқа маконда Туркистон халқини бошиға келғон ҳодисалар кўбдур. Биздан кейин келғонлар билгону кўрғонларини ёзиб, илҳоқ қилсалар, вазифашунослик бўлур. Иккинчи бўлумда Туркистон фожеаси Кошғар саҳнасидан бир кўруниши унвон ила қора хитойнинг ситамларини қизил хитойнинг зулмларини тадҳиш сиёсатларини баён қилинадур. Иншооллоҳ роббул-оламийн. Валлоҳул
[1] Фард – шахс. Афрод фарднинг кўплиги.
[2] Устоз Мирсолиҳ Махдум Ўшлик қасидасидан намуналар
[3] Масалан, 1956 қавс ойинда бирлашмиш миллатлардаги рус делегаси Можаристоннинг ҳурриятчи қаҳрамонларини босмачи деб таъриф қилди. Рус тарафиндан бўлғон сургун сиёсатини ҳам инкор этдилар.
[4] Мисёнер: миснерни қиладурғон иши бир мусулмонни қайси йўл билан бўлса бўлсун кофир қилиш, чўқинди қилишдур. Аларни шиори эса христиён оламиға хизмат қилишдур. Аммо зоҳирдаги туткон сиёсатлари фақат ҳазрат Эсо алайҳис-саломни хушнудлиғи учун бир фидокорлиқдур.
[5] Салоҳиддин Айюбий: Бу зот тарихда қодатул-муслимин ва дохирус-салибиййин, деб зикр қилинодир. Дохир табъид, торд (узоқлаштириш, ҳайдаш) маънода. Салоҳиддин Айюбий зуҳду тақвода Султон Нуруддиндан муқаддамдир. Зоҳид ва муқтасид эди. Мо таракаси (ўзидан кейин қолдирган мол-мулки) 47 дирҳам, бир динорди. Ўғил қиз ўлароқ 17 фарзанди ворди. Тарихда фотиҳлар маррасидин саналади. Дамашқда шореи Ҳамидийяда (Ҳамидийя кўчаси) мадфундир. Роҳимаҳуллоҳ. (Оллоҳ у кишини раҳмат қилсин) Биринчи жаҳон ҳарбида Фаластинни ишғол қилғон инглиз қўмондони Маршал (Оланбий) Қуддусдаги муқаддас тош (Заҳро)га чиқуб, атрофида араб шайхлари, Абдуллоҳ ибн Шариф Ҳусайн, инглиз аскарлари ҳозир ўлдиқлари ҳолда барчага хитобан: эй салиб аҳли! Асрлардан бери ўғрошиб, салиб ҳарбларини чиқориб, қўлимизга келтуролмағон муқаддас Фаластин (Қуддус шариф)ни турклардин қўлидин бугун олардиги, деди.
Маршал Шомга келди. Айюбийни қабриға яқинлашиб, қабрни оёғила туртиб, ёнидаги инглиз аскарлариға хитобан, вақтила салиб аскарларини тўхтатган у шаҳарни асрларча муҳофаза қилғон юз минглаб масиҳийлар қонларини оқизгон шахсни қабри (мозори) шулдур, деди. Сўнгра қабрга қараб, Айюбийга хитобан, ўз замонасида Қуддусни бермай сен паришон қилғон бу аскарлар истасалар сенга қабр туфроғини ҳам бермайдурлар, лаҳадлик ер ҳам бермайдурлар, деди. Шу аснода арабларнинг шайхлари Маршал ила баробар эдилар.
[6] Прўфесор Дуфтур Ақдас Қурот: Қодир Миср ўғлу Масков мазолими. Истанбул 1970
[7] Қодир Миср ўғли. Москов мазолими табъ Истанбул 1970м.
[8] Княз хон маъносиғадир. Арабчада амир дейиладир.
[9] Хоқондан мурод Амир Темурдур.
[10] Хито демак хитойдан мухаффафдир, чин демакдур. Чингизхоннинг чин пойтахти Пекинга истило қилғон тарихи 1225м.дур.
[11] М. М. Рамзий Талфиқул-ахбор ва талқиҳул-осор. 1908. Қозон.
[12] М. М. Рамзий Талфиқул-ахбор ва талқиҳул-осор.
[13] Қодир Миср ўғли “Москов мазолими”. Истанбул 1970м.
[14] Қодир Миср ўғли “Москов мазолими”. Истанбул 1970м.
Karamsin – Histoire de le Russic T.G.P.
289’den naklen HAMMER a.g.e. sh.34
[15] B.Y.Vladimircov, a y, 91 s. gizlitarih,
P.KAFAROV TERCumesi, 106 s.
S.A. Kozin TERCumesi, 147s.
[16] A.Y. YAKUBOVSKIY. ZOLATAYA ORDA 42, S
[17] A.Y. YAKUBOVSKIY. ZOLATAYA ORDA  S 45 ISTANBUL 1955.
[18] Нижний Новгород. Бу машҳур шаҳар тижорат нуқтаи назариндан муҳим мавқедадур. Сўнг замонда ҳар йил бу шаҳарда “ярмарка” яъни, маъраз “кўргазма” бўладур. Хориждан, дохилдан кўб тожирлар келадур. Катта тижорат муомалоти ривождур. 1926м.да Самара шаҳридан ва Апуро ила Волга дарёсидан жўнаб, Қозон шаҳрини кўруб, Нижнийга қадамниҳод бўлдум. Оғустда (август) кўргазмада ҳозир бўлуб, замоннинг мусоадаси нисбатинда мол олуб қойкон эрдим. (Муаллиф)
[19] Якубовский “Олтун Ўрда” китобини русчадан франсузчаға бўлғон таржимасини матнидур. Туркча таржимаси Ҳасан Эрон с 214\5 Истанбул Маориф матбааси 1955м.
[20] Якубовский айни асар. 216чидан 218 саҳифалар ZOLATAYA ORDA
[21] Ворош – шаҳар ва ё қалъанинг атрофидаги маҳаллалар, минтақалар.
[22] Наҳаби Табриз қатлу ғорат ??? Тарихи нозанин Табриз. (Абжад ҳисобила 787 ҳижрий санадир) Равзатус-сафо тарихи. Муҳаммад Ховандшоҳ таълифи.
[23] Якубовскийнинг “Олтун Ўрда” китобининг франсузчасидан туркча таржимаси Ҳасан Эран 1955 Истанбул.
[24] М.М. Рамзий Талфиқул-ахбор ва талқиҳул-осор фий вақойии Қозон ва Булғор ва мулукут-тотор. Жилди аввал с.645 Табъ Ўринбурғ 1908м.
[25] Якубовскийнинг “Олтун Ўрда” китобининг туркча таржимаси Ҳасан Эран 1955 Истанбул.
[26] Якубовский, “Олтун Ўрда”, с. 313. к. в. Базиловичдан нақлан.
[27] М.М. Рамзий Талфиқул-ахбор ва талқиҳул-осор. Табъ Ўринбурғ 1908м.
[28] Бу асрларда руслар учун пахта сиёсати муҳим бир масала бўлди. Зеро, амриконинг 1863м.даги дохилий сабабларила пахта чиқмади. Иссиғ денгизларга рус вопурлари озод чиқолмади. Шунинг учун руслар пахта истиқболини Туркистонда қидиришга мажбур каби кўринди. Руслар ҳудудлари кенгайиб, хатти ражъатларини маҳкамлаш баҳонасила оч кўзларини Туркистонга тикдилар. Рус доҳийларини кўрушларича Туркистонда асалдан ариғ, сутдан анҳор оқадур. Қийматлик маъданларни кўксида соқлоғон туфроқларга эга бўлиш, олтун тоғларга молик бўлиш мумкин экон. Русияда, Украинада сафоҳатда ёшаш нима керак? Туркистнликларни хонажанглик ила машғул бўлғон вақтларида фурсатни қочирмаслик керак, деб руслар моддий-маънавий жами қувватларини тўплаб, Туркистонга юриш қилдилар. Ҳужум қилдилар. Эълони ҳарб қилдилар.
[29] Чим босиш ўз замонасининг мудофаа хатларидан биридур.
[30] Вексил ҳужжат, санад маънгода. Нотариюсдан бериладурғон мусаддиқ бир васиқадир. Нотариюс – русча. Расмий бир идора бўлуб, ҳукми нофиздур. Туркчаси нўтир, арабчаси “котиби адл”дур.
[31] Ҳолбуки, у асрда бутун дунё буюнча тараққи даври бошланғон, русларгина эмас, дунёдаги ҳамма миллатнинг кўзи очилғон, ишлар олдиға босқон, кўб ишлар мошиналашғон бир давр бошланмиш эрди. Бу табиий тараққиётни ҳеч бир йўл билан тўхтатиб бўлмас эди. Мумкин ҳам эмас эди. Бир миллат замон ижобий тараққий қилса, бошқалари бу тараққий, бу янгилик қоршисида тисирчи бўлуб қолмас эди. Руслар келмасдан бурунроқ Туркистоннинг ихрожот молларини хусусан оқ бириланта пахтасини ишқида Ҳиндистон, Афғонистон йўлларила Туркистонга Оврупонинг турлик моллари кела бошлағон, Туркистон ёшлари ухлаб ётмоғон эрди. Тарихда собитдурки, Чин туфроғи Туркистонға ҳам девор бўлғони учун Чиннинг мумтоз моллари Туркистон бозорида маъразларида субулур эди.

1399ҳ / 1979м
МУСО ТУРКИСТОНИЙ

 

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин