Саналар
07.10.2024
Баннер
Тўрт улус тарихи (3)
PDF Босма E-mail

СОМ ИБН ЛУҲСОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Илгари баъзи таворих соҳиблариданки, пайғамбар унинг расулидир, аксар анбиё, аҳли эрон ва араб ва ажам унинг наслидандир, шундай ёзадилар, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ўз авлодига рубъи маскунни тақсим қилганда Шом, Жазира, Ироқ, Форс, Хуросон, Озарбойжон аксар Васатия маъмур мамлакатларини Сомга берган эди. Сомни валиаҳд тайинла-ганди. Айтишларича, Сомнинг 9 ўғли бўлган. Биринчиси Ҳуршид, иккинчиси (в. 106) Арфахшад, учинчиси Каюмарс, тўртинчиси Усвад, бешинчиси Тураж, олтинчиси Лавуд, еттинчиси Алим, саккизинчиси Арам, тўққизинчиси Навард. Баъзиларнинг айтишича, Хуршидни Сомнинг фарзандлари қаторига қўшмаганлар. Сомнинг фарзандларини саккиз нафар ҳисоблаганлар. Арфахшад ибн Сом Абуламбиё деб аташган. Зеро, кўпчилик анбиёлар алайҳумуссалом, унинг наслидандир. Чунончи, унинг наслидан тўрт пуштдан кейин Қаҳтон ва Койеъ келадилар.
Айри қавми Койеъ уруғидандир. Аксар араблар Қаҳтон уруғидан. Учинчи пушт Сабога етади. Арабларнинг ҳамиди, Тамми, аъони, қазоъи, ашъари, урви, тойи (уруғлари) Сабо наслидандир. Алим ибн Сомки, уни Олим ёки Маҳлим ҳам деб атайдилар, Ҳуристонни таъмир қилди. Хуросон ва Ҳақёл унинг ўғилларидир. Ироқ Хуросоннинг ўғлидир. Кирмон, Кач, Мукрон мазкур Ҳақёл ўғилларидир.
Каюмарс ибн Сомки, Аҳвоз ва Паҳлу унинг ўғилларидир ва Форс Паҳлунинг ўғлидир. Навард ибн Сомки Озарбой-жон, Орон, Арман, Муғон, Казъон, Фаръон унинг ўғилларидир. Айтишларича, 300 йил умр кўрган. Арам ибн Сом Соъ тузуклари уникидир. Од, Самуд қавмлари унинг уруғидан-дир. «Низомут-таворих» соҳиби ривоятига кўра, Арамнинг етти ўғли бўлган. Од, Самуд, Заҳҳор, Тасам, Жадис, Жосим, Тозиъо (Арам), Яман заминига кетган. Унинг авлоди кўпайганлар ва ўша диёрда макон тутганлар. Уларнинг меҳтари Ямлиқ ибн Од ибн Арам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом эди. У ўлгач, Шадид ва Шаддод уларга шаҳаншоҳ бўлди.
Самуд Ҳижоз ва Шом оралиғини ватан қилган.
Тасам Уммон ва Баҳрайнга тушди. Жабдош Ямома ерларига тушганди. Заҳҳор Тай ерларини, Жосим Ҳарам ва Санавон оралиғини, Тоз бувайҳийларга мансуб ерларни ватан қилди.
Асуд ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом Нетуйи шаҳрини бунёд этган. Ажаса, Аклама, Мадойин. Яман, Шом ва Рум унинг авлодидир. Тўраж ибн Сомки, отасидан олдин оламдан ўтди (в. 11а).
Лоуд ибн Сомки, баъзилар уни Лоду, бошқалари эса:; Лавоза деб атаганлар, у аксар Миср фиръавнларининг бобоси ҳисобланади.

ҲОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Тарих  китобларида  унинг  оиласи   аҳли   мазкур  ва мастурдир. Ҳом ибн Нуҳ алайҳиссалом пайғамбари мурсалдур ва бу йўлда собитқадам бўлди. Аммо тамоми Сипоҳон унинг  наслидандир.  Айтишларича,  ерларни  тақсимлаш даврида замину мулк маъмур бўлган. Мағриб диёри ва Ҳабаша шаҳарлари, Занах, Ҳиндустон ороллари, Ҳинду Синд ва Судон Ҳом ҳиссасига тушган эди. Ҳақ таоло унга тўққиз карамли ўғил берди. Уларнинг исмлари бундай: Ҳинд, Синд, Занч, Нубаҳ, Канъон, Куш, Қаъсо, Барбар, Ҳабас. Ҳар қайсисининг номи билан бир вилоят аталди.  Ҳомнинг ўрнини унинг олти ўғли баён этади. Синднинг ўғли Ҳинд, Нубонинг  ўғли   Ҳабаш,  Канъоннинг  ўғли   Барбар  деб айтадилар. Баъзи тафсирларда ёзилишича, Нуҳ алайҳисса-лом фарзанддари ва бошқаларга амр қилганки, кемада ҳеч ким (бир-бирига) яқинлик қилмасинлар. Одамлар орасидан Ҳом фармонга хилоф равишда ўз жуфти ҳалоли билан жимоъ   қилди.   Унга   эргашиб   ёввойи   ҳайвонлар:   ит, шунингдек, мушук ўз жуфти билан қўшилдилар. Чунончи, ит ва мушук бир-бири ҳақидаги шаҳодати қиссаси машхур. Маъруф Ҳомни Ҳақ таоло пайғамбарликни икки сабабга кўра, унинг наслидан узиб қўйди, бири пайғамбари мурсал улувалазм сўзига, иккинчиси отаси амрига  хилоф иш қилгани учун. Бу воқеадан кейин Ҳом пуштидан унинг хотинлари қорнида ҳосил бўлган ҳомилалар ҳамманинг (юзини)  қора қилди. Баъзилар фикрича, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дуоси  бўйича  бўлган.  Ит  мушук  билан жуфтлик қилганда,  Ҳазрати  Нуҳ алайҳиссаломга иғво қилади. Ит шарманда бўлиб, Ҳақ субҳона ва таолога нбла қилдики, ҳақ таоло мушукни ҳам розини фош, ит ва кема аҳли устидан маълум қилгай. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом мушукка итоб қилдики нега бундай қилиқ қилдинг? Жавоб берди: «Сенинг ўғлинг Ҳомга эргашдимки, у биринчи бўлиб бу ишни қилди». Бу жавоб бўйича аҳволни таҳқиқ қилди. Билди ва уни дуои бад қилди. Юқорида айтилганидек, пайғамбарлик унинг наслидан бекор қилинди (в. 11б).

ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН ЛАМК ИБН МАТУЛУХ ИБН АХНУХ ИБН БАРД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ОДАМ САФИЮЛЛОҲУ САЛОВОТУЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВА АЛО АЖМИЪ АЛ-АНБИЁ АЛ МЎЪМИНИН АЖМАЪИН ЗИКРИ

Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссаломни баъзилар хилоф (таъ-риф) қилганлар. Аксар уламо ва кибор машойих ривоятла-рига қараганда Пайғамбар мурсал саҳобалари сўзига қараганда, Ҳақ Субҳон ва таоло унга 9 ўғил ато қилган: биринчиси Турк, иккинчиси Ҳиброз, учинчиси Сақлоб, тўртинчиси Рус, бешинчиси Мунсак, олтинчиси Чин, еттинчиси Гумори, саккизинчи Кимол, тўққизинчи Мозух.
Баъзилар Ёфас алайҳиссалом саккиз ўғилнинг отаси бўлганини ёзадилар: Кемол ва Киморини бир шахс деб биладиларки, икки ном билан машҳур бўлган. Айтадиларки, бу  ихтилофлй  ривоятдан  қатъи  назар,  Ҳазрати  Нуҳ алайҳиссалом ҳар уччала ўғли барча ўз авлодлари билан миллатнинг дастлабки аҳволи даврида бир неча йил Бобил шаҳрида ва биргаликда умрбасарлик қилганлар. Ҳар бир ўғилдан ҳар тарафда шўьбалар ва тоифалар ҳосил бўлди. Улар билан ожизроқлари ўртасида ихтилофлар келиб чикди. Оқибатда Ҳазрати Ҳақ субҳона кечаларнинг бирида ҳар шўъба  учун  каромат  қилди.  Тонг  отганда   (уйқудан) турганларида ҳар шўъба бир-бирларининг тил луғатларидан қутулган эдилар. Иложсиз ҳар бири отаси ва бобоси ишорат қилган томонга тарқалганлар. Ҳар бир шўъба ўзи бир жойда қарор топдилар ва (у ерларни) обод қилишга ҳаракат қилдилар.  Токи  бугунги  кунда уларнинг ҳар  бири бу шаъндан бир шаҳар, қишлоқ мавжуд эди. Унинг аҳли ва авлоди бўлган. Шундан кейин маълум муддатгача Қодир ул-иттилоқ иродаси билан ўз обу хўреши қисмати халқлар, турли сабаблар билан, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб, сокин бўлганлар. Наслда келишмовчиликлар ҳам пайдо бўлди.
Бошқа бир ривоят шундайки, бутун ер юзи Ҳазрати Нуҳники бўлгандан кейин алайҳиссалом жаҳонни уч қисмга бўлди. Чунончи, Машрикдан Мағрибгача бўлган ерларни, хатти устуводан шимол томон ерлар: Бир бўлак маъмур оролларки, хатти устувоннинг жанубида эди ва Чин баҳри билан Ҳинд баҳри оралиғидаги ерлар, оламнинг рубъики, ҳозир Бабри Ҳабаша номи бидан машҳурдир, билан тугаганди, Бахри Чин сохилларидан, (в. 12а) учинчи иқлим учдан биригача чўзилган ерлар, кенглиги то Мағрибнинг Ҳолидот оролларигача, узунлиги бешинчи иқлим 1/3 гача, одамлар яшайдиган ўрталиқнинг кенглигича (ерлар) Сомга берилган эди.
Ёфас алайҳиссаломга Чин Машриқининг бошқа муҳитлари, Қомарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқлимнинг қолган 1/3 қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулуммотигача ерлар бахш этилганди. Шуниси равшандирки, бу барча халойиқ ҳозир оламда мавжуддирлар. Бу Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг уч ўғлону авлодидандирлар. Айтади-ларки, Туронзамин ва Туркистонни Ёфас алайҳиссалом ўзига асраб қўйганди. Шу сабабли уни Абут-турк дейишган. Эронзамин ерлари ва Ажам ерлари, Оҳвоз Сом алайҳисса-лом улушига тушганди. Шу жиҳатдан уни Абулажам деб атаганлар. Ҳиндустон ноҳиялари, Судан мамлакати Ҳом ихтиёрида эди. Уни Абулҳинд атаганлар. Ҳазрати Нуҳнинг тўнғич ўғли Ёфас эди, алайхумуссалом. Ҳақ таоло уни расуллйк ташрифига мушарраф қилди. Ва ушбу мусаввада-ки, «Шажаратул-атрок» аталур, у икки биродар зикридан зиёда бўлмагай. Ва биллоҳ тавфиқ ва алайҳи ут-таколон ал-аҳдаталар-рови. Замонанинг ахбор ровийлари ва таворих арбоблари шундай ёзадиларки, рўй-замин Нуҳ алайҳиссалом авлоди ва ахфоди томонидан эгалланиши билан, улар зурриёди ҳамда ҳешларининг ҳар бири ўртасида ибратли тартиблар, эътиборга лойиқ қоидалар кўрина бошлади. Ҳазрати Раббулъиззати Жалли Жалола улар дилини илҳом билан бойитди. То мамлакат пешволиги расму русумлари бунёдини этарлар.
Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом Жуди тоғидан нузул этгач, Ҳазрати ҳақ Жалли ало амри билан Машриқ томон жўнади. Ўз падари бузрукворидан рухсат олиш ҳангомида, ундан дуо ўргатишларини сўради. То Ҳазрати Қодир ало алатлоқдан ёмғир ёғишни сўрагай. Нуҳ алайҳиссалом унга исми аъзамни ўргатди. У исми аъзамни бир тошга нақш қилиб Ёфас алайҳиссаломга топширди. Ёфас (в. 126) алайҳиссалом ул исми аъзам баракоти ва сирларин ўша Ҳазрати бори таолонинг буюк номи нақш қилинган тошни ҳар чоқ ёмғир ёғишини истаганларида келтирар эдилар. Бугунги кунда ҳам турклар орасида ёмғир ёғдирувчи тош мавжуд. Ул тошни Жада тоши, Яда тоши деб атайдилар. У арабчасига Ҳажарул-мутур дейилади. Ҳозир ундай тошларни ҳайвон қорнидан оладилар. Баъзи ҳайвонларнинг ошқозонидан, баъзилари-нинг юраги, жигари ва гўштидан, киндиги ҳамда пўсти остидан, хулласи жамики аъзоларидан топишади. Қайсиси ҳақиқатлиги номаълум. Аммо халойиқ орасида жуда кўп нақллар юради. Баъзиларнинг айтишича, Ҳазрати Ёфас алайҳиссалом ўз падари бузрукворидан Ҳазрати Нуҳ бохиюллоҳ ало набийино ва алайхумуссаломдан рухсат олганлари ҳангомида илтимос қилган эдиларки, мени шундай жойга амр қилингки, у ерда ҳайвонот билан яшашим лозим бўлсин, ҳайвонларни ботиний ишлар вакили қилсангиз, ёмғирдан хабар берувчи.
Хуллас, меҳрибонлик дуосини айтдиларки, қачон ёмғир ёғишига ҳожат пайдо бўлса, ҳазрати қодири зулжалол юборур.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дуо қилдиларки, то ҳаққи субҳона ва таоло хабар берурки, ё Нуҳ, Одам алайҳиссалом яратилмасдан бурун мавжудотни яратилгани такдир қилинган. Тош маҳлукдирки, қору ёмғир ёғдириш, шамол эсдириш, туман тушириш, булут пайдо қилдириш, у билан боғлиқ бўлгай: уни олам ашёлари орасида мухтафи қилган эдик. Илгарироқ уни ҳайвонот аъзосига ва вақтга (боғладик). Унинг зуҳури сенинг дуойингга боғлиқ эди. Энди ўшал тошни олгин ва ўз фарзандларингга бергин. Қачон ёмғир ё қор исташса, бизнинг исми аъзамни ўқийдилар ва у тошга дам урадилар, сувга ташлаб амал қиладилар. Худованд қудрати хазинасидан қанча хоҳласалар баҳравар қилинг. Хуллас, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ёмғир дуосини Ёфас алайҳиссаломга таълим бердилар ва ўша тошни кўрсатдилар.
Машойихлар жумҳури кибор таворих арбобларига кўра, ривоят қилишича, Ҳазрати Ёфас алайҳиссалом пайғамбари мурсал бўлдилар (в. 13 а). Ул ҳазратга нозил бўлган китобларда ўша орада яда илми ҳам зикр этилган эди. Чунонки, Ҳазрати Одам алайҳиссалом сифрида ҳарфлар, Ҳазрати Идрис алайҳиссалом муқаддас китобида илми нужум, Ҳазарати Иброҳим алайҳиссалом китобида саноқ илми (илми аъдод), Мусо алайҳиссалом Тавротида илми санъат ва тиб, Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом муқаддас китобида илми рамали ало ҳиндул-қиёс (битилгандир). Бу энг қудратли сўздир. Ҳар тақдирда ҳам илми Яда моддасида Ҳазрати Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом Машриқ мамлакатла-рида шитоб қилгандир. Саҳронишинлар тариқида сокит бўлди. Таҳсинга лойиқ ҳусну қоида русумларини ўз фар-зандлари орасида қолдирди. Ажали мавҳуди етишгач, бу марҳаладан кўп офатлар йўқолди ва вафот этди. Унйнг бузруквор авлодики, ҳар бири саййид қавм ва меҳтар бир гуруҳ эдилар, ҳар бири падари амри ва васиятига кўра, таҳти» тасарруфларида бўлган томонларга тарқалиб кетдилар ва мамлакатдорлик асосини қўйдиларки, бугунги кунда ҳар бири  хушсийрат ўша халқ номи  билан  бир вилоятга мансуб  бўлдилар.  Ота  жанозасини  ўғил ва  набиралар иззат-икром билан тупроққа топширишлари билан кичик биродарлар ўз улуғ акалари Турк ибн Ёфас алайҳиссалом< уйига келиб таъзиятни охирига етказдилар. Ҳаммалари иттифоқлик кўргизиб, Турк ибн Ёфасни ўзларига ўғил санадилар ва Ёфас ўғлон деб атадилар.

ТУРК ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЯОМ СУЛТОНЛИГИ ЗИКРИ

Туркни унинг тамоми халқи Ёфас ўғлон деб атай бошлагач, ўзларига меҳтар ва сардор қилиб сайладилар. Турк отаси ўрнига қоиммақом бўлди. Хуш расм-русумлар, таҳсинга лойиқ тартибларни ўз қавми ўртасида ўрнатди. Айтадиларки, Турк ибн Ёфас алайҳиссалом Каюмарс замрндоши бўлган. Каюмарс форс мамлакатла-ри биринчи султони бўлганидек, инчунин Турк Машриқ диёри хоқонларининг биринчи қоонидир.
Нақл қилишларича, бағоят оқил ва боадаб ва ҳунарманд чбўлган. Кейин (ўзининг) бутун вилоятларини сайр қилиб, кезиб чиққан. Бағоят хуш жойни топдики, уни Жоилгон дейдилар. У ерда бир кичик дарё бўлган, унинг суви илиқх. атрофида   гўзал  тоғликлар   кўп  бўлган.   Ширин   сувли чашмаларга мўл бўлиб, Туркнинг табъига жуда хуш ёққан. Шу  ерда  яшай  бошлаган.  Худойи  таоло  асосдорлик (в. 13 б) кўргизиб, Ҳаққа ибодат қилишни тарк этмади, хайру эҳсон қўлини халойиққа очди. Хонлик расм-русуми ва жаҳондорлик қоидаларини биринчи бўлиб Машриқ мамла-катларида   ижро   этди.   Айтадиларки,   Чин   мамлакати сарҳадиданки, уии Хонжу деб атайдилар, асосий ерлар, масалан, Туркистон замин мамлакати чегараларигача унинг ҳукумати қўли остида эди. Ҳиргоҳ удуми унинг ихтиролари-дандир. Жамиъи турклар орасида инъом қилиш (одатини) ўрнатди.   Одил  ва  комил,   кўнгилчан  подшоҳ  бўлган, дейишади. Раъият борасида кўп риоят қилган. Чунончи, шу нарса ҳақиқатки, Худойи таоло бандалари унинг замонида айни осойишталикда ва тинчликда яшаганлар. Унинг беш ўғли бўлган. Биринчиси Абилча, иккинчиси Тунг, учинчиси Чигил, тўртинчиси БарсҲор, бешинчиси Атлоқ. Таомга туз солмоқ Туркхон ибн Ёфас алайҳиссалом даврида пайдо бўлди. Шундай ҳикоя қиладиларки, бир куни шикоргоҳда Тунг ибн Турк ибн Ёфас алайҳиссалом қўлидан иссиқ кабоб ерга тушиб кетади. Уша жой туз маъдани эди,. Шўр ерда иссиқ кабобга туз ёпишади. Тунг у луқмани оғзига солганда бошқача лаззат берди. Энди бутун кабобни ўша тузга олуда қилиб еди. Инилари ва отасини, аркони давлат ва ҳаммани бу лаззатдан хабардор қилди. Шундан кейин ҳамма таомга қадрулкифоя туз соладиган" бўлдилар. Шунингдек, чорва ва ваҳший ҳайвонлар терисидан либос тикиб кийиш ҳам Турк хукмронлиги даврида пайдо бўлди. 240 йил умр кўргач, ўз отаси ва аждодидан ажралиб 'охират шаҳристонига кетди. Аммо, Ҳарз ибн Ёфас алайҳиссалом ҳалим ва камгап эди. Ҳамма жойларни айланиб чиққач, Атал наҳри бўйини ўзига манзилгоҳ танлади ва ёз ойлари саҳрога кетарди. Томошо ва сайр қиларди» Қишда шаҳарда яшарди. (Шу зайл яшаб) оламдан ўтди. Унинг авлоди ўша диёрда яшаб қолдилар.
Аммо, Сақлоб ибн Ёфас алайҳиссалом ҳаёсизроқ одам эди. Бир жойда қарори йўқ эди. Инилари ва ўзи орасида воқеъ бўлган хусумат туфайли биродарларига яқин жойдан макон тутмади-да, бир мулк чеккасидан манзил қилди. Яргу сўраш одатини у чиқарган. Руслар одати шундай эдики, агар бир киши ўлса-ю, ундан (в. 14а) ўғил ва қиз қолса, бутун молу мулкни қизга бериб, ўғилга шамширдан бўлак ҳеч нарса(мерос) берилмасди. Бу унинг авлоди орасида расм бўлиб қолди.
Аммо Мунсик ибн Ёфас алайҳиссалом маккор ва ҳийлагар одам эди. Булғор наҳри бўйида яшади. Ўша сарзамин (одамлари) асосан шукдан тўрагандирлар. Барча кеккайганлар шунинг наслидандир. Улар турк қавмларининг бадтарларидандир.
Айтишларича, Ғар ибн Мунсик ибн Ёфас алайҳиссалом унинг бобосидан қолган ёмғир тоши устида амакиси Туркхон билан низоъ қилган. Иичунин шундай бўлдики, Ёфас алайҳиссалом вафотидан кейин тош Мунсик қўлига тушди. Мунсикдан олифта ва ман-ман Байғур деган ўғли бор эдики, ҳозирги туркманлар ўз шажараларини шу Байғур ибн Ғарга боғлайдилар. Турк лашкарлари қўлида ҳалок бўлди. Чунки, Ғардан ёмғир тошини талаб қилганида Ғар узр еўраб ёмғир тошини бермаган, ўрнига бошқа бир юмалоқ тошни алдаш учун ясаб жўнатгандц. Ғарнинг алдагани маълум бўлгандан кейин Турк лашкар тўплаб ўртада уруш бўлди. Байғур ўлдирилди. Шу кундан эътиборан туркманларнинг туркларга нисбатан душманлиги сақланиб қолган.
Баъзиларнинг айтишича, Ёфас алайҳиссалом Мунсик-ка барча каллакесарларнинг, Яъжук-Маъжуж авлодининг бобосисан, деган. Аммо, Чин ибн Ёфас алайҳиссалом ҳунарманд, ҳуштабиат, фаросатли ва мутафаккир одам бўлган. Бугунги кунда Чин номи билан машҳур юртда яшади. Шаҳар қурилишига асос солди. Суратгарлик, ипак етиштириш, кийим тикиш ҳунарларини у бошлаб берди. Кўпчилик санъатларки бугунги кунда Чин аҳли машгул-дир, унинг ихтиросидир. Унинг бир ўғли бор эди. Уни Мочин деб атадилар. Мочин ибн Чин ибн Ёфас алайхиссаломни ғоятда оқил ва доно, бокифоят бўлган, деб ёзадилар. Унинг қавмлари кўпая бошлагач, отасига деди: «Агар ижозат берсангиз, ўзимга ёққан мавзеъда яшамоқ учун бир бино қурмоқчиман». Ижозат олгач, бир шаҳар қурдики, ҳозир уни Мочин дейдилар. Яшма тоши Мочин маъданидан олинади. Бу тошнинг хосиятини халққа тушунтирди. Мочин оҳусидан мушк олишни бошлаган.
Мочиндан бир ўғил туғилди. Уни бир қавм макри билан хон (в. 146) атадилар. У Навмисхон, ки Усмон ибн Атғарал ибн Сулаймонхоннинг энг обрўли боболаридан эди. Ҳозир у Рум мамоликида Хункорол Усмон номи билан шуҳрат топган.
Аммо Гуморий ибн Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом айёр, шикор дўст одам эди. Гуморий замонида синжоб, самур ва қоқум лўстидан пўстин тикиладиган бўлди. Бартос ибн Гуморий унинг асосчисидир. Мазкур нарсалар унинг ихтироларидан ҳисобланади. Унинг икки ўғли бор эди. Бирининг номи Бартос, иккинчисини Булғор аташарди. Бартос ва Булғор иккаласи Адил қирғоғида ва Булғорда жойлашдилар. Улар зурриёди ўша жойда яшаб қолган.
Кимиёл ибн Ёфас алайҳиссалом ибн Нуҳ алайҳиссалом зариф, латиф табъ одам эди. Қаердаки кўнгли хушласа, ўша жойни гашт қилган. Унинг авЛоди турк қавмлари орасида мирзотабиатликлари ва хушчақчақлиги билан машҳур эди.
Аммо Монеъ ибн Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом хушхулқ ва очиқкўнгил одам эди. Ўз инилари орасида инсофлилик хислати билан шуҳрат топган эди. Қомарун диёрида Чин мамлакати яқинида бино қилди. Авлоди ўша жойда тарқалишган. Олло таоло буларни тузукроқ билувчидир. Уларнинг насаблари, ки бу жамоанинг барчаси Абутурк
Ёфас алайҳиссалом атрофида жамлашгандир ва лекин улар авлоди орасида фарқ кўпдир. Чунончи, ҳадду сифатдан ташқаридир. Баъзи тарихчилар тадқиқотларидан шу карса аниқланганки, Ёфас ўғлони, Туркхон ибн Ёфас алайҳиссалом Каюмарс ибк Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломиинг ҳамасри эди. У Ажам маликларининг бнринчиси га Кагомарси Одам номи билан машҳурдир. Каюмарс одам аталишининг сабаби шулки, ёзишларича Ҳазрати Абул башар Одам халифатуллоҳу васаловотуллоҳу алайҳга ўхшашликда ҳеч ким Каюмарсчалик мушобаҳат бўлмас экан. Шуничг учун ҳам уни Каюмарси Одам дейишаркаи. Буни ҳамма тан олэркан. Ёфас ўғлон Туркхон хонлик расму одатларини ва Жаҳондорликда зобитликлари қоидаларини Машриқ шаҳарла-рида ўрнатди. Бутун Туркистон заминда бир муддат фармонраволик ва мамлакатпи бошқаришни ама.тга оширди. (п. 15а) 240 ёшга етганда унинг тўнғич ўғчи Абулчахонни халк маслаҳати ва савоб усуллари юзасидан тахтга ўтқазди. Ўзи бутун халк билан видолашиб оламдан ўтди.

давоми бор

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин