Саналар
21.12.2024
Баннер
Тарихи мулуки ажам. (Алишер Навоий)
PDF Босма E-mail
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
БУРУНҒИ ТАБАҚА ПЕШДОДИЙЛАРДУР

Ажам тарихида форс салотинини тўрт табақа қилибдурлар. Бурунғи табақа пешдодийлардур ва алар ўн бир кишидурларким, салтанат қилибдурлар. Тарих уламоси иттифоқи била бировким аввал салтанат қилди, Каюмарс эрди. Аммо анинг нисбати бобида ихтилоф кўптурким, муғ дебдурким, Одам алайҳис-салом улдур ва баъзи Ажамдин дебдурларким, Одам алай-ҳис-саломнинг набирасидурур ва баъзи фурсдин ани Нуҳ алайҳис-саломнинг авлодидин дебдурлар. Яна доғи сўз кўп бор, аммо сиқатдин йироқроқ учун битилмади. Одам деганлар қавли била ани гилшоҳ дебдур-лар, бу маъни билаким, болчиғдин яратилди. Яъни киши пуштидин эмас эрди. Узга қавллар билаким Каюмарс дебдурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдур, яъни тиригиким сўз айтқай. Аммо «Низом ут-таворих» ва «Жоме ут-таворихи Жалолий» ва Банокатийда дағи иттифоқ била ҳужжат ул-ислом имом Муҳаммад Ғаззолий қуддиса сирриҳу «Насиҳат ул-мулук»да ани Шис алайҳис-саломнинг қардошидур деганни таън қилибдурлар, нединким Шис алайҳис-салом Заҳҳоки алаввони замонидадур. Ва тарих аҳли иттифоқи била Каюмарс замонидин Заҳҳок замониғача минг йилға яқин бор. Ҳар тақдир била подшоҳлик қоидаси андин бурун йўқ эрди. Бу қоидани ул тузди. Дағи аввал кишиким шаҳр бино қилди ул эрди. Дамовандни бино қилди, аммо анда гоҳи бўлур эрди. Дағи Истахрни бино қилди, аммо кўпрак авқот анда бўлур эрди. Минг яшади ва лекин умрининг охирида қирқ йил салтанат қилди. Дағи Сиёмак ўғли Ҳушангниким набираси эрди, валиаҳд қилиб, вафосиз жаҳонға видоъ этти.

Шеър:
Бурунроқ кишиким тузуб руду жом,
Жаҳондорлиқ тахтин этти мақом.
Каюмарс эди, лек даврони дун,
Анга берди бози боридин бурун.

ҲУШАНГ хирадманд ва одил ва олим подшоҳ эрди ва «Жовидон хирад» отлиғ китобни амали ҳикматида ул тасниф қилдиким, Маъмун халифа вазири Ҳасан Саҳл андин бирор нима топиб, араб тилига таржима қилибдур. Ва шайх Бу Али Мискавайҳ «Одоб ул-араб ва ал-фурс» отлиғ китобида ани зикр қилурким, анинг мутолааси мусаннифининг фазлу камолиға далилдурур. Ва ажам ани пайғамбар дебдур. Ва дод ва адл жиҳатидин ани пешдод дедилар. Ва темирни тошдин ул чиқорди. Ва Табарий дебдурурким, йиғочдин тахта ул кесиб, уйларга эшик ясади ва аксар конларни ул чиқорди ва барсни ва итни ул кийик олғувчи қилди ва отқа эгар ул ясади ва тевани юкка ул киюрди ва отқа эшакни турғузуб, хачир хиёлин ул қилди ва ариглар қозиб, сув солиб, ободонлиқ ул қилди. Ерга фарш ул солди ва тулку ва ос ва тойин терисин ул киярга қобил қилди. Умри бобида ихтилоф бор. Аммо подшоҳлиғи қирқ йил эрди. Ва тажарруд ва тақво тариқи била ўткарди. Доим тоғларда ибодат қилур эрди. Таворихда мундоқ мусбатдурким, девлар ани саждада топиб, тош била бошин янчиб ўлтурдилар. Ва Таҳмурас девбанд ўғли эрди, атоси ҳолидин воқиф бўлуб, девларни атоси қасосиға ҳалок қилди. Дағи ул мавзуда шаҳр бино қилиб, отин Балх қўйди. Ва Сус била Бобил шаҳрини Ҳушанг ясади. Ва баъзи Куфани ҳам анга мансуб қилибдурлар.

Шеър:
Йўқ эрди жаҳондори анжумсипоҳ,
Жаҳон ичра андоқки Ҳушанг шоҳ.
Малакшева шоҳе эди беадил,
Фалак девга қилди ани қатил.

ТАҲМУРАС атоси Ҳушангнинг чун валиаҳди эрди, анинг ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва халойиқ риоятиға ва мамолик ҳимоятиға жидд била машғул бўлди. Ва анинг замонида азим қаҳат воқеъ бўлди. Ғанийларға буюрдиким, чошт таоми била ўткаргайлар ва шом таомини масокинга бергайлар. Ва рўза тутмоқ ондин суннат қолди. Ва ул бино қилғон шаҳрлар Марвда Қуҳандиз ва Хуросонда Нишопур ва Исфаҳонда Маҳриз ва Сорийя. Ва Табарий дебдурким, Омил ва Табаристонни дағи ул бино қилди. Ва форсий китоб битмак ва бўз тўқумоқни ул ихтироъ қилди. Ва анинг замонида қаттиқ вабо бўлди. Ҳар кимнинг бир севар кишиси бор эрса эрди, анинг суратин ясаб, анинг била хурсанд бўлур эрдилар, то бутпарастлиққа мунжар бўлди. Ва Таҳмурас ўтуз икки йил мулк сурди.

Ш е ъ р:
Шаҳе эрди Таҳмурас офоқ аро-
Ки, адл этти чархи кўҳан тоқ аро.
Неча девбанд эрди, ул аржуманд,
Ажал деви охир ани қилди банд.

ЖАМШИД. Баъзи ани Таҳмураснинг қардоши дебдурлар ва баъзи қардошининг ўғли. Чун салтанатқа ўлтурди, жаҳон мулкин адл ва дод била тузди. Ва ҳусну жамолда дилпазир ва фазлу камолда беназир эрди. Ғариб нхтироълар қилди. Ва ул жумладин сипоҳийлик аслиҳасидурким, пайдо қилдиким, ондин бурун тош ва йиғоч эрди. Синон ва ҳарба ва пичоқ, баъзи ҳабба ҳам дебдурлар, қалқон ҳам дебдурларким, ул ясади. Ва ҳаммом бино қилди ва ғаввослиғ хаёл қилди. Ва ипак ва қазз ва кўпрак тўқур нималарни ва рангларни ва ишларни ароға киюрдиким, андин бурун киши аросида йўқ эрди. Ва шаҳрдин шаҳрғача деҳлар буюрди ва хейла ишга қонун ва қоида қўйди. Ва Истахр шаҳрин улғайтти, андоқки тули Хуфракдин Ромжаррадқа еттиким, ўн ики йиғоч бўлғай ва арзи ўн йиғочқа етти. Ва анда улуқ биное солдиким, ҳоло осори ва нишоналари борким, одамизод андоқ ясамоқ маҳол кўрунурким, киши кўрмагунча бовар қилмас. Ва ани чиҳил минор дерлар. Чун бу иморат туганди, олам салотин ва ашроф ва акобирин йиғиб, анда азим жашн қилди.
Ул вақтким қуёш нуқтан эътидоли рубъиға таҳвил қилиб эрди, ул бинода тахт устига ўлтуруб, адолат сийт ва садосин оламға мунташир қилди ва ул куннинг отин Наврўз қўйди. Ва салтанатининг замони ети юз йилғача бўлди. Оқибат муфрит жоҳ ва ғурури ва азим давлат такаббури димоғиға фосид хаёл солиб оламни ўз ибодатиға амр қилиб, ўз сурати била бутлар ясаб, ақолим ва кишварларға йибориб, элга ўзининг парастишин буюрди. Ҳар ойина ғайрати илоҳи муқтазий ул бўлдиким, анга жазо етгай, Шаддод Одқа тақдир бўлдики, қардоши ўғли Заҳҳоки алавонини сипоҳ била йиборди, то ани тутуб, арра била ики бўлуб, жисмин пора-пора қилди. Табарийда анинг қатли Бюросбқа мансубдур, аммо ўзга таворихда йўқдур.

Ш е ъ р:
Чу Жамшид тахт узра тутти мақом,
Димоғиға йўл топти савдойи хом.
Ани қилди ҳақ макри айлаб ситез,
Сиёсат қиличи била рез-рез.

ШАДДОД ВА ШАДИД. Эрамки, Арфаҳшаднинг қардоши эрди, анинг ети ўғли бор эрди: Од, Самуд, Саҳор, Там, Ҳадис, Ҳосим, Мора. Од Яманға борди, Самуд Ҳижозда сокин бўлди, Саҳор Тайда, Там Уммонда ва Баҳрайида, Ҳадис Ямомада, Ҳосим Ҳарам ва Синвон орасида, Мора ондаким, ани анинг оти била айтурлар. Аммо булардин Од авлоди қалин бўлуб истило топтилар ва аларнинг ўғли Аршади Умлиқ бинни Од эрди. Чун ул ўтти, ўғлонлари Шадид ва Шаддод подшоҳ бўлдилар ва Заҳҳокниким, аларға нисбати юқори ўтти, Жамшид устига йибордилар. Ул Жамшидни даф қилиб, ўзи салтанат тахтиға ўлтурди.

Шеър:
Фалак буйлаким жавр қилди падид,
Не Шаддод қолғусидур, не Шадид.

ЗАҲҲОК БИННИ МАРОДИС чун Жамшид қатлидин сўнг Порс тахтин олди, зулму ситам оғоз қилди Тенгри таоло Ҳуд алайҳис-саломни йиборди. Анинг даъватин Шаддод қабул қилмади. Тенгри таоло ани, ва қавмини ранжул-ақим била ҳалок қилди ва Шаддод ўғли Мазид подшоҳ бўлди. Ва Иброҳим алайҳис-салом анинг замонида эрди. Ва Юсуф алайҳис-салом ҳам анда мутаваллид бўлди ва Ҳуд алайҳис-салом диниға кирди. Ва Ҳазрамутда эрдилар, то ўттилар. Аммо Заҳҳок салтанати ва зулми узоқға тортти, андоқким эл анинг зулмидии ожиз бўлдиларким, анинг ики эгнидин андоқ мараз пайдо бўлуб эрдиким, оғриғиға одамизод мағзидин ўзга ҳеч нима таскин бермас эрди. Баъзи муаррихлар анинг ики эгнидин йилонлар чиқиб, ғизолари киши мағзи эрди ҳам дебдурлар. Ҳар тақдир била ул ҳар кун бу жиҳатдин ики киши ўлтурур эрди. Гунаҳлик киши бўлмаса, чек солиб, сойир халқдин қатл қилур эрди. Сипоҳонда Кова оҳангарнинг бир-ўғли бор эрди, бу жиҳатдни қатл бўлуб эрди, яна бир ўғлиға дағи чек тушти. Ул бетаҳаммул бўлуб, қичқириб, элга кўп таънлар қилиб, Заҳҳокни сўкти. Эл даги анга муттафиқ бўлуб, хуруж қилдилар. Дағи Сипоҳон волисиии ўлтуруб, Заҳҳок устиға юрудилар. Багоят қалин эл жамъ бўлуб, Фаридунниким, баъзи Жамшид набираси дебдурлар, баъзи Обидин ўғлиғаким Таҳмурас наслидин бўлғай, нисбат қилибдурлар. Ул чоғда Заҳҳок ваҳмидин қўйчилар орасида ёшурун бўлур эрди, тониб, кўториб, Кова оҳангар сипоҳсолор бўлуб, темурчилар белига боғлар сахтиёнин йиғоч бошиға боғлаб, алам қилиб юруб, Заҳҳокдин чун эл аюрулуб эрдилар, туролмай қочти. Аммо уни қовуб иликлаб, Фаридун ани жазосиға еткурди. Заҳҳок салтанати минг йил эрди.

Ш е ъ р:
Фалак то эрур зулм қилмоққа хос,
Эмас золиму одил андин халос.
Қилиб қатл Заҳҳокни тўймади,
Фаридунни дағи қуруқ қўймади.

ФАРИДУН яхши ахлоқлиқ, олим ва одил подшоҳ эрди. Олам аҳлин адолат била хушҳол қилиб, Заҳҳок жавридин топқон заҳмлариға адл била марҳам қўйди ва қолғон уммолқаким, оъдийлар эрдилар, даф қилди ва Кова оҳангарни улуқ тарбият қилиб, тайаммун учун анинг йиғочқа боғлаб, алам қилғон сахтиёнини мурассаъ қилдиким, дарафши ковиёни они дерлар. Ва оламнинг аксар билодин олди. Анинг уч ўғли бор эрди улуғи Салм, ўртончиси Тур, кичики Эраж. Мамоликин учовга қисмат қилди. Рум ва Мағрибдин Яман ҳудудиғача Салмга берди, Туркистон ва Чин ҳудудин Турға берди. Форс ва Ироқ ва Хуросонни Эражға бердиким, ўзининг дорул-мулки ва тахти эрди. Чун Эраж бағоят оқил ва халиқ эрди, ики оғоларидин ани кўпрак севар эрди. Аларда бу ҳасад доим бор эрди. Чун тахти анга муфавваз бўлди, алар ҳасаддин иттифоқ қилиб, Эражни ўлтурдилар.
Фаридун улгойиб эрди, алардин интиқом тортардин ожиз эрди. Бу воқеадин аҳволи бағоят хароб бўлуб, Эраж нисбатидин Манучеҳрким, набираси эрди, тақвият ва тарбият қилдиким, Жаддининг қонини Салм ва Турдин тилаб, аларни қатл қилди ва Фаридуннинг армони қолмади. Оламдин ўтуб, Манучеҳрни валиаҳд қилди. Ва Фаридуннинг подшоҳлиғи беш юз йил эрди. Ва Мусо алайҳис-салом ва Қорун анинг замонида эрдилар.

Ш е ъ р:
Фаридунким оламда ёйди бисот,
Басе олам аҳлиға етти нишот.
Ани ҳам фалак чекти туфроқ сари,
Не золим, не одил кетарлар бари.

МАНУЧЕҲР Эражнинг қизининг ўғли эрди. Баъзи дебдурларким, ўғлининг ўғли. Ва ул одил подшоҳ эрди. Фирот ориғин ул қозди ва Ироққа сув элтти ва боғлар, бўстонлар тарҳ солди ва ашжор ва гул ва райҳон боғларда экти. Ва кўпрак деҳқонлик зийнату зебин ул ароға кетурди. Ва замонидин олтмиш йил ўткондин сўнгра Тур ўғли Афросиёб сипоҳ тортиб анинг устига юруди. Ул Табаристон сори тортиб, урушмой, Аму суйидин норини анга мусаллам тутуб, яраш бўлуб, Афросиёб қойтти. Ва ҳақ таоло анинг замонида Мусо ва Хорун алайҳумус-саломни Фиръавнғаким, оти Валид бинни Мусъаб эрди йиборди. Ва ул Довуд бин-ни Сом авлодидиндурким Шаддод ани Миср ҳукуматиға йибориб эрди. Ва Шуайб бинни Мадян бинни Исмоил алайҳис-салом анинг замонида мабъус бўлди. Ва сипоҳсолори Сом бинни Наримон эрди. Ва Золким, Рустамнинг атосидур, анинг замонида мутаваллид бўлди. Ва Манучеҳр юз йигирми йил подшоҳлиқ қилди.

Ш е ъ р:
Манучеҳрким, бўлди оламга шоҳ,
Анго бўлдилар борча шаҳлар сипоҳ.
Анго ҳам вафосизлиқ этти жаҳон,
Кишига жаҳон қолмади жовидон.

НАВДАР Манучеҳрнинг ўғлидур. Атосидин сўнгра мулк анга етти. Аммо ул айёш ва бепарво киши эрди. Манучеҳр қўйғон қоида ва русумни тузаолмади ва мулк ва сипоҳиға халал йўл топти. Афросиёб черик тортиб келиб, ани тутуб ўлтурди. Ва ўн ики йил Эрон мулкида туруб, бузуғлуқ қилди. Ва ул навъким, оз ерда ободонлиқ қолди. Баъзи таворихда Навдарин Сиҳри Наримон дебдурлар. Ва подшоҳлиғин баъзи олти йил ва баъзи ики йил битибдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Навдарға тушти жаҳон кишвари,
Халойиқ фароғатдин ўлди бари.
Ангоким жаҳондин вафо етмади,
Жаҳон ичра тинмади, то кетмади.

АФРОСИЁБ. Они баъзи дебдурларким, Пушанг бинни Тур бинни Фаридун ўғлидур. Ва баъзи анинг нисбатин Каюмарсға еткурубдурлар. Аммо бурунғи дурустроқдур. Чун Навдарни ўлтурди, Эрон мулкини андоқ буздики, оз ерда маъмурлуқ қолди, йиғочларни кести ва иморатларни йиқти ва коризлар била булоғларни кўмди. Ва ул фурсатда Сом Наримон ўтуб, ўғли Зол Рустам атоси анинг таъзиятиға машғул эрди, баъзи дебдурларким, Зол ўз кучи била сипоҳ ороста қилиб, они Эрон мулкидин чиқорди. Баъзи дебдурларким, Зоб бинни Таҳмосбким, Манучеҳр набираларидиндур хуруж қилиб, ул анинг била урушур яроғин топмай, юз уюруб ўз мулкига азимат қилди. Афросиёб подшоҳлиғи ўн ики йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Афросиёб ўлди олам шаҳи,
Эмас эрди иш сиррининг огаҳи.
Жаҳон мулкин ўз мулки қилди гумон,
Ани ҳам чиқарди ародин жаҳон.

ЗОБ БИННИ ТАҲМОСБни Зав ҳам дебдурлар. Насаби юқори ўтти. Одил подшоҳ эрди. Кўп вақт Эронда Афросиёб бузғон ерларнинг ислоҳиға машғул бўлди, юз ободонлиққа қўйди. Дерларким, ети йил раийятдин хирож олмади. Ва баъзи хазойинким, Манучеҳр ва Навдардин қолиб эрдиким, Афросиёб қилои ҳасонатидин иликлай олмади. Ул хазойин била ети йил Зоб Таҳмосб салтанат асбобин тузуб, маош ўткарди. Ва Зол бинни Сом анга хидматлар қилди ва бузуғ мамоликни тузарда мададлар берди. Ва Зоб икки рудхонаким, Зобин дерлар, Ироқ мулкида чиқарди. Ва баъзи Диёри Бакрда дебдурлар. Ва ўз ҳаёти замонида салтанатни Гиршосбқа мусаллам тутти. Анинг подшоҳлиқин Банокатий беш йил дебдур. Узга таворихда ўтуз йилдур.

Ш е ъ р:
Чу офоқ мулкига июҳ ўлди Зоб,
Тузатти неким бузди Афросиёб.
Эрур зулмдин яхшироқ адл иши,
Чу қолмас на золим, на одил киши.

ГИРШОСБнинг онаси ибни Ямин бинни Яъқуб алайҳис-саломнинг қизи эрди ва атоси Зоб бинни Таҳмосбнинг қардоши эрди. Кўпрак таворихда Рустами достонин анинг наслидин дебдурлар. Аммо фақир қошида бу қавл йироқроқ кўрунур, невчунким, Золким Рустамнинг атосидур, анинг қошида сипоҳсолор эрди ва Гиршосбни «Гузида»да, балки хейли таворихда Манучеҳр набиралиғига чиқарибдурлар. Ва Рустамни Сом бинни Наримон бинни Атруб бинни Обтинға еткурубдурлар, валлоҳу аълам. Гиршосб чоғида Афросиёб яна черик тортиб, Эронға келиб, Гиршосб била масоф тузуб, разм қилди. Афросиёб урушида Гиршосб фавт бўлди ва Золи Зар Зобилистондин черик тортиб келиб, Афросиёбни Эрондин чиқарди. Ва Гиршосбнинг салтанати замонида ихтилофдур: «Низомут-таворих» ва Банокатийда йигирми йилдур, «Гузида» била «Мунтахаб»да олти йил, баъзида беш йил ҳам бор, валлоҳу аълам.

Ш е ъ р:
Чу Гиршосб бўлди жаҳон Хусрави,
Бор эрса яна шоҳлар пайрави.
Чиқорди ородин сипеҳри дижам,
Нечукким яна шоҳлар, они ҳам.

ИККИНЧИ ТАБАҚА КАЁНИЙЛАРДУР

Ва алар тўқуз киши салтанат қилдилар. Ва баъзи Искандарни доғи алардин тутубдурлар ва ўн дебдурлар. Салтанатларининг замонида ҳар навъ дебдурлар. Борча тақдир била ети юз йилдин юқоридур. Ва каёнинлардин аввал кишиким салтанат қилди Кайқубод эрди. Ва ани Зоб бинни Таҳмосб ўғли Манучеҳр наслидин дебдурлар. Кўпрак авқот Жайҳун қироғинда бўлуб, атрок била урушуб юрур эрди. Ул вақтқачаким пешдодийлар тугандилар, Афросиёб яна Турондин Эрон қасдиға сипоҳ тортиб юруди. Ва Кайқубод Албурзкуҳда эрди, Зол Рустамни йибордиким, ани келтурди ва бошиға тож қўюб, Эрон салтанатин анга мусаллам тутуб юруб, Афросиёбни қайтардилар. Ва Рустам ул урушким, Афросиёб била урушти, анинг замонида эрди. Рустамға жаҳонпаҳлавонлиғ лақабин бериб, сипоҳсолор қилди. Ва Луқмони ҳаким ва Ашмуил алайҳис-салом ва Толут анинг замонида эрдилар. Баъзн Ҳазқил ва Хизр алайҳимус-салом ва Илёс ва Алясаъни ҳам дебдурлар ва Юнус алайҳис-салом дебдурлар. Ва Кайқубод юз йигирма йил подшоҳлиқ қилди.

Шеър:
Чу тузди жаҳон базмини Кайқубод,
Суруди каёни била эрди шод.
Вале қилди чархи мухолиф сияр,
Анинг дағи хунёгарин навҳагар.

КАЙКОВУСким, баъзи Кайқубоднинг ўғли дебдурлар, баъзи набираси дебдурлар. Чун анинг валиаҳди эрди, анинг ўрниға – салтанат тахтиға ўлтурди. Ва ул мухталиф мизож ва мунқариб рой киши эрди. Бовужуди азим салтанат неча қотла ўзин муҳликаларга солиб, бандларға тушти ва Рустам халос қилди. Бири Мозандарон қайдидурким, Рустамни, Фирдавсий «Шаҳнома»да дебдурким, Ҳафтхон йўли била бориб, они қутқорди. Яна бири Яманда Зулазор Ҳимяриким, Яман подшоҳи эрди, анинг ғафлати жиҳатидин ани жамиъ аркони давлатини тутуб, банд қилди. Анда ҳам Рустам бориб, Зулазор била мусолиҳаға қарор бериб, Судобаким Зулазорнинг қизи эрди, Кайковусқа қулуб, ани ва элин чиқорди. Бу ишлар шукронасиға ўз хоҳарзодасинким, оти Меҳриноз эрди, Рустамға бериб, ани сипоҳсолорлиғдин салтанат поясиға еткурди. Ва Кайковуснинг ўғли бор эрди, Судобадин ўзга анодин Сиёвуш отлиғким, Юсуф алайҳис-саломдин сўнгра анингдек жамил йигит йўқ эрди. Борча эрдамларда ҳусниға яраша эрди. Ва ани Рустам асраб эрди, тарбият топиб эрди, Судоба ўтай аноси анга ошиқ бўлуб эрди, ондин ком ҳосил қила олмай, ўз қўрқунчидин Кайковус қошида ани ўзи била бадном қилиб чоқти ва ул ўз бароати учун ўтқа кирди. Чун ул туҳматдин муарро эрди, ўтдин осийб топмади ва атосининг хато ройи ва талаввун мизожидин ваҳм қилиб, қочиб Туронға Афросиёб қошиға борди. Афросиёб анга эъзоз ва икром қилиб, қизин бериб, Туркистон вилоятин берди. Аммо Гирсиюзнинг ҳасаддин сиоят қилғони била таҳқиқ қилмай, ани бегуноҳ ўлтурди ва онинг борасиға ажаб ҳайф юзидин зулм борди. Анинг қатлидин сўнгра Афросиёб қизидин анинг ўғли туғди, Отин Кайхисрав қўйдилар. Ул булуғ ҳаддиға еткондин сўнгра Каю бинни Кудраз Кашвод Исфаҳондин ёшурун ёлғуз келиб, Кайхисравни онаси била олиб қочиб, Эронға элтти ва Рустам Снёвуш қонин тилаб, Ту-ронға черик тортиб, ниҳоятсиз қатл қилди. Ва Афросиёб андин қочти ва Рустам Афросиёб Эронни бузғондек Туронни бузуб, ёниб келди. Ва Кайковуснинг фосид хаёлотидин бири бу эрдиким, сандуққа кириб, тўрт гўшасида қочир ё бургут боғлаб, осмонға борурмен деб ҳаво тутуб, қушлар ҳорғондин сўнгра ани ерга тушурдилар. Чун қариб эрди, Кайхисравни валиахд қилиб, тиригида ани подшоҳ қилди. Ва пайғамбарлардин Довуд ва Сулаймон алайҳис-салом ва Луқмони ҳаким анинг замонида эрдилар. Ва осоридин расаддурким, Бобилда ясабдурким, ҳоло Талли ақарқун дерлар. Сиёвуш учун Эрон аҳли андоқ мотам туттиларким, ҳаргиз ҳеч киши ёд бермас. Тарих аҳли муттафиқдурларким, соч қирқмоқ ва кўк ва қаро киймак ул мотамдин қолди. Ва Кайковус юз эллик йил подшоҳлиғ қилди.

Шеър:
Чу Ковус маснад уза топти зеб,
Неча кун анга чарх берди фиреб.
Агарчи фалакка етурди ани,
Фалакдин вале ерга урди ани.

КАЙХИСРАВни чун Каю Турон заминдин кетурди, Эронда салтанат тахтиға ўлтурди. Ва Фаромурз била Тусни Афросиёб дафъиға йиборди ва ул анга ёқин уруғ эрдилар, сўз туттурдиким, Сиёвуш наслидин Фаруд Турондадур, анга осийб ва заҳмат еткурмангиз. Фаруд алар била низоъ зоҳир қилди ва иликка тушти. Тус саъй била қатлға тушти. Алар Афросиёбдин шикаст топиб, қайтиб кслдилар. Кайхисрав Тусқа ғазаб қилиб хабс буюруб, ул истеъфо қилиб, яна Афросиёб урушин ўзига тутуб, Кайхисрав ани банддин чиқориб, яна сипоҳ бошлатиб йиборди. Бу қотла ҳам Афросиёбқа зафар топа олмади. Оқибат Кайхисрав ўзи азим черик тортиб юруди. Афросиёб туруш бермади, доғи юз қайтарди. Ва ул қочар эрди ва бу қовар (эрди. Неча қотлаким туруб урушти, фатҳ ва зафар Кайхисравға эрди.
Хоразмда урушуб, Шайданким, Афросиёбнинг ўғли эрди, ўлтурди. Афросиёб андин ҳам азимат қилиб, Ироқи Ажам сори мутаважжиҳ бўлди. Ва ул доги мутаоқиб келур эрди. То Озарбайжонгача урушуб, Афросиёб Кайхисрав иликида мақтул бўлди. Ва Рустамнинг неча қотла масофлари Афросиёб ва Кудраз Кашводнинг масофлари Пирон ва Ясса била масофлари ва Бижаннинг Арман заминга бориб, қабонларни ўлтуруб, Манижа они Туронға элтиб, Афросиёб бандиға тушгони ва Рустам бозургонлар сурати билан бориб, Бижонин банддин халос қилғони таворих ва «Шаҳнома» мазмуни била Кайхисрав замонида воқеъдур. Ва Кайхисравнинг хотири Афросиёб ифсодидин жамъ бўлғондин сўнгра Луҳросбниким ҳам Кайқубод наслидин эрди, подшоҳлиққа ўлтуртуб, ўзи салтанат тарки тутуб, эл аросидин ғойиб бўлди. Баъзи дсбдурларким, ул пайғамбар эрди, аммо онча яхши осор ва сифоти бор эрдиким, Каёнийларда андоқ подшоҳ ўтмади, Баъзи дебдурларким, Сулаймон алайҳис-саломдин қочиб, Балх ноҳиятиға бориб, анда ҳалок бўлди, валлоҳу аълам. Кайхисравнинг подшоҳлиги олтмиш йил эрди. Анинг замонида анбиёдин Сулаймон алайҳис-салом ва ахбордин Силуни ва ҳукамодин Фишоғурс эрдилар.

Ш е ъ р:
Яна бўлди Кайхисрави пок рой,
Жаҳон кишвару мулкида кадхудой.
Ва лекин бу Зол уштулум айлади,
Жаҳондин дағи ани гум айлади.

ЛУҲРОСБ БИННИ АРУНД Кайковуснинг инисининг ўғлидур. Дорулмулки Балх эрди. Оламнинг кўпрак мулкин очти. Аммо чун атолари салтанат қилмайдур эрдилар ва Қайхисравнииг ўғли йўқ жиҳатидин мулкин анга бергонда, элга қотиғ келди. Чун ул бу ишни англади, эл била андоқ бориштиким, борча ани тиладилар. Мулк очмоғининг жиҳати ул бўлди. Ики ўғли бор эрди – Гуштосб била Заррин. Анга бир саҳв туштиким, ўз ўғлонларидин Кайковус атбоиға яхшироқ мамолик берди. Бу жиҳатдин Гуштосб, чун бағоят рашид ва баҳодир киши эрди, таҳаммул қила олмай, андин ёмонлаб Румға борди. Анда анга яхши ишлар даст берди. Таворихда аждаҳо ва каркидон ўлтурди дебдурлар. Ҳар тақдир била қайсар ани куёв қилиб, қизин анга берди. Ул отасидин интиқом тортарға Румдин черик тортиб, жаҳд қилиб, Хуросонға юруди. Отаси ўз ғалатин билиб, ани валиаҳд қилиб, подшоҳлиғин анга бериб, ўзи чунулғайиб эрди, гўша тутуб, ибодатқа машғул бўлди. Ва Бухтуннаср бинни Кудразки, оламнинг бузуғлуғи дерларки, анинг зулмидин эрди, Луҳросбнинг гумаштаси эрдиким, ики қатла Байтул-муқаддасни ер била тузатти. Ва Дониёл била Узайр алайҳис-саломни асир қилди. Бу жиҳатдин дебдурларким, ҳар хил ё уч хил масх бўлди. Андин сўнг Дониёл алай-ҳис-саломни қўйди. Ва Дониёл алайҳис-салом черик тортиб Бухтуннаср устига юруди, қочиб Хузистон қўрғонини беркитти. Ва Дониёл алайҳис-салом қўрғонни олиб, ани ҳалок қилди. Ва лекин Бухтунпаср бобида бағоят сўз кўп учун бу мухтасарда мундин ортуқ битилмади. Чун Луҳросб тахтни Гуштосбқа топшурди ва ўзи Балхда ибодатқа машгул эрди, Гуштосб баъзи билод фатҳиға машгул эрканда, Аржосб келиб, Балхни олиб, Луҳросбни ўлтурди. Ва Луҳросбнинг подшоҳлиғи юз йигирми йил эрди. Ва анинг замонидағи анбиё Узайр била Урмиё ва Дониёл алайҳумус-салом эрдилар, вассалом.

Ш е ъ р:
Яна бўлди Луҳросб соҳиб сарир,
Ки бўлди қўлида салотин асир.
Не мулки омон топти Гуштосбдин,
Не жони халос ўлди Жомосбдин.

ГУШТОСБ Ҳалаб мулкида тахтқа ўлтурди ва зардўшт анинг замонида зуҳур қилди. Ва ул габр динида риёзатлар ва мужоҳадалар тортиб эрди, «Зинд» китобин тасниф қилиб, элни ул динға даъват қилди. Чун ҳаким эрди ва риёзат жиҳатидин элни сайд қилиб эрди, Гуштосбни ҳам фирифта қилди. Гуштосб зардўшт динин ихтиёр қилиб, элни ҳам ул миллатқа киюрди ва Румда қайсарға киши йибориб, ани дағи бу динға далолат қилди. Қайсар Фаридун аҳдномасин кўргуздиким, Рум қайсарлари бир динда бўлсалар, киши тағйир бермасун. Ул жадди фармонин инқиёд қилиб, ул таклифдин кечти ва ўзи Истахр тахтида «Зинд» китобни ўқурға машғул бўлди.
Аржосб бинни Афросиёбдурким, турк подшоҳи эрди, андоқки зикри ўтти, вилоятни холи топиб, Балхни олиб, Луҳросбни ўлтуруб, қизларниким, Гуштосбнинг сннгиллари бўлғай асир қилиб, Балхни бузуб, кўп ганойим била мулкиға қайтти. Гуштосб эшитиб, интиқом учун Рустамни рақам қилди, Рустам сўзин инқиёд қилмади ва Зобилистондин келмади. Ва ўз ўғли Исфандиёрниким, Дурри сафид қўрғонида маҳбус қилиб эрди, чиқориб, мулк ваъдаси қилиб, сипоҳ бошлатиб,. Аржосб интиқомиға йиборди. Исфандиёр бориб, Аржосбни ўлтуруб, Туронни Байтатқа дегинча олиб, сингилларин асирликдин чиқориб, азим ғанойим била келди, дағи салтанат истидъоси қилди. Гуштосб ё Рустам анинг ҳукмин ижобат қилмаған жиҳатдин ё мулк ва салтанатдин кеча олмасдин, Исфандиёрнинг Рустам урушиға йибордиким, анинг тарафидин хотиржамъ эмас эрди. Бир йўли ани дафъ қил, дағи фароғат била подшоҳлиққа ўлтур, деб ул ком ва ноком Рустам устига бориб, Рустам мулойимат ва узрхоҳлиғ била анга ўтру келиб, кўп ҳурмат ва таъзимлар била анинг била Гуштосб хидматиға борурни қабул қилди. Ва ул ғоят ғурур ва паҳлавонлиғидин андин уруш тиладиким, зўр даст била Рустамни тутқай. Рустам улғайиб эрди ва анга ҳариф эрмас эрди, Зол тадбири била, ё дебдурларки, Симурғ мадади била бори ҳар тақдир била ҳийла қилиб, Исфандиёрни ҳалок қилди. Чун «Шаҳнома»даким Фирдавсий дебдур, бағоят машҳурдур, шарҳи ҳожат эрмас. Алқисса, Гуштосб бу хабардин воқиф бўлғач, бу ишдин кўп пушаймон бўлди. Вале Исфандиёр ўғли Баҳманни валиаҳд қилди. Ва ҳукамодин Суқротким, Фишоғурс тилмизи эрди ва Жомосбким, замоннинг саромади эрди, Гуштосб замонида эрдилар. Ва Гуштосб замони осоридин Самарқанд қўрғони ва девориким, Эрон ва Турон орасиға тортилибдур ва Насо шаҳри ва Байзо шаҳридурларким, басе акобир ва ашроф андиндурлар. Ва салтанати юз йигирми йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Гуштосп тузди сарир узра базм,
Анга ҳам фалак айлади кинға азм.
Адам бўлди қонуни Гуштосби,
Анингдекки, ойини Луҳросби.

БАҲМАН подшоҳ бўлғондин сўнгра адл ойин қилди ва аввал азиматки қилди, Зобилистонға қилдиким, атоси Исфандиёр қонин тилагай. Чун Рустам қолмайдур эрди, ўғли Фаромурз ё иниси Зуворани дорга ости ва Золни муқайяд қилди ва яна озод қилди. Ва форсийлар ани дароздаст дебдурлар кўп мулкка тасарруф иликин сунғондин. Бухтуннаср ўғли Насрни Бобилдин азл қилди ва Гуҳаршниким, Жомосб набираларидин эрди ва аноси бани Исроил наслидин бирининг қизи анинг наслидин йиборди ва буюрдиким, бани Исроил элин бошлаб, Шом раёсатиға йиборди ва буюрдиким, Бантул-муқаддасни иморат қилдилар.
Баҳманнинг атоси Толут наслидин эрди ва ҳарами Арчион бинни Сулаймон алайҳис-салом қизидин ики ўғли бор эди: Сосон ва Дороб. Уч қизи бор эрди: Ҳумон ва Фаранг ва Баҳмандўхт. Сосон зоҳид ва муттақий киши эрди. Мулкка парво қилмади, гўша тутти. Ҳумойниким, Ҳумонни ҳам дебдурлар. Баҳман ўз ақдиға киюруб эрди. Мавт маразида тожни анинг қорнига қўйдиким, Доробқа ҳомила эрди. Аркони давлати иттифоқ била ўғли туққунча ани подшоҳ кўтардилар. Баъзи дебдурларким. Баҳман подшоҳлиғинн ё Ҳумойға берди, ё тожни андин туғар фарзандға ҳавола қилди. Ҳар тақдир била бўлса Сосон бу жиҳатдин ошуфта бўлди ва ибодат ихтиёр қилиб, қироқ тутти, валлоҳу аълам. Ва анинг осоридин Форсда Гуворбандидурким, амир Сайфиддин Масъуд деган Бағдод йўли устида работ ясаб ва яна Басо ва Чаҳрум ва Бусиғон ҳам анинг осоридиндур. Ва подшоҳлиғининг замони юз ўн ики йил эрди ва анинг асридаги ҳукамо Буқротис ва Буқрот табиб эрди, вассалом.

Ш е ъ р:
Чу Баҳманға етти вафосиз жаҳон,
Анинг узри кўнглидин ўлди ниҳон.
Ёйилгон замон шавкати Баҳмани,
Равон қилди Баҳман елидек ани.

ҲУМОЙ рой ва хирадлиғ хотун эрди. Баҳмандин сўнгра тахтқа ўлтурди. Чун ҳомила эрди, вазъ ҳамл қилди ва салтанат ҳубби қўймадиким, ўғлини подшоҳлиққа мансуб қилиб, ўзи анга муҳофазат қилғай. Ани бир сандуққа солиб, қийр била маҳкам қилиб, дарёға солди. Дебдурларким, бир гозур иликиға тушуб, ани фарзандчилай асраб, тарбият қилди. Булуғ ҳаддиға еткандин сўнгра, салтанат гавҳари ўз ишин қилиб, гозурлуқ ишин макруҳ тутуб, илму фазл ва адаб касбин қилиб, силоҳшўрлуқ ўрганиб, сипоҳийлиқ қоидасин хўб билди. Гозур ани сувда топқан учун Дороб от қўюб эрди. Чун ўз ҳимматин ул ишдин бийикрак мулоҳаза қилди. Гозурдин ўз ҳоли каифиятини савол қилдиким, мен ўзумни сенинг ўғлунг гумон қилмайдурмен, манга ўз нажодимдин хабар бер! Гозур мункир бўлди. Кўп сўз орада ўткандин сўнг гозур билдиким, ёшураолмас. Айттиким, сени сандуқ била сув ичида топиб, тарбият қилдим. Ва сандуқ ичинда нуқуд ва жавоҳир ҳам бор эрди, баъзиким қолиб эрди, Доробқа таслим қилди. Ва ул фурсатда Ҳумой Эрон черикини ясаб, Рум фатҳиға йиборадур эрди, Дороб ул сармоя била ўз яроғин қилиб, сипаҳсолорға мулозим бўлуб, ул юрушга борди. Йўлда андин ғариб мардоналиғлар ва паҳлавонлиғлар зоҳир бўлди. Андоқки, шуҳрат тутуб, Ҳумойға битиб йибордиларким, бу навъ нодир йигит пайдо бўлуб, подшоҳ давлатхоҳлиғиға мундоқ ишлар қиладур ва Ҳумой кўнглига анинг меҳри ер тутуб, анга иноят ваъдалари битиб йиборди. То иттифоқи ҳасанадин баъзи таворихда битибдурларким, Рум урушида қайсарни ул тутти. Бу қатла худ элга ангуштнамо бўлуб, яна Ҳумонға они битидиларким, черик қайтқандин сўнгра Ҳумой черикига ўтру бир манзил келиб, фатҳ кайфиятин таҳқиқ қилур эрди, Доробни кўргуздилар. Кўзи анга тушкач, кўнглига изтироб тушуб, эмчокига сут келди. Таҳайюр ва таажжуб била гавҳар ва нажодин тафаҳҳус қилди эрса, Дороб андоқким, бор эрди арз қилди. Ҳумой жазм билдиким, анинг ўғлидур. Аркони давлатқа кайфиятни билдируб, Доробнинг юзун ўпуб, шодмонлиғлар била тожни анинг бошиға қўюб, тахтни анга мусаллам тутти ва ўзи парда кейнига кириб, подшоҳлиққа ўғлини ўлтуртти. Ва Ҳумойнинг салтанатининг муддати ўтуз ики йил эрди ва осори Истахрда Ҳазорсутун эрдиким, ани Искандар бузди. Ва баъзи Чиҳил минорни ҳам анга мансуб қилибдурлар. Ва Самара шаҳриким, Жарбодқон дерлар ҳам, ул бино қилди.

Ш е ъ р:
Яна бирнеча кун Ҳумой олди мулк,
Эронлар бориб ичига қолди мулк.
Туганди анинг мулку даврони ҳам,
Фалак Золи қатъ айлади они ҳам.

ДОРОБ чун Ҳумой ўрниға тахтқа ўлтурди, адл ва дод пеша қилди. Ва ул хирадманд ва паҳлавон ва хўбсурат подшоҳ эрди. Кўпрак мулк салотини анга инқиёд қилдилар. Ва Рум қайсариким, ул замонда Файлақус эрди, саркашлик қилди эрса, сипоҳ тортиб Румға юруб, қайсарни тутти ва банд қилди. Чун Румни қаёсирадин ўзга киши забт қилмоқ душвор эрди ҳам ани ўқ тарбият қилиб, минг байза олтунким, ҳар бири вазнға қирқ мисқол бўлғай, хирож тайин қилиб, қайсарнинг қизин қулуб, Румдин ёнди. Ул қиздин нохуш ис фаҳм қилиб, табъи мутанаффир бўлуб, атоси қошиға қайтариб йиборди. Баъзи дебдурларким, ул қиз Исқандарға ҳомила эрди. Қайсар ўз қизин ақдиға киюруб, ўғли мутаваллид бўлғондин сўнгра Дороб ўғлидур демакка номусланиб, ўз ўғлимдур деб Искандарни ўғулчилай асраб, валиаҳд қилди ва элчи йибормак учун Ем оти боғломоғни Дороб қилди. Ва Рашитан отлиғ вазири бор эрди, кофий ва оқил киши эрди. Доробжурд шаҳрин ул ясаб, Дороб отиға ул тасмийя қилди. Ва Дороб маосири пайғамбарлардин Жиржис алайҳис-салом эрди ва ҳукамодин Афлотун олиҳи. Ва анинг салтанатини баъзи олтмиш йил, баъзи эллик ики йил дедилар.

Ш е ъ р:
Чу тахт узра Дороби равшан замир,
Ҳумой ўрниға бўлди оромғир,
Анинг доғи стти фалак поясин,
Бошидин айирди ҳумо соясин.

ДОРО БИННИ ДОРОБни атоси Дороб чун валиаҳд қилиб эрди, атоси ўрниға подшоҳ бўлди. Чун золим табъ киши эрди, зулмидин улуғ эл озурда бўлдилар. Рашитанниким, Дороб дастури била дастур ясаб эрди, Байри отлиғ иниси сиояти била тиладиким, азл қилғай. Баъзи дебдурларким, ул Искандарға киши йибориб, маъҳуди хирож бермакдин ани пушаймон қилди. Чун Искандар хирож йибормади, Доро киши йибориб, минг олтун байзани тилатти. Искандар жавоб бердиким, ул юмуртқаларни қўяр қуш учти, Доро дағи кўнглидин бу тамаъни чиқарсун. Дороға бу сўздин ғазаб муставлий бўлуб, устига черик тортиб, масофанинг ики сафи тузалганда, Доронинг ики ноиби ким, анинг зулмидин ториқиб эрдилар, ани ҳалок қилдилар. Баъзи дебдурларким, ики ҳамадонлиғ киши фидойилиғ дастури била бу ишни қилдилар. Баъзи дебдурларким, аларни Искандар йибориб эрди, бу ишни буюрди. Аввалғи қавл саҳиҳроқдур. Чун ул сипоҳ орасида йиқилди, Искандар келиб, анинг бошин ўз тиззи устига қўюб, онт ичтиким, бу иш менинг қошимдин эмас эрди. Ва Доро Искандарға уч васият қилди. Бир улким, Равшанакниким, анинг қизи эрди, қулғай. Бир улким, анинг қотилларин ўлтургай. Бир улким, анинг атбоиким, Фурс мулуки наслидин эрдилар, қатл қилмаған, дағи риоят қилғай. Искандар барчани қабул қилғоч, Доро охир дамда Искандардек муставлий адусидин хушнуд ўтти. Ва бу достонни фақир «Садди Искандарий»даким, «Хамса»нинг бешинчи китобидур, машруҳ адо қилибдурмен. Ва Доронинг подшоҳлиғи ўн тўрт йил эрди.

Шеър:
Яна бирнеча вақт Доройи даҳр,
Ичиб нўш даврон анга берди заҳр.
Фалак заҳр агар берди Дороға бот,
Скандарга ҳам берман оби ҳаёт.

ИСКАНДАР нисбатида ихтилоф кўптур. Баъзи ани Дороб ўғли дебдурлар, андоқки Дороб зикрида ўтти. Ва Банокатийда ва «Девонун-насаб» китобидин мундоқ нақл қилибдурким, Искандар Хурмуси Румий ўғлидурким, Хурмус отаси Лафти бинни Юнон бинни Торах бинни Ефас бинни Нуҳдур. Ва анинг умрини минг олти юз йил дебдурлар ва Зулқарнайнким, анинг лақабидур, важҳи тасмиясин мундоқ дебдурларким, ул замонда минг йилни бир қари дер эрмишлар. Яна ҳам Банокатийдадурким, анинг атоси Бозур бинин Албон эрди Искандария подшоҳи ва аноси Афлиюн бинни Нуқо қизи эрди. Ва Бозур ва Афлиюн орасида доим адоват эрди. Мулк маслаҳати учун яраштилар ва ул мусолиҳанинг таъкиди учун Афлиюннинг қизин қулди ва ўз мулкига элтти. Бозурнинг эли бир қайд била андоқ қилдиларким, Бозур ул қизни кўздин солиб, атосиға йиборди ва қиз Бозурдин ҳомила эрди, йўлда андоқ ҳаводис юзландиким, ул қиз бир атка бир энага, бир хожасарой била қолди. Иттифоқо бир чоҳ бошида вазъ ҳамл қилдиким, махуф манзил эрди. Ва анда қароқчи кўп элни ҳалок қилур эрди. Бу ҳолда йироқтин қалин қаро пайдо бўлди. Алар ваҳмдин ул тифлни бир қиймати нимага чирмаб, ул чоҳ бошида қўюб, қочтилар. Кўринган қаро худ дашт баҳойими эрмиш. Бори таоло бир сурук қўйдин бир сутлук ўчку ойириб, амр қилдиким, ҳар кун келиб, ул тифлға сут берур эрди. Ва ул тифл Искандар эрди. Ва ул ўчку бир қари хотуннунг эрди. Бир кун ўчкуси ғойиб бўлғон жиҳатдин ани тилай, ул чоҳ бошиға келиб, ул ғариб ҳолға мутталиъ бўлди. Таҳайюр юзидин Искандарни олиб, ўғулчилай улғайтиб, подшоҳ ўғли дабиристониға дабирга топшурди. Искандар оз вақтда жамиъ фазойил ва камолотни касб қилиб, сипоҳийлик русуми ва баҳодирлуқ фунунида ҳам ягона бўлди. Бир кун ул подшоҳ дабирга ғазаб қилиб, ҳисобға тилади. Чун подшоҳ золим ва нодон эрди, Искандарга ақл ва ҳикмат анда турмоқни рухсат бермай, ул диёрдин ҳазимат қилди. Йўлда чокари от ва силоҳни ани уюқлатиб, олиб қочти. Ул яёғ бир шаҳарғача бордиким, иттифоқо Афлиюннинг шаҳри эрди. Аноси қаср томида дашт сори тамошо қиладур эрдиким, Искандарнинг қаросин кўруб, меҳри ҳаракатқа келиб, эмчокига сут келди. Таҳайюр қилиб ани тилаб, аҳволни тафаҳҳус қилғондин сўнг, ўғли эрконин билди. Афлиюнға изҳор қилғоч, анинғ ўғли йўқ эрди ва улғайиб эрди мулкни набираси Искандарга топшуруб, ўзи ибодатқа машғул бўлди. Искандар черик тортиб, отаси мулкини олди ва макнати азим бўлуб, Дороға хуруж қилиб, ани ҳам юқори ўткандек ародин кўториб, жаҳон мулкин олди. Аксар таворихда анинг умрин ўтуз олти йил ва салотинни ўн уч йил битибдурлар. Аммо маҳолдурким, ўн уч йилда ул қилған ишча қилса бўлғай. Амир Хисрав Деҳлавий «Ойинайи Искандарий»да анинг салтанати замонин беш юз йилдин ортуқ дебдур. Аммо Ҳазрат шайх Низомий қуддиса сирриҳу «Искандарнома»да ики қари маъҳуд дебдур ва таҳқиқ юзидин ихтилофи ривоётни рад қилиб, ани Файлақус ўғли дебдур. Ва фақир «Садди Искандарий»да ул ики бузургвор қавлини сойир муаррихлар ақволиға таржиҳ қилиб, назм адосиға қарор берибмен. Ҳар тақдир била Искандар подшоҳе эрдиким, андин бурунғи ва сўнгғи салотин бу кунгача ул қилғон ишни қилмадилар. Ҳам ҳаким эрди, ҳам вали. Баъзи анга нубувват устоди ҳам қилдилар. Тўрт юз ҳаким хизматида эрдилар. Афлотуни олиҳи бошлиғ ва Арастудек вазири бор эрди. Секиз минг шоҳ ва шаҳзода хидматини қилур эрдилар. Оламнинг баҳру барин олиб, ҳайвон суйи таманноси била зулумотқа кирди. Анинг била кирган мулозимлардин бири Хизр, бири Илёс алайҳумус-салом эрдилар. Ул сув аларға насиб бўлуб, Скандар маҳрум ёнди ва баъзи Шаҳризурда ва баъзи Бобилда дерларким, вафот топти ва Искандарияга нақл қилдилар. Машҳурдурким, васият қилдиким, ялон иликин тобутдин тошқори чиқорсунларким, олам аҳлиға мужиби танбиҳ, балки ибрат бўлғайким, оламдин илик торта тутқайлар. Ва анинг осоридин Яъжуж саддидур ва Марв ва Ҳиротва Самарқанд ва Исфаҳонни ҳам дебдурларким, ул бино қилди. Ва ул ўткондин сўнг ўғли Искандарус мулкни қабул қилмай, ибодатқа машғул бўлди. Ва Румда Батлимусни қайсар қилдилар, валлоҳу аълам. Ва мулуки тавойифни Эрон заминда ул тайин қилди. Уч юз олтмиш йилғача алар ичин аро низоъ қилиб, Румға ҳеч қайсининг зарари етмади.

М а с н а в и й:
Скандарки фатҳ айлади баҳру бар,
Кириб тахти фармониға хушку тар.
Етишти зуҳал авжиға рифъати,
Чалинди фалак тоқиға навбати.
Валоят била ҳикмату шоҳлиғ,
Нубувват ишидин ҳам огоҳлиғ.
Гаҳи Садди Яъжуж қисм айлабон,
Гаҳи юз ажойиб тилисм айлабон,
Бу ҳашмат бериб, изиди пок анга,
Не зулм этти, кўр, чархи бебок анга.
Ки холи қўлин бенаволар киби,
Узотиб борурда гадолар киби.
Чиқарди жаҳон мулкидин воясиз,
Қўли комдин, нақдидин моясиз.
Яналарга, кўр, чарх неткусидур,
Санга ё манга худ не еткусидур.

УЧИНЧИ ТАБАКА АШКОНИЙЛАР ВА МУЛУКИ ТАВОЙИФ ЭРДИЛАР

Тарих аҳли орасида бу табақа дағи салотин тартибида бағоят мухолифат кўптур. Аммо бир сўзда борча муттафиқдурлар. Биз ул сўзниким, муттафақун алайҳдур, адо қилоли. Сўнгра ул сўзларниким, мухталафун фиҳдур, зикр қилиб, ҳар нимагаким ўхшаши кўпракдур, қарор бероли. Улча муттафақун алайҳдур бу сўздурким, Искандар чун Эрон мулки била Форсни фатҳ қилди, бу мамоликни билган салотинни ва авлодни йиғди ва алар бобида не қилмоққа ройин бир-бирига қарор бера олман, ожиз бўлди. Аристотолиским, анинг вазири эрди, ҳозир эрмас эрди. Анга битиб юбориб, андин рой тилади. Ва ул жавоб битиб йибордиким, бу жамиятни қатл қилмоқ шаръан ва ақлан муносиб эрмас ва қўймоғлиғлари мулкка мужиби фасод ва хотирга мужиби тараддуддур. Чун сен булар мамлакатин ҳар қойсини заруратан бировга бергунгдур, аввал ўзларига ўқ бериб, ўз қошингдин буларни мулкка насиб қилиб қўнғайсенким, ўтар дунёда мунча салотиннинг бежиҳат қонин тўкмамиш бўлғайсен. Ва аларни мамнуни миннат қилиб, ўзунгга яхши от қозғонмиш бўлғай сен. Дағи ул кун сўнграки сен бўлмасанг булар ичин аро мунозаат қилиб, сенинг дорул-мулкунгким Румдур, таарруз кечрак қилғайлар. Искандарға Арастунинг ройи дилпазир тушуб, ул жамоатни Арасту кўрган рой била насб қилдиким, мулуки тавокиф аларни дебдурлар. Ва улча бу табақада аҳли тарих сўзида ихтилофдур. Бу жамоатнинг оти ва ададида ва салтанатларининг муддати ва тақдим ва таъхиридадур ва бу хилофларға тавфиқ бермак ва татбиқ қилмоқ сўзни пароканда қилиб, ўқуғучини ёлқитиб, ҳавосин паришон қилур. Заруратан ижмол била андин ўтмак муносиброқ кўрунди. Искандар мулуки тавойифни мамоликка насб қилғанда, Дажли яқосидин бери Ироқ ва Рай ва Хуросонғача Абтаҳши Румииға берди ва ул тўрт йил мулк сурди. Ва Ашкким, Доронинг ўғли эрди ва Искандар замонида ваҳмдин ёшурун юрур эрди, анга хуруж қилиб, ани ўлтурди ва тахт билди.
АШҚ БИННИ ДОРО. Чун Абтаҳши Румийни орадин чиқарди ва Эрон мулкин Рум аҳли кудуратидин софи қилиб, сойир мулуки тавойиф била мувофақат қилди. Ва алар ани бағоят ҳурмат туттилар ва мундоқ муқаррар қилдиларким, нишонларида ўз отларидин бурун анинг отин битгайлар ва бот ёғи ароға кирса, бир-бирига мадад еткургайлар ва улуқ-кичиклик орада бўлғай. Мундин ортуқ таклиф арода бўлмағай. Анинг замони уч йил эрди.
ШОПУР БИННИ АШК. Баъзи дебдурларким, Исо алайҳис-салом анинг замонида мабъус бўлди ва Яҳё ва Зикриё ва Жиржис алайҳумус-саломни ҳам баъзи дебдурларким, анинг замонида эрдилар. Ва Ағустус қайсар анга муосир эрди. Ва Шопур мулки йигирми йил эрди.
БАҲРОМ БИННИ ШОПУР. Атосининг васияти била ато тахтини билди. Анинг подшоҳлиғи ўн бир йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ БАҲРОМ. Ул дағи атосиға валиаҳд эрди ва подшохлиғи ўн беш йил эрди.
ҲУРМУЗ БИННИ ЯЛОШ. Атосиға қоим мақом бўлди ва подшоҳлиғи ўн тўқуз йил эрди.
АНУШ БИННИ ЯЛОШ. Анинг подшоҳлиғи ўн йил эрди. Баъзи дебдурларким, Ироқ ва Форсда Ашк фарзандларидин Уйғур отлиғ бир подшоҳ эрди. Шопурдин эллик йилдин сўнгра ва Яҳё алайҳис-салом анинг замонида шаҳид бўлди. Ва ул салтанатни ўғли Гударзға мусаллам тутти.
ГУДАРЗ БИННИ УЙҒУР. Улуғ подшоҳ бўлди ва адл ва инсоф тариқидин чиқти ва бани Исроилға черик тортиб, азим қатллар қилди. Дерларким, Бухтуннаср қилғондек. Бани Исроил била маош қилди. Бир кун овда ажал шикорисининг сайди бўлди. Ва анинг подшоҳлиғи эллик ети йил эрди.
ЭРОН БИННИ ЯЛОШ. Гударзнинг қардоши ўғли эрди. Олим ва одил эрди. Гударз замонида анинг зулм ва таҳаттукидин хазойик холи ва мулки бузуғ эрди. Ул риоят ва лутф била, раийятни маъмур ва мулкни ободон ва хазинани мамлу қилди. Ва анинг салтанати қирқ йил эрди.
НАРСИ БИННИ ГУДАРЗ. Отасининг валиаҳди эрди. Чун подшоҳлиққа ўлтурди. Шом вилоятиға бориб, Яҳё алайҳис-салом қатли интиқомиға жуҳудларни қирди ва қолғонидин баъзини овора ва баъзисини залил қилди ва андин сўнгра бани Исроил қавмидин мунқатиъ бўлди. Ва ул вақтда бани Исроил қавмидин подшоҳи Матинё эрди, Сулаймон алайҳис-салом авлодидинким, баъзи дебдурларки, Бухтун-наср ани ҳалок қилди ва Гударзнинг подшохлиғи ўтуз йил эрди.
ҲУРМУЗ БИННИ ЯЛОШ. Баъзи дебдурларким, ул Эрон ўғли эрдики, Гударзнинг қардоши бўлғай. Чун подшоҳ бўлди, яхши қавоид ва русум пайдо қилди ва отасининг зулм ва тааддисин орадин чиқорди. Ва тўрт ҳарами бор эрди. Алардин бири анга заҳр бериб, ҳалок қилди. Ва салтанати замони тўқуз йил эрди.
ФИРУЗ БИННИ ҲУРМУЗ. Анинг ўрнида тахтқа ўлтурди ва ул дағи дод ва адл қоидасин тузди. Аммо айёш киши эрди ва овни севар эрди. Овда руҳи ғизоли ажал ўқиға қатил бўлди. Ва салтанати замони ети йил эрди.
ХУСРАВ БИННИ ФИРУЗ андин сўнгра подшоҳлиғ қилди ва анинг салтанати замони ўтуз йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ ФИРУЗ анинг қоим мақоми бўлди ва ул ҳунарпарвар подшоҳ эрди. Ҳунар аҳлин севар эрди ва анинг замонида ҳунар аҳли азиз бўлдилар ва ҳунарлар такмил топти. Оқибат ул дағи ўзгалар азимат қилғондек озим бўлди. Ва анинг подшоҳлиғи қирқ йил эрди.
ЯЛОШ БИННИ ЯЛОШ анинг тахтини эгаллади ва ул Хусравнинг қардоши эрди. Оқибат ул дағи қардоши ичкан шарбатни ичти ва анинг подшоҳлиғи беш йил эрди.
АРДУВОН БИННИ ЯЛОШ ашконийларнинг сўнгғи подшоҳи эрди, азамат ва тажаммули ва мулкининг вусъати ул табақадағи салотиндин ортти. Ва мулуки тавойифдин кўпин ул мақҳур қилиб, мулкин олди ва ўзига мунқод қилди. Ва охирул-амр Ардашер Бобак ани орадин чиқориб, мулк ашконийлардин сосонийларға интиқол топти. Ва ашконийлар бу мухтасарда ўн беш киши битилди ва «Низомут-таворих»да ўн киши битилибдур ва Банокатинда ўн тўрт киши битилибдур ва «Жомеут-таворих»и Жалолийда йигирма киши ва «Гузида»да Ҳамдуллоҳул-муставфи уч фирқа қилиб, йигирми бир подшоҳ битибдур ва ани мулуки тавойифдин тутубдур. Гўёки бу худ ғалатдурким, алар мулуки тавойиф бўлғайлар. Невчунким ўзи ўқ таноқуз келтурубдурким, мулуки тавойифдин баъзини Ашк бинни Доро ўлтурди ва ашконийларни бу Ашк бинни Доро насли дебдур. Ва салтанатларининг замонин ҳам мухталиф битибдур. Бу фақир улча имкон ихтиёт бор эрди қилдимким, ўзларни сабт қилдим. Аммо муддатларин эътимод қилғудек нақл топмадим, битилмади. Аммо ҳар қойсининг зикрида тафзил қилибдур. Ҳисоб қилғон киши топар ва мулуки тавойифни баъзи тўқсон киши дебдурлар ва баъзи эллик киши ва баъзи ҳам булардин ортуқ ўксук дебдурлар, вал-илму индаллоҳи.

Ш е ъ р:
Скандар бўлурда жаҳондин ниҳон,
Мулуки тавойифқа берди жаҳон.
Алар ҳам бериб тахту тожиға зеб,
Жаҳондин едилар неча кун фиреб.
Тағофулларин чунки фаҳм эттилар,
Талофий қилурдин бурун кеттилар.
Жаҳон мулкин ашконий олди тамом,
Аларға булар бўлди қоим мақом.
Қаю бирнинг ўлғач аён навбати,
Соғиндики, жовид эрур мулкати.
Неча кун димоғиға солди ғурур,
Чу вақт ўлди кетмаклик эрди зарур.
Каҳондин кетиб, ком ола олмади,
Кишига жаҳон жовидон қолмади.
Алардек яна юз минг ўлса падид,
Ҳам алардек ўқ бўлғуси нопадид.
Бу кетмак эмас барча шаҳларға хос,
Гадолар дағи топмас андин халос.
Жаҳонким, вафо келди андин йироқ,
Йироқ ўлса, андин киши яхшироқ.


ТЎРТИНЧИ ТАБАҚА СОСОНИЙЛАРДУР

Ким аларни акобира дебдурлар. Буларнинг дағи ададларин мухталиф битибдурлар. Баъзи ўтуз ики ва баъзи ўтуз бир ва баъзи йигирми секиз ва салтанатларининг муддатларини ҳам мувофиқ битмайдурлар. Соҳиби «Гузида» беш юз йигирми ети йил битибдур ва Банокатий беш юз ўтуз бир йил битибдур ва Қози Байзовий тўрт юз ўтуз йил дебдур. Ҳар тақдир била Ардашер Бобак Сосонийларнинг аввалғи подшоҳидур. Ва ул Сосон бинни Баҳман набирасидур. Ва анинг шарҳи будурким, чун Баҳман Ҳумойни валиаҳд қилди, Сосонким ўғли эрди, гўша тутти, андоқким, мазкур бўлди. Ва давлат ул табақадин ашконийларға мунтақил бўлғанда, Сосондин бир ўғул қолиб эрди, анинг оти ҳам Сосон эрди, мутаворий ва мактум юрур эрди. То рўзгор ҳаводиси иқтизосидин Бобак қошидаким, Ардувоннинг Форс вилоятида бу гумаштаси эрди, ўзин тобеъ тутар эрди. Ва Бобак ул навоҳийда кўп макнат ва шавкат пайдо қилиб эрди, чун Сосоннинг барча атвориға мулоҳаза қилур эрди, андин осори раёсат ва хирадмандлиғ зоҳир бўлур эрди. Бир кеча туш кўрдиким, қуёш Сосоннинг манглайидин тулуъ қиладур.
Анинг аҳволини муболаға била тафтиш қилди эрса, маълум қилдиким, ҳол недур. Эҳтиром ва эъзоз қилиб, ани куёв қилди. Ва Ардашер Бобакнинг қизидин мутаваллид бўлди. Чун Сосон орадин чиқиб эрди, ани Бобак оти била атадилар. Чун Ардашер булуғ ҳаддиға етти, барча билик била эрдамда ягона бўлуб шуҳрат тутти. Ардувон эшитиб, ани Бобакдин тилаб, ўз ўғлонлари била тарбият қилур эрди, бир кун алар овға бориб эрдилар, Ардувон ёшурун либос тағйир қилиб, аларнинг овда забт ва рабт била отиш-тутушларин билай деб борди. Барча навъда Ардашерни ўз ўғлонларидин ортуқ топти. Рашк била ҳасаддин ғазаб қилдиким, ул бир навкар ўғли анга салтанат ойинининг иктисобини муносибдур деб ўз мирохўрлуғини буюрди. Ардашер зарурат ва ваҳмдин ул хидматқа машғул эрди. Иттифоқо бир кун тавила бошида ўлтуруб эрдиким, Ардувоннинг ҳарамидин неча канизак ўтуб борадурлар эрди. Бири Ардашерни кўруб, кўнгил олдуруб, алқисса аларнинг орасида мулоқот ва хусусият воқеъ бўлди ва Ардувоннинг махфий аҳволи ва мақолидин ул канизак Ардашерга хабар берур эрди. Бу учурда Бобакнинг вафоти хабари келди. Ардашер муддао изҳор қилдиким, Ардувон анинг атоси мансабин анга бериб йиборган. Мақбул тушмади. Ул ҳукуматқа ўз ўғлин муқаррар қилиб йиборди. Чун Ардашер ул ишдин навмид бўлди, ваҳми ғолиб бўлди. Бу фаврда ул канизак анга хабар бердиким, Ардувон бир мудҳиш туш кўруб, билур элдин таъбирин сўруб, мундоқ дебдурларким, мулк сендин интиқол топиб, бировга мунтақил бўлғусидурким, бу ҳафта сенинг даргоҳингдин кетар. Ва Ардувон бу сўздин мутаваҳҳиш бўлуб, бу ишнинг тафаҳҳусидадурким, ул кишини топиб, дафъ қилғай. Бу сўздин Ардашернинг дағдағаси кўпрак бўлуб, ҳам анинг ўқ тавиласидин эътимоди отлар қушлаб қочти. Ва канизак ҳам анинг била муттафиқ эрди. Чун Ардашер Истахр шаҳрига етти, атосининг атбоидин баъзи анга йиғилдилар. Кўп эл маълум қилиб, анга муттафиқ бўлуб, Ардувоннинг ўғлиға хуруж қилиб, ани орадин кўтардилар. Ва Ардувон эшитиб, ўзи анинг дафъин қилмоқдин ўзга чора топмай, сипоҳ тортиб келиб, Ардашер била урушуб, босилди ва қатдға етти. Ва қолған мулуки тавойифни ҳам мақҳур қилиб, мамолик фатҳиға юз қўйди. Ва Ардувон қизини никоҳиға киюрди. Ва Ардувоннинг тўрт ўғли бор эрди. Икиси талаф бўлуб, икиси қочиб Ҳиндистонға бордилар ва анда ҳар навъ бўлса, ўткарур эрдилар. Сингиллари била хабарлашиб, анга заҳр йибордиларким, Ардашерга бериб ҳалок қилғай. Шояд бу васила била мулк аларға тушкай. Ардашер бир кун овдин келиб, шарбат тилагач, ул қиз шарбатни заҳролуд қилиб, муҳайё асраб эрди, филҳол тутаберди. Ардашер давлат раҳнамуни амри била шарбатни олурда тааммул зоҳир қилди эрса, шарбат бергувчи мутағаййир бўлуб, ялки титраб, шарбатдин ёрими тўкулди. Ардашер бағоят хирадманд эрди. Қолғаниға нон тўғраб, итка берди зрса, ҳалок бўлди. Тафаҳҳус қилғоч, ул иш кайфияти маълум бўлди ва қизни вазирға топшуруб, буюрдиким, ҳалок қилғай. Вазир оқибатандиш киши эрди, ўлтурурда қиз айттиким, подшоҳдин ҳомиламен. Ани асраб, ўзин хасий қилиб, бир неча кун иложидин сўнгра кескин узвни бир ҳуққаға солиб, муҳр қилиб, Ардашер ҳузурида хозинға топширдиким, мен бу амонатни тиласам бергайсен. Бу ҳолдин оз вақт ўткач, ҳомила ўғул туғулди ва вазир анга Шоҳпур от қўйди. Ва иҳтимом била тарбият қилур эрди, то ўн ёшиға етканда, ҳусну жамол ва рушду камолда нодир бўлуб эрди. Бир кун вазир Ардашер қошиға кириб, ани бағоят малул топти, жиҳатин сўрди. Чун Ардашернинг ўғли йўқ эрди, дедиким, нечук малолат бўлмағайким, олам мулкин олдим ва умр охирға етти, заруратан ўлмак керак ва мулкни ёт кишига қўюб бормоқ керак. Вазир айтти: подшоҳ ғам емасунким, андоқ ўғли бор ким, маълум эмаски, ҳеч подшоҳда бўлмиш бўлғай. Ардашер ҳайрат қилиб, кайфиятни яхши маълум қилди эрса, вазир амонат ҳуққани тилаб, ул розни ошкоро қилдиким, мен бу куннинг фикрин қилиб эрдим. Ҳомилани ўлтурмай, туҳмат дафъи учун ўзумға бу ҳолли раво кўрдум. Ва подшоҳзода туғди ва ўн яшабдур ва оти Шоҳпур қўюлубдур. Ардашер шодмон бўлуб буюрдиким, ани анинг ёши атфол била ясаб, анинг ҳошиға келтурдилар. Бир-бир ўткариб, ул еткач, оталиғ меҳри ҳаракатқа келиб, ани қўйниға олиб ўпуб, Тенгри таолоға шукрлар қилиб, онасини ҳарамға йиборди. Вазирға кўп иноятлар қилди. Ва анинг оти Шопурға қарор топти, ўз валиаҳди қилди. Ва анинг осоридин Форсда Аруси кўраси дерларким, анинг шарҳи узундур. Таворихда бор, билай деган киши ўқуб билгай. Яна Ардашерки, ани Гавошер дерлар, Кирмонда ва Аҳвоз ва Хузистонда ва Мўсул, Жазирадин, хиттайи Баҳрайндин. Ва подшоҳлиғи муддати ўтуз йил эрди ва ўн тўрт йил ҳукми олам мамоликига нофиз бўлди. Ажал еткоч, жаҳон анга ҳам ўзга жаҳондорларға қилғонни қилди.

Шеър:
Жаҳон мулкини олди чун Ардашер,
Тавоноу доно шаҳ эрди далер.
Уларда не нафъ этти донолиғи,
Не дафъ айлай олди тавонолиғи.

ШОПУР БИННИ АРДАШЕР. Чун атоси ўрнида тахтқа ўлтурди, ато расм ва қонунин тағйир бермади ва ул тайин қилған элни вилоятлардин ва маносибдин азл қилмади. Ва оқил ва одил подшоҳ эрди. Ва анга арз қилдиларким, Қустантанияда Рум қайсари ўз ҳаддидин тажовуз қилибдур. Шопур Насибин шаҳрин муҳосара била олди ва қайсарнинг хазойинини тасарруф қилди. Қайсар ўз ҳаддини билиб, шафиълар восита қилиб, хирож қабул қилди. Шопур фатҳ ва нусрат била қайтти. Ва анинг осоридин Хуросонда Нишопурдурким, ани Таҳмурас бунёд қилиб эрди, туганмасдин бурун юз бузуғлуққа қўйди. Аммо Шопур ани янги боштин шатранж бисоти вазъи била ободон қилди. Ва айтурларким, акосира бу ихтироъни қилиб эрдиларким, шаҳрлар бнно қилсалар, жониворлар шакли била тарҳ қилурлар эрди. Андоқким, Савсанни йилон шакли била ва Суштарни от шакли била. Яна ул ясаған ерлардин бири Жандшопур, Хузистонда Шодшопурдур. Қазвин ё Сийстонда Моний мусаввири зиндиқ анинг замонида пайдо бўлди. Ва подшоҳлиғи ўтуз йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Шопур бўлди жаҳон хусрави,
Адолатда бўлди ато пайрави.
Вале охирул-амр чархи дижам,
Ани ҳам отасидек этти адам.

ҲУРМУЗ БИННИ ШОПУР. Ани Ҳурмузи қатиъ дедилар. Бу жиҳатдинким, отаси Шопур ани Хуросон вилоятининг аёлатиға йибориб эрди ва Шопур жоҳдўст ва бадгумон киши эрди. Ҳурмуз Хуросонни тузди ва азим черик йиғиб, мустаид қилди. Ҳосидлар Шопурға ёмон кўргуздилар. Шопур анинг бошида истиқлол хиёл қилиб, ёмон элтиб келуриға ҳукм қилди. Ҳурмуз фаҳм қилдиким, қасд қилғусидур, бир иликни кесиб, Шопур хидматиға йиборди. Ва ул замонда расм эрдиким, ноқис кишини подшоҳ қилмаслар эрди. Шопур анинг бегуноҳлигин билиб, тоинларин мақҳур қилиб, кўнгли анинг учун бузулуб, ани валиаҳд қилди. Ва ул Моний мусаввирни ва атбоин ҳужжат била такфир қилиб, жазолариға еткурди. Анинг осори Хузистонда Ром Ҳурмуз ва Бағдод навоҳийсида дастгирдур. Ва салтанати замонида ихтилоф бор. Баъзи ики баъзи уч, баъзи ўтуз йил дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузни бахт этти маснаднишин,
Адолат била тузди олам ишин.
Агарчи қўлин қисқа қилди билик,
Фалак қилмади қисқа андин илик.

БАҲРОМ БИННИ ҲУРМУЗ атоси Ҳурмуз васияти била подшоҳ бўлди ва Моний наққошнинг, миллатиким, зиндиқа эрди, анинг замонида шойиъ бўлди. Ва кўп халойиқ анга фирифта бўлдилар ва анинг диниға кирдилар. Атбои қолин ва бу Баҳром худопараст эрди ва хирадманд подшоҳ эрди. Тиладиким, Монийнинг миллатин дафъ қилғай. Аввал ани умидворлиғлар била мусоҳиб ва мулозим қилди ва атбоин ўзидин ваҳмсиз қилди, то барча зоҳир бўлдилар. Андин сўнгра уламони йиғиб, анинг била баҳсқа солди ва уламо ани якнафар қилиб, куфрни анга собит қилдилар. Бу ҳужжат била Монийнинг терисин сўйдуруб, сомон тиқтирди ва атбоин қатл қилди. Баъзи дебдурларки, Моний элга бу сўз бирла фириб берур эрдики, руҳ инсон баданида зиндондадур ва анинг ери ўзга оламдур. Руҳқа тасниф ҳосил қилмоқ керак ва ботроқ бу зиндондин халос этмак керакки, туфроқ кудуратидин халос бўлуб, ўз мақомиға еткай. Чун Баҳром ани тилади, дедиким, айтур сўзларингни айт. Моний бу сўзларни айтти. Баҳром дедиким, чун сенинг руҳунг бадан зиндонидадур, азоб била биз сенинг ўқ қавлунг била амал қилиб, руҳунгни азобдин қутқорурбиз деб буюрдиким, ани қатл қилдилар. Ва Баҳромнинг замони ва муддати уч йил ва уч ой эрди.

Ш е ъ р:
Чу Баҳром даври замони эди,
Замонида машҳури Моний эди.
Ани дағи нобуд қилди фалак,
Бу бирнинг дағи нақшини қилди ҳақ.

БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ани салаф дедялар. Такаллуфи кўп эрди ва такаббури ва таҳайюри беҳад. Оз саҳвға кўп итоб қилур эрди, жузвий гунаҳға номақдур сиёсат кўргузур эрди. Халойиқ анинг бадхўйлуғидин ожиз бўлуб, муъбадлар ва ҳакимларға истиғоса кўргузуб, истионат қилдилар. Алар тааммуллар қилиб мунга қарор бердиларким, тонгла сабоҳдин ҳеч кишин анга ёвумағанлар. Тонгласи жамиъ улус бу ишни қилдилар. Ҳар кишини тилади, топмади. Эл ожиз бўлғондек ул дағи ожиз ва мутаҳаййир қолди. Муъбадлар келиб, насиҳат қилдиларким, подшоҳ улус ва эл била подшоҳдур. Эл бўлмаса, салтанат мумкин эмас. Сен элни мизожинг тундлуғидин ўзунгдин рамида қилдинг. Ложарам сендин  йироқлик тиладилар.
Баҳром алардин тааҳҳуд қилдиким, мен мутанаббиҳ бўлдум, келсунлар. Истидъо қилиб муъбадлар яна элни анинг қошиға келтурдилар. Ва ул тундхўйлуғни тарк қилиб, адолат ва муросо ва афв пеша қилди. Ва салтанатининг замони йигирми йил эрди.

Ш е ъ р:
Неча эрди Баҳром, Баҳроми тез,
Иши чарх Баҳроми янглиғ ситез.
Етиб вақт тушти ажал домиға,
Борур баҳс афлок баҳромиға.

БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ато ва абука отин анга қўйдилар ва лекин ани Шаҳаншоҳ дедилар. Бу лақаб била шуҳрат тутти ва аввал кишиким, бу лақаб топти ул эрди. Шаъни аржуманд ва ахлоқи дилписанд подшоҳ эрди, ахлоқи элга марғуб ва атвори улусқа матлуб. Зулм биносин бузди ва адл асосин тузди. Аммо даврони умридек бевафо эрди ва умри давронидек бебақо. Ва ул тўрт ой мулк сурди ва борур мулкни ўзгаларга топшурди.

Ш е ъ р:
Шаҳаншоҳ чун сурди оламға рахш,
Қуёшдек эдию, даҳр уза нурбахш.
Неча меҳрдек топти авжи камол,
Фалак давридин топти охир завол.

НАРСИ БИННИ БАҲРОМ. Атоси ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва ул дағи атосидек комкор ва олий миқдор ва хирадманд ва ҳушёр подшоҳ эрди. Кўп кишвар ва мулк олди ва охир риҳлат кўсин чалди. Ва мулкининг муддати тўқуз йил эрди.

Шеър:
Чу Нарси бўлуб мулк ила комжўй,
Ато тахтида бўлди оромжўй.
Не қўйди фалак ҳам анинг комини,
Не аждоди тахтида оромини.

ҲУРМУЗ БИННИ НАРСИ. Ул бағоят мутажаббир ва мутаваҳҳим киши эрди. Салтанатидин бурун бу сифотин эл билиб, андин харосон эдилар. Эмдиким, мулк олиб, ато ўрниға подшоҳ бўлди, халойиқ мутаваҳҳим бўлдилар. Ва ул бовужуди бу навъ маош ўз атвориға бағоят муътақид эрди. Бир кун ғоят худписандлиғидин бир ҳакимдин сўрдиким, манинг афъол ва сифотимға не нима керакликдур? Ғарази буким, ул таҳсинлар қилғайким, ҳеч нима кераклик эрмас. Ҳаким мундоқ жавоб бердиким, халойиққа ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлғондек ўз нафсингға ҳам ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлмоқ санга керакликдур. Ул бу сўздин, чун зоти жавҳари бор эрди, ғафлат уйқусидин сескониб, ўз қилиғи теграсига уюрулуб, мустаҳсан атвор тутуб, марзи ахлоқ пеша қилди. Чун вафот қилди, ўғли йўқ эрди, аммо ҳарами ҳомила эрди. Тожни анинг боши устида осиб, анга подшоҳлиқ буюрурлар эрди, то Шопур туғди. Ва Ҳурмузнинг замони ети йил ё тўқуз йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузға тушти бу даҳри дани,
Неча вақт ҳам қилди мағрур ани.
Ва лекин ажал айлагач турктоз,
Не қолди ғурур ул замон не ниёз.

ШОПУРИ ЗУЛ АКТОФ Хирадманд подшоҳ эрди, аммо қоҳир эрди. Баъзи ани дебдурларким, она қорнида қолди ва туғқунча тожни онаси боши устидин осарлар эрди. Аввал кишиким, туфулиятда яхши рой хотириға келди ул эрди. Ва анинг шарҳи будурким, олти ёшида Шаҳрди деган вазири анинг қошида эдиким, шом вақтида нақора уни келди. Шопур вазирдин сўрдиким, не нақорадур? Ул дедиким, жамоатики дарёдин кўпрук била нори юзга ўтубдурлар, чун кўпрук бирдур, аларни қайтарурға ҳар кечқурун хабар қилур учун нақора қоқарларким, кечрак қолсалар кўпрук устига ғавғо бўлуб, сувға йиқилур имкони бор. Шопур айттиким, яна бир кўпрук дағи ясасунлар, то эл фароғат била ўтгайлар. Ва ани ҳукми била кўпрук ясадилар. Анинг туфулият замонида мулкда араб истилосидин кўп шўриш пайдо бўлуб, ғассонийлардин подшоҳики оти Тойир эрди, Тайқунниким, Сосон тахтгоҳи эрди, чопиб, Ҳурмузнинг эгачисини тутубким, Шопурға хола бўлғай, асир қилиб, никоҳиға киюруб, мулкни бузуб қайтди. Ва Тойирға Пушардин бир қиз бўлдиким, назокат ва жамолда назири йўқ эрди. Отин Малика қўйдилар. Шопур йигит бўлғондин сўнгра черик тортиб, Тойир устига бориб, Тойир қўрғонини беркитти. Ва ул муҳосара қилиб, Малика ичкаридин Шопур била муттафиқ бўлуб, қўрғонни Шопурға берди ва Шопур Тойирни ўлтуруб, Маликани қулди. Дебдурларким, бир кеча Шопур тушакида Малика нола қилиб, уюй олмас эрди. Яхши эҳтиёт қилдилар. Бир муруд барги тўшак остида қолғон жиҳатдин эрмиш. Шопур сўрдиким, сени не навъ тарбият қилибдурларким, мунча нозук бўлубсен? Малика айттиким, отам манга ғизо сўнгак мағзидин ўзгаким наботни ун қилиб, анга сепмиш бўлғайлар бердурмас эрди. Шопур дедиким, андоқ парвариш берган отаға не вафо қилдингким, манга қилғайсен, деб ани сиёсат қилди ва бу бузуғлуқ қилғон аъроб қасдиға буюрди ва кўп таъзият била ўлтуртур эрди. Машҳур мундоқдурким, эгинларин ёриб, бағринларин сўктуруб тошлатур эрди, алар бу азоб била ўларлар эрди. Бу жиҳатдин ани зул-актоф дедилар.
Ва Расул саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодидин Молик бинни Насрким, аъробнинг бузургвори эрди, анинг замонида эрди. Андин сўрдиким, арабқа мунча таъзиб ва қатлнинг жиҳати недур? Шопур айттиким, манга мунажжимлар хабар берибдурларким, Муҳаммад отлиғ пайғамбари саллалолҳу алайҳи васаллам бу қавмдин пайдо бўлуб, тахтни менинг авлодимдин олиб, аларни тугатқусидур. Бу жиҳатдин аввалдин интиқом тортадурмен. Молик айтти: аввалан қойдинким мунажжимлар чин айтмиш бўлғайлар, икинчи улким, бар тақдирким сўзлари чин бўлса, сен бу бедодни бу қавмға қилмағонинг яхшироқким, агар ул соҳиби давлат пайдо бўлса, сенинг бу афъолингдин истимоъ қилса, авлодингға кўпрак нуқсон еткургай. Бу сўздин Шопур ул ишни тарк қилди. Раҳматан лилоламин. Демак, бу соҳиби давлат шаънидадурким, минг йилға яқин ўз валодатидин бурунроқ мазлумларни золимлардин қутқарур. Ҳумоюн исми мазкур бўлғон била сойир нос ўлумдин ва подшоҳни гунаҳсиз ўлтурмакдин ва шақоватдин озод қилур, саллаллоҳу алайи ва ало олиҳи ва авлодиҳи ва асҳобиҳи ва саллам. Алқисса Шопурға Гуштасб қилған хатодек хатойи воқеъ бўлдиким, мусофарат тариқи била Румға борди. Ва сўз мухтасар, ани Румда танидилар ва қайсар ани тутуб ялангочлаб, ўй хомиға тикиб, маҳбус қилиб, сипоҳ тортиб юруб, анинг мулкин олиб, кўп бузуғлуқ қалди. Шопурни асрар кишининг қизи ошиқ бўлуб, ул ҳибсдин қутқариб, иков қочиб, Қазвинға келдилар. Соҳиби «Гузида» ким, Қазвинлиқдур, мундоқ дебдурким, Қазвинда бир боғқа кирдиким, бир зоҳид кишининг эрдиким, ҳоло ул ерни Шопурон дерларким. Шопур иморат қилибдур. Андоғи элдин таҳқиқ қалди. Дедиларким, Шопурнинг вазири Рудбордадур ва сипаҳсолори Шаҳриёрда. Ва ўзга барча ерни қайсар олди. Шопур ёшурун кишилар йибориб, ул иковни тилаб, яна черик тортиб, қайсар била масоф қилиб, қайсарни тутти ва ҳар хароблиқким анинг мулкида қилиб эрди, буюрдиким, ободон қилғай. Аммо устод ва муздур Румдин келтургай. Ва ул саранжом қилди. Ва дебдурларким, бурнин тешиб, ип тақиб, ики қулоғин кесиб югуртти. Ва бу хоксор баъзи таворихда кўрубменким, қайсар Шопурни ўзи била кетуруб, Бағдодни Шопурнинг кишилари муҳосара қилиб эрдилар. Ва Бағдод ҳавоси бағоят исиғ бўлур. Анда ўй хомиға еткуруб, кунасга солди. Ва бир кун азим жашн қилиб эрдиким, мажмуъ эли усурук эрди. Чун мамоликни таламоқ шойиъ эрди. Шопурни асрар кишиларнинг эли баъзи эшаклик фақирларни талаб келтуруб эрдилар ва юклар ёғ эрди. Асирлардин бири Шопур ҳолидин воқиф бўлуб, ул ёғлардин қуруғон хомға қуюб, хом юмшағондин сўнгра ани халос қилди. Ва ул ўзини шаҳриға солиб, сипоҳ ясаб, филҳол чиқиб, қайсарни ва борча элни маст дастгир қилди ва юқориғи ўткан ишларни андин сўнгра қилди, валлоҳу аълам. Ва баъзи Моний мусаввирни бу Шопур замонида дебдурлар. Ва пайғамбарлиғи даъвисида муъжизаси паргорсиз доира ва қалам жадвалсиз мустақим хат изҳор қилибдур. Ва бу ҳамким, бир юмуртқача куррада олам суратин тортиб ва жамиъ ақолим ва билод ва жибол ва биҳорни машруҳ ясаб, кентлар ва рудхоналарғача кўргузуб эрдиким, Шопур ҳужжат била ани сиёсат қилиб, мардуд миллатин дафъ қилди. Анинг осоридин Қазвиннинг шаҳристонидур ва Мадойин шаҳрининг таждиди ва Шустарда Шодрувон ва Фируз Шопур ва Сийстонда баъзи ер ва Ҳиндустонда неча шаҳр. Ва салтанатининг муддати етмиш йил эрди ва баъзи етмиш ики дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу Шопур олиб қоф то қофни,
Чиқорур эди беҳад актофин.
Чиқорди ани гардиши мухталиф,
Анингдекки, ул эл танидин катиф.

АРДАШЕР БИННИ ҲУРМУЗ Шопур Зул-актофнинг иниси эрди. Вафот қилурда чун Шопур ўғли кичик эрди, салтанатни инисига бердиким, ўғли улғайса, анга бергай. «Гузида»да мундоқ битибдурким, Ардашер бағоят хирадманд ва доно киши эрди. Орияти давлатқа кўнгул боғламай, эл била баски яхшилиқ қилди, анга Некукор лақаб қўйдилар. Чун Шопур ўғли улғайди, мулкни анга мусаллам тутуб, ўзи орадин чиқти. Салтанати замони ўн йил эрди. Аммо Банокатий мунинг акси битибдурким, ул бағоят золим ва жобир эрди. Эл анинг бедодидин батанг келиб, иттифоқ била ани салтанатдин халъ қилиб, мулкни Шопурға бердилар. Валлоҳу аълам.

Ш е ъ р:
Чу Шопур ўтуб, Ардашер олди мулк,
Басе биму умид аро қолди мулк.
Неким олам аҳлиға қилди писанд,
Анга они еткурди чархи баланд.

ШОПУР БИННИ ШОПУР чун тахтқа ўлтурди, бағоят атвори, ҳусн ва ахлоқи мустаҳсан подшоҳ эрди. Ғоят яхшилиғидин Рум подшоҳини ўзига мутиъ қилиб эрди, андоқки қайсар вафоти чоғида, чун ўғли кичик эрди, Шопурға киши йибориб, истидъо қилдиким, мен қарибмен, дағи умрумға эътимодим йўқтур ва ўғлум: кичикдур, бир кишигаким, сенинг эътимодинг бор, йиборким, Румда салтанат қилсун. Уғлум улғайса, мулкни анга топшурғай. Шопур Шервинни йиборди. Қайсар вафот қилғач, Шервин Румда ҳукумат қилди. Чун мулк вориси улғайди, Шервин такаллуф қилмай, мулкни анга топшурди. Бу иш агар воқеъ эрса, ғаройибдиндурур. Ва Шервинни қайсар қўймади. Румдин борғали. Баҳром Гўр замониғача Румда эрди ва Шопур чодир ичинда эрдиким, қоттиқ ел қўпуб, чодирни анинг бошиға йиқти ва сутун бошиға тегиб, ҳалок бўлди. Ва салтанати беш йил ва бир нима эрди.

Ш е ъ р:
Чу Шопури Шопур тузди бисот,
Жаҳон мулкида зоҳир айлаб нишот.
Сутун бошиға отиб, этти забун,
Ани дағи бу гунбади бесутун.

БАҲРОМ БИННИ ШОПУР атоси Шопур ўрниға тахтқа ўлтурди ва анинг сийратин баъзи муаррихлар яхши дебдурлар ва баъзи ёмон. Ва ани Қирмоншоҳ дерлар. Баъзи дебдурларким Кирмон шаҳрин ул бино қилди. Баъзи дебдурларким, атоси замонида Кирмонда ҳукумат қилғон жиҳатдин анинг сифотида улча эл писанд қилмайдурларким, гуноҳкорни ҳеч кимнинг шафоати била озод қилмас эрди. Ва анинг ўғли Баҳромни баъзи атоси ўрниға ондин сўнгра ўлтуруб, бир йил подшоҳлик қилди дебдурлар ва баъзи эътибор қилмайдурлар. Ва Банокатий дебдурким, анинг зулмидин эл анга ғавғо қилдилар ва ул ғавғода ҳалок бўлди. Ва салтанатини ўғлиға бердилар ва ул ўн ики йил мулк сурди.

Шеър:
Жаҳон мулки чун қолди Баҳромға,
Халойиқ иши тушти нокомға.
Ани дағи гардуни не ваҳму бок,
Чекиб кому ноком қилди ҳалок.

ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ чун мамлакат эгаси бўлди, гўёки мулк эгасиз қолдиким, ул золим ва нодон киши эрди. Ардашер Бобокондин бири сосонийнажод салотиндин халойиққа ҳарнеча шафқат ва адолат етти. Ул барчанинг эвази таадди ва бедод еткурди ва мамоликка ҳарнеча маъмурлуқ ва оросталиқ юзланди, ул барчанинг подоши ва бузуғлуқ ва паришонлиқни ҳаддин ошурди. Секиз йилдин сўнгра анга бир ўғул бўлди. Отин Баҳром қўйди. Ва Нуъмон бинни Мунзарки, араб подшоҳи эрди, анга топшурдиким, Ҳияра шаҳридаким, Куфага яқиндур ва ҳавоси дилкушой ва фазоси руҳафзой ердур, анга парвариш бериб, тарбият қилғай. Ва Яздижирдни Тус вилоятидағи Чашман сабз навоҳийсида от йиқиб ўлтурди. Баъзи сув оти дебдурлар, баъзи дебдурларким, фаришта от сурати била келиб, ани эл бошидин во қилди. Баъзи дебдурларки, дев эрди. Бори воқеи от ҳам бўлса, ҳамул девдур. Ҳар тақдир билан бир отеким, тундлуғидин киши ёвий олмади. Ул нодонлиғидин ани тутти ва ўзи эгарлади ва қўшқун солурда, тепиб охир қилди. Ва анинг ийзо ва азоби элга йигирми йилға тортти.

Ш е ъ р:
Макон тутти чун тахт узра Яздижирд,
Тааддию зулм айлади элга вирд.
Неча кун сақолиғаким, кулди чарх,
Ажал илкидин барчасин юлди чарх.

БАҲРОМ БИННИ ЯЗДИЖИРД чун атосидин сўнгра салтанат тахтиға ўлтурди, отаси бузғонларни тузди ва онинг зулми ўрниға адолат кўргузди. Ва ани Баҳром Гўр дедилар. Мунинг жиҳатин баъзи дедиларким, тўрни шер сайд қилғанда, анинг ўқи икисидин ўтуб, ерга тегди. Баъзи дебдурларким, гўр овиға кўп мойил эрди. Чун Яздижирд ўлди, аркони давлатиким, ондин зулм кўриб эрдилар, мулк анинг ўғлиға бермакка кориҳ эрдилар. Ложарам, Ардашер наслидин Кисро отлиғ кишини тахтқа ўлтурттилар. Ложарам, Баҳром чун муни эшитти, йигит бўлуб эрди, Нуъмон била отаси тахтиға мутаважжиҳ бўлди. Эл отаси жафосини изҳор қилиб дедиларким, бизга ўзга киши ҳоло подшоҳ бўлубдур, сен ўз фикрингни қил! Баҳром аларға кўп истимолатлар бериб дедиким, мулк манга маврусийдур. Сиз агар Кисрони подшоҳ қилибсиз, айтмонким, филҳол ани азл қилинг. Ва лекин чун салтанатқа шижоатдин гузир йўқтур, кўрунгким, қойси биримиз сизга ҳодиса даст берса, дафъиға кўшиш қила олурбиз. Подшоҳлиғ анинг бўлсун. Оқибат анга қарор топтиким, салтанат тожин ики оч арслон орасида қўйғайлар, ҳар киши олса, боши ул тож била ороста бўлғай. Чун бу маърака тузулди, Кисро тож таркин тутуб, бош саломатлиғин ғанимат билди. Аммо Баҳром арслонларни ҳалок қилиб, тожни бошиға қўюб, тахтға ултурди ва адолат бунёд қилди. Андоқким, халойиқ мураффаҳ ва рози ва мулк маъмур ва ободон бўлди. Чун кўнгли бу жонибдин тинди, айш ва нашотқа майл қилди. Ва ул бобда муболағани ҳаддин ошурди. Ва чоғирки, мудовамати мужиби ғафлат ва бепарволикдур, ани мулк ишидин фориғ қилди. Ҳар ойинаким, ҳар киши ҳар неким кўнгли тиласа қила бошлади, то мулкка равнақ ва сипоҳқа насақ қолмади. Бу ишдин хоқони турк воқиф бўлуб, черик тортиб Жайхундин ўтуб, анинг вилоятиға дахл қилди. Баҳром чун ғафлат уйқусидин уйғонди, мулкни вайрон ва душманни муставли ва сипоҳни паришон топти. Билдиким, масоф тузуб, иш қила олмас. Мулкни Нарсиғаким, иниси эрди, топшурди ва ўзи уч минг киши била Озарбайжон оташкадасиға борурмен деб элдин чиқти. Билмадиларким, қаён борди. Эл гумон қилдиларким, хоқондин қочди. Заруратан хоқонға пешкашлар била арзадошт қилиб, киши йибордиларким, келсанг мулкни топшурурбиз деб. Хоқоннинг хотири жамъ бўлуб, таскин била мулк тасарруфиға машғул бўлди. Аммо Баҳром Озарбайжондин Гуржистон била Дашти Қипчоқдин чиқиб, Хоразм бостуруб, Журжон навоҳийсида хоқонға шабихун уруб, оз киши била уч юз минг черикин бузуб, хоқонни дастгир қилиб, ўз илки била бошин чопти. Ва бу бир иш эрдиким, андин бурун ҳеч подшоҳ қилмайдур эрди ва андин сўнгра дағи ҳеч кишига даст бермайдур эрди. Магарким, Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхок халладаллоҳу мулкаҳуға муяссар бўлдиким, бу навъ иш қилди. Ва анинг мужмали будурким, ул ҳазрат Хуросон тахтин олғондаким, ҳануз мулк тўқтамайдур эрди, Ёдгор Муҳаммад Мирзоким, мулк вориси эрди азим черик била ул ҳазратнинг устига юруди. Ва баъзи кўтаҳандиш эл бевафолиғ қилиб, анга қочиб борғон жиҳатдин халойиқ баддил бўлуб, уруш яроғин топилмай, ул ҳазрат мулкни солиб, оз киши била қироққа тортти. Ва ғаним тахтни олиб, мулкка мутасарриф бўлуб, фароғат била беадад хайл ва сипоҳини мулк бузмоқға қўёберган чоғдаким халойиқ фиғон ва ғиреви ул ҳазратнинг қулоғиға етишти. Усру оз нафар била ул ғолиб адув устига келиб, мулкига кириб, тахтиға юз қўюб, қаср салтанатида ани тутуб, дафъ қилиб, халқни анинг бедодидин халос қилди. Ва бу фақирнинг хиёлиға андоқ келурким, ул саҳарким бу иш воқеъ бўлди, ҳарнечаким мулоҳаза қилилди, юз кишига етмас эрдиларким, ул воқеада ҳозир эрдилар. Иншо Оллоҳул-азизким, ўз маҳалида шарҳ била битилгай ва нақиру қатириға дегинча шарҳ қилилғай. Ва Баҳромнинг тахтни қўюб, мусофарат тариқи била Ҳиндистонға борғонин ҳам, чун ғаройиби умурдиндир, мужмалан баён қилоли. Андоқ дебдурларким, Баҳром тамошо ва тафарруж ва нашотқа мойил киши эрди ва худрой ва забардаст ва ўз тавонолиғиға эътимод қилиб, бул ажаб ишларга мутасадди бўлур эрди. Ва алардин бири будурким, Ҳиндистон мулкининг ажубасин эшитиб, тафарружин ҳавас қилди. Ва мулкни Нарсиға топшуруб, ёшурун элдин чиқиб, Ҳиндистонға борди. Ва доим сайд била кун ўткарур эрди. Теграсидаги эл анинг ишидин мутаҳаййир бўлуб, фавж-фавж ани кўргали борурлар эрди ва шижоатиға ҳайрон қолурлар эрдиким, беша сабоини-мисли қоплон ва арслон ва сойир даррандалар кўп ўлтурур эрди. Бир бешадаки, йўл қироғинда бўлғай, бир азим филким, андин улуғроқ бўлаолмағай, қутуруб ё маст бўлуб, йўл бошиға келиб, элга зарар еткура бошлади. Андоқким, кўп эл ҳалак бўлуб, ул шориъ боғланди. Ва подшоҳ неча қотла қолин эл йибориб дафъ қила олмади. Ва Баҳромнинг хабарин подшоҳқа айттилар. Ани тилаб ажаб қолдиким, бағоят хўбсурат ва қавий ҳайкал эрди. Ул ишни анга зоҳир қилди эрса, қабул қилиб, ёлғуз бориб, ул пилни ўлтурди. Подшоҳ мулозамат истидъоси қилди. Ул ризо бериб, онсиз бир аёғ ичмас эрди. То улким подшоҳға азим ваҳме мутаважжиҳ бўлуб. Рой ўзин анга ҳариф кўрмай фирор яроғин қилди, Баҳром оз сипоҳ била юруб, ул душманнинг дафъин қилди. Подшоҳ қизин Баҳромға бериб, мулкин ҳам анга атаб, валиаҳд қилмоқ бўлди. Баҳром ўзин ошкор қилдиким, не кишидур. Рой мутаваҳҳим бўлуб, билмадиким не қилғай. Баҳром ани ўзидин эмин қилиб, Диндистонни яна анга бериб, хирож тайин қилиб, Синд қирғоғидин Ажам сориғи вилоятларни олиб, Ройнинг қизи била ниҳоятсиз яроғ ясаб, мулкига келди. Ва тўрт минг уйлуқ созанда ва гўянда ва раққос ва аҳли тараб Ҳиндистондин кўчуруб олиб келдики, ҳоло бу мамоликда лўлилар алар наслидиндур. Ва Дилором жанги ва ети қаср ва хаварнақ ва сойир ҳолотин билан деган киши бу фақир «Хамса»сида «Сабъаи сайёр»да ўқуб, маълум қилсун. Ва Баҳромнинг подшоҳлиғи етмиш йил ва олтмиш уч йил ҳам дебдурлар.

Ш е ъ р:
Чу шоҳ ўлди оламға Баҳром Гўр,
Жаҳонда маю аншдин солди шўр.
Ажал шарбат айшини шўр этиб,
Чиқарди жаҳондин ерин гўр этиб.

ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ. Атоси васияти била салтанат тахтиға ўлтурди. Ва ул подшоҳе эрди бағоят зеборўй ва хушхўй. Адолат ва озарм пеша қилди. Анинг замонида мамолик мураффаҳулҳол ва раоё фориғулбол бўлди. Ғоят юмшоғ сўзлугидин ани Яздижирди Нарм дедилар Ва салтанатининг муддатин соҳиби «Гузида» бир йил битибдур ва Банокатий ўн йил битибдур ва Қози Байзовий ўн секиз йил ва беш ой битибдур ва «Жомеъут-таворих»и Жалолийда ўн ети йил битилибдур. Ва аҳли тарих анинг замонида ихтилоф кўп қилибдурлар. Чун фойдаси йўқ эрди, таарруз қилилмади.

Ш е ъ р:
Яна Яздижирд бинни Баҳром эди
Ки оламға адлидин ором эди.
Агар хўйи юмшоғ эди гар ирик,
Фалак қўймади ани доғи тирик.

ҲУРМУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД. Яздижирднинг икис ўғли бор эрди: улуғи Фируз ва кичики Ҳурмуз. Аммо Яздижирд Фирузни Сийстон била Нимруз мулкига йибориб эрди ва ул мамоликни анга мусаллам тутуб эрди. Ва Ҳурмуз кичикроқ эрди, валиаҳд қилиб, тахтин анга мусаллам тутти. Фируз бу ғадрға таҳаммул қилмади. Ҳиётила подшоҳиға илтижо қилиб, анинг мадади била сипоҳ тортиб, Ҳурмуз бошиға келди ва масоф тузуб, ани асир қилди. Ва баъзи дерларким, ани тутуб, қатлға еткурди. Ва баъзи муаррихлар ани салотин ҳисобиға қотмайдурлар. Ул сабабдин подшоҳлиғи замониға таарруз қилмайдурлар, вал – илму индаллоҳи.
ФИРУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД мусулмон ва оқил ва кордон ва одил подшоҳ эрди. Адолат била мамоликни обод қилди ва риоят била раоёни хушнуд ва шод этти. Анинг салтанати замонида ети йил қаҳат воқеъ бўлди ва раоёдин хирожни соқит қилди. Бу ети йил ҳеч киши кишидин ҳеч нима тиламади ва кўпрак муҳтожларға хазинасидин важҳи маош муқаррар қилди. Анинг адолати баракотидин ҳақ таоло изз шаън ети йилдин сўнграким ёмғур берди. Ул йилда онча маҳсул карам қилдиким, ети йиллик қаҳатнинг қусурин рост қилди. Анинг била Хушнавоз орасидаким, Ҳиётила мулкининг подшоҳи эрди, ғариб ва ривоят қилибдурлар. Аммо маҳолға яқинроқ учун битилмади. Билайин деган киши мабсутроқ кутубда тилаб топар. Ва Фируз кўпрак мамоликни олғондин сўнгра Туркистон мулкига юруди. Ва Туркистон подшоҳи анинг бир манзилида азим чоҳлар қаздуруб, устин хас пўш қилиб эрди, ғофил анда етканда, кўп эли ул чоҳларға тушуб, ўзи дағи бир чоҳқа тушуб ҳалок бўлдилар. Ва анинг осоридин Фирузосордур Рай навоҳийсида ва Равшан Фируздур Журжонда ва Ром Фируздур-Ҳиндистонда ва Исфаҳоннинг янги шаҳридур ва Шод Фируздур Озарбайжонда ва Ком Фируздур Форсда ва Хўжандда бир девор тортибдур. Баъзи эллик йиғоч: дебдурлар, ики вилоятнинг фосили ва баъзи ортуқ ва ўксук ҳам дебдурлар. Ва салтанати замони йигирми олти йил эрди.

Ш е ъ р:
Чу Фируз бинни Яздижирд ўлди шоҳ,
Анга муфтахир эрди хайлу сипоҳ.
Анга дағи гардун жафо айлади,
Ажал чоҳиға мубтало айлади.

ЯЛОШ БИННИ ФИРУЗ чун салтанат тахтин олди Сухроким атоси замонида вазир ва мамлакат масоли ҳида мушир эрди, ани ҳамул вузарот мансабиға тайин қилди ва мулк ихтиёрин анга топшурди. Сухро, чун мусулмоншева ва хирадмандпеша киши эрди, мамоликни тузди ва улусни ғаний қилди. Ва Ялошнинг иниси Қубод Ялошдин қочиб, Хоқони туркка борди ва борурда йўлда Исфаройин шаҳриға етканда, бир деҳқон уйига тушти. Агарчи мизбони ани танимади, аммо чун бағоят важиҳ ва мутакаллим киши эрди, зиёфат қоидасини яхши маръий тутти ва билдиким, азимуш-шаъа кишидур. Деҳқоннинг соҳибжамол қизи бор эрди, кўруб хотири майл қилиб, никоҳ истидъоси муяссар бўлуб, андин ўтуб хоқонға борди. Ул қиз Қубоддин ҳомила бўлуб, вақти еткоч, ўғул туғурди ва отин Нўширавон қилдилар. Қубод тўрт йил хоқон қошида туруб, хоқон анга қалин черик бериб, ул черикни бошлаб Ялош устига борурда, Исфаройинға еткач, ўғли Нўширавон била кўзи ёруди. Ҳамул кун элчи Ялошнинг аркони давлатидин етиб, Қубодға Ялошнинг ўлгонин хабарин еткурди ва аин подшоҳлиққа тилаган арзадоштларни топшурди. Қубод фарзандининг мулоқотин шугун тутуб, хоқон черикин ҳам андин қайтариб, ҳарам била ўғлин олиб, Мадойинға етиб, подшоҳлиққа ўлтурди ва Сухрони вузаротдин азл қилмади. Ва Ялошнинг подшоҳлиғннинг замони беш йилдин жузвий ўксукдур. Ва Ироқда Ялошобод деган шаҳр анинг биносидурур.

Ш е ъ р:
Ялош бинни Фируз офоқ аро,
Не беш йилки беш кун эди кадхудо.
Ва лекин ани дағи бу кунда пир
Ажал хайли илкига қилди асир.

ҚУБОД БИННИ ФИРУЗ. Подшоҳлиқ тожи била сарфароз бўлғондин сўнгра Сухрони ўқ вазир қилди. Аммо Сухро ўз ҳаддидин тажовуз қила бошлади. Ани дафъ қилиб, Шопур деганни вазир қилди. Баъзи дебдурларким, Бузуржмеҳр ҳаким Сухронинг фарзандидур ва ул Қубод хидматида бўлур эрди. Ва Маздаки лаин Қубод замонида пайдо бўлуб, нубувват даъвоси ошкор қилди ва элни бир-бирининг моли ва аёлиға шарикликка рухсат берди. Бу жиҳатдин авбош ва арзол йиғилиб, ғавғо қилдилар. Ва анинг атбои кўп бўлди ва Қубодни дағи фириб ва фусун била ўз миллатиға киюрди. Ва муъжизаси «Ўт манинг била такаллум қилур», – демак эрди ва оташкада ёнида нақб уруб, бировни таъйин қилиб эрдиким, ўзи ўтқа на хитоб қилса эрди, ул киши Маздак ўргатган жавобни бийик ун била айтур эрди. Чун Қубод анинг миллатини қабул қилди, эл мол ва аёллари номаҳфузлугидин ожиз бўлуб, иттифоқ қилиб, Қубодни тутуб банд қилдилар. Ва Жомосбниким, анинг иниси эрди, подшоҳ қилдилар. Маздак қочиб Озарбайжонға борди. Ва Қубоднинг сингли ани ҳийла била қочурди. Ва ул Туркистонға бориб, баъзи Ҳиётила дебдурлар, ҳар тақдир била кўмак олиб, мулк устига юругач, билдиларким, Жомосб анинг била муқовамат қила олмас. Ани ҳам банд қилдилар ва Қубодға топшуруб, Қубодин яна тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замоннда Яман мулкнининг мулукидин Шумур зулжаноҳ хуруж қилиб, анга юрудн. Ва ул анинг била муқоваматдин ўзни ожиз кўруб, ярашти ва қолни туҳфа ва табаррук бериб, ўткарди ва Шумур зулжаноҳ Жаиҳундин ўтуб, Мовароуннаҳрни олди. Ва Қубоднинг осоридин Форсда Козирун ва Ироқда Ҳалвон ва Мўсулда Чоқут ва Табаристонда неча мавзуъни дебдурурлар. Ва Авжон ва Шаҳриёри Монийнн ва дағи анга нисбат берурлар. Ва муаррихлар Жомосбни мулук аъдодида тутмайдурлар. Ва Қубод била қаисар орасида низоъ бўлди. Қубод Румга черик тортиб, музаффар ва мансур ёнди. Ва умрннинг охирида Нўширавонни ўз ўрнида ўлтуртуб, ўзи гўша тутти. Ва Қубод салтанатини баъзи олтмнш уч ва баъзи олтмиш тўрт йил дедплар.

Ш е ъ р:
Қубод ўлди чун мулк уза қаҳрамон,
Халойиққа андин эди баҳрамон.
Анга даги чарх этти охир инод,
Будур иш Қубод ўлса ар Қайқубод.

НЎШИРАВОН УЛ-ОДИЛ БИННИ КУБОД чун салтанат тахтин мушарраф қилди ва хилофат тожин сарафроз этти, Ардашер Бобокон қоида ва русумин иҳё қилди ва анинг васиятларин мутолаа қилиб, ул дастур била амал қилурга муртакиб бўлди. Аммо адолат ва шафқат қонунин андин дағи орттурди. Адл жўйборидин мулк боғинда фароғат ашжори шодоб бўлди ва инсоф тарбиятидин амният ашжоридин фароғат гуллари очилди ва осойиш мевалари етилди. Анинг замонини жамиъ салотин замониға таржиҳ қилса бўлур, невчунки, чун ҳазрат пайғамбари охираззамон салавотуллоҳи васалламаҳу алайҳ анинг фархунда замонида мутаваллид бўлди.
Ва ул ҳазрат бу ишка эътибор қўюб, ўз каломи муъжиз низомини мундоқ сўрубдурким, вулитду фи замони ас-султонул-одил Ануширвон. Дебдурларким, анинг даврида биров яна бировдин бир боғ сотқун олди. Ва ул боғда кироманд дафина топти. Боғнинг бурунғи эгасига айттиким, келиб боғингдағи топилған мадфунни олғилким, мен сендин боғ сотқун олибмен, йўқки, ўзга нима олғоним йўқ. Ул айттиким, мен сенга боғни ҳар не билаки анга дохилдур сотибмен. Баъзи дедиларким, бу хазина байтул-мол дохилидур, подшоҳқа тааллуқ тутар. Ҳар тақдир била можаро Нўширавонға етишти. Нўширавон сўрдиким, ўғул-қизингиз борму? Ҳамоноки бор зрди буюрдиким, ул бирининг қизини ул бирининг ўғлиға бердилар. Ул дафинани ул ики янги кадхудо бўлғонларға мусаллам туттилар. Бир кун бир йўлда тушуб, кабоб буюрди. Туз йўқ эрди. Яқинроқ бир кент кўрунди. Биров бордиким туз кетургай. Нўширавон муболаға қилдиким, тузни сотқун ол! Мажлис ҳуззори айттилар: бу тузға не миқдор баҳо бўлғанки, сотқун олғанлар? Дедиким, мунча бемиқдор нима учун подшоҳ нечук ёмон расм қўйғай, ёмон русум жузвий бўлса, ҳар киши бир нима орттуруб, ани куллий қилурлар. Бадномлиқ ани бунёд қилғанга борур. Дорулмулки Мадойин эрди. Кисро тоқин ул ясади ва адл занжирин ул ости. Ва Бузуржмеҳр ҳаким анинг вазири эрди. Анинг машварати била Маздакка истимолатлар бериб, иликка киюрди. Ва хусусиятлар зоҳир қилиб, атбоин мулозим қилди ва ҳужжат била анинг дини ботил эрканни анга собит қилди ва ани ва жамиъ атбоин тириклай чоҳларға сарнигуя кўмдурди. Ва ўзин ўз илки била ўлтурди ва олам юзин анинг нопок лошидин пок қилди. Ва айтса бўлурки, борча адолати бир сори эрди ва бу бир сори эрди. Ва анинг замонида Рум қайсари анинг била мухолифат изҳор қилди. Нўширавон сипоҳ тортиб, Румни мусахар қилиб, қайсарни тутуб, хирож бўйниға қўюб, муқаррар қилибким, ҳар нил бир қатла анинг даргоҳиға келгай. Дағи миннат қўюб, қайтиб Чин мулкига хоқон устига юруди. Хоқон сулҳ жонибидин кириб, Фарғонадин ерини Нўширавонға мусаллам тутуб, қизин анга бериб узотти. Ва Нўширавон ондин қайтиб Ҳиётила мулкин мусаххар қилиб, Ҳиндистон азимати қилди. Ройи ҳинд чун ўзин анга ҳариф кўрмади, тазарруъ ва тазаллум юзидин кишилар ораға солиб, ул дағи хирож қабул қилди. Ондин қайтқонда, анга арз қилдиларким, қифчоқ Дарбандға муставлий бўлуптур. Ул йўлға убур қилиб, Қифчоқни мақҳур қилиб, Дарбандни олиб, ободон қилиб, яхши кишилар тайин қилнб, андоқ мазбут қилдиким, ул ноҳиятдин хотири жамъ бўлуб, Мадойинға азм қилди. Ва Дарбанд навоҳийсидағи қифчоқ бузған кўрғонларни иморат қилиб, кишилар тайин қилди. Ва мамоликида йўлларни тузотиб, сувларға кўпруклар боғлаб, аҳли фасодни йўллардин билкулл дафъ қилдиким, мусофирлар фароғат била бориш-келиш қилғайлар. Ва Сайф зи Язан Ҳимярики, Яман подшоҳи эрди ва мулкин Масрук бинни Абраҳа олиб, ани Ямандин чиқариб эрди. Нўширавон даргоҳиға юз қўюб истимдод қилди ва тазаллум кўргузди. Ва Нўширавон имдод қилиб, дарё йўлидин Яманға нибориб, анинг кўмаги мадади била мулкин олди. Ва Абраҳа ул кишидурким, Маккани бузғоли азимат қилиб эрдиким, бори таоло тайри Абобилни йибориб, ани ва черикин ҳалок қилди. Ва «Алам тара кайфа» сураси, бизнинг пайғамбарғаким, хотимул-анбиёдур саллаллоҳу алайҳи васаллам, анинг шаънида нозил бўлди. Ва ул ҳазрат мутаваллид бўлғон кеча оташкадаларнинг ўтиким, неча минг йил ўчмаган эрди, ўчти ва Сова дарёси ерга сингди, андоқким сувгасари анда қолмади ва ўн ики кунгра кисро тоқидин йиқилди. Ва Кисро бу ишлардин мутаҳаййир бўлуб, Сатиҳ коҳинни тилаб, андин бу аломат кайфиятни истфсор қилди эрса, ул айттиким, бу ишлар анга далолат қилурким, бу кеча Арабда Қурайш қабиласидин бир киши мутаваллид бўлмиш бўлғайким, фурс мулуки давлати анинг замонида охир бўлған ва ул охир замон пайғамбари бўлғай. Нўширавон баъсати қачон бўлурини сўрди.Сатиҳ коҳин деди: йнқилғон ўн икки кунгра адади била сендин сўнгра ўн икки киши сенинг насабингдин салтанат қилғайлар. Андин сўнгра ул соҳиби давлат борчаға муставлий бўлғай ва миллати оламни тутқай. Ва андоқки ул айтиб эрди бўлди. Ва Нўширавон боргоҳида тўрт олтун курси дойим қўюлур эрди. Бирида Бузуржмеҳр ўлтурур эрди, бирида қайсари Рум ва бирида қифчоқ хони. Ва анинг сойир салотин учун васиятномаси борким, не дастур била салтанат қилғайларким, бу мухтасарда ул кунжойиш йўқтурким, борчасин битилгай, ики-уч калима била ихтисор қилилди. Ва ул булардурким, адл бир қўрғондурким, сув солиб йиқилмас ва ўт била куймас, манжаниқ била бузулмас. Ва адл ганжедурким, кўпрак олғон сайин, кўпрак бўлур ва озроқ харж қилсанг, озроқ бўлур. Ва хирадманд улдурким, махфий андоқ иш қилмағайким, ошкоро ани қила олмаған ва биров анбида андоқ сўз демагайким, юзига дей олмаған. Урушда душман оз деб ғофил бўлмамоқ керакким, кўп ўтунни оз ўт куйдурур. Тахтининг тўрт поясида тўрт сўз битилиб эрдиким, ҳаркимда подшоҳлиқ йўқ – комкорлиқ йўқ, ҳаркимда хотун нўқ – ғамгусорлиқ йўқ, ҳаркимда фарзанд йўқ – дўстдорлиқ йўқ, ҳаркимда булар ҳеч қойси йўқ – беморлиқ йўқ. Ва анинг осоридин Румия шаҳри дебдурларким, Мадойин ёнида Антокия тарҳи била ясади. Ва салтанати замонини баъзи қирқ йил ва баъзи қирқ ети
йилу ети ой дебдурлар.

Шеър:
Ануширвон Хусравий додгар,
Ки обод эди адлидин баҳру бар.
Анга дағи даврон вафо қилмади,
Санга қилмағай, чун анга қилмади.

ҲУРМУЗ БИННИ АНУШИРВОН Атоси васияти била тахтқа ўлтурди. Баъзи ани золим ва жобир дебдурлар. Аммо баъзи адл ва инсофқа нисбат берибдурлар. Ҳар тақдир била сиёсати ғолиб ва интиқоми шадид киши эрди. Агарчи авваллар Ануширвон қавоид ва русумин маръий тутти, аммо оз гуноҳға кўп сиёсат қилур жиҳатидин эл андин мутаваҳҳим бўлдилар ва мужиби танаффур бўлди. Чун элдин танаффур маълум қилди, ул жиҳатдинким, табъида интиқом ва сиёсат сифати ғолиб эрди. Раоёға хирожни орттурди ва сипоҳиға жузвий жарима учун қатлни лозим тутти. Чун эл бир йўли навмид бўлдилар, атрофдин душманлар мулки тамаъиға юз қўйдилар. Румдин қайсар ва Арабдин Аббосул-аҳвол ва мағрибдан Умар Валадрақ ва Туркистондин хоқони Чин. Бурунғи учовни туҳфа ва ҳадоё била истирзо қилиб қайтарди. Аммо хоқони Чин бошиға Баҳроми чўбинаким, Ажам мулукидин эрди, сипаҳсолор қилиб, Хуросонға йиборди. Баҳром хоқон била урушиб, хоқон ва ўғли Баҳром иликида қатлға еттилар. Хоқон черикидин Баҳромға ғанимат ва ўлжа ҳаддин тошқори тушуб эрди, баъзиниким, салотинға лойиқ бўлғай, Ҳурмуз хидматиға йиборди. Ва кўп таҳсин ва эҳсон тамаъ тутти. Ҳурмузға бадгўйлар мундоқ еткурдиларким, Баҳром асру кўп ғанимат олибдур, дағи санга оз нима йиборибдур. Ҳурмуз жиҳатсиз бадфеъллиғи жиҳатидин ва мол ҳирсидин Баҳромнинг ишин писанд қилмай, машҳур мундоқдурким, анга бурунчак ва чарх йибордиким, қилған ишингга лойиқ булардур. Баҳроми чўбин мутагаййир бўлуб анга ёғиқди, дағи Парвиз отиға ва анинг навкарлигига ўзин мансуб қилди. Ғарази бу тадбир эрдиким, Ҳурмуз ўғлидин бадгумон бўлуб, ародин кўтаргай ва Баҳром осонлиғ била Ҳурмузни дафъ қилиб, подшоҳлиғини олган. Ва бу ройи мувофиқ тушти. Ҳурмуз Парвиз қасдиға машғул бўлиб, Парвиз ваҳмдин қочиб, Арман вилоятиға борди ва Ширинга ошиқ бўлди. Андоқки, шарҳи келгусидур. Иншо алло, чун Парвиз қочти, Баҳромға бормади. Ҳурмуз билдиким, Баҳром кайд қилибдур ва ўғли гунаҳсиз эркандур, сипоҳ ясаб, Баҳром ўтрусиға йиборди. Баҳром анинг сипоҳин урушуб бости. Ва Ҳурмуз салтанати корхонаси мутазалзил бўлуб, чун аркони давлат андин норози эрдилар, тутуб кўзига мийл тортиб, Арманға киши йибориб, Парвизин келтўруб подшоҳ қилдилар. Ва анинг салтанати ўн бир йил ва бирор нима эрди.

Шеър:
Яна Ҳурмуз ўлди чу кишвар хидев,
Сиёсатлари солди элга ғирев.
Анга даги элдин етиб интиқом,
Адам кишвари сари қилди хиром.

БАҲРОМИ ЧЎБИНА. Чун Ҳурмузни аркони давлати кўр қилдилар ва Хусрав ва Парвиз Армандин келиб, атоси тахтиға ўлтурди, Баҳроми Чўбина анинг устига черик тортиб, ул даги сипоҳ ясаб, Баҳромға ўтру чиқти. Ва Наҳравондин ўтуб, бир-бирига яқинлаштилар. Парвиз кўрдиким, Баҳром била муқовамат қилур тоқати йўқтур. Ҳурмуздин истимдод қилиб рой тилади. Ҳурмуз битиб йибордиким, хазойин била ўғул ушоғингни берк қўрғонларға мазбут қилиб, Румға бориб, қайсардин мадад тила! Парвиз ул дегондек қилиб, Баҳром вилоятидин рўгардон бўлуб, қайсарға паноҳ элтти. Баҳром Парвизға қовгунчи йибориб, ўзи Мадойинға келиб, подиюҳлиққа ўлтурди. Чун Парвиз қайсар имдоди била анинг устига келиб, ул дағи чиқиб урушти. Босилиб, хоқон хидматиға борди. Анда заҳр бериб Баҳромни охир қилдилар. Ва анинг салтанати ики инлу бир нима эрди. Ва баъзи тарихда ани мулук ададига киюрмайдурлар. Ва Шервон салотинини анинг наслидин дебдурлар ва анинг нажодини баъзи Каркини милодқа ва баъзи Яздижирд бинни Баҳромға еткурубдурлар.

Шеър:
Чу Баҳроми Чўбинни бахти баланд,
Жаҳон мулкида айлади аржуманд.
Вале они Парвиз тиндурмади,
Дам урмади то мулкдин сурмади.

ХУСРАВ ПАРВИЗ БИННИ ҲУРМУЗ ул вақтдаким Баҳромдин юз қайтарди, Бандуя била Бастом анга ҳам тағойи эрдилар, ҳам сипаҳсолор. Ва Ҳурмузнинг кўзига алар мийл тортиб эрдилар ва Ҳурмуз интиқомидин эмин эмас эрдилар. Парвизға айттиларким, Ҳурмуз санга Рум азимати буюруб, Баҳромни бизинг интиқомимиз жиҳатидин тилаб мулкни бергусидур. Агар ани орадин кўтарсанг, хотир жамъ бўлур. Парвиз жавоб бермади. Алар анинг тек турғонидин ул ишга ризо фаҳм қилмоқ туҳмати била Ҳурмузни ҳалок қилиб, оз киши била Парвизни Фирот суйидин ўткориб, Рум азимати қилдилар. Йўлда бир дайрда тушуб эрдиларким, Баҳром сипоҳи пайдо бўлди. Бандуя Парвизни узотиб, ўзи анинг салтанат либосин кийиб қолди. Сипоҳ еткоч, эшикни боғлаб, дайр томиға чиқти. Ани ул либос била Парвиз гумон қилдилар. Дедиким: чун сизга гирифтор бўлдум бағоят кўфтадурмен. Бу кун дайр теграсида ўлтурдунг, тонгла мени олиб ёнинг. Чўн бу навъ илтимос қилди, ул сипоҳ қабул қилиб дайр теграсида туштилар. Тонгласи чун ани чиқардилар, қилғон тадбиридин воқиф бўлдилар. Чора йўқ эрди. Баҳром қошиға элттилар. Баҳром анинг табъаи кўп жиҳатидин ўлтура олмадилар. Чун Парвиз Румга етти, қайсар анинг камоҳий ҳолин билиб, яхши дилжўйлик қилиб, Марям отлиғ қизин анга никоҳ қилди ва қолин мадад бериб узотти. Баҳром устига келиб, Баҳром андми босилиб, қочиб хоқон қошиға борди. Парвиз Мадонин тахтига ўлтуруб, кўп мамоликни ҳийтаи тасарруфига киюрди. Ва макнат ва шавкати бир ерга еттиким, андин бурунғи салотинга муяссар бўлмайдур эрди. Ва баъзи муаррихлар анга муяссар бўлғон нималарни ҳайрат тариқи била теъдод қилибдурлар. Ул жумладин бири бир тахтдурким, ани Тоқдис дерлар эрди, олтундинким, иртифои юз қариш эрди. Ва ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар ва тўрт поясида афлок ва ажум ва ақолими сабъа суратин хўброқ важҳ била тортиб эрдиларким, ул анда ўлтуруб, салтанат қилур эрди. Яна бир тожким, вазни олтмиш ботмон эрди, олтундинким минг гавҳар била мукаллал қилиб эрдиларким, ҳар бири чумчуқ юмуртқасича. Ва устида гавҳар шабчароғким, мулк хирожи эрди ва ул тожни олтун занжир била боши муҳозийсиға осар эрди. Яна бир фарш эди, дебодинким, вусъати бир жариб эрдиким, ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар. Ёшил дебо ва гуногун жавоҳир, сабза ва раёҳин ўрниға қабашким, бу нималар нўқтур. Бу фарш устида мажлис тузар эрди. Яна бир от эдиким, Шабдизға машҳур эрдиким, сойир отлардин тўрт қариш бийикрок эрдиким, ул ўлғондин сўнгра суратин орттуруб, анинг била хурсанд бўлур эрди. Яна бир Борбад отлиғ муғанний эрдики, замонининг ягонаси эрди. Яна Шопур отлиғ наққош эрдиким, анинг назири ҳам ул замонда йўқ эрди. Яна Бузург Уммиддек. вазири бор эрдиким, асрининг аълами эрди. Яна минг қилода пили бор эрди ва анинг замонида пил Ҳиндистондин ўзга ерда болалади ва ул ҳам ғариб амр эрди. Ўн секиз минг от тавиласида парвариш топар эрдики, тўрт минги ўзининг жанибати эрди. Ўн ики минг оқ теваси бор эрдики, туркий дерлар. Шодурвонида неча минг соҳибжамол канизак эрдиким, алардин неча юз муғанния эрдилар. Ганжи бодовард анга насиб бўлди. Ва ул минг кемада олтун ва кумуш ва жавоҳир ва нафойис эрдиким, Румдин неча минг йилда қаёсирадин қолғон эрдиким, биридин яна бирига дарё била элтурда ел ани Мадойинға келтурди ва ул тасарруф қилди ва ани ганжи бодовард дедилар. Отланғанда неча юз саққо муқаррар эрдики, гард маҳалида йўлға сув сепар эрдилар. Ва неча юз ходим уд сўзлар била бухурот куйдуруб, ел тарафидин атрофида олиб юрурлар эрди. Ва Кисро тоқин дебдурларким, ёримчуқ эрди ул тугатти. Ва Шириндек маҳбуби бор эрдиким, оламда анингдек ҳусну латофат ва жамолу малоҳат ҳеч кимда йўқ эрди. Ва фақир барча муаррихлар нақизи тарафидин ики сўз топибменким, анга даст бердики, ҳеч кишига даст бермайдур, ўткон борчадин? куллийракдур. Бири улким, агарчи Шириндек оламда нодираси бор эрди, вале Фарҳоддек ҳам олам ажубаси рақиби бор эрдиким, ишқ ва ниёз атрофидин бовужуди Хусравдек подшоҳ кўнгли Фарҳодқа майл қилиб, илтифот ва тараҳҳум зоҳир қилди. Ва ани билиб Хусрав рашкдин макр била Фарҳод қатлиға бонс бўлдиким, андин машҳурроқдурким, битмак ҳожат бўлғай. Яна бири ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам биъсатиким анинг замонида воқеъ бўлдиким, бу ўткон барча тажаммул ва макнатни бу давлатнинг минг улушидин бир улуши тутса бўлмаским, ул ҳазрат анга дин ва ислом даъватиға нома битиб киши йиборди. Ва ул бу музахрафот ғуруридин ул ҳазратнинг муборак номасин йиртти ва итоат қилмади. Ва ўз мулк ва давлатиға қасд қилди. Ва ҳазрат муъжизасидан мулкига завол дориб, Шеруяки анинг ўғли эрди маъмур бўлди. Мунгаким Фарҳоднинг бегунаҳ қатлиға атосини қасос қилди. Ва булар барча ижмол била ўтти. Умид улким, барча ўз маҳалида тафсил била дағи адо бўлғай. Иншо алло ва Хусрав Парвизнинг салтанати ўтуз йил эрди.

Шеър:
Чу Хусрав бўлуб мулук ила сарфароз,
Мулук ичра топти бу навъ имтиёз.
Вале чарх айлаб ситамсозлиқ,
Заволида ҳам берди дамсозлиқ.

ШЕРУЯ БИННИ ХУСРАВ. Шеруя атосини ўлтургондин сўнгра, подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди. Ва атосининг ўлтургонининг шарҳи узундур. Аммо мужмали будурким, Хусравнинг ғоят тажаммули ва жоҳидин ул навъким юқори теъдод қилилди, димоғида ғурур ва феълида футур воқеъ бўлуб эрди ва сиёсат ва ғазаби элга ҳаддин ошиб эрди. Ул жумладин бири буким, мунажжимлар анга деб эрдиларким, сенинг заволинг ўз авлодингнинг илгида бўлғусидур. Бу ҳазаён жиҳатидин ўн ети ўғлинни бир ҳисорға солиб, маҳбус асраб, қўймас эрдиким, хотун киши алар қошида ёвуғай. Мунажжимлар айтқон амр сурат боғлағай, яна ўз улусидин, алуҳдату аъларрови, йигирми минг кишини зиндонға солиб эрдиким, булардин минг киши эътиборлуқ улуқ кишилар эрди. Бир черикда яхши юрумадингиз деб ва ҳар кун нечани буюруб эрдиким, ўлтурурлар эрди. Ва Мардоншоҳ отлиғ сипоҳсолориниким, неча мамлакатнинг сардори эрди, мунажжимлар дегон билаким, санга Зобилистон ҳокимидин ҳазарбор тилаб, гуноҳсиз ўлтуруридин ижтиноб қилиб, қўлин кести ва сўнгра риоят қилай деди. Ул қабул қилмади ва қатл истидъоси қилди эрса, қатл буюрди. Бу жиҳатлардин халойиқ андин жониға етиб эрдилар, барча иттифоқ била Шеруя билаким Марямдин туғуб эрди, иттифоқ қилиб, ани подшоҳ кўтариб, Парвизни тутуб ҳабс қилдилар. Шеруяға айттиларким, ул мундоқ ношойист ишлар қилибдур, ани ўлтур, йўқса сени ўлтурур. Шеруя деди: ҳужжат билан ўлтурай. Қилғон ишларин айтиб йиборди. Ҳар қайсиға бир жавоб айтди. Эл ғавғо килиб, йигирми минг маҳбусни чиқордилар. Шеруя кўрдиким, иш ўзга бўлди. Мардоншоҳ ўғлини йибордиким, Хусравни ўлтурди. Атосини ўлтургондин сўнгра анинг ҳам жисмига азим ранж тори бўлуб, ети ойдин сўнгра ҳаёт вадиатин ажал мутақозийсига топшурди. Мулк ҳирсидин ўн ети оғоинисини дағи ўлтурди. Мунча шақоватқа мутасаддий бўлғондин сўнгра булар натижасидин Кисро Арслон бинни Кисро Қубод бинни Фируз бу ародадур.

Шеър:
Чу Шеруя дун баргашта бахт,
Бу янглиғ лақаблар била олди тахт.
Ҳануз айламай тахт узра мақом,
Буюрди фалак тахта сори хиром.

АРДАШЕР БИННИ ШЕРУЯ. Чун Шеруя вафот қилди ва жамиъ мулк тегар оғо-инисини ўлтуруб эрди, ҳеч кииш акосирадин топмадиларким подшоҳ қилғанлар. Шеруянинг ети яшар ўғли бор эрди. Ардашер отлиғ. Заруратдин ани подшоҳ қилдилар. Ва чук Ардашер кичик эрди, Меҳрижисниким, Парвизнинг хонсолори эрди ва бағоят рой ва тадбирга мансуб эрди ва локнафас ва некандишликка машҳур. Иттифоқи била ани вазир қилдиларким, Ардашер улғайгунча мулк тадбирин қила тургай. Ва Рум сағрида Шаҳрирод деган Парвизнинг бир улуқ кишиси бор эрдиким, ҳар кулли иш бўлса, анинг била машварат қилмай бўлмас эрди. Ва Ардашерни подшоҳ қилғонлар анинг била машварат қилмай, ул ишни қилдилар. Ул бу ишдин мутағаййир бўлуб, Ардашерга хуруж қилди. Ва черик тортиб келиб, ҳам Ардашер, ҳам Меҳрижисни ўлтуруб, Мадойин тахтида тож бошиға қўюб, подшоҳлиққа ўлтурди. Ва Ардашер бир йил ва олти ой подшоҳ эрди.

Шеър:
Яна Ардашер эрди тифле нажанд,
Ки бўлди мақоми сарири баланд.
Бийик тахтдин чархи беваҳму бок
Қуйи ташлаб, ул тифл бўлди ҳалок.

ШАҲРИРОД. Чун подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди, чун андин улугроқ ва тенгтўшлуқ эл бор эрдилар. Аларга анинг хидмати қотиқ келур эрди. Ва ор қилурларки, анга акосира қоидаси била мулозамат қилғайлар. Ва акосиранинг қоидаси бу эрдиким, сабоҳким элга бори ом берурлар эрди, халойиқ ер ўпуб, сажда қилурлар эрди. Аммо анга баъзи қилсалар эрди, баъзига бўюнёрлиғ бермас эрдиким, сажда қилганлар, Акосира отланур бўлсалар эрди, расм эрдиким, сипоҳ йироқтин ҳалқа уруб, отлиғ турарлар эрди. Бир кун Шаҳрирод отланганда бу расм маръин эмас эрди. Ул ошуфталиқ қилдиким, нега маъҳуд қоидаси била турмайдурлар. Сипоҳ орасидин биров бир синон била бу ёниға урдиким, ул ёнидин ўтти. Ва пароканда заҳмлар била ани охир қилдилар ва асғига ип тақиб маҳаллотқа судрадиларким, тикмас киши салтанат хаёлин қилса, сазоси будур. Ва анинг салтанати қирқ кун эрди. Чун акосира наслидин киши топилмади, Парвизнинг Турондўхт отлиғ қизини подшоҳ кўтариб, тахтқа ўлтурттилар.

Ш е ъ р:
Чу ғасп айлади Шаҳрирод мулк,
Анинг нангидин бўлди барбод мулк.
Жазосин анинг фарз билди сипеҳр,
Ўз ўрниға бу ишни қилди сипеҳр.

ТУРОНДЎХТ. Чун подшоҳлиғ тахтиға ором тутти, бағоят оқила эрди, билдиким, мулк анга ўзгалардек вафо қилмагусидур. Дод ва адл бунёд қилди ва халойиққа кўп умидворлиғлар берди. Узидин бурунғи жамиъ акосира замонидин қолғон шалтоқларни жамиъ раоёға бағишлаб, дафтарларни буюрдиким ювдилар ва яхши ойинлар ораға киюрди. Ва Парвиз замонида Румдин Жилсиё отлиғ бутларким, Мадойинға келтуруб эрди, румлуғлар тилар эрдиларким ва акосира бермаслар, ани румийларга йиборди. Ва мусолиҳайи мулк маслаҳати учунким алардин элга осиб тегмагай, қайсар миннатдор бўлуб ярашти. Ва халойиқ андин басе мураффах ва масрур бўлдилар. Ва анинг замонида ҳазрат саййидул-мурсалин саллаллоҳу алайҳи васаллам фано тангнойидин бақо оламиға хиром қилдилар ва хилофат Або Бакр Сиддиқ разий аллоҳу анҳуға муқаррар бўлди. Ва Турондўхт Шаҳриродни ўлтургон кишиниким, Масруҳ Хуросоний дерлар эрди, тарбият қилиб, вузарот берди. Ва бир йилу тўрт ой подшоҳлиқ қилғондин сўнгра мулкка видоъ қилди. Ва Парвизнинг йироқроқ қаробатидин Жаштанд отлиғ бировни салтанат тахтиға ўлтурттилар. Ул бечора дағи бир ойғача хаёлиға салтанатдин кўп молихулиё йўл берди. Бир ойдин сўнгра оламдин ўтти.

Шеър:
Чу Турон сарир узра топти сукун,
Анга ҳам вафо қилмади чархи дун.
Ул этти вафо, чарх қилди ситам,
Анга йўқки ёлғуз яна бирга ҳам.

ОЗАРМДЎХТ. Чун подшоҳлиққа ўлтурди, кишини вазир қўймади ва мулк ишин ўз тадбир ва ройи била ясамоқ муқаррар қилди. Ва ул Турондўхт сингли эрди ва акосира дудмонида андин соҳибжамолроқ тарамайдур эрди. Ва Парвизнинг Фируз Ҳурмуз отлиғ сипоҳсолори бир эрдиким, Хуросон мулкини анга бериб эрди. Ва ул Рустам отлиғ ўғлин ўз хилофатиға – Хуросонға йибориб эрди ва Рустам бағоят баҳодир киши эрди. Ва бул Рустамдурким амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу Мадойинға Саъд Ваққоснн ислом черикин бошлатиб йиборганда, Яздижирд бу Рустамни ўтру йиборибдурким, иншо алло ўз ерида келгай. Ва Фируз Ҳурмуз зуафоға машъуф киши эрди, Озармдўхт ҳавосида беихтиёр бўлуб, ҳарам жонибин риоят қилмай, шаҳват ва нафсониятқа мағлуб бўлуб, киши ораға солиб таашшуқ изҳор қилди. Озармдўхт кечаға ваъда бериб, ул мавъидқа етканда, буюрдиким ани ўлдуруб, бошин қаср эшигида остилар. Чун тонгласи халойиқ муни кўрдилар, чун улуқ киши эрди, мутағаййир бўлдилар. Кайфиятни маълум қилғоч, таскин топтилар ва Фируз Ҳурмузға таън қилдилар. Рустам эшитиб, Хуросондин сипоҳ тортиб Мадойинға келиб, Озармдўхт била масоф қилиб, ани тутуб ҳам атоси қилғон муддаони ҳосил қилди, ҳам қониға қасос қилди. Ва андин сўнгра салтанат қилурға киши топмадилар. Ва анинг салтанати замони олти ой эрди.

Ш е ъ р:
Чу Озармдўхт ўлди маснад нишин,
Бас ошуфта қилди яна мулк ишин.
Қатил ўлди ул дағи топмай даранг,
Вале келтуруб мулк ҳолиға нанг.

КИСРО МЕҲРИЖИС. Акосира мулки бу ерга етконда, паришонлиғ кўп юзланган учун, тарихи мазбут эмас. Муаррихлар ҳар навъ нима битибдурлар. Аммо Табарийда бу навъ мастурдурким, Кисро Мехрижис Аҳвозда эрди. Ул Ардашер Бобак наслидин эрди. Акосира аркони давлати ани топиб келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ва ул бирнеча кун подшоҳ эрди ва лекин бу улуқ иш уҳдасидин чиқа олмади ва ожиз бўлди.
Ани дағи дафъ қилдилар. Чун мулк шоҳсиз бўла олмас, Насибин деган биров Хирод Хусрав отлиғ Парвиз отлиғ Хусрав ўғлонларидин топтиларки, Шеруя қардошларин қатл қилурда қочиб эрди ва ёшунуб юрур эрди. Ани келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ул дағи бошқара олмади. Ани дағи орадин кўтардилар ва руҳсат бердиларким, келган ерингга бор. Чун Парвиз ўғли эрди, ўлтурмадилар. Ва яна кўп Нўширавон наслиднн Фируз Меҳрон отлиғ кишини топтиларким, аноси Маҳондўхт эрди. Аммо ул киши мажнунваш эрди. Чун тахтқа ўлтуруб, тож бошиға қўюб илайида турдилар, ул паришон сўз айта бошладиким, манга бу тахт ва тождин нанг ва ордур. Кўрдиларким, ул дағи бу иш қобили эрмас. Ани ҳам орадин сурдилар. Яна киши тилар эрдилар. Мағриб шаҳарларидин бирида Фаррухзодни топтилар ва тахтқа ўлтурттилар. Ва ани ҳам Парвиз авлодидин дебдурлар. Ва ул дағи олти ой салтанат қилғондин сўнгра қатлға келди. Андин сўнг мутаҳаййир бўлдилар. Ва ул вақтда Яздижирд бинни Шаҳриёр Истахрда эрди, атоси Шаҳриёр Парвиз ўғли эрди ва Шеруя оғо-инисини ўлтурурда, Ширин ани қочуруб эрди, ул жиҳатдинким ўзи асраб эрди ва ул ёшурун қочиб юрур эрди. Ва анднн бир ўғул бўлуб, отин Яздижирд қўюб эрди. Атосидин сўнгра ҳам Истахрда бўлур эрди. Ани топиб, таклиф била тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замонида Ажам мулки иши заиф ва мутазалзил бўлди ва ҳар ёндин душманлар истило топтилар, батахсис араб. Ва Яздижирд муддате саъй қилиб, илик-аёғ урди ва бўлдура олмади ва амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу черикига мулкин олдуруб, қочиб, мулк араб илкига тушти ва ислом ливоси сарафроз бўлуб, куфр алами нигунсор бўлди. Яздижирд қочиб Исфаҳонға бориб, андин Кирмонға кириб, анда ҳам тура олмай, Марвға борди ва кейинча қовғун келиб, ёлғуз бир тегирмонда ёшунди. Тегирмон иёси анинг от-тўниға кўз қорортиб, ани ўлтуруб жиҳотин ийалади. Яздижирднинг подшоҳлиғи йигирми йил эрди, вассалом.

МАСНАВИЙ

Агар Яздижирд ўлсун ар Шаҳриёр,
Вагар Баҳман ўлсун, гар Исфандиёр,
Ки қўйди вужуд уйига чун қадам,
Яна анга бўлмоқ керактур адам.
Скандардек олғон юруб баҳру бар,
Агар топса минг йил жаҳонда мақар,
Яна бўлса маъмури тўқуз сипеҳр,
Оти наъли бўлса ёруқ моҳу-меҳр,
Борурда чу қолмас булардин бири,
Таманносин айларга қилмас кири.
Бировгаки рўзи бўлуб шоҳлиқ,
Замириға солса ҳақ огоҳлиқ,
Ки билса жаҳонға вафо йўқтурур,
Жаҳон аҳлиға ҳам бақо йўқтурур.
Кўзига жаҳон ҳашматин илмаса,
Ҳақ амридин ўзга амал қилмаса,
Адолат учун истаса мулку жоҳ,
Ситам дафъ айларга чекса сипоҳ,
Ҳар ишким бўлур муддаоси анга,
Ғараз бўлса Тенгри ризоси анга.
Бўлуб салтанат тахтида фақржўй,
Шаҳ ўлса вале бўлса дарвишхўй,
Муни шоҳлиғ деса эрмас йироқ,
Ки ғафлатдин огоҳлиқ яхшироқ.
Вале қилмади шоҳлардин киши,
Ки бу иш эрур Шоҳ Ғози иши.
Демай айни инсонки инсон айн,
Хам инсону ҳам айн Султон Ҳусайн.
Шаҳо келди шаҳлиғ мусаллам санга,
Не шаҳлиғки дарвишлиғ ҳам санга.
Десам айлайин васфинг осон эмас,
Ки мингдин бирин демак имкон эмас.
Валекин манга улча мақдур эди,
Ул ишларниким асру машҳур эди,
Сенинг вақтинг ичра кўруб заъфу ранж,
Замоники назм айладим панж ганж.
Ки ҳар ганжида улча зоҳирдурур,
Нисорингға юз минг жавоҳирдурур,
Ки они киюргон замон қошингга,
Борисин нисор айладим бошингга.
Чу девонға дебоча қилдим рақам,
Сифотингни шарҳ айладим анда ҳам.
Ки ҳар лафзини ақли жавҳаршунос
Кўруб, жавҳари фард айлар қиёс.
Чу «Назмул-жавоҳир» битиб отингга,
Ўкуш васф дарж айладим зотингга.
Ки анжум дурин гар тўкар чархи куз,
Эмас бир гуҳарнинг баҳоси ҳануз.
Яна дағи кўп назми гуҳарфишон
Басе наср дағи жавоҳирфишон.
Ки чун торттим хоман мушкбиз,
Санинг васфингга айладим нуктарез.
Бори гарчи поку мухайял эди.
Вале борча васфингда мужмал эди.
Киши нуктани қилса мужмал аён,
Яқинким анинг шарҳи топмас баён,
Вале азмим эмди будурким худой,
Агар бўлса умрумға муҳлат физон,
Чекиб турфа тарихингга хомани,
Қилиб нуктаға тез ҳангомани.
Сифотингни аввалдин охирғача,
Хаёлоти махфию зоҳирғача
Валодат кунидин тутуб то бу дам,
Борин шарҳ ила айлагаймен рақам.
Бурунроқ солиб турфа бунёд анга.
Бериб зикр обоу аждод анга.
Суруб нукта султонлар аҳволидин,
Ҳикоят қилиб хонлар аҳволиднн.
Дебон борчанинг мулку давронини,
Муайян қилиб даври поёнини.
Дебонким қаю олди аввал жаҳон,
Жаҳон они не янглиғ етти ниҳон.
Чу маснаддин этти анинг рахтини,
Ким олди жаҳондорлиғ тахтини.
Чу ул топти маснад юзидин фирор,
Яна шоҳлиқ кимга топти қарор.
Анга тегруким сен шаҳи некбахт,
Атодин-ато вориси тожу тахт.
Ки холо чалиб салтанат навбатин,
Топибсен жаҳондорлиғ шавкатин.
Адолат била хос эрур йўқса ом,
Жаҳон аҳлини тиндурубсен тамом.
Ки ҳақ айлабон мулку жоҳинг фузун,
Ҳаётинг танобини этсун узун.
Ғаразким бу сўз етса анжомиға,
Бу тарих юз қўйса итмомиға.
Анга ҳар киши солса очиб назар,
Бўлуб кўнгли мазмундин баҳравор.
Яқин англағай табъи донишвари,
Ки меросинг эрмиш жаҳон кишвари,
Санинг ҳаққинг эрмиш жаҳондорлиқ.
Жаҳон хонлиғиға сазоворлиқ.
Навоий чу арз айладинг муддао,
Келу муддао қилғил эмди дуо.
Ало, токи шаҳсиз чу бўлғай жаҳон,
Замон аҳлиға бўлмағуси амон.
Сен ўлғил замон аҳлиға шоҳу бас,
Санга адл тарвижи дилхоҳу бас.
Қиёматқача ҳашматинг мустадом,
Саломинг қилиб шоҳлар вассалом.
 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин