Саналар
03.12.2024
Баннер
Мухторият
PDF Босма E-mail

Туркистон мухторияти... Темур хоқонининг чин болалари ёнинда, туркистонли тубчак турклари орасинда, мундан ўғурли, мундан муқаддас, мундан суюнчли бир сўзни борлиғига ишонмайман.
Туркистон туркининг қонини қайнатғучи, имонини юксалтгучи бир кувват бор эса, ёлғуз шу сўзда бордир: Туркистон мухторияти.
Элли(к) йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик, қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди, оғзимиз қопланди, еримиз босилди, молимиз таланди, шарафимиз юмурулди, - номусимиз ғасб қилинди, ҳуқуқимизға тажовузлар бўлди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди, тўзимли турдик, сабр этдик.
Кучга таянган ҳар буйруғга бўйинсундик, бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадик, яшрунтурдик, эмгакларимизға ўраб сақладик: Туркистон мухторияти!
Маҳкама эшикларидан йиғлаб қайтғанда, ёруқсиз турмаларда ётғанда, йиртғучи жандармнинг тепгуси билан йиқилғанда, юртларимиз ёндурулғанда, диндошларимиз осилғанда онгимиз йўқолди, миямиз бузилди, кўзимиз ёғдусиз қолди, бирор нарсани қўролмадик. Шул чоғда, тушкун руҳимизни кўтармак учун шул қоп-қоронғу дунёнинг узоқ бир еринда ойдин бир юлдуз ялқиллаб тура(р) эди. Бирор нарсага ўгмаган кўзимиз шуни кўрар эди. Ул нима эди? Туркистон мухторияти!
Биз аниқ била(р) эдикким, золим Николай ҳукумати қанча яшарса яшасун, адолат ошиқи бўлған... рус демократияси, ҳақға таянган бир инқилоб, ҳар миллатнинг ўз ҳақларини қайтарур.
Инқилоб бўлди. Русиянинг «қўшма халқ жумҳурияти» усули билан идора этилури жарланди. Шул эълон узра ясалган Украина, татар ва бошқа миллатлар мухториятлари тасдиқ этилди. Қўнуқ Туркистонники эди. Туркистоннинг тарихий хонбалиқлариндан иккинчиси бўлған Хўқанд шаҳринда тўпланған Туркистон қурултойи 27 нўйабрнинг «миллий лайлатурқадримиз бўлған» ярим кечасинда Туркистон мухториятини эълон қилди.
Лекин шуниси борким, бир миллатнингмухторияти ёлғуз бир съезднинг эълони билан тамом бўлмас. Мухториятни олмоқ ва сақламоқ керакдир. Съезд ўз ишини қилди. Қолғанлари бутун миллатнинг вазифасидир. Мухториятни сақламоқучун куч лозим. Мухториятни бажармоқучун ақча керақдир. Буларни миллат ҳозир қилсун.

Абдурауф Фитрат

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин