Саналар
05.10.2024
Баннер
Хотираларимдан. Мунаввар Қори (5)
PDF Босма E-mail

«БИРЛИК» ТАШКИЛОТИИИНГ АЪЗОЛАРИ ҲАҚИДА

«Бирлик» ташкилоти эски шаҳардаги босмахона биносида катта умумий йиғилишда ташкил этилган эди. Йиғилишда 300 дан ортиқ маҳаллий коммунистлар, шўро ходимлари ва тараққийпарварлар (жадидлар) қатнашди. Қарийб уларнинг ҳаммаси ташкилотга аъзо бўлиб ёзилади. Менимча, «Иттиҳоди тараққий» аъзоларининг ҳаммаси бўлмаса-да, кўпчилиги «Бирлик»ка аъзо бўлади. Шунингдек, ўша даврдаги коммунист ва шўро ходимларининг кўпчилиги «Бирлик»нинг аъзоси бўлган эди. Ҳозир уларнинг номлари эсимда йўқ.
«МИЛЛИЙ ИТТИҲОД»НИНГ АЪЗОЛАРИ ҲАҚИДА
«Миллий иттиҳод» бошлиқлари «Иттиҳоди тараққий»нинг ҳамма аъзоларини ва 8-қурултойдаги миллий гуруҳ делегатлари (унда «Миллий гуруҳ» номини олганлар)нинг ҳаммасини ташкилотнинг аъзоси деб ҳисоблайди. Ҳозир мен булардан ташқари ташкилотга янгитдан кимларни қабул қилганлигини айта олмайман. Эҳтимол Садритдинхон Обидхўжа, Мансурхўжа, Қаюмхўжа, Юсуфбек, Асадулла ва бошқаларни ташкилотга олиб кирган бўлиши мумкин, Ташкилот иш олиб боришда аъзо бўлганлардан ҳам фойдаланган.
1930 йил 15 май

ШАРҚ БЎЛИМИ ЎРТ. АГИДУЛИНГА (НУСХАСИ ЎРТ. КОРОТСКИЙ ВА МОСКВАДАН КЕЛГАН ЎРТОҚҚА)
Маҳбус Мунаввар Қори Рашидхоновдан АРИЗА

Ҳозирги пайтда мен ҳамма ҳуқуқлардан маҳрумман ва бир кишилик (камера) даман. Менга энг катта жиноятчилар ҳам фойдалана оладиган ҳожатхона ҳам ман этилган. Бунга сабаб мен берган кўрсатмаларга ишонмаслик бўлса керак. Мен касал бўлиб ва қувватсизланиб қолган бўлсам-да, олти ойдан бери бошқаларга ўхшаб ўз айбини яшириб сизни ва ўзимни қийнамай, ҳаммасини батафсил баён этмоқдаман. Бунинг учун сиздан раҳмат олиш ўрнига, бир кишиликда азобланмоқдаман.
Бу ариза билан сизга Тошкент ва Намангандаги ташкилотлар ҳақидаги сўнги маълумотларни маълум қилмоқчиман. Балким, сиз бу ёзувларга ҳам ишонмай, уларни нотўғри деб, менинг маҳбуслик ҳуқуқларимни янада чеклаб қўярсиз. Иложим қанча, тутқинликдаман, ҳеч нима қила олмайман, Сизнинг олдингизда ҳатто пашшанинг кучига ҳам эга эмасман. Агар биргина бармоғингиз билан боссангиз ўлимим аниқ. Шу ҳолатимни била туриб, мен сизга ёлғон кўрсатма беришим мумкинми? Ёки, ўлимдан қўрққаним учинми? Йўқ, мен бундай ҳаётдан ўлимни афзал кўраман, ҳар бир дақиқа ўлимга тайёрман. Аммо ҳозир мендан ўлим ҳам қочмоқда. Ўзимни оқлаш учун нотўғри кўрсатма бериб, сиёсий бошқармани алдамоқчиманми? Йўқ, албатта. Мен Сиёсий бошқармани алдаб бўлмаслигини, ҳар бир ёлғон мени янада ботқоққа ботиришини яхши биламан. Бу ерда ўтирган наманганлик ўртоқлар «Бизнинг ҳамма сирни биринчи бўлиб у очиб қўйди» деб менга қарши тишларини чархлаб турибди...» Балким, менинг кўрсатмаларимни дўстларим нотўғри деб исботлашга уринаётгандир. Улар баъзи бир, агар имконияти бўлса, ўзларини сақлаб қолиш учун айбнинг ҳаммасини менга юклашдан ҳам тоймайди.
Шунинг учун менинг олдимда фақат биргина йўл бор, у ҳам бўлса, бошимни Сиёсий бошқарманинг остонасига қўйиб, қилган ишларимнинг ва билганларимнинг ҳаммасини айтиб бериш ва ундан менинг эски обрўларимни ҳисобга олмаган ҳолда Тошкент ва Наманган ишларини ҳар томонлама текшириб кўришни илтимос қилиш. Ишончим комилки, мен учун бундан бошқа йўл йўқ. Мен Сиёсий бошқарма кўрсатмасига кўра, агар бу умумий сиёсат бўлса, қурбон бўлишга тайёрман. Менимча, Сиёсий бошқарманинг мақсади мен каби бир неча маҳаллий зиёлиларни йўқ қилишдангина иборат эмас, балки Тошкент ва Наманган ташкилотларининг ҳақиқий хулқ-атворини аниқлаш бўлса керак.
Мен ўзимнинг сўнги «ёзувларим»нинг ҳар бир жумласи тўғри ва самимийлигига жавоб бераман...
Бу ёзишма билан мен ўзимнинг ташкилотчилик фаолиятимни яшириб, Наманган ва Тошкентдаги ташкилотлар ишида иштирок этганлигимни сизга маълум қилмоқчи эмасман.
Ҳақиқатан ҳам мен ташкилотчилик билан машғул бўлганман. Мен доим барча маҳаллий зиёлиларни бир ташкилот байроғи остида бирлаштириш, ҳамма орган ва ташкилотларда иш юритишни маҳаллий тилда олиб бориш ва шу йўл билан уларда ишловчи оврупаликларни ҳам маҳаллий тилда гапириш ва ёзишга мажбур қилиш, шунингдек, буюк рус миллатчиларига қарши курашиш дарди хаёли билан яшадим...
Ҳозир мен сизнинг қўлингизда тутқинликдаман, агар ўлдирмоқчи бўлсангиз, мана сизга менинг бошим...
Менинг шахсий ҳаётимга келсак, мен энг камбағал оиладан чиқиб, бутун ҳаётимни халқ маорифига, унинг бахт-саодатига бағишлаб жамоат арбоби бўлдим. Ҳеч қачон мени пул, бойлик ва мансаб қизиқтирмаган. Онгли равишда ҳеч қачон жиноят ва айб иш қилган эмасман. Ҳамиша камбағаллик ва оддий ҳаёт билан қаноатланганман. Ҳатто ўзимнинг биргина шахсий уйимни ҳам ярмини халқ фойдасига маданий мақсад учун ҳадя қилганман. Ҳозир унда 1 май номли мактаб жойлашган. 20-йилларнинг ўрталаригача Туркистоннинг дастлабки инқилобчиларидан бири бўлиб ҳисобланар эдим. Йигирманчи йилда Рисқуловчилар гуруҳига кирдим ва шу билан аксилинқилоб «ботқоғи»га ботдим. Ўша вақтларда мен билан бирга ишлаганларнинг баъзи бировлари ўз айбини чинакам афсусланиш, бошқалари эса, хоинлик билан пул ва амалга сотилиш эвазига ўзларини оқлаб олди. Мен ўша пайтларда фирқа олиб борган сиёсатнинг маълум қисмига қўшила олмас эдим, шунинг учун виждоним менга икки юзламачилик қилишга йўл қўймади,
1930 йил 14 июнь

Бизлар айниқса, миллий чегараланиш ўтказилгандан қейин пировард мақсадимиз — буржуа-демократик Ўзбекистонни барпо этишни амалга ошириш умидида ўз фаолиятимизда асосан қуйидаги уч ҳолатни ҳисобга олган эдик:
1.    Оммада миллий руҳни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
2.    Шўро ҳукумати томонидан кўтарилган шўро аппаратини маҳаллийлаштириш ҳақидаги шиордан фойдаланиб, аста-секинлик билан шўро аппаратини, унга миллий кайфиятдаги кишиларни жойлаштириш йўли билан қўлга олиш.
3.    Муҳожирлар билан алоқани ташкил этиш, муҳожирлар ва уларнинг оилаларига (шунингдек, аксил- шўравий фаолиятда жабрланганларга ҳам) ёрдам бериш.
Бизлар ўз фаолиятимизни бу кўрсатилган вазифаларга қаратишда, шўро ҳокимиятининг Оврупо буржуазияси билан тўқнашувда муқаррар равишда ҳалокатга учрашини назарда тутдик. Бизлар унинг (шўро ҳокимиятининг) йўқ қилинишига ишондик ва бунга тайёргарлик кўришга, шўро ҳокимияти ҳалокати юз берганда ҳокимиятни қўлга олишга тайёр туришга қарор қилдик. Бизлар ўз ҳисобимизда шу ҳолатни ҳам назарда тутдикки, шўро ҳокимияти ва комфирқа жаҳон буржуазияси сиқувига бардош беролмай, аста-секинлик билан ўз нуқтаи назаридан, меньшевиклар томон қайтишга мажбур бўлади ва охир-оқибатда ҳалокатга учрайди, деб ишондик. Шу ерда, менимча, Убайдулла Хўжаев баёнотини мисол тариқасида келтириш ортиқчалик қилмайди. У шўро ҳокимияти ўзининг биринчи ўн йиллигига бормасданоқ, албатта Оврупо бужуазияси билан тўқнашувда ҳалок бўлади, агар биринчи ўн йилликда у ҳарбий тўқнашувга дучор бўлмаса, аҳвол анча қийинлашади, деб айтган эди.

Юқорида кўрсатилган уч асосий ҳолат ўша Шоҳабуnдин эшоннинг уйида бўлиб ўтган йиғилишда биз тузмоқчи бўлган аксилинқилобий ташкилот ва унда тузилган Марказий Қўмита ишининг мазмунини ташкил этиши керак эди. Ташкилотнинг номи масаласи ўшанда очиқ қолдирилади.
Чегараланиш миллатчилик майлларининг кучайишига туртки бўлди. Бизлар миллатчиликнинг ўсишини ҳамма жабҳаларда — оммада ҳам, матбуоnда ҳам адабиётда ҳам, ижтимоий ҳаетнинг ҳамма соҳасида кузатиб турдик. Бу ҳолатдан бизлар миллийликни [53] ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун фойдаланишга азму қарор қилган эдик.
Комфирқа ва шўро ҳокимиятининг ич-ичидан айнаб кетиши ва ҳарбий маглубият туфайли ўлимга маҳкумлигини ҳисобга олган ҳолда, биз ўзимиз белгилаган вазифаларни рўебга чиқариш учун амалий ишга киришдик.
Миллий ғоя, миллий руҳни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш соҳасидаги тарғибот ишларини олиб бориш коммунистик кадрларнинг (савияси) паст бўлганлиги сабабли осон кўчди. Тошкентдаги газета ва журналларнинг редакцияларида ҳамда адабиётда Ғози Юнус, Жулқунбой, Санжар, Элбек каби миллий зиёлилар катта рол ўйнаши билан бирга, салмоқш таъсирга эга эдилар. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам аҳвол шундай эди. Гапнинг қисқаси, матбуотда миллий таъсир коммунистик таъсирдан қучли эди Масалан, чегараланишдан кейинги дастлабки даврдаги миллий матбуот аҳволи тўғрисида аниқ ва тўғри тасаввурга эга бўлиш учун маҳаллийлаштириш масаласи соҳасидаги газета мақолалари билан танишишнинг ўзи кифоя. Ғози Юнус очиқдан-очиқ ёзса, бошқалар ўз миллий ғояларини инқилобий сўзлар остига олган ҳолда, эҳтиётлик билан ёзади.
Чўлпондан ташқари, миллий руҳдаги ёзувчилардан Элбек, Фитрат ва бошқаларни кўрсатиш мумкин (масалан, Фитратнинг «Турк ўғли» мактабларда «Байнал- милал» ўрнида ашула қилиб айтиларди).
Миллийлик руҳи иложи борича бадиий адабиёт ва дарсликларга, шу жумладан, ўзбек тили ва адабиёт дарслигига сингдирилишга ҳаракат қилинди. Мисол тариқасида мен, Шорасул Зуннун ва Қаюм Рамазоний томонидан тузилган ўзбек тили дарслигини кўрсатишим мумкин. Унинг тўртинчи қисми мусодара қилинган, олдинги уч қисми эса ўзгартиришлар билан қайта чоп этилган. Шорасул Зуннуннинг грамматикаси («Тил қоидалари»)да Чўлпоннинг ҳали эълон қилинмаган, даврдан нолувчи шеъридан парча ҳам бор эди...

«МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ» СОҲАСИДАГИ ИШ ХУСУСИДА

...(Шўро ҳукумати) аппаратида ишлайдиган кишиларни тайёрлаш ва улар орқали аппаратни қўлга олишга қарор қилинган эди. Бунинг учун бизлар шўро ҳукуматининг маҳаллийлаштириш тўғрисидаги шиоридан кенг фойдаланишга келишиб олдик. «Миллий истиқлол» учлигини тузиб, унинг фаолиятини маҳаллийлаштириш масаласига йўналтиришга жиддий эътибор берилди. Бу мақсад учун «Учлик»нинг бири маҳаллийлаштириш комиссиясига яқин туриши, бошқаси редакцияда ишлаши ёки унга яқин бўлиши, учинчиси эса муассасалар билан алоқада бўлиши ва бизнинг кишилар учун хизмат қилиши керак эди...
Бир вақтлар маҳаллийлаштириш соҳасидаги комиссияни бизнинг одамимиз Али Расулов бошқарган.
1930 йил 18 июль

Толибжон Мусобоев ҳам Нажмитдин Шераҳмадбоев каби «Иттиҳоди тараққий»нинг фаолларидан бўлган. У Саидносир Миржалилов ва Али Расуловлар билан биргаликда 1922, 1923 йилларда «М. И.» («Миллий ит- тиҳод») ишларида фаоллик кўрсатади.
Мен Муҳитдинов орқали Бухородан олинган 100 ёки 200 тилло тангани Саидносир (Миржалилов) ва Толибжон (Мусобоев)га берган эдим.
«Иттиҳоди тараққий»нинг фаол аъзолари қуйидаги кишилар бўлган: Саъдулла Хўжа, мен, Саидакрам (Саидазимбоев), Рамзетдин, Отахон (Назирхўжаев), Толибжон Мусобоев ва бошқалар. Энг муҳим йиғилиш- ларда бу фаолларнинг ҳаммаси қатнашар эди.
1930 йил 23 июль

Биз миллатчилар икки гуруҳга бўлинар эдик. Би- ринчи гуруҳ бу Ўзбекистондаги миллий ҳаракат йўлбош- чиларидан иборат бўлиб, «Иттиҳод ва тараққий» ва «Миллий иттиҳод» каби аксилинқилобий ташкилотларни бошқаради. Бу гуруҳга мен Мунаввар Қори, Убайдулла Хўжаев, Саъдулла Турсунхўжаев, Файзулла Хўжаев (у ташкилотнинг Тошкент бўлимида иштирок этган), Саидакрам Саидазимбоев, Отахон Назирхўжаев, Саидносир Миржалилов, Али Расулов, Толибжон Мусобоев, Миён Бузрукни киритиш мумкин.
Булар кексаларнинг Тошкент гуруҳи бўлиб, босмачилик даврида, 1921 йилда босмачилар билан алоқада бўлади (босмачиларга Тангирқул Хўжа, Усмонхўжа Тошхўжаев ва Обидхўжа Саидовлар юборилган).
1924 йилда бу гуруҳ бошлиқлари (Мен, Саидносир Миржалилов, Убайдулла Хўжаев) ўзларининг аксил инқилобий фаолияти учун шўро ҳукуматидан жабрланганлар, шунингдек, хорижга қочиб кетганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам бериш масаласида икки ёки уч марта йиғилиб, маслаҳат қилди.
Биринчи навбатда фақат жабрланган (сургун қилинган) ва қочоқларнинг оилаларига ёрдам беришга қарор қилинди. Шу ернинг ўзида йиғилганлардан пул йиғиб олиниб, Саидносир Миржалиловга «Туркистон» ўртоқлик ширкатида сақлаш учун берилди. Бу йиғилишларда иккинчи гуруҳдан ҳам кишилар қатнашган эди. Охиргисида иккинчи гуруҳга учлик сайланади. Улар йиғилган пулларни ишлатиш ва шўро аппаратини миллийлаштириш соҳасида иш олиб бориши керак эди. Учликка Зоҳир (Заҳириддин) Аглям, Шахобитдин ва Эргаш кирди.
Шундан сўнг миллатчиларнинг биринчи гуруҳи (1924—1925 йилларда) ҳеч қандай ташкилий фаолият кўрсатаолмади...
Миллатчиларнинг иккинчи гуруҳи: Салимхон Тил- лахонов, Лазиз Азиззода, Обидхўжа Саидов, Тангриқулхўжа, Шахобитдин, Эргаш, Мансурхўжа Саидов, бир сўз билан айтганда, аксилинқилобий «Миллий иттиҳод» фаолиятида фаол иштирок этади.
Бу гуруҳдан Салимхон Тиллахонов, Лазиз Азиззода, Асадулла 1925 йилда ҳам уюшган фаолият билан банд бўлдилар. Мен уларга ГПУ олдида фош бўлиб қолишларини назарда тутиб, С. Тиллахонов орқали ўзларини уюшган фаолиятдан четда тутишларини ва ташкилотга раҳбарликни ГПУга маълум бўлмаган янгитдан тузилган учликка, яъни учинчи гуруҳга топширишни маслаҳат бердим. Бу учинчи гуруҳга Ғулом Икромов, Мирхалил Каримов, Илҳом Исломов, Абдулқосим Зиябоев, умуман «Миллий истиқлол» ташкилотининг Тошкент бўлими аъзоларини киритиш мумкин.

тамом

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин