«АТВОҚУ-З-ЗАҲАБ» анъанасидаги асарларнинг ислом манбашунослигидаги ўрни | ||||
Муаллиф: Зоҳиджон Исломов, Маънавий меросимиз дурдоналарининг каттагина қисмини ислом маданияти ва манбашунослиги обидалари ташкил этади. Маълумки, мана шу маданиятнинг қадимдан шаклланган ижобий анъаналари мавжуд. У ёки бу муаллифларнинг илмий салоҳияти натижасида яратилган айрим асарлар маълум давр ўтиши билан бошқа минтақа ва бошқа давр олимларини ўзига жалб этган. Кейинги давр олимлари ўша асарнинг умумий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда уни ижобий ўзлаштирган. Ушбу анъана натижасида бир туркум асарлар юзага келган. Буни юртимиздан етишиб чиққан кўплаб буюк алломалар, жумладан, Маҳмуд Замахшарий ижодида муҳим ўрин тутган “Муқаддамату-л-адаб” (“Адаб илмига кириш”), “Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоъиз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари”) каби асарлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Маҳмуд Замахшарий илмий меросининг том маънодаги илмий тадқиқи мустақиллик йилларидагина амалга оша бошлади. Ислом маданиятига улкан ҳисса қўшган, хусусан, минтақа илмий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган олимнинг етмишдан ортиқ асарлар яратганлиги илмий тадқиқотлар натижасида аниқланди. Бу улкан илмий меросни ўрганиш борасида юртимизда маълум илмий салоҳиятга эга бўлган замахшарийшунослик мактаби ҳам шаклланди. Замахшарий асарлари юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар кейинги давр олимларининг ижодий ҳамда маънавий ҳаётига унумли таъсир этганлиги намоён бўлмоқда. Устоз ва шогирдлик анъанасига мувофиқ олимнинг “Кашшоф”, “Муфассал фи санъати-л-иъроб”, “Унмузаж” каби нодир асарларига турли даврларда етук олимлар томонидан мукаммал шарҳ ва ҳошиялар битилган, улар асосида янги асарлар яратилган. Маҳмуд Замахшарийнинг мана шундай асарлари сирасига “Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоъиз ва-л-хутаб” асарини киритиш мумкин. Маълумки, Замахшарий 1130 йиллар атрофида Маккага сафар қилади, жисмоний камчилигига қарамай, Каъбани юз маротаба тавоф қилади ва ҳар бир тавофдан сўнг бир мақола ёзади. Шу тариқа юз мақоладан иборат панд-насиҳатга оид мазкур асар юзага келади. Араб насрининг қадимий илмий услуби ҳисобланмиш сажъда ёзилган ушбу асар тилининг ниҳоятда гўзаллиги, услубининг қисқа ва лўндалиги, таъбирининг аниқлиги билан ажралиб турган. Асар айрим манбаларда “Насоиҳу-с-сиғар” (“Кичикларга насиҳатлар”) деб ҳам кўрсатилган. Муаллиф араб адабий тилининг тенгсиз билимдони сифатида асарда бадиий тасвир воситалари ҳамда санъатларидан жуда кенг фойдаланган. Панднома, насиҳатнома сифатида юзага келган ушбу асарда ўз даврининг ижобий жиҳатлари улуғланиб, ижтимоий ҳаётдаги салбий иллатлар қораланади, уларнинг олдини олиш йўллари кўрсатилади, маслаҳатлар берилади. Асар ўз даврида қанчалар аҳамият касб этган бўлса, ҳозирда ҳам аҳамияти камайган эмас. У айниқса ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. “Атвоқу-з-заҳаб”нинг илмий аҳамияти боис, кейинги давр олимлари асардан кенг истифода этганлар ва унинг замирида кўплаб асарлар яратганлар. Турли ҳудудларда яшаб, ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган олимлар, жумладан, Шарафиддин Исфаҳоний, Муҳаммад Амин ибн Иброҳим Ҳанафий Қодирий, Аҳмад Шавқий, Мирза Юсуфхон ибн Эътисом Маликлар “Атвоқу-з-заҳаб”дан таъсирланиб алоҳида нодир асарлар ёзиб қолдирдилар. XIII асрда яшаб ижод этган олим Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб” ала ғирари “Атвоқу-з-заҳаб” (“Атвоқу-з-заҳаб”га ўхшаш олтин ликобчалар”) асари айнан юқоридаги асар таъсирида ёзилган. Олим “Атвоқу-з-заҳаб” мақолалари мавзулари доирасида ўз даври ижтимоий ҳаётидан келиб чиқиб асар мақолаларини шакллантирган. Эътиборли жиҳати шундаки, “Атбоқу-з-заҳаб”нинг ҳар бир мақоласи Қуръони каримнинг шу мавзуга оид оятлари билан якунланган. Асар айни Маҳмуд Замахшарий услубида юксак савияда ёзилган. Лекинолим Замахшарий каби қисқа баён услубини танламаган. Мақолалар “Атвоқу-з-заҳаб”га қараганда кенгроқ ҳамда матни узунроқ берилган. Бу эса ўз навбатида асар матнининг “Атвоқу-з-заҳаб”га қараганда каттароқ бўлишига олиб келган. Иккала асарнинг алоҳида мустақил манба бўлиши билан бирга уларнинг бир-бирини мазмунан тўлдиришини қуйидаги қиёсий таҳлилда ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, муаллиф “Атвоқу-з-заҳаб”да: “Эй инсон фарзанди, аслинг лой ва сополдан бўлишига қарамай, гоҳ ота-боболаринг, гоҳида бойлигу иқболинг билан фахрланиб такаббурланасан-а?! Аждодларингга қувониб, ўзгаларни менсимай юришинг сенга лойиқ сифатлардан эмас. Дўстим, ўзинг фикр қил. Охирги уловинг ёғоч от ва вужудинг тупроққа айланадиган бўлганидан кейин ҳовурингдан тушгин ва кибру ҳаводан узоқроқ юргин-да!” деб ёзади[1]. Айнан шу мазмундаги мақола “Атбоқу-з-заҳаб”да қуйидагича берилган: “Эй сополдан ясалган, ҳомиладорлик ва туғилишлик хусусияти билан яралган инсон боласи! Сенга гўзал хулқлар ато этилган. Гўзал хислатлар Раҳмоннинг марҳамати эканини у қаердан билсин. У инсон касб қилган нарса эмас. Ҳар бир ҳаракат Аллоҳнинг инъомидир. Ва ҳар бир нафс ҳам Аллоҳнинг инъоми. Агар Аллоҳ хоҳласа, инсоннинг нафсини ҳидоят югани билан жиловлайди. Агар хоҳласа, ўз ҳолига ташлаб қўяди, унда ким ўз нафсини сақлай билади. “Айтинг: Агар (Аллоҳ) сизларга бирор зарар (етказиш)ни истаса ёки У сизларга бирор манфаат (етказиш)ни истаса, бас, ким сизлар учун Аллоҳ (томони)дан бўлган бирор нарсани (даф қилиш)га эга бўла олур?![2]Демак, Шарафиддин Исфаҳоний Маҳмуд Замахшарий фикрини маълум мазмунда давом эттиради ва мақола мазмунини Қуръони каримнинг “Фатҳ” сураси 11-ояти билан якунлайди. “Атвоқу-з-заҳаб”га бўлган қизиқиш XIX асрда янги бир асарнинг яратилишига сабаб бўлди. Юқоридаги ҳар иккала асар билан яқиндан танишган Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирий 1807 йили уларга тақлидий ёндашган ҳолда “Ахлоқу-з-заҳаб” – “Олтин хулқлар” асарини яратади (3). Ушбу асар усмонлилар сулоласининг вакили Султон Салим III нинг катта вазири Али Пошшага бағишланган. Асар жами 75 мақоладан иборат қилиб тузилган. Унинг ягона нусхаси Ҳиндистондаги Патна қўлёзмалар фондида 2683 сақланиш рақами остида рўйхатга олинган. Қўлёзманинг бошланиш қисмида асарнинг фиҳристи берилган, унда барча мақолаларнинг номи келтирилган. Юқоридаги икки асардан фарқли равишда “Ахлоқу-з-заҳаб” нинг мақолалари муайян ном билан аталган. Асар муқаддима билан бошланган. Унда асарнинг моҳияти, ёзилиш тарихи, номланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар берилган. Мақолаларнинг мавзулари барча даврлар учун муҳим бўлган долзарб масалаларга бағишланган. Жумладан, инсонларга раҳмдиллик қилиш ва кибрни йўқотиш, инсоннинг ожизлиги ва такаббурликни йўқотиш, қалбни тарбиялаш ва ислоҳ қилиш, солиҳ ва фосиқ олимлар, ҳирсдан сақланиш,яқиндан танишган Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирий 1807 йили уларга тақлидий ёндашган ҳолда “Ахлоқу-з-заҳаб” – “Олтин хулқлар” асарини яратади[3]. Ушбу асар усмонлилар сулоласининг вакили Султон Салим III нинг катта вазири Али Пошшага бағишланган. Асар жами 75 мақоладан иборат қилиб тузилган. Унинг ягона нусхаси Ҳиндистондаги Патна қўлёзмалар фондида 2683 сақланиш рақами остида рўйхатга олинган. Қўлёзманинг бошланиш қисмида асарнинг фиҳристи берилган, унда барча мақолаларнинг номи келтирилган. Юқоридаги икки асардан фарқли равишда “Ахлоқу-з-заҳаб” нинг мақолалари муайян ном билан аталган. Асар муқаддима билан бошланган. Унда асарнинг моҳияти, ёзилиш тарихи, номланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар берилган. Мақолаларнинг мавзулари барча даврлар учун муҳим бўлган долзарб масалаларга бағишланган. Жумладан, инсонларга раҳмдиллик қилиш ва кибрни йўқотиш, инсоннинг ожизлиги ва такаббурликни йўқотиш, қалбни тарбиялаш ва ислоҳ қилиш, солиҳ ва фосиқ олимлар, ҳирсдан сақланиш,саодатмандлик ва бахтсизлик аломатлари, тилнинг офати, сукутнинг афзаллиги, ортиқча гапни эшитишнинг қораланиши, ризқдан ортиқча бўлган нарсанинг талабида қилинадиган саёҳатнинг қораланиши каби мавзулардан иборат. Маълумки, Муҳаммад Аминнинг “Ахлоқу-з-заҳаб” асари Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқу-з-заҳаб”и асосида шакллантирилган. Буни асарлар мақолаларининг қиёсий таҳлилида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, “Атвоқу-з-заҳаб”нинг учинчи мақоласида Замахшарий: “Атвоқу-з-заҳаб” силсиласидаги асарлар сирасида унга илмий тадқиқот сифатида ёндашилган, илмий-адабий аҳамиятга эга бўлган асар “Қалоиду-л-адаб фи шарҳи “Атвоқу-з-заҳаб” – “ Олтин шодалар” шарҳига бағишланган адаб дурдоналари” асари ҳам мавжуд[4]. Асар муаллифи, ўз даврининг етук адабиётшуноси ва таржимони Мирза Юсуфхон ибн Эътисом Аштиёний юқоридаги икки асарни ўрганиб, уларни илмий таҳлил қилган. Ҳар бир мақоланинг матнидан сўнг ундаги тушунилиши қийин бўлган сўзларнинг араб тилидаги изоҳи берилган. Асар Табризда 1319/1901 йили якунланган. Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқу-з-заҳаб” ҳамда Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб” асарлари араб мусулмон дунёсида ҳам шуҳрат топган. Бунинг натижаси ўлароқ, мисрлик олим Аҳмад Шавқий 1951 йили “Асвоқу-з-заҳаб” – “Олтин бозорлар” асарини ёзади. Авваламбор, менга шуни айтчи: “Ким табиатни яратди? Ундаги тартиб ва қонуниятларни ким тартибга солиб қўйди? Ҳаётни ким яратди? Ким барча ҳаракатларни яратди?!” Шундан сўнг муаллиф ватан ҳақидаги шеърини келтиради. Ватанни севиш ва унинг йўлида жон фидо қилиш ҳар бир кишининг бурчидир, деб ватан васф қилинади. Ватан сен туғилган, хотирлар жам бўладиган, ота-боболар ва аждодларинг ўтган муқаддас жой, деб таъкидлайди муаллиф. Асарда яхшилик, эзгулик, инсонийлик каби фазилатлар “Яхшилик” ва “Зулм” бўлимларида изоҳланади. Аҳмад Шавқий асарнинг “Яхшилик” деб номланган қисмида инсонларни эзгуликка чорлаш, улар ўртасида яхши муносабатлар ва яхши муомалалар бўлиши кераклиги, кишиларни хурсанд қилиш, уларнинг кўнглига шодликни жо этиш каби инсоний фазилатлар ҳақида фикр юритиб, қуйидаги жумлаларни келтиради: “Яхшилик – кўриниши чиройли, соясида дам олса бўладиган, тепаларида қушлар товуши эшитилиб турадиган, шохлари йўлга эгилган бир дарахт. Унинг шохларида турфа қушлар жам бўлади, қушлар унга оҳиста қўниб дам оладилар ва яна ундан қийналмай аста-секин учиб кетишади, соясида одамлар роҳатланади, кетаётганларида Яратганга шукрона айтадилар…”. Бироқ, яхшиликка доимо яхшилик билан жавоб берилмаслиги махлуқотларга хослиги, билимли, комил инсонлар эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши зарурлигини таъкидлайди ва: “Инсонлар эса, унинг мевасига эҳтиёт бўлишмайди, унга яхши қарашмайди, илдизларини шафқатсизларча қўпорадилар, шохларини қаттиқ силкитадилар, калтак билан меваларини қоқадилар, тош отиб меваларини туширадилар ва уларни йиғиб олиб, дарахтнинг ўзини маломат қилишади. Меваларини териб ейдилар, ҳам урадилар, ҳам лаънатлайдилар, дарахтни эса ҳақорат қиладилар”, дея зорланади. Асарнинг “Зулм” деб номланган қисмида муаллиф инсонларнинг бир-бирларини хафа қилишлари, қалбларига шикаст етказишлари, дилозорлик энг ёмон инсоний қусурлардан, деб таърифлайди. Бировни хафа қилиш, чўчитиш ё қўрқитиш орқали азият беришни катта гуноҳ санайди ва уни ўз асарида қуйидагича баён этади: “Зулм – шиддатли, ғазабда ҳаддан ошса ҳам умри қисқа ўтмас қуролдир. У – гажаги билан кеккайган, ҳалокатли чаён ва саҳрода тезда парча-парча бўлиб кетадиган ёки тошлар атрофида айланиб йўқ бўлиб кетадиган кучли шамол, то бирор тошга бориб қоқилмагунча ёки бирор чуқурга бориб қуламагунча эгасига бўш келмайдиган, минган киши унингёмонлигидан ўзини йўқотадиган асов от ва яна у қутурган селдирки, йўлидан чиққан тепаликларнинг ювилишига сабаб бўлади. У бузилиб кетай деб турган девордирки, унинг йиқилиб кетишидан кўплар қўрқадилар”. Аҳмад Шавқий зулмнинг жирканч қиёфасини ўхшатишлар, ташбеҳлар орқали тасвирлайди. Халқ орасида чаённи “оти йўқ” деб атайдилар, чунки унинг заҳарли ниши инсонга қанчалар зарар етказса, унинг номи шунчалар ёқимсиз. Бу ўринда муаллиф зулмни чаёнга ўхшатиб, унинг жуда ҳам ёмонлигини, шиддатли душманлигини, заҳри чуқур из қолдиришини ўта усталик билан айтиб ўтади. Асарда зулмкор кишилар икки дунё саодатига эриша олмаслиги ҳақидаги теран фалсафий қарашлар аниқ ва ёрқин сатрларида баён этилиб, инсон ёмонликдан узоқлашгани сари ҳақиқий инсонлигини англайди, деган ажойиб фикр илгари сурилади. Демак, Маҳмуд Замахшарий ўзининг буюк илмий салоҳияти билан ислом маданияти, манбашунослиги ривожига салмоқли ҳисса қўшди ва машҳур “Атвоқу-з-заҳаб” асарини яратди. Бу асар ўзининг мукаммаллиги, омма орасидаги шуҳрати, жамият ҳаётидаги аҳамияти боис кейинги давр олимларининг диққатини ўзига тортди ва улар томонидан айнан шу асарга ўхшаш ёки шу асар мавзулари доирасидаги асарларнинг яратилишига олиб келди. Бунинг натижаси ўлароқ, арабийзабон манбашунослигимиз тарихига ноёб дурдоналар сифатида қўшилган, лекин шу вақтга қадар махсус тадқиқ этилмаган Эронда Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб”, Туркияда Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирийнинг “Ахлоқу-з-заҳаб”, Мисрда Аҳмад Шавқийнинг “Асвоқу-з-заҳаб” асарлари яратилди. Бу асарлар ислом манбашунослигининг ноёб дурдоналари саналади ва уларнинг ўрганилиши маданиятимиз тарихини муҳим маълумотлар билан бойитади. [1]Маҳмуд Замахшарий. Атвоқу-з-заҳаб. Қўлёзма.-ЎзРФАШИ №4877. -В. 68. |