Араб Ота мақбараси (X аср) | ||||
Самарқанд вилояти Тим қишлоғидаги архитектура ёдгорлиги, ҳижрий 367 (милодий 977—78) йиллари қурилган. Мақбаранинг кўрки унинг маҳобатли пештоқидир. Пештоқ пояларида куфий ёзувлари бор. Араб ота мақбараси Мовароуннаҳрда сақланиб қолган энг қадимги мусулмон мақбараларидан бири. Унинг пештоқи ўша даврда яратилган шу типдаги биноларнинг дастлабки етук намунаси бўлиб, XI—XII асрлар архитектурасининг ривожига таъсир этди. |