Саналар
21.12.2024
Баннер
Раҳимбоев Абдулла
PDF Босма E-mail

(1896-йил, Хўжанд - 1938-йил, 7-май)

Давлат ва жамоат арбоби бўлган Абдулла Раҳимбоев Хўжанд шаҳрининг Раззоқи маҳалласида савдогар оиласида дунёга келган. 1910-1912-йилларда у Самарқанддаги эркаклар гимназиясида, сўнгра Тошкентдаги ўқитувчилар семинариясида билим олди (1917). У 14 та тилни билган.
А. Раҳимбоев 1919-йилдан бошлаб совет идораларида хизмат қила бошлади. Туркистон АССР МИКнинг раиси (1920-1922), Туркистон АССР Маориф халқ комиссари лавозимларида ишлади. унинг онгига “коммунистик ғоя”ни сингдириш учун 1922-йилда у Москвага чақирилади. Марказий ҳукумат қошидаги “тайёрлов”дан сўнг А. Раҳимбоев Бухоро Компартияси ва Туркистон КПнинг Марказий Қўмитаси котиби лавозимларида ишлади (1923-24). Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказишда фаол қатнашди ва бу тадбирни қўллаб-қувватлади.
А. Раҳимбоев 1925-йилдан Москвада яшай бошлади. СССР халқлари Марказий нашриёти бошқармаси раиси лавозимида ишлади (1928). Сўнгра у Душанбега юборилди. Тожикистон ССР ХККнинг раиси (1934-1937) сифатида ҳам фаолият кўрсатди.
А. Раҳимбоев 1937-йилда қамоққа олинди ва 1938-йил 7-майда отиб ташланди.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин