Саналар
03.12.2024
Баннер
Муродхон ибн Олимхон
PDF Босма E-mail

(?-1845)
(1845-йил 7 кун)

Минглар сулоласидан бўлган Қўқон хони. Олимхоннинг ўғли. Исфара ҳокими Сотиболди додхоҳ Қўқон хони Шералихонга қарши фитна уюштиради, бу ишга Муродхон ҳам тортилади. Улар Мусулмонқул мингбоши қирғизлар исёнини бостириш учун кетганидан фойдаланиб хонни асирга оладилар ва Муродхонни хон деб эълон қиладилар. 3 кундан сўнг Шералихон ўлдирилган, саройи таланиб, ўғиллари қамоққа олинган. Қўқон аҳолиси тахт ўзгаришидан норози эди, бунинг устига янги хон ўзини Бухоро амирининг ноиби деб эълон қилган. Мусулмонқул бу воқеадан хабардор бўлиб ўз қабиладошлари бўлган қипчоқларни тўплаб, Муродхонга қарши ҳужум қилган. Улар Наманган беги Худоёрхонни ўзлари билан олиб келишади. Қипчоқлар уни оқ кигизга ўтқазиб хон қилиб кўтарадилар. Мусулмонқул қўшини Муродхоннинг қирғизлардан иборат унчалик катта бўлмаган қошинини тезлик билан енгиб, ўрдасини эгаллаб олади ва атиги 7 кун хон бўлган Муродхон қатл этилади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин