Саналар
21.12.2024
Баннер
Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий
PDF Босма E-mail

(1710-1750)
(1733-1750)

Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони. Шоҳрухбийнинг ўғли. Акаси Абдураҳимбий вафот этгач (1733), тахтга ўтирган. Хонлик ўрдасини Қўқон яқинидаги Тепақўрғондан Қўқонга кўчирган. 1746-йил Оъратепа ҳокими Фозилбий ёрдамида Қалмоқлар ҳужумини қайтарган. Абдулкаримбий Қўқон шаҳрида сарой, мадраса, бозор ва Исфара, Қатағон, Марғилон, Тошкент, Ҳайдарбек номли шаҳар дарвозаларини қурдирган.
Акаси вафот этгач ҳукмдор этиб тайинланади, у Қўқонга кўчиб боради ва уни қайтадан қуради. 1746-йилда хитойликлар Қошғарни босиб оладилар ва жунғор давлатини тор-мор қиладилар, қалмиқ кўчманчиларининг бир қисми ғарбга юриб, Фарғона водийсига бостириб кирадилар. Абдукарим қалмиқларга қарши Қипчоқ бачча бошчилигида қўшин юборади, лекин у ўлдирилади. Унинг ишонган қўшини эса қочиб кетади, натижада қалмиқлар Қўқонга яқинлашиб қоладилар. Ўратепа хони Фозилбий (Содиқбийнинг ўғли ва Абдукаримнинг аталган ўғли) буни билиб қолиб, қўшин билан ёрдамга келади. Қонли жанглардан сўнг қалмиқлар Қўқондан чекинадилар.
Абдукарим 1750-йилда 40 ёшида вафот этади, Қўқон хонлиги тахтига эса унинг ўғли Абдураҳмон ўтиради.
У ўз пойтахтини Тепақўрғондан Қўқон шаҳри ўрнига кўчиради. У Қўқоннинг Эски ўрда деган жойида ўрдақалъа қурдиради. Атрофини шаҳар қилиб, девор билан ўратади. Ўшанда Қўқоннинг Қатағон, Марғинон, Тошканд, Ҳайдарбек деган тўрт дарвозаси бўлган.
Абдулкаримхон ўз давлатини мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга интилди. 1745-1746-йиллари қалмоқлар Фарғона водийсига ҳужум қилиб Ўш, Андижон, Марғилон шаҳарларини босиб олиб, Қўқон остоналарига келиб пойтахтни қамал қиладилар. Қўқонликлар оғир аҳволга тушиб қолганда Ўратепа ҳокими Фозилбек қўшинлари билан бирга қалмоқларга ёрдамга етиб келади ва хоинлар ҳам тор-мор этилади. Шу тариқа, фарғона водийси душмандан озод қилинади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин