Саналар
21.12.2024
Баннер
Абдураҳимбий ибн Шоҳруҳбий
PDF Босма E-mail

(1700-1733, Хўжанд)
(1721-1733)

Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони, Шохруҳбийнинг ўғли. У хушёр, оқил, донова тадбиркор эди. Абдураҳимбий даврида Қўқонда қалъа қурилган бўлиб, у хозирда “Ески қўрғон”деб аталади. В.П. Наливкиннинг маълумотига кўра, 1732-йилгача унинг қароргоҳи Тикон Тўда қишлоғи бўлган. Худди шу йили у Қўқон шаҳрига биринчи бўлиб асос солади. 1725-йил Бухоро хонлигининг заифлашганидан фойдаланиб, 20минг кишилик қўшин билан Хўжандни, 1726-йил эса Оъратепани эгаллаган. Сўнгра Шаҳрисабз остоналарига қўшин тортиб боради. Шаҳрисабз ҳокими Олимбек валинеъманинг (бошқа манбаларга кўра Иброҳим оталиқ кенагаснинг) сулҳ тузиб, қизи Ойчучук ойимни ўз никоҳига олган. Шаҳрисабзлик кенагаслар билан иттифоқ тузиб, 1732-йил Самарқандни эгаллаб, бу ерга мулла Баҳорни ҳоким этиб тайинлайди ва у ерда олти ой тургач, Жиззахни олиб, Оллоҳқулибекни ҳоким қилиб қолдиради.
Абдураҳимбий Хўжандга етиб келгач, қаттиқ бетоб бўлиб, ақлдан озади, у 1733-йилда суиқасд уюштирилиши натижасида ўлдирилади. Абдураҳимхон ўлимидан сўнг Қўқон хонлиги забт этилган ҳудудлардан ажраган. Ундан Эрдонабек деган ўғил ва 3 қиз қолган бўлса ҳам Қўқон хонлиги тахтига укаси Абдукаримбий ўтиради.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин