Асфандиёрхон | ||||
(?-1918-йиллар) Хива хони. Қўнғиротлардан. 1910-йил отаси Муҳаммад Раҳимхон ИИ вафотидан сўнг рус подшо ҳукуматининг ёрдами билан тахтга чиқди. 1910, 1914-йилларда Петербургда бўлди. Асфандиёрхон даврида маърифатпарвар вазир Исломхўжа ташаббуси билан Вхива ва бошқа шаҳарларда почта-телеграф, касалхона, икки мадраса ва янги типдаги мактаблар, хатто рус мактаблари қурилди. Асфандиёрхон Исломхўжани хазинадаги маблағни беҳуда совуришда айблаб қатл этди (1913-йил), бутун ерларни қайта ўлчатиб, меҳнаткаш халққа оғир солиқлар солди. Унинг зулмига қарши 1915-йил Манғитда, 1916-йил январда Хўжайлида халқ чиқиқшлари бўлиб ўтди. 1905-1907-йилларда ташкил топган “Ёш хиваликлар” ташкилоти 1917-йил феврал инқилобидан сўнг ошкора иш бошлади. Бу ташкилот 1917-йил 5-апрелда хонни буржуа ислоҳоти ўтказиш ҳақидаги манифестга қўл қўйишга мажбур этд. |