Сайид Муҳаммадхон | ||||
(1823-1864) Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳим И нинг ўғли, Муҳаммад Раҳим ИИ -Ферузнинг отаси. Унинг даврида Хивадаги ички низоларга барҳам берилган, хонликда тинчлик-осойишталик барқарор топган. Сайид Муҳаммадхон 1858-йил Хивага келган Н.П. Игнатев миссиясини қабул қилган. Шу йили 28 августда Хивада рус элчихонаси очилган. 1863-йил венгер сайёҳи Г.Вамбери ҳам Сайид Муҳаммадхон қабулида бўлган. Сайид Муҳаммадхон даврида Хивадаги Қўҳна арк саройидаги кўринишхона қайта тикланган ва унинг шипи, айвон устуни хоразмча нақшлар билан безатилган. 1859-йилда Хиванинг Дишан қалъа қисмида, Нуруллабой боғида янги кўринишхона қуриб битказилган. |