Ҳожи Муҳаммадхон (Ҳожимхон) | ||||
(туғилган йили номаълум) Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. 1593-йилда Хива хонлиги Бухуро хони Убайдуллахон томонидан босиб олиниши натижасида Ҳожимхон ўз оиласи билан Эрон шоҳи Аббос ҳузурига қочишга мажбур бўлади. 1595-йилда Хива туркманлар ёрдамида яна ўз мустақиллигини тиклаганда Ҳожимхон тахтга қайтади. Лекин, шу йили Абдуллахон ИИ Хива хонлиги устига яна қўшин тортиб келади ва Ҳожимхон яна Эронга қочади. Фақатгина 1598-йили Абдуллахоннинг вафотидан кейин Бухоро хонлигида бошланган ўзаро тожу тахт учун курашлар оқибатида Ҳожимхон Хива хонлиги тахтини қайта эгаллашга ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишга эришган. |