Саналар
03.12.2024
Баннер
Музаффар ибн Насруллохон
PDF Босма E-mail

(1819 - Бухоро - 1885)
(1860-йил 23-сентабр- 1885-йил 12-декабр)

Манғитлар сулоласидан бўлган Бухоро амири.Отаси Насруллохон даврида Карманага ҳокимлик қилган. Амир Насрулло вафотидан сўнг, Бухоро тахтига ўтирган. Отаси томонидан Карманага сургун қилинган кишиларни Бухорога қайтариб, юқори лавозимларга тайинлаган. Марказий ҳокимиятга бўйсунишни истамаётган Ҳисор, Шаҳрисабз, Дарбоз, Кўлоб, Балжувон бекликлари ва Қўқон устига юриш қилиб, уларнинг қаршилигини енгди (1863-1865). Маллахон томонидан тахтдан туширилган Қўқон хони Худоёрхон Бухорога қочиб келганида хонлик тахтини қайта эгаллаши учун унга ҳарбий ёрдам берган (1861). Музаффарнинг ҳукмронлик даври Россиянинг Ўрта Осиё хомликларига қарши ҳарбий ҳаракатлари кучайган даврга тўғри келади. Россия билан бўлган келишмовчиликларни тинч йўл билан бартараф этишда умидини узмай, у Нажмиддинхўжа бошлиқ экчиларни Петербургга жўнатди (1865-йил июл). Бироқ, кўзланган мақасадга эришилмай, икки ўртада ҳарбий ҳаракатлар бошланди. Музаффар қўшини билан генерал Романовский бошчилигидаги Россия ҳарбий кучлари ўртасидаги дастлабки тўқнашув Жиззах билан Оратепа ўртасидаги Эржар(Майдаюлғун) да бўлиб, унда Бухоро қўшини мағлубиятга учраган(1866-й. 8-май). Музаффар муфтий Муҳаммад Порсо бошчилигидаги элчиларни Афғонистон ва Ҳиндистон орқали ёрдам сўраб, Истанбулга юборса ҳам рад жавобини олган. 1868-йил 2-3-июнда Зирабулоқ жангида мағлубиятга учрагач, 1868-йил 23-июнда Самарқандда имзоланган Россия-Бухоро сулҳ шартномасига кўра, Бухоро амирлиги Россияга тобъ бўлиб қолган. Ўғли ва валиаҳд Абдулмалик (Катта тўра) Россия босқини ва отаси ҳукмронлигига қарши Шаҳрисабз ва Китобда қўзғолон кўтарганда Музаффар рус қўшинлари ёрдамида уни бостирган (1870).
Музаффар даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги кучайиши билан бир қаторда шиаларнинг таъсири ҳам ортган. Бухородаги Эшон Имло мозорида дафн этилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин