Саналар
03.12.2024
Баннер
Дониёлбий
PDF Босма E-mail

Дониёлбий оталиқ (Дониёлбий ибн Худоёрбий)
(?-1785)
(1758-1785)

Манғитларнинг нуфузли бийларидан, оталиқ. Бухоро амири Муҳаммад Раҳимбийнинг амакиси. 1758-йил 24-мартда Муҳаммад Раҳим вафотидан сўнг унинг ўғиллари бўлмаганлиги учун хонлик тахтига вояга етмаган набираси - Фозилтўра ўтқазилган, Миёнкол ҳокими бўлган Дониёлбий унга оталиқ қилиб тайинланган (1758-1785). Бундан норози бўлган вилоят ҳокимлари, кенагас, юз, баҳрин, бурҳут ва сарой қабилалари амирлари марказлашган ҳокимиятга қарши исён кўтариб, 10 минг йигитни қуроллантириб, Бухоро томонга юришган. Уларга қарши чиққан Дониёлбий исёнкор вилоят ҳокимлари билан бир битимга келишган. Унга кўра, Фозилтўрани тахтдан тушириб, ўрнига Аштархоний шаҳзодалардан бўлган Абулғози хонлик тахтига ўтқазилган (1758-1785). Дониёлбий ҳам оталиқ мансабини, ҳам амалдаги ҳукмдорликни ўз қўлида сақлаб қолган. Дониёлбий оталиқ даврида ҳам ўзаро урушлар давом этиб, Кармана, Ўратепа, Нурота, Шеробод, Бойсун ва бошқа жойларда маҳаллий кучлар бош кўтариб, пойтахт измидан чиқишга ҳаракат қилганлар. 1781-йил Россия ҳукумати Бухоро билан савдо битимини тузишга таклиф этганида Дониёлбий бу битимни 92 ўзбек қабиласи бошлиқлари розилигисиз имзолай олмаслигини билдирган. Бу ҳолат Дониёлбий даврида Бухоро амирлиги сиёсий марказлашув даражаси Муҳаммад Раҳим давридан анча паст бўлганини билдиради. Бу табиий суратда Бухоро шаҳри аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган. Бундан ташқари Дониёлбий қўшин таъминоти учун лўплаб қўшимча солиқлар жорий этиб, бу бил;ан пойтахтдаги ҳунармандлар ва савдо аҳлини ўзига қарши қўйиб қўйган эди. 1784-йил Бухорода қўзғолон кўтарилиб, унда мингга яқин киши ўлдирилган. Дониёлбий ҳокимиятни шаҳарликлар обрў-етибори баланд бўлган ўғли шоҳмуродга топширишга мажбур бўлди. Бухоро хонлигини бирлаштириш марказлаштириш учун курашни Шоҳмурод давом эттирган.
Манғитлардан бўлган Бухоролик тарихчи Муҳаммад Ёқубнинг ёзишича: “Дониёлбий саҳий ва мурувватли ҳоким сифатида машҳур бўлган, лекин давлат (молия) ишлари билан қизиқмаган. Бирон ишни бошлашдан олдин ишнинг кўзини биладиган кишилар билан маслаҳатлашган”. Дониёлбий хонлик унвонини қабул қилмаган, у оталиқ унвони қаноатланган.
Дониёлбий даврида меъморай ёдгорликлардан “Халифа Худойдод” мажмуаси (масжид, мадраса, сардоба ва мозор, 1777-йил ) қурилиши бошланган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин