Абдулазизхон ибн Надрмуҳаммадхон | ||||
(1614- Балх -1681) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Бухоро хони Надрмуҳаммадхоннинг ўғли. 1626-йилдан Хутталон ҳокими, 1630-йилдан Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими, 1645-йилда бир гуруҳ фитначи амирлар отаси Надрмуҳаммадхоннинг пойтахтда йўқлигидан фойдаланиб Абдулазизни Бухоро хонлиги тахтига ўтказган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, мамлакат ободончилигига бирмунча ҳисса қўшган. Бухорода кўпгина муҳташам бинолар қурдирган (Абдулазизхон мадрасаси -1652-йилда қурилган ва б.). |