Саналар
03.12.2024
Баннер
Нодир Муҳаммадхон ибн Динмуҳаммадхон ибн Жонибек султон
PDF Босма E-mail

(1592- тахм. 1651)
(1642-1645)

Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. 1606-1642-йилларда Бухоро ҳокими бўлган. Унинг даврида мамлакатда ички низолар кучайиб, хатто фарзандлари (12 та оғли) ҳам унга бўйсунмай қўйган. Бунга унинг ўта такаббурлиги, милк-мулкка ўчлиги, қайсарлиги сабаб бўлган. Бу эса аҳолининг умумий норозилигини келтириб чиқарган. Бундан ташқари, Шимолдан кўчманчилар мамлакат ҳудудига ҳужум қилиб уни талон-тарож этмоқда эдилар. Надрмуҳаммадхон уларга қарши ўғли Абдулазизни юборади. Бироқ Надрмуҳаммадхондан норози амирлар ҳарбий сафар чоғида Абдулазизни хон деб эълон қиладилар. Бундан ҳабар топган Надрмуҳаммадхон Балхга кетишга мажбур бўлган ва Бобурий Шоҳжаҳондан ёрдам беришни сўраган Шоҳжаҳон икки ўғли (Муродбахш ва Аврангзеб) ни катта қўшин билан Балхга жўнатиб, уларга вилоятни босиб олишни топширади. Бобурийларнинг ниятидан воқиф бўлган Надрмуҳаммадхон уларга қарши чиқиб, Маймана йўлида жангда енгилади ва Эронга шоҳ Аббос II паноҳига қочади ва у ерда икки ярим йилча қолиб кетади. Бобурийлар Балх вилоятини икки йил ғорат қилишган. Мутассил жанглар, мамлакатдаги очарчилик, қаттиқ қиш Ҳиндистонлик аскарларга салбий таъси кўрсатган. Шоҳжаҳон аскарларини Ҳиндистонга чақириб олишга мажбур бўлади. Балхни эса Эрондан таклиф этилган Надрмуҳаммадхонга топширади. Бу Надрмуҳаммадхоннинг ўғилларини яна ташвишга солиб, уларни бирлашишига мажбур қилган. Абдулазизхон укаси Субҳонқулини Балхга ноиб этиб тайинлайди (1651). Надрмуҳаммадхон тахтдан воз кечиб, Маккага, ҳаж сафарига кетишга мажбур бўлади ва йўлда вафот этади. Мадина яқинидаги акаси Имомқулихон қабри ёнига дафн этилган. Маҳмуд ибн Вали Надрмуҳаммадхон фармони билан машҳур асари - ,,Бахр ул-асрор” (,,Сирлар денгизи”) ни ёзади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин