Пирмуҳаммад ибн Сулаймон султон | ||||
(1599-1601-йилларда ҳукмронлик қилган) Шайбонийлар давлатининг сўнги ҳукмдори. Абдулмўминнинг амакиси. Дастлаб Балх ҳокими бўлган. Абдулмўмин ўлдирилгач, Бухоро хонлиги тахтига ўтқазилган ва давлатни 1601-йилгача идора этган. Унинг даврида марказий ҳокимият ниҳоятда заифлашган. 1601-йили Самарқанд ҳокими Боқимуҳаммадни пойтахт ихтиёрида тутиш ниятида тахминан 50 минг қўшин билан унга қарши чиқади. Пирмуҳаммад Боғи шамол атрофида мағлубиятга учрайди. Бухоро тахти эса Боқимуҳаммад қўлига ўтиб у хон деб кўтарилади. Шу тариқа шайбонийларнинг бир асрлик ҳукмронлигига нуқта қўйилади. Мамлакат ва давлат тиғинини энди янги сулола – “Аштархонийлар” ўз қўлларига оладилар. |