Абдулатифхон | ||||
Абдулатифхон ибн Кўчкунчихон Самарқанд хони бўлган шайбоний ҳукмдор. У Убайдуллахон ва Бароқхон билан биргаликда Хоразмни эгаллаган (1537-38-й.). 1541-йил Самарқандни Бухоро хонлигидан мустақил деб эълон қилиб мамлакатда икки ҳокимиятчилик вужудга келишига йўл қўйган (1540-50-й.). Бароқхон билан биргаликда Карманага юриш қилган. Аммо Кармана ҳокоми Абдуллахон II бу ҳужумни қайтарган. Шариат жонкуяри бу хоннинг яхши ҳислатлари ва кўпгина тахсинга сазовор ишлари бор эди. У ўз халқига ёмонликни раво кўрмади, баъмани қилиқларни батамом тийилди ва зиёфатларни олим – фозилларсиз ўтказмади. Унинг даврида Самарқанд шаҳри гуллаб яшнади. Унинг боғлари Эрам боғларидан ҳам гўзалроқ деб таърифланарди. |