Саналар
21.12.2024
Баннер
Абдулазизхон
PDF Босма E-mail

Абдуллазизхон ибн Убайдуллахон
(1509-1550)
(1540-1550)

Бухоро хони бўлган шайбоний ҳукмдор (1540-1550). Убайдуллахоннинг ўғли. Дастлаб 1538-1539-йилларда Хоразм ҳокими бўлган. 1539-йилда отаси Убайдуллахон вафот этгач, шайбонийлар сулоласи вакиллари ўртасида ўзаро низолар авжига чиқди. Бунинг оқибатида Абдуллахон И нинг қисқа ҳукмронлиги (1539-1540)дан сўнг мамлакатда қўшҳокимиятчилик вужудга келиб, Абдулазизхон Бухоро хони (1540-1550), Кўчкунчихоннинг ўғли Абдуллатифхон эса Самарқанд хони бўлган. Абдулазизхон отаси Убайдуллахон вафотидан кейин Бухоро тахтига ўтиради, аммо Самарқанд хони уни бош хон сифатидида тан олмайди, натижада келишмовчиликлар келиб чиққан. Тошкент ҳокими Наврўз Аҳмадхон ва Абдуллатифхонлар Абдулазизга қарши қўшин тортади. Абдулазизхон Балхга қочади, бироқ Жўйбор шайхлари Тошкент, Самарқандлик ҳокимлари ҳокимларни қўллаб-қувватлаганлари учун Бухорони ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлишди. У ўз ҳукмронлиги даврида давлат ва аҳоли манфаатларини кўзлаб қатор ислоҳотлар ўтказган, айрим солиқлар (таноб пули, тафовут, тавфири ва б.) ни бекор қилган. Унинг даврида тўс-тўполонлар кўп бўлганлигига қарамай мамлакат ободлиги ва юрт қуришга киришиб, олий иморатлар бино этди. Хусусан у Бухоро атрофини янги мудофаа девори билан ўрашга киришган (уни Абдуллахон II қуриб битказган бўлиб, 20-а. бошларигача сақланган ). У ўз отаси Убайдуллахонга бағишлаб шундай иморат қурдирдики уни тарифлашга тил ожиз. Бундан ташқари у Бухорода мадраса, Баҳоуддин Нақшбанд қабристонида хонақоҳлар қурдирган.
Абдулазизхоннинг улкан бир жутубхонаси бор эди, ўша пайтда бундай кутубхона бўлганми, йўқми айтиш қийин. Унинг китобдори ҳам ўз замонасида тенги йўқ наққош ва хаттот эди.”Бу кутубхона” – тарихий манбаларда ёзилишича Хуросонга юришларидан бирида Абдулазизхон қўлида Ҳусайн Бойқаро китобхонаси тушган. Маскур кутубхона асосида ташкил этилган.
Абдулазизхон илм ва шеърият ҳомийси, ўта тақводор инсон бўлиб, тасаввуф олими Шайх Жалолнинг мудири эди. У беназир ҳусниҳат соҳиби бўлган, “Азизий” тахаллуси билан ғазаллар битган.
Абдулазизхон 41 ёшида 1550-йил 16-майда вафот этади. Қабри отасининг ёнида Убайдуллахон сиппосида жойлашган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин