Саналар
21.12.2024
Баннер
Султон Аҳмад Мирзо
PDF Босма E-mail

(1451-йил, Самарқанд – 1494-йил, Оқсув мавзеси, Ўратепа)
(1469-1494)

Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори (1469-1494). Абу Саид Мирзонинг катта ўғли. Онаси – Ўрда Буға Тархоннинг қизи. Отаси унга Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимлигини берган. Кейинчалик Тошкент, Шоҳруҳия ва Сайрамни ўз тасарруфига киритган. Тошкент ва Сайрамни укаси Умар Шайх Мирзога топширган. Хўжанд билан Ўратепа ҳам бир неча муддат унинг тасарруфида бўлган. 1493-йил Султон Аҳмад Мирзо куёви, Тошкент хони Султон Маҳмудхон билан иттифоқ тузиб Андижонга – Умар Шайх Мирзога қарши юриш бошлайди, улар Андижон, Ахси ва Марғилонни қамал қиладилар. Шу пайтда Ахсида Умар Шайх Мирзо тўсатдан вафот этиб, тахтга 12 ёшли Бобур ўтирган. Бек ва амирлар халқни душманга қарши сафарбар этадилар. Султон Маҳмудхон Тошкентга қайтиб кетган. Султон Аҳмад Мирзо Бобурга Фарғона ҳукмронлигини “инъом” этиб Самарқандга қайтган, бироқ Ўратепага етганда вафот этган. Султон Аҳмад Мирзо Мовароуннаҳрда нуфузи ниҳоятда баланд бўлган Хожа Аҳрорни ўзига пир тутган. Ойша Султон бегим ва Маъсума Султон бегим исмли қизлари Бобурнинг хотинлари бўлган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин