Саналар
21.12.2024
Баннер
Султоншоҳ Хоразмшоҳ
PDF Босма E-mail

Султоншоҳ Маҳмуд, Жалолиддин Маҳмуд Султоншоҳ
(? – 1193-йил, 19-сентябр)
(1172-1193)

Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати шаҳзодаси. Эларслон ва Туркон хотуннинг кенжа ўғли. Султоншоҳнинг акаси Такаш Жанд вилоятида волий бўлиб тургани учун отаси ўлими олдидан Султоншоҳни валиаҳд этиб тайинлаган. Аммо, давлат ва ҳарбий ишларга унинг онаси Туркон хотун бош бўлган. Такаш Султоншоҳга бўйсунишдан бош тортган, у қорахитойлар ёрдамида Гурганжга қўшин тортган. Султоншоҳ онаси билан Нишопурга қочиб бориб, Муаййид ад-давла Ой-Або ҳузуридан паноҳ топган.
1172-йил 11-декабрда Такаш расман Хоразм тахтига ўтирган, бироқ Султоншоҳ билан Такаш ўртасидаги кураш яна 20 йил давом этган. Султоншоҳ Хуросондаги бир қанча вилоят, шаҳарларни эгаллаб, Марв шаҳрини ўзига қароргоҳ қилган. У Такашга қарши курашда гоҳ қорахитойлардан, гоҳ қурийлардан кўмак олиб турган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин